1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.04 Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришга оид давлат контракти;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.01 Умумий қоидалар. Маиший пудрат;
4.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.10.00 Пуллик хизмат кўрсатиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи. Мажбуриятларнинг алоҳида турлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 25 январда қабул қилинган Сенат томонидан 2018 йил 29 мартда маъқулланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-684-сонли «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига асосан 2021 йил 24 июлдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва қўлланилиш соҳаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг мақсади давлат харидлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг амал қилиши:

ривожлантириш давлат дастурларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида назарда тутилган лойиҳаларни, шунингдек давлат буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини рўёбга чиқаришда амалга ошириладиган давлат харидларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетлари ва бошқа давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан донор мамлакатлар, халқаро, ҳукуматга қарашли бўлган ва ҳукуматга қарашли бўлмаган чет эл ташкилотлари билан тузилган шартномалар доирасида тақдим этиладиган чет эл грантлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат харидларига нисбатан татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг амал қилиши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ давлат харидлари стратегик субъектлари амалга оширадиган давлат харидларига, ривожлантириш давлат дастурларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида назарда тутилган лойиҳаларни рўёбга чиқаришда амалга ошириладиган давлат харидлари бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат томонидан ҳимоя қилиниши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш учун амалга ошириладиган давлат харидларига, шунингдек давлат сирлари билан боғлиқ бўлган давлат харидларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда вазиятлар юз берган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар донор мамлакатларнинг, тегишли халқаро, ҳукуматга қарашли бўлган ва ҳукуматга қарашли бўлмаган чет эл ташкилотларининг тартиб-таомилларида ёки Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида чет эл кредитларини ва чет эл грантларини тақдим этиш шартларида товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилишнинг бошқача тартиби белгиланган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг референдумларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш учун амалга ошириладиган давлат харидларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд муҳокамаларида иштирок этиш учун адвокат (вакил) тайинланиши билан боғлиқ давлат харидларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нархлари қонунчиликка мувофиқ қатъий белгиланган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидларига нисбатан татбиқ этилмайди.
(1-модда учинчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Асосий тушунчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат буюртмачиси — давлат харидларини амалга оширувчи юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хариди — товарларни (ишларни, хизматларни) давлат буюртмачилари томонидан пулли асосда олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидларининг субъектлари — давлат буюртмачиси, харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси, давлат харидларининг ижрочиси, харид комиссияси, махсус ахборот портали оператори ва эксперт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари тўғрисидаги шартнома — давлат харидлари бўйича ҳуқуқлар ва мажбуриятларни белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида давлат буюртмачиси ва давлат харидларининг ижрочиси ўртасида тузиладиган битим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ахборот портали — операторнинг давлат харидлари ўтказилишини, давлат харидлари тўғрисидаги эълонлар, давлат харидлари якунлари, харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг таклифлари ҳақидаги ахборотнинг ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ахборотнинг электрон шаклда жойлаштирилишини ва кўрилишини, шунингдек электрон давлат харидлари ўтказилишини таъминловчи веб-сайти ва махсус электрон платформаси;
(3-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ахборот портали оператори — давлат харидларининг субъектларига харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш, махсус ахборот порталига эълонларни, буюртманомаларни ҳамда давлат харидлари ва уларнинг якунлари тўғрисидаги бошқа ахборотни жойлаштириш билан боғлиқ хизматлар кўрсатувчи махсус ваколатли юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилиш тартиб-таомили — давлат хариди бўйича хатти-ҳаракатлар мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксперт — хулоса бериш учун махсус билимларга эга бўлган жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон давлат харидлари — электрон дўкон ва бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион каби махсус ахборот порталининг дастурий-техник комплекси орқали ахборот-коммуникация технологиялари воситасида давлат харидларини амалга ошириш усуллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эълон — давлат харидларини амалга ошириш усули, ушбу харидларнинг талаблари ва шартлари, таклифларни тақдим этиш муддатлари ҳамда тартиби кўрсатилган, давлат буюртмачиси томонидан махсус ахборот порталига жойлаштириладиган бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги ахборот.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Давлат харидларининг асосий принциплари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидларининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат буюртмачисининг касбий маҳорати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосланганлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий маблағлардан фойдаланишнинг оқилоналиги, тежамкорлиги ва самарадорлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқлик ва шаффофлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тортишув ва холислик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутаносиблик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари тизимининг ягоналиги ва яхлитлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коррупцияга йўл қўймаслик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидларининг асосий принциплари давлат харидлари жараёнининг барча босқичларида қўлланилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Давлат буюртмачисининг касбий маҳорати принципи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмачисининг касбий маҳорати тегишли бўлинмалар ходимларига нисбатан соҳа бўйича маълумоти бўлиши, малакасини мунтазам равишда ошириши ҳамда босқичма-босқич амалий тажрибага эга бўлиб бориши тўғрисида талаблар белгилаш йўли билан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмачиси харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш учун жавобгар бўлган шахсни белгилаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлган тақдирда, харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш учун жавобгар бўлган шахс бажариладиган вазифалардан четлаштирилиши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Корпоратив, лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Асосланганлик принципи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари давлат буюртмачисининг ўз олдида турган вазифаларни ҳал этишни таъминлайдиган ҳақиқий талаблари ва эҳтиёжларини самарали қаноатлантириш учун давлат харидларини ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги ва зарурлиги, товарни (ишни, хизматни) танлашнинг, унинг истеъмол хусусиятларининг (тавсифининг), сифат кўрсаткичлари ва қийматининг асосланганлиги ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Молиявий маблағлардан фойдаланишнинг оқилоналиги, тежамкорлиги ва самарадорлиги принципи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат буюртмачисининг давлат харидларини ўтказиш харажатларини ва товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қийматини ҳисобга олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари учун ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш, шу жумладан товарларни (ишларни, хизматларни) олишдан кўрилган наф, уларнинг сифати ва қиймати ўртасидаги мақбул нисбатни (фойдаланиш даври харажатларини ҳисобга олган ҳолда) таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидларини мақбул муддатларда ўтказиш имконини берадиган оқилона ва тежамкор усулда амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Очиқлик ва шаффофлик принципи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидларининг очиқлиги ва шаффофлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат органларига, давлат харидлари субъектларига ва жамоатчиликка давлат харидлари тўғрисидаги ахборотдан қонунчиликда белгиланган тартибда тўлиқ, ўз вақтида, эркин ва бепул фойдаланиш имкониятини таъминлаган ҳолда уни махсус ахборот порталига жойлаштириш, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
(8-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилиш тартиб-таомилларига доир ҳужжатларни ва ҳисоботларни тузиш ҳамда бут сақлашни таъминлаш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Тортишув ва холислик принципи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидларидаги тортишув харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари ўртасида тортишув, харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқишда ҳамда холис ва асосли мезонлар асосида энг мақбул вариант фойдасига якуний қарор қабул қилишда беғаразлик ва шаффофлик механизмларидан фойдаланиш ҳисобидан қўллаб-қувватланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидларининг холислиги харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқишдаги ва энг мақбул вариант фойдасига якуний қарор қабул қилишдаги беғаразликни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидларининг холислиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларига тенг имкониятларни таъминлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари субъектлари ўртасида рақобатни ва уларга нисбатан беғаразликни таъминлайдиган шарт-шароитларни яратишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари жараёнида шикоятлар, низолар ва келишмовчиликларни кўриб чиқишнинг ҳамда тегишли чора-тадбирлар кўришнинг очиқ, ошкора ва тортишув механизмларига асосланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Мутаносиблик принципи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидларида мутаносиблик:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидларини амалга ошириш усулининг товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) хавф-хатарига, қийматига, хусусиятига ва мураккаблигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабларнинг харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари малакасига оид маълумотларга, таклифларни баҳолаш мезонлари ва усулларининг товарларга (ишларга, хизматларга);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари субъектларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги уларнинг ўз вазифаларига мослиги билан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Давлат харидлари тизимининг ягоналиги ва яхлитлиги принципи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари мақсадлар, принциплар ва ёндашувларнинг ягоналигига, давлат харидлари жараёни барча босқичларининг яхлитлиги ва ўзаро алоқадорлигига ҳамда давлат харидлари барча субъектларининг ҳамкорлигига асосланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидларининг ягоналиги ва яхлитлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидларини тартибга солувчи ягона ва яхлит норматив-ҳуқуқий база ҳамда уни бир хилда қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидларининг давлат харидлари тўғрисидаги барча ахборотни тўплаш, унга ишлов бериш ва уни таҳлил қилишни ҳамда барча манфаатдор шахсларга ундан фойдаланишни таъминлайдиган ягона, яхлит ва комплекс ахборот тизими мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидларини амалга ошириш механизмлари, тартиб-таомиллари ва усулларини бирхиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидларига оид ҳужжатларни бирхиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ягона миллий классификаторини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидларини режалаштириш ва амалга оширишни, давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларни (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузиш ва ижро этишни, мониторингни ва назоратни амалга оширишни, низолар ҳамда келишмовчиликлар устидан шикоят қилиш ва уларни кўриб чиқишни, давлат харидлари субъектларининг касбий маҳорати даражасини ва масъулиятини оширишни ташкил этиш имконини берадиган ягона инфратузилманинг мавжудлиги билан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Коррупцияга йўл қўймаслик принципи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказишга доир талаблар давлат харидлари соҳасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслиги керак. Бунда коррупциянинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар устувор бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Давлат харидлари соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Давлат харидлари соҳасини давлат томонидан тартибга солишнинг асосий мақсадлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари соҳасини давлат томонидан тартибга солишнинг асосий мақсадлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлатнинг стратегик мақсадлари ва вазифаларига эришиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ривожлантириш давлат дастурларини ижро этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлатнинг ижтимоий вазифаларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хизматлари кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотларининг, бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларга (ишларга, хизматларга) бўлган эҳтиёжларини таъминлаш учун давлат харидлари субъектларига қулай муҳитни шакллантиришдан, шунингдек давлат харидларини амалга оширишда коррупцияга ва қонунчиликнинг бошқача бузилишларига қарши курашишдан иборат.
(13-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидларини амалга оширишда ижтимоий-иқтисодий сиёсат устуворликлари, шу жумладан юқори технологик ва инновацион ишлаб чиқаришларнинг яратилиши, қулай экологик вазиятнинг сақланиши ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли орган давлат харидлари соҳасини давлат томонидан тартибга солишни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли орган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тизимини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда рўёбга чиқаришнинг самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш бўйича чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ахборот порталининг операторини ва унинг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти қоидаларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклифни баҳолаш ва таққослаш усулларини ҳамда мезонларини, шунингдек давлат харидларини амалга ошириш усулини танлаш тартибини ва уларнинг тартиб-таомилини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий жиҳатдан энг фойдали таклифни баҳолаш усулини қўллаш тартибини (баҳолашнинг нархга асосланмаган мезонларини) белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари бўйича ахборотни жойлаштириш, ошкор қилиш ва ундан фойдаланиш тартибини ҳамда ҳажмларини, шунингдек товарга (ишга, хизматга) ҳамда давлат харидларини амалга ошириш усулига қараб эълон қилишга доир қўшимча талабларни белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказиш тўғрисидаги эълонларнинг, хабарнинг, харид қилиш ҳужжатларининг, харид қилиш тартиб-таомили иштирокчиси таклифининг, харид қилиш тартиб-таомилида иштирок этиш учун буюртманомаларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомасининг намунавий нусхаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини шакллантириш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидларидаги шартнома мажбуриятларини бажариш масалаларига доир низолар ва келишмовчиликларни, Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссияга келиб тушган шикоятларни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли орган қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(14-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

