1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энергия сервис хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сонли «Энергия сервис хизматлари бозорини шакллантириш ҳамда аҳоли уй-жойларининг энергия самарадорлиги оширилишини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3238-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Энергия сервис хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги энергия ресурсларини тежашни ўлчаш ва верификациялаш, шу жумладан, уларнинг истеъмол ҳажмини ҳисоб-китоб ва ўлчаш усули билан аниқлаш методикасини бир ой муддатда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 18 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
551-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 551-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энергия сервис хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низом
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом давлат органлари ва ташкилотларида энергия сервис шартномалари асосида энергия сервис хизматларини кўрсатиш тартибини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи — замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологиялар жорий этиладиган давлат органлари ёки ташкилотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергия сервис хизматларини етказиб берувчи (кейинги ўринларда етказиб берувчи деб аталади) — давлат органлари ва ташкилотларида энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш (кейинги ўринларда технологияларни жорий этиш деб аталади) бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ягона етказиб берувчиси ҳисобланган «Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотлари — давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергия сервис шартномаси — буюртмачининг топшириғига биноан буюртмачининг электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ, сувдан (кейинги ўринларда энергия ресурслари деб аталади) фойдаланишининг энергия тежамкорлигини ва энергия самарадорлигини оширишга қаратилган энергия сервис хизматлари кўрсатиш мажбуриятини етказиб берувчи оладиган, буюртмачи эса энергия ресурсларининг эришилган тежаш миқдорларидан келиб чиққан ҳолда кўрсатилган хизматлар тўлови амалга оширилиши мажбуриятини олишни назарда тутадиган келишув;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оферта — буюртмачига юборилган, етарли даражада аниқ бўлган ва таклифни киритган етказиб берувчининг ўзини таклиф йўлланган ва уни қабул қиладиган буюртмачи билан энергия сервис шартномаси тузган деб ҳисоблаш ниятини ифода этадиган таклиф (энергия сервис шартномаси лойиҳаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акцепт — оферта юборилган буюртмачининг уни қабул қилганлиги ҳақидаги жавоби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Етказиб берувчи буюртмачининг энергия ресурслардан фойдаланишининг энергия тежамкорлигини ва энергия самарадорлигини оширишга қаратилган ҳаракатларни (тадбирлар) бажариш йўли билан энергия сервис хизматлари кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Энергия сервис шартномаларининг намунавий шакллари уларнинг предметига боғлиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Энергия сервис шартномаларини тузиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Энергия сервис шартномаларини тузишда тарафлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни, мазкур Низом ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энергия сервис шартномасини тузиш мазкур Низомга иловадаги схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Буюртмачи етказиб берувчининг сўровномаси бўйича, агар сўровномада бошқа кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, 10 кун мобайнида сўровномада келтирилган шаклда энергия сервис шартномаси тузилиши мўлжалланаётган объектлар (кейинги ўринда объектлар деб аталади) тўғрисида маълумотларни тақдим қилади ҳамда белгиланган тартибда ушбу объектларга етказиб берувчининг вакиллари киришини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Буюртмачи етказиб берувчининг сўровномасига асосан уни олган кунидан бошлаб 3 кун мобайнида объектларнинг амалдаги техник ҳолати ва иш режимларини аниқлаш учун ўз ходимларидан иборат, уч кишидан кам бўлмаган, шу жумладан раҳбар ёки ваколатли шахс ҳамда объектнинг жорий сақлаш ва хизмат кўрсатишига масъул шахслардан иборат бўлган комиссия