26.12.2018 йилдаги ПҚ-4079-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4079-сон
Kuchga kirish sanasi
27.12.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПФ-5156-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш автоматлаштирилган тизимини ўз вақтида яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилиш, шунингдек, миллий ишлаб чиқувчиларнинг дастурий таъминотларидан максимал фойдаланиш ва биометрик паспорт тизимига кейинги даврда техник хизмат кўрсатиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПФ-5156-сон Фармонига мувофиқ 2019 йил 1 январдан бошлаб хорижга чиқиш учун рухсат ёзув стикерини расмийлаштириш тартибининг бекор қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биометрик паспорт тизимини қўллаб-қувватлаш, «Хорижга чиқиш паспорти» ва идентификациялаш ID-карталари тизимини яратиш лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини беришни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази (кейинги ўринларда — ДПМ), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2019 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш автоматлаштирилган тизимини (кейинги ўринларда — «Хорижга чиқиш паспорти» тизими) жорий этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДПМ — «Хорижга чиқиш паспорти» тизимини яратиш ва Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилиш бўйича лойиҳа буюртмачиси ва лойиҳа бошқарилишини таъминловчи орган этиб белгилансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Хорижга чиқиш паспорти» тизимини яратиш ва Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилиш лойиҳаси билан боғлиқ харажатлар ДПМнинг бюджетдан ташқари ҳисоб рақами маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил якунлари бўйича ДПМнинг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамида қолган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. ДПМ ва «Хорижга чиқиш паспорти» тизимини яратиш ва Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилиш бўйича пудратчилар томонидан белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича «Хорижга чиқиш паспорти» тизимини яратиш ва Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида четдан олиб кириладиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, дастурий таъминотлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар уч йил муддатга божхона тўловлари тўлашдан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. ДПМ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда икки ой муддатда «Хорижга чиқиш паспорти» тизимини яратиш ва Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилиш бўйича техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармонида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Паспорт-виза», «АДИС» ҳамда «АСИЛ» автоматлаштирилган тизимларини модернизация қилиш кўзда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда «Паспорт-виза», «АДИС» ҳамда «АСИЛ» автоматлаштирилган тизимларининг «Хорижга чиқиш паспорти» тизими билан интеграция қилишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда биометрик паспортлар, фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортлари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатларини бериш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушадиган давлат божлари миқдори қайта кўриб чиқилишини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг асослантирилган ҳисоб-китоблари асосида, ички идоравий аппарат-дастурий комплексларга техник хизмат кўрсатиш, модернизация қилиш ва такомиллаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун зарур маблағларнинг ажратилишини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. ДПМ манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2021 йилдан бошлаб мавжуд республика биометрик паспорт тизими инфратузилмаси негизида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти ўрнига идентификациялаш ID-карталари бериш тизими жорий этилишини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. ДПМ ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш махсус жамғармаси (кейинги ўринларда — Махсус жамғарма) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тузилсин ҳамда биометрик паспорт, фуқаронинг хорижга чиқиш биометрик паспорти ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатларини бериш учун ДПМнинг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига тўланадиган давлат божи тушумларининг 3 фоизи миқдоридаги ажратмалар унинг маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДПМ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ДПМ ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш махсус жамғармаси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДПМга ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан, шу жумладан хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ДПМнинг буюртманомалари асосида «Хорижга чиқиш паспорти» тизимини яратиш ва Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига «Хорижга чиқиш паспорти» тизимини яратиш ва Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга, давлат божлари ундирилмаган ҳолда кўп марталик визаларни белгиланган тартибда расмийлаштириш, бериш ва муддатини узайтириш, шунингдек, вақтинчалик рўйхатга қўйиш, яшаш жойида ҳисобга олиш ва унинг муддатини узайтиришга рухсат берилсин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, ДПМ, Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 26 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4079-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва ундан фойдаланиш, шунингдек, консуллик ҳисобига қўйиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти (кейинги ўринларда — биометрик паспорт) — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқлайдиган, паспорт эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари сақланган электрон ахборот ташувчига (чипга) эга бўлган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти (кейинги ўринларда — хорижга чиқиш биометрик паспорти) — хорижга чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш, шунингдек, хорижда туриш вақтида эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқлайдиган, паспорт эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари сақланган электрон ахборот ташувчига (чипга) эга бўлган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идентификация электрон картаси (кейинги ўринларда — ID-карта) — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эгасининг шахсини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқлайдиган, ҳар бир фуқаронинг ягона идентификация рақами ва унинг шахсий маълумотлари сақланган, давлат хизматларидан фойдаланиш вақтида шахсни аниқлаш учун фойдаланиладиган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
верификация — паспортга киритилган биометрик параметрлар унинг эгасининг биометрик параметрлари билан мослигини машинада текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, хорижга чиқиб, вақтинча у ерда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижда доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилиниб, хорижга доимий яшашга чиқиш учун белгиланган тартибда рухсатнома расмийлаштирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паспорт олиш учун талабнома — паспорт олувчи ҳақида маълумотларни йиғиш пункти томонидан шакллантирилган биографик маълумотлар ва биометрик параметрларни ўз ичига олган электрон ҳужжат (кейинги ўринларда — талабнома);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
консуллик округи — консуллик функцияларини бажариш учун консуллик муассасаси иш олиб борадиган ҳудуд бўлиб, у бир нечта давлат ҳудудини ўз ичига олиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
консуллик муассасаси — Ўзбекистон Республикасининг чет давлатда таъсис этиладиган дипломатик ваколатхонасининг консуллик бўлими, Ўзбекистон Республикасининг бош консулхонаси, консулхонаси, вице-консуллиги ва консуллик агентлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
консуллик рўйхати — тегишли консуллик округи ҳудудига келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хориждаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари қошида белгиланган тартибда қайддан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинча консуллик рўйхати — хорижда вақтинча бўладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хориждаги Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан қайддан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий консуллик рўйхати — доимий яшаш учун хорижга чиқиш рухсатномаси белгиланган тартибда расмийлаштирилган, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаси консуллик округи ҳудудида доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайддан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