давлат харидлари соҳасида бюджет тизими бюджетлари маблағларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилиш тартиб-таомиллари турларини такомиллаштириш ва уларнинг қўлланилишини кенгайтириш бўйича кичик тадбиркорлик субъектларининг кенг иштирокини назарда тутувчи таклифлар тайёрланишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли орган билан биргаликда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг давлат харидлари соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиради ҳамда уларга йўналиш беради, уларнинг фаолияти устидан назоратни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Давлат харидларининг субъектлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Давлат буюртмачилари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун мақсадлари учун давлат буюртмачилари деганда қуйидагилар тушунилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) бюджет буюртмачилари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мақсадли жамғармалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) корпоратив буюртмачилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат корхоналари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмачиси:

мустақил равишда ёки ихтисослашган ташкилотни жалб этган ҳолда товарнинг (ишнинг, хизматнинг) бошланғич нархини белгилаш, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно;
(16-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг «Давлат харидларини ўтказиш бўйича хизматларни кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган ихтисослашган ташкилотлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидларини амалга оширишда ўз расмий веб-сайтига ёки ўзининг юқори турувчи органи расмий веб-сайтига, шунингдек оммавий ахборот воситаларига эълон жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилиш тартиб-таомилларининг барча иштирокчиларига татбиқ этиладиган таклифларни тақдим этиш муддатларини узайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари таклифларининг амал қилиш муддатини муайян даврга узайтириш тўғрисидаги таклиф билан уларга мурожаат қилиш;
(16-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи босқич якунлари бўйича тендер тарзида харид қилиш тартиб-таомилини ўтказишда ғолиб билан нархни пасайтириш тўғрисида музокараларга киришиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмачиси қонунчиликка ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(16-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмачиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонунга мувофиқ харид қилиш тартиб-таомили турини танлаш тўғрисида қарор қабул қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда белгиланган тартибда давлат харидларини амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари тўғрисидаги ахборотни қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда махсус ахборот порталига жойлаштириши;
(16-модда тўртинчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг товарлар (ишлар, хизматлар) ва давлат харидларининг тартиб-таомиллари билан боғлиқ сўровлари бўйича уларга қонунчиликка мувофиқ тушунтиришлар бериши;
(16-модда тўртинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилиш тартиб-таомилларининг ғолиб деб топилган иштирокчилари билан шартномалар тузиши, шунингдек уларнинг ижро этилишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина махсус ахборот порталига ва бошқа оммавий ахборот воситаларига жойлаштириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмачисининг зиммасида қонунчиликка ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(16-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчиликда белгиланган тартибда харид қилиш тартиб-таомилида давлат харидларини ижро этиш учун талабгорлар сифатида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси (бундан буён матнда иштирокчи деб юритилади) бўлиши мумкин.
(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иштирокчи:

давлат харидлари тўғрисидаги ахборотдан қонунчиликда назарда тутилган ҳажмда фойдаланиш;
(17-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян давлат харидлари тартиб-таомиллари, уларни ўтказиш талаблари ва шартлари бўйича сўровлар бериш ва тушунтиришлар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид комиссияси томонидан таклифлар очилаётганда белгиланган тартибда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилиш тартиб-таомиллари бузилган тақдирда давлат харидлари натижалари устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари тартиб-таомилларида кўрсатилган ҳолларда қонунчиликка мувофиқ таклифларга ўзгартишлар киритиш ёки уларни қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
(17-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иштирокчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши;
(17-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари тўғрисидаги ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлган таклифлар ва ҳужжатларни тақдим этиши ҳамда тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгар бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ғолиб деб топилган тақдирда давлат буюртмачиси билан қонунчиликда назарда тутилган тартибда ва муддатларда шартнома тузиши шарт.
(17-модда учинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иштирокчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(17-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Давлат харидлари ижрочиси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид қилиш тартиб-таомиллари якунлари бўйича ғолиб деб топилган ва у билан шартнома тузилган иштирокчи давлат харидлари ижрочисидир (бундан буён матнда ижрочи деб юритилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижрочи:

давлат буюртмачиси билан тузилган шартномани ижро этиш жараёнида тушунтиришлар олиш учун унга мурожаат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб берилган товар (иш, хизмат) учун ҳақ олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома шартларига мувофиқ ва (ёки) қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга.
(18-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижрочи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши;
(18-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартномани унинг шартларига мувофиқ ижро этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартномани ижро этиш жараёнида давлат буюртмачисига ёки ваколатли давлат органига унинг сўрови бўйича тушунтиришлар ва ахборот бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижрочи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(18-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Харид комиссияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид комиссияси харид қилиш тартиб-таомиллари ғолибини танлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ваколатига эга бўлган коллегиал органдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид комиссияси ишининг асосий мақсади иштирокчиларнинг таклифларини буюртмага мувофиқлик даражаси бўйича холис баҳолашдан ва тартибга солишдан ҳамда давлат харидлари рақобатлашув усуллари орқали амалга оширилганда ғолибни (ғолибларни) танлашдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид комиссияси давлат буюртмачиси ҳузурида доимий фаолият кўрсатадиган, давлат буюртмачисининг тегишли қарорлари билан шакллантириладиган ва тарқатиб юбориладиган органдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид комиссияси тоқ сонли аъзолардан иборат бўлади, унинг аъзолари таркиби ва сони харид қилиш тартиб-таомилининг турига боғлиқ бўлади ҳамда олинаётган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) хусусиятлари инобатга олинган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид комиссияси аъзолари холис бўлиши ва харид қилиш тартиб-таомили ғолибини танлашдан шахсан манфаатдор бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид комиссиясининг ишига раис раҳбарлик қилади, у харид комиссияси мажлисларини чақиради ва олиб боради, овозга қўйишни ва харид комиссияси томонидан қабул қилинган қарорларни эълон қилади, шунингдек харид комиссияси мажлисларининг баённомаларини имзолайди. Харид комиссияси раиси йўқлигида унинг вазифаларини ўринбосари бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид комиссиясининг тезкор фаолиятини унинг масъул котиби ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид комиссиясининг ҳар бир аъзоси овоз беришда ёқлаб овоз бериши, қарши овоз бериши ёки унда иштирок этишдан бош тортиши мумкин. Харид комиссиясининг раиси овоз беришда иштирок этишдан бош тортиш ҳуқуқига эга эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид комиссиясининг мажлислари юзма-юз ёки сиртдан (сўров орқали, барчанинг иштирокисиз) ўтказилиши мумкин. Юзма-юз мажлислар конференциялар (видеоконференциялар ва ҳоказо) шаклида ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажлис ўтказилган санада бир давлат хариди бўйича қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг бараваридан кам миқдордаги товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди бўйича харид комиссиясининг қарорлари харид комиссиясининг сиртдан ўтказиладиган мажлисида, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг бараваридан ортиқ миқдордаги давлат хариди бўйича харид комиссиясининг қарорлари эса харид комиссиясининг фақат юзма-юз мажлисида қабул қилиниши мумкин.
(19-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг бараваридан ортиқ миқдордаги давлат харидлари ўтказилганда харид комиссияси таркибига давлат буюртмачисининг вакилларидан ташқари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзинжиниринг» республика лойиҳалаштириш институтининг вакиллари киритилади.
(19-модданинг ўн биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли орган харид комиссиясининг мажлисига ўз вакилини кузатувчи сифатида иштирок этиш учун юборишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид комиссиясининг юзма-юз мажлиси ўтказилиши учун харид комиссияси аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи иштирок этиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор харид комиссияси аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид комиссиялари аъзоларида иштирокчилар билан аффилланганлик хусусиятига эга алоқалар мавжуд бўлган тақдирда, харид комиссиясининг бундай аъзоси бу масала кўтарилган мажлисда ўзини ўзи рад этиши ва мазкур масала бўйича овоз беришда иштирок этмаслиги керак, бу ҳақда баённомада қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар харид комиссиясига мазкур комиссия аъзосининг аффилланганлиги мавжудлиги тегишли масала юзасидан қарор қабул қилингунига қадар маълум бўлиб қолган бўлса, унинг ўзи эса ўзини ўзи рад этмаган бўлса, бундай аъзонинг мазкур масала бўйича овоз беришига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар харид комиссиясига тегишли масала бўйича овоз берган мазкур комиссия аъзосининг аффилланганлиги мавжудлиги қарор қабул қилинганидан кейин маълум бўлиб қолган бўлса, бундай аъзонинг овози мазкур масала бўйича овоз бериш натижаларидан чиқариб ташланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид комиссияси қуйидаги вазифаларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов (тендер) ҳужжатларини келишади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклифлар қабул қилинадиган муддатларни белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклифларни очиш тартиб-таомилларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклифларни баҳолаш мезонларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклиф киритиш тартибини, ҳажмини ва уни таъминлаш шаклини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилиш тартиб-таомили иштирокчиларининг таклифларини очишни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака танловини ўтказади, агар танлов (тендер) ҳужжатлари шартларида бу назарда тутилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилиш тартиб-таомилларини қонунчиликка мувофиқ амалга оширади;
(19-модда ўн саккизинчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилиш тартиб-таомилларининг рақобатлашув турлари ижрочисини ва захира ижрочисини белгилайди ёки савдони амалга ошмаган деб топади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид комиссияси ижрочини аниқлаш тартиб-таомиллари давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги, ўзи қабул қилаётган қарорларнинг асослилиги ва беғаразлиги учун жавобгар бўлади.
(19-модданинг ўн тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид комиссияси давлат харидларининг бошқа субъектлари томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар учун жавобгар бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид комиссияси томонидан ўз ваколати доирасида қабул қилинадиган қарорлар барча иштирокчилар учун мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид қилиш тартиб-таомиллари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик фаолияти доирасида ўтказилганда харид комиссияси давлат буюртмачисининг вакиллари орасидан, зарур бўлган тақдирда овоз бериш ҳуқуқига эга экспертлар жалб этилган ҳолда шакллантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа фаолияти доирасида ўтказилганда харид комиссияси вазифаларини белгиланган тартибда ташкил этиладиган лойиҳани амалга оширувчи гуруҳ бажаради, у харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказиш натижалари тўғрисида қарорлар қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Махсус ахборот портали оператори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ахборот портали оператори:

махсус ахборот порталининг узлуксиз ишлашини, унга жойлаштирилган ахборотнинг бут сақланишини ва бир бутунлигини, мазкур порталнинг тегишли давлат бошқаруви органларининг расмий веб-сайтлари ва ахборот тизимлари билан белгиланган тартибда уйғун ишлашини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликка мувофиқ ахборотнинг электрон шаклда сақланишини, шу жумладан электрон ҳужжатлар ва электрон хабарлар сақланишини таъминлайди;
(20-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ахборот порталида давлат бошқаруви органлари ўртасида ахборот алмашинувини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ахборот порталини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги аппарат-техника воситаларига жойлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли орган, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзинжиниринг» республика лойиҳалаштириш институти билан ҳамкорликни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ахборот портали оператори қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.
(20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ахборот портали оператори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иштирокчи, ижрочи сифатида давлат харидларида иштирок этишга, уларнинг аффилланган шахси бўлишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидларини амалга ошириш ва нарх белгилаш жараёнига аралашишга, контрагентларни танлашда ва шартномалар тузишда давлат харидлари субъектларининг эркинлигини чеклашга, шунингдек давлат харидлари субъектларининг ҳуқуқларини бошқача тарзда чеклашга, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
(20-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиб бериладиган, олинадиган ва сақланадиган электрон ҳужжатлар ҳамда электрон хабарларнинг ишончлилигини, шунингдек агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини назорат қилишга ёки текширишга;
(20-модда учинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари субъектлари томонидан жойлаштириладиган электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларнинг мазмунини ўзгартиришга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ахборот портали оператори давлат харидлари субъектларининг ушбу операторга бериладиган электрон ҳужжатлари ва электрон хабарларининг, шу жумладан бўлажак давлат харидлари тўғрисида махсус ахборот порталида жойлаштириладиган ахборотнинг мазмуни билан боғлиқ ҳуқуқий оқибатлар учун жавобгар бўлмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2018 йил 15 майдаги 186-сон буйруғи билан тасдиқланган «Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги низом».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Давлат харидлари жараёнига доир умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Давлат харидлари жараёни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидларини режалаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартномани тузиш ва бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари мониторинги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Давлат харидларини режалаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидларини режалаштириш давлат буюртмачиси томонидан амалга оширилади ва харидларни тизимлаштиришдан, давлат харидларини режалаштириш ҳамда бюджет ва инвестиция жараёнларидаги режалаштириш ўртасида ўзаро алоқани таъминлашдан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон дўкон;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов;

тендер;

ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари электрон шаклда амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби ваколатли орган томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (26.05.2018 й.,, рўйхат рақами 3016).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Давлат харидлари тўғрисидаги ахборот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари тўғрисидаги ахборот жумласига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик;
(24-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидларининг режа-жадваллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари тўғрисидаги эълонлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатларнинг шакллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этиш учун зарур бўлган намунавий шартномалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидларининг якунлари тўғрисидаги ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг қарорлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари бўйича статистик ахборот.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ, холис ва ишончли бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Баҳолаш мезонлари ва тартиб-таомилларига тааллуқли қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидларига тааллуқли баҳолаш мезонлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нарх;

