Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2018 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бир ой муддатда қуйидагиларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш қоидалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кичик ҳажмли кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 августдаги 525-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/525/0803-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири Р.М. Джураев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 19 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
744-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини олиб бориш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини (кейинги ўринларда давлат назорати деб аталади) олиб бориш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат назорати аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар давлат назоратининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда вазиятларни келтириб чиқариши мумкин бўлган хавф ва таҳдидларнинг омилларини барвақт аниқлашни, уларнинг профилактикаси ва юзага келишининг олдини олишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолига фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мулкига хавф-хатар туғилганда комплекс ёрдам кўрсатиш, халқ билан мулоқотни, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан бу борада ўзаро яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, мавжуд хавф-хатарлар тўғрисида аҳолини ўз вақтида огоҳлантириш ва хабардор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудларини, моддий ва маданий бойликларини муҳофаза қилиш тадбирларининг амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, шунингдек, сув объектларида кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланишда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш юзасидан самарали назоратни амалга ошириш;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, одамлар саломатлиги ва ҳаётини сақлаш, моддий ва маданий бойликларни муҳофаза қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектлар бўйича лойиҳалар ва қарорларнинг давлат экспертизасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси талабларига риоя этилиши қисмида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахслар томонидан аҳолини ҳамда ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида ўз вазифаларини бажаришларини, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида ҳамда сув объектларида одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича қонунбузарликларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этиш.
(5-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахслар давлат назоратининг субъектлари (кейинги ўринларда давлат назорати субъектлари деб аталади) ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш бўйича назорат ишларини олиб борувчи субъектлар фаолияти давлат назорати объекти ҳисобланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Давлат назорати фавқулодда вазиятларга олиб келувчи сабаб ва омилларни аниқлаш, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида олдиндан кўриладиган чораларни таҳлил қилиш ва баҳолаш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидагилар давлат назоратининг шакллари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига амал қилинишини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш объектлари ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектлар бўйича ишлаб чиқилган қарор ва лойиҳаларнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси талабларига мос келиши юзасидан давлат экспертизаси (кейинги ўринларда лойиҳалар экспертизаси деб аталади) ўтказилишида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахслар томонидан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш талабларига риоя этилишини назорат қилиш.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Давлат назоратини олиб борувчи давлат органи ва унинг ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (кейинги ўринларда ФВВ деб аталади) давлат назоратини олиб борувчи махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. ФВВ ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорларининг давлат назорати субъектлари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. ФВВнинг қуйидаги мансабдор шахслари давлат назоратини амалга ошириш ҳуқуқига эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фавқулодда вазиятлар вазири ва унинг ўринбосарлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФВВ Марказий аппаратининг бошқарма, хизмат, инспекция ва бўлимлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, офицерлари ва мутахассислари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, офицерлари, бош инспекторлари ва мутахассислари;
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 августдаги 525-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/525/0803-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Текширишлар шаклида давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар белгиланган тартибда аттестациядан ўтган бўлиши ва текширишларни ўтказишга қўйилиши тўғрисидаги махсус гувоҳномага эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар қуйидаги ваколатларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат назорати субъектларига белгиланган тартибда кириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бажарилишини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик лойиҳаларининг ҳужжатларини, қуриладиган объектлар лойиҳаларини экспертиза қилишда уларнинг фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича талабларга амал қилиниши юзасидан иштирок этиш, шунингдек лойиҳалар экспертизаси натижалари бўйича хулосалар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахслар томонидан кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини, бундай кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидаларига, шунингдек, кемачиликни тартибга солувчи қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш;
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 декабрдаги 1002-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2018 й., 09/18/1002/2295-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахслардан давлат назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборот, маълумот ва тушунтиришларни сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида қонун ҳужжатларининг талаблари бузилганлигини бартараф этиш ҳақида ёзма кўрсатмалар бериш.
(14-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширилаётган давлат назорати субъектларига текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи зарур ҳужжатларни кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат назорати субъектининг фаолиятига тўсқинлик яратмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишларни рўйхатга олиш дафтарида ёзувларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текшириш жараёнида маълум бўлган давлат сирларининг, тижоратга оид ва бошқа сир тутиладиган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат назорати субъектлари томонидан аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида қонун талабларининг бажарилишини текшириш натижалари юзасидан далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси соҳасидаги қонун ҳужжатлари, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари бузилганлиги аниқланганда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида протоколлар тузиш ва айбдорларни маъмурий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал этиш учун ишни судга юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алкоголли ичимликлар, наркотик моддалар истеъмол қилиб маст ҳолатда бўлган кема бошқарувчиларини, шунингдек кичик ҳажмли кемани алкоголли ичимликлар, наркотик моддалар истеъмол қилиб маст ҳолатда бўлган, кемани бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлмаган, кемаларни бошқариш қоидаларини қўпол бузаётган шахсларни кемани бошқаришдан четлаштириш. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида протокол тузиш ва зарур ҳолатларда кемани, унинг двигателини олиб қўйиш ва кемалар эгалари ҳисобидан кемалар турадиган базаларга топшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари бузилганлиги аниқланганда белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда маъмурий жазо қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
прейскурантга мувофиқ аҳоли ва ташкилотлардан кўрсатилган хизматлар учун тегишли хизмат ҳақи олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларга давлат назорати субъектларига ташкилий-хўжалик ишларига оид топшириқлар бериш ва молия-хўжалик ишларига аралашиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Давлат назоратини амалга оширишга аралашиш, уни амалга оширувчи мансабдор шахснинг ишига ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш ва фаолиятига тўсқинлик қилиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Давлат назорати органи мансабдор шахсининг ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилган ёки унинг қонуний талабларини бажармаган шахслар белгиланган тартибда жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Давлат назоратини амалга оширувчи шахслар ўз фаолиятининг қонунийлиги, объективлиги, қонунчилик доирасида тўғри ташкил этилганлиги ва амалга оширилганлиги учун жавоб беришади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Давлат назоратини амалга ошириш тартиботлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назорати ушбу Низом иловасидаги схема бўйича ташкил этилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси соҳасидаги, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида қонунчилик талабларига амал қилинишини текшириш қуйидаги турларга бўлинади:
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комплекс текширув;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисқа муддатли текширув;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат тартибидаги текширув.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комплекс текширув — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири — Фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан жорий йил учун тасдиқланган Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг (кейинги ўринларда ФВДТ деб аталади) аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича асосий тадбирлари режаси (кейинги ўринларда асосий тадбирлар режаси деб аталади) асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қисқа муддатли текширувлар жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида режадан ташқари текшириш тарзида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қисқа муддатли текширувлар, тадбиркорлик субъектларидан ташқари, қуйидаги ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларидан келиб чиқадиган текширишлар зарурати пайдо бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФВВ ва унинг таркибий тузилмаларига давлат назоратидаги субъектлар томонидан аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар талаблари бузилиши фактлари ҳақида қўшимча расмий маълумотлар келиб тушганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда вазиятлар содир бўлишини бартараф этиш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария-эпидемиологик вазият кескинлашганда, шунингдек чегарадош давлатлардан юқумли касалликлар кириб келиши ва тарқалиши хавфи пайдо бўлганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат тартибидаги текширув — давлат назорати субъектлари томонидан ўтган текширувда аниқланган камчиликлар бартараф этилишини таъминлаш мақсадида бир иш куни мобайнида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қуйидагилар давлат назорати субъектларини текшириш учун асос ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) комплекс текширувлар учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий тадбирлар режаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий тадбирлар режаси асосида текширишнинг мақсади, текширувчилар таркиби ва муддати кўрсатилган ҳолда Фавқулодда вазиятлар вазири ёки ҳудудий бошқармалар (бўлимлар) бошлиқлари томонидан чиқарилган буйруқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қисқа муддатли текширувлар учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ваколатга эга бўлган орган ёки унинг тегишли ҳудудий тузилмаларининг навбатдан ташқари текширув ўтказиш тўғрисидаги текшириладиган объект номи, муддати, мақсади ва текшириш сабаблари кўрсатилган қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фавқулодда вазиятлар вазири ва ҳудудий бошқармалар (бўлимлар) бошлиқларининг мансабдор шахслар таркиби ва текшириш муддати кўрсатилган буйруғи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. ФВВнинг назорат функциялари тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор қилган ҳолда фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш ҳамда табиий, техноген, террористик-қўпорувчилик хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалалари, шунингдек меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгилаб қўйилган рўйхатга кирувчи объектларда фуқаро муҳофазаси талабларига амал қилиниши масалалари юзасидан олиб борилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 886-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/886/3941-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Хўжалик юритувчи субъектларни текшириш муддатлари ўн календарь кундан ошмаслиги лозим. Алоҳида ҳолатларда махсус ваколатли органнинг қарорига биноан бу муддат йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин, бунда ушбу қоида кичик тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. ФВВ ва унинг ҳудудий бошқармалари (бўлимлари) комплекс текширув ўтказилиши тўғрисида давлат назорати субъектини текширув муддати ва предметини кўрсатган ҳолда текшириш бошланишидан камида ўттиз кун олдин ёзма равишда огоҳлантириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Текширишлар, қоидага кўра, кундузги пайтларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истисно ҳолатларда (фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганда, Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри фуқаро муҳофазаси бошлиқларининг топшириқларига кўра) текширувлар тунги пайтларда ҳам олиб борилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Текширувни ўтказиш вақти текширилаётган объектнинг иш вақтидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Текширув бошланишидан уч кун олдин ФВВ марказий аппаратида — вазирнинг биринчи ўринбосари — штаб бошлиғи, жойларда эса — шахсан ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи томонидан йўриқнома ўтказилади, унда текширув муддати, унинг бориши тўғрисида маълумот бериш тартиби, текширув далолатномаларида акс эттирилиши шарт бўлган масалаларга аниқликлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Текширув ўтказиш учун текширувчиларга вазир, вазирнинг ўринбосарлари, ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари бошлиқларининг ёзма тақдимномаси берилади, ушбу тақдимнома текширув ўтказиш учун расмий ҳужжат ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдимномада кўрсатилмаган шахслар текширувларда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдимномасиз текширув ўтказиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Текширилаётган субъектга текшириш учун асос бўладиган ҳужжатлар тилхат олинган ҳолда топширилган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади. Текширилаётган давлат назорат субъектининг мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортганлиги текширишни бекор қилиш учун асос бўлмайди. Текширилаётган субъект мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортган тақдирда, ФВВнинг мансабдор шахси томонидан унинг ўзи ва текширилаётган хўжалик юритувчи субъект имзолайдиган далолатнома тузилади. Текширилаётган давлат назорати субъекти мазкур далолатномани имзолашдан бош тортганда, далолатномага тегишли ёзув киритилади. Бу ҳолда далолатнома имзоланган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Текшириш ишлари давлат назорат субъекти вакилининг иштирокида олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолатларда текширувга шартнома асосида экспертлар ва таржимонлар, шунингдек текширув натижаларидан манфаатдор бўлмаган бошқа холислар жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмаларининг аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар тадбиркорлик фаолияти субъектлари сўровига кўра мазкур бирлашмалар вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқариш участкаларини (цехларини) давлат назорати субъекти маъмуриятини хабардор қилмасдан, шунингдек кузатувчисиз айланиб чиқиш (кўздан кечириш) тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширувчи ишлаб чиқариш участкаларини (цехларини) айланиб чиқишдан (кўздан кечиришдан) олдин техника хавфсизлиги қоидалари бўйича йўриқнома билан танишиб чиқиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар, зарурат бўлганда, давлат назорати субъектлари томонидан махсус кийим ҳамда шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида қонунчилик талабларининг бажарилишини текшириш изчиллиги ФВВ томонидан ишлаб чиқилиб тасдиқланган йўриқномалар ва услубий кўрсатмалар асосида амалга оширилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Текшириш натижалари тўғрисидаги далолатнома (маълумотнома) текширилаётган субъектга топширилган кун текширишни ўтказиш тугаган кун ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширилаётган давлат назорати субъекти текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномани (маълумотномани) олишдан бош тортганда, ФВВнинг мансабдор шахси бу ҳақда текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномага (маълумотномага) тегишли ёзув киритади ва шу пайтдан эътиборан текшириш тугаган ҳисобланади. Бу ҳолда текшириш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг (маълумотноманинг) бир нусхаси давлат назорати субъектига почта орқали буюртма хат билан юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектларнинг лойиҳалари ва қарорларини давлат экспертизасидан ўтказишда иштирок этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектларнинг лойиҳалари ва қарорларининг давлат экспертизаси (кейинги ўринларда давлат экспертизаси деб аталади) қуйидагиларни аниқлаш мақсадида ўтказилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш ва ижтимоий объектлар бўйича лойиҳалар ва қарорларнинг аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ҳужжатларида ҳамда қуриладиган объектлар лойиҳаларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тадбирларнинг асосланганлиги ва тўлиқлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Қуйидагилар давлат экспертизасининг объектлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат дастурлари, концепциялари, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодиёт тармоқларини ва ижтимоий соҳани ривожлантириш ҳамда уларни жойлаштириш схемалари лойиҳалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ҳужжатларининг барча турлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфли ишлаб чиқариш объектларининг хавфсизлик декларациялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ҳуқуқий режимли объектлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. ФВВ давлат экспертизасининг ўз вақтида, комплекс, объектив ва сифатли ўтказилишини, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хулоса берилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Давлат экспертизаси хулосасини бажариш давлат назорати субъектлари учун уларни амалга оширишда мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида назоратни амалга ошириш
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Қуйидагилар кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида назоратни амалга ошириш мақсадлари ҳисобланади:
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари, шунингдек бундай кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари бузилишини аниқлаш ва бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кемаларнинг белгиланган вазифаларга мувофиқ ички сув йўлларида хавфсиз сузиши, йўловчилар ва кема экипажларининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, ички сув йўлларида ташиладиган юкларнинг бутлигини таъминлаш, шунингдек, сув объектларининг кемалар томонидан ифлослантирилишининг олдини олиш;
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 декабрдаги 1002-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2018 й., 09/18/1002/2295-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари бузилишини аниқлаш ва бартараф этиш рейд тартибидаги назоратда амалга оширилади. Рейд тартибидаги назоратни амалга ошириш муддатлари ва изчиллиги ФВВ томонидан белгиланади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Кичик ҳажмли кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари, шунингдек, кемачиликни тартибга солувчи қоидалар бузилишини аниқлаш ва расмийлаштириш комплекс ва қисқа муддатли теширувлар учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 декабрдаги 1002-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2018 й., 09/18/1002/2295-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Давлат назорати натижаларини расмийлаштириш ва амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Давлат назорати натижаларини расмийлаштириш белгиланган тартибда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текшириш натижалари бўйича давлат назорати субъектлари томонидан аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини текшириш натижалари бўйича маълумотнома ёки далолатнома;
(42-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат экспертизаси натижалари бўйича хулосалар тузиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат назорати натижалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа усуллар билан ҳам расмийлаштирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Аҳоли ва ҳудудларнинг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, кичик ҳажмли кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари, текшириш натижалари белгиланган шакл бўйича далолатнома ёки маълумотнома тарзда расмийлаштирилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Маълумотнома аҳоли ва ҳудудларнинг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, кичик ҳажмли кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари, шунингдек, кемачиликни тартибга солиш қоидалари бузилмаган тақдирда тузилади. Маълумотномада текшириш ўтказилганлиги қайд этилиб, ўтказилган текшириш бўйича саволлар рўйхати ҳамда бирор-бир камчилик аниқланмаганлиги кўрсатилади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Маълумотнома ФВВниг мансабдор шахси ва текширувда иштирок этган бошқа мансабдор шахслар томонидан имзоланиб, давлат назорати субъекти раҳбарига имзолаш йўли билан танишиб чиқиш учун тақдим этилади (юборилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Далолатнома аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, кичик ҳажмли кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари, шунингдек, кемачиликни тартибга солиш қоидалари бузилган тақдирда тузилади. Далолатнома тузишда ФВВнинг мансабдор шахси томонидан режа-топшириқда кўзда тутилган ҳар бир савол бўйича мавжуд ҳолатдаги камчиликлар, қонунчилик ҳужжатларининг номи ва меъёрлари баён қилинади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Далолатнома ФВВниг мансабдор шахси ва текширувда иштирок этган бошқа мансабдор шахслар томонидан имзоланиб, давлат назорати субъекти раҳбарига имзолаш йўли билан танишиб чиқиш учун тақдим этилади (юборилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Текширув натижалари бўйича далолатнома (маълумотнома) ўтказилган текширувнинг асосий ҳужжати ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Давлат назоратидаги субъектлар томонидан аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида қонун ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолатлар аниқланганда давлат назорати натижалари бўйича тузилган далолатнома асосида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида протокол тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги протокол ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган вақтдан бошлаб бир суткадан кечикмай текширув ҳужжатлари билан бирга маъмурий судга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳуқуқбузарлик натижасида моддий зарар етказилган бўлса, у ҳолда бу ҳақда ҳам протоколда қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Протокол уни тузган шахс ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс томонидан, агар гувоҳлар ҳамда жабрланувчилар бўлса — улар томонидан ҳам имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширишни ўтказиш учун тақдимнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектни текшириш бўйича режа-топшириқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат назоратидаги субъектни текшириш далолатномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссияда қатнашган мутахассисларнинг хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг тушунтириш хати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида протокол;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
имзолашдан бош тортганлик ҳақидаги далолатнома (агар мавжуд бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг паспорти (ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг) нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширувчи мансабдор шахснинг (комиссия раисининг), текширишни ўтказиш учун тақдимнома берган ФВВ мансабдор шахси номига аниқланган ҳуқуқбузарликлар, шунингдек маъмурий иш материалларини судга юбориш ҳақида рапорти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқорида кўрсатилган барча ҳужжатлар билан биргаликдаги кузатув хати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Материаллар судга юборилишидан ва суд томонидан кўриб чиқилишидан қатъи назар, текширишни ўтказган ФВВ мансабдор шахслари текширилган давлат назоратидаги субъектнинг тегишли раҳбарлари ва масъул шахслари томонидан аниқланган камчиликлар бартараф этилишини назорат қилиб боришни таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари бузилганда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллашга ФВВнинг ФВДТ назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ва катта офицери, Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси бошлиғи ва бош мутахассиси, шунингдек ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг бош инспекторлари ҳақлидирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Давлат назорати натижалари қонунчилик асосида бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Комплекс текширув натижаларига кўра давлат назоратидаги субъектнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарлик ҳолати қуйидагича баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тайёр» — аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талаблари тўлиқ бажарилиши таъминланмоқда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Чекланган тайёр» — аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг тўлиқ бажарилиши таъминланмаяпти, мавжуд камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тайёр эмас» — аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бажарилиши қисман таъминланаяпти, айрим талаблар бажарилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Схемаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири - Фуқаро муҳофазаси бошлиғи
Ташкилий-назорат органи
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири
ФВВ Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини назорат қилиш инспекция хизмати
Давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар
ФВВ марказий аппарати бошқарма, бўлим, хизмат бошлиқлари, бошлиқ ўринбосарлари, офицер ва мутахассислари
Ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқлари, бошлиқ ўринбосарлари, офицерлари, бош инспекторлари ва мутахассислари
Фавқулодда вазиятларни келтириб чиқариши мумкин бўлган хавф ва таҳдидларнинг омилларини барвақт аниқлашни, уларнинг профилактикаси ва юзага келишининг олдини олишни таъминлаш
Аҳолига фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мулкига хавф-хатар туғилганда комплекс ёрдам кўрсатиш, халқ билан мулоқотни, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан бу борада ўзаро яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, мавжуд хавф-хатарлар тўғрисида аҳолини ўз вақтида огоҳлантириш ва хабардор қилиш
Ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудларини, моддий ва маданий бойликларини муҳофаза қилиш тадбирларининг амалга оширилишини таъминлаш
Кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш ҳамда сув объектларида одамлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан самарали назоратни амалга ошириш
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, одамлар саломатлиги ва ҳаётини сақлаш, моддий ва маданий бойликларни муҳофаза қилиш
Ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектлар бўйича лойиҳалар ва қарорларнинг давлат экспертизасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси талабларига риоя этилиши қисмида иштирок этиш
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан аҳолини ҳамда ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида ўз вазифаларини бажаришларини, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш
Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида ҳамда сув объектларида одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича қонунбузар-
ликларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этиш
Давлат назоратининг
вазифалари
Давлат назорати
объектлари
Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, одамларни сув хавзаларида хавфсизлигини таъминлашни назорат қилувчи давлат субъектларининг фаолияти давлат назорати объектлари ҳисобланади
Давлат назорати шакллари
Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига амал қилинишини текшириш
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш талабларига риоя этилишини назорат қилиш
Ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектлар бўйича қарор ва лойиҳаларнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси талабларига мос келиши юзасидан давлат экспертизаси ўтказилишида (кейинги ўринларда лойиҳалар экспертизаси деб аталади) иштирок этиш
Лойиҳалар экспертизаси натижалари бўйича хулоса
Давлат назорати натижаларини расмийлаштириш
Далолатнома, маълумотнома
Натижаларни амалга ошириш
Тақдимнома, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома, судга мурожаат этиш ва б.қ.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)