12.12.2018 йилдаги 1007-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.12.2018 йилдаги 1007-сон
Kuchga kirish sanasi
13.12.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарғона вилоятида қўшимча кичик саноат зоналари ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, инвестицияларни фаол жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, янги рақобатбардошли ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналарни ривожлантириш чора-тадбирларини таъминлаш, уларни муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси ташкил этилган алоҳида ҳудудларда жойлаштириш, шу асосда ишлаб чиқариш соҳасида янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳолининг бандлик ва фаровонлик даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Фарғона вилоятида хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг изчил амалга оширилиши доирасида, фаолият юритмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида тўртта кичик саноат зоналари ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида, шунингдек, Фурқат, Қува, Ўзбекистон, Олтиариқ, Ёзёвон ва Қўштепа туманларида фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида иловага* мувофиқ рўйхат бўйича кичик саноат зоналари (кейинги ўринларда КСЗ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига бизнес-режаларни бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаш, барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 10 йил муддатга узоқ муддатли ижарага берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулкидан ижара даврида фойдаланиш учун ижарага олинган майдонда амалга оширилаётган фаолият туридан келиб чиққан ҳолда ортиб борадиган коэффициентни қўлламасдан ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КСЗ иштирокчиларига инвестиция лойиҳаларини бажариш учун ер участкаларини ижарага бериш тўғрисида қабул қилинган қарорлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Фарғона вилояти эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши томонидан амалга оширилади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Фарғона вилояти эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари билан биргаликда, белгиланган тартибда:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарғона вилояти иқтисодиётининг эҳтиёжларини, шунингдек, мавжуд минерал-хом ашё, қишлоқ хўжалиги ресурсларини ва инфратузилмани инобатга олган ҳолда, КСЗ ҳудудида импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларини ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича аниқ таклифларнинг — «йўл хариталари»нинг икки ой муддатда ишлаб чиқилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КСЗ ҳудудидаги тадбиркорлик субъектларига импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турлари тўғрисидаги маълумотларнинг етказилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КСЗ ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли ишлар олиб бориш, шунингдек, КСЗ ҳудудида ишлаб чиқаришларни жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларининг сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КСЗ ҳудудида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазур қарор 3-бандининг амал қилиши, Вазирлар Маҳкамасининг «Фарғона вилоятида жойлашган ишламай турган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, шунингдек давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 25 августдаги 672-сон қарорига мувофиқ ташкил қилинган КСЗга татбиқ этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Фарғона вилояти эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ билан биргаликда Фарғона вилоятидаги КСЗни муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан таъминлаш юзасидан таклифларни уларнинг молиялаштириш манбалари кўрсатилган ҳолда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва давлат мулки объектларининг мазкур қарор иловасига асосан маҳаллий ижро этувчи органларга берилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат улушига эга бўлган хўжалик юритувчи жамиятлар бошқарув органларининг мажлисларида ушбу қарорнинг иловасига мувофиқ, фойдаланилмаётган объектларни бюджет ҳамда бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги солиқ бўйича қарздорликни бериладиган активларнинг қолдиқ (баланс) қийматига мутаносиб равишда ёки уларнинг устав жамғармаларидаги давлат улушининг ва хўжалик бошқаруви органларининг улушини камайтириш ҳисобидан тегишли маҳаллий ижро этувчи органларга бериш масаласи белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фарғона вилоятида жойлашган ишламай турган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, шунингдек давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 25 августдаги 672-сон қарорига 2-илованинг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Н.Ш. Шарипов ва Фарғона вилояти ҳокими Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 12 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1007-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 09/18/1007/2303-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон; 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)