етказиб бериш базиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб бериш муддатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тавсифномалар ва сифат кўрсаткичлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов ва кафолатлар шартлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян даврда фойдаланиш, эксплуатация қилиш ва таъмирлаш харажатларини назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмачиси томонидан белгиланадиган давлат хариди шартларида қуйидагилар бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган барча баҳолаш мезонлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча баҳолаш мезонларининг нисбий қиммати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғолиб бўлган таклифни баҳолаш ва аниқлашда давлат буюртмачиси фақат харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган баҳолаш мезонлари ва тартиб-таомилларидан фойдаланади ҳамда бу мезонлар ва тартиб-таомилларни ушбу ҳужжатларда баён этилган тартибда қўллайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Давлат харидлари қийматини баҳолашга тааллуқли қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари қийматининг бозор нархларига мувофиқлигини баҳолаш учун давлат буюртмачиси очиқ ахборот манбаларидаги маълумотлардан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидлари тавсифига ва шартнома шартларига тааллуқли қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди тавсифи холис, функционал ва умумий хусусиятга эга бўлади. Тавсифда товарлар (ишлар, хизматлар) давлат харидининг тегишли техник, сифат ва эксплуатация қилиниш хусусиятлари кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидлари тавсифи таснифларни, режаларни, чизмаларни, эскизларни, талабларни ҳамда синовлар ва синов усуллари, қадоқлаш, тамғалаш ҳақидаги ёки мувофиқлик сертификати, шунингдек шартли белгилар ва атамалар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди тавсифига аниқ товар белгисига ёки номига, патентга, конструкцияга ёки моделга, у мансуб бўлган муайян манбага ёки ишлаб чиқарувчига доир талаблар ёки ҳаволалар киритилмаслиги керак, бундан товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди хусусиятларини таърифлашнинг бошқа етарлича аниқ усули мавжуд бўлмаган ҳоллар мустасно ва бунда товарларни (ишларни, хизматларни) бошқа бир ишлаб чиқарувчининг эквивалент товарлари (ишлари, хизматлари) билан алмаштириш имконияти тўғрисидаги эслатма киритилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди тавсифида қуйидагилар бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарларнинг сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бажарилиши (кўрсатилиши) керак бўлган ишлар (хизматлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар етказиб берилиши лозим бўлган ёхуд ишлар бажарилиши ёки хизматлар кўрсатилиши керак бўлган жой;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишнинг мақбул ёки талаб этилган муддатлари, агар улар мавжуд бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидига доир ҳужжатларда харид қилинадиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат буюртмачиси томонидан белгиланган талабларга мувофиқлигини аниқлаш имконини берадиган кўрсаткичлар бўлиши керак. Бунда шундай кўрсаткичларнинг энг кўп ва (ёки) энг кам қийматлари, шунингдек ўзгартирилиши мумкин бўлмаган кўрсаткичларнинг қийматлари кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур бўлган ҳолларда давлат буюртмачиси товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) кафолат муддатига ва (ёки) уларнинг сифатига бериладиган кафолат ҳажмига, товарга кафолат хизмати кўрсатишга, товардан фойдаланиш харажатларига, товарни монтаж қилиш ва созлашнинг мажбурийлигига, товардан фойдаланувчи ва унга хизмат кўрсатувчи шахсларни ўқитишга доир талабларни белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Машиналар ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчи ижрочи аниқланган тақдирда давлат буюртмачиси давлат харидига доир ҳужжатларда товарнинг кафолат муддатига ва (ёки) унинг сифатига бериладиган кафолат ҳажмига, товарга кафолат хизмати кўрсатишга, товарга кафолат муддати мобайнида хизмат кўрсатиш харажатларига, шунингдек товарни монтаж қилиш ва созлашга, агар бу товарнинг техник ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, талаблар белгилайди. Янги машиналар ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчи ижрочи аниқланган тақдирда давлат буюртмачиси давлат хариди тўғрисидаги ҳужжатларда ушбу товарни ишлаб чиқарувчининг ва (ёки) етказиб берувчининг кафолатини тақдим этишга ҳамда бундай кафолатнинг амал қилиш муддатига нисбатан қўшимча равишда талаблар белгилайди. Бундай кафолатни бериш ушбу товар билан бирга амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар товарларнинг давлат хариди тавсифида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, етказиб берилаётган товар янги бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товарни ишлаб чиқарувчига, иштирокчига доир талабларни, шу жумладан иштирокчининг малакасига қўйилган талабни товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди тўғрисидаги ҳужжатларга (шу жумладан товарнинг, ишнинг ёки хизматнинг сифатига, техник хусусиятларига доир талаблар, товарнинг функционал хусусиятларига (истеъмол қилиш хусусиятларига) доир талаблар шаклида) киритишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда. Давлат харидларининг тили
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари тўғрисидаги ахборот давлат тилида, шунингдек давлат буюртмачисининг ихтиёрига кўра бошқа тилларда эълон қилинади ва тарқатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-модда. Иштирокчиларга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иштирокчилар қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартномани бажариш учун зарур техникавий, молиявий, моддий, кадрлар ресурсларининг ҳамда бошқа ресурсларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома тузиш учун қонуний ҳуқуққа эгалик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича қарздорликнинг мавжуд эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-модда. Иштирокчиларга қўшимча талаблар қўйиладиган давлат хариди
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмачиси зарур бўлганда товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ўзига хос хоссаларидан ёки хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда иштирокчиларга қўшимча талаблар белгилашга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иштирокчиларга қўйиладиган қўшимча талаблар ушбу Қонунда белгиланган принципларга зид бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иштирокчиларга қўйиладиган қўшимча талаблар давлат хариди тўғрисидаги ахборотда у эълон қилинган пайтда кўрсатилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иштирокчиларга қўшимча талаблар қўйиладиган давлат харидида иштирок этиш учун иштирокчилар аккредитация тартиб-таомилидан ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иштирокчиларни аккредитациядан ўтказиш тартиби ваколатли орган томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-модда. Биргаликдаги давлат харидлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) биргаликдаги давлат харидларини шакллантириш икки ва ундан ортиқ давлат буюртмачисининг давлат харидлари бўйича режаларига кўра амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) биргаликдаги давлат харидларини шакллантириш бир давлат дастурида ёки лойиҳалар портфелида иштирок этаётган давлат буюртмачиларида амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-модда. Таклифларни таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмачиси харид қилиш тартиб-таомилига нисбатан иштирокчилар томонидан таклифларнинг гаров, кафолат, закалат тарзида ёхуд қонунчиликда назарда тутилган бошқа усулда таъминланиши зарурлиги тўғрисида талаб белгилашга ҳақли.
(32-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид қилиш тартиб-таомилига нисбатан иштирокчилар томонидан таклифларнинг таъминланиши зарурлиги тарзидаги талаб барча иштирокчиларга тааллуқли бўлади ва давлат харидларининг шартларида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмачиси харид қилиш тартиб-таомилига нисбатан иштирокчилар томонидан таклифларнинг таъминланиши зарурлиги тарзида талаб белгилаган тақдирда, таклифлар юборилгунига қадар иштирокчи таъминотнинг мақбуллигини тасдиқлаш тўғрисида сўров юборишга ҳақли. Давлат буюртмачиси бундай сўровга дарҳол жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмачиси таклифни таъминлаш суммаси тўланишини талаб қилмайди ва таъминлаш тўғрисидаги ҳужжатни дарҳол қайтаради ёки қуйидаги воқеалардан бири юз берганидан кейин унинг қайтарилишини таъминлайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклифни таъминлашнинг амал қилиш муддати тугаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари тўғрисидаги шартноманинг кучга кириши ва ушбу шартноманинг бажарилиши таъминланиши, агар бундай таъминлаш давлат хариди шартларида талаб этилса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидларининг бекор қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклифларни юборишнинг охирги муддати тугагунига қадар таклифнинг чақириб олиниши, агар давлат хариди шартларида бундай қайтариб олишга йўл қўйилмаслиги айтиб ўтилмаган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33-модда. Музокаралар олиб боришни тақиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишда давлат буюртмачисининг махсус ахборот портали оператори билан ва махсус ахборот портали операторининг иштирокчи билан музокаралар олиб боришига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-модда. Иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатиш шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмачиси ёки махсус ахборот портали оператори қуйидаги ҳолларда иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатади, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иштирокчи давлат харидлари жараёнида давлат буюртмачиси томонидан бирор-бир хатти-ҳаракатнинг бажарилишига, қарор қабул қилинишига ёки бирор-бир харид қилиш тартиб-таомилининг қўлланилишига таъсир ўтказиш мақсадида давлат буюртмачисининг ёки бошқа давлат органининг исталган ҳозирги ёки собиқ мансабдор шахсига ёки ходимига ҳар қандай шаклдаги ҳақни, ишга ёллаш тўғрисидаги таклифни ёхуд исталган бошқа қимматбаҳо ашёни ёки хизматни бевосита ёхуд билвосита таклиф қилса, берса ёки беришга розилик билдирса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иштирокчи рақобатлашувда адолатсиз устунликка эга бўлса ёки қонунчиликни бузган ҳолда манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқарса.
(34-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмачисининг ёки махсус ахборот портали операторининг иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатиш тўғрисидаги қарори ва бунинг сабаблари харид қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ҳисоботга киритилади ҳамда улар ҳақида тегишли иштирокчига дарҳол хабар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35-модда. Ғолиб бўлган таклифнинг акцепти ҳамда акцепт учун асослар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмачиси ўтказилган харид қилиш тартиб-таомиллари якунлари бўйича ғолиб бўлган таклифнинг акцепти тўғрисида бир иш куни ичида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғолиб бўлган таклифнинг акцепти қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари бекор қилинмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ғолиб бўлган таклифни юборган иштирокчи четлатилмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилиш тартиб-таомили бузилмаган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-модда. Давлат харидини бекор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмачиси ғолиб бўлган таклиф акцептига қадар исталган вақтда давлат харидини бекор қилиш ҳуқуқига эга. Давлат хариди бекор қилинган тақдирда давлат буюртмачиси махсус ахборот порталида мазкур қарорнинг асослантирилган сабабларини эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмачиси давлат хариди бекор қилинганлиги учун жавобгар бўлмайди, бундан давлат хариди давлат буюртмачисининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида бекор қилинган ҳоллар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37-модда. Махфийлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмачисининг ёки махсус ахборот портали операторининг ходими ўзининг ижрочилар ёки исталган шахс билан муносабатларида, агар ахборотни ошкор этмаслик давлат хавфсизлиги манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлса ёки бундай ахборотнинг ошкор этилиши қонунга зид бўлса, қонунчиликка риоя этилишини таъминлашга тўсқинлик қилса, ижрочиларнинг қонуний тижорат манфаатларига зарар етказса ёхуд инсофли рақобатга тўсқинлик қилса, ваколатли орган бу ахборотни ошкор этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, ҳеч бир ахборотни фош этмайди. Ваколатли орган бундай ахборотни ошкор этиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда ушбу қарор шартларига риоя этилади.
(37-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иштирокчи харид қилиш тартиб-таомилида иштирок этиб, таклифда ўзи кўрсатган барча маълумотларнинг, таклифларини қабул қилиш муддати тугаганидан кейин эълон қилинишига розилик билдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38-модда. Одоб-ахлоқ қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмачилари ва махсус ахборот портали оператори давлат харидларини ўтказиш учун Одоб-ахлоқ қоидаларини қабул қилиши керак, унда қуйидагилар назарда тутилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш чора-тадбирлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий тайёргарликни текшириш тартиб-таомиллари ва унга доир талаблар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмачилари, махсус ахборот портали оператори ходимларининг, харид комиссияси аъзоларининг одоб-ахлоқи қоидаларида касбга доир ва хизматдан ташқари фаолиятда одоб-ахлоқнинг ягона принциплари ва қоидалари, касбий тайёргарликка доир ягона талаблар белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмачисининг ва махсус ахборот портали операторининг масъул шахслари, харид комиссияси аъзолари томонидан иштирокчилар ҳамда ижрочилардан моддий ва номоддий бойликларни олиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Одоб-ахлоқ қоидалари давлат буюртмачиларининг ёки уларнинг юқори турувчи органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39-модда. Манфаатлар тўқнашуви
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмачисининг, махсус ахборот портали операторининг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари, шунингдек харид комиссиясининг аъзолари харид қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишда ўз иштирокидаги давлат харидларига доир битимнинг натижаси бўлиши мумкин бўлган исталган шахсий нафни бевосита ёки билвосита олиш ҳуқуқига эга эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий манфаатдор эмаслигини, шунингдек ўз оила аъзоларининг манфаатдор эмаслигини кафолатлаши керак, акс ҳолда шахсий манфаатдорлик ҳамда бошқа иштирокчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида зиддият юзага келади ёки келиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатларнинг исталган потенциал, тахмин қилинаётган ёки мавжуд тўқнашуви ҳақидаги ахборотнинг ошкор этилишини кафолатлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мавжуд ёки тахмин қилинаётган манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар топган, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар бу ҳақда бевосита раҳбарга хабар қилиб, бир вақтнинг ўзида ваколатли органни хабардор этиши шарт. Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисида маълумотлар олган раҳбар унинг олдини олиш ёки уни бартараф этиш бўйича ўз вақтида чоралар кўриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40-модда. Давлат харидлари жараёнидаги чекловлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари жараёнида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иштирокчиларни камситишга, бошқа иштирокчиларга зарар етказган ҳолда бир иштирокчига имтиёзлар ёки преференциялар беришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатлар тўқнашувига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланмаган усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат харидлари субъектларига таъсир ўтказишга, давлат харидларида иштирокчиларнинг иштирок этиши тўғрисидаги ахборотни ошкор этишга, уларнинг сонини асоссиз равишда чеклашга ёки уларнинг малакасига қўйилган талабларни оширишга, рақобатга йўл қўймасликнинг, уни чеклашнинг ёки бартараф этишнинг бошқа шаклларига, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно;
(40-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нархларни ёки иштирокчиларни саралаш натижаларини бузиб кўрсатиш мақсадида иштирокчиларнинг олдиндан тил бириктиришига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган ахборотни тақдим этиш ёки тарқатишга, шунингдек давлат харидлари тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишни асоссиз равишда чеклашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иштирокчиларнинг сунъий тарзда пасайтирилган нархлар бўйича таклифлар беришига, кейинчалик шартномани имзолашни ёки уни тегишли тарзда ижро этишни рад этишига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хариди таркибига технологик ва функционал жиҳатдан ўзаро бир-бири билан боғлиқ бўлмаган товарларни (ишларни, хизматларни) киритишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фирибгарлик, сохталаштириш ва коррупциянинг намоён бўлишига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиялаштириш манбалари ва ҳажмлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ёки ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат харидларини амалга оширишга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41-модда. Давлат буюртмачилари билан тузилган шартномалар реестри
