Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатда давлат бошқарувини такомиллаштириш ҳамда демократлаштириш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу жараёнда прокуратура органлари томонидан қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш, жамиятда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш чоралари кўрилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг самарали рўёбга чиқарилиши — мамлакатда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, демократик, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонун ҳужжатларини сўзсиз ижро этиш учун прокуратура органларининг куч ва имкониятларини тўлиқ сафарбар қилишни тақозо этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу каби, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва янги вазифалари прокуратура органлари фаолиятини ташкил этишни, шу жумладан, қонунийлик аҳволини тизимли таҳлил қилиш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ҳудудларни комплекс ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг самарадорлигига салбий таъсир этувчи ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда бартараф этиш борасидаги фаолиятни янада такомиллаштиришни талаб этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прокуратура органларининг қонунчилик ижросини таъминлаш борасидаги масъулиятини янада ошириш ҳамда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини сўзсиз амалга ошириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.02 Эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.04.00 Асосий (Конституциявий) ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.04.04 Малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг);
4.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.01 Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси;
5.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.05.00 Уй-жойни мулк қилиб сотиб олиш бўйича битимлар. Уй-жойни бериш.;
6.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар;
7.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.02.00 Жамоат тартиби муҳофазаси. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Жамиятда қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда демократик, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни рўёбга чиқаришга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонунларнинг сўзсиз ижро этилиши устидан самарали назоратни амалга ошириш орқали «Халқ манфаатларига хизмат қилиш» прокуратура органларининг устувор вазифаси этиб белгилансин ва бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчидан, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини сўзсиз бажаришни, амалга оширилаётган ислоҳотларга тўсиқ бўлувчи омиллар ва тизимли камчиликларни аниқлаш ҳамда бартараф этишни;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2019 й., 06/19/5690/2772-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчидан, аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот ўрнатишни, фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ҳал қилишни, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишни, жамиятда қонун бузилишига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчидан, профилактика тадбирларининг, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги тадбирларнинг таъсирчанлигини, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда бартараф этишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчидан, кам таъминланган оилаларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилишни, янги иш ўринлари яратиш дастурларини амалга оширишни, иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақаларни ўз вақтида тўлашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчидан, малакали тиббий ёрдам кўрсатишни, аҳолига арзон дори воситалари етказишни, таълим жараёнининг сифати ва таълим муассасаларида ўқувчилар давоматини ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
еттинчидан, фуқароларга арзон уй-жой ажратишни, уй-жой сотиб олиш учун, биринчи навбатда, ёш оилалар, етим болаларга кредит ресурсларидан фойдаланиш имкониятини яратишни, сифатли коммунал хизмат кўрсатиш ва ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саккизинчидан, табиий ресурслар, ер майдонларидан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлашга асосий эътибор қаратилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.02.00 Жамоат тартиби муҳофазаси. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш соҳасидаги фаолиятни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари лавозими жорий этилсин.
[ОКОЗ:
1.18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.01.00.00 Прокуратура / 18.01.02.00 Прокуратуранинг тизими ва ташкилий тузилмаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг янгиланган ташкилий-штат тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 06/18/5446/1251-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прокуратура органлари бошқарув ходимларининг умумий сони 4 986 нафар, шу жумладан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошқарув ходимларининг умумий сони 1 131 нафар этиб белгилансин.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 январдаги ПФ-1-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2024 й., 06/24/1/0001-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар;
2.18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.01.00.00 Прокуратура / 18.01.02.00 Прокуратуранинг тизими ва ташкилий тузилмаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда, прокуратура органларининг штат бирликларини марказий аппарат ва ҳудудлар ўртасида, ҳудудлар ўртасида, туманлар (шаҳарлар) ўртасида қайта тақсимлаш имконияти билан бирга прокуратура органлари (шу жумладан, Ҳарбий прокуратура, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюроси) ва улар бўлинмаларининг ташкилий-штат тузилмаларига белгиланган умумий штатлар сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2019 й., 06/19/5690/2772-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
прокуратура органларининг юқори малакали ва ташаббускор, шунингдек, техник ва ёрдамчи ходимларига прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан прокуратура органларида амалда бўлган барча тўловларни сақлаган ҳолда қонун ҳужжатларида ўрнатилган рағбатлантирувчи қўшимча тўловлар ва устамаларни ҳисоблашда ҳам ҳисобга олинадиган меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг уч бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ойлик шахсий устамалар белгилаш;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўрнатилган нормативларга мувофиқ Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан прокуратура органлари учун техник ва ёрдамчи ходимларнинг қўшимча штат бирликларини киритиш ҳуқуқи берилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги ПФ-5499-сонли Фармони таҳририда)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Прокуратура органлари ходимларига бериладиган узоқ муддатли ипотека кредитларини қайтариш уч йиллик имтиёзли давр билан амалга оширилиши, мазкур давр мобайнида кредитлар бўйича фақат фоизлар тўланиши тартиби ўрнатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.05.00 Банк омонати ва бошқа депозит операциялари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига бўш ётган миллий ва хорижий валютадаги бюджетдан ташқари маблағларни, шунингдек прокуратура органлари депозит ҳисобрақамларидаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида депозитларга қўйиш ҳуқуқи берилсин.
(61-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 сентябрдаги ПФ-5837-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2019 й., 06/19/5837/3812-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маблағларни жойлаштиришдан олинган даромадлар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ижтимоий ривожланиш ва уларнинг ходимларини, истисно тариқасида, ўрнатилган меъёрлардан юқори миқдорда моддий рағбатлантириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг баённома қарорлари ва топшириқларида назарда тутилган алоҳида тадбирларни амалга ошириш, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадларга йўналтирилган ҳолда, прокуратура органларининг ривожланиш жамғармалари ҳисобрақамларига киритилиши белгилансин.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги ПФ-5499-сонли Фармони таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг байроғи ва эмблемаси намуналари 5 ва 6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, байроқ ва эмблемадан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан тасдиқланади.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПФ-5436-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2018 й., 06/18/5436/1175-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 06/18/5446/1251-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Адлия вазирлиги Бош прокуратура ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бош прокуратураси ва Мудофаа вазирлиги бир ой муддатда мазкур Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамда Ҳарбий прокуратурасининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги прокуратура органларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида уларнинг балансига қабул қилинган маъмурий биноларни сақлаш харажатларини Давлат бюджетида назарда тутсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПФ-99-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 сентябрдаги ПҚ-2036-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга 7-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПФ-5436-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2018 й., 06/18/5436/1175-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 6-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПФ-5436-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2018 й., 06/18/5436/1175-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 18 апрель,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5019-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош прокурор
Бош прокурор ёрдамчиси
Бош прокурор биринчи ўринбосари
Бош прокурор ўринбосари
Бош прокурор ўринбосари
Бош прокурор ўринбосари
Бош прокурор ўринбосари
Бош прокурор ўринбосари
Ташкилий-назорат ва таҳлилот бошқармаси
10
Прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси
12
Ёқилғи-энергетика соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси
10
Жиноий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси
14
Ижтимоий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси
20
Қуролли Кучлар, Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси
7
Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси
12
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўлими
3
Кадрлар бошқармаси
10
Иқтисодий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси
6
Навбатчи қисм
3
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси
6
Табиий кўлларда балиқчиликни ривожлантириш ва сув ресурсларидан фойдаланишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси
7
Шахсий хавфсизлик бошқармаси
9
Хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими
4
Ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси
16
Қурилиш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси
10
Фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси
8
Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармаси
14
Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси
16
Ахборот-таҳлил бўлими
3
Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси
7
Маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси
6
Иқтисодий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси
18
Биринчи бўлим
2
Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси
10
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси
12
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими
4
Ташқи савдо, инвестициялар ва тадбиркорлик соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси
6
Халқаро-ҳуқуқий бошқарма
12
Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги чора-тадбирларни мувофиқлаштириш бошқармаси
8
Мажбурий ижро бюроси
Ишлар бошқармаси
11
«Ҳуқуқ» газетаси
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси
Спорт, маданият, маданий мерос ва туризм соҳаларидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси
7
Уюшган жиноятчилик
ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси
10
Ер ресурслари талон-торож
қилинишининг олдини олиш бошқармаси
8
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жами прокурор-тергов ходимлари — 316 штат бирлиги.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПФ-77-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2023 й., 06/23/77/0298-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5019-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошлиқ ёрдамчиси
Бошлиқ
Матбуот котиби
Бошлиқнинг биринчи ўринбосари
Бошлиқ ўринбосари
Бошлиқ ўринбосари — Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи
Ташкилий-назорат бўлими
3
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими
2
Ижтимоий соҳада коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси
10
Иқтисодий соҳада коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси
10
Кадрлар бўлими
4
Шахсий хавфсизлик бўлими
3
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси
25
Тезкор-қидирув фаолияти ҳисоби бўлими
4
Тизимли таҳлил бўлими
5
Тафтиш бошқармаси
10
Халқаро алоқалар бўлими
3
Рақамлаштириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими
2
Криминалистика лабораторияси
1
Суриштирув бўлими
4
Махсус бўлим
1
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўлими
11
Навбатчилик қисми
Мурожаатлар билан ишлаш бўлими
2
Молия-хўжалик бўлими
5
Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўлими
4
Хавфларни баҳолаш маркази
10
Ҳудудий бошқармалар ва бўлимлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент бошқарув ходимларининг умумий сони — 1 131 штат бирлиги,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шундан марказий аппаратда — 99 штат бирлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда 100 штат бирлиги Департаментнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 январдаги ПФ-1-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2024 й., 06/24/1/0001-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5019-сонли Фармонига 5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси прокуратураси байроғининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАВСИФИ

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси байроғи (кейинги ўринларда байроқ деб юритилади) барқарорлик, матонат, содиқлик, фидоийлик ва мардликни ифода этувчи мовий рангли тўғри бурчакли мато кўринишига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Байроқ марказида геральдик белги — Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг эмблемаси тасвирланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Байроқ узунлиги — 250 см, эни — 125 см.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Байроқнинг ҳажми бошқача ҳам бўлиши мумкин, бироқ барча ҳолларда байроқнинг эни узунлигига нисбатан 1:2 бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5019-сонли Фармонига 6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси прокуратураси эмблемаси — геральдик белги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАВСИФИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геральдик белги — Ўзбекистон Республикаси прокуратураси эмблемаси пастки қисми чўзилган, юқори бурчаклари кесилган учбурчак қалқон кўринишига эга бўлиб, давлат ва жамиятни ҳимоя қилиш рамзини англатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қалқон ортида — иккита диагонал кесишган ўткир тиғлари пастга йўналтирилган қиличлар жойлашган. Қиличлар дастаси бешта ҳалқадан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси прокуратураси фаолиятининг асосий принциплари — бирлик, марказлашганлик, қонунийлик, мустақиллик ва ошкораликни ифодалайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қалқон юзаси ва қиличлар кумуш рангда. Қалқон марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербидан қалқоннинг Камбар ҳошияларига қадар қуёш нурларини ифодаловчи бўртма тўғри чизиқлар тортилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қалқоннинг чап томонида тўқ кўк рангли бош ҳарфлар билан лотин алифбосида: «OʻZBEKISTON», ўнг томонида: «PROKURATURASI» деб ёзилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геральдик белги қонун ҳужжатларига мувофиқ бир хил рангда (силуэт тарзида) тасвирланиши мумкин.
(5 ва 6-иловалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПФ-5436-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2018 й., 06/18/5436/1175-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5019-сон Фармонига 7-ИЛОВА
(7-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПФ-5436-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2018 й., 06/18/5436/1175-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга киритилаётган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Алоҳида ҳолларда, иқтисодиёт, молия, социология, ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқа соҳаларда олий маълумотга, етарли билим ва иш тажрибасига эга бўлган мутахассислар прокуратура органларига хизматга қабул қилиниши мумкин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 15-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, зарур ҳолларда, прокуратура органлари, шу жумладан Ҳарбий прокуратура ва Департаментнинг ташкилий-штат тузилмаларига белгиланган умумий штат сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 26-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасига киритилган ва унда бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходимларига даражали унвонлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг тегишли таркибий тузилмаси раҳбарининг тавсияномасига асосан берилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 37-банд:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«I, II, III даражали «Aʼlo xizmatlari uchun» кўкрак нишони билан тақдирлаш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ўн учинчи — ўн еттинчи хатбошилар тегишлича ўн тўртинчи — ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.39-банднинг учинчи хатбошиси «Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг Фахрий ходими» сўзларидан кейин «I, II, III даражали «Aʼlo xizmatlari uchun» сўзлари билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 811-банд:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Алоҳида ҳолларда, бошқа давлат органлари ва ташкилотларига ишга ўтган прокуратура органи ходими Бош прокуратуранинг аттестация комиссияси таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасига киритилиши мумкин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) иккинчи хатбошиси учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) учинчи хатбошисидаги «ушбу банднинг биринчи хатбошисида» деган сўзлар «ушбу бандда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. 82-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«82. Прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасига киритилган ва унда бўлган прокуратура органлари ходимларига уларнинг бошқа давлат органларидаги ваколат муддатлари тугаганидан сўнг, прокуратура органларида муқаддам эгаллаган ёки унга тенг лавозим берилиши кафолатлари таъминланади, ходимнинг эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги ёки соғлиғи ҳолатига ёхуд меҳнат (хизмат) мажбуриятларини бажармаганлиги учун меҳнат фаолияти тугатилган ҳоллар бундан мустасно».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017йил 18 апрелдаги ПФ-5019-сон Фармонига 8-ИЛОВА
(8-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПФ-5436-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2018 й., 06/18/5436/1175-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган айрим ҳужжатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 июлдаги «Қонунчилик ижросини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4636-сонли Фармони.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим Фармонлари ва қарорларига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-4815-сонли Фармонининг 1 — 3-бандлари ҳамда унга 1 — 4-иловалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари ва қарорларига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2016 йил 8 августдаги ПФ-4815-сон Фармонига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги ПФ-4981-сон Фармони.