Ҳужжат кучини йўқотган 19.10.1993 09.01.1992 йилдаги 4-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.01.1992 йилдаги 4-сон
Kuchga kirish sanasi
09.01.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 19.10.1993
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАРХЛАРНИ ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 ноябрдаги 505-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва уларнинг баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республиканинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини барқарорлаштириш ва бозор муносабатларини шакллантириш учун шарт-шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 1992 йил 16 январдан ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларга, халқ истеъмоли товарларига, ишлар ва хизматларга талаб ва таклиф асосида шаклланадиган шартномавий (эркин) нархлар ва тарифларга асосан ўтиш амалга оширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Аҳолининг, энг аввало ижтимоий жиҳатдан муҳтож аҳоли талабаларининг манфаатларини ҳимоя қилиш зарурлигини эътиборга олиб, 1—3-иловаларга мувофиқ озиқ-овқат ва саноат (болалар) товарларининг чегараланган доирасига чекланган нархлар миқдорлари, шунингдек, аҳолига кўрсатиладиган хизматларга тарифларнинг чекланган миқдорлари белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришни рағбатлантириш ва энг муҳим озиқ-овқат товарларининг белгиланадиган чекланган чакана нархлари билан боғлиқликни таъминлаш мақсадида дон, гуруҳ, чорва моллари, парранда, сут ва тухум учун 4-иловага мувофиқ бошқариладиган харид нархларининг чегараси белгилансин. Бунда хўжаликларга белгиланадиган топшириқдаги маҳсулотнинг 15 фоизининг ва топширишдан ошиқча барча маҳсулотнинг нархи ишлаб чиқарувчилар томонидан белгиланади, яъни кўрсатилган маҳсулот ҳажмлари эркин нархларда сотилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Савдо вазирлиги, моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, Давлат ташқи савдо ва хорижий мамлакатлар билан алоқалар қўмитаси ва Ўзбекбирлашувга маҳаллий Кенгашлар ижроия қўмиталари билан биргаликда республика ташқарисидан олиб келинадиган товарларнинг шартномавий нархлари ҳамда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларининг чекланган чакана нархлари ўртасидаги тафовутни 1, 2-иловаларга мувофиқ кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда ҳал қилиш топширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув ўн кун муддат ичида Давлат нархлар қўмитаси билан биргаликда умумий овқатланиш корхоналари учун устама нархларнинг чекланган даражаларини ишлаб чиқсинлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси эса уларни тасдиқласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат нархлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитасига нархларни таҳлил қилиш асосида ўзининг яккаҳукмронлик ҳолатидан фойдаланувчи ва нархларни асосланмаган холда оширишга йўл қўювчи корхоналарни шартномавий (эркин) нархлар ва тарифларни қўллаш ҳуқуқидан маҳрум қилишга ҳамда уларнинг маҳсулотларига нархларнинг чекланган даражаларини жорий қилишга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Концернларга, бирлашмаларга; корхоналар ва хўжаликларга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида зарурият бўлганда ўз маблағлари ҳисобидан, энг аввало ўз ходимлари ва хизматчилари учун қуйидагича компенсациялар ажратиш ҳисобига нархларнинг чекланган даражаларини камайтириш имкониятларини қидириб топиш тавсия қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий овқатланиш корхоналари маҳсулотларига (мактаб, студентлар, ишчилар ошхоналари ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт, маиший, Коммунал ва бошқа хизмат турларига.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 январдаги 22-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Концернлар, корхоналар ва ташкилотлар (мулкчилик шаклидан қатъи назар) ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотлар ва истеъмол товарларининг қолдиқларини қайта баҳоласинлар, ошириб баҳоланган сумма миқдорининг 50 фоизи аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш учун республика бюджетига ва 50 фоизи ўзининг оборот маблағларини тўлдиришга ўтказилсин,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Калиш ишлаб чиқаришнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида «Ўзбекрезинотехника» бирлашмасига ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмининг 15 фоизини тузилган шартномалар бўйича валютага сотишга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Аҳолининг айрим тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 2 апрелдаги 82-сон, 1991 йил 12 апрелдаги 97-сон, 1991 йил 22 майдаги 140-сон қарорлари билан белгиланган амалдаги имтиёзлар сақлаб қолинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларнинг ҳисоб-китоблари бўйича 1992 йилги бюджетда аҳолига айрим озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини белгиланган норма бўйича сотишдан, шаҳар автомобиль ва шаҳар электр транспортида йўловчилар ташиш, шунингдек, иссиқлик таъминоти ва квартира ҳақи хизматларидан дотацияларни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат нархлар қўмитаси ўн кун муддат ичида ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотга, халқ истеъмоли товарлари ва хизматларга шартномавий (эркин) нархларни қўлланиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Давлат нархлар қўмитаси, Давлат солиқ хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси халқ истеъмоли товарлари, ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотлар ва хизматлар учун нарх интизомига риоя қилиш устидан назоратни кучайтирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарлари — комплексларнинг раҳбарларига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари И. ЖЎРАБЕКОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 9 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 3 апрелдаги 164-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 18 мартдаги 142-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 9 январдаги 4-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АҲОЛИГА КЎРСАТИЛАДИГАН ИЖТИМОИЙ АҲАМИЯТГА МОЛИК ХИЗМАТЛАР ТАРИФЛАРИ ДАРАЖАСИ ЎЗГАРИШИНИНГ ЧЕКЛАНГАН МИҚДОРЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коэффициент‎
Темир йўл транспортида ташиш тарифлари‎ 3,9‎
Шаҳар автобусида йўловчиларни ташиш тарифлари‎ 2,0‎
Енгил таксомоторда ташиш тарифлари‎ 4,0‎
Маршрутли таксомотор автобуслари билан йўловчиларни ташиш тарифлари‎ 5,0‎
Хизмат енгил автомобиллари учун тарифлар‎ 2,4‎
Шаҳар электр транспортида йўловчиларни ташиш тарифлари:‎
метро, трамвай, троллейбус‎ 2,0‎
(жадвал Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 29 октябрдаги 499-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 9 январдаги 4-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭНГ МУҲИМ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ УЧУН ХАРИД НАРХЛАРИНИНГ ЧЕКЛАНГАН МИҚДОРЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1 тоннасига сўм ҳисобида (ўртача)‎

Бошоқли дон‎ 1200‎
Гуруч‎ 2000‎
Қорамол, от ва туя‎ 15300‎
Чўчқа‎ 15600‎
Қўй ва эчкилар‎ 11700‎
Парранда‎ 20100‎
Базис ёғдорлиги 3,6 фоиз бўлган сут‎ 1850‎
Тухум (1 минг донаси учун)‎ 580‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ишлаб чиқариш учун сарфланадиган жами харажатлардан келиб чиқиб, мол ёғи етиштирувчилар учун унинг энг юқори улгуржи нархи ҳар килограммига 50 сўмгача қилиб белгилансин
(жадвал Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 25 августдаги 397-сонли қарори таҳририда)