11.09.2017 йилдаги ПҚ-3262-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 11.09.2017 йилдаги ПҚ-3262-сон
Kuchga kirish sanasi
18.09.2017
Норасмий таржима
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва архитектура-ландшафт жиҳатдан тузиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомобиль йўлларининг архитектура-бадиий тузилиши даражасини тубдан ошириш, республиканинг автомобиль йўллари бўйлаб йўл чеккалари полосаларига яшил нав-ниҳоллар ўтказиш ва уларни ободонлаштиришга йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича замонавий талаблар билан чамбарчас боғлиқ ҳолда ягона тизимли ва комплекс ёндошувни шакллантириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси зиммасига автомобиль йўлларига туташ ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш борасида қўшимча вазифалар ва функциялар юклансин, қуйидагилар унинг ушбу соҳадаги фаолиятининг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль йўлларининг ҳудудий архитектура-бадиий тузилиши ва ландшафт дизайни қисмида замонавий ёндошувларни шакллантириш ва амалга ошириш борасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш йўли билан автомобиль йўлларига ажратилган полосалардаги йўл бўйи ҳудудларини тегишли ҳолатда сақлаш билан боғлиқ ишларни самарали ташкиллаштириш ва тизимли асосда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг ҳар бир минтақасидаги иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль йўлларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш соҳасида илғор замонавий технологиялар ва халқаро стандартларни кенг кўламда қўллаш орқали илмий-тадқиқот ишларини оқилона ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль йўллари ва уларнинг конструктив элементларини ноқулай об-ҳаво-иқлим омилларининг таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича илғор халқаро тажрибани синчиклаб ўрганиш натижаларига кўра автомобиль йўлларига туташ ҳудудларни транспортнинг булғаши ва ташланмаларидан муҳофаза қилишнинг энг самарали ва амалиётда муваффақиятли синовдан ўтган замонавий усул ва технологияларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари негизида, замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда, автомобиль йўлларини лойиҳалаш, архитектура-бадиий жиҳатдан тузиш ва ландшафт дизайни бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни сифатли ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳузуридаги «Автойўлкўкаламзорлаштириш» унитар корхонаси «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» (кейинги ўринларда — «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УК деб юритилади) унитар корхонаси этиб қайта ташкил этилсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумфойдаланадиган автомобиль йўлларига ажратилган участкалар чегарасидаги йўл бўйи ҳудудларини сақлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғориш ва яшил нав-ниҳолларни парвариш қилиш ресурсларини тежайдиган илғор технологияларни жорий этишни ҳисобга олган ҳолда, автомобиль йўлларининг замонавий архитектура-бадиий тузилиши ҳамда ландшафт дизайнини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
декоратив, шу жумладан янги-янги турдаги декоратив ўсимликларни чет эллардан харид қилиш йўли билан уларнинг кўчатларини етиштириш бўйича республика минтақаларида декоратив ўсимликларнинг ихтисослаштирилган кўчатхоналарини ташкиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда автомобиль йўлларига туташ ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва тегишли ҳолатда сақлаш борасидаги ишларга соҳа ташкилотларини жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
катта шаҳарларнинг марказий кўчаларини кўкаламзорлаштириш ва нав-ниҳолларни парвариш қилиш бўйича шартнома асосида хизмат кўрсатиш, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларга ҳам шундай хизматлар кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг марказини аппарати тузилмасига Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари — «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УК директори лавозими киритилсин, штати 6 нафардан иборат бўлган автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш бошқармаси ташкил этилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармалари тузилмасига автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалалари бўйича директор ўринбосари лавозими киритилсин, штат бирлиги 4 нафардан иборат бўлган автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш бўйича тегишли бўлимлар ташкил этилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг автомобиль йўллари бўйича бош бошқармалари ҳузуридаги туман йўл-эксплуатация корхоналари ва эксплуатация линия корхоналари тузилмасига автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалалари бўйича директор ўринбосари лавозими киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УКнинг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УК бошқарув аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 24 нафардан иборат тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УКнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий бўлинмаларининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УК Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шох кўчаси, 68-уйда жойлаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УКнинг устави тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УК автомобиль йўлларини лойиҳалаш, архитектура-бадиий жиҳатдан тузиш ва ландшафт дизайни бўйича юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилаб қўйилсинки, 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилишнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари параметрларида лойиҳалаштирилаётган объектларга туташ ҳудудларни кўкаламзорлаштириш бўйича комплекс тадбирлар мажбурий тартибда назарда тутилади, қишлоқ хўжалик экинзорлари билан банд ер участкалари ва тоғ-тошлоқ зоналар бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумфойдаланиладиган автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини ўтказиш, шунингдек, шаҳарларнинг тегишли кўчаларини шартнома асосида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УКнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 октябрдан чиқарилади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/078-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УКга декоратив ўсимликлар кўчатларини етиштириш, уларнинг селекцияси ва маҳаллий иқлим шароитларига мослаштирилиши бўйича декоратив ўсимликларнинг ихтисослаштирилган кўчатхоналарини ташкиллаштириш учун суғориладиган ерлар ажратиб берилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда автомобиль йўллари бўйлаб ўтказиш учун мўлжалланган дарахт-бута навларининг янги турларини иқлимлаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ихтисослаштирилган кўчатхоналар ташкил этилгунга қадар «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УКнинг буюртманомалари бўйича автомобиль йўллари бўйлаб ўтказиш учун декоратив навли дарахт-бута ўсимликларининг юқори сифатли кўчатларини шартнома асосида берилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖ «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УКнинг буюртманомалари бўйича, мансублигига қараб, электр тармоқлари тортилишини ва «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УКнинг ихтисослаштирилган декоратив ўсимликлар кўчатхоналарининг эҳтиёжлари учун энергия ресурслари бундан буён ҳам узлуксиз етказиб берилишини, шунингдек, уларнинг муҳандислик тармоқларига уланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УКга Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда, кўкаламзорлаштириш ва ўсимликларни парвариш қилиш бўйича ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан олинган маблағлар ҳисобига автомобиль йўлларини архитектура-бадиий жиҳатдан тузиш ва ландшафт дизайни соҳасида энг истиқболли маҳаллий мутахассисларни етакчи хорижий таълим муассасаларига ўқишга ва мақсадли амалий малака оширишга юборишга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг «Йўл лойиҳа бюроси» МЧЖ тузилмасига яшил зоналарни лойиҳалаш, автомобиль йўлларини архитектура-бадиий жиҳатдан тузиш ва ландшафт дизайни бўйича ихтисослаштирилган бўлимни киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УКнинг ҳудудий бўлинмаларини ва унинг ихтисослаштирилган декоратив ўсимликлар кўчатхоналарини жиҳозлаш учун харид қилинадиган техника, автотранспорт воситалари, ускуналар, машина ва механизмлар рўйхати 4-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УКнинг ихтисослаштирилган кўчатхоналарида кўчат етиштириш, селекция ишлари ва маҳаллий иқлим шароитларига мослаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан тавсия этилаётган декоратив ўсимликлар рўйхати 5-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*5-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 — 2020 йиллар даврида Автомобиль йўлларини, шу жумладан, умумфойдаланиладиган автомобиль йўллари ва шаҳарларнинг кўчаларини кўкаламзорлаштириш дастури 6-, 6а- ва 6б-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 6 — 6б-иловалар берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу қарор билан тасдиқланган Дастур параметрлари сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг раиси А.А. Абдувалиев, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси директори М.А. Аллабергенов, Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Ходжаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УК ва унинг ҳудудий бўлинмаларини жиҳозлаш ва таъминлаш, «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УКнинг декоратив ўсимликлар кўчатларини етиштириш, селекция ишлари ва маҳаллий иқлим шароитларига мослаштириш бўйича ихтисослаштирилган декоратив ўсимликлар кўчатхоналарини барпо этиш, кўчатлар ва уруғларни сотиб олиш учун — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар кўчаларининг йўл бўйи ҳудудларини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштиришга учун — маҳаллий бюджетларнинг параметрларида шаҳар кўчаларини сақлаш ва ободонлаштириш ҳар йили назарда тутиладиган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг буюртманомалари бўйича, 2018 йил ва ундан кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда «Ўзйўлкукаламзорлаштириш» УК ва унинг таркибий бўлинмаларини сақлаш билан боғлиқ харажатларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш ва жорий таъмирлаш харажатларини кўзда тутсин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УК ва унинг таркибий бўлинмалари 2025 йилнинг 1 январига қадар декоратив ўсимликлар етиштириш учун кўчатхоналар банд қилган ер участкалари қисмида ер солиғи тўлашдан, юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи тўлашдан озод қилинсин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/078-сон — 2020 йил 1 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятларини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2776-сонли қарорига 7-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг раиси А.А. Абдувалиев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 11 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3262-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3262-сон қарорига
1-ИЛОВА

«Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УКнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Изоҳ.

Йўл бўйи ҳудудларини сақловчи туман участкалари «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УКнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий бўлинмалари таркибида юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3262-сон қарорига
2-ИЛОВА

«Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УК бошқаруви аппаратининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 24 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқариш ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3262-сон қарорига
3-ИЛОВА

«Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий бўлинмаларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 24 нафар, йўл бўйи ҳудудларини эксплуатация қилувчи ва сақловчи туман участкалари бу ҳисобга кирмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқариш ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3262-сон қарорига
4-ИЛОВА

2018 — 2020 йилларда «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УК ҳудудий бўлинмалари ва унинг манзарали ўсимликлар кўчатхоналарини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган техника, автотранспорт воситалари, ускуналар, машина ва механизмлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ

Т/р

Техника, автотранспорт воситалари, ускуналар, машина-механизмларнинг номи

Сони (та)

1.

«TL-100» трактори

240

2.

«2ПТС-4-793А-03» трактори учун тиркама

240

3.

«ISUZU» FVR33G сув сепиш машинаси

270

4.

«ISUZU» SAZ N P26 русумли автобус

170

5.

«ISUZU» NQR71PL шассиси негизида тўрт тонна юк кўтарадиган бортли автомобиль

140

6.

«ISUZU» NQR71 негизидаги автоминора

60

7.

Дарахтларни қайта ўтқазувчи «TS44» машинаси (JSB, Буюк Британия)

28

8.

Бензинда ишлайдиган арра

84

9.

Бута қирқувчи механизм

84

10.

Бензин триммери

284

11.

Газонларни қирқувчи механизм

284

12.

Сув насоси

284

13.

Механик усулда ишга тушириладиган пайвандлаш машинаси (пластик қувурлар учун)

56

14.

Пайвандлаш аппарати

56

15.

Дизель-генератор

56

Жами:

2 336

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3262-сон қарорига
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республикаси йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2776-сон қарорига киритиладиган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2-банднинг ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«11 — 16-иловаларга мувофиқ «Автойўлнуртаъмир», «Республика диспетчерлик маркази», «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази», «Автойўлмеханизация», «Автойўлсервис» ва «Автойўлтаъминот» унитар корхоналарининг тузилмалари».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 1-иловадаги «Автойўлкўкаламзорлаштириш УК» блоки «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УК блоки билан алмаштирилсин*».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.10.2023 й., 07/23/330/0776-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 17-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.