LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 800-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташқи савдо юкларини божхона назорати остида ташишни соддалаштириш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Импорт товарларни республика ҳудуди бўйлаб ташишни божхона томонидан назорат қилишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
LexUZ шарҳи
Муқаддимага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
1. 2004 йил 1 июндан бошлаб божхона органлари ўртасида ҳаракатланишнинг қуйидаги ҳолларида автотранспорт воситаларини божхона томонидан мажбурий кузатиб бориш жорий этилсин, халқаро йўлларда ташиш дафтарчалари қўлланган ҳолда юкларни халқаро ташишлар тўғрисидаги Божхона конвенциясига мувофиқ қатновлардан ташқари:
товарлар товарларни божхона назорати остида ташиш учун транспорт воситаларини (контейнерларни) жиҳозлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига мувофиқ бўлмаган транспорт воситаларида ташилганда;
товарлар товарларни божхона назорати остида етказиб бериш ва транзит қоидаларини илгари бузган ташувчилар томонидан ташилганда;
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, рухсатномалар мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ташилиши тақиқланган товарлар ташилганда;
Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларини божхона томонидан кузатиб бориш божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига божхона тўловлари уларни тўлашни таъминлаш сифатида тўланган тақдирда ёхуд товарлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона ташувчиси томонидан ташилган тақдирда қўлланмайди.
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Импорт товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида миллий автоташувчилар томонидан ташилганда божхона томонидан кузатиб бориш талаб қилинмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 июлдаги 232-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 357-модда)
LexUZ шарҳи
1-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сонли қарорига асосан 11 — 14-бандлар билан тўлдирилган. Рус тили матнига қаранг.
2. Белгилансинки, 2004 йил 1 июндан бошлаб божхона томонидан кузатиб борганлик учун божхона йиғими Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валюта «сўм»да қуйидаги миқдорларда ундирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 553-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.07.2018 й., 09/18/553/1538-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган товарларнинг темир йўл транспортида ташилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат монополиясини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотишдан бюджетга тушумни кўпайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 21 майдаги 221-сон қарори 1-бандининг олтинчи хат боши чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сонли қарорига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.11.2020 й., 09/20/700/1491-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)