Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сон қарорига биноан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 19 июль,
555-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июлдаги 555-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекчармпойабзали» уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 2000 йил 4 мартдаги 76-сон қарорида:
а) қарорнинг номидаги «Ўзбекчармпойабзали» сўзи «Ўзчармсаноат» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Белгилансинки, «Ўзчармсаноат» уюшмасининг раиси ва унинг ўринбосарлари Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига мувофиқ сайланадилар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланадилар».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 мартдаги 84-сон қарори билан тасдиқланган «Бошқарув аппаратлари тузилмасида инвестиция лойиҳаларини комплекс бошқариш бўлинмаси фаолият кўрсатиши лозим бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, шунингдек йирик корхоналар Рўйхати»нинг 8-бандида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 12-13-сон, 118-модда, 50-сон, 515-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда; 2015 й., 52-сон, 647-модда; 2016 й., 14-сон, 132-модда, 52-сон, 602-модда; 2017 й., 26-сон, 593-модда) «Ўзбекчармпойабзали» сўзи «Ўзчармсаноат» сўзи билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Чарм-пойабзал маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 5 январдаги 5-сон қарори 4-бандида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 1-сон, 18-модда) «Ўзбекчармпойабзали» сўзи «Ўзчармсаноат» сўзи билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарорининг 1-иловаси «Хўжалик бошқаруви органлари» бўлимининг 19-бандида «Ўзбекчармпойабзали» сўзи «Ўзчармсаноат» сўзи билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.07.2018 й., 09/18/555/1540-сон)