персоналлаштириш — паспорт эгасининг биографик маълумотларини ва биометрик параметрларини паспорт бланкига киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотларни йиғиш пункти — хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун мурожаат қилган фуқароларнинг биографик маълумотларини ва биометрик параметрларини жамлаш, ушбу маълумотларни Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаментига (кейинги ўринларда — Миграция ва персоналлаштириш департаменти) юбориш ҳамда фуқароларга янги расмийлаштирилган биометрик параметрли паспортларни бериш вазифаларини бажарувчи ички ишлар органларининг миграция ва персоналлаштириш бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари;
(2-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизматдан фойдаланувчи — хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва олиш учун мурожаат этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилиниб, хорижга доимий яшашга чиқиб кетган ва доимий консуллик рўйхатида турадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бундан мустасно).
(2-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, қонун ҳужжатларида белгиланган чекловлардан ташқари ҳолда, ушбу Низомда назарда тутилган тартибда хорижга эркин чиқиш ва Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хорижга чиқадиган ҳолларда уларга хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилади. Хориждаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳам хорижга чиқиш биометрик паспортига эга бўлишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг биометрик дипломатик паспорти билан хорижга чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 16 августдаги ПФ-4554-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг биометрик дипломатик паспорти тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5885-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 06/20/5885/0067-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштиришга оид давлат хизматлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тартибга асосан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги ПҚ-282-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2022 й., 07/22/282/0531-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илгари хорижга чиқиш биометрик паспорти билан ҳужжатлаштирилмаган, консуллик рўйхатига олинган фуқаролар хорижда бўлганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фарзанд хорижда туғилганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддати тугаганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси ўзгарганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотлар ёки визалар учун мўлжалланган бетлар ишлатилиб бўлинганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижга чиқиш биометрик паспорти бланкаси яроқсиз ҳолга келганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқотиб қўйилганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд ажрими билан хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиши тўхтатиб турилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспортини муддатидан олдин алмаштириш бўйича мурожаат этилганда.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги ПҚ-282-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2022 й., 07/22/282/0531-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Хорижга чиқиш биометрик паспорти ҳар қандай давлатга чиқиш учун ҳақиқийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижда доимий яшаётган ва доимий консуллик рўйхатида турадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш биометрик паспорти, унинг эгаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган даврда шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиб, давлат хизматларидан фойдаланиш учун ҳақиқийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Хорижга чиқиш биометрик паспорти Ўзбекистон Республикасининг мулкидир ва унинг эгаси Ўзбекистон Республикасининг ҳимоясида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Хорижга чиқиш биометрик паспорти фуқароларга қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача — икки йил муддатга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ёшдан 25 ёшгача — 5 йил муддатга;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги ПҚ-282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2022 й., 07/22/282/0531-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25 ёшдан ошган шахсларга — 10 йил муддатга.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги ПҚ-282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2022 й., 07/22/282/0531-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амал қилиш муддати тугаганидан кейин хорижга чиқиш биометрик паспорти маълумотларни йиғиш пунктига топширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амал қилиш муддати тугаган ёки яроқсиз ҳолатга келган, аммо ичига қўйилган хорижий давлатларга кириш визаларининг амал қилиш муддати тугамаган хорижга чиқиш биометрик паспортлари қайта расмийлаштирилган тақдирда, хизматдан фойдаланувчининг сўровига кўра маълумотларни йиғиш пункти ходими томонидан ушбу паспортга бекор қилинганлигини ифодаловчи махсус белги қўйилган ҳолда, янги хорижга чиқиш биометрик паспорти билан бирга эски хорижга чиқиш биометрик паспорти ҳам қайтариб берилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги ПҚ-282-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2022 й., 07/22/282/0531-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Хорижга чиқиш биометрик паспорти бланки қатъий ҳисобга олинадиган ҳужжат ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижга чиқиш биометрик паспорти бланкларини тайёрлаш «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида амалга оширилади. Персоналлаштириш, ҳисобга олиш ишлари ҳамда тайёрлаш вақтида бузилган ва маълумотларни йиғиш пунктларидан алмаштириш учун қайтарилган паспортларни йўқ қилиш — Миграция ва персоналлаштириш департаментида, хорижга чиқиш биометрик паспортларини эгаларига бериш ва ҳақиқий бўлмаган хорижга чиқиш биометрик паспортларини йўқ қилиш — маълумотларни йиғиш пунктларида амалга оширилади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижга чиқиш биометрик паспортларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида етказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Давлат фельдъегерлик хизмати (кейинги ўринларда — ДФХ) томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижга чиқиш биометрик паспортларини хориждаги маълумотларни йиғиш пунктларига ва консуллик муассасаларидан Ўзбекистон Республикасига етказиб бериш белгиланган тартибда дипломатик почта воситаси орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Хорижга чиқиш биометрик паспорти белгиланган намуна бўйича тайёрланади ва инглиз тилида персоналлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Хорижга чиқиш биометрик паспорти бланкига қуйидаги асосий маълумотлар киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паспортни берган давлатнинг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатнинг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатнинг тури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паспортни берган давлатнинг коди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паспорт серияси ва рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фамилия, исм, ота исми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туғилган санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туғилган жойи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жинси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
берилган сана;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
берган орган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амал қилиш муддати тугайдиган сана;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эгасининг рақамли сурати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эгаси ҳақидаги машина ўқийдиган маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Чипга қуйидаги маълумотлар киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паспорт эгасининг биографик маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эгасининг рақамли сурати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўл бармоқларининг излари — 16 ёшга етганидан кейин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Хорижга чиқиш биометрик паспортига қуйидаги қайдлар киритилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паспорт эгасининг хорижда доимий яшаш учун чиқишига рухсат берилганлиги тўғрисида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ штамп;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат чегарасидан ўтганлиги тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
