Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 16.07.1999 йилдаги 345-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.07.1999 йилдаги 345-сон
Kuchga kirish sanasi
16.07.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ УЙ-ЖОЙ КОДЕКСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида» 1998 йил 24 декабрдаги 714-I-сон қарорига мувофиқ, шунингдек Уй-жой кодексининг қоидаларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки,Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати 1999 йил 1 апрелгача қабул қилган қарорларнинг Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексига зид бўлмаган қисми янги меъёрий ҳужжатлар қабул қилингунга қадар амалда бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун масъул бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар Режада назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳукуматнинг 3-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999 йил 16 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
345-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
16 июлдаги 345-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЕЖАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р‎

Ҳужжат номи‎

Ижро муддати‎

Ҳужжат тури‎

Ижро этувчи масъуллар‎

1.‎ Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом‎ 1999 йил сентябрь ‎ Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси‎ Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари‎
2.‎ Фойдаланиш харажатларига ҳақ тўлаш бўйича компенсациялар ва имтиёзлар бериш тартиби тўғрисида Низом‎ 1999 йил сентябрь‎ Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси‎ Молия вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги‎
3.‎ Кўп квартирали уйларни жорий ва капитал таъмирлаш учун маблағлар тўплаш (йиғиш) тартиби тўғрисида Низом 1999 йил сентябрь ‎ Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси‎ Молия вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари‎
4.‎ Уй-жой фондини давлат ҳисобига олиш тўғрисида Низом 1999 йил октябрь ‎ Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси‎ Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари‎
5.‎ Хизмат турар жойларини бериш тартиби тўғрисида Низом‎ 1999 йил октябрь ‎ Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси‎ Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ‎
6.‎ Қўшимча турар жой майдони бериш тартиби тўғрисида Низом‎ 1999 йил ноябрь ‎ Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси‎ Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари‎
7.‎ Фуқароларни турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб эътироф этиш асослари‎ 1999 йил ноябрь ‎ Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси‎ Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари‎
8.‎ Муниципал уй-жой фонди тўғрисида Низом‎ 1999 йил декабрь ‎ Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси‎ Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари‎
9.‎ Идоравий уй-жой фонди тўғрисида Низом‎ 1999 йил‎ Вазирлар Маҳкамаси ‎ Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари‎
10. ‎ Мақсадли коммунал уй-жой фонди тўғрисида Низом‎ 1999 йил декабрь ‎ Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси‎ Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари‎
11.‎ Ётоқхоналар ҳақида Намунавий низом‎ 1999 йил декабрь ‎ Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси‎ Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, Давлат мулки қўмитаси ‎
12.‎ Турар жойларни алмаштириш тартиби тўғрисида Низом‎ 2000 йил январь ‎ Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси‎ Адлия вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси‎
13.‎ Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида Низом‎ 2000 йил январь ‎ Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси‎ Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари‎
14.‎ Ўзбекистон Республикасида якка тартибдаги турар жой қурилиши ҳақида Низом ‎ 2000 йил январь ‎ Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси, Молия вазирлиги, Ер ресурслари давлат қўмитаси, Марказий банк, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари‎
15.‎ Текин уй-жой бериш тўғрисида Низом‎ 2000 йил февраль ‎ Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси‎ Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари‎
16.‎ Вақтинчалик уй-жой фонди тўғрисида Низом‎ 2000 йил февраль ‎ Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси‎ Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, ‎
17.‎ Уй-жой қуриш ширкатининг Намунавий устави‎ 2000 йил март ‎ Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси‎ Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
16 июлдаги 345-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукуматнинг қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 74-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат уй-жой фонди хусусийлаштирилиши муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1994 йил 28 июндаги 325-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 6-сон, 34-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қарор қисмининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Турар жойларни ва уй атрофидаги ерларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қарорга 3-иловада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) илованинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Турар жойларни ва уй атрофидаги ерларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) матндаги уй-жойлардан фойдаланиш ва коммунал-фойдаланиш ташкилотларига қаратилган кўрсатмалар тузатиш-фойдаланиш ташкилотларига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мулкдорлар, ижарага олувчилар, муниципал, идоравий уй-жой фонди ва мақсадли коммунал уй-жой фонди турар жойларнинг ижарадорлари тузатиш-фойдаланиш корхоналари билан турар жойларга техника хизмати кўрсатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Намунавий шартнома (контракт)га мувофиқ шартномалар (контрактлар) тузадилар».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 5-бандининг иккинчи гапи чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) 6-бандининг иккинчи хат боши қуйидаги мазмундаги учинчи гап билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Турар жойга бошқа фуқаролар бир кишига тўғри келадиган уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинган тақдирда қўйилади, вояга етмаган болаларни ва меҳнатга лаёқатсиз ёлғиз ота-оналарни қўйиш бундан мустасно»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) 7-бандидаги «ижарага олувчи ёки унинг оила аъзолари» сўзлари «муниципал, идоравий уй-жой фонди ва мақсадли коммунал уй-жой фонди уйларида яшовчи ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки ижарага олувчи билан доимий равишда бирга яшовчи фуқаролар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) 10-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Уй-жойлар, квартираларнинг мулкдорлари уйдан фойдаланишни, унинг сақланишини, умумий мулк бўлган мулкнинг зарур санитария, ёнғин хавфсизлиги ва техник ҳолатини таъминлаш учун, шунингдек бошқа мақсадларга уй-жойга ва умумий фойдаланиладиган жойга хизмат кўрсатиш учун ташкилотни мустақил белгилайдилар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) 16-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Уй-жой мулкдори бўлмаган пайтда уйга кириш ички ишлар органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари иштирокида тегишли тузатиш-фойдаланиш ташкилотлари томонидан амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) 26-бандининг биринчи гапи чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) 28-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«кўп квартирали уй-жойларнинг уйларида мол, шунингдек одамлар соғлиги учун хавфли ҳайвонларни сақлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уйлар, бинолар, иншоотларни ўзбошимчалик билан қайта қуриш, қайта режалаштириш, шунингдек кўп қаватли уйлар, бинолар ва иншоотларга туташиб кетган ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморат қуриш ёхуд уларнинг ташқи кўринишини фойдаланиш кўрсаткичларини ва биноларнинг зилзилага чидамлилигини пасайтирувчи ҳамда бошқа шахсларнинг яшаши ёки фаолияти учун ноқулайлик яратувчи тарзда бошқача ўзгартириш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) 44-бандида «хусусийлаштирилган квартиралар эгалари ширкати, ижарага олувчилар, уй-жой эгалари» сўзлари «уй-жой эгалари ширкати» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
16 июлдаги 345-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукуматнинг ўз кучини йўқотган қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Уй-жой фонди ва коммунал хўжалиги объектларидан фойдаланишни яхшилаш чоралари тўғрисида» 1967 йил 2 декабрдаги 626-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1967 й., 6-сон, 61-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Ўзбекистон Касаба Союзлари Республика Советининг «Давлат уй-жой фондини бошқаришда жамоат комитетлари ролини кучайтириш тўғрисида» 1969 йил 30 апрелдаги 209-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1969 й., 4-сон, 32-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Уй бошқармалари ва уй-жойлардан фойдаланиш конторалари ҳузуридаги болалар клублари ва майдончалари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1970 йил 2 сентябрдаги 447-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1970 й., 9-сон, 54-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиумининг «Гражданларнинг ўзбошимчалик билан уй-жой, дача, хўжалик ва маиший иморат ҳамда бинолар қурганлик учун жавобгарлиги тўғрисида» 1978 йил 15 апрелдаги Фармонини ижро этиш тартиби ҳақида» 1978 йил 13 июндаги 319-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1978 й., 6-сон, 23-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Республика уй-жой фондидан фойдаланишни ва унинг сақланишини яхшилашга доир қўшимча чоралар тўғрисида» 1981 йил 7 сентябрдаги 709-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Тураржойлардан фойдаланиш ташкилотлари тўғрисидаги типовой низомни тасдиқлаш ҳақида» 1984 йил 26 сентябрдаги 490-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1984 й., 9-сон, 46-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССРда давлат ва жамоат турар жой фонди уйларида тураржойни ижарага олиш юзасидан Типовой шартномани ва тураржойлардан фойдаланиш ва уйларни ҳамда уй атрофидаги территорияни яхши тутиш Қоидаларини тасдиқлаш ҳақида» 1984 йил 6 декабрдаги 633- сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1984 й., 12-сон, 61-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «СССР Госпланининг 1986 — 1990 йилларда Тошкент шаҳар хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1986 йил 17 январдаги 11-сон қарори юзасидан 1986 йил 8 июлдаги 331-сон қарори 18-бандининг ўнинчи хатбоши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1987 йил 3 мартдаги 98-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1987 й., 3-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР Ҳукуматининг қарорларига киритиладиган ўзгартиришларнинг 5-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССРда давлат ва жамоат турар жой фонди уйларида турар жойни ижарага олиш юзасидан Типовой шартномага ва турар жойлардан фойдаланиш ва уйларни ҳамда уй атрофидаги территорияни яхши тутиш Қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1987 йил 28 декабрдаги 531-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1987 й., 12-сон, 81-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг Якка тартибда иморат солувчиларнинг ширкатлари тўғрисидаги намунали низомни тасдиқлаш ҳақида» 1988 йил 24 ноябрдаги 440-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1988 й., 12-сон, 36-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 24 январдаги 37-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1989 й., 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР Ҳуқуматининг тураржой масалалари тўғрисидаги айрим қарорларига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг 3-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июндаги 325-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 6-сон, 34-модда) билан тасдиқланган Турар жойларни ижарага бериш тўғрисида Низом.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 38-модда; 2001 й., 3-4-сон, 13-модда)