Ҳужжат кучини йўқотган 31.05.2023 30.09.2017 йилдаги ПҚ-3305-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 30.09.2017 йилдаги ПҚ-3305-сон
Kuchga kirish sanasi
30.09.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 31.05.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 30 сентябрдаги ПФ-5198-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг давлат ва нодавлат тармоқларини янада кенгайтириш, давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш шароитларини яратиш, давлат ва хусусий сектор шериклиги шартларида мактабгача таълим муассасаларининг янги шаклларини жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2018 й., 07/18/3955/1978-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 07/12/3651/1007-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 07/12/3651/1007-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 07/12/3651/1007-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2018 й., 07/18/3955/1978-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти тузилмаси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1 — 5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2018 й., 07/18/3955/1978-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари, туман (шаҳар)лар мактабгача таълим бўлимлари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарорни амалга ошириш харажатлари учун 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг «Ижтимоий соҳа» учун назарда тутилган параметрлари доирасида маблағлар ажратсин, 2018 йилдан бошлаб эса ҳар йили зарур бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарордан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2017 йил учун тасдиқланган харажатлари сметасига тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрларини ишлаб чиқишда мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларига тегишли ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклиф киритсин;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг марказий аппаратига 4 та, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига 14 та енгил хизмат автотранспорт воситаларини сақлашга лимит ҳамда уларнинг хариди учун зарур бўлган маблағларни ажратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари моддий-техника базасини шакллантириш учун зарур бўлган жиҳозлар ва ахборот-коммуникация технологияларини харид қилиш ҳамда уларнинг маъмурий биноларини таъмирлаш учун Мактабгача таълим вазирлигига маблағлар ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятида зарур бўлган алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқа воситаларини ўрнатишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг марказий аппарати Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-уйда жойлаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ҳамда туманлар (шаҳарлар) мактабгача таълим бўлимларини бинолар ёки зарур бўлган хоналар билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги «Мактабгача таълим методикаси» журналини (кейинги ўринларда — Журнал деб аталади) таъсис этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим тизимига жорий этилаётган илғор педагогик ва инновацион технологияларни, соҳада амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишларини атрофлича ёритиб бориш, соҳага доир қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат дастурларини шарҳлаш ва тушунтириш журналнинг асосий вазифалари этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Журнал таҳририяти фаолиятини молиялаштириш журнални сотишдан тушадиган маблағлар, ҳомийлик маблағлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағ ва манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда мактабгача таълим муассасаларида қўлланилаётган овқатланиш меъёрларини ривожланган мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқсин ҳамда 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб янгиланган овқатланиш меъёрлари ва республиканинг барча мактабгача таълим муассасаларида ушбу қарор ижросининг тизимли мониторинги жорий этилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда мактабгача таълим муассасалари учун ўқув ва кўргазмали қуроллар, уларнинг тарбияланувчилари учун ўргатувчи ва ривожлантирувчи китоблар тайёрланиши, шунингдек, уларнинг нашр этилиши, доимий равишда молиялаштирилиши ва давлат мактабгача таълим муассасаларига етказиб берилишини назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда таълим миллий тилларда олиб бориладиган мактабгача таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнида инглиз ва рус тилларини, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабгача таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнида инглиз ва ўзбек тилларини ўрганишни жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда мактабгача таълим муассасаларида фойдаланилаётган, биринчи навбатда болаларнинг интеллектуал ва англаш қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган ўйин ва ўйинчоқларнинг давлат стандартларини ишлаб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзстандарт» агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда мактабгача таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва зарур шарт-шароитларни яратиш учун таълимга қўйиладиган давлат талаблари асосида ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан мактабгача таълим муассасаларини жиҳозлаш меъёрларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо-саноат палатаси билан биргаликда болалар ўйинлари ва ўйинчоқлари бўйича давлат буюртмасини миллий ишлаб чиқарувчилар орасида тақсимлаш бўйича 2018 — 2023 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг статистик ахборотлари тарқатилиши мажбурий бўлган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда мактабгача таълим тизими ходимларининг ижтимоий муҳофазасини такомиллаштириш мақсадида икки ой муддатда мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тўғрисидаги низомни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси ва вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари тўғрисидаги низомларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири У.И. Иноятов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 30 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3305-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3305-сон қарорига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ректор

Ўқув-методик кенгаш

Ўқув ва методика ишлари бўйича проректор

Маънавият ва илмий ишлар бўйича проректор

Молия-иқтисодиёт ишлари бўйича проректор

Кадрлар бўлими

2

Ўқув жараёнини ташкил этиш бўлими

4

Илмий-педагогик фаолиятни мувофиқлаштириш ва илғор менежмент технологияларини жорий этиш бўлими

4

Юрисконсульт

1

Бухгалтерия

2

Таълим сифатини мониторинг қилиш бўлими

4

Умумий бўлим ва архив

3

Хўжалик ишлари бўлими*

Ахборот-ресурс маркази

4

Таълим дастурларини яратиш ва норматив-методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўлими

4

 

Кафедралар*

 

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими

4

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларнинг умумий чекланган сони — 37 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари — 15 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Профессор-ўқитувчилар ва ўқитиш-тарбиялаш ходимлари, шунингдек, техник ва хизмат кўрсатиш ходимлари сони қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2017 й., 07/17/3305/0038-сон; 05.04.2018 й., 07/12/3651/1007-сон, 01.10.2018 й., 07/18/3955/1978-сон; 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)