22.05.2018 йилдаги 383-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.05.2018 йилдаги 383-сон
Kuchga kirish sanasi
24.05.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларни бошқаришни тартибга солиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағларни жойлаштириш жараёнларини ягона тизимга ўтказиш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги (кейинги ўринларда Молия вазирлиги Ғазначилиги деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш бўйича ягона орган этиб белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пул-кредит сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида Молия вазирлиги Ғазначилиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағларни ушбу Низомнинг 13-бандида белгиланган тартибда ҳамда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган ставкада депозит шартномаси асосида тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Марказий банки депозитига жойлаштириши мумкин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 июндаги 408-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2020 й., 09/20/408/0954-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илгари жойлаштирилган вақтинча бўш маблағлар депозит муддати тугагунига қадар тижорат банкларининг депозит хисобварақларида сақланади ва депозит шартномасида белгиланган муддатларда қайтарилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар, шунингдек, бюджет ташкилотлари ўзининг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига Молия вазирлиги Ғазначилигига буюртманомалар тақдим этиш йўли билан жойлаштирадилар.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 июндаги 408-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2020 й., 09/20/408/0954-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштириш жараёнида инсон омилини истисно этишни назарда тутувчи, вақтинча бўш маблағларни жойлаштириш бўйича таклифларни электрон саралаш учун мўлжалланган ва Марказий банк ҳамда барча тижорат банкларининг уланишини таъминловчи дастурий маҳсул ишлаб чиқилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорнинг 4-бандида назарда тутилган дастурий маҳсулни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ахборот-ҳисоблаш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги билан биргаликда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексини амалга оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2015 йил 22 майдаги 135-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 5-сон, 40-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 22 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
383-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 383-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағларни депозитларга жойлаштириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-Боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги (кейинги ўринларда — Молия вазирлигининг Ғазначилиги) томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағларни (кейинги ўринларда — вақтинча бўш маблағлар) ҳамда давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар, шунингдек, бюджет ташкилотларининг вақтинча бўш маблағларини (кейинги ўринларда — бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар) тижорат банкларининг бош офислари (кейинги ўринларда — тижорат банклари) депозитларига жойлаштириш тартибини ва уларни жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинча бўш маблағлар ҳамда бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар тижорат банклари депозитларига ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича жойлаштирилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 июндаги 408-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2020 й., 09/20/408/0954-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ ажратиладиган бюджет ссудаларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник кўмаклашиш маблағларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг касса узилишини қоплаш учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағлар жалб қилиш ҳолатларига.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 июндаги 408-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2020 й., 09/20/408/0954-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Пул-кредит ва солиқ-бюджет сиёсати соҳасидаги ҳаракатлар мувофиқлаштирилишини таъминлаш мақсадида Молия вазирлиги Ғазначилиги келгуси чорак учун ойлар бўйича тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилиши режалаштирилаётган вақтинча бўш маблағлар ҳажми тўғрисидаги маълумотни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (кейинги ўринларда — Марказий банк) келишиш учун тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан тақдим этиладиган маълумотдан келиб чиқиб, Марказий банк жойлаштириладиган вақтинча бўш пул маблағларнинг энг кўп миқдорини аниқлайди ҳамда бу ҳақда Молия вазирлиги Ғазначилигини хабардор қилади. Зарурат бўлганда, ушбу кўрсаткичлар ойлик ва чораклик асосда аниқлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги Ғазначилиги Марказий банк билан биргаликда битта тижорат банки томонидан депозитга жалб этилиши мумкин бўлган вақтинча бўш пул маблағларнинг энг юқори чегарасини белгилашга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банки томонидан депозитга жалб этилиши мумкин бўлган вақтинча бўш маблағларнинг энг юқори чегарасини белгилаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Марказий банк билан келишилган ҳолда белгиланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 июндаги 408-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2020 й., 09/20/408/0954-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Иқтисодиётда инфляция хатарлари вужудга келган тақдирда Марказий банк бу ҳақда Молия вазирлиги Ғазначилигини хабардор қилади. Марказий банкнинг хабарномаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштирилишини тўхтатиб туриш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тижорат банкларининг депозитларига вақтинча бўш маблағларни жойлаштиришда тижорат банкларига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йиллик ташқи аудит ижобий хулосасининг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банкида Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан илгари жойлаштирилган депозитлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорликнинг йўқлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Молия вазирлиги Ғазначилиги зарурият бўлганда тижорат банкларидан уларнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги ахборотни сўраши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган талабларга жавоб берувчи, вақтинча бўш маблағлар ҳамда бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар депозитларига жойлаштирилиши мумкин бўлган тижорат банкларини аниқлаш бўйича танлов Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли ахборот тизимида (кейинги ўринларда — ахборот тизими) эълон жойлаштириш йўли билан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳажми ва муддатлари, фоиз ставкасининг энг кам миқдори, лотлар сони ва жойлаштириш вақти махсус комиссия томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия таркиби ҳамда унинг ваколатлари Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 июндаги 408-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2020 й., 09/20/408/0954-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Танловларда қатнашиш истаги бўлган тижорат банклари Молия вазирлигининг тегишли ахборот тизимида рўйхатдан ўтиш учун Молия вазирлиги Ғазначилигига мурожаатнома йўллайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мурожаатноманинг шакли Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан белгиланади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 июндаги 408-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2020 й., 09/20/408/0954-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар тижорат банклари депозитларига Молия вазирлиги Ғазначилигига буюртманомалар тақдим этиш йўли билан жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда танловларда иштирок этиш учун бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағларнинг энг кўп миқдори, жойлаштириш муддатлари ва энг кам фоиз ставкаси давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар, шунингдек, бюджет ташкилотлари томонидан белгиланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 июндаги 408-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2020 й., 09/20/408/0954-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Буюртманомада депозитга жойлаштириш учун вақтинча бўш маблағлар ҳажми ва жойлаштириш муддати мажбурий тартибда кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вақтинча бўш маблағлар тижорат банклари депозитларига 24 ойгача бўлган муддатга жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар тижорат банклари депозитларига 12 ойгача муддатга жойлаштирилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 июндаги 408-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2020 й., 09/20/408/0954-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Молия вазирлиги Ғазначилиги танлов бошланишидан кечи билан бир кун аввал танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар, маблағ ҳажми, минимал фоиз ставкаси, депозит муддати, танловнинг тугаш санаси, вақти ва танлов бўйича бошқа талабларни кўрсатган ҳолда эълон жойлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Танлов ахборот тизими томонидан ҳар бир эълон бўйича ўтказилади ҳамда депозит суммаси ва танлов шартларида кўрсатилган муддат бўйича энг юқори даромад фоизини таклиф этган тижорат банки танлов ғолиби ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда танлов иштирокчилари томонидан бир хил фоиз ставкалари ва шартлар таклиф этилган ҳолларда биринчи бўлиб тегишли таклиф берган тижорат банки иштирокчилар орасида ғолиб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорларига асосан вақтинча бўш маблағлар танлов ўтказилмасдан жойлаштирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ушбу Низомнинг 5-банди талабларига жавоб бермайдиган ҳамда молиявий ҳолати Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан қониқарсиз деб топилган тижорат банклари танловларда иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Тижорат банкларининг депозитларига маблағлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинча бўш маблағлар бўйича Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан;

бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар бўйича давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар ҳамда бюджет ташкилотлари томонидан ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган талабларга жавоб берувчи ва Молия вазирлигининг тегишли ахборот тизимида рўйхатдан ўтган тижорат банки билан тузиладиган депозит шартномаси асосида жойлаштирилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 июндаги 408-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2020 й., 09/20/408/0954-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Шартнома ахборот тизими орқали автоматик тарзда шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартнома танлов ғолиби билан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинча бўш маблағлар бўйича Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағлар бўйича давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар ҳамда бюджет ташкилотлари томонидан имзоланади ва Молия вазирлиги Ғазначилигида рўйхатдан ўтказилгандан сўнг кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда шартнома ваколатли шахснинг электрон рақамли имзосидан фойдаланган ҳолда электрон шартнома шаклида тузилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 июндаги 408-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2020 й., 09/20/408/0954-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шартнома тузишда электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини текшириш ахборот тизими томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Вақтинча бўш маблағларни жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар қуйидаги тартибда тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятига кўмаклашиш жамғармасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси молия тизимини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда вақтинча бўш маблағларни жойлаштиришдан Ўзбекистон Республикаси молия тизимини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига олинган даромадлар фақат Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда фойдаланилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 июндаги 408-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2020 й., 09/20/408/0954-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар икки иш куни мобайнида тўлиқ ҳажмда уларнинг тегишли ғазна ҳисобварақларига ўтказилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 июндаги 408-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2020 й., 09/20/408/0954-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Тижорат банклари депозитларига жойлаштирилган маблағларни қайтариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилган маблағларни қайтариш ва улар бўйича фоизларни тўлаш шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарурат бўлганда Молия вазирлиги Ғазначилиги тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилган маблағлар муддатидан аввал қайтарилишини талаб қилиши мумкин. Муддатидан аввал қайтариш шартлари шартномада белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Тижорат банклари депозитларига жойлаштирилган вақтинча бўш маблағлар, шу жумладан, фоизлар ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда Молия вазирлиги Ғазначилиги шартномага мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартномада белгиланган тартибда қарздорликни ундиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир кечиктирилган кун учун муддати ўтказиб юборилган қарз суммасининг 0,033 фоизи миқдорида пеня ҳисоблайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Пеня ҳисобига келиб тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус жамғармасига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағларни депозитларга жойлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинча бўш маблағларни ҳамда бюджетдан ташқари вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

(илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 июндаги 408-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2020 й., 09/20/408/0954-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/383/1265-сон; 26.06.2020 й., 09/20/408/0954-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)