28.09.2016 йилдаги ПҚ-2615-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 28.09.2016 йилдаги ПҚ-2615-сон
Kuchga kirish sanasi
26.12.2016
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 — 2020 йилларда қурилиш индустриясини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш индустриясини янада модернизациялаш ва диверсификациялашни таъминлаш, минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш негизида экспортга мўлжалланган рақобатбардош ва импорт ўрнини босадиган қурилиш материаллари саноати тайёр маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, энергия самарадорлигини оширадиган ва ресурсларни тежайдиган замонавий илғор технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш, бунинг учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2016 — 2020 йилларда минерал-хом ашё ресурсларини қайта ишлаш негизида қурилиш индустриясининг ташқи бозорларда харидоргир бўлган юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича топшириқлар 1-иловага* мувофиқ белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, акциядорлик жамиятлари ва корхоналарнинг раҳбарлари — масъул ижрочилар зиммасига 1-иловада назарда тутилган, минерал-хом ашё ресурсларини қайта ишлаш негизида қурилиш индустриясининг ташқи бозорларда харидоргир бўлган юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича топшириқлар белгиланган муддатларда сифатли ва тўла ҳажмда бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2016 — 2020 йилларда минерал-хом ашё ресурсларини қайта ишлаш негизида қурилиш индустриясининг экспортга мўлжалланган юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-2-иловалар берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Ўзқурилишматериаллари» АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда бошқа манфаатдор идора ва ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин, бунда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқариш ва экспертизадан ўтказишнинг аниқ муддатлари, қурилиш-монтаж ишларининг замонавий технологик талабларга жавоб берадиган илғор технологияларини танлаб олиш ҳамда қувватларни белгиланган муддатларда ишга тушириш назарда тутилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2998-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 419-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзқурилишматериаллари» АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқа акциядорлик жамиятлари ва корхоналар — 2-иловага киритилган инвестиция лойиҳаларининг масъул ижрочилари билан биргаликда бир ой муддатда замонавий технологияларга эга бўлган ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ташқи бозорларга чиқарилишини кафолатлайдиган хорижий компанияларни инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кенг кўламда жалб этиш чора-тадбирлари комплексини ишлаб чиқсин ва амалга оширилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда унга ушбу қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган инвестиция лойиҳалари молиялаштириш ҳажми ва манбалари аниқланган ҳолда белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги ПФ-5158-сонли Фармони таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ушбу қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик ускуналар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар 2021 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларидан озод қилинсин (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Закиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 28 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-2615-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 582-модда; 2017 й., 22-сон, 419-модда)