23.02.2018 йилдаги 141-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.02.2018 йилдаги 141-сон
Kuchga kirish sanasi
23.02.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 8 майдаги ПҚ-149-сон қарорини ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2013 йил 15 августдаги 226-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 56-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги директори А.А. Садиков зиммасига юклансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 23 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
141-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 141-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулияти, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартиби, шунингдек, Агентлик раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Агентлик давлат органи ҳисобланади ва спортда допингни олдини олиш ҳамда допингга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини таъминлаш ва амалга оширишда иштирок этади. Бироқ ўз фаолиятида Бутунжаҳон антидопинг кодексига (ва унга вақт-вақти билан киритиладиган ўзгартиришларга) мувофиқ равишда мустақил ҳаракат қилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) бўйсунади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Агентлик ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 8 майдаги ПҚ-149-сон қарорига мувофиқ амалга оширади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЮНЕСКОнинг Спортда допингга қарши курашиш тўғрисидаги халқаро конвенцияси, Бутунжаҳон антидопинг кодекси, Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг Халқаро стандартлари ва бошқа ҳужжатлари Агентлик фаолиятида бажарилиши мажбурий ва тартибга солувчи ҳужжатлар ҳисобланади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Агентлик Бутунжаҳон антидопинг кодексини имзоловчи ташкилот ҳисобланиб, спортда допингга қарши курашиш соҳасида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги ҳамда бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасини ифода этади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари,маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, ўз мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, бошқа зарур муҳр ва штампларга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида ғазначилик ҳисоб рақамлари, банк ҳисоб рақамлари, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисоб рақамларга эга бўлади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Агентликнинг расмий номи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ — Oʻzbekiston Respublikasi Milliy antidoping agentligi, қисқартирилган — Oʻzbekiston Milliy antidoping agentligi (OʻzMADA);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) инглиз тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ — The National Anti-Doping Agency of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган — Uzbekistan National Anti-Doping Agency (UzNADA);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) рус тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ — Национальное антидопинговое агентство Республики Узбекистан, қисқартирилган — Национальное антидопинговое агентство Узбекистана (УзНАДА).
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Агентликнинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) спортда допингни олдини олиш ва допингга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш, Бутунжаҳон антидопинг кодекси, халқаро антидопинг стандартларига асосланган миллий антидопинг қоидалари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, шунингдек, уларга риоя этилишини таъминлаш;
(10-банднинг 1-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) допинг назоратининг самарали тизимини, спортда тақиқланган модда ва усуллари қўлланилишини ҳамда допингни бошқа шаклларини назорат қилиш дастурлари ва услублари, шунингдек, спортчилар ва спорт ташкилотлари учун интизомий регламентни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
(10-банднинг 2-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) тадқиқотлар (допинг-тестлар) ва допинг назоратининг бошқа элементларини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикасида Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг республика спортчилари ҳақида маълумотларни тўплаш ва сақлаш учун мўлжалланган антидопинг маъмуриятчилиги ва менежменти (ADAMS тизими) бўйича онлайн тизимини қўллаш;
(10-банднинг 3-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) допинг назорати соҳасидаги илғор услублар ва технологиялар билан алмашиш ҳамда уларни мамлакатимизда жорий қилиш учун етакчи хорижий ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш;
(10-банднинг 4-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) спорт федерациялари, клублари ва жамоалари тиббиёт ходимларининг малакасини оширишга кўмаклашиш, уларга спортда допингни олдини олиш ва допинг назоратини амалга ошириш борасида услубий ёрдам кўрсатиш, таълим дастурларини амалга ошириш, соғлом ва ҳалол спортни тарғиб қилиш;
(10-банднинг 5-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) давлат ҳокимияти органлари, жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг допинг назорати соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш.
(10-банднинг 6-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Агентлик ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортда допингни олдини олиш ҳамда допингга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини ва қонунчиликни такомиллаштириш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бутунжаҳон антидопинг кодекси, халқаро ва минтақавий антидопинг стандартлари ва талабларига асосланган миллий антидопинг қоидалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва жорий этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг талаблари ва янги қоидаларини доимий мониторингини олиб боради ҳамда тезкор жорий этади;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЮНЕСКОнинг Спортда допингга қарши курашиш тўғрисидаги халқаро конвенцияси, Бутунжаҳон антидопинг кодексидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг республика спортчилари ҳақида маълумотларни тўплаш ва сақлаш учун мўлжалланган антидопинг маъмуриятчилиги ва менежменти (ADAMS тизими) бўйича онлайн тизимини қўллайди, шунингдек, кейинчалик ушбу тизимнинг доимий бошқарувини таъминлайди;
(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақиқланган модда ва усуллар тўғрисидаги маълумотлар базасининг доимий янгиланиб борилишини таъминлайди;
(11-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон спортчилари, мураббийлари ва бошқа мутахассисларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш чораларини кўради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортда допингни олдини олиш ва допингга қарши курашиш борасида халқаро кооперацияни ва ҳамкорликни амалга оширади;
(11-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, жисмоний тарбия-спорт ташкилотларида тақиқланган моддалар ва усуллар қўлланишининг олдини олиш бўйича ахборот ва таълим дастурларини амалга ошириш чораларини кўради;
(11-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг бюллетень ва бошқа расмий нашрлари, шунингдек, ўз фаолиятига тааллуқли бошқа маълумот ва материалларнинг чоп этилишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортда допингни олдини олиш масалаларига бағишланган миллий ва халқаро илмий форумлар, симпозиумлар, анжуманлар, семинарлар ҳамда бошқа тадбирларни ташкил қилади ва уларда иштирок этади;
(11-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли халқаро, минтақавий ва хорижий ташкилотлар билан музокаралар олиб боради, спортда допингни олдини олиш ва допингга қарши курашиш масалалари бўйича белгиланган тартибда идоралараро шартномалар тузади;
(11-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) ҳамда допинг назорати бўйича бошқа халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикасининг аъзолик бадалларини тўлайди;
(11-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли тадқиқотлар (допинг-тест) ва допинг назоратининг бошқа элементларини ташкил этиш, шу жумладан намуналар ва биоматериалларни топшириш тартиб-таомили тўғрисида спортчилар ва шифокорларга ахборот-маслаҳат беришни таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортда допингни олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқади;
(11-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
допинг назорати натижаларини бошқариш тартиб-таомилларини амалга оширади, шу жумладан антидопинг қоидабузарлиги содир этганлик учун тегишли интизомий чоралар кўради;
(11-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спортда допингни аниқлаш ва олдини олиш борасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (ассоциациялари) ва давлат бошқа органлари билан ҳамкорлик қилади;
(11-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт федерациялари (ассоциациялари), клублари, жамоалари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар учун антидопинг бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саломатликни муҳофаза қилиш ва спортда фармакологик таъсирга эга дори препаратлари ва бошқа моддалардан қонуний фойдаланиш борасида спортчилар, мураббийлар, тиббиёт ва бошқа мутахассисларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш тадбирларини ўтказади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортда допингни олдини олиш аҳамияти ва мақсадларини кенг тушунтириб бориш тадбирларини ўтказади;
(11-банднинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари, жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг допинг назорати соҳасида қўшма тадбирлар ташкил этиш ва тажриба алмашиш орқали ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлайди.
(11-банднинг йигирма иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари, жумладан, спорт федерациялари (ассоциациялари), клублари ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек, спортчилар ва мансабдор шахслардан услубларни, фармакологик таъсирга эга дори препаратлари ва бошқа моддаларни қўллашга оид зарур маълумотлар, ҳужжатлар ва материалларни белгиланган тартибда сўраб олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро меъёрий ҳужжатлар талабларини бажариш доирасида халқаро, минтақавий антидопинг, жисмоний тарбия-спорт ташкилотларига спортчилар (спортчилар гуруҳи, жамоа) томонидан спортда тақиқланган модда ва усулларни қўлланишига тааллуқли маълумотлар, ҳужжатлар ва материалларни, шунингдек, тадқиқотлар (допинг-тест) ва допинг назоратининг бошқа элементлари натижаларини тақдим этиш;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон спортчилари, мураббийлари ва бошқа мутахассисларининг манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолиятини ушбу Низомда ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган вазифалар доирасида режалаштириш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ асосий воситаларни ижарага олиш ёки ижарага бериш, грант маблағлари ва бошқа молиявий ёрдамни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий грантларни, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан олиш бўйича танловларда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида интеллектуал мулк объектлари учун муаллифлик ҳуқуқларини олиш ва улардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро шартномаларига мувофиқ хорижий юридик шахслар билан ҳамкорлик қилиш ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолияти соҳасида илмий-услубий ва ахборот материаллари, даврий нашрлар ва бошқа босма маҳсулотларни белгиланган тартибда чоп этиш ва тарқатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг самарали фаолиятини ташкил этиш, антидопинг назорати тизими, шунингдек, спортда тақиқланган дори ҳамда бошқа модда ва усуллар қўлланишини назорат қилишга қаратилган турли дастурлар ва усулларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш мақсадида шартномалар асосида маҳаллий ва хорижий мутахассисларни бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига жалб қилиш;
(12-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликка, Агентлик мақсадлари ва вазифаларига зид бўлмаган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, миллий спорт федерациялари ва ассоциациялари, шунингдек, бошқа ташкилотлар, спортчилар, мураббийлар, мутахассислар, мансабдор шахслар бажариши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Агентлик қуйидагилар учун жавоб беради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро стандартлар ва қоидаларга мувофиқ, спортчиларнинг (спортчилар гуруҳи, жамоанинг) машғулот, мусобақа, тиббий-биологик ва тикланиш жараёнига оид маълумотларнинг, шунингдек, тадқиқотлар (допинг-тест) ва допинг назоратининг бошқа элементлари натижаларининг махфийлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий антидопинг қоидалари ва спортда допингга қарши курашиш соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлом ва ҳалол спортни тарғиб қилишга доир ахборот-таълим дастурлари ва тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
допинг назоратини режалаштириш ва самарали ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг антидопинг маъмуриятчилиги ва менежменти (ADAMS) бўйича онлайн тизимини қўллаш;
(13-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортчиларда ўтказилган допинг-тест натижалари мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
антидопинг қоидаларини бузган спортчи, мураббий ва бошқа мутахассисларга нисбатан санкциялар қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортчилардан олинган биологик намуналарни сақлаш ва антидопинг лабораториясига етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларни етакчи хорижий муассасаларда тизимли равишда махсус қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкдан мақсадли фойдаланиш ва унинг сақланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликка мувофиқ бухгалтерия ва статистика ҳисоби ва ҳисоботини юритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Агентлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қуйидагилар Агентлик директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 8 майдаги ПҚ-149-сон қарорида юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирларнинг бажарилишини чуқур ва танқидий таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ва унинг таркибий бўлинмаларининг фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чоралар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
(14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик мансабдор шахсларининг ваколатлари, Агентлик фаолиятининг алоҳида йўналишларига раҳбарлик учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий антидопинг қоидалари ва бошқа норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш чораларини кўриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бутунжаҳон антидопинг агентлиги билан Миллий антидопинг қоидалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган тартибда келишиш;
(14-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг антидопинг маъмуриятчилиги ва менежменти (ADAMS) бўйича онлайн тизими қўлланишини назорат қилиш;
(14-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
намуналар олиш, уларни сақлаш ва Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан аккредитация қилинган лабораторияга етказиш жараёнини мувофиқлаштириш;
(14-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлом ва ҳалол спортни тарғиб қилиш масалаларига доир ахборот-таълим дастурлари ва тадбирларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бутунжаҳон антидопинг кодексига, Миллий антидопинг қоидалари ва допингга қарши курашиш бўйича бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш тадбирларини ташкил қилиш ва амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Агентлик ва мансабдор шахсларнинг ҳар чораклик иш режаларини ва уларнинг бажарилиши назоратини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари бажарилишини ташкил қилиш ҳамда мониторингини олиб бориш тизимини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлашга доир комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ходимлари ва Агентлик ҳузуридаги комиссиялар аъзоларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни тизимли ташкил этиш;
(14-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 238-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2021 й., 09/21/238/0377-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларга самарали фаолият юритиши учун зарур шароитлар яратиш, Агентлик кадрлар захирасини шакллантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда фаолият масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини ташкил қилиш, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида уларни мукаммал ишлаб чиқиш, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқишда иштирок этиш;
(14-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Агентликнинг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан пухта ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентига мувофиқ белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);
(14-банднинг йигирма иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарори талабларига қатъий мувофиқ равишда Агентлик раҳбарлари, ходимлари ва Агентлик ҳузуридаги комиссиялар аъзоларининг хизмат сафарларида бўлишини ташкил этиш, хизмат сафарларининг асослилиги, самарадорлиги ва натижадорлигини ҳамда хизмат сафарлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланишни таъминлаш;
(14-банднинг йигирма учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 238-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2021 й., 09/21/238/0377-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши ёки қолмаслиги мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масалани кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ходимлари томонидан Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашадиган сабаблар ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик фаолиятига ишларни ташкил қилишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил қилиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний шахсларни ҳамда юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан сайёр қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Агентлик ходимлари ва раҳбариятининг қабулхоналар фаолиятида фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига келиб тушадиган мурожаатлар ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик фаолиятининг очиқлигини таъминлаш масаласида қонун ҳужжатларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ходимлари томонидан бажарилиши шарт бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда, Агентлик тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг штат жадвалини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Агентликнинг харажатлар сметасини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ходимларини кўкрак нишонлари ва фахрий ёрлиқлар билан белгиланган тартибда мукофотлаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш, Агентликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини фахрий унвонларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларига тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини белгиланган тартибда имзолаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қуйидагилар Агентлик таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституция ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари бажарилишини таъминлаш, Агентлик таркибий бўлинмаларида ижро интизомини мустаҳкамлашга доир комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик қарорлари, директорнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, иш режаларида кўрсатилган вазифа ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий антидопинг қоидалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг антидопинг маъмуриятчилиги ва менежменти (ADAMS) бўйича онлайн тизимини қўллаш;
(15-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлом ва ҳалол спортни тарғиб қилиш масалаларига доир ахборот-таълим дастурлари ва тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бутунжаҳон антидопинг кодексига, Миллий антидопинг қоидалари ва допингга қарши курашиш бўйича бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш тадбирларини ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортда допингни олдини олиш ва допингга қарши курашиш соҳасига оид ҳужжатларнинг сифатли ҳуқуқий экспертизасини таъминлаш;
(15-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Агентлик раҳбариятига кўриб чиқиш учун киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик таркибий бўлинмаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда бош директорга таклифлар киритиш, уларнинг профессионал даражаси, чуқур билимга, амалий тажрибага эгалиги, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларининг юқорилиги кафолатланганини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмаларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли тайёрлашини таъминлаш, Агентлик таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик муҳокама этиш учун кўриб чиқиш ҳамда виза қўйиш, Агентлик раҳбари томонидан имзолаш (виза қўйиш), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти талабларига мувофиқ уларнинг Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш;
(15-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан пухта ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарори талабларига тўлиқ мувофиқ равишда хизмат сафарларида бўлиш, хизмат сафарларининг асослилиги, самарадорлиги ва натижадорлигини ҳамда хизмат сафарлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмалар ходимларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, ҳайъат мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш ва якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик таркибий бўлинмаларида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашадиган сабаблар ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик бош директорига давлат хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда сифатини оширишга доир таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний шахсларни ҳамда юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан сайёр қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига келиб тушадиган мурожаатлар ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Агентлик раҳбарларининг жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Агентлик директори қуйидагилар учун шахсан жавоб беради:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликка юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган Агентликнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 14-бандида қайд этилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Агентлик таркибий бўлинмалари раҳбарлари қуйидагилар учун шахсан жавоб беради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифа ва функцияларнинг амалга оширилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 15-бандида қайд этилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§ Агентликка раҳбарлик қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Агентликка Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
181. Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва тиббий хизмат кўрсатиш шартларига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.
(181-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Директор:
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва Агентликка юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ходимларининг лавозим вазифаларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида Агентлик ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради, кўрсатмалар беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириши мумкин.
(19-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Агентлик директори бўлмаган вақтларда унинг ваколатларини таркибий бўлинмалар раҳбарларидан бири бажаради.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§ Агентликнинг давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Агентлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Агентлик Вазирлар Маҳкамасининг Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятига бириктирилган ташкилотлар рўйхатига киради.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 августдаги 524-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§ Агентлик Комиссиялари ва допинг назорати инспекторлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Агентликда қуйидаги Комиссиялар ташкил этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортчиларнинг терапевтик мақсадларда тақиқланган модда(лар) ёки усул(лар)дан фойдаланиш учун берган аризалари ва уларни тасдиқловчи ҳужжатларни кўриб чиқадиган ҳамда ушбу фойдаланиш халқаро терапевтик истиснолар стандартига мувофиқ равишда рухсат этилиши мумкин ёки йўқлигини аниқлайдиган Терапевтик истиснолар бўйича комиссия;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
антидопинг қоидаларининг бузилиши ҳолатларини ўрганадиган ва улар бўйича қарор қабул қиладиган, фаолиятида мустақил бўлиши шарт бўлган Ахлоқ комиссияси.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Комиссиялар аъзолари зарурат бўлганда ишга жалб этилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 238-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2021 й., 09/21/238/0377-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Комиссиялар ва допинг назорати инспекторларининг фаолияти тартиби Агентлик томонидан тасдиқланган тегишли регламентларга мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги доимий равишда баҳолаб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги Вазирлар Маҳкамасининг мутасадди комплекси раҳбари томонидан тасдиқланадиган Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлари асосида баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича қуйидаги чоралар кўрилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки тегишли интизомий жавобгарлик чоралари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Агентлик фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Агентлик фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, ҳомийлар — юридик ва жисмоний шахслар маблағлари, халқаро молиявий институтлар грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади ва моддий-техник таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Агентлик ходимларига бюджет муассасалари ва ташкилотлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган иш ҳақи тўлаш, мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш, моддий рағбатлантириш ва меҳнатни рағбатлантириш тартиби жорий этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Агентлик комиссияларида ишлаш учун жалб этиладиган мутахассислар ва допинг назорати инспекторларининг иш ҳақи ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,52 баробаригача миқдорда белгиланади ва Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ҳамда амалда ишланган кунларга мутаносиб равишда, аммо бир ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35,2 фоизидан кам бўлмаган миқдорда тўланади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Агентлик ўз фаолияти натижаларининг ҳисобини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритади ва Вазирлар Маҳкамаси, давлат солиқ хизмати органлари, статистика ва бошқа ваколатли органларга ҳисоботлар тақдим этади, ҳужжатларнинг сақланиши ҳамда давлат архив ташкилотларида сақлаш учун ўз вақтида топширилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
331. Допинг-тест ўтказиш учун махсус тўпламларнинг яроқлилик муддати қисқалиги ва уларнинг ягона ишлаб чиқарувчиси томонидан энг кам харид қилишнинг чекланган ҳажми белгиланиши сабабли Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан харид қилинган махсус тўпламларнинг режали допинг-тест ўтказишдан ташқари яроқли қолдиқ қисми шартнома асосида допинг-тест ўтказиш пуллик хизматини кўрсатиш учун ишлатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда допинг-тест ўтказиш пуллик хизмати кўрсатишдан тушган маблағлар қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ҳузуридаги комиссия аъзоларининг иш ҳақини тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
допинг-тест ўтказиш учун махсус тўпламларни харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд кредиторлик қарзларни тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларни моддий рағбатлантириш тадбирлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа мақсадлар учун.
(331-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 238-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2021 й., 09/21/238/0377-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Агентликнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти олдидаги ҳисобдорлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Агентлик директори Агентлик фаолиятининг натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси олдида мунтазам равишда ҳисобот беради.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 февралдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва спорт вазири Агентлик бош директорининг зиммасига юкланган вазифаларни самарали бажариши бўйича фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, Агентлик фаолиятининг самарадорлигини холис баҳолайди.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 августдаги 524-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Агентликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлари рағбатлантирилади ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жазога тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 141-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2013 йил 15 августдаги 226-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-банднинг иккинчи хатбошидаги «шунингдек миллий антидопинг хизмати функциясини бажарувчи» сўзлари чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўққизинчи хатбошидаги «ва антидопинг назорати» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар комплексининг VI бўлими ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2018 й., 09/18/141/0817-сон, 25.08.2018 й., 09/18/680/1791-сон; 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; 27.04.2021 й., 09/21/238/0377-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон; 06.02.2026 й., 09/26/45/0153-сон)