Ҳужжат кучини йўқотган 31.10.2020 15.08.2017 йилдаги 631-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.08.2017 йилдаги 631-сон
Kuchga kirish sanasi
21.08.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 31.10.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сонли «Вазирлар Маҳкамасининг «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, Ҳукуматнинг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 30 июндаги ПФ-5099-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация марказининг Мувофиқлаштирувчи кенгаши (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи кенгаш деб аталади) ва Тошкент шаҳридаги Инха университети Васийлик кенгашининг Тошкент шаҳридаги Инха университети (кейинги ўринларда Университет деб аталади) муассислигида масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази дирекциясини (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази дирекциясининг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 15 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштирувчи кенгашга, зарурат бўлганда, Дирекция тузилмаси ва ходимлари сонига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, Дирекция:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази (кейинги ўринларда Инновация маркази деб аталади) резиденти мақомини олиш учун юридик шахслардан аризалар қабул қилишни ташкил этади, шунингдек, Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарори асосида Инновация маркази резидентлари реестрига киритиш ва резидент мақоми берилганлиги тўғрисида гувоҳномани бериш орқали Инновация маркази резидентларини рўйхатга олишни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инновация маркази резидентларига эксперт ёрдам ва маслаҳат хизматларини кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инновация маркази резидентлари зиммаларидаги мажбуриятларнинг бажарилиши мониторингини, кейинчалик унинг натижаларини Мувофиқлаштирувчи кенгашга тақдим этган ҳолда, амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази тўғрисидаги Низомга мувофиқ Инновация маркази фаолиятини оператив бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилаб қўйилсинки, Дирекция таъминоти:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорига кўра белгиланган ставкалар бўйича Инновация маркази резидентларининг ҳар ойлик ажратмалари (соф тушумнинг бир фоизи миқдоридан юқори бўлмаган ҳолда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инновация маркази резидентларига қўшимча пуллик хизматлар кўрсатилишидан олинадиган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекция муассисининг маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтларининг, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг беғараз техник кўмаги (грантлари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тошкент шаҳридаги Инха университети Васийлик кенгаши ва Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг Дирекцияни Тошкент шаҳар, Зиёлилар кўчаси, 13-а-уйда жойлашган Университет биносига жойлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ахборот технологиялари ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш соҳасида илмий-техник лабораторияларни ташкил этиш мақсадида бино ва хоналарни манфаатдор хўжалик юритувчи субъектларга вақтинчалик бепул фойдаланиш учун бериш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Университетга бир ой муддатда Дирекция уставини ишлаб чиқиш ва уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишни таъминлаш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Ш.Х. Шерматов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 15 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
631-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги 631-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази дирекциясининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ

Изоҳ: Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 15 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги 631-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази фаолиятини ташкил қилиш тартибини, асосий йўналишларини, юридик шахсларни унинг резидентлари сифатида рўйхатга олишни, резидентлар учун солиқ ва божхона имтиёзларини, махсус валюта режимини қўллашни, шунингдек, резидентлар билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича ходимлар томонидан солиқ имтиёзларининг қўлланилиши тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази (кейинги ўринларда Инновация маркази деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида экстерриториаллик принципи асосида, ахборот технологиялари маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг максимал даражада қулай шароитларини яратиш учун республиканинг бутун ҳудудида Инновация маркази резидентларини жойлаштирган ҳолда тузилган ташкилот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инновация марказининг Мувофиқлаштирувчи кенгаши (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи кенгаш деб аталади) — Инновация марказининг юқори бошқарув органи ҳисобланадиган ҳамда Инновация маркази фаолиятини ривожлантиришни мувофиқлаштирувчи коллегиал орган. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инновация маркази дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) — Муассиси Тошкент шаҳридаги Инха университети бўлган Инновация маркази фаолиятини оператив бошқариш учун тузиладиган, масъулияти чекланган жамият шаклидаги юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инновация маркази резидентларининг ягона реестри (кейинги ўринларда реестр деб аталади) — бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғида, ушбу Низомга мувофиқ Инновация марказида рўйхатга олинган юридик шахсларнинг тўлиқ рўйхатини ичига оладиган очиқ ва ҳамма фойдалана оладиган ахборот ресурси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инновация маркази резиденти — белгиланган тартибда Инновация марказида рўйхатга олинган ва Дирекция томонидан реестрга киритилган юридик шахс.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Инновация маркази фаолиятининг асосий йўналишлари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар Инновация маркази фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектлар ва олий таълим муассасаларининг ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш учун ахборот технологиялари маҳсулотини ишлаб чиқаришга ҳамда ички ва ташқи бозорларда сотишга йўналтирилган зарур ташкилий-техник, молиявий-иқтисодий шароитларни яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инновация маркази резидентларига ички ва ташқи бозорларда ахборот-коммуникация технологиялари (кейинги ўринларда АКТ деб аталади) соҳасида рақобатбардош лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни жалб қилишда ёрдам бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларининг «ахборот технологиялари» ихтисослиги бўйича битирувчиларини иш билан таъминлаш, шу жумладан, қобилиятли ёшларни улар томонидан «старт-ап» лойиҳалар амалга оширилишида қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисқа муддатли ва ўртача муддатли ихтисослаштирилган курслар ўтказиш олиб бориш орқали, шу жумладан, чет эллик мутахассисларни таклиф этган ҳолда, АКТ соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истиқболли йўналишлар бўйича ахборот технологиялари маҳсулотини ишлаб чиқиш соҳасида ўз фаолиятини бошлаётган тадбиркорлар томонидан инновацион лойиҳалар амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Инновация маркази фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидаги функцияларни амалга ошириш орқали бажарилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомда ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорларида белгиланган тартибда юридик шахсларни Инновация маркази резидентлари сифатида рўйхатга олишни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инновация маркази резидентлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ишлаб чиқадиган ахборот технологиялари маҳсулотларининг халқаро ярмарка ва кўргазмаларини ўтказиш, шунингдек, Инновация маркази резидентларининг халқаро семинарларда, конференцияларда ва республика ҳамда халқаро миқёсда ўтказиладиган бошқа тадбирларда иштирокини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекция ва Инновация маркази резидентлари ўртасидаги ёзма келишувлар асосида Инновация маркази резидентларига йирик хориж компаниялари, венчур фондлар ва бошқа хорижий инвесторлар билан алоқаларни йўлга қўйишда ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инновация маркази резидентларининг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида тайёрланадиган кадрларга қўйиладиган талабларини, жумладан, малакага бўлган ўзгаришларни ва янги ихтисосликларга бўлган талабни, кейинчалик бу маълумотни тегишли таълим муассасаларига юборган ҳолда, мунтазам ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз тасарруфида бўлган моддий-техник ресурсларни (офис хоналар, компьютерлар ва бошқа ускуна, бошқа зарур ресурслар ва материаллар) ажратиш орқали қобилиятли ёшларнинг «старт-ап» лойиҳалари амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, зарур мутахассисларни жалб қилишда ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан ёки хорижликлардан бўлган АКТ соҳаси мутахассисларини ёки юқори малакали ўқитувчиларни таклиф қилган ҳолда мутахассислар учун қисқа муддатли семинарлар ва тренинглар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ва бошқа мамлакатларнинг таълим муассасалари билан биргаликда иш берувчиларнинг АКТ соҳаси