1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.01 Ер участкасига мулк ҳуқуқи (шунингдек, 03.08.03.00, 03.08.04.00 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли «2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3939-сон қарорига асосан жойларда тадбиркорлик ва инвестиция фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича комиссия ва ҳудудий гуруҳларнинг фаолияти натижалари бўш турган давлат мулки объектларини сотиш ва ер участкаларини беришда тадбиркорлик ва инвестиция лойиҳаларини жадал амалга оширишга тўсқинлик қилаётган бир қатор ортиқча бюрократик тартиботлар ва қийинчиликларни бартараф этиш бўйича қўшимча чоралар кўриш заруриятини кўрсатди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ҳудудларида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотишни жадаллаштириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат рақобат қўмитаси), Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — «Давергеодезкадастр» қўмитаси), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимларига қуйидаги ҳуқуқларни беришни назарда тутувчи давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент (кейинги ўринларда — эксперимент) ўтказиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин:
(1-бандининг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ўз ваколатлари доирасида инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий (камида 1 млн. АҚШ доллари эквивалентида) ва ижтимоий мажбуриятлар белгилаган холда бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш. Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимларининг мазкур масаладаги қарорлари дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар кенгашларида кўриб чиқилиши ҳамда тасдиқланиши лозим;
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.08.2019 й., 06/19/5780/3559-сон — 2019 йил 1 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида аукционга чиқариш учун ер участкаларининг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва вилоят ҳокимликларининг молия бош бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат солиқ бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларининг тавсияларига асосан, ҳар бир туман бўйича бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг (0,01 га майдони учун) бошланғич баҳосини ҳар йили 10 июнгача ва 10 декабргача тасдиқлаш;
(1-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.08.2019 й., 06/19/5780/3559-сон — 2019 йил 1 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) уч йилдан ортиқ муддат давомида тупроқ бонитировкаси ишлари олиб борилмаган уч гектаргача бўлган майдонга эга ер участкаларида тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачиси бўлиш;
(1-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.08.2019 й., 06/19/5780/3559-сон — 2019 йил 1 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида аукцион орқали халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларига туташ ҳудудлардаги ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини уларнинг тоифаларидан қатъий назар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича йўлбўйи ва туристик инфратузилма объектларини ташкил этиш учун сотиш. Бунда, суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасига кирувчи ер участкалари кўрсатилган мақсадлар учун фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3939-сон қарорига биноан ташкил этилган Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича комиссия билан келишилган ҳолда берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) ички ишлар органлари ва Миллий гвардиянинг жамоат тартибини сақлаш кучларининг уч сменали режимдаги патрулини таъминлаш орқали, шунингдек, мазкур зоналарда сайёҳлар учун дам олишни ташкил этиш дастурларини тасдиқлаган ҳолда Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ва сайёҳлар ташриф буюрадиган бошқа жойларда савдо-кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектлари фаолиятини тунги вақтда чеклашга йўл қўйилмайдиган зоналарни аниқлаш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, эксперимент доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат кўчмас мулк объектлари учун хусусийлаштириш комиссияси ишининг умумий муддати у ташкил этилган пайтдан бошлаб йигирма кундан ошмаслиги лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулки объектларини «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида аукцион орқали сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг миқдори ва турлари давлат мулки объектларини сотиш бўйича танлов ўтказишда қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибни ўхшашлик бўйича қўллаш асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан белгиланади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.08.2019 й., 06/19/5780/3559-сон — 2019 йил 1 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимларининг қарорларига асосан сотиладиган давлат мулки объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш назорати инспекцияси томонидан давлат объектларини сотишга тайёрлашда хулосалар берилиши Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва тегишли маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат кўчмас мулк объекти бўйича олди-сотди шартномаларини тузиш савдо натижалари (музокаралари) бўйича баённома имзолангандан сўнг ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери давлат кўчмас мулк объекти бўйича сотиб олиш тўловлари ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ ҳажмда тушган кундан бошлаб беш кун ичида, тасарруф этиш ҳуқуқи эса, харидорга инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилган (инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар билан сотилган тақдирда) деб топилган ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ ҳажмда тўланган кундан бошлаб берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
