16.07.2018 йилдаги ПҚ-3857-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 16.07.2018 йилдаги ПҚ-3857-сон
Kuchga kirish sanasi
16.07.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини янада ошириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 февралдаги ПҚ-51-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 07/25/51/0129-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий битимлар, қайта кредитлаш тўғрисидаги битимлар, лойиҳа битимлари, субсидиар битимлар, ҳуқуқ ва талабларни ўтказиш тўғрисидаги битимлар, хат-битимлар ва бошқа битимларни (кейинги ўринларда лойиҳалар бўйича битимлар деб юритилади) имзолаган вазирликлар ва идоралар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ушбу қарорда белгиланган тартибда лойиҳа бўйича битимларга ўзгартишлар, қўшимчалар ва тузатишларни имзолаш ваколатига эга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кучга кириши учун юридик хулосалар берилиши шарт бўлган лойиҳалар юзасидан имзоланган битимлар, шунингдек, давлат кафолатлари бўйича юридик хулосалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига битимлар ва кафолатлар киритилгандан кейин бир ҳафта муддатда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (кейинги ўринларда ХМИ/ХҲМТ деб юритилади) учун мақбул шаклда Адлия вазирлиги томонидан берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ер участкалари олиб қўйилганда, уйлар, бошқа иморатлар, иншоотлар бузилганда ёки дарахтлар кесилганда товон тўлаш, агар бу лойиҳалар бўйича битимларда назарда тутилган бўлса, ХМИ/ХҲМТ талабларига мувофиқ ваколатли органлар томонидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича харид қилинадиган товар (иш, хизмат)лар ва транспорт воситалари божхона тўловлари (божхона йиғимлари бундан мустасно), қўшилган қиймат солиғи, давлат мақсадли жамғармаларига йиғимлар тўлашдан, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмаган юридик шахслар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмаган жисмоний шахслар жисмоний шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан 2021 йил 1 июлгача бўлган муддатга озод этилади;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5717-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2019 й., 06/19/5717/3132-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХМИ томонидан пулли консультатив хизматлар кўрсатилган холларда, ушбу молия институтлари мазкур хизматларни ягона етказиб берувчилар ҳисобланади ва улар билан махсус ахборот порталида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган тўғридан-тўғри шартномалар тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этадиган хорижлик мутахассисларга кириш визаларини расмийлаштириш лойиҳалар ташаббускорлари ёки ижро этувчи агентликлар талабномаларига биноан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этадиган хорижлик мутахассисларга кўп марталик визалар бериш, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ва унинг муддатини узайтириш лойиҳалар ташаббускорлари ёки ижро этувчи агентликлар талабномаларига биноан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан давлат божи ундирилмаган ҳолда амалга оширилади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш ва самарасиз солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларини бекор қилиш бўйича ишчи комиссия (Б. Мавлонов) қуйидагиларни назарда тутсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш даврида ва кафолат муддатида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХМИ/ХҲМТ маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товар (иш, хизмат)лар ва транспорт воситаларини божхона тўловлари (божхона йиғимлари бундан мустасно), қўшилган қиймат солиғи, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларига йиғимлар тўлашдан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмаган юридик шахсларни юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмаган жисмоний шахсларни жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган имтиёзларни ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари, лойиҳалар ташаббускорлари ёки ижро этувчи агентликларнинг ўз маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товар (иш, хизмат)лар ва транспорт воситаларига татбиқ этишни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имтиёзлар бериш натижасида бўшаб қоладиган маблағлар суммаси Ўзбекистон Республикасининг ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишга қўшган ҳиссаси эканлиги белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 16 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3857-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 февралдаги ПҚ-51-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 07/25/51/0129-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.07.2018 й., 07/18/3857/1514-сон; 15.05.2019 й., 06/19/5717/3132-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон; 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон; 13.01.2024 й., 07/24/15/0027-сон; 12.02.2025 й., 07/25/51/0129-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)