мутахассисларига бўлган эҳтиёжини ҳисобга оладиган махсус ишлаб чиқиладиган ўқув дастурлари бўйича кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг сўровига кўра — фаолиятда ахборот технологияларининг янги маҳсулотларини самарали жорий қилиш ва фойдаланиш учун, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил қилишда ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истиқболли инновацион лойиҳаларга эга бўлган, ўз фаолиятини бошлаётган тадбиркорлик субъектларига лойиҳани молиялаштириш юзасидан инвесторлар ёки кредиторлар излашда ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолиятини бошлаётган тадбиркорлик субъектларига инвесторлар ва кредиторлар билан шартнома тузишда, шунингдек, юридик шахслар ташкил этишда молиявий, юридик ёки бошқа маслаҳатлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорларга кириб боришини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланадиган бошқа функциялар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Резидент мақомини олиш мезонлари ва юридик шахсларни Инновация маркази резидентлари сифатида рўйхатга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат рўйхатидан ўтган жойдан қатъи назар, Инновация маркази резиденти мақомини олишга талабгорлик қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Юридик шахслар Инновация маркази резиденти мақомини олиш учун қуйидаги мезонларга мос келишлари керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турларининг, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган Умумдавлат таснифлагичига мувофиқ қуйидаги фаолият турларидан бирини амалга оширишлари керак (кейинги ўринларда ИФУК деб аталади):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Компьютер дастурлаш, маслаҳат бериш ва бошқа қўшимча хизматлар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маълумотларни жойлаштириш ва қайта ишлаш бўйича хизматлар, Web-порталлар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштирувчи Кенгаш томонидан белгиланадиган фаолиятнинг бошқа турлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ушбу банднинг «а» кичик бандида кўзда тутилган фаолият турлари бўйича иқтисодий асосланган бизнес-режаларга эга бўлиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Инновация маркази резидентлари сифатида рўйхатдан ўтиш учун, юридик шахслар Дирекцияга (шахсан ўзи келиб, почта алоқаси орқали ёки бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғи орқали) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан тасдиқланадиган шаклга мувофиқ ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устав ёки бошқа таъсис ҳужжатининг нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси. Агар юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада ушбу Низомнинг 6-банди «а» кичик бандида кўрсатилмаган ИФУК фаолият тури кўрсатилган бўлса, юридик шахс ўз фаолиятини ушбу Низомнинг 6-банди «а» кичик бандида кўрсатилган фаолият турлари бўйичагина амалга ошириши ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ИФУК кодини ўз ихтиёри асосида ўзгартириш тўғрисида мажбуриятлари акс этган кафолат хати тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахснинг Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан тасдиқланадиган шаклга мувофиқ ушбу Низомнинг 6-банди «а» кичик бандида кўрсатилган фаолият турларига тўғри келадиган бизнес-режаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барча ҳужжатлар раҳбар томонидан имзоланиши ва юридик шахснинг муҳри билан (тадбиркорлик субъектларидан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди), ҳужжатлар бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғи ёрдамида тақдим этилганда — электрон рақамли имзо орқали тасдиқланиши керак.
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инновация маркази резиденти мақомини олиш учун ариза берган юридик шахсдан ушбу Низомда кўзда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Юридик шахсларнинг аризаси ва ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар Дирекцияга тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекция юридик шахсларнинг аризаларини рўйхатга олади ва уларни кўриб чиқиш тўғрисидаги ахборотни Инновация марказининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Дирекция юридик шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларни, улар Инновация марказининг расмий веб-сайтида рўйхатга олинган кундан бошлаб етти иш куни мобайнида кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекция Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланадиган тартибда юридик шахс томонидан тақдим этилган бизнес-режани қўшимча илмий-техник экспертизадан ўтказиш ҳуқуқига эга. Бу ҳолда, кўриб чиқиш муддати икки ҳафтадан кўп бўлмаган экспертиза муддатига узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Юридик шахс томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар Дирекция томонидан тегишли хулоса билан Инновация маркази резиденти мақомини тақдим этиш масаласини кўриб чиқиш учун Мувофиқлаштирувчи кенгашга киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мувофиқлаштирувчи кенгаш тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, юридик шахсни Инновация маркази резиденти сифатида рўйхатга олиш ёки рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мувофиқлаштирувчи кенгаш юридик шахсларни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун бир ойда бир марта мажлис ўтказади ва Дирекция томонидан кўриб чиқиш учун тайёрланган барча таклифларни кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қуйидагилар юридик шахсни Инновация маркази резиденти сифатида рўйхатга олишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатларни талаб даражасига мос бўлмаган ва ушбу Низом талабларини бузган ҳолда расмийлаштириш, шунингдек, ҳужжатларда ноаниқ ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолиятни маънавий эскирган, истиқболи йўқ ёки аҳамияти катта бўлмаган йўналишлар бўйича амалга ошириш, бу илмий-техник экспертиза хулосаси билан тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс ёки у билан боғлиқ шахсларнинг Инновация маркази олдида Инновация маркази резидентининг фаолияти шартлари тўғрисидаги олдинги шартномалар бўйича бажарилмаган мажбуриятларининг мавжудлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рад этишнинг асоси Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг юридик шахсни Инновация маркази резиденти сифатида рўйхатга олишни рад этиш тўғрисидаги қарорида кўрсатилади, Дирекция томонидан юридик шахсга ушбу қарордан кўчирма тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Юридик шахс томонидан юридик шахсни Инновация маркази резиденти сифатида рўйхатга олишни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар бартараф этилган ҳолда, ариза ва бошқа ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ушбу Низомнинг 9-бандига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Юридик шахсни Инновация маркази резиденти сифатида рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ҳолда, Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарори Инновация марказининг расмий веб-сайтида жойлаштирилгандан кейин беш иш куни мобайнида юридик шахс Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан тасдиқланадиган шаклга биноан Дирекция билан Инновация маркази резидентининг фаолияти шартлари тўғрисида шартнома тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Инновация маркази резиденти:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 6-банди «а» кичик бандида кўрсатилган фаолият турларинигина амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекциянинг сўровига кўра ўз фаолияти тўғрисида Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан тасдиқланадиган муддатларда ва шаклга кўра ахборот, жумладан статистик ва солиқ ҳисоботи нусхаларини тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 июлигача молия-хўжалик фаолияти мажбурий аудитини ўтказиши ва аудиторлик хулосасининг бир нусхасини Дирекцияга юбориши шарт. Бу хулосада, шунингдек, олинган тушум ва юридик шахснинг ҳақиқатда амалга оширган фаолияти ушбу Низомнинг 6-банди «а» кичик бандида кўрсатилган фаолият турларига тўғри келиши тўғрисида хулоса ҳам бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ойда Дирекциянинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига, Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорида белгиланган ставкалар бўйича (соф фойданинг бир фоизидан кўп бўлмаган миқдорда) ажратма ўтказиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган шартнома тузилгандан кейин беш иш куни мобайнида Дирекция:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахсга Инновация маркази резиденти сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига ва Давлат солиқ қўмитасига, юридик шахсга хизмат кўрсатадиган тижорат банкига у Инновация маркази резиденти сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида расмий билдириш юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахснинг номи, ИФУМ, почта ва электрон манзили кўрсатилган ҳолда реестрга юридик шахс рўйхатга олинганлиги тўғрисида тегишли ёзувни киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Юридик шахс қайта ташкил этилганда, Инновация маркази резиденти мақоми давлат рўйхатига олинган санадан бошлаб барча ҳуқуқлар ва илгари қабул қилинган мажбуриятлар сақланган ҳолда қайта ташкил этилган юридик шахсга ўтади. Бунда, давлат рўйхатига олингандан сўнг ўн кун муддатда юридик шахс реестрга ва бошқа ҳужжатларга ўзгартириш киритиш учун ёзма равишда Дирекцияга мурожаат қилади, шунингдек, Инновация маркази резиденти фаолиятининг шартлари тўғрисида шартнома тузади. Бундай тартиб юридик шахснинг номи ўзгарганда ҳам қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Инновация маркази резидентининг мақомидан маҳрум қилишга Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорига кўра, шу жумладан, Дирекция хулосаси бўйича Инновация маркази резиденти томонидан Инновация маркази резиденти фаолиятининг шартлари тўғрисидаги шартномада белгиланган талаблар ва шартларга риоя қилинмаганда, шунингдек, ихтиёрий тарзда ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекция Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб ёки Инновация маркази резидентининг уни бундай мақомдан маҳрум қилиш тўғрисидаги аризаси олинган санадан бошлаб ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ тугатилганда уч иш куни мобайнида реестрга юридик шахсни Инновация маркази резиденти мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида ёзув киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Дирекция Инновация маркази резидентлари реестрига тегишли ёзув киритилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида юридик шахс жойлашган жойдаги давлат солиқ ва божхона хизматларини юридик шахс Инновация маркази резиденти мақомидан маҳрум қилинганлиги тўғрисида хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Инновация маркази резидентлари учун махсус солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Инновация маркази резидентлари 2028 йил 1 январгача бўлган муддатга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли фондларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек, ягона ижтимоий тўловни тўлашдан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ускуна, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот учун (божхона йиғимларидан ташқари) божхона тўловларини тўлашдан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзи ишлаб чиқарадиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотишдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ушбу Низомнинг 21-бандида кўзда тутилган имтиёзлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқлар ва мажбурий ажратмалар бўйича — юридик шахс реестрга киритилган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона тўловлари бўйича — юридик шахс реестрга киритилган санадан бошлаб қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Инновация маркази резиденти молия операциялари ва кўчмас мулкдан фойда олишга ҳақлидир. Бунда қонун ҳужжатларида Инновация маркази резидентлари учун назарда тутилган имтиёзлар ушбу даромадларга тааллуқли бўлмайди ва улар умумий белгиланган тартибда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Инновация маркази резидентлари йил чораги тугашининг охирги ойининг биринчи кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ускуна, бутловчи қисмлар, деталлар узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминотни рўйхатга киритиш учун Дирекцияга ўзларининг таклифларини киритадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу таклифларда Инновация маркази резидентлари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуна, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминотнинг тўлиқ номини, миқдорини ва зарурлигининг қисқа асосланишини кўрсатишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инновация маркази резидентлари бу таклифларнинг тўғрилиги ва асосланганлиги юзасидан тўлиқ жавобгардирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Инновация маркази резидентлари томонидан божхона имтиёзлари қўлланилган ҳолда ўзларининг эҳтиёжлари учун олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуна, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси йил чорагида бир марта Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу қарор лойиҳаси келишилишини ва тасдиқлаш учун киритилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Инновация маркази резидентлари томонидан божхона имтиёзлари қўлланилган ҳолда ўзларининг эҳтиёжлари учун олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуна, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот рўйхати тасдиқлангандан сўнг Дирекция ҳужжатлар нусхаси олинган санадан бошлаб беш кун мобайнида уни Инновация марказининг тегишли резидентларига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Агар ҳисобот йили якунлари бўйича, тақдим этилган аудиторлик хулосасидан келиб чиқиб, Инновация маркази резиденти ушбу Низом билан белгиланган мезонларга тўғри келмайдиган фаолиятни амалга оширган ҳолда, ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган имтиёзлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига уларни тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Дирекция Инновация маркази резиденти аудиторлик хулосасини ўрганиш натижалари бўйича 5 иш куни мобайнида давлат солиқ хизмати, давлат божхона хизмати органларига расмий равишда билдиришнома юборади, шунингдек, Мувофиқлаштирувчи кенгашга ушбу юридик шахсни Инновация маркази резиденти мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида таклиф киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан Инновация маркази резидентларининг ушбу Низом билан белгиланган мезонларга мос келмаслик ҳолатлари аниқланганда, улар 10 иш куни мобайнида аниқланган ҳолатлар тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат божхона хизмати органларини — белгиланган тартибда божхона тўловларини ундириш бўйича чоралар кўриш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштирувчи кенгашни — ушбу юридик шахсни Инновация маркази резидентлари реестридан чиқариш учун хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Инновация маркази резидентлари томонидан, эркин муомалага чиқарилган санадан бошлаб 5 йил мобайнида имтиёзлар қўлланилган ҳолда олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуна, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар ва дастурий таъминотдан ўз эҳтиёжларидан ташқари фойдаланганлик ҳолатлари аниқланганда, давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолияти текширувини ўтказиш чоғида аниқланган ҳолатлар тўғрисида ҳужжатлар тузадилар ва уларни уч иш куни мобайнида давлат божхона хизматининг ҳудудий органларига юборадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз эҳтиёжларидан ташқари фойдаланилган олиб кирилган ускуна, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминотга тўғри келадиган божхона тўловлари бўйича имтиёзлар суммаси, белгиланган тартибда пеня ҳисобланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Инновация маркази резиденти мақомидан ихтиёрий равишда воз кечилганда, ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган имтиёзлар, Инновация маркази резидентлари белгиланган мезонларга мос келган олдинги ҳисобот даври (йил чораги, ярим йиллик, 9 ой) учун сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Инновация маркази резидентлари билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича ходимлар томонидан солиқ имтиёзларининг қўлланилиши тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари тармоғини ривожлантириш учун шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 30 июндаги ПФ-5099-сон Фармонига мувофиқ ходимлар томонидан Инновация маркази резидентлари билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича 2028 йил 1 январгача олинган меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайд этилган 7,5 фоизли ставка бўйича жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқ солинади, 4,5 фоизли ставка бўйича –Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари тўланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу даромадлар жисмоний шахсларнинг солиқ солиш мақсадларида белгиланадиган жами йиллик даромадлари ҳажмига киритилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Жисмоний шахсларнинг бюджетга тўланиши лозим бўлган, ушбу Низомнинг 31-бандида кўрсатилган ставкадан келиб чиқиб ҳисобланган даромадларига солинадиган солиқ суммаси жисмоний шахсларнинг солиқ солиниши керак бўлган даромадларининг 1 фоизи миқдорида ҳисобланадиган, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варақларига ўтказиладиган ҳар ойдаги мажбурий бадаллари суммасига камаяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқаролар тўлайдиган суғурта бадалларини ва жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқни ҳисоблашнинг ва тўлашнинг тўғрилиги Инновация маркази резидентларига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Инновация маркази резидентларининг валюта маблағларидан фойдаланиш тартиби
(6-боб номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон — 2020 йил 1 сентябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(34-35-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Инновация маркази резидентлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ хориждаги тижорат банклари ҳисоб рақамларида хорижий валютада маблағлар сақлаш ва ҳисоб рақамига эга бўлиш, улардан мустақил равишда фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Инновация маркази резидентлари томонидан олинадиган, шу жумладан, ўзи ишлаб чиқарадиган товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан олинадиган хорижий валютадаги тушум уларнинг тижорат банкларидаги ҳисоб рақамларига ўтказилиши шарт. Бунда резидентнинг тижорат банки номига ёзилган хати резидентнинг экспорт контрактисиз бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғининг онлайн дўконлари орқали хорижий валютага ишлар ва хизматлар экспортидан олинган тушуми тасдиғи бўлиб ҳисобланади.
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон — 2020 йил 1 сентябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инновация маркази резидентларининг хориждаги тижорат банкларида очилган ҳисоб рақамларига хорижий валютада маблағларнинг тушиши, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(38-39-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Инновация маркази резидентларининг хориждаги тижорат банкларида очилган ҳисоб рақамлари орқали маблағларнинг барча ҳаракати Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Тижорат банклари томонидан Инновация маркази резидентларининг экспорт ва импорт контрактлари мониторинги ташқи савдо операциялари Ягона электрон ахборот тизими орқали амалга оширилади, ишлар ва хизматларни бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғидаги онлайн дўконлар орқали хорижий валютага экспорт қилиш ҳолатларидан ташқари.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон — 2020 йил 1 сентябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 269-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/269/2861-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Инновация маркази резидентлари бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб рақамларига хорижий валютадаги тушум ўз вақтида ва тўлиқ тушмаганлиги юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Мувофиқлаштирувчи кенгаш ишини ташкил қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Мувофиқлаштирувчи кенгаш ишига раҳбарликни унинг раҳбари, раҳбар бўлмаганда эса — унинг ўринбосари амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Мувофиқлаштирувчи кенгаш раҳбари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлислари кун тартибини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлисини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий функциялари ўз вақтида амалга оширилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштирувчи кенгаш раҳбари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Мувофиқлаштирувчи кенгаш бир ойда бир марта ўтказиладиган мажлисларда ўзининг ваколатига тааллуқли масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг навбатдан ташқари мажлиси Мувофиқлаштирувчи кенгаш раҳбарининг ёки унинг ўринбосарининг ташаббуси бўйича чақирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлиси унинг таркибидаги аъзоларнинг камида учдан икки қисми қатнашса ҳуқуқий ваколатли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарори мажлисда ҳозир бўлган аъзолар сонидан келиб чиқиб, овозларнинг оддий кўпчилиги билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда, раҳбарнинг (раҳбар бўлмаганда унинг ўринбосарининг) овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарори баённома билан расмийлаштирилади, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раҳбари (раҳбар бўлмаганда унинг ўринбосари) томонидан тасдиқланади ва Дирекция ҳамда резидентлар томонидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада ахборот технологиялари тармоғини ривожлантириш учун шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 30 июндаги ПФ-5099-сон Фармонига кўра Мувофиқлаштирувчи кенгашга берилган ваколатлар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимият органлари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Мувофиқлаштирувчи кенгаш баённомаларини ҳисобга олиш Дирекция томонидан олиб борилади. Бунда Дирекция қарорлар қабул қилингандан сўнг уч иш куни мобайнида Инновация марказининг расмий веб-сайтида Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорлари эълон қилинишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Дирекция ишини ташкил қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Дирекцияни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Директорнинг ваколатлари Дирекция уставида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Директор Дирекция ўз функцияларини амалга ошириши юзасидан шахсан жавоб беради ва ҳар йили Мувофиқлаштирувчи кенгашга Инновация маркази ҳамда Дирекция фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Дирекция:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштирувчи кенгашга юридик шахсларни Инновация маркази резидентлари сифатида рўйхатга олиш, уларни резидент мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган материалларни юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг Инновация маркази резидентлари сифатида рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорлари асосида резидентлар реестрига тегишли маълумотларни киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахсларга, улар Инновация маркази резидентлари сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳномалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомга мувофиқ юридик шахслар томонидан тақдим этилган бизнес-лойиҳаларнинг илмий-техник экспертизасини (экспертизаларни), шу жумладан, экспертларни (илмий ва бошқа ташкилотлар, олимлар ҳамда мутахассисларни) жалб этган ҳолда ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инновация маркази доирасида резидентлар томонидан амалга ошириладиган фаолият таҳлилини ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситаларида Инновация маркази ва унинг резидентлари фаолиятини ёритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг ваколати доирасида ахборот ва таҳлилий материаллар тайёрлайди ва нашр этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекция уставида, ушбу Низомда, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорлари билан белгиланадиган бошқа вазифаларни бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Дирекция белгиланган тартибда расмий талаблар юборишга ва давлат органларидан, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслардан ўзига юклатилган функцияларни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотни олишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Дирекция фаолиятини молиялаштириш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инновация маркази резидентларининг, уларнинг Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланадиган ставкалар бўйича олинадиган соф тушумидан фоизлардаги (бир фоиздан кўп эмас) ҳар ойлик ажратмалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инновация маркази резидентларига қўшимча пулли хизматлар кўрсатилишидан олинадиган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекция муассисининг маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг беғараз техник кўмаги (грантлари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Дирекция маблағлари унинг уставида ва ушбу Низомда белгиланган мақсадларда ишлатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Инновация маркази фаолиятини қайта ташкил этиш ва тўхтатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 860-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/269/2861-сон, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон; 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон)