LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 августдаги 527-сонли «Олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни амалда ошириш, ёшларнинг таълим олиши учун янада кенг имкониятлар яратиш, олий маълумот олаётган фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банкларининг республика олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқишга тўлаш учун тижорат банклари томонидан таълим кредитлари беришни 2001/2002 ўқув йилидан бошлаб амалиётга жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Белгилаб қўйилсинки, таълим кредитлари тўлов-контракт асосида ўқиш учун олий ўқув юртларига қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, уларнинг ота-оналари ёки васийларига берилади.
2. Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Тижорат банклари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва олий таълим муассасаларининг:
чин етимлар, «Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланганлар ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари учун — фоизсиз таълим кредитлари бериш;
кам таъминланган оилалардан чиққан талабалар учун — кредит учун қўшилган фоизлар суммасининг 50 фоизини Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан тўлаган ҳолда имтиёзли кредитлар бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
4. Тижорат банкларига компенсация қилиш механизмини қўллаган ҳолда, имтиёзли давр билан, кредитнинг асосий суммаси ўқув юртини битиргандан кейин қайтариладиган кредитлар бериш тавсия этилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
5. «Ўзтелерадио» компанияси, Миллий ахборот агентлиги оммавий ахборот воситаларида таълим кредитлари, шу жумладан имтиёзли шартлардаги таълим кредитлари олиш имкониятлари ва уларнинг ижтимоий аҳамияти кенг ёритилишини таъминласинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва С. Кароматов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун тижорат банклари томонидан таълим кредитлари бериш ва уларни қайтариш тартибини белгилайди.
2. Тижорат банклари томонидан таълим кредитлари бериш уларни қайтариш, тўловнинг таъминланганлиги, муддатлилиги ва улардан мақсадли фойдаланиш шартлари асосида амалга оширилади.
3. Таълим кредитлари тижорат банклари томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларнинг ўқиши учун талабаларнинг ўзларига, уларнинг ота-оналарига ёки васийларига, (бундан кейин матнда «Қарз олувчи» деб аталади) берилиши мумкин.
4. Таълим кредитлари, олий таълим муассасаларида ўқиш даври ҳисобга олинган ҳолда, бакалавриатга ўқишга қабул қилинган талабаларга 10 йилгача, магистратурага ўқишга қабул қилинган талабаларга 5 йилгача бўлган муддатга берилади.
чин етимларга, «Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланганларга ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларига — ноль фоиз ставкаси (фоизсиз кредит);
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
Таълим кредитлари бўйича фоиз ставкаси ва тижорат банклари томонидан қўшиладиган фоизлар учун тўловлар миқдори Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ўзгаришига қараб ўзгариши мумкин, бу кредит шартномасида қайд этилиши керак.
6. Кам таъминланган оилалардан бўлган талабалар учун кредит бўйича қўшилган фоизларнинг 50 фоизи туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда «Жамғарма» деб аталади) маблағларидан тўланади.
(6-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Кўрсатиб ўтилган имтиёзга ҳуқуқли бўлган оилалар Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ (Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарорига 1-илова) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан аниқланади.
(6-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 декабрдаги 327-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 654-модда)
7. Таълим кредитлари учун фоизларни ҳисоблаш ва тўлаш таълим муассасасига ўтказилган сумма берилган вақтдан, асосий қарзни қайтариш эса талаба томонидан олий таълим муассасасида ўқишнинг таълимнинг ушбу тури учун расмий белгиланган муддати тугаллангандан сўнг, айрим курсларда такроран ўқиш муддати ҳисобга олинмасдан, уч ой ўтгандан сўнг бошланади.
Талаба муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган даврда таълим кредитлари учун фоиз ставкалари ҳисобланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
б) талаба ва олий таълим муассасаси ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт). Контрактда ўқишнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим. Ўқиш учун тўлов миқдори кейинги йилларда ўзгарган ҳолларда контрактларга тегишли ўзгартиришлар киритилади, бу ҳақда олий таълим муассасаси ўн кун муддатда банкка ёзма равишда маълум қилади, сўнгра қарз олувчи, банк ва олий таълим муассасаси ўртасидаги кредит шартномасига зарур ўзгартиришлар киритилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги 789-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2018 й., 09/18/789/1993-сон)
д) имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган чин етимлар, «Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари, кам таъминланган оилалардан чиққанлар тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.
Қарз олувчи юқоридаги ҳужжатларни банкка тақдим этиш билан айни бир вақтда паспортини шахсан кўрсатади. Банк паспортдан ва тақдим этилган бошқа ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар олишга ҳақлидир.
10. Олинган кредит қайтарилмаслиги хавфини олдини олиш мақсадида қарз олувчи қуйидаги таъминлаш шаклларидан бирини банкка тақдим этиш лозим, унинг амалга оширилиши унга қўйилган асосий талаб ҳисобланади:
суғурта компаниясининг қарз олувчининг кредитни қайтара олмаслиги хавфи суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кафиллиги (фақат чин етимлар ва «Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари ва кам таъминланган оилалардан чиққанлар учун).
11. Банк қарз олувчи томонидан кредит олиш учун тақдим қилинган ариза ва бошқа ҳужжатларни ўрганиб чиқади.
Агар кредитни қайтариш таъминланиши сифатида кафолат ёки кафиллик шартномаси тақдим қилинган бўлса, банк гарант ва кафилнинг молиявий аҳволини баҳолайди.
Агар кредитни қайтариш таъминланиши сифатида мол-мулк ёки қимматли қоғозлар қўйилган бўлса, банк уларнинг бозор нархларини аниқлайди.
12. Агар тақдим этилган ҳужжатлар банк талабларига жавоб берса, банк, қарз олувчи ва олий таълим муассасаси ўртасида кредит шартномаси тузилади.
13. Кам таъминланган оилалардан чиққан талабаларнинг ўқиши учун таълим кредитлари бериш учун ҳар бир томоннинг мазкур Низомдан келиб чиқувчи ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланган ҳолда банк, қарз олувчи, олий таълим муассасаси ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ўртасида кўп томонлама кредит шартномаси тузилади.
14. Тижорат банклари қарз олувчи томонидан таълим кредити беришни сўраб банкка тақдим қилинган ариза ва унга илова қилинган тўла ҳужжатлар тўпламини 10 иш куни мобайнида кўриб чиқиши ва кредит шартномасини имзолаши ёки кредит берилмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда аризачига кредит беришнинг рад этилиши сабаби кўрсатилган ёзма хулоса бериши лозим.
15. Таълим кредити қарз олувчининг ссуда ҳисоб рақамидан унинг шахсий ёзма топшириғи асосида олий таълим муассасасининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига маблағ ўтказиш йўли билан берилади.
16. Таълим кредитлари бўйича маблағлар кредит шартномасида қайд этилган шартларда ҳар ярим йилда ўқиш учун йиллик тўловнинг тўлиқ миқдорини икки тенг қисмга бўлиш йўли билан ўтказилади. Бунда янгидан қабул қилинган талабалар учун биринчи ярим йилликда ўқиганлик учун бошланғич тўлов жорий йилнинг 1 октябригача, иккинчи ярим йиллик учун — навбатдаги календарь йилнинг 15 мартигача тўланади.
Ўқишнинг иккинчи йилидан бошлаб кредит ҳисобига тўловлар ҳар ярим йиллик биринчи ойи (сентябрь ва март)нинг 5-кунидан кечиктирилмай тўланади.
Кам таъминланган оилалардан чиққан талабаларнинг ўқишига таълим кредитлари учун фоизлар қарз олувчи ва Жамғарма томонидан ҳар ойда, ҳисобланган фоизлар суммасининг 1/2 қисми бўйича тенг улушларда тўланади.
Жамғарма ҳисобланган фоизлар суммасини тўлов топшириқномаси билан банк билдиришномаси олингандан кейин уч иш куни мобайнида ўтказади.
18. Таълим кредити берилгандан сўнг банк кредит таъминланиши бўйича шартномада кўрсатилган тартибда мониторинг олиб боради.
19. Агар талаба ўқиш даври тугамасдан талабалар сафидан ўчирилса, таълим муассасаси раҳбарияти ректор (директор)нинг буйруғи чиққан кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида бу ҳақда банкка хабар бериши керак, қарз олувчи эса ўз навбатида уч ой муддатда таълим кредити ва унга қўшилган фоизлар бўйича қарзларни тўлиқ қайтариши лозим.
Талабанинг талаба сафидан чиқарилиши олий таълим муассасаси томонидан банкка ўз вақтида маълум қилинмаган тақдирда, таълим муассасаси ушбу давр учун ҳисобланган фоизларни банкка тўлашга мажбур.
Ушбу шартлар банк, қарз олувчи ва олий таълим муассасаси ўртасида тузиладиган кредит шартномасида акс эттирилиши керак.
20. Таълим кредитлари кредит шартномасида белгиланган муддатда қайтарилмаган тақдирда, банк гаров тўғрисидаги шартномага мувофиқ ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредитни таъминлаш объектини тасарруф этиш йўли билан кредит бўйича қарз суммасини ундириб олади. Агар кредитнинг қайтарилишини таъминлаш сифатида таъминлашнинг бошқа шакллари тақдим этилган бўлса, банк белгиланган муддатда қайтарилмаган таълим кредитини улар ҳисобига ўз вақтида қайтарилиши чораларини кўриши керак.