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ахборот портали оператори махсус ахборот порталидан фойдаланиш воситасида давлат буюртмачилари томонидан тузилган шартномалар реестрини (бундан буён матнда шартномалар реестри деб юритилади) юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномалар реестрига қуйидаги ҳужжатлар ва ахборот киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат буюртмачисининг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиялаштириш манбаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижрочини аниқлаш усули;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилиш тартиб-таомилининг натижалари сарҳисоб қилинадиган сана ва шартнома тузиш асосларини тасдиқловчи ҳужжатнинг реквизитлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома тузилган сана;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар (иш, хизмат), шартнома баҳоси ва уни ижро этиш муддати, товар (иш, хизмат) бирлигининг нархи, у келиб чиққан мамлакатнинг номи ҳамда ижро этилган шартномага доир товарни ишлаб чиқарувчи тўғрисидаги ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижрочи солиқ тўловчининг номи, фирма номи (агар мавжуд бўлса), жойлашган ери (юридик шахс учун — почта манзили), фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса), яшаш жойи (жисмоний шахс учун), идентификация рақами ёки чет эллик шахс учун тегишли чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ижрочи солиқ тўловчининг ўхшаш идентификация рақами, бундан тарихий, бадиий ёки бошқа маданий аҳамиятга эга бўлган ва давлатнинг музей, ахборот-кутубхона, архив фондларини, кино фондларини, фотосуратлар фондларини ва шунга ўхшаш фондларни тўлдириш учун мўлжалланган маданий қимматликларни, шу жумладан музей ашёларини ва музей коллекцияларини, шунингдек ноёб ва қимматбаҳо нашрларни, қўлёзмаларни, архив ҳужжатларини (шу жумладан уларнинг кўчирма нусхаларини) етказиб берадиган жисмоний шахс тўғрисидаги ахборот мустасно;
(41-модда иккинчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартномани ўзгартириш тўғрисидаги ахборот, шартноманинг ўзгартирилган шартлари кўрсатилган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартномани ижро этиш тўғрисидаги ахборот, шу жумладан шартнома учун ҳақ тўлаш, шартномада назарда тутилган мажбуриятларни тегишли тарзда бажармаганлик муносабати билан молиявий санкциялар (жарималар, пенялар) ҳисобланиши тўғрисидаги ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартномани бекор қилиш тўғрисидаги ахборот, бекор қилиш сабаблари ва асослари кўрсатилган ҳолда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномалар реестридаги ахборот тўлов ундирилмаган ҳолда танишиб чиқиш учун очиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномалар реестрини юритиш тартиби ваколатли орган томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайси шартномалар тўғрисидаги ахборот шартномалар реестрига киритилмаган бўлса, ўша шартномалар учун ҳақ тўланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42-модда. Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри ваколатли орган томонидан шакллантириладиган рўйхатдан иборат бўлиб, унга қуйидаги маълумотлар киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилиш тартиб-таомиллари якунлари бўйича белгиланган шартларда давлат буюртмачиси билан шартнома тузишни ва давлат харидларини амалга оширишни рад этган ёки бошқача усулда бўйин товлаган харид қилиш тартиб-таомиллари ғолиблари тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мажбуриятларни бажармаганликда ёхуд тегишли тарзда бажармаганликда белгиланган тартибда айбдор деб топилган ижрочилар ҳақидаги, бундан мажбуриятлар бартараф этиб бўлмайдиган кучлар оқибатида бажарилмаган ёки тегишли тарзда бажарилмаган ҳоллар мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суднинг қарорига кўра фирибгарлик, сохталаштириш ва коррупция билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган ижрочилар тўғрисидаги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритилган ижрочи уч йил давомида давлат харидларида иштирок эта олмайди, бу муддат тамом бўлгач ижрочи Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестридан чиқариб юборилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижрочилар Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритиш тўғрисидаги қарор устидан суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Электрон дўкон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43-модда. Электрон дўкон тушунчаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон дўкон махсус талаблар татбиқ этилмайдиган истеъмол товарларининг ва бошқа товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидларини амалга ошириш учун мўлжалланган махсус ахборот порталидаги махсус майдончадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон дўконда қуйидаги давлат харидлари амалга оширилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз эллик бараваридан (бюджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан) ошмайдиган, бироқ бир йилда бир давлат буюртмачиси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз баравари миқдордаги суммадан кўп бўлмаган товарлар;
(43-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир давлат буюртмачиси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан ошмайдиган миқдордаги ишлар, хизматлар.
(43-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44-модда. Электрон дўконнинг ишлаш ва ундан фойдаланиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон дўкон иштирокчиларнинг таклифларидан шакллантирилади. Иштирокчининг электрон дўконга қўйилган таклифи давлат буюртмачиларига юборилган оммавий офертадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иштирокчи электрон дўконга жойлаштирилган ўз таклифида қуйидагиларни кўрсатади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклиф этилаётган товарнинг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотиш нархи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарнинг энг кўп ва энг кам тўпи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарнинг русуми ва техник параметрлари (техник паспорт ёки бошқа ҳужжат асосида);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарнинг фотосурати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар етказиб бериладиган (иш бажариладиган, хизмат кўрсатиладиган) ҳудуд;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарни ишлаб чиқарувчи ва товар келиб чиққан мамлакат тўғрисидаги ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кафолат шартлари ва муддати тўғрисидаги ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар ишлаб чиқарилган йил;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарнинг яроқлилик муддати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишни бажариш, хизматни кўрсатиш муддати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур бўлганда, лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжат ёки сертификат мавжудлиги тўғрисидаги ахборот.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмачиси электрон дўконда иштирокчиларнинг оферталарини ўрганиш йўли билан ўзи учун зарур бўлган товарни (ишни, хизматни) танлайди ва товар (иш, хизмат) танлангач, нархлар сўрови механизмидан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ахборот портали автоматик режимда, нархлар сўрови механизмини амалга оширган ҳолда электрон дўконда ўхшаш товарларни (ишларни, хизматларни) таклиф этаётган барча иштирокчиларга харид қилиш тартиб-таомилида иштирок этиш тўғрисида таклифлар юборилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иштирокчилар нархлар сўровида иштирок этиш тўғрисидаги таклиф махсус ахборот портали томонидан юборилган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соат ичида ўз таклифларини беришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иштирокчиларнинг манзилига юборилаётган нархлар сўровида иштирок этиш тўғрисидаги таклиф давлат буюртмачиси томонидан танланган иштирокчининг офертасига ҳаволани ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид қилиш тартиб-таомилида иштирок этиш таклифини олган иштирокчи давлат буюртмачиси томонидан танланган оферта нархидан пастроқ нарх бўйича таклиф киритишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иштирокчилар томонидан берилган нарх бўйича таклифларни таққослаш махсус ахборот портали томонидан автоматик режимда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ахборот портали давлат буюртмачиси ва энг паст нархни таклиф қилган ижрочи ўртасида тузилган битимни рўйхатдан ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иштирокчилар тўғрисидаги маълумотлардан давлат буюртмачиси ёки иштирокчилар якунлар сарҳисоб қилингунига қадар фойдалана олмайди. Ижрочининг номи ғолиб аниқланган пайтда махсус ахборот порталида акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ахборот портали шартномани давлат буюртмачиси томонидан танланган иштирокчининг офертасида баён этилган шартларга мувофиқ ҳамда иштирокчилар томонидан таклиф этилган энг паст нархда шакллантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар махсус ахборот порталида рўйхатдан ўтказилган иштирокчиларнинг ҳеч бири дастлабки таклифдан пастроқ нархни таклиф қилмаса, махсус ахборот портали давлат буюртмачиси ва ижрочи ўртасидаги битимни рўйхатдан ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар харид қилиш тартиб-таомили якунига кўра электрон дўконда товар (иш, хизмат) мавжуд эмаслиги сабабли шартнома тузилмаган бўлса, давлат буюртмачиси мустақил равишда танланган етказиб берувчи билан шартнома тузиш орқали тўғридан-тўғри харидни амалга оширишга ҳақли. Бунда ушбу Қонуннинг 43-моддасида белгиланган давлат харидларининг суммаларга оид мезонлари амал қилади. Тўғридан-тўғри харид натижасида тузилган шартнома у тузилган санадан эътиборан уч кундан кечиктирмай махсус ахборот порталига жойлаштирилиши лозим. Тўғридан-тўғри харид учун жавобгарлик давлат буюртмачисининг зиммасида бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45-модда. Бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион тушунчаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион (бундан буён матнда аукцион деб юритилади) давлат харидларининг рақобатли усули бўлиб, уни ташкил этишда нарх иштирокчини танлашнинг ягона мезони бўлади ва бунда мазкур норма товарларни белгиланган сифат стандартларига мувофиқ ҳолда етказиб бериш талабини бекор қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товарни эълонда баён этилган шартлар асосида энг паст нарх бўйича етказиб беришни таклиф қилган иштирокчи аукционнинг ғолиби бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46-модда. Аукционни ўтказиш мезонлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукцион воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарнинг стандарт хусусиятларга эга бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарнинг техник, эксплуатация қилиниш хусусиятларини ва бошқа хусусиятларини баҳолаш ҳамда таққослаш заруратининг мавжуд эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизматларнинг, ишларнинг давлат хариди объекти бўлмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарнинг қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг бараваридан кам бўлиши. Бюджет буюртмачилари учун аукциондаги давлат харидлари бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан ортиқ бўлмаслиги керак.
(46-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47-модда. Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги эълон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукцион фақат электрон шаклда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукционда иштирок этиш учун давлат буюртмачиси махсус ахборот порталига эълон жойлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги эълон аукцион амалга оширилишидан камида ўн кун аввал жойлаштирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат буюртмачисининг номи ва манзили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аукционнинг биринчи ва охирги куни (аукцион ўтказиладиган давр);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аукцион предметининг бошланғич нархи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аукцион предметини лотлар бўйича бўлиб чиқиш ва ҳар бир лотнинг ҳажми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарларни етказиб бериш муддатлари ва шартлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар етказиб бериладиган жой (манзил);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг мавжудлиги ҳақида талаб (зарур бўлганда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарнинг ўзига хос хусусий параметрларини ифодаловчи алоҳида шартлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги эълоннинг ва давлат буюртмачиси буюртманомасининг матнига аукцион предметига тааллуқли бўлмаган ва иштирокчилар ўртасида рақобатни чеклайдиган талабларни киритиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ахборот порталига жойлаштирилган аукцион ўтказилиши тўғрисидаги эълон автоматик равишда буюртмачининг буюртманомаси этиб ўзгартирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48-модда. Аукционни ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукцион махсус ахборот порталида бошланғич нархни қадам-бақадам пасайтириш йўли билан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукционни ўтказиш, киритилган таъминот суммасига мувофиқ ҳар бир лот бўйича аукциондан фойдаланиш, аукцион ғолибларини аниқлаш, битимни рўйхатдан ўтказиш ва шартномани шакллантириш махсус ахборот портали томонидан автоматик режимда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукционни ўтказиш чоғида иштирокчилар аукцион ўтказилиши тўғрисидаги эълон чоп этилган кундан эътиборан ва у тамом бўладиган пайтга қадар бутун муддат ичида нарх бўйича таклифларни чекланмаган миқдорда беришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иштирокчиларнинг номи ва улар билан боғланишга доир маълумотлар аукцион ғолиби аниқланмагунига қадар махсус ахборот порталида акс эттирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукцион чоғида махсус ахборот портали иштирокчилар томонидан берилган таклифлар орасидан энг паст нарх кўрсатилган таклифни автоматик равишда танлаб олади, бу нарх махсус ахборот порталида акс эттирилади ва аукционнинг барча иштирокчилари — давлат буюртмачилари ва ижрочилар учун очиқ бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукцион тугайдиган вақт келганда махсус ахборот портали аукцион ўтказилган вақт давомида берилган таклифлар орасида энг паст нархни таклиф қилган таклифни автоматик равишда аниқлаб олади. Энг паст нарх кўрсатилган таклифни берган иштирокчи аукцион ғолиби сифатида махсус ахборот портали томонидан саралаб олинади. Ижрочининг номи махсус ахборот порталида акс эттирилиб, ушбу тизим тузилган битимни автоматик равишда қайд этади ва давлат буюртмачисининг буюртманомасида баён этилган шартларга мувофиқ шартномани шакллантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар аукционда бир нафар иштирокчи иштирок этган бўлса ёки ҳеч ким иштирок этмаган бўлса, аукцион ўтказилмаган деб ҳисобланади ва ғолиб аниқланмайди, давлат буюртмачиси аукционни беш кунга узайтиради. Аукционни узайтириш аввалги аукцион тамом бўлган пайтдан эътиборан уч кун ичида давлат буюртмачиси томонидан амалга оширилади. Бундай ҳолда, агар харид қилиш тартиб-таомили якунларига кўра аукцион ўтказилмаган деб топилган бўлса, давлат буюртмачиси аукционни узайтирмай, ушбу Қонуннинг 52 — 57-моддаларида назарда тутилган тартиб-таомил бўйича танловни қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда ўтказишга ҳақли:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонуннинг 46-моддасида белгиланган давлат харидларининг суммаларига оид мезонлар амал қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон иштирокчиларнинг таклифлари қабул қилинадиган муддатнинг тамом бўлиш санасидан камида ўн кун олдин давлат буюртмачиси томонидан махсус ахборот порталига жойлаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидини амалга ошириш учун камида беш кишидан иборат таркибда харид комиссияси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Танлов
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49-модда. Танлов тушунчаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов деганда шартномани бажариш бўйича энг яхши шартларни таклиф қилган иштирокчи ғолиб деб топиладиган харид қилиш тартиб-таомилини амалга оширишнинг тури тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хариди тўғрисидаги ахборот давлат буюртмачиси томонидан махсус ахборот порталига танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонни ва танлов ҳужжатларини жойлаштириш орқали чекланмаган доирадаги шахсларга маълум қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50-модда. Танлов ўтказиш мезонлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) батафсил ва аниқ таърифини таърифлаш имконияти мавжуд;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг бараваридан йигирма беш минг бараваригача бўлган миқдорни ташкил этади;
(50-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизматларнинг, ишларнинг қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан йигирма беш минг бараваригача бўлган миқдорни ташкил этади.
(50-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет буюртмачилари учун танловдаги давлат харидлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарнинг қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан олти минг бараваригача бўлган миқдорни ташкил этиши керак;
(50-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишларнинг, хизматларнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан олти минг бараваригача бўлган миқдорни ташкил этиши керак.
(50-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар инвестиция лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари билан давлат буюртмачиларига тендерни ўтказмасдан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан шартномалар тузиш ҳуқуқи берилган тақдирда, харид қилиш тартиб-таомили давлат харидининг суммасидан қатъи назар танлов ўтказиш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51-модда. Танлов ўтказишда харид комиссияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидини танлов ўтказиш орқали амалга ошириш учун камида беш нафар аъзодан иборат таркибда харид комиссияси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномани бажариш бўйича энг яхши шартлар танлов иштирокчиларининг таклифларини баҳолаш бўйича эълон қилинган мезонлар асосида харид комиссияси томонидан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52-модда. Танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон танлов иштирокчиларининг таклифларини қабул қилиш муддати тугашидан камида ўттиз кун аввал давлат буюртмачиси томонидан махсус ахборот порталига жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонда қуйидаги ахборот бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) батафсил тавсифи ва нархи;

