Ҳужжат кучини йўқотган 10.08.2022 14.03.2018 йилдаги 200-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.03.2018 йилдаги 200-сон
Kuchga kirish sanasi
16.03.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 10.08.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ ҳамда туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ 2018 йил 1 апрелдан фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими ўрнига тегишли штат бирликларини туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари тузилмасига ўтказган ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартибини сақлаган ҳолда хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис (кейинги ўринларда мутахассис деб аталади) лавозимини жорий этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар мутахассиснинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш;

хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, уларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш;

хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқин ҳамкорлик қилиш;

оилаларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш ва тиббий маданиятини ошириш;

оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва ажрашишларнинг олдини олиш бўйича самарали чораларни кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2018 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядларини 7-разряд қилиб белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 14 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
200-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 мартдаги 200-сон қарорига
1-ИЛОВА

Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисининг (кейинги ўринларда мутахассис деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, мажбуриятларини, фаолиятини ташкил этиш тартибини, шунингдек унинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мутахассис ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мутахассис ўз вазифа ва функцияларини давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, шу жумладан, туман (шаҳар) ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг туман (шаҳар) бўлимлари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ органлари деб аталади), фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан фаол ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Мутахассиснинг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар мутахассиснинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, уларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқин ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилаларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш ва тиббий маданиятини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва ажрашишларнинг олдини олиш бўйича самарали чоралар кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мутахассис ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларга уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда кўмаклашади, шу жумладан, уларга қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳуқуқларини тушунтиради, уларни рўёбга чиқариш юзасидан йўл-йўриқлар кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу жумладан, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ва ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилувчи аёлларнинг манзилли рўйхатини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, оилалар ва болаларга кўрсатилиши зарур бўлган ижтимоий, тиббий, ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам турларини аниқлайди, уларнинг кўрсатилишини таъминлаш чораларини кўради, шу жумладан ушбу тоифадаги шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш юзасидан давлат органлари ва муассасаларига мурожаат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилалардаги қизларнинг таълим олиши, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиши, зарур тиббий ва психологик ёрдам олиши учун тизимли чора-тадбирлар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларга нисбатан жисмоний ёки руҳий зўрлик ишлатиш эҳтимоли мавжуд оилаларда профилактик тушунтириш ишларини олиб боради, бундай ҳолатлар аниқланганда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет элга ишлаш ёки ўқиш учун кетган ва у ердан қайтиб келган хотин-қизларга, шу жумладан одам савдосидан жабрланганларга ижтимоий ҳаётга мослашишлари учун ҳар томонлама кўмак беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, уларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғини кенгаши ҳамда ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқади ҳамда уларни ҳаётга татбиқ этилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш чораларини кўради, уларга давлат хизматларидан фойдаланиш, кредит ва бошқа ресурсларни жалб қилиш масалаларида тушунтиришлар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар, айниқса, таълим муассасалари битирувчилари, ногиронлиги бўлган шахслар ва кам таъминланган оилалардаги хотин-қизларнинг бандилигини таъминлашга қаратилган ташаббусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чораларини кўради, тадбиркорлик, шу жумладан ҳунармандчилик ва касаначилик фаолиятини ташкил этишда хотин-қизлар ўртасида ўзаро тажриба алмашишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларга уларнинг қизиқишларига мос келадиган касб-ҳунар таълими, олий таълим, қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасалари ҳақида, шу жумладан уларга қабул қилиш тартиби ва сиртқи таълим олиш шартлари ҳақида тушунтиришлар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган тадбирларни молиялаштириш, шу жумладан ушбу мақсадда кредит ресурсларини ажратишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи кафиллигини бериш юзасидан фуқаролар йиғинига таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, бандликка кўмаклашиш марказлари, давлат хизматлари марказлари ва тижорат банклари филиаллари билан ҳамкорликда тегишли ҳудудда фаолият кўрсатаётган ташкилотлар иштирокида хотин-қизлар учун меҳнат ярмаркалари, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган тадбирларни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқин ҳамкорлик қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикасини самарали ташкил этишга қаратилган тадбирларни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий тарғибот ишларини ташкил этиш чораларини кўради, улар ўртасида миллий маънавиятимизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб боришда ички ишлар органлари ходимлари ва жамоатчилик тузилмалари вакиллари билан доимий равишда ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларидаги озодликдан маҳрум этилган хотин-қизлар томонидан содир этган жиноятларни профилактика инспекторлари билан биргаликда таҳлил қилиб боради ва уларни хотин-қизлар қўмиталари ҳамда фуқаролар йиғинлари кафиллиги асосида афв этиш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, махсус ўқув-тарбия, ижтимоий мослашиш ва реабилитация қилиш муассасаларидан қайтган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашишини ташкил этишда иштирок этади, уларни турар жой ва иш билан таъминлаш, касбга йўналтириш масалаларида давлат органлари ва бошқа ташкилотларга таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка чалинган хотин-қизларни тиббий кўрикдан, шу жумладан текин ва аноним тарзда ўтказиш, уларни даволаш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса мажбурий даволаш чоралари кўрилишини таъминлашга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар ўртасида турли салбий ижтимоий ҳаракатлар, айниқса, ўз жонига қасд қилиш, фоҳишабозлик, вояга етмаган қизларни эрта турмушга бериш каби ҳолатларнинг сабабларини чуқур ўрганади, натижалари бўйича фуқаролар йиғини кенгаши, маҳаллий ҳокимликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда аниқ чора-тадбирларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турли сабабларга кўра (вафот этиш, ажралиш, чет элга ўқиш ёки ишлаш мақсадида кетиш, мавсумий ёки бошқа ишлар юзасидан республиканинг бошқа ҳудудларига узоқ муддатга кетиш ва ҳ.к.) ёлғиз яшаётган аёллар ва болаларнинг муаммоларини ўрганади, уларда оилавий муҳитни тўғри ташкил этиш юзасидан тавсиялар беради, васийлик ёки ҳомийликка, хусусан тўлиқ давлат таъминотига, фарзандликка, оила тарбиясига (патронат) олишни талаб этадиган ҳолатлар юзасидан дарҳол васийлик ва ҳомийлик органларига мурожаат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) оилаларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш ва тиббий маданиятини ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Оила — жамиятнинг асосий бўғини», «Оила жамият ва давлат ҳимоясида» деган конституциявий принципларни аҳолининг кундалик ҳаёт тарзига сингдириш, оилавий муносабатлар инсонлар ўртасидаги энг муқаддас восита эканлигини тарғиб қилишга қаратилган чора-тадбирлар олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ота-оналарнинг ёш авлодни тарбиялаш бўйича ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва физиологик билимларини ошириш мақсадида фуқаролар йиғини ҳузурида ташкил этилган «Ота-оналар университетлари» фаолиятига кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарбияга оид масалалар юзасидан таълим муассасалари билан ҳамкорликни таъминлашда «Оила — маҳалла — таълим муассасаси» ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар мажмуаси амалга оширилишига кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тарғиб этиш, уларни жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига жалб қилиш юзасидан чора-тадбирлар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари тузилмаларида ўсмир қизлар ва фертил ёшидаги аёллар учун ташкил этиладиган «аёллар маслаҳатхоналари» билан доимий ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва ажрашишларнинг олдини олиш бўйича самарали чоралар кўриш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФҲДЁ органлари билан никоҳни қайд этиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилади, оила қуриш ёшига етган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан оила ва никоҳ муносабатларига масъулият билан ёндашиш юзасидан тушунтиришлар олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий, диний урф-одатлар ва маросимларнинг ихчам ва замонавий, кенг аҳоли манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилишида фуқаролар йиғини кенгашига кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оила ва никоҳ муносабатларининг фақат қонуний асосларда йўлга қўйиш бўйича тушунтиришлар олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яраштирув комиссиялари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги бошқа тузилмалар билан биргаликда оилавий низоларни эрта аниқлаш ва олдини олиш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФҲДЁ органлари билан уларнинг никоҳ муносабатларига оид актларни расмийлаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий ажрашишларнинг олдини олиш билан боғлиқ бўлган фаолияти юзасидан доимий ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФҲДЁ органлари ва судлар томонидан никоҳдан ажрашишга доир масалалар кўриб чиқилишида оилаларни сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг оила аъзолари, шу жумладан ота-оналар ва фарзандлар билан муносабатларни тўғри йўлга қўйиш бўйича психологик маданиятини ошириш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотинч ва муаммоли оилаларда хотин-қизлар билан соғломлаштириш ва низоли ҳолатларни бартараф этиш бўйича амалий ишлар олиб боради, оила аъзолари ва қариндош-уруғлар ўртасидаги оилавий муносабатларни яхшилашга қаратилган тушунтириш ишларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эрта никоҳ ва эрта ҳомиладорлик, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳамда кутилмаган ҳомиладорлик ҳолатларининг олдини олиш, туғруқлар орасидаги интергенетик интервални сақлаш бўйича хотин-қизлар, ота-оналар ўртасида тушунтиришлар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мутахассис ўз зиммасига қонун ҳужжатлари билан юкланган бошқа вазифа ва функцияларни ҳам бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мутахассис зиммасига мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган вазифа ва функцияларни юклаш, шу жумладан уни ўз вазифалари ва функциялари билан боғлиқ бўлмаган йиғилишларга ва бошқа тадбирларга жалб этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Мутахассиснинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мутахассис ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида қуйидаги ҳуқуқлардан фойдаланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларидан ўз зиммасига юклатилган вазифалар билан боғлиқ зарур ҳужжатлар, статистик ва бошқа маълумотлар, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа ахборотларни, шу жумладан ФҲДЁ органлари ва судлардан ўзи фаолият кўрсатаётган ҳудудда доимий истиқомат қилаётган хотин-қизлар иштирокида кўрилаётган никоҳни ва никоҳдан ажрашишни қайд этиш билан боғлиқ ишлар юзасидан маълумотлар сўраб олиш, қонунга асосан тарқатилиши тақиқланган ёки чекланган ахборотлар бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғини кенгашида иштирок этиш, ўз фаолиятини самарали ташкил этиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига берилган ҳуқуқлар ва имкониятлардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган хотин-қизларни «Мўътабар аёл» кўкрак нишонига тақдим этиш учун номзод этиб кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотлари билан муносабатларда хотин-қизлар манфаатларини ифода этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан фаол ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотларга, шу жумладан халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан таклифлар киритиш, уларнинг кўриб чиқилишида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз малакасини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мутахассис ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни тўлиқ ва сифатли бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар билан муносабатларда одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш, вазмин бўлиш, зарур ҳолларда тактик усуллардан фойдаланган ҳолда ҳаракат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида ўзига маълум бўлган ахборотларнинг қатъий сир сақланишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мутахассис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва мажбуриятларни олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Мутахассиснинг фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мутахассис лавозими оилалар сони 2000 гача бўлган фуқаролар йиғинида 1 тадан, оилалар сони 2000 ва ундан ортиқ бўлган фуқаролар йиғинларида эса 2 тадан жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мутахассис фуқаролар йиғини биносида жойлашади, лавозими бўйича фуқаролар йиғини кенгашининг таркибига киради ва фуқаролар йиғини билан яқин ҳамкорликда ўз фаолиятини амалга оширади. Бунда, мутахассисга иш ҳақи лавозим маошига фуқаролар йиғини маслаҳатчиси лавозимига бериладиган қўшимча рағбатлантиришлар миқдори ва шартлари (алоҳида шароитлар учун устама, рағбатлантириш коэффиценти, мукофот ва моддий ёрдам) сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мутахассис фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи тавсиясига асосан туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мутахассис лавозимига, қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлган, камида беш йил тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудида доимий яшаётган, оиласи, турмуш-тарзи, хулқ-одобига кўра ижобий тавсифланадиган хотин-қизлар тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар мутахассис лавозимига тайинланиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Мутахассис фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мутахассис ўз фаолияти самарадорлиги юзасидан туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитаси олдида ҳисобдор бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мутахассис фаолиятининг самарадорлиги ҳар йили ўтган йил натижаларига кўра туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг туман (шаҳар) бўлими, ички ишлар ва ФҲДЁ органлари, бандликка кўмаклашиш марказлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иштирокида баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мутахассис фаолиятининг самарадорлиги қуйидаги асосий кўрсаткичлар динамикасини таҳлил қилиш орқали баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш билан таъминланмаган меҳнат ёшидаги хотин-қизлар сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик, ҳунармандчилик билан шуғулланишга жалб этилган хотин-қизлар сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ажрашишлар сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ажрашишдан сақлаб қолинган оилалар сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17 (16) ёшга тўлмасдан турмушга чиққан, шундан фарзандли бўлган қизлар сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар, шунингдек ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари сони.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Баҳолаш жараёнида ҳар бир кўрсаткич ўтган йилги кўрсаткичлар билан солиштирган ҳолда, шу жумладан ҳар бир кўрсаткичнинг алоҳида турлари, хотин-қизларнинг тегишли ёш контенгенти кесимида таҳлил қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Баҳолаш натижаларига кўра мутахассисга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантириш ва лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 мартдаги 200-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 71-модда) 2-банди, шунингдек қарорга 12-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 январдаги 10-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.01.2022 й., 09/22/10/0006-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 09/18/200/0906-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.01.2022 й., 09/22/10/0006-сон)