30.06.2017 йилдаги ПҚ-3107-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 30.06.2017 йилдаги ПҚ-3107-сон
Kuchga kirish sanasi
01.07.2017
Норасмий таржима
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нефть-газ тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда нефть-газ тармоғида республика иқтисодиёти тармоқларининг ва аҳолисининг нефть маҳсулотларига, табиий ва суюлтирилган газга, полимерларга бўлган эҳтиёжларини узлуксиз қондиришни таъминлашга доир бир қатор чора-тадбирлар кўрилганлиги қайд этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида республиканинг истиқболли инвестиция блокларида геологик тадқиқот ишларини олиб бориш, суюқ углеводородлар қазиб олиш жараёнига замонавий технологияларни жалб қилиш, янги нефть ва газ конларини ўзлаштириш бўйича ишлар олиб борилди, углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, тармоқни узоқ муддатли ва барқарор ривожлантириш, углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлашни давом эттириш, ишлаб чиқариш ва юқори қўшимча қиймат солиғига эга маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) экспорти ҳажмларини ошириш бўйича қўйилган вазифалар бутун тармоқнинг амалдаги ташкилий тузилмасини тубдан қайта кўриб чиқишни ҳамда илғор халқаро тажриба асосида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишни талаб этмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барча нефть ва газ комплексини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш, тармоқнинг ташкилий тузилмасини мақбуллаштириш, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, улар томонидан ишлаб чиқариш ва молия ресурсларидан фойдаланиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини доимий ошириб бориш ва уларнинг таннархини камайтириш, рақобатни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилишини таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1 — 4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПҚ-4388-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 07/19/4388/3400-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва унинг акциядорлик жамиятлари таркибига кирадиган ташкилотларни қайта ташкил этиш якунлари бўйича 12 минг штат бирлигини қисқартириш назарда тутилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг бўшаётган ходимларини ишга жойлаштиришга кўмаклашсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекнефтгаз» АЖ ташкилотлари қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши натижасида ушбу қарорга мувофиқ, ўтказиб берилаётган мол-мулк қиймати «Ўзбекнефтгаз» АЖ таркибига кирадиган қайта ташкил этиладиган ёки янги ташкил этиладиган ташкилотларда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун олинадиган солиқни, қўшимча қиймат солиғини, ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқишда солиқ солиш базасига киритилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекнефтгаз» АЖ мулкига солиқни ҳисоблаб чиқишда жамиятнинг солиқ солиш базаси газ тақсимлаш тармоқлари ва улар иншоотларининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати миқдорига камайтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-8-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПҚ-4388-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 07/19/4388/3400-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда:
 LexUZ шарҳи
Норасмий таржима. 9-банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармонига таҳририда. Рус тилидаги асосий матнга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда янгиланган «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори» асосида нефть ва газ тармоғи учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари, касблари ва мутахассисликлари рўйхатини, уларни тайёрловчи муайян олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларини белгиласин, улар бўйича таълим стандартларини, ўкув режаларини ва дастурларини уларга тармоқ ташкилотларида албатта ўқитишни, амалиёт ва стажировка ўтказишни киритган ҳолда замон талаблари ва халқаро тажрибани инобатга олиб танқидий қайта кўриб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили ихтисослашган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул квоталарини тузишда нефть ва газ тармоғининг малакали кадрларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжини ҳисобга олсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ўзлари танлаган касб ва мутахассислик бўйича «Ўзбекнефтгаз» АЖ корхоналарида ва ташкилотларида ишга жойлаштирилиши учун, энг аввало, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбарларининг жавобгарлигини назорат қилиш ва кучайтиришнинг таъсирчан механизмини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ижро этувчи аппаратининг ташкилий тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2008 йил 1 июлдаги ПҚ-906-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 17-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. «Ўзбекнефтгаз» АЖ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 30 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3107-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1 — 16-иловалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПҚ-4388-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 07/19/4388/3400-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги ПҚ-3107-сон қарорига
17-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига киритиладиган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 8 августдаги ПҚ-438-сон қарорининг 3-банди ва қарорнинг 1, 1а, 2, 3 ва 4-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 21 августдаги ПҚ-446-сон қарори:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 4-банди ва 1, 3 — 12-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.