консуллик рўйхатига олингани ёки консуллик рўйхатидан чиқарилгани тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
никоҳ қайд этилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатларга кириш учун рухсатнома (виза) тўғрисида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳамроҳлик қилувчи шахслар тўғрисида (вояга етмаган фуқаролар учун) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ штамп;
(12-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илгари қўйилган қайдлар бекор қилинганлиги тўғрисида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Паспортда унинг эгасининг имзоси бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Паспорт эгаси қонининг гуруҳи ва резус-мансублик тўғрисидаги қайдлар унинг розилиги билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Хорижга чиқиш биометрик паспортига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари бўлинмалари томонидан — хорижда доимий яшаш учун чиқишига рухсат берилганлиги ҳақидаги, ҳамроҳлик қилувчи шахслар ҳақидаги (вояга етмаган фуқаролар учун);
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чегара назорати бўлинмалари томонидан — Давлат чегарасидан ўтганлик ҳолати ҳақидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан — никоҳ қайд этилганлиги ва никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги (доимий консуллик рўйхатида туриб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган фуқаролар учун);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан — қон гуруҳи ва резус-мансублик ҳақидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари томонидан — вақтинчалик ва доимий консуллик рўйхатига олиш ёки консуллик рўйхатидан чиқариш ҳақидаги, никоҳ қайд этилганлиги ва никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги, ҳамроҳлик қилувчи шахслар ҳақидаги (вояга етмаган фуқаролар учун);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан — хорижий давлатларга кириш рухсатномалари (кириш визаси) ҳақидаги қайдлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муассасалар зарур ҳолларда ўзлари илгари қўйган қайдларни бекор қилганликлари тўғрисида қайдлар киритишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Паспортларга ушбу Низомда назарда тутилмаган ёзувларни ва қайдларни киритиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига муддатли ҳарбий хизматга чақирилган фуқаролардан хорижга чиқиш биометрик паспортлари мудофаа ишлари бўлимлари томонидан олиб қўйилади ва хизмат тугагунга қадар сақланади. Муддатли ҳарбий хизмат тугаганидан кейин мудофаа ишлари бўлимлари олиб қўйилган хорижга чиқиш биометрик паспортларни фуқароларга улар ҳарбий ҳисобга қўйилганидан кейин ўн кун муддатда қайтариб беришлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартнома асосида ҳарбий хизматга, ўқиш учун олий ҳарбий таълим муассасаларига кирган фуқаролардан хорижга чиқиш биометрик паспортлари ҳарбий қисмларнинг ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларининг кадрлар билан ишлаш органлари томонидан олиб қўйилади ва штабларда сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизмат назарда тутилган тегишли вазирликларда ва идораларда сақланаётган хорижга чиқиш биометрик паспортлари амал қилиш муддати тугаганидан кейин белгиланган тартибда йўқ қилиш учун маълумотларни йиғиш пунктларига жўнатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Хизматдан фойдаланувчиларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ схемага асосан маълумотларни йиғиш пунктида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидаги ҳолларда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш бўйича давлат хизмати фақат миграция ва персоналлаштириш бўлинмалари томонидан кўрсатилади:
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаро доимий яшаш учун чет элга чиқиб кетаётганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомга мувофиқ, хорижга чиқиш биометрик паспортлари вазирликлар ва идораларнинг ёзма илтимосномалари асосида расмийлаштирилиши шарт бўлган ҳолларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижга чиқиш биометрик паспорти суриштирув, тергов органлари ёки суд томонидан ашёвий далил сифатида олиб қўйилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиши суд ажрими билан тўхтатиб турилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Хизматдан фойдаланувчилар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтган манзилидан қатъи назар, экстерриториаллик тамойили асосида исталган маълумотларни йиғиш пунктига ўзи келиб ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)дан рўйхатдан ўтади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Кекса, ўзгалар парваришига муҳтож ёки ногиронлиги бўлган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва беришга оид хизматлар тегишли мурожаатга асосан, бевосита яшаш ёки турган жойига чиқиш орқали амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Хизматдан фойдаланувчилар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш юзасидан маълумотларни йиғиш пунктига ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, маълумотларни йиғиш пункти ходимлари томонидан фуқаро номидан электрон тарзда, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил равишда ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. 16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун сўровнома ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш юзасидан сўровномани ЯИДХП орқали электрон тарзда юборганда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди, ушбу Низомнинг 22-банди бешинчи ва еттинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизматдан фойдаланувчи сўровномани ЯИДХП орқали юбориш чоғида ўзига қулай бўлган маълумотларни йиғиш пунктини (хизматдан фойдаланувчининг юзини рақамли форматда расмга олиш ва қўл бармоқларининг электрон изларини тўплаш ишларини амалга ошириш учун) танлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизматдан фойдаланувчи сўровнома ЯИДХП орқали юборилган кундан бошлаб, бир ой муддат ичида маълумотларни йиғиш пунктига ташриф буюрмаган тақдирда, ушбу сўровнома кўриб чиқилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш бўйича сўровнома маълумотларни йиғиш пункти ходими томонидан тўлдирилгач, ундаги маълумотларнинг тўғри эканлиги хизматдан фойдаланувчи томонидан электрон рақамли имзо, у бўлмаганда эса, имзони идентификация қилишнинг бошқа замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) орқали тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Давлат хизматини кўрсатишда сўровнома ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатлардан (биометрик паспорт ёки ID-карта) бошқа ҳужжатлар талаб этилишига йўл қўйилмайди, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспортини муддатидан аввал алмаштириш бўйича мурожаат этган тақдирда — илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспортининг асл нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилган ҳолларда — ваколатли органнинг қарори нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиши суд ажрими билан тўхтатиб турилганида — процессуал мажбурлов чораси бекор қилинганлиги ҳақида ваколатли органнинг қарори нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вояга етмаган шахслар учун-ота-оналари ёки васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги, ота-оналарнинг ҳар иккиси маълумотларни йиғиш пунктига бевосита мурожаат қилган ҳоллар бундан мустасно. Сўровнома ЯИДХП орқали юборилганда, ота-оналар ёки васийлар (ҳомийлар)нинг нотариал тасдиқланган розилиги талаб этилмайди. Бунда, ота-оналар ёки васийлар (ҳомийлар)нинг розилиги фақат электрон рақамли имзони қўллаш орқали амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вояга етмаган шахслар учун — фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти (ҳамроҳлик қилувчи шахс вояга етмаганнинг отаси ва (ёки) онаси ёхуд васий ёки ҳомийси бўлган ҳоллар бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда, хорижга кузатувчисиз чиқиши мумкин. Ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда хорижга чиқишига розилиги, улар бевосита маълумотларни йиғиш пунктига ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда, нотариал тасдиқланиши талаб этилмайди. Сўровнома ЯИДХП орқали юборилганда ота-оналар ёки васийлар (ҳомийлар)нинг розилиги фақат электрон рақамли имзони қўллаш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача бўлган, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришда маълумотларни йиғиш пункти томонидан электрон тизим орқали тегишли мудофаа органлари реал вақт режимида хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ахборот тизимлари ёрдамида автоматик равишда текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Автоматлаштирилган тизим орқали сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилиги тасдиқлангач, маълумотларни йиғиш пункти масъул ходими хизматдан фойдаланувчига қонунчиликда белгиланган давлат божини тўлаш бўйича инвойс тақдим этади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолларда эса, тўлов инвойси автоматик тарзда хизматдан фойдаланувчининг шахсий саҳифасига келиб тушади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Хизматдан фойдаланувчи томонидан давлат хизмати учун тўловлар инвойс рақами келиб тушган вақтдан бошлаб 1 ой муддат ичида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлов белгиланган муддатда амалга оширилмаган мурожаатлар кўриб чиқилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Хорижга чиқиш биометрик паспорти берилганлиги учун «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунда белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда давлат божи суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизмати Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилганда, давлат божи суммасининг 50 фоизи миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига кўрсатилганда — 75 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади. Бунда мазкур чегирма:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ижтимоий реестрнинг «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан чиқарилганлиги муносабати билан киритилган оилаларга уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда, улар Ижтимоий реестрда турган даврда, бироқ ушбу реестрга киритилган санадан бошлаб 12 ойдан кўп бўлмаган муддатда қўлланилади;
(27-банднинг учинчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармонига асосан учинчи — бешинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божи тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари, шу жумладан Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Фуқаролар «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, қуйидаги ҳолларда хорижга чиқиш биометрик паспорти берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яқин қариндошлари вафот этган ёки улар дафн этилган жойларни зиёрат қилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларга (битимларга) биноан улар хориж судларига фуқаролик ва жиноят ишлари юзасидан тарафлар, гувоҳлар ва экспертлар сифатида чақирилган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вояга етмаган шахсга, шунингдек унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вояга етмаган шахс илм-фан, таълим, спорт ёки маданият соҳаларидан биридаги халқаро тадбирда ёки мусобақада иштирок этганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий реестрга киритилган шахсга, шунингдек, унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда;
(28-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биометрик паспорт Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёниши, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар томонидан йўқотилган ёхуд яроқсиз ҳолга келганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ушбу ҳолатларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар (яқин қариндоши эканлигини тасдиқловчи ҳужжат, яқин қариндоши хорижий давлатда дафн этилганлигини тасдиқловчи ваколатли орган томонидан берилган ҳужжат, хорижий давлатлар судининг тегишли ҳужжати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан берилган йўлланма, фуқаронинг халқаро тадбир ёки мусобақага юборилаётганлиги тўғрисида масъул ваколатли давлат органининг маълумотномаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан берилган, гербли муҳр билан тасдиқланган ёнғин содир бўлганлиги ҳақидаги далолатнома ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар) сўровномага илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан хорижга хизмат сафарига юбориладиган фуқароларнинг хорижга чиқиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар учун давлат божи белгиланган тартибда ушбу корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) хизматдан фойдаланувчи Марказга ўзи келиб мурожаат қилганда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45 фоизи — Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаментининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
(29-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5 фоизи — Адлия вазирлиги Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
(29-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 ноябрдаги ПҚ-380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2024 й., 07/24/380/0889-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қолган маблағлар — Давлат бюджетига ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45 фоизи — Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаментининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
(29-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5 фоизи — ЯИДХП орқали шакллантирилган сўровнома бўйича хизматдан фойдаланувчи танлаган маълумотларни йиғиш пункти туридан келиб чиқиб, тегишлича Адлия вазирлиги Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ёки Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
(29-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 ноябрдаги ПҚ-380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2024 й., 07/24/380/0889-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига ўтказилади;
(29-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 ноябрдаги ПҚ-380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2024 й., 07/24/380/0889-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қолган маблағлар — Давлат бюджетига ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) миграция ва персоналлаштириш бўлинмалари орқали мурожаат қилинганда:
(29-банд «в» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45 фоизи — Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаментининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
(29-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5 фоизи — Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
(29-банд «в» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 ноябрдаги ПҚ-380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2024 й., 07/24/380/0889-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қолган маблағлар — Давлат бюджетига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Тўлов муваффақиятли ўтгандан сўнг, хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш бўйича шакллантирилган сўровнома қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш учун ахборот тизими орқали Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати органларига юборилади:
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органларига — судланганлик, маъмурий назоратда турганлик, шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо ва шартли ҳукм қўлланилганлик, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларга суд томонидан мажбуриятлар юклатилганлик, шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилганлик ҳолатларини, ҳужжат ва шахс текшируви ҳамда шахсни идентификация қилиш бўйича текширувлардан ўтказиш учун;
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 апрелдаги ПФ-65-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2025 й., 06/25/65/0331-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хавфсизлик хизмати органларига — мурожаат этувчининг хорижга чиқиш биометрик паспортини беришга доир хизмат кўрсатишни рад этувчи, ушбу низомда назарда тутилган асослар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миграция ва персоналлаштириш департаментига — хорижга чиқиш биометрик паспортини чоп этиш ва маълумотларни йиғиш пунктига юбориш учун.
(30-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Маълумотларни йиғиш пункти томонидан хорижга чиқиш биометрик паспорти хизматдан фойдаланувчи мурожаат этиб, тегишли тўловларни амалга оширган кундан бошлаб, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолларда эса, маълумотларни йиғиш пунктида хизматдан фойдаланувчининг биографик маълумотларини, қўл бармоқларининг электрон изларини (16 ёшдан катта шахслар учун) тўплаш, юзни тўғридан рақамли форматда расмга олиш ишлари амалга оширилган пайтдан бошлаб, ўн иш куни (16 ёшдан 25 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қўшимча ўрганишлар талаб этиладиган алоҳида ҳолларда — бир ой) ичида тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Фуқаро давлат хизматини кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида ушбу хизматдан фойдаланишдан бош тортиш ҳуқуқига эга. Хизматдан фойдаланувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади ҳамда амалга оширилган тўлов суммаси хизматдан фойдаланувчига қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ўзбекистон Республикасининг вояга етмаган фуқаросига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш чоғида қуйидаги ҳолатларда ота-онадан бирининг розилиги талаб қилинмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ота-онанинг бири вафот этганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боқувчиси ёлғиз она бўлган ҳолларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг ота-онасидан бири хориж фуқароси бўлганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ота-онадан бири суд томонидан ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинган, бедарак йўқолган деб топилган ёхуд муомалага лаёқатсиз деб топилганида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ота-онадан бирининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги хорижга доимий яшашга кетганлиги муносабати билан бекор қилинганида.
(33-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар маълумотларни йиғиш пункти ходимлари томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали, олтинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар эса Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот тизими орқали мустақил равишда текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу банднинг бешинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатларни тасдиқлаш учун тегишли суд қарорининг нусхаси тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Вояга етмаган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш хизмати юзасидан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида чиққан ҳар қандай низолар суд тартибида ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ота-онанинг бири ўз боласининг хорижга чиқишига рози бўлмаган тақдирда, унинг хорижга чиқиш ҳуқуқини чеклаш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. 16 ёшга тўлмаган шахслар номидан уларнинг ота-оналари, васийлари (ҳомийлари), ушбу шахсларни хорижга юбораётган ташкилотларнинг вакиллари мурожаат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Тақдим этилган ҳужжатлар асосида маълумотларни йиғиш пункти хизматдан фойдаланувчининг биографик маълумотларини, қўл бармоқларининг электрон изларини (16 ёшдан катта шахслар учун) тўплайди, юзни тўғридан рақамли форматда расмга олади ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш бўйича электрон талабномани шакллантиради. Талабнома электрон шаклда автоматик тарзда Миграция ва персоналлаштириш департаментига жўнатилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Хизматдан фойдаланувчи ўз ихтиёрига кўра давлат хизматини кўрсатишнинг тегишли босқичлари (мурожаат қабул қилиниб, тўлов учун инвойс ҳамда тайёр бўлган хорижга чиқиш биометрик паспортнинг маълумотларни йиғиш пунктига етказилганлиги) ҳақида автоматик равишда смс-хабар йўллаш орқали хабардор қилиб борилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматини кўрсатишнинг тегишли босқичлари ЯИДХП ёки Миграция ва персоналлаштириш департаментининг расмий веб-сайти орқали текшириб олинади.
(38-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Миграция ва персоналлаштириш департаментининг Персоналлаштириш маркази тайёр бўлган хорижга чиқиш биометрик паспортини уни расмийлаштириш учун ДФХ орқали талабнома юборган маълумотларни йиғиш пунктига топширади.
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумотларни йиғиш пункти хорижга чиқиш биометрик паспортини қабул қилиб олган куннинг ўзида хизматдан фойдаланувчини паспортни олиб кетиш мумкинлиги ҳақида хабардор қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
391. Хизматдан фойдаланувчи сўровномада хорижга чиқиш биометрик паспорти почта алоқаси орқали етказиб берилишини кўрсатган бўлса, маълумотларни йиғиш пункти ходимлари хорижга чиқиш биометрик паспортини почта хизмати ходимига беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда почта харажатлари хизматдан фойдаланувчи ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Почта хизмати томонидан кўрсатилган хизмат учун тўлов миқдорини почта хизмати белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Почта хизмати ходими тайёр бўлган хорижга чиқиш биометрик паспортини олгандан сўнг хизматдан фойдаланувчи билан телефон орқали боғланиб, сўровномада кўрсатилган манзилга (Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказида бир иш куни, қолган ҳудудларда икки иш куни ичида) хорижга чиқиш биометрик паспортини етказиб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
392. Хизматдан фойдаланувчи билан телефон орқали келишилган вақтда у ушбу манзилда бўлмаса, хизматдан фойдаланувчи хорижга чиқиш биометрик паспортини ушбу ҳудуддаги почта алоқаси бўлимидан ўн иш куни давомида олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизматдан фойдаланувчи хорижга чиқиш биометрик паспортини мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддатда олиб кетмаса, почта хизмати ходими уни маълумотларни йиғиш пунктига топширади. Бунда хизматдан фойдаланувчининг ўзи шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан сўровномада кўрсатилган маълумотларни йиғиш пунктига келиб хорижга чиқиш биометрик паспортини олиб кетади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Почта хизмати учун тўланган тўловлар қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Почта хизмати ходими хорижга чиқиш биометрик паспортини маълумотларни йиғиш пунктидан қабул қилиб олгандан бошлаб уни фойдаланувчига ёки тегишли маълумотларни йиғиш пунктига қайта топширгунга қадар бут сақланишини таъминлаш учун жавобгар ҳисобланади.
(391 ва 392-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 ноябрдаги ПҚ-380-сон қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2024 й., 07/24/380/0889-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Тайёр бўлган хорижга чиқиш биометрик паспорти фақатгина хизматдан фойдаланувчининг ўзига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда 16 ёшдан катта шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспорти қўл бармоқларининг электрон изларини солиштириш орқали верификация қилиш ёки биометрик идентификация қилиш (Face-ID) орқали тақдим этилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 ноябрдаги ПҚ-380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2024 й., 07/24/380/0889-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
401. 16 ёшга тўлмаган шахснинг хорижга чиқиш биометрик паспорти унинг ота-оналарига, васийлари (ҳомийлари)га, хорижга чиқиш биометрик паспорти бериш ҳақида илтимоснома билан мурожаат қилган ташкилотларнинг вакилларига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
402. Фуқаро ва қонуний вакиллар хорижга чиқиш биометрик паспортини авайлаб сақлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
403. Фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси ўзгарганлиги ёхуд ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан хорижга чиқиш биометрик паспорти алмаштирилаётганда фуқаро маълумотларни йиғиш пунктига ушбу ҳолатларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёзувларда ноаниқликлар ва хатоликларга маълумотларни йиғиш пункти ёки Миграция ва персоналлаштириш департаменти ходимларининг айби билан йўл қўйилган тақдирда, фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспортини қайта расмийлаштириб берганлик учун давлат божи ундирилмайди.
(403-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
404. Хорижга чиқиш биометрик паспорти, хизматдан фойдаланувчининг хоҳишига кўра, амал қилиш муддати қанча қолганидан қатъи назар, исталган вақтда алмаштирилиши мумкин. Бунда хорижга чиқиш биометрик паспортини алмаштириш мазкур бобда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги ПҚ-282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2022 й., 07/22/282/0531-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни рад этиш асослари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
405. қуйидагилар хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ушбу Низомда назарда тутилган талаб этилувчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) агар шахс ўзи тўғрисида била туриб сохта ёки нотўғри маълумотларни тақдим этган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қўл бармоқларининг изларини олиш тартиб-таомилидан бош тортилган ва кўзойнак тақиб ёки бош кийим, ташқи кўринишга таъсир қилувчи ашёлар билан суратга тушиш истаги қатъий билдирилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) агар шахсга нисбатан хорижга чиқишига тўсқинлик қиладиган шартнома, контракт мажбуриятлари амал қилаётган бўлса, ушбу мажбуриятларнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунига қадар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) агар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлса — иш юзасидан узил-кесил суд қарори ёки бошқа қарор қабул қилингунга қадар (суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг ёзма хати асосида);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) агар шахс ички ишлар органларининг маъмурий назоратида бўлса — назорат тўхтатилгунгача (маъмурий назоратни амалга оширувчи органнинг ёзма хати асосида);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) агар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо ва шартли ҳукм қўлланилган бўлса — жазони ўтаб бўлгунигача ёки жазодан ва шартли ҳукмдан озод қилингунга қадар (жазони ижро этувчи органнинг ёзма хати асосида);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) агар шахсда суд томонидан юкланган ижро этилмаган мажбуриятлар бўлса — мажбуриятлар ижро этилгунга қадар, вояга етмаган болаларни таъминлаш учун алиментлар олдиндан тўланганлиги Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг маълумотномалари билан тасдиқланган ҳолатлар бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) агар шахсга нисбатан ваколатли органларнинг мазкур шахс хорижга чиқиши мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатувчи ахбороти мавжуд бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) агар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларга суд томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқмаслик мажбурияти юклатилган бўлса.
(405-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 апрелдаги ПФ-65-сонли Фармонига асосан «к» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2025 й., 06/25/65/0331-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа асослар билан рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
406. Хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилганидан кейин шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш фақат қонунда белгиланган ҳолларда амалга оширилиши мумкин. Фуқаронинг давлат чегараси орқали ўтиш ҳуқуқини чеклаш суриштирув, тергов ёки суд органлари қарори асосида чегара назорати бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
407. Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришни ушбу низомнинг 405 ва 406-бандларида назарда тутилган асослар бўйича рад этиш ёки фуқароларнинг хорижга чиқишини чеклаш, шунингдек, хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга доир давлат хизматини кўрсатиш тартибини бузиш юзасидан бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга ёхуд бевосита судга шикоят қилиниши мумкин.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги ПҚ-282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2022 й., 07/22/282/0531-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Консуллик рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Белгиланган тартибда хорижга доимий яшаш учун чиқиб кетган, шунингдек, олти ойдан ортиқ муддат давомида хорижда вақтинчалик турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари консуллик муассасаларида доимий ёки вақтинчалик консуллик рўйхатига туришлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилиниб, хорижга доимий яшашга чиқиш учун белгиланган тартибда рухсатнома расмийлаштирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари доимий консуллик рўйхатига олинадилар.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Хорижга хизмат сафарига, ўқишга, даволанишга, ишга ва ўз оиласи билан бирлашиш учун чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари вақтинчалик консуллик рўйхатига олинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг фуқароси борган мамлакатида қонуний тарзда яшаётган бўлса ва мамлакатга олти ойдан ортиқ муддатга борган бўлса вақтинчалик консуллик рўйхатига олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари доимий яшаш жойини, шунингдек, иш, ўқиш ёки хизмат сафари жойини олти ойдан ортиқ муддатга ўзгартирганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасига қарашли бошқа консуллик муассасасининг консуллик округи ҳудудига кўчиб ўтган тақдирда олдинги яшаш жойидаги консуллик рўйхатидан (доимий, вақтинчалик) чиқишлари ҳамда янги келган жойларида консуллик рўйхатига олинишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Доимий консуллик рўйхатига олиш учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда консуллик йиғимлари ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Вақтинча яшаш учун хорижга чиқиб кетган, у ерда қонуний тарзда яшаётган ҳамда хорижда доимий яшашга қарор қилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари доимий яшаш учун рухсатномани расмийлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг тегишли консуллик муассасасига қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган шаклдаги ариза-анкета;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биометрик бўлмаган намунадаги паспорт ёки биометрик паспорт ёхуд хорижга чиқиш биометрик паспорти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туғилганлик ҳақида гувоҳноманинг нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий гувоҳноманинг ёки чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси ёхуд мудофаа ишлари бўлимининг белгиланган намунадаги маълумотномаси (ҳарбий хизматга мажбурлар учун);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ўз ота-оналарининг ва турмуш ўртоғининг (биргаликда чиқиш ҳолатлари бундан мустасно), шунингдек, агар биргаликдаги никоҳдан вояга етмаган болалар бўлса, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган собиқ турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
консуллик йиғимлари тўланганлиги ҳақидаги квитанция.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаро ўзи яшаб турган мамлакатда Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси бўлмаган тақдирда, мазкур мамлакат Ўзбекистон Республикасининг хориждаги қайси консуллик округига кирса ўша консуллик округининг консуллик муассасасига мурожаат қилади. Хориждаги консуллик муассасалари Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг доимий яшашни расмийлаштириш бўйича қабул қилинган ҳужжатларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юборадилар. Консуллик муассасалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг доимий яшаш учун рухсатини олгач, ариза берувчини доимий консуллик ҳисобига қабул қиладилар.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5885-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 06/20/5885/0067-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Хорижда доимий яшаётган ва Ўзбекистон Республикасига доимий яшаш жойига қайтиб келишни режалаштираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасасидаги консуллик рўйхатидан чиқишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлсалар, улар консуллик рўйхатидан чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Консуллик рўйхатига олиш ва чиқариш ҳақидаги аризаларнинг, фуқароларни консуллик рўйхатига олиш ва чиқаришга доир қайд этиш китоблари ва бошқа ҳужжатларнинг шакллари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга доир алоҳида тартиботлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлардан хабардор фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш Давлат хавфсизлик хизматининг тегишли органлари билан келишилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлардан хабардор фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортлари давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар билан ишлаш ёки махфий-режим бўлинмаларида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлардан хабардор фуқаролар хориждан қайтиб келганларидан кейин хорижга чиқиш биометрик паспортини давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар билан ишлаш ёки махфий-режим бўлинмаларига топшириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар билан ишлаш ёки махфий-режим бўлинмаларида сақланаётган хорижга чиқиш биометрик паспортларининг амал қилиш муддати тугагач, белгиланган тартибда йўқ қилиш учун миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига жўнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар билан ишлаш ёки махфий-режим бўлинмаларида сақланаётган хорижга чиқиш биометрик паспортлари меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин Давлат хавфсизлиги хизматининг тегишли органлари билан келишган ҳолда фуқароларга қайтариб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқаётган ҳарбий хизматчиларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортлари бўлмаса, шунингдек, уларга хорижга чиқиш биометрик паспорти бериш зарурати билан боғлиқ бошқа ҳолатларда хорижга чиқиш биометрик паспортлари вазирликлар ва идораларнинг ёзма илтимосномалари асосида ушбу Низомда белгиланган тартибда миграция бўлинмалари томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Яроқсиз ҳолга келтирилган ёки йўқотиб қўйилган хорижга чиқиш биометрик паспортларини янгисига алмаштириш ушбу Низомда назарда тутилган умумий тартиблар асосида маълумотларни йиғиш пунктлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолатга келтирилган хорижга чиқиш биометрик паспортларини алмаштиришга оид мурожаатлар бўйича тегишли ваколатли органлар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартиб-таомиллар амалга оширишлари учун хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу тоифадаги сўровномаларни кўриб чиқиш муддати истисно тариқасида яна ўн иш кунигача узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Топиб олинган хорижга чиқиш биометрик паспорти маълумотларни йиғиш пунктларига топширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Вафот этган фуқаронинг хорижга чиқиш биометрик паспорти фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига топширилади, мазкур орган хорижга чиқиш биометрик паспортини кейинчалик йўқ қилиш учун тегишли миграция ва персоналлаштириш бўлинмасига жўнатади.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Қамоққа олинган ёки озодликдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд озодликни чеклаш жазоси тайинланган, шартли ҳукм қўлланилган ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиниб, суд томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқмаслик мажбурияти юклатилган шахслардан хорижга чиқиш биометрик паспорти суриштирув, тергов органлари, ички ишлар органларининг пробация бўлинмалари ёки суд томонидан олиб қўйилади. Шахс қамоқда қолдирилган ёки суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган тақдирда, хорижга чиқиш биометрик паспорти Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига жўнатилади.
(57-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 апрелдаги ПФ-65-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2025 й., 06/25/65/0331-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қамоқдан озод қилинганда ёки жазо муддати ўтаб бўлганидан ёхуд Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқмаслик мажбурияти суд томонидан бекор қилинганидан кейин хорижга чиқиш биометрик паспорти суриштирув, тергов органлари, ички ишлар органларининг пробация бўлинмалари, суд томонидан ёхуд жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти томонидан эгасига (жазони ижро этиш муассасасидан чиқиб кетаётган вақтнинг ўзида) қайтариб берилади.
(57-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 апрелдаги ПФ-65-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2025 й., 06/25/65/0331-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижга чиқиш биометрик паспорти суриштирув, тергов органлари ёки суд томонидан ашёвий далил сифатида олиб қўйилган тақдирда (паспортни ашёвий далил сифатида сақлаб туриш даврида амал қилиш муддати ўтиб кетса), янги паспорт ваколатли органнинг олиб қўйиш ҳақидаги тегишли қарори тақдим этилгач, миграция ва персоналлаштириш бўлинмалари томонидан расмийлаштирилади.
(57-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Суд ажрими билан амал қилиши тўхтатиб турилган хорижга чиқиш биометрик паспорти ички ишлар органлари томонидан тегишли миграция ва персоналлаштириш бўлинмасига йўқ қилиш учун жўнатиш мақсадида олиб қўйилганда, фуқарога унинг паспорти олиб қўйилганлиги ҳамда йўқ қилинганлиги ҳақида далолатнома берилади.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Текшириш, верификациялаш жараёнида ноаниқликлар ёки чегара (миграция) қайдлари, хориж визалари, рухсат берувчи ёзувлар сохталаштирилганлигини кўрсатувчи белгилар аниқланган биометрик паспорт ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти, шунингдек, белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топилган ёки суд ажрими билан амал қилиши тўхтатиб турилган биометрик паспорт ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти чегара назорати бўлинмалари томонидан тегишли вазирликлар ва идораларга жўнатиш учун олиб қўйилиши мумкин. Паспорт олиб қўйилган тақдирда, чегара назорати бўлинмаси томонидан фуқарога унинг паспорти олиб қўйилганлиги ҳақида далолатнома берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Қуйидагилар тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари фуқародан хорижга чиқиш биометрик паспортини олиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижга чиқиш биометрик паспортини мажбуриятларни таъминлаш мақсадида гаров сифатида қабул қилиш ва топшириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Миграция ва персоналлаштириш бўлинмалари хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги тўғрисидаги суд ажримини Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти орқали Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларига маълумот учун юборади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Доимий яшаш учун хорижга чиқишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ўз ота-оналарининг ва турмуш ўртоғининг (биргаликда чиқиш ҳолатлари бундан мустасно), шунингдек, агар биргаликдаги никоҳдан вояга етмаган болалар бўлса, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган собиқ турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилиги, улар вафот этган ёки бедарак йўқолган ҳолларда эса вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ёки суднинг шахсни бедарак йўқолган деб эътироф этиш ҳақидаги қарорининг нотариал тасдиқланган нусхаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Доимий яшаш мақсадида хорижга чиқиш учун мурожаат қилган фуқарони миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси масъул ходими мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ огоҳлантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар, агар улар доимий яшаш мақсадида хорижга чиқиш учун мурожаат қилган тақдирда, бу ҳақда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан электрон ахборот алмашинуви воситасида реал вақт режимида тегишли мудофаа органлари хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Ушбу Низом талабларини бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Қонун ҳужжатлари билан қуйидагилар учун жавобгарлик белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижга чиқиш биометрик паспортига атайлаб шикаст етказиш, шунингдек, хорижга чиқиш биометрик паспортини эҳтиётсизлик билан сақлаб, унинг йўқолишига сабаб бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўқолганлиги ҳақида ариза берилган хорижга чиқиш биометрик паспортидан, шунингдек, бошқа шахсга қарашли бўлган хорижга чиқиш биометрик паспортидан ғаразли мақсадларда фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижга чиқиш биометрик паспортини қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёки уни гаров сифатида қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижга чиқиш биометрик паспортига ғаразли ёки бошқа тубан ниятлар билан эга бўлиб олиш, шунингдек, уни йўқ қилиш, яроқсиз ҳолга келтириш, яшириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёниши, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги оқибатида хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқолганлиги ёки яроқсиз ҳолга келганлиги тўғрисида мурожаат этган шахс жавобгарликка тортилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан шахс бу ҳолатни тасдиқловчи тегишли ҳужжатни тақдим этади, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёниши, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги ҳолатини тасдиқлаш зарурати бўлганда, ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан сўров асосида қонунчиликда белгиланган ваколатли идоралардан маълумотнома олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Маълумотларни йиғиш пункти ходимлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Мурожаат қилувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ушбу Низомга мувофиқ, хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилиши талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
(5-боб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги ПҚ-282-сонли қарорига асосан 5-6-боблар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2022 й., 07/22/282/0531-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижда доимий яшаш учун рухсат берилганлиги тўғрисида паспортга киритиладиган штамп намунаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳамроҳлик қилувчи шахслар ҳақида (вояга етмаган фуқаролар учун) паспортга киритиладиган штамп намунаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Хизматдан фойдаланувчи

Маълумотларни йиғиш пунктига ўзи келган ҳолда мурожаат қилади ёки ЯИДХП да рўйхатдан ўтади ҳамда сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Хоҳишига кўра

2-босқич

Ахборот тизимлари

Сўровномадаги маълумотлар автоматик тизим орқали текширилади:

«ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими;

Ягона миллий меҳнат тизими»;

«Нотариус» ахборот тизими;

Ички ишлар вазирлигининг «Тезкор маълумотлар» ахборот тизими.

Автоматик тарзда

3-босқич

1. Маълумотларни йиғиш пункти

2. ЯИДХП

Тўлдирилган электрон сўровнома ва талабнома Персоналлаштириш агентлигига юборилади.

Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа ичида

4-босқич

1. Ваколатли органлар

1. Давлат хизмати кўрсатилишини рад этиш асослари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги нуқтаи назаридан текширилади.

1. 5 иш кунигача

(алоҳида ҳолларда 20 кунгача)

2. Персоналлаштириш агентлиги

2. Хорижга чиқиш биометрик паспорти тайёрланади.

2. 2 иш кунигача

3. Давлат фельдъегерлик хизмати

3. Хорижга чиқиш биометрик паспорти маълумотларни йиғиш пунктига етказилади.

3. 3 иш кунигача

5-босқич

1. Маълумотларни йиғиш пункти
 

2. Почта хизмати

(сўровномада хорижга чиқиш биометрик паспортини почта алоқаси орқали етказиб бериш кўрсатилган бўлса)

1. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг тайёр бўлган хорижга чиқиш биометрик паспортини фуқарога тақдим этади ёки уни ариза берувчининг манзилига юбориш учун почта хизмати ходимига топширади.

2. Почта хизмати ходими сўровномада кўрсатилган манзилга хорижга чиқиш биометрик паспортини етказиб беради.

Хизмат юзасидан тегишли тўловлар амалга оширилган кундан бошлаб, 10 иш кунида
(алоҳида ҳолларда 30 кунда)
Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказида 1 иш кунида, қолган ҳудудларда 2 иш кунида

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 ноябрдаги ПҚ-380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2024 й., 07/24/380/0889-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СЎРОВНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1. Фамилияси

Исми

2. Жинси

Э □

А □

Отасининг исми

3. Фамилиянгиз, исмингиз, отангизнинг исми ўзгарганми?

Агар ўзгарган бўлса, қуйидагиларни тўлдиринг.

Ҳа □

Йўқ □

Фамилияси

Исми

Отасининг исми

4. Туғилган йили, ойи, куни, жойи

Йил

Кун

ой

жой

5. Маълумот учун

Телефон:

Эл.почта манзили ________________(мавжуд бўлса)

6. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (биометрик паспорт ёки ID карта маълумотлари)

Серия

Рақами

Берилган санаси

7. Меҳнат фаолияти ҳақида сўнги 5 йилдаги маълумот (ўқув юртларидаги ўқиш ва ҳарбий хизмат ҳам киради)

Ой ва йил

Иш жойи ва лавозими, ҳарбий қисм рақами

Ташкилот манзили

Кирган

Бўшаган

8. Турмуш ўртоғи (мавжуд бўлса)

Фамилияси

Исми

Отасининг исми

Туғилган санаси

Охирги иш жойи ва лавозими

Манзили

9. Сиз ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматга чақирилишга мажбурмисиз (эркаклар учун 17 дан 27 ёшгача)

Ҳа □

Йўқ □

10. Хорижга чиқиш режалаштирилаётган давлат номи ва мақсади

Давлат номи

Мақсад

11. Сўровномада ёлғон маълумотларни мавжудлиги хорижга чиқиш биометрик паспортини беришни рад этишга асос бўлишидан хабардорман.

Сўровнома тақдим этилган сана

Сўровномани тақдим этган шахснинг электрон рақамли имзоси

12. Хизмат натижасини олиш усули

Маълумотларни йиғиш пунктига ўзи келган ҳолда

Почта хизмати орқали

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 ноябрдаги ПҚ-380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2024 й., 07/24/380/0889-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СЎРОВНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1. Фамилияси

Исми

2. Жинси

Э □

А□

Отасининг исми

3. Фамилиянгиз, исмингиз, отангизнинг исми ўзгарганми? Агар ўзгарган бўлса, қуйидагиларни тўлдиринг.

Ҳа □

Йўқ□

Фамилияси

Исми

Отасининг исми

4. Туғилган йили, ойи, куни, жойи

Йил

Кун

ой

жой

5. Маълумот учун

Телефон:

Эл.почта манзили ________________(мавжуд бўлса)

6. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик гувоҳномаси, биометрик паспорти, ID карта )

Серия

Рақами

Берилган санаси

7. Ота-онаси тўғрисида маълумот

Қариндошлик даражаси

Фамилияси

Исми

Отасининг исми

Туғилган санаси

Отаси:

Онаси:

8. Ҳамроҳлик қилувчи шахс(лар):

Яқинлик даражаси

Фамилияси

Исми

Отасининг исми

Туғилган сана

9. Сўровномани берган шахснинг Ф.И.О

10. Сўровномада ёлғон маълумотларни мавжудлиги хорижга чиқиш биометрик паспортини беришни рад этишга асос бўлишидан хабардорман.

Сўровнома тақдим этилган сана

Сўровномани тақдим этган шахс(лар)нинг электрон рақамли имзоси

11. Қарамоғимдаги вояга етмаган шахсни чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдирмаслик, болага таъминот, таълим-тарбия бериш, болани ўз ота-онасига ёки яқин қариндошларига ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланмаган ва тегишли давлатнинг қонунчилигига биноан зарур ваколатларга эга бўлган ташкилотга топшириш бўйича зиммамга юкланган мажбуриятларни бажармаслигим маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирилдим.

(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 ноябрдаги ПҚ-380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2024 й., 07/24/380/0889-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎ОГОҲЛАНТИРИШ ХАТИ‎

‎‎Мен, ________________________ й.т., ___________________________________________________________

‎‎(фуқаронинг Ф.И.О.)

‎‎«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига асосан қайси ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги йўқотилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилдим.

‎‎______________________ (сана)

‎‎______________________ (имзо)

‎‎______________________ (Ф.И.О.) ‎

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги ПҚ-282-сонли қарорига асосан 3 — 6-иловалар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2022 й., 07/22/282/0531-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4079/2482-сон; 29.11.2019 й., 06/20/5885/0067-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 10.09.2021 й., 06/21/6311/0861-сон; 15.04.2022 й., 07/22/207/0310-сон, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон, 17.06.2022 й., 07/22/282/0531-сон; 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон; 05.11.2024 й., 07/24/380/0889-сон; 11.04.2025 й., 06/25/65/0331-сон; 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон; 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон; 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)