1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.02.00 Қурилиш соҳасидаги бошқарув. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, унинг таркибий бўлинмалари, шунингдек, Республика ва ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 апрелдаги ПФ-5392-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 2 апрелдаги ПҚ-3646-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тўғрисидаги низом, шунингдек, унинг таркиби 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низом, шунингдек, унинг намунавий таркиби 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 343-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/343/0687-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири А.Х. Тўхтаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 31 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
603-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 603-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобдорлиги тартибини, шунингдек, унинг раҳбариятининг функционал мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлик Ўзбекистон Республикасида архитектура ва қурилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширадиган махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлик, ҳудудий бўлинмалар ва унинг тузилмасига кирадиган ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, ғазначилик шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисоб рақамларга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирликнинг расмий номи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, қисқартирилган номи — Қурилиш вазирлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) рус тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ номи — Министерство строительства Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Минстрой;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) инглиз тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ номи — Ministry of Construction of Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — Ministry of Construction.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент архитектура-қурилиш институти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архитектура-қурилиш ихтисослиги бўйича техникумлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архитектура-қурилиш ихтисослигидаги коллежлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов савдоларини ташкил этиш бўйича консалтинг марказлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон бунёдкори» нашриёт уйи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон архитектураси ва қурилиши» журнали.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 сентябрдаги 588-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 09/20/588/1331-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ва қурилиш учун муҳандислик-техник изланишлар соҳасида ягона давлат илмий-техника сиёсатини олиб бориш, меҳнат унумдорлигини ошириш, қурилиш-монтаж ишлари қийматини камайтириш, ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган энергия жиҳатидан самарали ва энергияни тежайдиган инновацион лойиҳалар ва ечимларни қурилиш фаолиятига жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ҳудудида аҳолини жойлаштиришнинг бош схемасини, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар ҳудудларини режалаштириш схемаларини, аҳоли пунктларининг бош режаларини ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни ташкил қилиш, уларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш, архитектура-қурилиш фаолиятини ривожлантиришнинг узоқ муддатли ва ўрта муддатли давлат дастурларини ишлаб чиқиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларини тайёрлашда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа иши ва қурилиш фаолиятини мувофиқлаштириш, лойиҳа-қидирув ташкилотларининг иш самарадорлигини ошириш ва ҳудудий тармоқларини кенгайтириш, якка тартибдаги, намунавий, такроран қўлланиладиган ва экспериментал лойиҳаларни ва лойиҳа ечимларини ишлаб чиқишни ташкил этиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш ва янгилаш, идоравий қурилиш норма ва қоидалари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, лойиҳалаш, қурилиш, қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш соҳасида стандартлаштириш ишларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архитектура, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашга, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқув жараёнининг даражаси ва сифатини тубдан яхшилашга, қурилиш соҳасида, жумладан, чет элдаги етакчи илмий-тадқиқот муассасаларида лойиҳачилар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриш, сейсмик хавфсизликни таъминлашни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш ҳамда назорат қилиш.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 мартдаги 102-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.03.2022 й., 09/22/102/0190-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) шаҳарсозлик ва қурилиш учун муҳандислик-техник изланишлар соҳасида ягона давлат илмий-техника сиёсатини олиб бориш, меҳнат унумдорлигини ошириш, қурилиш-монтаж ишлари қийматини камайтириш, ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган энергия жиҳатидан самарали ва энергияни тежайдиган инновацион лойиҳалар ва ечимларни қурилиш фаолиятига жорий этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик, шаҳарсозлик фаолияти ва қурилиш учун муҳандислик-техник изланишлар соҳасида ягона давлат илмий-техника сиёсатини олиб боради, капитал қурилиш учун комплекс муҳандислик изланишлари давлат фондини шакллантиради ва тўлдиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергия жиҳатидан самарали ва энергияни тежайдиган инновацион лойиҳаларни, ечимларни, қурилиш материалларини, замонавий қурилиш технологиялари ва инновацион лойиҳаларни қурилиш фаолиятига жорий этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудрат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва улар фаолияти мониторингини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш ҳақидаги маълумотларни юритиш, шу жумладан улуш киритиш асосида қуриш учун маблағларни жалб этувчи қурувчиларни электрон рўйхатга киритиш ва шартномаларни ҳисобга қўйиш;
(11-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 сентябрдаги 588-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 09/20/588/1331-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ва капитал қурилишда илмий-техника тараққиёти муаммоларини мақбул тарзда ҳал этиш учун илмий-техника ва техник кенгашлар фаолиятини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
капитал қурилишда ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга ҳамда пудрат ишлари бозорини ривожлантиришга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалаштириш ва қурилиш ташкилотларини баҳолашнинг мезонлари ва механизмини акс эттирувчи кўрсаткичлар тизимини жорий этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш соҳасида янги техника, технология ва механизмларни жорий этиш ҳисобига меҳнат унумдорлигини оширади;

манфаатдор вазирликлар билан биргаликда марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига молиялаштириладиган объектлар қурилишида нархларнинг сунъий равишда ошиб кетишига йўл қўймаган ҳолда уларнинг шакллантирилиши юзасидан доимий назорат ўрнатади;

қурилиш-монтаж ишлари технологияларини қўллаш масалалари бўйича хорижий мамлакатлар ва ташкилотлар билан халқаро илмий-техник ва иқтисодий ҳамкорликни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов савдоларини ўтказиш бўйича консалтинг марказлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) республика ҳудудида аҳолини жойлаштиришнинг бош схемасини, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар ҳудудларини режалаштириш схемаларини, аҳоли пунктларининг бош режаларини ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни ташкил қилиш, уларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг олиб бориш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолини жойлаштиришнинг бош тарҳи ишлаб чиқилишини, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар (вилоятлар гуруҳлари) ҳудудини режалаштириш тарҳлари ва умумдавлат аҳамиятига молик алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилишини, шунингдек, шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги илмий-тадқиқот ишлари ташкил этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарлар, шаҳар посёлкаларининг бош режаларини ва Тошкент шаҳрининг, вилоят марказларини ва маданий мерос объекти аҳамиятига эга бўлган шаҳарларнинг марказий қисмларини бош режалаштириш лойиҳаларини тасдиқлайди, тасдиқланиши Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига тегишли бўлган шаҳарларнинг бош режалари бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик соҳасида илмий-тадқиқот ишлари, ҳудудларнинг ривожланишини режалаштириш ва қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи функцияларини бажаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумдавлат аҳамиятига молик алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектлари учун чегаралар белгилаш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ҳужжатларининг амалга оширилиши юзасидан мониторингни ва давлат шаҳарсозлик кадастрини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктлари бош режалари, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатдан ташкил этиш лойиҳаларидан барча фойдаланишини Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги сайтида уларнинг очиқ график қисмини эълон қилиш йўли билан таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш, архитектура-қурилиш фаолиятини ривожлантиришнинг узоқ муддатли ва ўрта муддатли давлат дастурларини ишлаб чиқиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларини тайёрлашда иштирок этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архитектура-қурилиш фаолиятини ривожлантиришнинг узоқ муддатли ва ўрта муддатли давлат дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларини тайёрлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик фаолиятини ривожлантиришнинг устувор вазифаларини белгилашда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича республика мақсадли дастурлари, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозларининг шаҳарсозлик бўлимларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини шаҳарсозлик фаолияти тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилиб боради;

ўз ваколати доирасида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) лойиҳа иши ва қурилиш фаолиятини мувофиқлаштириш, лойиҳа-қидирув ташкилотларининг иш самарадорлигини ошириш ва ҳудудий тармоқларини кенгайтириш, якка тартибдаги, намунавий, такроран қўлланиладиган ва экспериментал лойиҳаларни ва лойиҳа ечимларини ишлаб чиқишни ташкил этиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасида янги концепцияларни яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалаш ишини ва қурилиш фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги, намунавий, такроран қўлланиладиган ва экспериментал лойиҳаларни ва лойиҳа ечимларини ишлаб чиқишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида мониторинг олиб боради, текширишлар ўтказади, уларнинг натижаларини умумлаштиради, шунингдек, етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ташкилотлари ва улар фаолиятининг натижалари тўғрисидаги ҳисобот ва ахборот материалларини, статистик ва бошқа маълумотларни ўрганишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етакчи лойиҳа ташкилотларининг иш режалари ва бизнес-режаларини таҳлил қилади ва улар фаолиятини режалаштиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолияти самарадорлигини оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий талабларга жавоб берадиган лойиҳа-қидирув ташкилотлари минтақавий тармоқларини кенгайтириш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрганиш натижаси юзасидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ҳужжатлари бажарилиши бўйича муаллифлик назоратининг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шаҳарсозлик фаолиятининг айрим турларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда лицензиялар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартлари бажарилиши тўғрисидаги ахборот билан тўлдириб бориладиган марказлаштирилган маълумотлар базасини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(11-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 сентябрдаги 588-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 09/20/588/1331-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш ва янгилаш, идоравий қурилиш норма ва қоидалари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, лойиҳалаш, қурилиш, қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш соҳасида стандартлаштириш ишларини амалга ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш соҳасидаги халқаро нормалар, қоидалар ва стандартларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида миллий норматив ҳужжатларни улар билан уйғунлаштириб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бинолар, иншоотлар ва уларнинг алоҳида элементларига бўлган хавфсизлик талабларини, шунингдек, бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив, шу жумладан хорижий ҳужжатларларнинг илмий-техник кутубхонаси ва электрон базасини ташкил қилади ва юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий ва халқаро ташкилотлар, консультантлар ва мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда уларни миллий норматив ҳужжатлар базасини такомиллаштиришга жалб қилади;
(11-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 сентябрдаги 588-сонли қарорига асосан учинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 09/20/588/1331-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлайди, шунингдек, белгиланган тартибда уларни ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш индустрияси корхоналари ва инвестиция фаолиятининг бошқа қатнашчилари тўғрисидаги маълумотлар базасини, шунингдек, қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот базасини шакллантиради;

