Ҳужжат кучини йўқотган 06.01.2026 20.02.2018 йилдаги 130-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.02.2018 йилдаги 130-сон
Kuchga kirish sanasi
21.02.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 06.01.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда олий таълим муассасаларига кириш тест синовларини топширувчи абитуриентлар сонининг ошиб бориши йилига ўртача 10 фоизни ташкил этмоқда. Хусусан, 2016 йилда 663 минг, 2017 йилда 729 мингдан ортиқ абитуриентлар олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган. Таҳлилларга кўра, 2018 йилда олий таълим муассасаларига 810 мингдан ортиқ абитуриентларнинг ҳужжат топшириши кутилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абитуриентлар сонининг кескин ўсиши тегишли равишда тест синовлари жараёнига давлат бошқаруви органлари билан келишилган ҳолда жалб этилаётган назоратчилар сони ва тест материалларини сифатли тайёрлаш билан боғлиқ ишлар ҳажми ортиб боришига сабаб бўлмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тест синовлари жараёнига жалб этилаётган иштирокчилар сони ва тест материалларини сифатли тайёрлаш билан боғлиқ иш ҳажмининг ортиб бориши танланган бино ва аудиторияларнинг жиҳозланиши белгиланган талабларга жавоб бермаслигига, бинолар олий таълим муассасаларида ташкил этилган бош штабдан узоқ масофада ва тарқоқ жойлашишига олиб келди. Бунинг натижасида тест синовларини назорат қилиш сифатининг тушиб кетиши, амалдаги тартибда тест синовларини ўтказишда қатор муаммолар юзага келиши кузатилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 16 ноябрдаги ПҚ-3389-сон қарори билан 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб кириш тест синовларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, уларни катта сиғимдаги биноларда видеокузатувлар орқали кенг жамоатчиликка онлайн режимда кузатиб бориш имкониятини яратган ҳолда ўтказиш, тест синовлари натижаларини тест ўтказилган куннинг эртасига расмий веб-сайтда эълон қилиш белгиланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тест синовлари билан боғлиқ бўлган ишларни сифатли, ўз вақтида ва самарали амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб аталади) вазифалари ва функцияларини, ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқишни, шунингдек, унинг ҳудудлардаги бўлимларини ташкил этишни тақозо этмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тест марказининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва унга юкланган вазифаларнинг ижросини юқори даражада таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат тест маркази таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синови орқали танлаб олишга оид давлат сиёсатини амалга оширувчи ягона ваколатли давлат бошқаруви органи деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Давлат тест марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовларини ташкил этиш, ўтказиш, натижаларини таҳлил этиш ва эълон қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест технологияларини ривожлантириш, педагогик ўлчов воситаларини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини ривожлантириш;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги 646-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.10.2020 й., 09/20/646/1382-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш ва уларга давлат тилини билиш бўйича даража сертификатини бериш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 февралдаги 52-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат тест марказининг марказий аппарати тузилмасида Тест синовларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бош бошқармаси, Тест синовларининг компьютер таҳлили ва ахборотлаштириш бошқармаси ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлимлари ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тест маркази директорига, зарур ҳолларда, тузилмага ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, марказ фаолиятини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча штат бирликларини жорий этиш ҳуқуқи берилсин.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги ПҚ-279-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2022 й., 07/22/279/0530-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган йиғим ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Давлат тест маркази фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/61/1195-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат тест марказига 5 та, шу жумладан, 3 та бириктирилган, 1 та навбатчи ва 1 та махсус автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратади;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тест маркази Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 12-уй манзилида жойлашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда Давлат тест марказининг бўлимлари учун ҳудуд марказларида жойлашган, коммуникация тизимларига эга бўлган бинолардан 3 тадан алоҳида хона ажратсин ҳамда уларнинг зарур моддий-техника воситалари билан тўлиқ жиҳозланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2023 йил 1 январга қадар республиканинг барча ҳудудларида Давлат тест марказига тегишли намунавий типдаги павильонларнинг қурилиши учун белгиланган тартибда ер участкалари ажратилиши ҳамда 2023 йил 1 июнга қадар мазкур павильонлар қуриб битказилиши ва фойдаланишга топширилишини таъминласин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги ПҚ-279-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2022 й., 07/22/279/0530-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Давлат тест маркази ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 17 июлдаги 508-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил, 29-сон, 697-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М.М. Каримов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 20 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