балансда сақловчи сотилган давлат кўчмас мулк объекти бўйича олди-сотди шартномаси харидор томонидан тақдим этилган кундан бошлаб беш кун ичида қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилишини ва сотилган давлат кўчмас мулк объектининг харидорга топширилишини таъминлаши шарт;
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармонига асосан 2021 йил 1 августдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.03.00 Давлат божи бўйича имтиёзлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан қуйидаги тўловларни амалга ошириш талаблари бекор қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулки объектларини хусусийлаштиришга буюртманома берганлик учун Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида тўланадиган йиғим;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини берганлик учун давлат божи.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, қуйидаги давлат кўчмас мулк объектлари тадбиркорлик субъектларига фақат давлат-хусусий шериклик асосида, тегишли вазирлик ёки идора давлат шериги сифатида иштирок этган ҳолда, берилиши мумкин (Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида кўзда тутилган ҳоллардан ташқари):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим, шу жумладан мактабгача таълим ташкилотлари;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш ва спорт объектлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият объектлари, шу жумладан кинотеатрлар, клублар, концерт-томоша кўрсатиш муассасалари ва кинолаштириш объектлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, мазкур банд талаблари фаолият йўналиши бўйича фойдаланилмаётган, тегишли вазирлик ёки идоралар томонидан давлат-хусусий шериклик ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларига татбиқ қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев) ва «Ўзбеккино» Миллий агентлиги (Ф. Зокиров) бир ой муддатда мазкур Фармонга асосан сотиш учун фаолият йўналиши бўйича фойдаланилмаётган, давлат-хусусий шериклик ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлмаган давлат мулки объектлари рўйхатини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликларига тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) хатлов натижасида аниқланган давлат ва хўжалик бошқарув органлари улуши устун мавқега эга бўлган ташкилотлар (шу жумладан, устав капиталининг 50 фоиздан ортиғи 50 фоиздан ортиқ миқдорда давлат ва хўжалик бошқарув органлари улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар)нинг фаолиятига мос бўлмаган ва фойдаланилмаётган бўш турган кўчмас мулк объектларидан қуйидагича самарали фойдаланиш чораларини кўрсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари, шунингдек, ташкилотларни ривожлантириш стратегиясига асосан объектлар негизида қисқа муддатли ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган объектлар рўйхатини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда устав капиталида давлатнинг ёки хўжалик бошқарув органларининг улушларини сотиш бўйича тегишли қарор мавжуд бўлишидан қатъий назар, ўтказилган хатлов натижасида аниқланган фаолиятига мос бўлмаган ва фойдаланилмаётган бўш турган кўчмас мулк объектларини, зарурат бўлганда 10 йилгача муддатга бўлиб тўлаш имкониятини кўзда тутган ҳолда, савдоларга чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда фойдаланилмаётган ерлар ва фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонларини уларнинг негизида кичик саноат зоналарини барпо этиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бериш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) объектни ўз балансида сақловчи юқори ташкилот томонидан тасдиқланган, фойдаланиш бўйича тегишли «йўл харитаси» бўлмаган бўш ётган объект сотилишини рад этишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги талабни эътиборга олган ҳолда, бўш ётган объектларни сотиш бўйича (мазкур Фармоннинг 4-бандида кўрсатилган объектлар бундан мустасно) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг сўровномалари Давлат рақобат қўмитаси томонидан ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича комиссия (М. Оллоёров) ва ҳудудий гуруҳлар Давлат рақобат қўмитаси, вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда мазкур банд ижросининг сўзсиз бажарилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Давлат рақобат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган, суд қарорларига мувофиқ давлат даромадига ўтказилган нотурар жойларни, келгусида уларни мазкур Фармон талабларига мувофиқ сотиш учун туман (шаҳар) ҳокимликларига белгиланган тартибда бепул ўтказиб бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамаси (С. Холмуродов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимларининг инвесторлар аризаларига асосан давлат мулки объектларини сотиш тўғрисидаги таклифларини тезкорлик билан, заруратга кўра хусусийлаштириш дастурларига киритмасдан улар бўйича индивидуал қарорлар қабул қилиш орқали кўриб чиқилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.07.00 Кичик саноат зоналари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги ПФ-54-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2022 й., 06/22/54/0053-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда назарда тутилган асослар билан бир қаторда, агарда аризаларни қабул қилиш муддати якунига қадар фақат битта ариза келиб тушган бўлса, «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасидаги давлат кўчмас мулк объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқни сотиш бўйича аукцион бўлиб ўтмаган деб эътироф этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик саноат зонаси ҳудудида ишлаб чиқариш майдончаларини узоқ муддатли ижарага бериш шартномаси, дирекция фаолиятини молиялаштириш манбаларига давлат мулкини ижарага бериш марказларига тегишли бўлган ижара тўлови маблағларини йўналтириш орқали, кичик саноат зонаси дирекцияси ва танлов ғолиби ўртасида тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда, ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгашлари билан келишган ҳолда, ҳар бир аҳоли пункти кесимида (бош режа мавжуд бўлмаганда) 2018-2019 йилларда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бериладиган ер участкаларини жойлаштириш схемаларини тасдиқлаб олсин ва уни кейинчалик тегишли бош режаларда акс эттириш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Иқтисодиёт вазирлиги Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимларининг инвестицияларни жалб қилиш, иқтисодиёт ва тадбиркорликни, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш учун масъул бўлган ўринбосарлари билан биргаликда 2018 йил 15 декабрга қадар ишлаб чиқариш қувватларини устувор жойлаштириш ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда фойдаланиш учун, мавжуд минерал-хом ашё, ер, сув, қишлоқ хўжалиги ресурслари, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти, ҳудудларнинг экологик ва бошқа шароитларини инобатга олган ҳолда, ҳар бир туманнинг тармоқ ихтисослашувини белгиласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимларига тегишли бюджетлар даромадлари прогнозининг ошириб бажарилиши суммаларини:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) йўлбўйи ва туристик инфратузилма объектларини, шу жумладан меҳмонхоналарнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасини йиллик икки фоизга камайтирилганига тенг фоиз ставкасида тижорат банкларига ресурслар ажратиш орқали инвестициявий лойиҳаларни молиялаштириш учун қуйидаги йўналишларда кредит линияларини очиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳмонхоналар ва туристик инфратузилманинг бошқа объектларини қуриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайёр маҳсулот ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришнинг, шунингдек, хизмат (иш) турларининг янги қувватларини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилма объектларини, бошқа асосий фондларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда халқаро молия институтлари ва хорижий давлат молия ташкилотлари билан музокаралар олиб борсин ва туризм соҳасидаги лойиҳаларни, устувор равишда меҳмонхоналар қуришни молиялаштириш бўйича имтиёзли кредит линияларини очиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (Б. Қудратхўжаев):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида сотилаётган давлат мулки объектларини ва ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни тадбиркорлар ва аҳоли ўртасида кенг ёритиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, «Давергеодезкадастр» қўмитаси ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасини, унинг бир хилда ва сифатли ишлатилишини ҳамда фойдаланувчиларга қулайликлар яратиш мақсадида такомиллаштириш ва бизнес-жараёнларини мақбуллаштириш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. «Давергеодезкадастр» қўмитаси (А. Абдуллаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов), Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (Б. Қудратхўжаев) ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда жойларда аниқланган камчиликларни инобатга олган ҳолда (бўш ер майдонларини муқобил мақсадни белгилашда, расмларни ва бошқа маълумотларни юклашда, географик координатларини аниқлашда ва бошқалар) «YER ELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимини такомиллаштириш ва имкониятлари кенгайтирилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат идоралари ва бошқа идоралар ходимларини «YER ELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимида сифатли ишлаш кўникмаларини оширишга қаратилган қўлланмаларни ишлаб чиқиш орқали ўқитишни ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда ер участкасига бўлган ҳуқуқни сотишда белгиланган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг аукцион ғолиби томонидан бажарилиши ҳолати мониторингини амалга ошириш, шунингдек, бажарилган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш тартибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туман (шаҳар) ҳокимларига қуйидагилар учун жавобгарлик юклансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзларининг фаолиятида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда ошкоралик ва холислик принципларига амал қилиб ҳамда аҳолининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ўзларига юклатилган вазифа, функция ва ҳуқуқларни самарали ва сифатли амалга ошириш, тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ҳал этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Фармоннинг амалга оширилишида жойлардаги маҳаллий ижро органлари фаолиятини самарали мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксперимент доирасида лойиҳанинг амалга оширилишида юзага келадиган давлат мажбуриятларини молиялаштириш манбаларини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданий мерос объектларини сақлаш ва атроф муҳитнинг қулай экологик ҳолатини таъминлаш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган ва турли хил қонунни бузиш билан боғлиқ бўлган мурожаат ва шикоятларга тезкор жавоб бериш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари раҳбарлари — фаолият юритмаётган ёки қурилиши тугалланмаган давлат объектларини пухта хатловдан ўтказиш, уларни аукцион орқали сотиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш, тадбиркорлик субъектларига сотилган объектларни ўз вақтида расмийлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Давергеодезкадастр» қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари раҳбарлари — фойдаланилмаётган ерларни пухта хатловдан ўтказиш, уларни аукцион орқали сотиш учун ҳужжатларни тайёрлаш, «YER ELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимининг узлуксиз ва тўғри ишлаши, шунингдек, тупроқ бонитировкаси ишларининг ишончлилиги, тўлиқлиги ва сифатлилигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар қурилиш бош бошқармалари, қурилиш соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекцияларнинг раҳбарлари — тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бериладиган ер участкаларининг жойлашиш схемасини ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини ҳудуднинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда сифатли тайёрлаш, тадбиркорлик субъектларининг шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя этиши, қурилиш-монтаж ишлари сифатини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажбурий ижро бюроси ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК раҳбарлари — электрон савдо тизимининг узлуксиз ва тўғри ишлаши, давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни савдога чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий танлов комиссиялари ва хусусийлаштириш бўйича комиссиялар раҳбарлари, шунингдек, уларнинг аъзолари — ўзлари вакиллик қилаётган давлат бошқарув органлари ва ташкилотларининг масъулиятига доир функцияларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилиши, шунингдек, бевосита Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоят ҳокимлари раҳбарлигида инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг миқдори ва турларини белгилашда шахсан жавобгарлиги белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик субъектларига электрон рақамли имзо олинишини ва мазкур Фармонга мувофиқ ўтказиладиган савдоларда уларнинг фаол иштирок этишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Белгилансинки, эксперимент 2019 йилнинг 1 апрелига қадар ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Давлат рақобат қўмитаси, «Давергеодезкадастр» қўмитаси 2019 йилнинг 1 апрелига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига эксперимент ўтказиш натижалари бўйича умумлаштирилган маълумотларни қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифлар билан биргаликда киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 11 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-5552-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд қарорларига мувофиқ давлат тасарруфига ўтказилган, туман (шаҳар) ҳокимликларига ўрнатилган тартибда бепул ўтказиб бериладиган келгусида инвесторларга тадбиркорлик фаолиятларини амалга ошириш учун сотиладиган нотурар жойлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ

Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Нотурар жойларни сотишдан тушган пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарорига асосан белгиланган тартибда тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Суд қарорлари бекор бўлган ёки ўзгартириш киритилганда, нотурар жойларга қўйилган тақиқни бекор қилиш, натура шаклида қайтариш ёки уларнинг қийматини қоплаб бериш тўғрисида суд қарорлари чиқарилган ҳолатларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоят ҳокимликлари белгиланган тартибда кўрсатилган биноларни қайтариши ёки Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан уларнинг қийматини қоплаб бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритиладиган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармонининг 8-банди «б» кичик бандидаги «Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 20 апрелдаги ПҚ-3677-сон қарорининг 1-банди учинчи хатбошидаги «фақат» сўзи чиқариб ташлансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармонига асосан 2021 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июндаги 454-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 йил 18 июнь, № 24, 485-модда) билан тасдиқланган Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 10-банднинг тўртинчи хатбоши «очиқ аукцион (танлов) ўтказилишидан» сўзларидан олдин «агар Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 11-банднинг тўққизинчи хатбоши «E-IJRO AUKSION» веб-порталида» сўзларидан олдин «агар Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 21-банди «д» кичик бандининг тўққизинчи хатбоши «— харид қийматида сотилган тақдирда» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) қуйидаги таҳрирдаги 511-банд тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) 73-банди рус тилидаги матни учинчи хатбошида «аукцион» сўзи «конкурс» сўзи билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисида Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й. № 6, 158-бет):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«90. Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорни олгандан сўнг икки иш куни давомида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади ва ғолибга ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш ҳақидаги гувоҳномани белгиланган тартибда беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимларнинг давлат реестрига аукцион ғолибининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари тўғрисидаги ёзувни киритади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) қуйидаги таҳрирдаги 911-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«911. Агар ер участкасига бўлган ҳуқуқ инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар билан сотилган тақдирда, ер участкаларини, шу жумладан унда қурилган бино ва иншоотларни инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилгунига қадар бегоналаштириш, гаровга қўйиш, юридик шахсларнинг устав фондларига киритиш ёки бошқача тарзда тасарруф этилишига йўл қўйилмайди».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 06/18/5552/2038-сон, 14.08.2019 й., 06/19/5780/3559-сон; 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон; 21.01.2022 й., 06/22/54/0053-сон)