1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.11.00.00 Жиноятчиликка ва терроризмга қарши халқаро кураш / 19.11.02.00 Жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам / 19.11.02.06 Пулларни қалбакилаштиришга ва бошқа иқтисодий жиноятларга қарши кураш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши кураш бўйича идоралараро комиссияни ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги «Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5446-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, республиканинг молиявий тизимини янада мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимининг умумқабул қилинган халқаро нормалар ва андозаларга мувофиқлилигини таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.10.00 Терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш Евроосиё гуруҳига аъзо давлатларнинг ўзаро баҳолашнинг иккинчи босқичини ўтказиш режасига мувофиқ 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ўзаро баҳолаш режалаштирилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзаро баҳолашнинг иккинчи босқичи муваффақиятли ўтиши ва Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (кейинги ўринларда ФАТФ деб юритилади) тавсиялари ижросини таъминлаш мақсадида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи вазирлик ва идоралар иштирокида хавфларни миллий даражада баҳолаш ўтказилмоқда.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссияни (кейинги ўринларда — Комиссия) 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хавфларни баҳолаш маркази Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ хавфларни баҳолаш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, шунингдек, унинг асосида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини янада ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга оид таклифлар ишлаб чиқиш ва чоралар кўриш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда)
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.11.00.00 Жиноятчиликка ва терроризмга қарши халқаро кураш / 19.11.02.00 Жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам / 19.11.02.02 Жиноятларнинг алоҳида турларига қарши кураш бўйича ҳамкорлик]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФАТФ тавсияларидаги талабларни ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига имплементация қилишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш, мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидаги вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ хавфларни миллий даражада баҳолашни самарали ташкил этиш ва ўтказиш учун шахсий жавобгарлик юклансин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.04.00 Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.03.00 Бошқа кредит ташкилотлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки — тижорат банклари, нобанк кредит ташкилотлари, тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари ва электрон пуллар тизими операторлари хавфлари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.08.00.00 Асиллик даражаси ишлари. Қимматбаҳо металлар ва тошлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари А.Я. Хайдаровга — лизинг хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, аудиторлик ташкилотлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар хавфлари бўйича;
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 ноябрдаги ПФ-200-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 06/24/200/0981-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги — кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузишда воситачилик хизматларини кўрсатувчи риэлтор ва риэлторлик ташкилотлари хавфлари бўйича;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.07.00 Фонд биржалари. Товар ва валюта биржаларининг фонд бўлимлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси — товар-хом ашё биржалари ва унинг аъзолари хавфлари бўйича;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги — нотариал идоралар ва нотариуслар, адвокатлик тузилмалари ва адвокатлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар хавфлари бўйича;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.03.00 Почта алоқаси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги — пул маблағларининг почта ўтказмаларини амалга оширувчи почта алоқасининг миллий оператори хавфлари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари В.Ю. Пакка — Агентлик томонидан тартибга солинадиган соҳалардаги хавфлар бўйича.
(6-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 ноябрдаги ПФ-200-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 06/24/200/0981-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Комиссия раиси жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни миллий даражада баҳолашни ҳар 3 йилда бир маротаба ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул этиб белгилансин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 06/25/246/1142-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Департамент манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш фаолиятига жалб қилинган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг ходимларини ўқитиш ҳамда уларнинг малакасини ошириш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 20 сентябрь,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 сентябрдаги ПҚ-3947-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.
Лавозими бўйича
—
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари-Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи, Комиссия раиси
2.
А.Б. Исаев
—
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурам ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари
3.
Келишув асосида
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти масъул ходими
4.
В.Ю. Пак
—
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари
5.
А.А. Турдалиев
—
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари
6.
Ш.Н. Рахмонов
—
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари
7.
А.Я. Ҳайдаров
—
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари
8.
Х.А. Каршиев
—
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг ўринбосари
9.
М.А. Мадрахимов
—
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари
10.
М.М. Икрамов
—
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари
11.
Х.Н. Алибаев
—
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари
12.
Д.Т. Рустамов
—
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирининг Режим ва кадрлар бўйича маслаҳатчиси
13.
Лавозими бўйича
—
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари
14.
Н.М. Мирзаалимов
—
Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раисининг ўринбосари
15.
Келишув асосида
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходими
16.
И.М. Мухторов
—
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
17.
А.Э. Файзибоев
—
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари
18.
А.А. Икрамов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори ўринбосари
19.
Н.Ж. Хусанов
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари
20.
Ф.Э. Карабаев
—
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари
21.
Б.В. Гулямов
—
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи
22.
Ғ.А. Ҳайдаров
—
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хавфларни баҳолаш маркази бошлиғи, Комиссия ишчи органи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига мазкур лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 сентябрдаги ПҚ-3947-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Идоралараро комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимининг фаолият олиб боришини мувофиқлаштириш мақсадида, шунингдек, Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (кейинги ўринларда – ФАТФ) 2-Тавсияларини имплементация қилиш мақсадида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Комиссия томонидан қабул қилинадиган қарорлар барча вазирликлар, идоралар, жамоат бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва пул маблағлари ёки бошқа мулк билан операциялар ўтказадиган ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, мазкур Низом ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-БОБ. КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни баҳолаш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, шунингдек, унинг асосида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини янада ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга оид таклифлар ишлаб чиқиш ва чоралар кўриш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 06/25/246/1142-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФАТФ Тавсияларидаги талабларни ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ҳалқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигига имплементация қилишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш, мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 06/25/246/1142-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Комиссия юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни баҳолаш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, шунингдек, унинг асосида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини янада ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга оид таклифлар ишлаб чиқиш чоралар кўриш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни миллий даражада баҳолашни ташкил этишга оид чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни миллий даражада баҳолаш натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича комплекс ташкилий чоралар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини янада ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга оид таклифлар ишлаб чиқиш ва чоралар кўришни ташкиллаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш таваккалчиликларини камайтиришга доир чоралар кўради;
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 06/25/246/1142-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқишни ташкиллаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқишни таъминлайди;
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 06/25/246/1142-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ФАТФ тавсияларидаги талабларни ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига имплементация қилишни таъминлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ўзаро баҳолашга тайёрланиш бўйича тадбирлар режаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
(5-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 06/25/246/1142-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФАТФ тавсияларини ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалаларига оид халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш масалалари бўйича семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар ва бошқа тадбирлар ташкиллаштиради ва ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида илғор хорижий тажрибани ўрганишни ташкиллаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш, мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
(5-банд «г» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 06/25/246/1142-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ҳолатини таҳлил ҳамда мониторинг қилишни ташкиллаштиради;
(5-банд «г» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 06/25/246/1142-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришнинг олдини олиш ва тўхтатишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат қилувчи ва бошқа ваколатли органларнинг ўзаро ҳамкорлигини яхшилаш, шунингдек, ушбу жиноятларни содир этишга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва амалга оширади;
(5-банд «г» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 06/25/246/1142-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятларни содир этишга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни таҳлил қилади.
(5-банд «г» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 06/25/246/1142-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-БОБ. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ, МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА МАСЪУЛИЯТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Комиссия ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида вазирликлар ва идоралар, шунингдек, бошқа органлар ва ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини ташкиллаштириш, мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш учун зарур бўлган қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ва Комиссия ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорларни бажармаганлиги учун тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ходимлари ва мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш тўғрисида уларга таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича тегишли вазирлик ва идоралардан ўрнатилган тартибда ахборотларни расмий равишда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш самарадорлигини мониторинг қилиш мақсадида ахборот-таҳлилий, методик материаллар ва пронозгларни тўплаш ва тайёрлашни ташкиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда вакиллари Комиссия таркибига киритилмаган бошқа ихтисослаштирилган органлар ва ташкилотлар иштирокида кенгайтирилган мажлислар ўтказиш, тажриба ва зарур маълумотлар алмашиш мақсадида махсус идоралараро семинарлар ва мажлислар ташкиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссияга юклатилган вазифалар билан боғлиқ масалалар бўйича таклифларни ўз вақтида тайёрлаш учун вақтинчалик ва доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли масалаларни ишлаб чиқиш ва ҳал қилиш мақсадида соҳага дахлдор мутахассислар, экспертлар ҳамда илмий ва бошқа муассасаларни Комиия фаолиятида иштирок этиш учун жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз мажлисларида мазкур соҳага жалб этилган вазирликлар ва идоралар раҳбарлари (ёки уларнинг ўринбосарлари)нинг Комиссия ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Комиссия:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ташкиллаштиришга оид қарорларини бажаришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия томонидан қабул қилинган қарорларни ўз вақтида ижро этишни назорат ва мониторинг қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк сири, тижорат сири, нотариал ҳаракатлар ва қонун томонидан муҳофаза қилинадиган бошқа сирдан иборат ошкор бўлган маълумотларнинг махфийлиги ва сақланишини таъминлашга мажбур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Комиссия ўзига юкланган вазифаларни самарали бажаришга масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4 - БОБ. КОМИССИЯ ИШИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Комиссия ўз фаолиятини Комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган иш режаларига мувофиқ амалга оширади ва ўз мажлисларини зарурат юзасидан, лекин ҳар олти ойда камида бир марта ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Комиссияни раис бошқаради ва у:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия фаолиятига раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия мажлисларини чақиради ва уларда раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия мажлисларининг кун тартибини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия иш режаларини тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятлар билан курашиш департаменти Комиссиянинг ишчи органи вазифасини бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи орган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссиянинг иш режаларини ишлаб чиқади, унинг ижросини назорат қилади, шунингдек, тасдиқланган иш режага мувофиқ Комиссиянинг жорий ишларини ташкиллаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия мажлисининг кун тартибига киритиладиган масалалар бўйича материаллар тайёрлашни ташкиллаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия соҳасига тегишли масалалар бўйича қарорлар ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳасини тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика вазирликлари ва идоралари билан биргаликда Комиссия қабул қилган қарорлар ижросини назорат қилади ва мониторингини олиб боради, Комиссия раисига тегишли маълумотлар ва таклифларни киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келиб тушаётган ёзишмаларни кўриб чиқишни таъминлайди, Комиссия ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия фаолиятининг ташкилий-техник таъминотини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳ қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш мақсадида Комиссия аъзолари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия мажлисида иштирок этади ва қарорларни қабул қилишда овоз беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия қарорлари ижроси юзасидан Комиссия ишчи органига белгиланган муддатларда ахборот тақдим этиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия мажлисининг кун тартибидаги масалалар юзасидан таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссиянинг мажлисларига материалларни тайёрлашда бевосита иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таваккалчиликларни миллий ва секторал даражада баҳолашга доир фаолият натижалари тўғрисида ҳисоботларни тақдим этиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия аъзолари Комиссиянинг ўз вақтида ва самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 06/25/246/1142-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Комиссиянинг қарорлари мажлисда қатнашаётган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овозлари орқали қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи кучга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссиянинг мажлисларида кўриб чиқилган масалалар ва қабул қилинган қарорлар баённома билан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 06/25/246/1142-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Комиссия қарорлари Комиссия аъзоларига ҳамда манфаатдор давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, бошқа ташкилотларга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия аъзолари, манфаатдор давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар раҳбарлари Комиссия қарорларини ўз вақтида ва тўлиқ ижро этиш учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Комиссия ҳар йили ишининг якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибиятига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ҳисоботлар юборади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 06/25/246/1142-сон)