20.12.2017 йилдаги 1003-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.12.2017 йилдаги 1003-сон
Kuchga kirish sanasi
23.12.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мустақиллик йилларида тикланган Ўзбекистоннинг кўҳна ва бой миллий ҳунармандчилик тарихи, бугунги кунгача сақланиб қолган ўзига хос мактабларининг анъаналари ҳамда амалий санъат ва ҳунармандчилик асарларини асраш, халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш, илмий ўрганиш ва келажак авлодга етказиш, шунингдек, бу борада етарли шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, «Ҳунарманд» уюшмасининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон амалий санъат музейи негизида Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 — 2019 йилларда Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи биносини реконструкция қилиш, янги кўргазма зали ва маъмурий бино қуриш, ободонлаштириш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи (кейинги ўринларда музей деб юритилади) фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалий санъат ва миллий ҳунармандчиликнинг бугунги кунгача сақланиб қолган ўзига хос мактабларининг анъаналари ҳамда амалий санъат ва ҳунармандчилик асарларини асраш, халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш, илмий ўрганиш ҳамда келажак авлодга етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқимизнинг амалий санъат ва миллий ҳунармандчилик тарихи ҳамда бой маданий меросини, унинг инсоният тарихидаги ролини ҳаққоний ёритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимизнинг маданият, санъат ва бошқа соҳаларда эришилган ютуқларини кенг тарғиб қилишга қаратилган музей экспозицияларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқимизнинг маданий бойлиги ҳисобланган музей ашёлари ва музей коллекцияларини асраб-авайлаш, ўрганиш, бойитиб бориш, намойиш этиш, дунё жамоатчилигига танитиш ва тарғиб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноёб экспонатларни намойиш этиш орқали фуқароларда, айниқса ёш авлодда миллий ва умуминсоний қадриятлар, бебаҳо тарихий ва маданий меросга ҳурмат, ғурур ва ифтихор, Ватанга садоқат ва муҳаббат туйғуларини тарбиялаш ва кучайтириш; музей ашёлари ва музей коллекцияларини илмий тадқиқ қилиш ишларини амалга ошириш ва уларнинг натижаларини эълон қилиб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
музей ашёлари ва музей коллекцияларини илмий тадқиқ қилиш ишларини амалга ошириш ва уларнинг натижаларини эълон қилиб бориш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки, музейни сақлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, пуллик хизматлардан тушадиган маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлигининг музей биносини реконструкция қилиш, янги кўргазма зали ва маъмурий бино қуриш, ободонлаштириш ва жиҳозлаш ишларини бажариш доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати» давлат муассасаси — буюртмачи этиб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Meros chashmasi» унитар корхонаси — истисно тариқасида бош лойиҳа ташкилоти этиб;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош пудрат ташкилоти қонунчиликда белгиланган тартибда танлов савдолари асосида музей биносининг моддий маданий мерос объекти ҳисобланишини эътиборга олган ҳолда аниқланиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тошкент шаҳри ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг таклифига биноан икки ой муддатда музейнинг янги кўргазма зали ва маъмурий биносини қуриш учун зарур ер участкасини ажратсин, шунингдек, ушбу ер участкасидаги жисмоний шахсларнинг бино ва иншоотларни бузиш ва тозалаш ишларини буюртмачи маблағлари ҳисобидан ҳамда жисмоний шахсларнинг бузишга тушган бино ва иншоотларига белгиланган тартибда компенсация тўловларини ҳомийлик хайриялари ҳисобига амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда янги қуриладиган биноларни муҳандислик коммуникацияларига улаш бўйича архитектура-режалаштириш топшириғи (АРТ-1, АРТ-2)ни лойиҳалаштириш топшириқномаларини тайёрласин ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Асака» акциядорлик тижорат банки ва Акциядорлик тижорат «Алоқабанк»нинг музей биносини реконструкция қилиш, янги кўргазма зали ва маъмурий бино қуриш, ободонлаштириш ва жиҳозлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ҳамда қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш учун 12 млрд. сўм миқдоридаги маблағларни тенг улушларда ҳомийлик асосида 2017-2018 йиллар давомида ажратиши тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Маданият вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ музей биносини реконструкция қилиш, янги кўргазма зали ва маъмурий бинони қуриш, ободонлаштириш ва жиҳозлаш ишларининг ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан аниқланган маблағни мазкур қарорнинг 7-бандига асосан ҳамда экспертиза хулосасига биноан йўналтирилган ҳомийлик маблағларига етмаган қисмини Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил Инвестиция дастурига киритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси бажарилаётган реконструкция ва қурилиш-монтаж ишлари устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда миллий меросимиз, қадимий тарихимиз ва маданиятимизни тарғиб қилиш мақсадида музейга хорижий сайёҳларни кенг жалб этиш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ҳунарманд» уюшмаси билан биргаликда музейда қуриладиган янги кўргазмалар зали учун Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларида миллий ҳунармандчиликнинг ривожи ва эришган ютуқларига бағишланган экспозиция яратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан биргаликда музейда мунтазам равишда турли мавзулардаги давра суҳбатлари, учрашувлар, маҳорат дарслари каби маънавий тадбирлар, шунингдек, мактаб дастурига оид очиқ дарслар ўтказилишини таъминласин ва уларга таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларини белгиланган тартибда кенг жалб этиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 20 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1003-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1003/0449-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)