танлов ўтказиладиган жой манзили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат буюртмачисининг иштирокчилар билан алоқада бўлиш учун боғловчи шахслар сифатида белгиланган бир ёки бир нечта мансабдор шахсининг ёки бошқа ходимларининг номи, лавозими ва манзили;

танлов ҳужжатлари қоидаларини изоҳлаш учун сўров бериш шакли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклифларни бериш муддати тугайдиган сана ва вақт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда қонунчиликка зид бўлмаган бошқа ахборот ҳам бўлиши мумкин.
(52-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53-модда. Танлов ҳужжатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов ҳужжатлари давлат буюртмачиси томонидан махсус ахборот порталига танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон билан бир вақтда жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов ҳужжатларида қуйидагилар бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонда кўрсатилган ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома баҳосини ва ижрочилар билан ҳисоб-китобларни шакллантириш учун фойдаланиладиган валюта ҳамда тўлов тартиби ҳақидаги ахборот;

танловда иштирок этиш учун таклиф қайси тилда тайёрланиши кераклиги бўйича талаб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов иштирокчиларига танлов ҳужжатлари қоидаларига доир тушунтиришларни тақдим этиш тартиби, тақдим этиш муддати бошланадиган ва тугайдиган сана;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар товарнинг (ишнинг, хизматнинг) муқобил вариантларига йўл қўйилса, лотни алмаштириш бўйича муқобил таклифларни баҳолаш тартибининг тавсифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник топшириқ;

ушбу Қонунга мувофиқ иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш мезонлари ва кўриб чиқиш тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов ҳужжатларида давлат буюртмачиси ҳар бир товар (иш, хизмат) харид қилиш тартиб-таомилининг алоҳида бирлиги сифатида кўриб чиқилишини эълон қилиши мумкин. Бундай ҳолда давлат буюртмачиси харид қилиш тартиб-таомилининг турли объектлари товарларини (ишларини, хизматларини) етказиб бериш учун танловнинг бир нечта иштирокчиси билан шартномалар тузиши мумкин, бунда ҳар бир объект учун фақат битта ғолиб аниқланиши мумкин. Ҳар бир товар (иш, хизмат) учун ғолиб харид қилиш тартиб-таомили шартларига кўра алоҳида-алоҳида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов ҳужжатларига уларнинг ажралмас қисми бўлган шартнома лойиҳаси илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмачиси танлов ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида танловда иштирок этиш учун таклифлар бериш муддати тугайдиган санадан камида уч кун олдин қарор қабул қилишга ҳақли. Товарни (ишни, хизматни) ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Бунда ушбу танловда таклифлар бериш тугайдиган муддат танлов ҳужжатларига ўзгартишлар киритилган санадан эътиборан камида ўн кунга узайтирилиши керак. Шу билан бир вақтда, агар эълонда кўрсатилган ахборот ўзгартирилган бўлса, танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонга ўзгартишлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов иштирокчиси танлов ҳужжатлари қоидаларини танлов ўтказиш учун эълонда белгиланган шаклда тушунтириш талаби билан давлат буюртмачисига сўров юборишга ҳақли. Сўров келиб тушган санадан эътиборан икки иш куни ичида давлат буюртмачиси, агар мазкур сўров давлат буюртмачисига таклифлар бериш муддати тугайдиган санадан камида икки кун олдин келиб тушган бўлса, ушбу сўровга белгиланган шаклда жавоб юбориши шарт. Танлов ҳужжатларининг қоидаларига доир тушунтиришлар уларнинг мазмун-моҳиятини ўзгартирмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов ҳужжатларида давлат буюртмачиси танлов иштирокчиларининг таклифларида барча товарлар (ишлар, хизматлар) (лотлар) бўйича таклиф бўлиши кераклигини белгилаб қўйиши мумкин. Бундай ҳолда фақат битта ижрочи танлов ғолиби бўлиши мумкин, агар таклифда танловнинг барча лотлари бўйича ахборот бўлмаса, таклиф тегишли эмас деб топилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг бараваридан ошган ҳолларда танлов бўйича техник топшириқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази билан келишиб олиниши лозим.
(53-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54-модда. Танлов иштирокчиларининг таклифларини бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ахборот порталида эълон қилинган танлов иштирокчиларининг таклифлари эълонда белгиланган тартибда танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган манзил бўйича муҳрланган конвертларда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таклифда давлат хариди объекти бўлган товарнинг эскизи, расми, чизмаси, фотосурати ва бошқа тасвири, нусхаси, намунаси бўлиши мумкин.

Танлов иштирокчиси тақдим этилаётган ахборот ва ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги учун жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов иштирокчиси фақат битта таклиф беришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танловга таклифларни қабул қилиш махсус ахборот порталида чоп этилган эълонда кўрсатилган муддат келиши билан тугатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар таклифлар бериш муддати тугаган пайтда харид комиссияси томонидан танлов иштирокчиларидан танлов ҳужжатларида кўрсатилган талабларга мос келадиган камида иккита таклиф олинган бўлса, танлов ўтказилган деб топилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танловда битта иштирокчи иштирок этган ёки биронта иштирокчи иштирок этмаган тақдирда танлов ўтказилмаган деб топилади. Бундай ҳолатда давлат буюртмачиси харид қилиш тартиб-таомилини айни ўша шартларда ҳамда товарга (ишга, хизматга) доир айни ўша мезонларга ва талабларга мувофиқ такроран амалга ошириши шарт. Товарга (ишга, хизматга) нисбатан баҳолаш шартлари, мезонлари ва талабларни ўзгартириш зарурати пайдо бўлганда харид комиссияси асосларни келтирган ҳолда тегишли қарорни қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов иштирокчиси бундай таклифларни бериш муддати тугагунига қадар берилган таклифни қайтариб олишга ёки унга ўзгартишлар киритишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55-модда. Танлов иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш муддати таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан ўн кундан кўп бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар таклиф ушбу Қонуннинг ва танлов ҳужжатларининг талабларига мувофиқ бўлса, у тегишли тарзда расмийлаштирилган деб топилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар таклифни киритган танлов иштирокчиси ушбу Қонунда белгиланган талабларга мос келмаса ёхуд танлов иштирокчисининг таклифи танлов ҳужжатлари талабларига мос келмаса, харид комиссияси таклифни рад этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов иштирокчиси томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги ахборот ишончсиз эканлиги аниқланган тақдирда, харид комиссияси бундай иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилининг исталган босқичида танловда иштирок этишдан четлатишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов ғолибини танлов ҳужжатларида кўрсатилган мезонлар асосида аниқлаш учун харид комиссияси рад этилмаган таклифларни баҳолашни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эълонда танловни ўтказиш вақти сифатида кўрсатилган вақтда харид комиссияси танлов иштирокчилари томонидан берилган таклифлар солинган конвертларни таклифларни баҳолаш учун очади. Танлов иштирокчисининг ваколатли вакили конвертларни очиш тартиб-таомили чоғида ҳозир бўлишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов ҳужжатларида ва таклифда кўрсатилган мезонлар асосида шартномани бажаришнинг энг яхши шартларини таклиф қилган танлов иштирокчиси ғолиб деб топилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар танлов ҳужжатларида танловнинг ҳар бир товари (иши, хизмати) харид қилиш тартиб-таомилининг алоҳида бирлиги сифатида кўриб чиқилиши назарда тутилган бўлса, харид комиссияси ғолибни танловнинг ҳар бир предмети бўйича аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таклифларни кўриб чиқиш ҳамда баҳолаш натижалари таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомасида қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомасида қуйидаги ахборот бўлиши керак:

танлов таклифлари кўриб чиқиладиган ҳамда баҳоланадиган сана ва вақт тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳозир бўлган харид комиссияси аъзоларининг ва танлов иштирокчилари ваколатли вакилларининг таркиби ҳақидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси харид комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланади ҳамда ундан олинган кўчирма у имзоланган кундан эътиборан уч иш куни ичида махсус ахборот порталида эълон қилинади.

Танловнинг исталган иштирокчиси таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси эълон қилинганидан сўнг давлат буюртмачисига танлов натижаларига доир тушунтиришларни тақдим этиш тўғрисида сўров юборишга ҳақли. Давлат буюртмачиси бундай сўров келиб тушган санадан эътиборан уч иш куни ичида танлов иштирокчисига тегишли тушунтиришларни тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмачиси берилган таклифларни қабул қилиш тугайдиган пайтга қадар уларни муҳокама қилишга ҳақли эмас.

Ушбу Қонун 50-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда танлов қуйидаги хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда ўтказилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон иштирокчилардан таклифлар қабул қилинадиган муддат тугайдиган санадан камида ўн кун олдин давлат буюртмачиси томонидан махсус ахборот порталига жойлаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидини амалга ошириш учун ушбу Қонуннинг 60-моддасида назарда тутилган тартибда харид комиссияси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57-модда. Танлов натижалари бўйича шартнома тузиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов натижалари бўйича шартнома танлов ҳужжатларида ва ўзи билан шартнома тузилаётган танлов иштирокчиси томонидан берилган таклифда кўрсатилган шартлар асосида тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Тендер
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58-модда. Тендер тушунчаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер деганда давлат харидини икки босқичда амалга оширишнинг рақобатли тартиб-таомили орқали ижрочини аниқлаш усули тушунилади. Бунда шартномани бажариш бўйича энг яхши шартларни таклиф қилган тендер иштирокчиси ушбу тартиб-таомил натижалари бўйича ғолиб деб топилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хариди ҳақидаги ахборотни давлат буюртмачиси тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълонни ва тендер ҳужжатларини махсус ахборот порталига жойлаштириш орқали шахсларнинг чекланмаган доирасига маълум қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномани бажаришнинг энг яхши шартлари тендер иштирокчиларининг таклифларини баҳолаш бўйича эълон қилинган мезонлар асосида харид комиссияси томонидан аниқланади.

59-модда. Тендер ўтказиш мезонлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ғолибни аниқлаш мезонлари товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) нафақат пул билан баҳоланишини, балки миқдорий ва сифат жиҳатидан баҳоланишини ҳам ўз ичига олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваридан ортиқ миқдорни ташкил этади.
(59-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет буюртмачилари учун тендердаги давлат харидлари бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг бараваридан ортиқ суммани ташкил этиши керак.
(59-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60-модда. Тендерни ўтказишда харид комиссияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномани бажаришнинг энг яхши шартлари тендер иштирокчиларининг таклифларини баҳолаш бўйича эълон қилинган мезонлар асосида харид комиссияси томонидан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидини тендер ўтказиш орқали амалга ошириш учун камида етти нафар аъзодан иборат таркибда харид комиссияси тузилади, комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзинжиниринг» республика лойиҳалаштириш институтининг вакиллари киритилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61-модда. Тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон тендер иштирокчиларидан таклифларни қабул қилиш муддати тугайдиган санадан камида ўттиз кун олдин ва кўпи билан қирқ беш кун олдин махсус ахборот порталига давлат буюртмачиси томонидан жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълонда қуйидаги ахборот бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) батафсил тавсифи ва нархи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер ўтказиладиган жой манзили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер иштирокчиларига қўйиладиган талаблар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат буюртмачисининг иштирокчилар билан алоқада бўлиш учун боғловчи шахслар сифатида белгиланган бир ёки бир нечта мансабдор шахсининг ёки бошқа ходимларининг номи, лавозими ва манзили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер ҳужжатлари қоидаларини тушунтириш учун сўров бериш шакли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклифлар бериш муддати тугайдиган сана ва вақт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонда қонунчиликка зид бўлмаган бошқа ахборот ҳам бўлиши мумкин.
(61-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62-модда. Тендер ҳужжатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер ҳужжатлари махсус ахборот порталига тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон билан бир вақтда давлат буюртмачиси томонидан жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер ҳужжатларида қуйидагилар бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълонда кўрсатилган ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома баҳосини ва ижрочилар билан ҳисоб-китобларни шакллантириш учун фойдаланиладиган валюта ҳамда тўлов тартиби ҳақидаги ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендерда иштирок этиш учун таклиф қайси тилда тақдим этилиши кераклиги бўйича талаб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер иштирокчиси таклифининг техник ва нархга оид қисми, уларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер иштирокчиларига тендер ҳужжатлари қоидаларига доир тушунтиришларни тақдим этиш тартиби, тақдим этиш муддати бошланадиган ва тугайдиган сана;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник топшириқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонунга мувофиқ тендер иштирокчиларининг таклифларини баҳолаш мезонлари ва кўриб чиқиш тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер ҳужжатларида давлат буюртмачиси ҳар бир товар (иш, хизмат) харид қилиш тартиб-таомилининг алоҳида бирлиги сифатида кўриб чиқилишини эълон қилиши мумкин. Бундай ҳолда давлат буюртмачиси турли товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш учун тендернинг бир нечта иштирокчиси билан шартномалар тузиши мумкин, бунда ҳар бир товар (иш, хизмат) учун фақат битта ғолиб аниқланиши мумкин. Ҳар бир товар (иш, хизмат) учун ғолиб харид қилиш тартиб-таомили шартларига кўра алоҳида-алоҳида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер ҳужжатларига унинг ажралмас қисми бўлган шартнома лойиҳаси илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмачиси тендерда иштирок этиш учун таклифлар бериш муддати тугайдиган санадан камида уч кун олдин тендер ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Товарни (ишни, хизматни) ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Бунда ушбу тендерда таклифлар бериш тугайдиган муддат тендер ҳужжатларига ўзгартишлар киритилган санадан эътиборан камида ўн кунга узайтирилиши керак. Шу билан бир вақтда, агар эълонда кўрсатилган ахборот ўзгартирилган бўлса, тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонга ўзгартишлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер иштирокчиси тендер ўтказиш учун эълонда белгиланган шаклда давлат буюртмачисига тендер ҳужжатлари қоидаларига доир тушунтиришлар бериш тўғрисида сўров юборишга ҳақли. Мазкур сўров келиб тушган санадан эътиборан икки иш куни ичида давлат буюртмачиси, агар мазкур сўров давлат буюртмачисига таклифлар бериш муддати тугайдиган санадан камида икки кун олдин келиб тушган бўлса, тендер ҳужжатлари қоидаларига доир тушунтиришларни белгиланган шаклда юбориши шарт. Тендер ҳужжатларининг қоидаларига доир тушунтиришлар уларнинг мазмун-моҳиятини ўзгартирмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер ҳужжатларида давлат буюртмачиси тендер иштирокчиларининг таклифларида харид қилиш тартиб-таомилларининг барча объектлари бўйича таклиф бўлиши кераклигини назарда тутиши мумкин. Бундай ҳолда фақат битта ижрочи тендер ғолиби бўлиши мумкин, агар таклифда тендернинг барча товарлари (ишлари, хизматлари) бўйича ахборот бўлмаса, таклиф тегишли эмас деб топилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер ҳужжатларининг экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63-модда. Тендер иштирокчиларининг таклифларини бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ахборот порталида эълон қилинган тендер иштирокчиларининг таклифлари эълонда белгиланган тартибда, тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган манзил бўйича муҳрланган конвертларда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таклифда давлат хариди объекти бўлган товарнинг эскизи, расми, чизмаси, фотосурати ва бошқа тасвири, нусхаси, намунаси бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер иштирокчиси тақдим этилаётган ахборот ва ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги учун жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер иштирокчиси фақат битта таклиф беришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендерга таклифларни қабул қилиш махсус ахборот порталида чоп этилган эълонда кўрсатилган муддат келиши билан тугатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар таклифлар бериш муддати тугаган вақтда харид комиссияси тендер иштирокчиларидан тендер ҳужжатларида кўрсатилган талабларга мос келадиган камида иккита таклиф олган бўлса, тендер ўтказилган деб топилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендерда битта иштирокчи иштирок этган ёки биронта иштирокчи иштирок этмаган тақдирда тендер ўтказилмаган деб топилади. Бундай ҳолатда давлат буюртмачиси харид қилиш тартиб-таомилини айни ўша шартларда ҳамда товарга (ишга, хизматга) доир айни ўша мезонларга ва талабларга мувофиқ такроран амалга ошириши шарт. Товарга (ишга, хизматга) нисбатан баҳолаш шартлари, мезонлари ва талабларни ўзгартириш зарурати пайдо бўлганда харид комиссияси асосларни келтирган ҳолда тегишли қарорни қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер иштирокчиси бундай таклифларни бериш муддати тугагунига қадар берилган таклифни қайтариб олишга ёки унга ўзгартишлар киритишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64-модда. Тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш муддати таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан олтмиш кундан кўп бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар таклиф ушбу Қонуннинг ва тендер ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келса, у тегишли тарзда расмийлаштирилган деб топилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар таклифни киритган тендер иштирокчиси ушбу Қонунда белгиланган талабларга мос келмаса ёки тендер иштирокчисининг таклифи танлов ҳужжатлари талабларига мос келмаса, харид комиссияси таклифни рад этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер иштирокчиси томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги ахборотнинг ишончсиз эканлиги аниқланган тақдирда, харид комиссияси бундай иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилининг исталган босқичида тендерда иштирок этишдан четлатишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер ҳужжатларида кўрсатилган мезонлар асосида тендер ғолибини аниқлаш учун харид комиссияси рад этилмаган таклифларни баҳолашни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эълонда тендерни ўтказиш вақти сифатида кўрсатилган вақтда харид комиссияси тендер иштирокчилари томонидан берилган таклифлар солинган конвертларни таклифларни баҳолаш учун навбатма-навбат очади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи босқичда тендер иштирокчиси таклифининг техник қисми баҳоланади. Харид комиссиясининг тендер таклифининг техник қисмини баҳолаш бўйича қарори баённома билан расмийлаштирилади, баённомада тендернинг биринчи босқичи ғолиблари аниқланади. Тендер иштирокчисининг ваколатли вакили таклифлар солинган конвертларни очиш тартиб-таомилида ҳозир бўлишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендернинг биринчи босқичи ғолиблари тендернинг иккинчи босқичига қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендернинг иккинчи босқичида таклифнинг нархга оид қисми очилади ва баҳоланади. Харид комиссиясининг тендер таклифининг нархга оид қисмини баҳолаш бўйича қарори баённома билан расмийлаштирилади, баённомада тендернинг иккинчи босқичи ғолиби аниқланади. Тендер иштирокчисининг ваколатли вакили таклифлар солинган конвертларни очиш тартиб-таомилида иштирок этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар таклифларни кўриб чиқиш натижалари бўйича харид комиссияси барча таклифларни рад этган бўлса ёки фақат битта таклиф тендер ҳужжатлари талабларига мувофиқ келса, тендер ўтказилмаган деб топилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер ҳужжатларида ва таклифда кўрсатилган мезонлар асосида шартномани бажаришнинг энг яхши шартларини таклиф қилган тендер иштирокчиси ғолиб деб топилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар тендер ҳужжатларида тендернинг ҳар бир товари (иши, хизмати) харид қилиш тартиб-таомилининг алоҳида бирлиги сифатида кўриб чиқилиши назарда тутилган бўлса, харид комиссияси ғолибни тендернинг ҳар бир предмети бўйича аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш натижалари таклифларни кўриб чиқиш ҳамда баҳолаш баённомасида қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомасида қуйидаги ахборот бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер таклифлари кўриб чиқиладиган ҳамда баҳоланадиган сана ва вақт тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳозир бўлган харид комиссияси аъзоларининг ва тендер иштирокчилари ваколатли вакилларининг таркиби ҳақидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклифлари уларни рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда рад этилган тендер иштирокчилари ҳақидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер ғолиби тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер ғолибининг номи (юридик шахс учун), фамилияси, исми, отасининг исми (жисмоний шахс учун), турган жойи (почта манзили).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси харид комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланади ҳамда ундан олинган кўчирма у имзоланган кундан эътиборан уч иш куни ичида махсус ахборот порталида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендернинг исталган иштирокчиси таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси эълон қилинганидан сўнг давлат буюртмачисига тендер натижалари бўйича тушунтиришларни тақдим этиш тўғрисида сўров юборишга ҳақли. Давлат буюртмачиси бундай сўров келиб тушган санадан эътиборан уч иш куни ичида тендер иштирокчисига тегишли тушунтиришларни тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмачиси берилган таклифларни қабул қилиш тугайдиган пайтга қадар уларни муҳокама қилишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65-модда. Тендер натижалари бўйича шартнома тузиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер натижалари бўйича шартнома тендер ҳужжатларида ва шартнома тузилаётган тендер иштирокчиси томонидан берилган таклифда кўрсатилган шартлар асосида тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66-модда. Ягона етказиб берувчи тушунчаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Табиий монополия субъекти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида фармонларида, қарорларида ва фармойишларида ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган субъектлар, шунингдек давлат томонидан харид қилинаётган, бозорда муқобиллари мавжуд бўлмаган ноёб товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчи ягона етказиб берувчидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67-модда. Ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат хариди
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона етказиб берувчидан товар (иш, хизмат) олиш зарур бўлган тақдирда, у ва давлат буюртмачиси ўртасида махсус ахборот порталида рўйхатга олиниши лозим бўлган тўғридан-тўғри шартнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона етказиб берувчи билан давлат харидлари қуйидаги алоҳида ҳолларда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бозорда муқобиллари бўлмаган ва фақат ягона етказиб берувчидан харид қилиш мумкин бўлган техник жиҳатдан мураккаб товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданий қимматликларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосидаги давлат харидлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий монополия субъекти товарларининг (ишларининг, хизматларининг) давлат хариди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатларига мувофиқ фақат давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ёки уларнинг тасарруфидаги давлат муассасалари ва ташкилотлари томонидан бажарилиши мумкин бўлган ишларга ёки кўрсатилиши мумкин бўлган хизматларга эҳтиёж пайдо бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланадиган тарифлар бўйича давлат хариди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан биргаликда ягона етказиб берувчи билан давлат харидларини амалга оширишнинг бошқа ҳоллари ҳам белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68-модда. Ягона етказиб берувчилар реестри
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона етказиб берувчилар реестри ваколатли орган билан келишилган ҳолда махсус ахборот портали оператори томонидан юритиладиган ахборот ресурсидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона етказиб берувчилар реестри ягона етказиб берувчи билан давлат харидини амалга ошириш учун рухсат этилган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатидан ва ягона етказиб берувчилар рўйхатидан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Харид қилиш тартиб-таомилларини мониторинг ва назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69-модда. Давлат харидлари соҳасидаги мониторинг ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари соҳасидаги мониторинг давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини, давлат харидларининг ушбу Қонунда белгиланган мақсадлари, принциплари ва чекловлари амалга оширилишини давлат харидларининг ўтказилиши ҳақидаги ахборотни тўплаш, умумлаштириш, тизимлаштириш ва баҳолаш воситасида доимий асосда амалга ошириладиган кузатиш тизимидан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари соҳасидаги назорат мазкур соҳада қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишга қаратилган чора-тадбирлар тизимидан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчиликда белгиланган тартибда статистик ва бошқа ахборотни таққослаш ва таҳлил қилиш орқали амалга ошириладиган текширувлар давлат органларининг давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиши устидан назорат қилишнинг асосий шаклидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари соҳасидаги мониторинг ва назорат тегишли ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш чоғида қонунчиликда назарда тутилмаган текширувлар ўтказилишига ва ҳисобот бериш шаклларини талаб қилишга йўл қўйилмайди
(69-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70-модда. Харид қилиш тартиб-таомилларининг давлат назорати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг ва давлат харидлари соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тўғри қўлланилиши устидан давлат назоратини қуйидагилар ўз ваколатлари доирасида амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг ва давлат харидлари соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тўғри қўлланилиши устидан давлат назоратини қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатли давлат органлари ҳам ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.
(70-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71-модда. Харид қилиш тартиб-таомиллари устидан жамоатчилик назорати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид қилиш тартиб-таомиллари устидан жамоатчилик назорати, давлат харидларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилишларининг олдини олиш ва уларни аниқлаш ҳамда давлат буюртмачиларини, ваколатли давлат органларини аниқланган қоидабузарликлар ҳақида хабардор қилиш мақсадида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид қилиш тартиб-таомиллари устидан жамоатчилик назорати очиқлик ва шаффофлик принципларини рўёбга чиқариш воситасида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоатчилик назоратини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш ва шартномаларни бажаришнинг бориши тўғрисида ахборот тақдим этиш ҳақидаги сўровларни давлат буюртмачиларига юборишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилиш тартиб-таомиллари юзасидан мустақил мониторингни ва давлат харидлари самарадорлигини баҳолашни, шу жумладан уларнинг ушбу Қонун талабларига мувофиқлигини баҳолашни амалга оширишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширув тадбирларини ўтказиш ташаббуси билан давлат органларига мурожаат қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат буюртмачиси, ваколатли орган, харид комиссиялари ва уларнинг аъзолари ҳаракатларида (ҳаракатсизлигида) қоидабузарликлар аниқланган ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоатчилик назоратини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(71-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 12 апрелдаги 474-сон «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонуни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72-модда. Лойиҳага доир фаолият бўйича давлат харидларининг самарадорлиги ва натижадорлиги таҳлили
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳага доир фаолият бўйича амалга оширилган давлат харидлари самарадорлиги ва натижадорлиги таҳлили ваколатли орган томонидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказилган таҳлил натижалари билан давлат буюртмачисининг раҳбари ёки лойиҳани бошқариш бўйича давлат буюртмачиси томонидан тайинланган вакил имзо қўйган ҳолда танишиб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари самарадорлиги ва натижадорлиги юзасидан лойиҳадан кейинги мониторинг лойиҳа бўйича давлат хариди тугалланганидан кейин уч йил ичида ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-боб. Шикоятларни кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73-модда. Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ахборот портали оператори томонидан шикоятларни адолатли, тезкор ва самарали кўриб чиқиш мақсадида доимий равишда фаолият кўрсатадиган Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия тузилиб, унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколатли орган билан келишган ҳолда тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир иштирокчи, шунингдек назоратни амалга ошираётган шахслар давлат буюртмачисининг, ваколатли органнинг, харид комиссиясининг, унинг аъзоларининг, махсус ахборот портали операторининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан, агар бундай ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) иштирокчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган бўлса, суд тартибида ёки ушбу бобда белгиланган тартибда Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссияга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74-модда. Шикоятларни бериш ва кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия шикоятни қабул қилиб олганда шикоят келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида у ҳақда давлат буюртмачисини хабардор қилади ҳамда харид қилиш тартиб-таомилини ўн кунгача бўлган умумий муддатга тўхтатиб туради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия шикоятни давлат буюртмачиси ва иштирокчининг иштирокида кўриб чиқади. Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия шикоят олинганидан кейин етти иш куни ичида қарор чиқариши ва ахборотни махсус ахборот порталига жойлаштириши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қабул қилинган қарорда ошкор этилиши иштирокчининг (ижрочининг) тижорат манфаати бузилишига олиб келадиган ёки инсофли рақобатга хавф соладиган ахборот бўлмаслиги керак, бундан Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия ушбу ахборотни эълон қилиш тўғрисида қарор чиқарган ҳоллар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иштирокчининг шикояти асосли деб топилган тақдирда, Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қуйидаги чораларни кўради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат буюртмачисининг қонунга хилоф ҳаракатларига, қарорларига ёки у томонидан қонунга хилоф тартиб-таомиллар бажарилишига доир тақиқ белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат буюртмачисининг қонунга хилоф қарорларини, шу жумладан давлат харидлари тўғрисидаги ҳужжатлар шартларини бузадиган қарорларини қисман ёки тўлиқ бекор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилиш тартиб-таомилларини тугатиш ҳақида қарор чиқаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижрочини Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия шартнома тузилганидан кейин шартноманинг давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини текшириш учун шикоятларни кўриб чиқиши мумкин. Бундай ҳолда Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия унинг ижро этилишини етти иш кунигача бўлган муддатга тўхтатиб туради.
(74-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг қарорлари давлат харидларининг барча субъектлари томонидан ижро этилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижрочи Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг қарори устидан суд тартибида шикоят қилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2018 йил 1 майдаги 180-сон буйруғи билан тасдиқланган «Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75-модда. Низоларни ҳал этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(75-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76-модда. Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(76-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(78-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 9 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-472-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2018 й., 03/18/472/1050-сон, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон )