23.10.2017 йилдаги 861-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.10.2017 йилдаги 861-сон
Kuchga kirish sanasi
23.10.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг Марказлаштирилган жамғармаси тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 августдаги ПҚ-3200-сон қарорига мувофиқ, шунингдек жазони ижро этиш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг Марказлаштирилган жамғармаси қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги фаолиятидан, шунингдек, хизматлар кўрсатишдан оладиган даромадларидан Жазони ижро этиш департаменти томонидан белгиланадиган миқдорлардаги ажратмалар;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларининг. солиқлар ва йиғимлар, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар тақдим этилиши натижасида жамғариладиган маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича Давлат бюджетига жазони ижро этиш муассасалари томонидан ундирилган маблағларнинг 50 фоизи миқдоридаги ажратмалар натижасида жамғариладиган маблағлари;

бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарорига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг Марказлаштирилган жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти (кейинги ўринларда — ЖИЭД) жазони ижро этиш муассасаларининг ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган маблағларини махсус ғазна ҳисобварағида жамласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Марказлаштирилган жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни таъминласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 23 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
861-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 октябрдаги 861-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг Марказлаштирилган жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг Марказлаштирилган жамғармаси (кейинги ўринларда Марказлаштирилган жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Марказлаштирилган жамғарма Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментида (кейинги ўринларда — ЖИЭД) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тузилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Марказлаштирилган жамғарма маблағлари ЖИЭДнинг махсус ғазна ҳисобварағида жамланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Марказлаштирилган жамғарма маблағларини шакллантириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар Марказлаштирилган жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги фаолиятидан, шунингдек, хизматлар кўрсатишдан оладиган даромадларидан ЖИЭД томонидан белгиланадиган миқдорлардаги ажратмалар;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича Давлат бюджетига жазони ижро этиш муассасалари томонидан ундирилган маблағларнинг 50 фоизи миқдоридаги ажратмалар натижасида жамғариладиган маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарорига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларининг солиқлар ва йиғимлар, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар тақдим этилиши натижасида жамғариладиган маблағлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказлаштирилган жамғармага ажратмалар миқдори жазони ижро этиш муассасаларининг оладиган даромадларига боғлиқ равишда ҳар бир муассаса учун алоҳида белгиланади ва молия йили якунлари бўйича ЖИЭД бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Марказлаштирилган жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Марказлаштирилган жамғарма маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖИЭД бинолари ва иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, шунингдек қурилиш материаллари харид қилиш, ЖИЭД ва унинг муассасалари бинолари ва иншоотларини жиҳозлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ва модернизация қилиш ҳамда техник қайта жиҳозлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларига молиявий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автотранспорт, алоқа воситалари, компьютер ва ташкилий техника, жиҳозлар ва хўжалик буюмлари харид қилиш, шунингдек, уларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумлар ва қамоққа олинганларни қўриқлаш ва назорат қилишнинг замонавий техник воситаларини, шунингдек, ЖИЭД, унинг муассасалари учун бошқа замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасалари жойлашган жойларда ЖИЭД ва унинг муассасалари ходимларининг (ишчиларининг) эгаллаган лавозимда бўлиш муддати давомида яшаши учун мўлжалланган хизмат турар жойлари (квартиралар) қуриш (харид қилиш), шу жумладан, иккиламчи бозорда харид қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
консалтинг, суд ва бошқа хизматлар билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
(5-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 апрелдаги 232-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.04.2024 й., 09/24/232/0297-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖИЭД ходимларини (ишчиларини) тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш харажатларини қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даврий босма нашрлар, махсус адабиётлар, китоб маҳсулотлари, канцелярия буюмлари, ташқи тарғибот-тушунтириш воситалари (баннерлар ва бошқалар) харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖИЭД ва жазони ижро этиш муассасалари ходимларига, ишчи ва хизматчиларига моддий ёрдам кўрсатиш, устамалар белгилаш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар, амалий машғулотлар, тренинглар, профилактик, маданий ва тантанали тадбирлар ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, бошқа ишлаб чиқариш ва маиший эҳтиёжлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида қидирувда бўлган маҳкумлар хорижий давлат судлари томонидан жаримага тортилган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига биноан кейинчалик маҳкумларнинг ойлик иш ҳақларидан ушлаб қолинишини назарда тутган ҳолда тўланадиган жарима маблағлари.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида қидирувда бўлган маҳкумларни (шахсларни) ушлаш жараёнида кўмаклашган фуқаролар, ички ишлар органлари ходимлари ва бошқа соҳа ходимларини рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари асосида ҳомийлик хайрияларини ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш бўлинмаларига юқори малакали менежерларни (мутахассисларни), зарур мутахассисликка эга бўлмаган хизмат кўрсатувчи ходимларни фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб қилиш.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 апрелдаги 232-сонли қарорига асосан ўн тўртинчи — ўн олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.04.2024 й., 09/24/232/0297-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Моддий ёрдам ЖИЭД ва жазони ижро этиш муассасалари ходимларига (ишчиларига) уларнинг ёзма ариза орқали мурожаатлари ёки тегишли муассасанинг касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномаси асосида истисно ҳолатларда (никоҳ тўйи, яқин қариндошларнинг ўлими, оғир жароҳат олиш, касаллик, оиладаги оғир моддий шароит, табиий офат оқибатларида) кўрсатилади. Бунда кўрсатиладиган моддий ёрдам миқдори бир йилда лавозим маошининг икки баробаридан ошиши мумкин эмас.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Марказлаштирилган жамғарма маблағларидан фойдаланиш ЖИЭД бошлиғи томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Марказлаштирилган жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси ЖИЭД томонидан, қонун ҳужжатларида бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича белгиланган тартибда тузилади ва тасдиқланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Даромадлар ва харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Марказлаштирилган жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси молиявий маблағлар келиб тушишининг прогнозидан келиб чиқиб ва кейинги йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Даромадлар ва харажатлар прогнозини тайёрлаш, Марказлаштирилган жамғарманинг даромадлари ва харажатлари таҳлили ҳамда мониторингини амалга ошириш, Марказлаштирилган жамғарма бўйича ойлик, чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни қабул қилиш ва таҳлил этиш ЖИЭД Молия-иқтисодиёт бошқармаси ва Ишлаб чиқариш-техника бошқармаси томонидан амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Марказлаштирилган жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги молиявий йилга ўтади ва олиб қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Марказлаштирилган жамғарма маблағларини бошқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Марказлаштирилган жамғарма маблағларини бошқариш ЖИЭД томонидан амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Марказлаштирилган жамғарма маблағлари ЖИЭД бошлиғи, ЖИЭД бошлиғининг ўринбосари — Молия-иқтисодиёт бошқармаси бошлиғининг қарори билан сарфланади, Марказлаштирилган жамғармадан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан ортиқ суммадаги маблағларни сарфлаш эса — ЖИЭДнинг Марказлаштирилган жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) қарори билан амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Комиссия таркиби 5 кишидан кам бўлмаган аъзо, шунингдек котибдан иборат бўлиб, ЖИЭД бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖИЭД бошлиғи Комиссия раиси ҳисобланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Холислик, очиқлик ва қарорлар қабул қилишда ошкоралик Комиссия ишининг асосий принциплари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомда белгиланган тартибда Марказлаштирилган жамғарма ишларини ташкил этиш ва унинг маблағларини тасарруф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказлаштирилган жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини доимий мониторинг қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомда назарда тутилган мақсадлар учун маблағлар ажратиш ҳақидаги буюртманомаларни кўриб чиқиш ва умумлаштириш, нисбатан долзарб бўлган ва асослантирилган буюртманомаларни танлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ажратилган маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланилмаган ҳолатлар аниқланганда ажратилган маблағларни ундириш ва молиялаштиришни тўхтатиб қўйиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказлаштирилган жамғарма фаолиятига тегишли масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Комиссия Марказлаштирилган жамғарма маблағларидан ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган тадбирлар учун фойдаланиш масаласини кўриб чиқади ва қарорлар қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Комиссия мажлислари заруратга кўра ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия мажлислари унинг ишида аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Комиссия қарорлари унинг мажлисида иштирок этган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Комиссия аъзоларининг овозлари тенг бўлиб қолган тақдирда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Комиссия қарори Комиссия мажлиси баёни билан расмийлаштирилади, Комиссиянинг раиси ва мажлисда иштирок этган барча аъзолари томонидан имзоланади ҳамда ЖИЭДнинг муҳри билан тасдиқланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Комиссия раиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия ишида холислик ва очиқликни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия томонидан ўзининг зиммасига юкланган вазифаларнинг тўлиқ бажарилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия томонидан Марказлаштирилган жамғарма маблағларини тасарруф этиш бўйича қарорлар қабул қилишда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Комиссия котиби:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖИЭДнинг тегишли хизматлари ва жазони ижро этиш муассасаларидан Комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказиш учун зарур ҳужжатлар ва материалларни сўраб олади;
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия мажлисини ўтказиш учун зарур ахборотларни тайёрлайди ва мажлисдан камида учун кун олдин уларни Комиссия раиси ва аъзоларига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия мажлиси баёнларининг расмийлаштирилиши, Комиссия ҳужжатларининг юритилиши ва сақланишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Марказлаштирилган жамғарма маблағларидан жазони ижро этиш муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, таъмирлаш ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган бошқа мақсадларга маблағ ажратиш учун Комиссияга мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими, маблағларни сарфлаш мақсадлари ва кутилаётган натижалар кўрсатилган тушунтириш хати, зарур жиҳозлар ва эҳтиёт қисмлар рўйхати, сўралаётган сумманинг ҳисоб-китоби, шунингдек бажариладиган ишлар ҳажми кўрсатилган таъмирлаш бўйича камчиликлар далолатномаси ва бошқа зарур ҳужжатлар тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Ҳисоб ва ҳисобот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Марказлаштирилган жамғарма маблағларининг тушуми ва уларни сарфлаш ҳисоби қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказлаштирилган жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботни юритиш ЖИЭДнинг Молия-иқтисодиёт бошқармаси томонидан амалга оширилади.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Марказлаштирилган жамғарма маблағларининг тушуми ва уларни сарфлаш ҳақида ҳисобот бюджет ташкилотлари учун белгиланган тартибда ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ЖИЭДнинг кейинги йил учун харажатлар сметасини тасдиқлашда Марказлаштирилган жамғарманинг даромадлари ва харажатлари мажбурий тартибда инобатга олинади.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. ЖИЭД ва жазони ижро этиш муассасаларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари Марказлаштирилган жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши, бухгалтерия ҳисобининг тўғри юритилиши, маблағларнинг тушуми ва сарфланиши тўғрисидаги молиявий ҳисоботларнинг тузилиши ва тақдим этилиши учун шахсан жавоб берадилар.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказлаштирилган жамғарма маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланилмаган ҳолатлар аниқланганда белгиланган мақсадда фойдаланилмаганлиги аниқланган барча сумма айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли жавобгарлик чораларини қўллаган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Марказлаштирилган жамғарма маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Назорат-тафтиш инспекцияси ва бошқа соҳавий хизматлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 09/17/861/0157; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 23.05.2020 й., 09/20/318/0644-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/354/0593-сон, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон; 24.04.2024 й., 09/24/232/0297-сон)