капитал қурилиш соҳасидаги норматив база бозор муносабатларини жорий этишни назарда тутувчи халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқилишини тизимли равишда ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш, қурилиш индустрияси, жумладан, лойиҳалаштириш ва конструкторлик соҳасида стандартлаштириш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва таъминлашни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг давлат фондини шакллантиришда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик фаолиятида маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига қўйиладиган мажбурий талабларга тааллуқли техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида ишлар бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик тизимида, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш материалларини олиб келиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилишда мувофиқликни баҳолаш соҳасида давлат томонидан тартибга солишни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида махсус техник регламентларни тасдиқлайди, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритади, шунингдек, мазкур регламентларни бекор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси фаолиятини маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш, маҳаллий рақобатбардош, экспортга йўналтирилган қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва ассортиментини кенгайтириш, шунингдек, сифатли қурилиш материалларининг янги турларига бўлган ички талабни қондириш бўйича дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш юзасидан мувофиқлаштиради;
(11-банднинг «д» кичик банди ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 майдаги 416-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.05.2019 й., 09/19/416/3146-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) архитектура, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашга, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқув жараёнининг даражаси ва сифатини тубдан яхшилашга, қурилиш соҳасида, жумладан, чет элдаги етакчи илмий-тадқиқот муассасаларида лойиҳачилар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга кўмаклашиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтисослаштирилган муассасалари, техникумлар ва коллежлар фаолиятини мувофиқлаштиради, шунингдек, ўқув жараёнида амалий машғулотларни ташкил этиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилади;
(11-банд «е» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 сентябрдаги 588-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 09/20/588/1331-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутахассис кадрларни тайёрлашда шаҳарсозлик фаолиятини ривожлантириш тенденциялари ва хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда ўқув-методик ҳужжатлар, ўқув адабиётлари билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатади, шунингдек, малака талабларини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори малакали профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантиришда, ўқув жараёнига шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги етакчи хорижий мутахассислар ва экспертларни жалб этишда, замонавий техника ва технологияларни жорий этишни ҳисобга олган ҳолда қисқа муддатли малака ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишда бевосита иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда ваколатли органга ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари, техникумлар ва коллежларга талабалар қабул қилиш квоталари бўйича таклифлар киритади. Бунда қурилиш соҳасида мутахассисларга бўлган талабни ўрганади, шунингдек, янги замонавий мутахассисликлар бўйича таклифлар киритади;
(11-банд «е» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 сентябрдаги 588-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 09/20/588/1331-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоблан рағбатлантириладиган ихтисослаштирилган олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабалари, техникумлар ва коллежлар ўқувчилари жумласидан бўлган Вазирлик стипендиатларини аниқлайди;
(11-банд «е» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 сентябрдаги 588-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 09/20/588/1331-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техникумлар ва коллежлар ўқувчилари ўртасида қурувчилик касблари бўйича республика миқёсида касб маҳорати кўрик-танловларини, миллий архитектура лойиҳалари муаллифлари танловларини ташкил қилади ва ғолибларни тақдирлайди;
(11-банд «е» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 сентябрдаги 588-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 09/20/588/1331-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабаларнинг назарий билимлари ва амалий кўникмаларини шакллантириш мақсадида қурилиш объектларида кўчма дарслар ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалиёт дарслари самарадорлигини ошириш чораларини кўради, ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари, техникумлар ва коллежлар битирувчи босқич талабаларини ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун лойиҳалаштириш институтлари ва қурилиш ташкилотларига тақсимлашга кўмаклашади, уларга тажрибали мутахассисларга бириктиради;
(11-банд «е» кичик бандининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 сентябрдаги 588-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 09/20/588/1331-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари, техникумлар ва коллежларда етакчи лойиҳа ташкилотлари, йирик қурилиш ташкилотларининг тажрибали мутахассислари маърузаларини ташкил этади;
(11-банд «е» кичик бандининг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 сентябрдаги 588-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 09/20/588/1331-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш соҳасидаги лойиҳачилар ва мутахассисларнинг малакасини оширади ва уларни, шу жумладан, хориждаги етакчи илмий-тадқиқот муассасаларида қайта тайёрлашни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтисослаштирилган таълим муассасаларида якуний давлат аттестациясида иштирок этади, таълим муассасалари учун касбий амалий имтиҳонларни замонавий қурилиш-пудрат ташкилотлари базасида ўтказишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш соҳасидаги лойиҳачилар ва мутахассисларнинг доимий асосда малакасини оширади ва уларни тайёрлашни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриш, сейсмик хавфсизликни таъминлашни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш ҳамда назорат қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг сейсмик хавфсизлиги таъминланишини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолайди ҳамда назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон техник паспортлар асосида бинолар ва иншоотларни сейсмик жиҳатдан заифлиги бўйича таснифлашда, шунингдек, бинолар ва иншоотларнинг инструментал-техник текширувида ҳамда уларнинг зилзилабардошлигини оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган барча турдаги бинолар ва иншоотларнинг, шунингдек, кўп қаватли турар жойларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига оладиган электрон техник паспортларни шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сейсмик хавфсизлик таъминланишини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни хорижий мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда мунтазам равишда такомиллаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасидаги қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш, шунингдек, мавжуд бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш учун зарур чоралар кўради.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 мартдаги 102-сонли қарорига асосан «ж» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.03.2022 й., 09/22/102/0190-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек, унинг тизимига кирадиган таркибий ва ҳудудий бўлинмалар орқали ҳал этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Вазирлик марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архитектура ва қурилиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва унинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик фаолият соҳасига кирадиган масалалар бўйича вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ходимларини тизимли равишда қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмалар фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш, таҳлил натижаси бўйича зарур чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлиги, сифатлилиги ва очиқлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича иш самарадорлигини таъминлаш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, Вазирлик ходимлари ва раҳбариятининг уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхоналаридан тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлар ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-қидирув ташкилотларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архитектура ва қурилишни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни, архитектура ва қурилиш соҳаси дастурий-методик ва бошқа норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик вакилларининг халқаро ва давлатлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, архитектура ва қурилиш соҳасида хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш бўйича халқаро хорижий тадбирларда иштирок этишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ҳайъати қарорларини, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг (кейинги ўринларда Вазир деб аталади) буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий тузилмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг профессионализми, билими, амалий тажрибаси, юқори даражадаги иш ва одоб-ахлоқ сифатлари кафолатланишини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш бўйича чоралар кўриш, таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатда архитектура ва қурилишни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича тизимли чора-тадбирларнинг бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архитектура ва қурилиш соҳасида илғор хориж тажрибасини ва илмий-техник тараққиётга эришишни ўрганишни ташкил этиш, ушбу тажрибани республикада қурилишни янада ривожлантириш учун жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро миқёсда анъанавий (миллий) архитектура ва қурилишни кенг тарғиб қилиш ва ривожлантиришга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шу каби тадбирларда иштирок этишни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Вазирликнинг марказий аппарати ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий таъминлашни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда унинг идоравий мансуб ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, ҳайъатнинг қарорлари, Вазирликнинг буйруқлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бажарилиши тизимли назорат қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ташкил этади;
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига раҳбарлик қилиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилишни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг фаолиятини, шу жумладан, норма ижодкорлиги соҳасида ҳуқуқий таъминлашни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ваколатига кирадиган оператив, ташкилий, кадрларга оид, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа масалалар ҳал қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича таъсирчан чораларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг таркибий бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан Вазирлик фаолият соҳасига кирадиган масалалар бўйича ҳамкорлик қилинишини таъминлайди;
(14-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор хориж тажрибасини инобатга олган ҳолда республикада архитектура ва қурилишнинг ривожланишига кўмаклашиш бўйича тизимли чоралар кўрилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг самарали фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада архитектура ва қурилиш ривожланишининг мониторингини олиб боради, республикада архитектура ва қурилишни янада ривожлантиришнинг ҳар йилги прогнозларини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ва қурилиш ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архитектура ва қурилиш масалалари бўйича халқаро алоқаларни ривожлантиради ва кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ҳудудида ва унинг ташқарисида архитектура ва қурилиш соҳасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларининг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида Вазирлик зиммасига юкланган вазифаларни самарали бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ҳудудларини режалаштириш схемаларини, аҳоли пунктларининг бош режаларини ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида шаҳарсозлик ҳужжатлари ва шаҳарсозлик кадастрининг амалга оширилиши устидан мониторинг олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти йўналишлари бўйича таклифларни тайёрлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларини тайёрлашда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудларда шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ва муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш масалалари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик, шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ягона илмий-техникавий сиёсат олиб бориш, юқори самарали ва энергияни тежайдиган лойиҳа ечимлари ва қурилиш материалларини, замонавий қурилиш технологиялари ва инновация лойиҳаларини татбиқ этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалаштириш ва пудрат ишлари, қурилиш материаллари бозорларида рақобат муҳитини янада шакллантиришга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик, ишчи ва лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда белгиланган тартибга риоя этилиши устидан назорат қилиш, давлат харидларини ташкил қилиш ва ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ва мутахассисларнинг малакасини доимий асосда ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошқарадиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари (кейинги ўринларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари деб аталади) билан ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архитектура ва қурилиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, минтақадаги қурилиш ташкилотларини юқори малакали қурувчилар, лойиҳачилар ва бошқа мутахассислар билан таъминлашни ташкил қилишда иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктларининг бош режаларига асосан комплекс қурилиш, лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш, қурилиш материаллари ва буюмлари ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка, шаҳарсозлик норма ва қоидаларига, давлат стандартлари талабларига риоя этилиши юзасидан назорат амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузади ва йўл қўйилган қоида бузилишларида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш учун материалларни судга беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон соғлиғи ва ҳаётига зиён етказилишига ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган қурилиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланганда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тегишли материалларни илова қилган ҳолда хабар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда давлат стандартлари бузилганлиги аниқланган ҳолатларда қонун бузилишларини бартараф этиш бўйича юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда ва тартибда қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиялари ишида иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан доимий мониторинг олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларни ривожланишини режалаштириш ва қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда буюртмачи функциясини бажаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар (вилоятлар гуруҳлари) ҳудудини режалаштириш схемаларини, туманларни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳаларини, умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга молик алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари, аҳоли пунктларининг бош режалари, батафсил режалаштириш лойиҳаларини ҳамда бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилиши, келишилиши ва тасдиқланишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга молик алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектлари учун чегаралар белгилаш ҳақида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош режаларда ва батафсил режалаштириш лойиҳаларида назарда тутилмаган объектлар жойлаштирилишини шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқарувчилар (муаллифлар) билан келишади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида шаҳарсозлик фаолияти объектлари, бино-иншоотлар, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаси объектлари қурилишини ёки реконструкциясини, шунингдек, ҳудудларни ободонлаштиришни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириқларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва қурувчи — шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачиларга тақдим этади;
(16-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ҳужжатларининг амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб боради;

давлат шаҳарсозлик кадастри юритилишида иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер ажратиш ва иморат қуришга оид, шунингдек, ер ости муҳандислик коммуникациялари жойлашиши навбатчи режаларини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаларини ажратиш, лойиҳа-режалаштириш ҳужжатларини сақлашга доир ягона техник архивни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик, шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлашда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳудудий мақсадли дастурлар, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозларининг шаҳарсозлик бўлимларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини шаҳарсозлик фаолияти тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудни ривожлантириш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик билан келишган ҳолда қурилиш қоидаларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик фаолияти, инвестиция жараёнини бошқариш, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, пудрат ишлари ва қурилиш материаллари бозорини такомиллаштириш, янги техника ва қурилиш-монтаж ишларига замонавий технологияларни қўллаш масалалари бўйича хорижий мамлакатлар ва ташкилотлар билан халқаро илмий-техник ва иқтисодий ҳамкорликни амалга оширишда тегишли ҳудуддаги корхона ва ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатади, хорижий ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишда кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш юзасидан таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида қурилиш объектларини жойлаштириш, барча турдаги қурилиш объектлари учун ер танлаш ва ажратиш тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари асосида ажратилган ер майдонларини натурада белгилаш ва чегаралаш ишларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида ҳудудлардаги ерлардан самарали фойдаланиш, шунингдек, тегишли ҳудудда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданий мерос объектларининг муҳофаза ҳудудларини аниқлаш чора-тадбирларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг боришини мувофиқлаштиради ва унинг мониторингини олиб боради, капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Вазирликка тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига шаҳар, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг чегараларини белгилаш тўғрисида таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик, шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ягона илмий-техник сиёсатни олиб боришда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори самарали ва энергияни тежайдиган лойиҳа ечимлари, қурилиш материалларини, замонавий қурилиш технологиялари ва инновацион лойиҳаларни амалиётга татбиқ этишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудуддаги шаҳарсозлик фаолияти объектлари бўйича лойиҳалаштириш ишларини ва комплекс муҳандислик қидирувларини, шунингдек, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчиларнинг муаллифлик назоратини мувофиқлаштириб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг лойиҳалари тасдиқланишига розилик беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун қурилиш паспортини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачиларга тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар билан биргаликда марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига молиялаштириладиган объектлар қурилишида нархларнинг сунъий равишда ошиб кетишига йўл қўймаган ҳолда уларнинг шакллантирилиши юзасидан доимий назорат ўрнатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишнинг техник даражаси ва индустриялаштирилишини ошириш, комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш, ресурсларни тежаш, материаллар ва меҳнат сарфини камайтириш, капитал қурилишда ишларнинг сифатини яхшилаш ишларини ташкил этишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ва объектлар қурилиши бўйича пудратчиларнинг рейтинг баҳоларини акс эттирувчи кўрсаткичлар тизимини жорий этишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар фаолияти самарадорлигини оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
капитал қурилишда ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек, пудрат ишлари бозорини ривожлантириш бўйича таклифларни Вазирликка киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш индустрияси корхоналари ва инвестиция фаолиятининг бошқа қатнашчилари тўғрисидаги маълумотлар базасини, шунингдек, қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот базасини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик, лойиҳаолди ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш соҳасида янги техника, технология ва механизмларни жорий этиш ҳисобига меҳнат унумдорлигини оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича объектлар қурилишининг жорий нархлардаги шартномавий қиймати шакллантирилишини таъминлайди, шунингдек, тендер (танлов) савдоларини ташкил этишда ва ўтказишда белгиланган тартибга риоя этилиши мониторингини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соҳага кириб келаётган замонавий техника ва технологияларни инобатга олган ҳолда қисқа муддатли малака ошириш курсларининг дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари, техникумлар ҳамда коллежларга талабалар қабул қилиш квоталари бўйича белгиланган тартибда Вазирликка таклифлар киритади. Бунда қурилиш соҳасига оид мутахассисликларга бўлган талабни ўрганади;
(16-банднинг қирқ олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 сентябрдаги 588-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 09/20/588/1331-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назарий билимлар ва амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида минтақаларда амалга оширилаётган қурилиш объектларида кўчма дарслар ташкил этишда кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасалари, техникумлар ва коллежлар талабаларининг ишлаб чиқариш амалиётларини ўташ базаси сифатида уларни лойиҳалаштириш институтлари ва қурилиш ташкилотларига жойлаштиришга кўмаклашади;
(16-банднинг қирқ саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 сентябрдаги 588-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 09/20/588/1331-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчи мутахассисларнинг малакасини мунтазам оширади ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архитектура ва қурилиш ривожланиши ҳолати мониторингини олиб боради, минтақада келажакда уларни янада ривожлантириш бўйича ҳар йилги прогнозларни шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақадаги архитектура ва қурилиш соҳасидаги вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳудудий бўлинмалари ишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақада архитектура ва қурилишни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурлар, архитектура ва қурилиш соҳасига оид дастурий-методик ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақадаги лойиҳалаштириш ва қурилиш ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақадаги иқтидорли ва келажаги порлоқ архитекторлар ва лойиҳачиларни танлаш, тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг узлуксиз тизимини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архитектура ва қурилиш соҳасида ўзини кўрсатган ходимларни, шунингдек, архитектура ва қурилишни ривожлантиришга кўмаклашган бошқа шахсларни идоравий кўкрак нишонлари билан мукофотлаш ҳақида таклиф тайёрлайди ва белгиланган тартибда тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақада объектлар ва иншоотлардан юқори даражада ва самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида янги объектлар ва иншоотлар қурилишини такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирликка киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақада архитектура ва қурилиш соҳасидаги кадрлар малакасини ошириш, қайта тайёрлаш, уларни стажировка ва аттестациядан ўтказишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақада архитектура ва қурилишга доир илмий, ўқув, илмий-оммабоп ва оммавий адабиётларни ишлаб чиқиш ва нашр этишни, архитектура ва қурилиш соҳасидаги фото- ва видеоматериаллар чиқарилишини ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Туман (шаҳар) қурилиш бўлимларининг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қуйидагилар туман (шаҳар) қурилиш бўлимларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли туманда (шаҳарда) Вазирлик зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари билан ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилишини назорат қилишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман ҳудудини режалаштириш схемаларини, аҳоли пунктларининг бош режаларини ҳамда бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларининг ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида шаҳарсозлик ҳужжатларини амалиётга татбиқ этиш мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик, шаҳарсозлик фаолияти йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш, шунингдек, тегишли ҳудудда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш юзасидан таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида юқори самарали ва энергияни тежайдиган лойиҳа ечимлари ва қурилиш материалларини, замонавий қурилиш технологиялари ва инновация лойиҳаларини татбиқ этишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалаштириш ва пудрат ишлари, қурилиш материаллари бозорларида рақобат муҳитини шакллантириш бўйича таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманда (шаҳарда) архитектура ва қурилишни ривожлантириш ҳолати мониторингини олиб бориш, туманда (шаҳарда) уларни янада ривожлантириш бўйича ҳар йилги прогнозларни шакллантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар)даги архитектура ва қурилиш соҳасидаги ташкилотлар ишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманда (шаҳарда) архитектура ва қурилишнинг ривожланиш ҳолати мониторингини олиб боради, туманда (шаҳарда) уларни янада ривожлантириш бўйича ҳар йилги прогнозларни шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктларининг бош режаларга асосан комплекс қурилиш, лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка, шаҳарсозлик норма ва қоидаларига, давлат стандартларига риоя этилиши юзасидан назорат амалга оширилишида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахсларга нисбатан жазо чораларини кўриш учун материалларни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларига беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари бузилишларини бартараф этиш бўйича шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош режалар, батафсил режалаштириш лойиҳалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга оширишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудларда шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ва муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифларни киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ҳужжатларининг амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларида давлат шаҳарсозлик кадастри маълумотларини киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер ажратиш ва шаҳарсозлик объектларини қуришга оид, шунингдек, ер ости муҳандислик коммуникациялари жойлашиши навбатчи режаларини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларини тайёрлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳудудий дастурлар, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозларининг шаҳарсозлик бўлимларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудни ривожлантириш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун бошланғич маълумотларни жамлашда кўмаклашади ва бевосита иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини шаҳарсозлик фаолияти тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида туман (шаҳар) ҳудудида ерлардан самарали фойдаланиш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори самарали ва энергияни тежайдиган лойиҳа ечимларини, қурилиш материалларини, замонавий қурилиш технологиялари ва инновацион лойиҳаларни татбиқ этишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудуддаги шаҳарсозлик фаолияти объектлари бўйича лойиҳалаштириш ишларини ва комплекс муҳандислик қидирувларини ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчиларнинг муаллифлик назоратини мувофиқлаштириб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалаштириш ва қурилиш ташкилотларининг рейтинг баҳоларини акс эттирувчи кўрсаткичлар тизимини жорий этишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолияти самарадорлигини оширишда кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш индустрияси корхоналари ва инвестиция фаолиятининг бошқа қатнашчилари тўғрисидаги маълумотлар базасини, шунингдек, қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот базасини шакллантиришда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш соҳасида замонавий технологиялар ва механизмларни жорий этиш ҳисобига меҳнат унумдорлигини оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архитектура ва қурилиш соҳасида фото- ва видеоматериалларни чиқариш ишларини ташкил қилишда иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Вазирлик ва унинг бўлинмаларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида, шу жумладан, бошқа давлат органлари билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахслар учун мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришга боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ёки Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ваколатига кирувчи масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан Вазирлик ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этишга доир зарур маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат статистика органларидан Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича зарур статистик ахборотни бепул асосда олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти ҳамда капитал қурилиш соҳасидаги иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш масалалари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар мутахассисларини илғор тажрибани ўрганиш ва малака ошириш мақсадида хорижга юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида энг муҳим муаммоларни аниқлаш ва кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссиялар ва кенгашлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги энг яхши илмий-техник ишланмаларни ҳамда ҳудудларни режалаштириш ва қуриш лойиҳаларини танлаш учун танловлар эълон қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик фаолияти субъектларидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишини талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва унга идоравий мансуб тузилмалар мол-мулкини ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида бир бўлинмадан бошқа бўлинмага текин фойдаланиш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва унга идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини, тегишли соҳадаги фаолиятнинг асосий кўрсаткичлари параметрлари улар томонидан бажарилишини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архитектура ва қурилишни ривожлантириш ва оммалаштириш учун шарт-шароитларни яратиш доирасида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги кўриб чиқилиши шарт бўлган кўрсатмаларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олимларни, вазирликлар, идоралар, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларини маслаҳатлар, илмий ва эксперт ишларини ўтказиш, архитектура ва қурилишга оид долзарб масалаларни ишлаб чиқиш, шунингдек, хорижий мутахассисларни Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаларида ўқитиш ва маҳорат дарслари ўтказиш учун шартнома асосида таклиф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказишга, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шундай тадбирларда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архитектура ва қурилишни ривожлантиришга йўналтирилган қарорларни биргаликда ишлаб чиқиш мақсадида халқаро, хорижий ва республика ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш чора-тадбирларини белгиланган тартибда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архитектура ва қурилиш соҳасини реклама қилувчи ва тарғиб қилувчи бошқа маҳсулотларни (мамлакатда архитектура ва қурилишни янада оммалаштиришга йўналтирилган реклама аудио-, видеоматериаллари ва брошюралар, хариталар ва бошқа реклама-ахборот материалларини) босиш, кўпайтириш, тайёрлашга буюртмаларни мустақил равишда ёки ўзига қарашли ташкилотлар орқали жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун шартнома асосида ташкилотларни, олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан, чет эл олимлари ва мутахассисларини жалб этиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Вазирлик:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
унга юкланган вазифалар ва функцияларнинг лозим даражада ва самарали бажарилиши, шунингдек, тегишли соҳада давлат сиёсати амалга оширилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли соҳадаги фаолиятнинг асосий кўрсаткичлари параметрларига ва белгиланган индикаторларга эришишнинг сўзсиз таъминланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жорий этилаётган инновациялар, ғоялар ва технологиялар, шунингдек, Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалга ошириш сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;
(20-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли соҳани ривожлантириш дастурлари, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа ҳужжатлар самарали амалга оширилиши ҳамда ҳудудлардаги муаммоли масалалар ҳал этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар ва тегишли соҳадаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ва уларнинг ҳимоя қилиниши таъминланиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Вазирлик марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарликлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Вазирликнинг марказий аппарати юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларидан ва унга идоравий мансуб ташкилотлардан Вазирлик марказий аппаратида кўриб чиқиладиган масалаларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини таҳлил қилиш ва қайта ишлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда белгиланган тартибда Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда унинг унга идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларини Вазирликда кўриб чиқиладиган масалаларни қайта ишлаш, ахборот ва таҳлилий материаллар, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, ушбу мақсадлар учун эксперт гуруҳлари ва ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда унга идоравий мансуб ташкилотлардан улар томонидан киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини қайта ишлашни талаб қилиш, уларни қайта ишлаш учун қайтариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда унга идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида мажлислар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда унга идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларига тезкор ҳал этилиши талаб этиладиган ва Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши билан боғлиқ масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда унга идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Вазирлик ва унинг раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқлари улар томонидан белгиланган тартибда ижро этилишини ўрганиш ва текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик марказий аппарати бошқарма ва ходимларининг фаолиятини тасдиқланган лавозим йўриқномаларига мувофиқ ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг тузилмавий ташкилотлари бошқармалари ва муассасалари фаолиятига тааллуқли бўлган масалаларни ўрганишни ташкил этишга доир таклифларни ишлаб чиқиш, шунингдек, уларга амалий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик тизимида бухгалтерия ҳисобини амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ҳамда замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда юритишни ташкил этишни таъминлаш, тизимга кирувчи ташкилотларда бухгалтерия ҳисобини юритиш устидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харажатлар сметасида назарда тутилган аниқ мақсадлар учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг тўғри сарфланиши, шунингдек, пул маблағлари ва моддий қимматликлар сақланиши устидан тизимли назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архитектура ва қурилиш соҳаси масалаларини сифатли ўрганиш ва мониторинг олиб боришни ташкил этиш учун комиссиялар, ишчи ва эксперт гуруҳларини тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олимлар, вазирликлар, идоралар, таълим ва бошқа муассасаларнинг юқори малакали мутахассисларини илмий ва эксперт ишлари, маслаҳатлар ўтказиш учун, архитектура ва қурилиш соҳасининг долзарб масалаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, Вазирлик таркибига кирувчи таълим муассасаларида ўқитиш ва маҳорат дарсларини ўтказиш учун хорижий мутахассисларни таклиф этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг марказий аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Вазирликнинг марказий аппарати:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда унга идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик марказий аппарати бўлинмаларининг Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлаш бўйича ишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган қарорларни сифатли тайёрлаш;
(22-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий ва ҳудудий бўлинмалар томонидан архитектура ва қурилиш соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни амалга оширишни ташкил этиш учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этишга доир маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига архитектура ва қурилишни ривожлантириш мақсадида зарур шароитларни яратишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида мажбурий кўриб чиқиш учун тақдимномалар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида, капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш масалалари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун шартнома асосида ташкилотларни, олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан, чет эл олимлари ва мутахассисларини жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида муҳим муаммоларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссиялар ва кенгашлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик, экологик талабларга ва архитектура органлари томонидан берилган архитектура-режалаштириш топшириқларига (АРТ-1 ва АРТ-2) жавоб бермайдиган лойиҳаларга розилик беришни рад этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик фаолияти субъектларидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишини талаб қилиш;

молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига амалга оширилаётган қурилиш объектлари бўйича танлов савдолари ва тузилган шартномалар шартларининг шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачилар ва объектлар қурилиши бўйича пудратчилар томонидан бажарилиши мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида энг яхши лойиҳанинг илмий-техник ишланмаларини ҳамда ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш лойиҳаларини танлаш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, манфаатдор ташкилотлар ва Ўзбекистон Республикаси Архитекторлар уюшмаси билан биргаликда белгиланган тартибда лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун танловлар ўтказиш ва танлов комиссияларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолиятида шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ва илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ўзаро ижодий ҳамкорликни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликка шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузган ҳолда ишлаётган шаҳарсозлик фаолияти субъектларининг қурилиш соҳасидаги ҳамда архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолияти ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олимлар, вазирликлар, идоралар, таълим ва бошқа муассасаларнинг юқори малакали мутахассисларини илмий ва эксперт ишлари, маслаҳатлар ўтказиш учун, архитектура ва қурилиш соҳасининг долзарб масалаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, Вазирлик таркибига кирувчи таълим муассасаларида ўқитиш ва маҳорат дарсларини ўтказиш учун Вазирлик билан келишган ҳолда хорижий мутахассисларни таклиф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шундай тадбирларда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақада архитектура ва қурилишни ривожлантиришга йўналтирилган тадбирларни биргаликда ишлаб чиқиш мақсадида халқаро, хорижий ва республика ташкилотлари билан ҳамкорликни белгиланган тартибда йўлга қўйиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг туман (шаҳар) ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда уларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ҳудудий бўлинмаларининг фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликка киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларни сифатли тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар (шаҳарлар)да аниқланган муаммоларни чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида архитектура ва қурилиш соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида архитектура ва қурилиш соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимлари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг туман бўлинмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этишга доир маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг юқори турувчи бўлинмаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига архитектура ва қурилишни ривожлантириш ва оммалаштириш учун зарур шароитларни яратишда доирасида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида мажбурий кўриб чиқиш учун тақдимномалар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) ҳокимининг шаҳарсозлик масалалари бўйича қарор лойиҳаларини белгиланган тартибда келишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик фаолияти субъектларидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишини талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзбошимчалик билан иморат қуришда, шаҳарсозлик интизомини, қурилиш ва архитектура соҳасидаги амалда бўлган қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахсларни ҳамда ҳудудларида мазкур ҳуқуқ бузилишларини содир этган ташкилотлар ва корхоналар раҳбарларини белгиланган тартибда тегишли жавобгарликка тортиш тўғрисида манфаатдор давлат органларига таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, манфаатдор ташкилотлар ва Ўзбекистон Республикаси Архитекторлар уюшмаси билан биргаликда белгиланган тартибда лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун танловлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, туманда (шаҳарда) бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шундай тадбирларда иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмаларига киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларни сифатли тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар (шаҳарлар)да архитектура ва қурилиш соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш, муаммоли масалаларни ҳал этиш учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Вазирлик раҳбарининг асосий функционал вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Вазирнинг асосий функционал вазифалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка бошчилик тамойилига асосланган ҳолда Вазирлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари билан архитектура ва қурилиш соҳасини янада такомиллаштириш бўйича тасдиқланган комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг таркибий бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати йиғилишларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
(27-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республиканинг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларини тақсимлаш, Вазирликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Вазирлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазирлик ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Вазирлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида сифатли ижро этилиши учун таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Вазирликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Вазирликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
(27-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентида ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);
(27-банднинг ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, зарурат бўлганда, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорларни қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ўринбосарлари ҳамда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

Вазирлик ҳамда унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишда, шу жумладан, «ягона дарча» принципини жорий этиш орқали давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини ҳамда улардан эркин фойдаланишни ошириш ҳамда «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги тегишли ҳужжатларда белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Вазирлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

Вазирлик марказий аппарати штат жадвалини ходимларнинг тасдиқланган штат бирликларининг белгиланган сони асосида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган марказий аппарат ва идоравий мансуб ташкилотларнинг харажатлар сметасини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда қуйидагиларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий аппарат ходимларини, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини, шунингдек, Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг проректорларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири ўринбосарларини, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларининг бошлиқлари ўринбосарларини, шунингдек, тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари бошлиқларининг тақдимномаси бўйича туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш бўлимларининг бошлиқларини;
(27-банднинг ўттиз биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 майдаги 290-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2021 й., 09/21/290/0440-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг ректорларини тайинлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли тарзда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси ва вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазирини, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларининг бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига тақдимномалар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архитектура ва қурилиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, вазирликлар, идоралар, ижро этувчи ҳокимият органлари ва архитектура ва қурилиш соҳасидаги бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архитектура ва қурилиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архитектура ва қурилиш соҳасида халқаро ва давлатлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш бўйича халқаро тадбирларда Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функционал вазифаларига ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Қуйидагилар вазир ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган фаолият йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Вазирлик фаолиятини янада ривожлантириш бўйича комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг чораклик иш режаларини тасдиқлаш, улар бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Вазирлик раҳбари томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Вазирлик раҳбарлари топшириғига биноан иштирок этиш»;
(28-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архитектура ва қурилиш соҳасига тегишли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Вазирга киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни Вазирга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Вазирга киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, Вазирликда «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги тегишли ҳужжатларда белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, техник бошқарув соҳасида норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида шаҳарсозлик норма ва қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш индустрияси ташкилотлари ва инвестицион фаолиятнинг бошқа иштирокчилари маълумотлар базасини, шунингдек, қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмлар тўғрисида ахборот маълумотлар базасини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
капитал қурилиш соҳасидаги норматив базани бозор муносабатларини жорий этишни назарда тутувчи халқаро стандартларга мувофиқ тизимли асосда қайта кўриб чиқишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник бошқарув соҳасида норматив ҳужжатлар давлат фондини шакллантиришда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси фаолиятини маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш, рақобатдош, экспортга йўналтирилган қурилиш маҳсулотлари ҳажмларини ошириш ва ассортиментини кенгайтириш бўйича дастурий чораларни ишлаб чиқиш қисмида мувофиқлаштиришни таъминлаш;
(28-банднинг йигирма саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 майдаги 416-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.05.2019 й., 09/19/416/3146-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифларни тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ муддатли ва қисқа муддатли давлат дастурлари, тармоқ ва минтақавий дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик бўлимларининг республика мақсадли дастурлари, унинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнозларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳоли жойлашувининг Бош схемасини ишлаб чиқиш, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар (вилоят гуруҳлари) ҳудудларини режалаштиришнинг чизмалари ва умумдавлат аҳамиятидаги алоҳида бошқариладиган объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатларини, шунингдек, шаҳарсозлик фаолияти соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ишлаб чиқишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш учун шаҳарсозлик ва муҳандислик-техник тадқиқотлар соҳасида ягона илмий-техник сиёсатни олиб бориш, қурилиш фаолияти соҳасига меҳнат унумдорлигини ошириш, қурилиш-монтаж ишлари қийматини пасайтиришни, ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминловчи энергия жиҳатидан самарали ва ресурсларни тежайдиган лойиҳалар ва ечимларни жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш, архитектура-қурилиш фаолиятини ривожлантиришнинг узоқ муддатли ва қисқа муддатли давлат дастурларини ишлаб чиқиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тармоқ ва минтақавий дастурларини тайёрлашда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалаш ишлари ва қурилиш фаолиятини мувофиқлаштириш, лойиҳа-қидирув ташкилотлари ишининг самарадорлигини ошириш ва минтақавий тармоғини кенгайтириш, якка тартибдаги, намунавий, қайта фойдаланиладиган ва тажриба лойиҳалар лойиҳавий ечимларини ишлаб чиқишни ташкил этиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш ва янгилаш, идоравий қурилиш норма ва қоидаларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш, лойиҳалаштириш, қурилиш, қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш соҳасида стандартлаштириш бўйича ишларни олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архитектура, лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашда, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим жараёни даражаси ва сифатини кескин тубдан оширишда, лойиҳаловчилар ва қурилиш тармоғи мутахассисларини қайта тайёрлашда ва шу жумладан, хориждаги етук илмий-тадқиқот муассасаларида малакасини оширишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида хорижий давлатлар, халқаро ва чет эл ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Вазирлик раҳбарининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Вазирлик таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайъат қарорлари ҳамда буйруқлар, Вазир ва унинг ўринбосарлари топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмаларнинг иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар юзасидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Вазирлик раҳбариятига таклифлар тақдим этиш, профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Вазирлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Вазирлик раҳбарларининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқишда иштирок этиш;
(29-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Вазирлик раҳбариятига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги тегишли ҳужжатларда белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилишни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишни, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятини тасдиқланган лавозим мажбуриятларига мувофиқ ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг таркибий бўлинмалари фаолиятини ўрганишни ташкил этиш ва уларга амалий кўмаклашиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари ва Вазирликнинг буйруқлари билан юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий ва ҳудудий бўлинмалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, таркибий бўлинмаларда ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ҳайъати қарорлари, вазирнинг ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архитектура ва қурилиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларини тақсимлаш, ҳудудий бўлинмаларнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Вазирлик ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ҳудудий бўлинмалари фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазирлик ҳудудий бўлинмалари ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ҳудудий бўлинмаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бўлинмаларнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик марказий аппаратининг номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий бўлинмаларга ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий бўлинмалар ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда ҳудудий бўлинмалар ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни вазирнинг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг туман (шаҳар) бўлинмалари ва ҳудудий бўлинмалар таркибига кирадиган ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган барча мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий бўлинмалар ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни тақдирлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни Вазирликка киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.

фаолиятнинг айрим йўналишлари бўйича ходимлар ўртасида функционал вазифаларни тақсимлаш ва уларнинг жавобгарлиги даражасини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун туман ва шаҳар бўлинмалари ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ҳайъати қарорлари, вазир ва унинг ўринбосарлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бошқармалари раҳбарларининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архитектура ва қурилиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари раҳбариятига, уларнинг ўринбосарларига туман (шаҳар) қурилиш бўлимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Вазирлик раҳбариятига таклифлар тақдим этиш, профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, туман (шаҳар) бўлимида кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимларида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимлари ходимларининг лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни тақдирлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Вазирлик раҳбарларининг жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Вазир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган Вазирликнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 27-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Вазирнинг ўринбосарлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 31-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифалари сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Вазирлик раҳбарияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Вазир бошчилик қилади.
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2020 й., 09/20/234/0453-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир ўз мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Вазирнинг беш нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Вазир бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига биноан унинг ўринбосарлари томонидан бажарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Қуйидагиларни:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан келишган ҳолда вазирнинг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари бошлиқларини, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимлари бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари бошлиқларининг тақдимномаси бўйича қурилиш вазирининг буйруғи билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг ректорлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан вазирнинг тақдимномаси бўйича лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Техникумлар ҳамда коллежларнинг директорлари Қорақалпоғистон қурилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари бошлиқлари тавсиясига биноан вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 сентябрдаги 588-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 09/20/588/1331-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Вазирлик марказий аппаратининг бошқа ходимлари, шунингдек, бошқа идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарлари белгиланган тартибда вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§.Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорлиги тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ҳамкорлигини таъминлаш марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳудудий бўлинмалар билан ҳамкорлик қилган ҳолда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
топшириқларни ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ва уларнинг бажарилиши боришини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровларни Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларига юборади ва уларнинг бажарилиши боришини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширишларни ва ўрганишни амалга оширади, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти амалиётини умумлаштиради ва уни такомиллаштиришга қаратилган чораларни кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот тўғрисидаги ҳисобот ва ахборот материалларини, статистик ва бошқа маълумотларни ҳамда Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти натижаларини ўрганишни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этишини ташкил қилади, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари Вазирликнинг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик раҳбариятининг топшириқлари ижроси тўғрисида ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган фаолият соҳасида қонунчиликни амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида марказий аппаратга ахборот тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар ва ишдаги ҳуқуқбузилишларни бартараф этиш натижалари тўғрисида хабар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг марказий аппаратига белгиланган тартибда ва муддатларда ўзининг иш натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг марказий аппаратига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини, шу жумладан, аҳолининг энг муҳим муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик натижалари тўғрисида хабар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолиятини ваколатли органлар томонидан текшириш натижалари тўғрисида хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Вазирликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар вазирнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар ушбу кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, улар бўйича қарор бевосита вазир томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Вазирликнинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Вазирлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколати доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан яқин ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Вазирлик Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятига бириктирилган ташкилотлар рўйхатига киради ва (ёки) унинг фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг таркибий бўлинмалари мутасаддилик қилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Вазирликнинг ҳайъати, бошқа кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Вазирликда вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек, асосий фаолият йўналишларига мутасаддилик қилувчи таркибий бўлинмалар раҳбарлари таркибида ҳайъат ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби вазирнинг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг ушбу Низом билан белгиланган фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик тизими ходимлари ва раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида белгиланган ўзларига юкланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлаш учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича чораларни кўрган ҳолда тизимли асосда таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботларини эшитишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик фаолияти соҳасида ҳудудий ва тармоқ дастурларини амалга оширишнинг бориши натижадорлигини ҳар чоракда ва тизимли кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойларда Вазирлик фаолият соҳасининг долзарб масалаларини муҳокама қилишни таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган кўчма мажлисларини ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик марказий аппарати ва унинг тизимига кирувчи лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлаш учун ижро интизомини мустаҳкамлаш ва Вазирликнинг раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат Вазирлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Ҳайъат мажлисларига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ҳуқуқий ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Ҳайъат қарорлари вазирнинг буйруқлари билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда вазир юзага келган келишмовчиликлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади, ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрларини билдиришлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Вазирликнинг самарадорлиги мунтазам равишда баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланадиган Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси қонунчиликда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Вазирликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмаларини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи, лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақ, устамалар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ходимлари лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар ва рағбатлантириш тусидаги қўшимча тўловлар вазир томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар Вазирлик ходимларига иш ҳақи тўлаш ва моддий рағбатлантиришни амалга ошириш манбалари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Вазирликнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот бериши
(10-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси олдида Вазирлик фаолияти тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Вазирлик раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажариш бўйича улар фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, Вазирлик фаолияти самарадорлигига холис баҳо беради.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Вазирликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларига нисбатан рағбатлантириш чоралари кўрилади, жиддий камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан эгаллаган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 603-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, лойиҳа-қидирув ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари, унинг қисмлари, шу жумладан, аҳоли пунктлари ва қишлоқлараро ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатдан ривожлантириш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи коллегиал орган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради ва ўз ишини Кенгаш раиси томонидан тасдиқланадиган иш режаси асосида олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Кенгашнинг асосий вазифалари ва функциялари

4. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ва архитектурани янада ривожлантириш концепциялари ва дастурларини шакллантириш, кўриб чиқиш ва амалга ошириш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарлар, шаҳар посёлкалари ва архитектура комплексларининг бош режалари лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиб олиш, уларнинг амалга оширилиши, архитектура-режалаштириш ҳужжатлари, муҳим шаҳарсозлик норма ва қоидалари, давлат стандартларга риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий асосланган ҳолда аҳолини жойлаштириш, ҳудудларни режалаштириш ва қуриш, замонавий талабларни, миллий архитектура-маданий анъаналарни, шаҳар ҳудудларидан самарали фойдаланиш, табиий муҳитга зиён етказмайдиган муносабатда бўлишни ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларининг архитектура-режалаштириш тузилмасини уйғун ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктларининг ижтимоий ва муҳандислик-транспорт инфратузилмасини комплекс янгилаш, замонавий шаҳар марказларини шакллантириш, эски турар жой муҳитининг шинамлигини сифат жиҳатидан оширишни ҳамда тарихий-архитектура мероси объектлари сақлаб қолинишини назарда тутган ҳолда эски шаҳар туманларини реконструкция қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ва архитектурани янада ривожлантириш концепциялари шакллантирилишини, кўриб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ва архитектура соҳасида комплекс давлат дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади, уларни муҳокама қилиш ва келишиш ишларини ташкил этади ҳамда уларнинг амалга оширилишига кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарлар, шаҳар посёлкаларининг ва архитектура комплексларининг бош режалари лойиҳаларини кўриб чиқади, келишади ҳамда уларни тасдиқлаш учун тавсия этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига, шу жумладан, шаҳарлар ва туманлар марказларининг бош режаларига асосли ўзгартиришлар киритилишига розилик беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарлар, шаҳар посёлкалари ва архитектура комплексларининг бош режалари лойиҳалари амалга оширилишида архитектура-режалаштириш ҳужжатларига, шунингдек, муҳим шаҳарсозлик норма ва қоидаларига, давлат стандартларга риоя этилиши юзасидан назоратни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктларининг замонавий архитектура қиёфасини шакллантириш, комплекс равишда қуриш, ижтимоий, муҳандислик ва транспорт инфратузилмасини таъминлаш бўйича аҳоли пунктлари шаҳарсозлик ҳужжатларининг асосий қоидалари бажарилиши тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ҳамда вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолини жойлаштириш бош тарҳи ҳамда Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудини режалаштириш тарҳларини, умумдавлат аҳамиятига молик алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришнинг тармоқ тарҳларини ҳамда муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳаларини кўриб чиқади ва уларни тасдиқлаш, амалиётга татбиқ этиш юзасидан таклифлар ва тавсияларни ваколатли органларга киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумдавлат аҳамиятига молик алоҳида, шу жумладан, табиий ва сув объектлари зоналарини, рекреацион, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг таъсирига учраган, фойдали қазилмалар жойлашган ва бошқа ҳудудларнинг чегараларини белгилайди ҳамда тегишли объектлар ҳудудларида шаҳарсозлик фаолияти тартиботини ўрнатиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар юзасидан тавсиялар қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақаларда экологик вазиятни яхшилаш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, маданий мерос объектлари ҳудудларини сақлаш, умумдавлат аҳамиятига молик муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш чора-тадбирларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктларининг ижтимоий ва муҳандислик-транспорт инфратузилмасини комплекс янгилаш, замонавий шаҳар марказларини шакллантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эски турар жой муҳитининг шинамлигини сифат жиҳатидан оширишни ва тарихий-архитектура мероси объектлари сақлаб қолинишини назарда тутган ҳолда эски шаҳар туманларини реконструкция қилиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органларига тавсиялар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Кенгашнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

6. Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинча ишчи гуруҳлар тузиш ва уларда ишлаш учун мутахассисларни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан Кенгаш фаолиятига доир ҳужжатларни сўраб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда лойиҳа-қидирув ташкилотлари томонидан ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш соҳасида олиб борилган ишлар ҳолатини ўрганиш, шунингдек, уларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

7. Кенгаш ушбу Низом ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Кенгаш фаолиятини ташкил этиш

8. Кенгашга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари раислик қилади, унинг ваколатига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш мажлисининг кун тартибини белгилаш ва мажлисни чақириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш томонидан тузилган ишчи гуруҳлар фаолиятини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил қилиш;

Кенгашга юкланган вазифаларни бажариш бўйича Кенгаш аъзоларининг фаолиятини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш аъзолари зиммасига юкланган вазифаларни бажариш бўйича ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш аъзоларининг шахсий таркибини ўзгартириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгашнинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга ошириш.

9. Кенгаш аъзолари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозликнинг долзарб масалалари бўйича Кенгашга таклифлар киритадилар;

Кенгашда муҳокама қилинадиган масалалар бўйича хулосалар берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш аъзолари Кенгашдаги ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Кенгаш мажлисининг ўтказилиш вақти, жойи ва кун тартиби тўғрисида Кенгаш аъзолари мажлис ўтказиш кунидан камида уч кун олдин хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Кенгаш мажлисини унинг раиси олиб боради. Кенгаш раиси бўлмаган тақдирда унинг ўринбосари бошқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш, агар мажлисда унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, қарор қабул қилишга ваколатли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Кенгаш мажлисига унда кўриб чиқилаётган масалаларнинг аҳамиятига кўра давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, лойиҳа-қидирув ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассислари таклиф этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Кенгашнинг ишчи органи ва котиби

13. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Кенгашнинг ишчи органи (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ишчи орган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлашни амалга оширади;

иш режаси лойиҳасини тайёрлайди, Кенгаш муҳокамасига киритади ва тасдиқланган иш режаси бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш мажлисига зарур бўлган материаллар тайёрланишини таъминлайди ва манфаатдор ташкилотлардан зарур материаллар ва эксперт хулосаларини олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш мажлиси кун тартибидаги масала бўйича таҳлилий материаллар тайёрланишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тушган мурожаатларни кўриб чиқади ҳамда Кенгаш ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар лойиҳаларини тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Кенгаш котиби:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш мажлисига зарур бўлган ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди, Кенгаш мажлисига материаллар тайёрлаш бўйича ишчи органнинг ишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш раиси билан мажлис ўтказиш муддатлари ва жойини, шунингдек, таклиф этиладиганлар рўйхатини келишади, Кенгаш аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кун тартибидаги масалалар бўйича Кенгаш мажлислари ўтказилишини ташкил қилади, Кенгаш мажлиси баёнларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баёнларнинг Кенгаш аъзоларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш қарорлари ижроси мониторингини олиб боради ва унинг якунларини кўриб чиқиш учун Кенгаш мажлисига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Кенгаш томонидан қарорлар қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш

16. Кенгаш қарори Кенгаш мажлисида қатнашаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Кенгашнинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар юзасидан ўз фикрини ёзма равишда билдириш ҳуқуқига эга.

17. Кенгаш раиси қарорларни тезкор қабул қилиш мақсадида Кенгашнинг алоҳида масалалар бўйича Кенгаш аъзолари билан келишилган қарорларини сўров йўли билан тасдиқлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Кенгаш қарорлари Кенгаш мажлиси баёни билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлиси баёни ишчи орган раҳбари ва Кенгаш котиби томонидан имзоланади, Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ва бир ҳафта муддатда Кенгаш аъзолари ҳамда манфаатдор ташкилотларга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Кенгаш баёнининг асл нусхаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятида сақланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Кенгашининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари барча вазирликлар, идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Кенгашнинг ишчи органи ва котиби Кенгаш қарорларининг бажарилишини мунтазам равишда ўрганадилар ва кўриб чиқадилар, зарурият бўлганда Кенгаш раисига тегишли ахборотлар ва таклифлар киритадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Кенгашнинг иш тартиби унинг Кенгаш томонидан тасдиқланадиган Регламентида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Якунловчи қоида

23. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 603-сон қарорига 2а-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркиби

Раматов А.Ж.
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раиси
Закиров Б.И.
—
Қурилиш вазири, Кенгаш раисининг ўринбосари
Хашимов Ш.Р.
—
Қурилиш вазирининг ўринбосари
Солиев М.Х.
—
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири
Абдуллаев А.Х.
—
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси
Қўчқоров Б.Т.
—
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий аҳамиятга эга масалаларни кўриб чиқишда Кенгаш таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар:

Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли мажбуриятларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Кенгаш зарур ҳолларда бошқа вазирликлар ва идоралар раҳбарлари ва мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқига эга.
(2а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 сентябрдаги 588-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 09/20/588/1331-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 603-сон қарорига 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ НИЗОМ

1. Ушбу Намунавий низом Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Намунавий низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Кенгаш Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри қурилиш бош бошқармаларининг (кейинги ўринларда ҳудудий қурилиш органлари деб аталади)нинг коллегиал органи ҳисобланади ҳамда шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларини келишиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш жараёнида уларнинг профессионал жиҳатдан асосланганлиги, шаффофлиги ва очиқлигини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига ҳисобот беради ва ўз ишини Кенгаш раиси томонидан тасдиқланган иш режасига мувофиқ, бепул асосда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Кенгашнинг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятлар ҳудудларини режалаштириш тарҳларини ҳамда туманлар (туман гуруҳлари)ни режалаштириш лойиҳалари, аҳоли пунктларининг бош режалари ҳамда ўз тасарруфидаги ҳудудларда бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш тўғрисида давлат бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифларини кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош режаларни, батафсил режалаштириш лойиҳалари ҳамда бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш, шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ҳамда тегишли ҳудудларда муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Кенгаш ўзига юкланган вазифалардан келиб чиқиб қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ҳудудида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудини режалаштириш тарҳлари, туман (туманлар гуруҳлари)ни режалаштириш лойиҳалари, аҳоли пунктларининг бош режалари, батафсил режалаштириш лойиҳалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларни кўриб чиқади, келишади ва тасдиқлаш учун ваколатли органлар томонидан тасдиқлашга тавсия қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман ва шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг шаҳарсозликка оид қисмларини, шаҳарсозлик ва архитектурани янада ривожлантириш концепциялари ишлаб чиқилишида иштирок этади, уларни кўриб чиқади ва амалга оширилишида бевосита иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш белгиланган тартибда тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари, шу жумладан, шаҳарлар ва туманлар марказларининг бош режаларига асосланган ўзгартиришлар киритилишига ўз ваколати доирасида розилик беради, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ваколатига кирувчи масалалар юзасидан таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилиши учун лойиҳа ҳужжатларини минтақаларда экологик вазиятни яхшилаш, ерлардан оқилона фойдаланиш, турар жой муҳитининг шинамлигини сифат жиҳатдан ошириш ва тарихий-архитектура мероси объектларини сақлаб қолиш нуқтаи-назаридан келиб чиқиб кўриб чиқади, маъқуллайди ёки қайта ишлаш бўйича тавсиялар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш тўғрисида, жумладан архитектура ва шаҳарсозлик комплекслари, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш соҳасида давлат бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифларини кўриб чиқади ҳамда асосланган таклифлар асосида ваколатли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига тавсиялар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош режалар, батафсил режалаштириш лойиҳалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида аҳоли пунктларини қуриш ва қисмларини реконструкция қилиш, ижтимоий ва муҳандислик-транспорт инфратузилмаларини ривожлантириш ва янгилаш бўйича таклифларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий шаҳар марказларини шакллантириш, эски турар жой муҳитининг шинамлигини сифат жиҳатидан оширишни ва тарихий-архитектура мероси объектлари сақлаб қолинишини назарда тутган ҳолда эски шаҳар туманларини ва қисмларини реконструкция қилиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларига тавсиялар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий аҳамиятга молик алоҳида, шу жумладан, табиий ва сув объектлари зоналарини, рекреацион, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг таъсирига учраган, фойдали қазилмалар жойлашган ва бошқа ҳудудларнинг чегараларини белгилайди ҳамда тегишли объектлар ҳудудларида шаҳарсозлик фаолияти тартиботини ўрнатиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар юзасидан тавсиялар қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Кенгашнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Кенгаш ўзига юкланган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш ва уларда ишлаш учун мутахассисларни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлардан Кенгаш фаолиятига доир ҳужжатларни сўраб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Кенгаш ушбу Намунавий низом ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Кенгаш фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Кенгашга ҳудудий қурилиш органи раҳбари раислик қилади, унинг ваколатига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш аъзоларининг шахсий таркибини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш мажлиси кун тартибини белгилаш ва мажлисни чақириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш томонидан тузилган ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш аъзолари зиммасига юкланган вазифаларни бажариш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгашнинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош архитектор — ҳудудий қурилиш органи раҳбарининг ўринбосари Кенгаш раисининг ўринбосари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Кенгаш аъзолари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда иштирок этадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозликнинг долзарб масалалари бўйича Кенгашга таклифлар киритадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш муҳокама қиладиган масалалар бўйича хулосалар берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш аъзолари Кенгашдаги фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Кенгаш мажлислари ҳафтада бир марта ўтказилади. Кенгаш мажлисини ўтказиш вақти, жойи ва кун тартиби тўғрисида Кенгаш аъзолари мажлисни ўтказиш кунидан уч кун олдин хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Кенгаш мажлисини унинг раиси олиб боради. Кенгаш раиси бўлмаган тақдирда мажлисни унинг ўринбосари бошқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш мажлиси аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлганда ваколатли ҳисобланади. Мажлисни ўтказиш учун кворум бўлмаганда Кенгаш янги мажлис ўтказиш санасини эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Кенгаш мажлисига унда кўриб чиқилаётган масалалар аҳамиятидан келиб чиқиб давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, лойиҳа-қидирув ва бошқа ташкилотлар раҳбар ва мутахассислари таклиф этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Кенгашнинг ишчи органи ва котиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари Кенгашнинг ишчи органи (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи орган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлашни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш иш режаси лойиҳасини тайёрлайди, Кенгаш муҳокамасига киритади ва тасдиқланган иш режасининг бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш мажлисига зарур бўлган материалларнинг тайёрланишини таъминлайди ва манфаатдор ташкилотлардан зарур материалларни олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кун тартиби масаласи бўйича Кенгаш мажлиси ўтказилишини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Кенгашнинг масъул котиби вазифасини бажариш ҳудудий қурилиш органининг Аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш бўлими бошлиғи зиммасига юкланади, унинг ваколатига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш мажлисига зарур бўлган ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлаш, Кенгаш мажлисига материаллар тайёрлаш бўйича ишчи орган ишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш раиси билан мажлис ўтказиш муддатлари ва жойи, шунингдек таклиф этилувчилар рўйхатини келишиш, Кенгаш аъзолари ва таклиф этилган шахсларни мажлис ўтказиладиган сана, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кун тартибидаги масалалар бўйича Кенгаш мажлислари ўтказилишини ташкил қилиш, Кенгаш мажлиси баёнларини расмийлаштириш ва тасдиқланган баёнларнинг Кенгаш аъзолари ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш қарорлари ижроси мониторингини олиб бориш ва унинг якунларини кўриб чиқиш учун Кенгаш мажлисига киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Кенгаш томонидан қарорлар қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Кенгаш қарори Кенгаш мажлисида қатнашаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгашнинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар юзасидан ўз фикрини ёзма равишда билдириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Кенгаш аъзоси йиғилишда иштирок этмаган бўлса лойиҳа (лойиҳалар) Кенгаш аъзоси вакили бўлган ташкилот билан келишилган деб ҳисобланади (узрли сабабларга кўра ҳолатлар бундан мустасно). Бундай ҳолатларда ушбу ташкилот ваколатидаги масалалар бўйича масъулият вакили иштирок этмаган ташкилотга юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Кенгаш қарорлари Кенгаш мажлиси баёни билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлиси баёни Кенгаш котиби томонидан имзоланади, Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ва уч кун муддатда Кенгаш аъзолари ҳамда манфаатдор ташкилотларга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баёнда кўриб чиқилган лойиҳа (масала)ни, асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда, келишиш, келишишни рад этиш ёки уни қайта ишлаш учун қайтариш тўғрисида аниқ хулоса акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш аъзолари муҳокама этилган лойиҳа (масала) хусусида баёнга ўзининг алоҳида фикрини киритишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш баёнининг асл нусхаси ҳудудий қурилиш органида беш йил мобайнида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш баёни (баёндан кўчирма) йўқолган ёки бузилган ҳолатларда лойиҳа ташкилотнинг мурожаатига кўра уч кун муддатда унга баён нусхаси (дубликати) берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Кенгашнинг лойиҳани келишиш тўғрисидаги ижобий қарори (баёни) лойиҳа (шаҳарсозлик) ҳужжатларининг кейинги босқичларини лойиҳалаш ва лойиҳаларни давлат экспертизасига тақдим этиш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Кенгаш ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар барча вазирлик, идора, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Кенгаш қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши ҳолатини ўз мажлисларида мунтазам равишда кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Кенгашнинг иш тартиби унинг Кенгаш томонидан қабул қилинган Регламентида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Мазкур Намунавий низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 603-сон қарорига 3а-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси бошлиғи — Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши раиси
Кенгаш аъзолари:
Лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ҳудудий бошқармаси бошлиғи
Лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси, ҳудудий экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи
Лавозими бўйича
—
вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи
Лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош санитария врачи
Лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири, ҳудудий Иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи
Лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири, ҳудудий Молия бош бошқармаси бошлиғи
Лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири, вилоятлар сув хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи
Лавозими бўйича
—
автомобиль йўллари бўйича ҳудудий бошқарма бошлиғи
Лавозими бўйича
—
ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бўйича ҳудудий бошқарма бошлиғи
Лавозими бўйича
—
қурилиш соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекция бошлиғи
Лавозими бўйича
—
«Сувоқава» ДУК директори
Лавозими бўйича
—
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси директори, «Ўзтрансгаз» АЖ ҳудудий бошқармаси директори
Лавозими бўйича
—
Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектлари бўйича ҳудудий инспекция бошлиғи
Лавозими бўйича
—
бош лойиҳа институтлари филиаллари директорлари
Лавозими бўйича
—
туман (шаҳарлар) қурилиш бўлимлари бошлиқлари
Лавозими бўйича
—
вилоятлар қурилиш бош бошқармалари аҳоли пунктлари шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўлимлари бошлиқлари, Кенгаш масъул котиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли мажбуриятларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш раиси зарур ҳолларда бошқа вазирликлар ва идоралар раҳбарлари ва мутахассисларини жалб этиш ҳуқуқига эга.
(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/36/2488-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 343-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/343/0687-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(4а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 343-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/343/0687-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 603-сон қарорига 5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарма юридик шахс мақомисиз ташкил этилади. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг (кейинги ўринларда Қурилиш вазирлиги деб аталади) тегишли ғазначилик ҳисоб рақамларида жамланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва уларни сарфлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекциялари, қурилишдаги танлов савдолари бўйича, консалтинг марказлари ҳамда Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги ва муассислигидаги давлат унитар корхоналарининг шаҳарсозлик соҳасида амалга оширган фаолияти ва кўрсатадиган хизматларидан олинган даромадларнинг 15 фоизи миқдорида йўналтирадиган ажратмалари;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон)
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 майдаги 290-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2021 й., 09/21/290/0440-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия талабгорларининг қурилиш соҳасида фаолият юритиш ҳуқуқига эга бўлиш юзасидан мурожаатларини қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиққанлик учун йиғимларнинг бир қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп квартирали уйларни қуришга мўлжалланган ер участкасига ва қурилиш ишларини амалга оширишга бирламчи рухсат берувчи ҳужжатларга эга бўлган юридик шахсларни электрон рўйхатга киритиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари ҳамда шартномани ҳисобга қўйиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғимлар;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 сентябрдаги 588-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 09/20/588/1331-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро (хорижий) ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари ва хайрия эҳсонлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш фаолияти соҳасидаги давлат илмий дастурларини амалга ошириш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий этишни молиялаштириш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш материаллари ва конструкцияларини лойиҳалаш, қуриш ва ишлаб чиқариш, қурилиш ишлаб чиқаришини ташкиллаштириш ва бошқариш, қурилиш фаолияти иштирокчилари меҳнати самарадорлигини ошириш бўйича нархни белгилаш ва иқтисодий механизмни такомиллаштириш, ушбу фаолиятнинг автоматлашган тизимини яратиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат илмий ва илмий-тадқиқот ташкилотларининг шаҳарсозлик меъёрлари ва қурилиш фаолиятига доир қоидалари бўйича ишланмаларини молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий ва лойиҳа ташкилотларининг республикада илмий-тадқиқот натижалари илк бор текшириладиган (ишланадиган) тажриба объектларини илмий лойиҳалаш ва қуришга илмий ҳамроҳлик қилишга доир қўшимча сарф-харажатларини қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида илмий-техник ва илмий-услубий адабиётларни (жумладан даврий нашрларни) тайёрлаш ва чоп этиш, ушбу фаолиятнинг илмий-услубий ва ахборот-таҳлил таъминотини ташкиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-техник симпозиум, анжуман, семинар-тренинг, кўргазмалар, давра суҳбатлари, амалий машғулотлар, маҳорат дарсларини тайёрлаш ва ўтказиш, шаҳарсозлик фаолиятига илмий-техник ютуқларни жорий этиш ва уларни тарғиб этиш мақсадида илмий, меъёрий, услубий, техник, технологик ҳужжатлар ва бошқа илмий-техник ахборот манбаларини харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш вазирлиги марказий аппарати ва тизим ташкилотлари ходимларига қўшимча ва устама ҳақ, мукофот пуллари ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни тўлаш;
(4-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш вазирлигига юкланган вазифаларни бажариш учун шартнома асосида консалтинг ташкилотларидан ва бошқа ташкилотлардан мутахассисларни, жумладан хорижий маслаҳатчиларни Қурилиш вазирлигига жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш вазирлигига қарашли бино ва иншоотларни қуриш ва таъмирлаш коммунал-фойдаланиш харажатларни қоплаш, шунингдек, уларни зарур ускуналар, мебель, алоқа воситалари, компьютерлар, оргтехника билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасаларининг аниқланган иқтидорли талабалари, техникумлар ва коллежлар ўқувчиларига Вазирлик стипендияларини тўлаш.
(4-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 майдаги 290-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2021 й., 09/21/290/0440-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция ва ҳудудий инспекцияларнинг жорий ва бошқа харажатларини молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш вазирлиги, Инспекция ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Инспекция ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 сентябрдаги 588-сонли қарорига асосан ўн биринчи — ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 09/20/588/1331-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш вазирлиги ходимларининг мамлакат ичида ва хорижга хизмат сафарларига чиқиши билан боғлиқ хизмат сафари харажатларини тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш вазирлиги тузилмасига кирувчи ташкилотларни қўшимча ўқув-услубий адабиётлар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор ўқитиш шакли ва услублари, компьютер ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ ходимлари малакасини ошириш ва илғор хорижий тажрибани ўрганишни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекциялари томонидан жамғармага йўналтирилган маблағларнинг 0,01 фоизи — Инспекция ва унинг Ҳудудий инспекциялари эҳтиёжларини молиялаштиришга йўналтирилади;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 343-сонли қарорига асосан ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/343/0687-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вакиллик харажатларини молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликка мувофиқ ходимларга, жумладан хорижий консультантларга уй-жой хизматлари (ижара) учун ҳар ойлик компенсация тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоа шартномасида кўрсатилган тўловларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича жалб қилинган мутахассисларга тўловларни амалга ошириш;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарорига асосан йигирма биринчи — йигирма бешинчи хатбошлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш вазирлиги ва унинг таркибий бўлинмалари фаолиятини такомиллаштиришга йўналтирилган бошқа тадбирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган мажбурий ажратмалар, бадаллар ва маблағлар ташкилотлар томонидан ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-санасидан кечикмай Жамғармага йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жамғармага мажбурий тўловларни ўз вақтида йўналтириш бўйича шахсий жавобгарлик тегишли ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Қурилиш вазирлигига ҳисобот давридан кейинги ойнинг 1-санаси ҳолатига кўра, Жамғарма ҳисобига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, ташкилотлар бўйича ёзилган мажбурий тўлов ажратмалари миқдори ҳамда мазкур тўлов ажратмалари бўйича қарздорлик тўғрисидаги тезкор маълумотларни ва ҳар чоракда ҳисобот давридан сўнг 10 кун муддат ичида, грант маблағлари ва хайрия эҳсонлари бўйича маълумотларни ҳисобот йилидан кейин тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Давлат солиқ қўмитасидан Жамғармага мажбурий ажратмалардан тушумлар тўғрисида қўшимча маълумотларни сўрашга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Жамғармани бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс Жамғарма маблағларининг тасарруфчиси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Жамғарма маблағларини сарфлаш Қурилиш вазирлиги ғазначилиги ҳисоб рақамига келиб тушган кирим маблағлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган даромадлар ва харажатлар бўйича тасдиқланган сметага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Жамғарманинг тасдиқланган сметасида назарда тутилган миқдордан ортиқ кирим маблағидан фойдаланиш сметага тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Даромадлар ва харажатлар сметаларида назарда тутилган ва жорий молия йилида сарфланмаган маблағлар олиб қўйилиши мумкин эмас ва келгуси молия йилида мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мақсадлар учун фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Жамғарма маблағларини ҳисобга олиш, улардан фойдаланишни ҳисоб-китоб ва назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қурилиш вазирлиги Жамғарма маблағлари тушумлари ва ҳаракати юзасидан алоҳида ҳисоб юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қурилиш вазирлиги Жамғарма маблағларидан фойдаланганлик ҳақидаги ҳисоботларни ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан мақсадли фойдаланиш тартибига риоя қилиш бўйича жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири ва Қурилиш вазирлигининг бош ҳисобчиси зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молия назорати бош бошқармасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беришади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 603-сон қарорига 6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 2 декабрдаги 538-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2003 й., 12-сон, 128-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган Республика комиссиялари ва кенгашлари раҳбарларининг таркиби тўғрисида» 2004 йил 9 февралдаги 60-сон қарорининг 2-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 14 апрелдаги 181-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 15-сон, 177-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 11 февралдаги 59-сон қарорига 1-илованинг 17-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 6-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига 2-илованинг 31-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 31 майдаги 138-сон қарорига 1-илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 31-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 7 ноябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 й., 45-сон, 341-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 28 декабрдаги 336-сон қарорига илованинг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 52-сон, 574-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2010 йил 17 декабрдаги 301-сон қарорига илованинг 22-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2010 й., 12-сон, 69-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиботлари ва давлат назорати тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2011 йил 29 июлдаги 222-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 7-сон, 67-модда), шунингдек, қарорга илова.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2012 йил 23 февралдаги 48-сон қарорига 1-илованинг 13-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 11-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек, қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 4 июндаги 154-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 6-сон, 357 модда) 1-бандининг учинчи хатбоши ва қарорга 2-илова.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 18 апрелдаги 97-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 4-сон, 36-модда).
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига илованинг 50-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2016 йил 4 майдаги 138-сон қарорига 1-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 5-сон, 36-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2016 йил 22 декабрдаги 412-сон қарорига 1-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 12-сон, 109-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва унинг тизимидаги таркибий бўлинмалар ҳамда республика ва ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 1 августдаги 571-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 31-сон, 781-модда).