15.03.2017 йилдаги ПҚ-2836-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 15.03.2017 йилдаги ПҚ-2836-сон
Kuchga kirish sanasi
27.03.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция лойиҳаларининг лойиҳа олди ҳужжатларини ишлаб чиқиш сифатини ошириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа олди ҳужжатларини сифатли ишлаб чиқиш натижалари учун буюртмачиларнинг мансабдор шахслари — лойиҳаларнинг ташаббускорлари ва лойиҳалаш ташкилотларининг масъулиятини ошириш йўли билан инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш механизмини такомиллаштириш учун қулай шароитларни яратиш, уларни амалга ошира бошлаш учун тайёргарлик ишларини тезлаштириш, илғор хорижий тажриба асосида лойиҳа олди ҳужжатларини тайёрлаш сифатига путур етказмасдан уларни экспертизадан ўтказиш тартибини соддалаштириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янгидан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги тугатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Янгидан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлигини (кейинги ўринларда — Агентлик) Тугатиш комиссияси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тугатиш комиссияси (А.Ж. Раматов) Агентликни тугатиш билан боғлиқ бўлган чора-тадбирлар комплексининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Буюртмачи сифатида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган лойиҳа ташаббускорлари — соҳа вазирликлари, идоралари, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотлари икки ҳафта муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ илмий-техник кенгашларини (мавжуд бўлмаса) тузсин, уларнинг зиммасига таклиф этилаётган инвестиция лойиҳаларида соҳани ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, замонавий юқори технологияли, энергияни тежайдиган технологиялар ва ускуналарни жорий этиш вазифалари юклатилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтисослаштирилган тармоқ эксперт кенгашларини тузсин, уларнинг зиммасига лойиҳалаш ташкилотлари томонидан тайёрланган тендер ва лойиҳа олди ҳужжатлари, технологиялар ва ускуналарни танлаш, таклиф қилинаётган технологиялар ва ускуналарни баҳолашни кўриб чиқиш вазифалари юклатилсин;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ илмий-техник кенгашлари ва ихтисослаштирилган тармоқ эксперт кенгашларини юқори малакали мутахассислар, шу жумладан тажрибали амалиётчилар, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари, мустақил компаниялар ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари билан тўлдирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика «Ўзинжиниринг» лойиҳа институти, хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ҳафта муддатда — тармоқ илмий-техник кенгашлари ва ихтисослаштирилган тармоқ эксперт кенгашлари тузиш ва улар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини киритсин, унда ушбу кенгашларнинг ваколатлари ҳамда уларни тузиш шарт эканлиги назарда тутилаётган иқтисодиёт тармоқлари рўйхати қайд этилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда — Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини киритсин, унда лойиҳаларнинг буюртмачи — ташаббускорларининг қуйидагилар учун масъулиятини ошириш назарда тутилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларининг лойиҳа олди ҳужжатларини ишлаб чиқишда ишлаб чиқилаётган топшириқларни лойиҳалаштириш чоғида замонавий технологиялар, юқори технологияли ва энергия тежайдиган ускуналарни қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа олди ҳужжатларини ишлаб чиқишга, шу жумладан «тўлиқ тайёр» лойиҳалар бўйича шартнома тузиладиган энг малакали инжиниринг компаниялари ва/ёки лойиҳалаш ташкилотларини танлаб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалаш ташкилотлари томонидан тайёрланган лойиҳа олди ҳужжатлари, иш ҳужжатлари ва иш лойиҳаси, таклиф этилаётган технологиялар ва ускуналарни баҳолаш қисмини ихтисослашган тармоқ эксперт кенгаши ёки жалб этилган мустақил компания томонидан синчиклаб экспертизадан ўтказишни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотлари — лойиҳа ташаббускорлари ва инвестиция лойиҳаларининг буюртмачилари лойиҳалаш ташкилотлари билан тузилаётган шартномаларда қуйидагиларни назарда тутишлари шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалаштиришда илғор ҳисобланган юқори технологияли, энергия тежайдиган технологиялар ва ускуналарни танлашда уларнинг моддий жавобгарлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа олди ҳужжатларининг лойиҳалаш ташкилотлари илмий-техник кенгашларида ва буюртмачиларнинг тармоқ илмий-техник кенгашларида кўриб чиқилиши мажбурийлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 мартдаги ПФ-4996-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тугатилаётган Янгидан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлигидан бўшатилаётган ходимларни ишга жойлаштиришда кўмаклашсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янгидан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 2015 йил 30 сентябрдаги ПҚ-2413-сонли қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Янгидан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 19 ноябрдаги 332-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ , 2015 йил, № 11, 101-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика «Ўзинжиниринг» лойиҳалаш институти ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 15 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-2836-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 мартдаги ПҚ-2836-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янгидан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлигини тугатиш комиссияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

О.Ж. Раматов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси, Комиссия раиси

Ж.А. Қўчқоров

молия вазирининг биринчи ўринбосари

Ш.Н. Файзуллаев

иқтисодиёт вазири ўринбосари

Б.М. Низомов

меҳнат вазири ўринбосари

А.А. Усмонов

адлия вазири ўринбосари

С.Х. Гафаров

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

М.И. Шодиев

Давархитектқурилиш раиси ўринбосари

А.А. Юлдашев

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Н.Б. Ҳусанов

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари

Ш.Р. Хошимов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янгидан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги директори

И.Р. Маҳкамов

Вазирлар Маҳкамасининг АТД мудири, Комиссия котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия ишига тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ва мутахассислари жалб этилиши мумкин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 12-сон, 185-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)