130-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 февралдаги 130-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ҳамда ҳисобот бериш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат тест маркази таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синови орқали танлаб олишга оид давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда тест синовларини ўтказиш тартибига риоя этилиши устидан назорат қилиш учун жавоб берадиган ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат тест маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат тест марказининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат тест маркази тизимига унинг марказий аппарати ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган бўлимлари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Давлат тест маркази юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тест марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлимлари юридик шахс ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Давлат тест марказининг расмий номи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, қисқартмаси — ДТМ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рус тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ номи — Государственный центр тестирования при Кабинете Министров Республики Узбекистан, қисқартмаси — ГЦТ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инглиз тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ номи — State test center under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan, қисқартмаси — STC.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Давлат тест марказининг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагилар Давлат тест марказининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) тест синовларини ташкил этиш, ўтказиш, натижаларини таҳлил этиш ва эълон қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) тест технологияларини ривожлантириш, педагогик ўлчов воситаларини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини ривожлантириш;
(8-банднинг 3-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги 646-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.10.2020 й., 09/20/646/1382-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш ва уларга давлат тилини билиш бўйича даража сертификатини бериш.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 февралдаги 52-сонли қарорига асосан 4-кичик банд билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Давлат тест маркази ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) тест синовларини ташкил этиш, ўтказиш, натижаларини таҳлил этиш ва эълон қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синови орқали танлаб олиш тартибларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бино ва иншоотларни тест синовларини ўтказиш учун жиҳозлаш борасида қўйиладиган талабларни тегишли вазирликлар ва идоралар билан ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синови иштирокчилари банкини шакллантириш, тест синовини ўтказиш тартиби бўйича улар учун амалий семинарлар ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда таълим муассасалари билан ҳамкорликда тест топширувчилар ҳақида маълумотлар банкини шакллантириш, уларнинг йўналишлар ва гуруҳлар бўйича тақсимотини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалдаги ва ривожланган мамлакатлар тажрибаси асосида тест синовларини ташкил этишни такомиллаштириб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест топширувчилар учун тест синови тартиби бўйича кўрсатмалар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовларининг шаффофлигини таъминлаш учун тест синовлари иштирокчиларини белгиланган вазифаларига кўра гуруҳларга тақсимлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовларининг белгиланган тартиб ва қоидалар асосида ўтказилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовлари назоратини амалга оширувчи масъул шахсларнинг билим, кўникма ва малакасини шакллантирувчи дастур ишлаб чиқиш, ривожланган мамлакатлар тажрибаси асосида такомиллаштириб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовлари назоратини амалга оширувчи масъул шахсларнинг билим, кўникма ва малакасини шакллантирувчи амалий семинарлар ташкил қилиш ҳамда методик қўлланмаларни яратиш ва чоп этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест топшириқлари асосида кўп вариантли саволлар китобини шакллантириш ҳамда уларнинг махфийлигини таъминлаган ҳолда нашр қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовларида ишлатиладиган жавоблар варақаларига ишлов бериш, текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тест синовлари натижаларини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синови натижаларини ҳисоблаш, ҳар хил шаклларда таҳлил қилиш ва натижаларни эълон қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачиларнинг буюртманомаларига мувофиқ тест синовларини ўтказиш, тўлов нормативларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) тест технологияларини ривожлантириш, педагогик ўлчов воситаларини такомиллаштириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори малакали мутахассислардан иборат умумтаълим ва махсус фанлар экспертлари ҳақидаги маълумотлар банкини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагогик ўлчов воситаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш талаблари бўйича методик кўрсатмаларни ишлаб чиқиш, экспертлар учун тестология асослари бўйича семинарлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат таълим стандартларига мувофиқ бўлган фанлар бўйича турли хил мураккаблик даражасидаги тест топшириқларини ишлаб чиқиш, улар босқичма-босқич такомиллаштириб борилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалдаги ва ривожланган мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш асосида тест топшириқлари банкини шакллантириш технологиясини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест топшириқлари банкини шакллантириш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест топшириқлари махфийлигини сақлаш чора-тадбирлари комплексини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда таълим муассасалари билан ҳамкорликда тест топшириқлари банкини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагогик ўлчов воситаларини такомиллаштириш бўйича мутахассислар учун ўқув семинарлари ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро эътироф этилган баҳолаш стандартлари асосида умумтаълим фанлари бўйича тест топшириқлари тузилмасини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим фанларини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш бўйича халқаро эътироф этилган баҳолаш стандартлари талабларига мувофиқ тўлов асосида тест синовларини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ривожланган мамлакатларнинг тажрибасига таянган ҳолда умумтаълим фанини билиш кўникмаларини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ойлик иш ҳақига устама белгиланган умумтаълим фанлари ўқитувчиларини кўп компонентли тест синовларидан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим фанларини билиш даражасига давлат намунасидаги сертификатни бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим фанларидан тест синовларидан ўтувчи шахслар учун ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва нашр қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш асосида тест синовлари технологиясини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест материалларини ишлаб чиқишда ҳамда улардан фойдаланишда таълим муассасаларига ва бошқа муассасаларга методик ёрдам кўрсатиш.
(9-банднинг 3-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги 646-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.10.2020 й., 09/20/646/1382-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш ва уларга давлат тилини билиш бўйича даража сертификатини бериш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро эътироф этилган баҳолаш стандартлари асосида раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахсларнинг давлат тилини билиш бўйича тест топшириқлари тузилмасини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахсларнинг давлат тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш бўйича халқаро эътироф этилган баҳолаш стандартлари талабларига мувофиқ тест синовларини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ривожланган чет эл мамлакатларининг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахсларнинг давлат тилини билиш кўникмаларини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахсларнинг давлат тилини билиш бўйича тест синовларидан ўтувчи шахслар учун ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва нашр қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича тест синовларидан муваффақиятли ўтган талабгорларга электрон шаклда давлат тилини билиш бўйича даража сертификатини бериш.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 февралдаги 52-сонли қарорига асосан 4-кичик банд билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Давлат тест марказининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Давлат тест маркази ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш жараёнида таълим муассасалари раҳбарлари томонидан таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда қабул қилинган буйруқлар, фармойишлар ва бошқа қарорларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети ҳисобидан харажатлар сметасида назарда тутилган ва Давлат тест марказининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан унга юкланган вазифаларни бажариш учун тўлов асосида мустақил экспертларни ва имтиҳон олувчиларни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқишда иштирок этиш, идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома бўйича жисмоний ва юридик шахсларга илмий-методик, ахборот-консалтинг ҳамда намунавий тест топшириқлари асосида диагностик тест синовлари ўтказиш хизматлари кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш, зарур ҳолларда давлат бошқаруви бошқа органлари билан биргаликда қарорлар ва бошқа ҳужжатларни биргаликда қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифаларни ҳал этиш учун олимлар, етакчи педагог-мутахассислар ва хорижий экспертларни жалб этиш, шунингдек, ихтисослаштирилган, мақсадли ва вақтинчалик илмий-тадқиқот гуруҳлари ва ижодий гуруҳлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тест маркази фаолиятини кенг ёритиш мақсадида ижтимоий тармоқларда расмий веб-сайтлар, шунингдек, саҳифалар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилган шунга ўхшаш тадбирларда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича методик материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноширлик фаолияти билан шуғулланиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тест маркази қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қуйидагилар Давлат тест марказининг мажбуриятлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синови орқали танлаб олишга оид давлат сиёсатини ҳамда тест синовларини ўтказиш тартибига риоя этилиши устидан назоратни самарали амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Давлат тест маркази томонидан қабул қилинадиган буйруқлар ижросини самарали амалга ошириш;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синови натижаларининг холисоналиги ва ишончлилигини таъминлаш соҳасида дастурлар, чора-тадбирлар режаси, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Давлат тест маркази раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қуйидагилар Давлат тест маркази директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Давлат тест марказининг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Давлат тест марказига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Давлат тест маркази фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини чуқур таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
(12-банднинг 4-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) ўз ўринбосарлари ва Давлат тест марказининг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Давлат тест марказининг тегишли бошқарма, бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлимлари (кейинги ўринларда бўлинма деб аталади) мансабдор шахсларининг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;
(12-банднинг 6-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) Давлат тест марказининг фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Давлат тест марказининг ва ўз ўринбосарларининг иш режасини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
(12-банднинг 7-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Давлат тест маркази фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) Давлат тест маркази ходимларининг тизимли равишда малакасини оширишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) Давлат тест марказининг ходимларини танлаб олиш ва лавозимга тайинлаш, уларнинг самарали ишлаши учун зарур шароитларни яратиш, ходимлар захирасини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Давлат тест марказига ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
(12-банднинг 11-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) фаолият соҳаси масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилинишида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
(12-банднинг 12-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) Давлат тест марказига тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);
(12-банднинг 13-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) Давлат тест маркази раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) ўз ўринбосарлари, бўлинмалар фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, бўлинмалар иш режаларини тасдиқлаш, ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
(12-банднинг 15-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) Давлат тест маркази ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шунингдек, унинг эгаллаб турган лавозимида қолиш масаласини кўриб чиқиш бўйича таклиф киритиш, унинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
(12-банднинг 16-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) Давлат тест маркази ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Давлат тест маркази ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Давлат тест маркази тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19) Давлат тест марказининг ҳамда бўлинмаларининг ишлари замонавий шаклларда ташкил этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20) Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигини, сифатини ва фойдаланиш имкониятини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Давлат тест маркази ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24) Давлат тест маркази фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25) Давлат тест маркази ходимларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26) Давлат тест маркази ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг ижросини белгиланган тартибда назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27) Давлат тест маркази тузилмаси ва штат жадвалини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ходимларнинг сони доирасида белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28) Давлат тест маркази бўлинмаларининг низомларини тасдиқлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қуйидагилар Давлат тест маркази директори ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Давлат тест маркази директори вақтинча бўлмаганда унинг вазифасини тегишли буйруқ асосида бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Давлат тест марказининг бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мажбуриятларни ходимлари ўртасида тақсимлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Давлат тест маркази бўлинмаларининг фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган концепция, комплекс дастурлар ва тадбирларнинг бажарилишини чуқур таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш ва ушбу вазифаларни сифатли бажариш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Давлат тест марказининг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) Давлат тест маркази директорининг буйруқлари ва топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) бўлинмаларга ходимларни танлаш ва лавозимга тайинлаш бўйича Давлат тест маркази директорига таклифлар киритиш, ўз касбининг устаси эканлигига, юқори касбий малакага, амалий иш тажрибасига ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эгалигига кафолат бериш, уларнинг касбий малакаларини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, ходимлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Давлат тест маркази директори кўриб чиқиши ва имзолаши учун кўриб чиқиб имзолаш, шунингдек, Давлат тест маркази директорининг топшириғига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ижро аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта ишлашда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) Давлат тест марказига тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) бўлинмалар бошлиқлари фаолиятининг самарадорлигини ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, унинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синови орқали танлаб олиш фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича Амалий чора-тадбирларни белгилаш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уни Давлат тест маркази директорига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлик масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни директорга киритиш, функционал ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) Давлат тест маркази директорига давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигини, сифатини ва фойдаланиш имкониятларини ошириш бўйича таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни директорга киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қуйидагилар Давлат тест маркази бўлинма бошлиқларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) тегишли таркибий бўлинмалар фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини таҳлил қилиш ҳамда таркибий бўлинмалар ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни директор ўринбосарига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Давлат тест маркази бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) Давлат тест маркази раҳбарларининг буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) бўлинманинг иш режаси ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, унда кўрсатилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) бўлинмага юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) бўлинма фаолиятига оид масалалар юзасидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун раҳбарларга киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) бўлинмага кадрларни танлаш юзасидан директор ўринбосарига таклифлар тақдим этиш, профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, бўлинмада кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) бўлинма томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Давлат тест марказининг бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик раҳбарият томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, раҳбариятнинг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқишда иштирок этиш;
(14-банднинг 11-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) Давлат тест марказига тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) бўлинма ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Давлат тест маркази тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) давлат хизматларининг самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Давлат тест маркази раҳбарларининг жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Давлат тест маркази директори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Давлат тест марказига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали ва ўз вақтида бажарилишига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган мажбуриятлар бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган функционал вазифаларнинг сифатли бажарилишига шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Давлат тест маркази директори ўринбосари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Давлат тест марказига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган мажбуриятлар бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган функционал вазифаларнинг сифатли бажарилишига шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Бўлинма бошлиқлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) бўлинмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилишига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган мажбуриятлар бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган функционал вазифаларнинг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Давлат тест маркази фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Давлат тест маркази раҳбарияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Давлат тест марказига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тест маркази директори мақомига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Давлат тест маркази директорининг икки нафар ўринбосари бўлади ва улар Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тест маркази директорининг икки нафар ўринбосари мақомига кўра тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитларидан ташқари вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги 36-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.01.2020 й., 09/20/36/0076-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Давлат тест маркази директори бўлмаган вақтда унинг ваколатларини директорнинг ўринбосари бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Давлат тест марказининг бош бошқармаси бошлиғи, бошқарма бошлиқлари, бўлим бошлиқлари ва ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлим бошлиқлари ва ходимлари директор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Давлат тест марказининг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Давлат тест маркази ўз вазифа ва функцияларини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Давлат тест марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлимлари ўз ваколати доирасида бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда фаолият юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Давлат тест марказининг ҳайъати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Давлат тест марказида унинг директори (ҳайъат раиси), директорнинг ўринбосарлари, шунингдек, Давлат тест маркази фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Давлат тест маркази директорининг тақдимномасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тест маркази фаолиятининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Давлат тест марказининг бўлинмалари раҳбар ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўрган ҳолда уларнинг ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойларда соҳага оид долзарб масалалар муҳокама қилиниши таъминланган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тест маркази марказий аппаратига ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тест маркази номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш масаласини кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Давлат тест марказининг бўлинмалари раҳбар ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат Давлат тест маркази ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ҳайъат мажлисига Давлат тест маркази ваколатига кирадиган масалалар юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар вакиллари таклиф этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ҳайъат, агар унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ҳайъат қарорлари Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Давлат тест маркази директори ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, директор юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Шунингдек, ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрини маълум қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Давлат тест марказининг илмий-методик кенгаши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Давлат тест марказида директор ўринбосари (илмий-методик кенгаш раиси), бош бошқарма, бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда Давлат тест марказининг юқори малакали ходимларидан иборат таркибда илмий-методик кенгаш тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий-методик кенгаш аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Низомга мувофиқ, Давлат тест марказига юкланган вазифаларнинг сифатли амалга оширилиши, Давлат тест маркази фаолиятига оид илмий, методик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кўриб чиқиш ва лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда ҳайъат кун тартибига долзарб масалалар бўйича таклифлар киритиш илмий-методик кенгашнинг асосий вазифаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Илмий-методик кенгаш, агар унинг мажлисида таркибининг учдан икки қисми қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Илмий-методик кенгаш қарорлари Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Илмий-методик кенгаш фаолияти тартиби илмий-методик кенгаш томонидан тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Давлат тест марказининг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Давлат тест маркази фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳоланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Давлат тест маркази фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳолар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланадиган Давлат тест маркази фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Давлат тест марказининг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тест маркази раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тест маркази фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тест марказининг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси қонун ҳужжатларига кўра белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Давлат тест маркази фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Давлат тест марказини моддий-техник таъминлаш ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш — Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари, Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармаси, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Давлат тест маркази ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тест маркази ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган қўшимча ҳақлар ва устамалар Давлат тест маркази директори томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Давлат тест маркази ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш манбалари меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларидан ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Давлат тест марказининг Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот бериши
(9-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Директор Давлат тест марказининг фаолияти тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам равишда ҳисобот беради.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Давлат тест маркази раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун улар фаолияти устидан мониторинг олиб боради, Давлат тест маркази фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Давлат тест марказининг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Давлат тест марказини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2018 й., 09/18/130/0794-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон; 21.01.2020 й., 09/20/36/0076-сон, 13.10.2020 й., 09/20/646/1382-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/61/1195-сон; 16.06.2022 й., 07/22/279/0530-сон)