Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 27.05.1999 йилдаги 271-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.05.1999 йилдаги 271-сон
Kuchga kirish sanasi
27.05.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОНДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, касалликларнинг олдини олиш, аҳоли кенг қатламларини, айниқса ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида» 1998 йил 10 ноябрдаги Фармонини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳамда тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлат дастури Концепцияси ва уни амалга оширишга доир тадбирлар 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумот учун қабул қилинсинки, республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар, спорт федерациялари, клублари, жамиятлари, ҳомийлар, хорижий инвесторлар маблағлари, шунингдек спорт ташкилотлари томонидан аҳолига пулли хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлат дастурини маблағ билан таъминлашнинг асосий манбалари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Камолот», «Соғлом авлод учун», «Маҳалла» жамғармалари билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишни таъминлаш бўйича аниқ тадбирларни ишлаб чиқсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир туманда қишлоқ спорт-соғломлаштириш клублари ташкил этсинлар, уларнинг фаолиятига спортнинг оммавий, миллий турларини ва халқ ўйинларини кенг жорий қилсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий-спорт ишларига кенг жалб этишга йўналтирилган мунтазам оммавий-спорт мусобақаларини ташкил қилиш ва ўтказиш тизимини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат ҳудудидаги барча мавжуд спорт иншоотларини, уларнинг идоравий мансублигидан қатъи назар, хатловдан ўтказсинлар, шунингдек, минтақавий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, оммавий мусобақаларни мунтазам ўтказиш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги даражасини белгиловчи махсус тестларни ишлаб чиқсинлар ва жорий қилсинлар. Мазкур тестларни муваффақиятли топширганлар учун уч даражали «Алпомиш» ва «Барчиной» нишонларини таъсис этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда, спорт-соғломлаштириш клублари тўғрисидаги Намунавий низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, спорт-соғломлаштириш клублари, жамоат ташкилотлари сифатида, ўз фаолиятини муассисларнинг улушли маблағлари, аъзолик бадаллари, ҳомийлар маблағлари ва қонунчиликка зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Адлия вазирлиги билан биргаликда «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда пойтахтда Республика боксни ривожлантириш марказини ташкил қилиш бўйича икки ой муддатда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Тошкент отчопари негизида Республика миллий спорт турларини ривожлантириш марказини ташкил қилиш бўйича икки ой муддатда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумхалқ «Спорт байрами»ни таъсис этиш тўғрисида ўн кун муддатда таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили ишлаб чиқиладиган инвестиция дастурларида Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишга маблағлар лимитларини назарда тутсинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, бошқа оммавий ахборот воситалари жисмоний тарбия ва спортни, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишни, ўқув юртлари ва меҳнат жамоаларининг спорт клублари, спорт мактаблари, мутахассислар ва мураббийлар фаолиятини ёритишни таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999 йил 27 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
271-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
27 майдаги 271-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлат дастури
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КОНЦЕПЦИЯСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Дастур Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган. Дастурда жисмоний тарбия ва спортга миллатнинг умумий маданиятининг ажралмас қисми, мамлакатнинг ҳар бир фуқаросининг жисмоний ва ахлоқий камолотга етишини, касалликларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишни таъминлашнинг асоси сифатида қаралади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Дастурнинг асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш дастурининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, меҳнат самарадорлигини ошириш ва ижодий фаолликни узайтириш, одамларнинг касалланиши даражасини пасайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлом турмуш тарзини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг ўз жисмоний ривожи масалаларига бўлган дунёқарашини ўзгартириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Соғлом авлод учун» дастурини амалга оширишда жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг ролини кўтариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жинси ва ёшига кўра аҳолининг жисмоний тайёрлиги даражасининг мақсадли дастурлари ва меъёрий талабларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқда жисмоний тарбия-соғломлаштириш, касалликларнинг олдини олиш ва спорт ишларини яхшилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий ўйинларни, спорт мусобақалари ва турларини аҳолини жисмоний тарбиялаш тизимига жорий этишни, мувофиқлаштирилган жисмоний тарбияни ривожлантиришни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ жойларда ёшларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида миллий спорт турлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ кадрлар тайёрлаш тизимида жисмоний тарбия-спорт омилини янги поғонага кўтариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт клублари, шу жумладан уларнинг аҳолига пулли хизматлар кўрсатувчи шохобчаларини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спортни илмий жиҳатдан таъминлаш тизимини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув-машқ жараёнининг замонавий усулларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт захираларини тайёрлаш шохобчаларини кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича тадбиркорликни, маркетингни ҳамда жисмоний тарбия-спорт хизматлари кўрсатишни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спортнинг моддий-техника базасини ривожлантириш, уларнинг технологик, илмий-техникавий ва ахборот билан таъминланиш даражасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқни ислоҳ қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолида олимпия ҳаракати тўғрисидаги билимларни, кичик ёшидан бошлаб кексайгунигача жисмоний мукаммалликка бўлган онгли эҳтиёжни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат спортчиларини Олимпия ўйинларига, Осиё ўйинларига, Марказий Осиё ва Бутунжаҳон ўсмирлар ўйинларига тайёрлашни ҳамда уларнинг мазкур ўйинларда муваффақиятли қатнашишларини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жисмоний тарбия ва спортни ташкил этиш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия-спорт фаолиятини кадрлар билан таъминлаш мақсадида олимпия захиралари билим юртини коллежга айлантириш назарда тутилмоқда. Барча вилоят марказларида олимпия захиралари коллежлари очиш мўлжалланмоқда. Тизимни ташкилий жиҳатдан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикасида вилоят, шаҳар ва туман спорт клублари, корхоналар, хўжаликлар, муассасалар, ташкилотлар ва ўқув юртлари тизимига эга бўлган республика тармоқ жисмоний тарбия-спорт клублари ташкил қилиш назарда тутилмоқда. Уларда халқ ўйинларини ривожлантириш учун кенг имкониятлар пайдо бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишларини кучайтириш учун спорт-соғломлаштириш клублари ташкил этиш назарда тутилмоқда. Улар соғлом авлодни тарбиялаш учун зарур шарт-шароитларни таъминлашга даъват этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар турмушида жисмоний тарбия ва спорт мақомини ошириш мақсадида ҳар йили апрель ойининг учинчи шанбасида «Спорт байрами» умумхалқ байрамини ўтказиш назарда тутилмоқда. Ушбу байрамни, кенг аҳоли қатламларини жалб этган ҳолда, ёзги спорт мавсумининг очилиши тарзида ўтказиш мўлжалланмоқда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги ташкил қилинган жисмоний тарбия ва спорт муассасалари даражаси ва турини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан уларни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ аттестациядан ўтказиш асосида амалга оширилади.
(2-бўлимнинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6июлдаги 156-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат, жамоат ва спорт ташкилотлари фаолиятидаги иш соҳалари ва йўналишларини аниқ белгилаб олиш йўналишида жисмоний тарбия ва спортни бошқаришни такомиллаштириш назарда тутилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спортни давлат томонидан бошқаришни асосан қуйидагиларга қаратиш назарда тутилмоқда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда давлат, жамоат ва хусусий жисмоний тарбия-спорт муассасалари томонидан уларга риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет маблағлари ва жалб этилган маблағлардан терма командаларни Олимпия ва Осиё ўйинларига, жаҳон ва Осиё чемпионатларига тайёрлаш, спортнинг миллий турларини ривожлантириш мақсадли дастурларини амалга оширишда оқилона фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг турли жинс ва ёшдаги гуруҳларини жисмоний ривожлантиришнинг меъёрий стандартларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортнинг миллий турларини, мусобақалар ва ўйинларни, ишлаб чиқаришда жисмоний тарбияни, мувофиқлаштирилган жисмоний тарбияни ва шу кабиларни ривожлантиришнинг давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия-спорт йўналишидаги муассасаларни сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқни илмий ва тиббий таъминлаш тизимини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мусобақаларнинг ягона спорт тақвимини ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш, оммавий-спорт ишларини ва спортнинг миллий турларини ривожлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш, оммавий-спорт ишларини ва спортнинг миллий турларини ривожлантириш соҳасидаги асосий вазифалар қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг жисмоний қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган жисмоний тарбия бўйича, уларнинг гавдаси, жуссасини нормал ривожлантириш бўйича кундалик машғулотларни барча болалар мактабгача муассасаларида жорий қилиш. Болалар мактабгача муассасаларида болаларни жисмоний тарбиялаш бўйича мутахассислар штатини жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбияга доир ўқув дастурлари бўйича мажбурий дарс (машғулот)ларни ҳар ҳафтада 4 — 6 соатгача етказиш. Ўқув жараёнига олимпия таълимини, миллий ўйинлар ва мусобақаларни жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчилар ва талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлигини махсус тестлар бўйича текширишнинг умуммиллий ҳафтасини жорий қилиш, махсус тестларни муваффақиятли топширганлик учун халқ достони қаҳрамонлари шарафига «Алпомиш» ва «Барчиной» деб номланган уч даражали кўкрак нишонларини таъсис этиш. Талабаларнинг «Талаба» спорт уюшмасини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янгидан ташкил этилган коллежлар ва лицейларда маънавий ва жисмоний ривожланган ёшларни тарбиялашда жисмоний тарбия ва спорт омилларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Коллеж спорти» ҳаракатини ташкил этиш, уни ёшларни жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига жалб қилишнинг асосий манбаига айлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда хотин-қизларни ҳомиладорлик даврида жисмоний тарбиялаш давлат дастурини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ҳамма жойда хотин-қизлар спорт-соғломлаштириш клублари очиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг меҳнат самарадорлигини ошириш ва меҳнат қилиш фаоллигини узайтириш мақсадида жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирларини меҳнат тартибига жорий қилиш ва бўш вақтларда оммавий жисмоний тарбия-спорт ишларини ташкил этиш орқали ишлаб чиқаришда жисмоний тарбияни ривожлантириш, ишлаб чиқариш корхоналари амалиётига соғлом турмуш тарзини ҳамда жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишни моддий рағбатлантириш чора-тадбирларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотлари даромадларидан ажратмалар, оталиқ қилувчилар, ҳомийлар, жамоат ташкилотлари, кооперативлар ва хусусий корхоналар маблағлари ҳисобига маҳаллаларда жисмоний тарбия ва спорт жамғармаларини тузиш йўли билан уларда жисмоний тарбия усуллари ва шаклларини ишлаб чиқиш, барча боғларда ва дам олиш ҳудудларида аҳоли билан оммавий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишларини ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ меҳнаткашларида ва уларнинг оила аъзоларида соғлом турмуш тарзини шакллантиришни, уларнинг ўз жисмоний ривожи масалаларига муносабатларини ўзгартиришни, жисмоний тарбияни аҳолининг кундалик ҳаётига кенг жорий қилишни, жисмоний тарбия воситалари билан касалликларнинг олдини олишни назарда тутувчи дастурни амалга оширувчи дастурнинг муҳим қисми сифатида қишлоқда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий ишларни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳамма жойда мавжуд умумтаълим мактаблари, лицей ва коллежлар базасида қишлоқ аҳолиси билан жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишларини олиб борувчи марказлар, қишлоқ жисмоний тарбия-соғломлаштириш клублари, қишлоқ спорти уюшмалари ташкил қилиш ҳамда спортнинг миллий турларини ва халқ ўйинларини жорий этишни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ анъаналари ва урф-одатларини сақлашга, маданий меросни авайлаб асрашга, шунингдек аҳолининг спортнинг миллий турларига ва халқ ўйинларига бўлган муҳаббатига муҳим аҳамият бериб, маҳалла, қишлоқ, туман ва вилоятларда спортнинг миллий турлари ва халқ ўйинлари бўйича фестиваллар мунтазам ўтказилади, болалар-ўсмирлар спорт мактабларида спортнинг миллий турлари бўйича бўлимлар очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жисмоний тарбия ва спортни илмий-услубий ва тиббий таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу йўналишда қуйидагилар назарда тутилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жинси ва ёшига кўра аҳолининг жисмоний тайёргарлиги даражаси бўйича мақсадли дастурлар ва меъёрий талабларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт назарияси ва амалиётининг энг долзарб муаммолари бўйича илмий, услубий ва оммабоп адабиётларни нашр этиш дастурини тайёрлаш, фаолиятнинг турли йўналишлари бўйича маълумотларнинг тармоқ банкини яратган ҳолда жисмоний тарбия ва спортни илмий-ахборот билан таъминлаш тизимини ташкил қилиш, илмий, услубий ва оммабоп адабиётларни нашр этишни таъминлаш, спортнинг миллий турлари ва халқ ўйинларини илмий-ахборот билан таъминлаш тизимини ташкил этиш, «Фан спортга» илмий-спорт журналини нашр этишни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда, кейинчалик саломатликни мустаҳкамлаш учун жисмоний машқлардан фойдаланиш бўйича тавсияномалар берган ҳолда, аҳолининг барча ёш гуруҳларини ҳар йили диспансеризациядан ва профилактика кўригидан, жисмоний ривожланиш аҳволи даражасини текширишдан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат терма командаларини тайёрлаш жараёнида спортчиларни мунтазам тиббий кузатувдан ўтказиб боришни, якка тартибда даволаниш ва саломатликни тиклаш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқишни таъминлаш, спортнинг барча турлари бўйича илмий жиҳатдан таъминлаш гуруҳларини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
врачлик-жисмоний тарбия диспансерлари ва врачлик назорати шохобчаларини кенгайтириш, касалхона ва санаторийларда жисмоний тарбия-саломатликни тиклаш марказлари очиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхона, муассаса ва ташкилотларда соғлиқни сақлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва жисмоний тарбия мутахассисларини бирлаштирувчи ягона саломатлик хизматлари ташкил қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жисмоний тарбия ва спорт тизими имкониятларини ривожлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт имкониятларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтининг спорт турлари бўйича тренер кадрлар, спортда менежмент ва маркетинг бўйича, спортнинг миллий турлари ва халқ ўйинлари бўйича, даволаш жисмоний тарбияси бўйича мутахассислар тайёрлашдаги ролини ошириш назарда тутилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоятлардаги университетлар ва педагогика институтларининг жисмоний тарбия факультетларида мактаблар учун жисмоний тарбия ўқитувчилари ва мактабгача муассасалар учун йўриқчи-услубчилар тайёрлашни йўлга қўйиш мўлжалланмоқда. Тармоқ кадрлари малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш, чет элларда тажриба орттиришга юбориш тизимини ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан мавжуд спорт иншоотларининг моддий-техника базасини жиддий яхшилаш ва улардан фойдаланиш ишларини амалга ошириш мўлжалланмоқда. «Янгиобод» ва «Билдирсой» спорт базаларида спортнинг ёзги ва қишки турлари бўйича олимпия ўқув-машғулот марказлари ташкил қилиш кўзда тутилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт товарлари ишлаб чиқариш бўйича хорижий инвесторлар иштирокидаги кичик ва қўшма корхоналар ташкил қилиш ҳамда ушбу маҳсулотларни ички ва ташқи бозорда сотиш ишларини амалга ошириш мўлжалланмоқда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданият ва спорт ишлари вазирлигига жисмоний тарбия ва спортнинг моддий-техника базасини ривожлантириш масалаларини мувофиқлаштириш, спорт объектларини лойиҳалаш ва қуриш, спорт товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича корхона ва ташкилотлар ташкил қилишга кўмаклашиш юкланади.
(5-бўлимнинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтли матбуотда, телекўрсатувлар ва радио эшиттиришларда спорт мавзуидаги материалларни қуйидаги мақсадларда кенг ёритиш назарда тутилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолида соғлом турмуш тарзига эҳтиёжни, ўзининг жисмоний ривожи тўғрисида қайғуриш истаги ва лаёқатини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спортнинг давлат олдида турган ижтимоий-иқтисодий ва тарбиявий вазифаларни ҳал этишдаги ролини тарғиб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришдаги жисмоний тарбиянинг меҳнатчиларнинг иш қобилиятини ошириш ва касб касалликларини камайтиришдаги имкониятларини намоён қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ўқитувчиси ва тренерлик касбининг нуфузини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг спорт тадбиркорлиги ва маркетингини, аҳолига пулли хизматлар кўрсатишни ривожлантириш бўйича тажрибасини умумлаштириш ва ёйиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситаларида, адабиёт ва санъатда жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилганлик учун ҳар йилги мукофотларни таъсис этиш, ҳар йили спорт журналистлари ва спорт тарғиботчиларининг семинар-кенгашларини ўтказиш, спортнинг миллий турлари, мусобақалар ва халқ ўйинларини ривожлантириш бўйича телерейдларни мунтазам ўтказиш, спортнинг миллий турлари, мусобақалар ва халқ ўйинларини тарғиб қилувчи мутахассислар иштирокида «Давра суҳбатлари» ташкил қилиш назарда тутилган.
(6-бўлимнинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6июлдаги 156-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия-спорт мавзуидаги варақлама ва чўнтак тақвимлари, буклетлар, откриткалар, маълумотномалар, «спортга доир расмлар», «кичкинтойлар учун жисмоний тарбия» кабиларни бўяш учун болалар китобчаларини кўп нусхада нашр этиш ва Олимпия шон-шуҳрати музейининг спортчилар ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги ролини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида маблағ билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, нодавлат секторини ривожлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллатни соғломлаштириш ва спортда юксак натижаларга эришиш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириладиган маблағ билан таъминлаш манбаи сифатида давлат томонидан маблағ билан таъминлаш билан бир қаторда, ўз ходимларини ва уларнинг оила аъзоларини юқори даражада соғлом ва жисмоний ривожланган ҳолатда тутишдан манфаатдор бўлган касаба уюшмалари ташкилотлари, вазирликлар, идоралар, корхоналар, хўжаликлар, ташкилотлар маблағларини жалб этиш назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бозор муносабатларининг ривожланиши жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришда маблағ билан таъминлашнинг янги манбаларидан фойдаланиш вазифасини қўяди, улардан қуйидагилар мўлжалланган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт маркетингини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт клублари қатнашчиларининг аъзолик бадаллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳомийликни кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рекламада спортдан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолига спорт хизматлари кўрсатишни янада ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимиз спорт маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт федерациялари ва клубларининг ўзини ўзи маблағ билан таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Соғлом авлод учун» жамғармаси, Футбол жамғармаси ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа жамғармалар самарадорлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий инвестициялардан, халқаро жамғармалар ва ташкилотлар маблағларидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телевидениеда реклама-спорт кўрсатувларини кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортшоу ташкил қилиш, профессионал спортдан тушадиган фойдадан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт лотереялари ўтказишдан тушадиган маблағлардан кенг фойдаланиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришда нодавлат сектори ва спорт хизматлари кўрсатиш маркетинги тобора катта аҳамиятга эга бўлади. Шу мақсадда қуйидагилар назарда тутилмоқда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий жисмоний тарбия-спорт муассасалари ташкил этиш, уларни аккредитация қилиш ва сертификатлаштириш шартлари, хизматлар сифати стандартлари бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат сектори муассасаларига давлат ташкилотларидаги бинолар ва спорт иншоотларини уларга имтиёзли шартларда узоқ муддатли ижарага бериш орқали ёрдам кўрсатиш.