тузади. Комиссия қарори протокол шаклида расмийлаштирилади, унинг нусхаси етказиб берувчига сўровноманинг жавоби билан бирга тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Етказиб берувчи объектлар тўғрисидаги маълумотларни буюртмачидан олган кунидан бошлаб 15 кун муддатда лойиҳаолди ва/ёки лойиҳа ҳужжатларини ва офертани тайёрлаб буюртмачига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Буюртмачи оферта олинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида етказиб берувчига акцепт тўғрисида ёки акцептдан бош тортиши тўғрисида ёхуд офертани бошқа шартларда акцептлаши тўғрисида (офертага келишмовчиликлар протоколи) хабарнома йўллайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Акцепт тўғрисида ёки офертани бошқа шартларда акцептлаш тўғрисидаги хабарномага асосан икки томоннинг розилиги билан буюртмачи ва етказиб берувчилар ўртасида энергия сервис шартномаси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Энергия сервис шартномаси шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Энергия сервис шартномасида унинг предмети билан бирга қуйидаги шартлар назарда тутилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) етказиб берувчининг энергия ресурсларини фойдаланишда тежамкомкорлик ва энергия самарадорликни ошириш ҳисобига буюртмачининг харажатларини қисқартиришга йўналтирилган лойиҳаолди ва/ёки лойиҳа ҳужжатларининг, шу жумладан етказиб берувчи томонидан амалга ошириладиган технологияларни жорий этиш бўйича ҳар бир тадбирнинг аниқ техник тавсифи, унинг бажарилиш муддатлари кўрсатилган, қонун ҳужжатлари асосида товар (ишлар, хизматлар) харид қилиш доирасида етказиб берувчи томонидан шакллантирилган тадбирлар рўйхатининг (кейинги ўринда тадбирлар рўйхати деб аталади) мавжудлиги. Тадбирлар рўйхати етказиб берувчи томонидан қуйидагилар асосида шакллантирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи томонидан тақдим этилган объектлар тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларда ўтказилган текширувлар натижасида етказиб берувчи томонидан олинган маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) энергия сервис шартномаси тузилишидан олдинги йилда буюртмачининг йиллик энергия ресурслари истеъмолининг натура ифодасидаги базавий ҳажми ва уларни етказиб бериш харажатларининг пулдаги ифодаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) оферта юборилган кундаги энергия ресурси бирлиги қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) энергия сервис шартномасининг бажарилиши натижасида унинг амал қилиш муддатида етказиб берувчи томонидан энергия ресурсларининг натура ифодасидаги эришиладиган тежаш миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) агар энергия сервис шартномаси бажарилиши натижасида энергия ресурслари ялпи харажатларининг тежалиши бир энергия ресурси истеъмолидан бошқа энергия ресурси истеъмолига тўлиқ ёки қисман ўтилиши ҳисобига (энергия ресурсларининг натура ифодасини мазкур банднинг «в» кичик бандида кўрсатилган энергия ресурси бирлиги қийматининг кўпайтмаси тариқасида аниқланади) таъминланиши лозим бўлган ҳолда, етказиб берувчининг энергия ресурсларининг пул ифодасидаги эришиладиган тежаш миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) энергия ресурсларининг натура ифодасидаги эришиладиган тежаш миқдори (тежаш миқдорининг улуши) шартномада кўрсатилган энергия ресурсларининг тежаш миқдорига тенг ёки ундан ортиқ бўлган тақдирда, етказиб берувчи томонидан буюртмачининг энергия ресурсларини етказиб бериш харажатларини тежаш бўйича мажбуриятлари бажарилган деб ҳисобланишини инобатга олган қоидаларнинг мавжудлиги. Агар етказиб берувчи томонидан энергия ресурслари ялпи харажатларининг тежалиши бир энергия ресурсидан бошқа энергия ресурсига тўлиқ ёки қисман ўтилиши ҳисобига таъминланиши лозим бўлган тақдирда, эришилган тежаш миқдорининг (тежаш миқдори улушининг) пулдаги ифодаси шартномада кўрсатилган энергия ресурсларининг тежаш миқдорига тенг ёки ундан ортиқ бўлиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) шартноманинг бажарилиши натижасида энергия ресурсларининг натура ифодасидаги эришиладиган тежаш миқдорини аниқлаш. Бунда тежаш миқдори тадбирлар рўйхатининг амалга оширилишидан бошлаб, шартномада белгиланган тежаш миқдорини эришиш даврига тенг бўлган календарь давридаги буюртмачининг энергия ресурсларининг истеъмол ҳажми