Ҳужжат кучини йўқотган 06.08.2022 15.11.2002 йилдаги 393-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.11.2002 йилдаги 393-сон
Kuchga kirish sanasi
15.11.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 06.08.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ПАХТА ТОЗАЛАШ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИДА ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ УСТИДАН НАЗОРАТНИ КУЧАЙТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА» 2002 ЙИЛ 13 НОЯБРДАГИ ПФ-3161-СОН ФАРМОНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта тозалаш саноати корхоналарида ҳисоб ва ҳисобот тизимини такомиллаштириш устидан назоратни кучайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 13 ноябрдаги ПФ-3161-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда республика Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси фаолиятини ташкилий таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармасининг ходимларнинг чекланган сони унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари сонини тегишли равишда қисқартириш ҳисобига кўрсатилган ходимлар сонини 4 нафарга кўпайтиришни назарда тутган ҳолда 73 нафардан иборат бўлган янги ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 137-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармасининг Пахта тозалаш саноати корхоналарида ҳисоб ва ҳисоботнинг тўғрилигини назорат қилиш бошқармаси ходимларининг чекланган сони 16 нафар этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, Пахта тозалаш саноати корхоналарида ҳисоб ва ҳисоботнинг тўғрилигини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ҳисобланади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 137-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 июндаги 173-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 340-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги ташкил этилган Пахта тозалаш саноати корхоналарида ҳисоб ва ҳисоботнинг тўғрилигини назорат қилиш бошқармасини молиялаштириш учун қўшимча маблағларни назарда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган Бошқарманинг юқори малакали мутахассислар билан бутланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ижро этувчи аппарати тузилмасида тугатилган Назорат-тафтиш бош бошқармаси негизида штатдаги ходимлари сони 10 кишидан иборат бўлган пахта тозалаш корхоналари томонидан норматив-технология талабларига риоя этилиши мониторинги бўлими ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мониторинг бўлимига пахта тозалаш корхоналари томонидан тайёрланаётган пахта хом ашёси миқдори ва сифатини, пахта хом ашёси кондицион массаси тўғри ҳисоблаб чиқилишини, пахта хом ашёсини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш технология тартибига, пахта толаси ва пахта маҳсулоти бошқа турлари чиқишининг белгиланган нормативларига,пахта маҳсулотини сертификатлаш ва сотиш тартибига, шунингдек ғўза навларини янгилашнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилиш юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва унинг таркибий бўлинмалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига тайёрланаётган, қайта ишланаётган, сақланаётган пахта хом ашёси миқдори, пахта толаси ва бошқа пахта маҳсулотлари сотилиши тўғрисида ҳар ойда, зарур ҳолларда эса тезкорлик билан ахборот тақдим этсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ходимларига тафтиш ва текшириш ўтказиш даврида кўмаклашсинлар, шунингдек текширишлар ўтказишга тармоқ мутахассисларини жалб этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет интизомига риоя қилиниши устидан назоратни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 11 февралдаги 66-сон қарорининг 3-банди ва қарорга илова, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1999 йил 25 июндаги 315-сон қарорига илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 6-сон, 34-модда), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика пахта тозалаш саноатини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 12 июндаги 252-сон қарорининг 2-банди ва қарорга 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Н.С. Юсупов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002 йил 15 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
393-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 15 ноябрдаги 393-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилий тузилмаси

Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 73 киши.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1049-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 июндаги 173-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 340-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 21-сон, 172-модда; 2006 й., 46-47-сон, 458-модда; 2007 й., 52-сон, 534-модда; 2008 й., 52-сон, 515-модда; 2010 й., 13-сон, 96-модда; 2010 й., 44-45-сон, 387-модда; 2011 й., 14-сон, 137-модда; 2012 й., 6-сон, 60-модда, 2015 й., 26-сон, 340-модда; 2017 й., 38-сон, 1049-модда)