ҳамда энергия ресурсларни истеъмол ҳажмига таъсир этувчи факторлар ўзгаришини инобатга олган ҳолда, тадбирлар рўйхатининг амалга оширилишидан сўнг буюртмачининг энергия ресурсларини истеъмол ҳажми ўртасидаги фарқи сифатида аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) бир энергия ресурси истеъмолидан бошқа энергия ресурси истеъмолига тўлиқ ёки қисман ўтилиши натижасида эришилган энергия ресурсларининг тежаш миқдорини қиймат ифодасида аниқланиши. Бунда тежаш миқдори тадбирлар рўйхатининг амалга оширилишидан бошлаб, энергия сервис шартномасида белгиланган тежаш миқдорининг эришиш даврига тенг бўлган календарь даврдаги буюртмачининг энергия ресурсларини истеъмол ҳажмининг қиймат ифодаси ҳамда энергия ресурсларни истеъмол ҳажмига таъсир этувчи факторлар ўзгаришини инобатга олган ҳолда, тадбирлар рўйхатининг амалга оширилишидан сўнг буюртмачининг энергия ресурслари истеъмол ҳажмининг қиймат ифодаси ўртасидаги фарқи сифатида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энергия сервис шартномасининг бажарилиши натижасида эришилган тежаш миқдорини аниқлашда ушбу шартномада белгиланган тежаш миқдорини эришиш даврига тенг бўлган календарь давридаги тадбирлар рўйхатининг амалга оширилишигача бўлган ва етказиб берувчининг тадбирлар рўйхатини амалга оширгандан сўнгги энергия ресурслари истеъмол ҳажми қўлланилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) етказиб берувчининг тадбирлар рўйхати амалга оширилишигача бўлган энергия ресурслари истеъмол ҳажмини қуйидаги усуллардан бирини қўллаган ҳолда аниқлаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланилаётган энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборлари ёрдамида аниқланган энергия ресурсларининг истеъмол ҳажми тўғрисида маълумотлар мавжудлигида, — тадбирлар рўйхатини етказиб берувчи томонидан амалга ошириш давригача буюртмачи томонидан энергия ресурсларнинг ҳисобга олиш приборлари ёрдамида аниқланган ҳақиқий истеъмол ҳажми маълумотлари бўйича шакллантирилган энергия ресурсларининг режалаштирилган истеъмол ҳажми асосида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланилаётган энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборлари ёрдамида аниқланган энергия ресурсларининг истеъмол ҳажми тўғрисида маълумотлар йўқлигида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб берувчи томонидан фойдаланилаётган энергия ресурсларини ҳисобга олиш прибори ўрнатилганда ва тадбирлар рўйхати амалга оширилишигача бир ойдан кам бўлмаган давр учун ушбу прибор ёрдамида буюртмачининг энергия ресурслари истеъмол ҳажми (ҳажм улуши) тўғрисидаги олинган маълумотларни тарафлар қайд қилинган ҳолда, ҳисобга олиш прибори ёрдамида олинган маълумотлар мазкур банднинг «к» кичик банди талабларини ҳисобга олган ҳолда истеъмол ҳажми сифатида қабул қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан тасдиқланган энергия ресурсларини тежашни ўлчаш ва верификациялаш, шу жумладан, уларнинг истеъмол ҳажмини ҳисоб-китоб ва ўлчаш усули билан аниқлаш методикасига (кейинги ўринларда Методика деб юритилади) мувофиқ ҳисоб-китоб ва ўлчаш усули орқали.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбирлар рўйхати амалга оширилгандан сўнг энергия ресурсларининг истеъмол ҳажмини натура ифодасида аниқлаш тартибининг танлови қуйидаги усуллардан бирини қўллаган ҳолда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ойдан кам бўлмаган, тарафлар белгилаган давр мобайнида фойдаланаётган энергия ресурсларини ҳисобга олиш прибори билан қайд қилинган ҳажмлар асосида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Методикага мувофиқ ҳисоб-китоб ва ўлчаш усули орқали;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) энергия сервис шартномаларининг бажарилиши натижасида эришилган тежаш миқдорини аниқлашда энергия ресурслари истеъмол ҳажмига таъсир этувчи факторлар ҳисоби (энергияни истеъмол қиладиган қурилмаларнинг ишлаш режими ва функционал вазифасининг ўзгариши, энергия истеъмолчиларининг сони, хона юзаси ва ҳажмининг ўзгариши, об-ҳаво шароитларининг кескин ўзгариши — ташқи ҳавонинг ўртача суткалик даражаси, иситиш мавсумида ташқи ҳавонинг ўртача суткалик даражаси, иситиш мавсумининг давомийлиги, энергия ва ресурс таъминоти режимлари, энергияни истеъмол қиладиган қурилмаларнинг ишлаш режими ва параметрлари, объект ва хоналарни уларни функционал вазифаларини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш режими ва параметрлари бўйича барча белгиланган санитария-гигиеник ва техник талабларга риоя қилинишини таъминлаш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) Методикага мувофиқ ишлаб чиқилган энергия самарадорлигини ўлчаш ва верификациялаш режасининг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) шартномада назарда тутилган тежаш миқдорига эришилишининг бошланғич ва якуний муддатларининг ҳамда давомийлиги бир ойдан кам ва бир йилдан ортиқ бўлиши мумкин бўлмаган тежаш миқдори улушлари эришилиш даврининг кўрсатилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
н) шартномада назарда тутилган буюртмачининг энергия ресурслари етказиб берилиши учун тегишли харажатларининг натура ифодасидаги тежаш миқдоридан, ҳамда шартнома бажарилиши даврида тегишли энергия ресурсларининг ҳақиқатда юзага келган нарх (тариф)лари бўйича аниқланган тежаш фоизидан ҳамда энергия ресурсларининг истеъмоли ва иш ҳақи билан боғлиқ бўлган сақлаш, фойдаланиладиган асбоб ва ускуналарни жорий таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш харажатларининг тежалган ҳисоб-китоб миқдоридан келиб чиққан ҳолдаги энергия сервис хизматларининг тўлови.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар шартнома бажарилиши даврида тегишли энергия ресурсларининг ҳақиқатда юзага келган нарх (тариф)лари таклиф юборилган кунда амал қилган энергия ресурси бирлиги қийматидан кам бўлса, унда шартнома бажарилиши даврида тегишли энергия ресурсларининг ҳақиқатда юзага келган нарх (тариф)лари таклиф юборилган кунда амалда бўлган энергия ресурси бирлиги қийматига тенглаштириб қабул қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
о) шартнома тузилган санага қадар буюртмачи, мулкдор ёки эксплуатация қилувчи тегишли ташкилот томонидан энергия ва ресурс таъминоти режимлари, энергияни истеъмол қиладиган қурилмаларнинг ишлаш режими ва параметрлари, объект ва хоналарни уларнинг функционал вазифаларини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш режими ва параметрлари бўйича барча белгиланган санитария-гигиеник ва техник талабларга риоя қилиниши таъминланган объектга нисбатан шартнома тузиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатилган талаб ва нормалар бажарилмаган тақдирда, бу ҳақда маълумотлар энергия сервис шартномасида кўрсатиб ўтилади ва уларни бажарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар рўйхатига қўшилади. Мазкур банднинг «б» кичик бандига мувофиқ, энергия ресурсларининг истеъмол ҳажмига таъсир этувчи факторларни ҳисобга олган ҳолда буюртмачининг энергия ресурслари истеъмолининг базавий ҳажми кўрсаткичлари натура ифодаси ва уларнинг етказиб берилиши харажатларининг қиймат ифодасини аниқлаш амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
п) етказиб берувчининг мажбуриятлари, жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик шартномаларини бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш бўйича қонун талабларига риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачининг жорий фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ, жумладан техник регламент талаблари, давлат стандартлари, шаҳарсозлик норма ва қоидалари, санитария норма ва қоидалари, гигиеник ва бошқа нормативларни амалга ошириши учун зарур шароитларни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарафлар билан келишилган энергия ресурсларидан фойдаланиш режими ва шартларини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилган шартнома бўйича олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва зарур даражада (сифатли) бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
технологияларни жорий этишга доир тадбирларни бажаришда қонун ҳужжатларида белгиланган буюртмачининг фаолияти шарт-шароитлари параметрларига, жумладан техник регламент талаблари, давлат стандартлари, шаҳарсозлик норма ва қоидалари, санитария норма ва қоидалари, гигиеник ва бошқа нормативларга риоя қилиш бўйича ўз мажбуриятларини зарур даражада бажармаганлиги сабабли аниқланган камчиликларни текин бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
р) буюртмачининг мажбуриятлари, жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик шартномаларини бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш бўйича қонун талабларига риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб берувчига тадбирлар рўйхатига киритилган, технологияларни жорий этишга доир тадбирлар амалга оширилиши режалаштирилган объект тўғрисида долзарб маълумотларни тақдим этиш, шу жумладан объект (иншоот)лар сони, қурилган санаси, тўсиқ конструкциялари типи, мукаммал таъмирлаш санаси, энергия ресурсларини истеъмол қилувчи асбоб-ускуналарнинг техник хусусиятлари тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбирлар рўйхатига киритилган, унга нисбатдан технологияларни жорий этишга доир тадбирлар амалга оширилаётган объектни ҳамда ушбу тадбирларни амалга ошириш жараёнида ўрнатилган асбоб-ускуналарни зарур даражада сақлаш ва хизмат кўрсатиш, агар ушбу мажбуриятлар шартнома шартларида етказиб берувчига юкланмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарафлар билан келишилган энергия ресурсларидан фойдаланиш режими ва шартларини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб берувчи вакилларини унга нисбатан шартнома тузилган объектга киришини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб берувчи томонидан шартноманинг бажарилиши натижасида тежаш таъминланиши лозим бўлган энергия ресурслари етказиб бериш шартномасининг шартлари ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумотни етказиб берувчига тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарафлар билан келишилган энергия ресурсларидан фойдаланиш режими ва шартларига риоя қилиш бўйича мажбуриятларини бажариш давомида унинг томонидан йўл қўйилганлиги сабабли аниқланган камчиликларни текин бартараф этиш ҳамда кўрсатилган мажбуриятларни буюртмачи томонидан бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги оқибатида етказиб берувчида вужудга келган зарарларни қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) ўз шартномавий мажбуриятларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги учун тарафларнинг жавобгарлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
т) технологияларни жорий этишга доир тадбирларни амалга ошириш жараёнида етказиб берувчи томонидан буюртмачига ўрнатилган асбоб-ускуналарга эгалик ҳуқуқини қонун ҳужжатларига мувофиқ етказиб берувчидан қонуний ҳуқуққа эга бўлган шахсларга ўтказиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
у) қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳолларда, энергия сервис шартномаси бўйича тўлов талаби ҳуқуқини бошқа шахс фойдасига тўлиқ ёки қисман воз кечиш мумкинлиги шартининг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ф) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Энергия сервис шартномалари доирасида технологияларни жорий этиш бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши шарт, сертификатлаштириш талаби белгиланмаган товарлар (ишлар, хизматлар) бундан мустасно.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Энергия сервис шартномаларини тайёрлаш ва амалга ошириш мақсадида етказиб берувчи энергия сервис шартномаларини бажариш учун зарур бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)ни қонун ҳужжатларига мувофиқ харид қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Етказиб берувчи ҳар бир энергия сервис шартномаси тузилгандан сўнг ўзининг харид режасига ўзгартириш киритишга ҳақлидир. Буюртмачининг харид режаси ва харид график режасига энергия ресурсларини етказиш ҳамда фойдаланилаётган энергия истеъмоли билан боғлиқ прибор ва ускуналарни сақлаш ва жорий таъмирлаш билан боғлиқ буюртмачининг тегишли харажатлар қисми бўйича ўзгартиришлар киритиш буюртмачининг энергия ресурсларини етказиб бериш учун харажатларининг эришилган тежаш самарасини тасдиқлайдиган далолатномани тарафлар имзолаган кундан сўнг, аммо ўн кундан кечикмай буюртмачи томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қонун ҳужжатларида кўрсатиб ўтилган тартибда буюртмачи етказиб берувчи билан технологияларни жорий этиш бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ягона етказиб берувчиси сифатида энергия сервис шартномалари бўйича ўрнатилган, унга нисбатан технологияларни жорий этиш бўйича тадбирлар ўтказилган асбоб-ускуналардан фойдаланиш юзасидан шартнома тузишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энергия сервис хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энергия сервис хизматлари етказиб берувчи ва буюртмачи ўртасида энергия сервис шартномасини тузиш ва рўйхатга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish