06.05.2004 йилдаги 213-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.05.2004 йилдаги 213-сон
Kuchga kirish sanasi
06.05.2004
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПОРТЛОВЧИ МОДДАЛАР ВА ПОРТЛАТИШ ВОСИТАЛАРИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ОЛИБ КИРИШ, ТРАНСПОРТДА ТАШИШ, САҚЛАШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Портловчи моддалар ва портлатиш воситаларининг (кейинги ўринларда матнда «портловчи моддалар» деб юритилади) хавфсизлигини таъминлаш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, транспортда ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш ҳамда ушбу материаллар жиноят мақсадларида ўғирланиши, талон-торож қилиниши, фойдаланилишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасига олиб киришда назорат қилинадиган саноат мақсадидаги портловчи материаллар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 809-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2018 й., 09/18/809/2017-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат мақсадидаги портловчи материалларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш портловчи моддалар айланмаси соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 809-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2018 й., 09/18/809/2017-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
портловчи материалларни Ўзбекистон Республикасига жисмоний шахслар томонидан олиб кириш, шу жумладан кузатилмайдиган багажда олиб кириш тақиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
портловчи моддаларни (олиб киришга рухсатнома мавжуд бўлганда) транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтказиш пунктлари орқали устувор тартибда (навбатсиз) ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
портловчи материалларни божхонада текшириш фақат махсус жиҳозланган жойларда (портловчи материалларни сақлаш омборларида) амалга оширилади;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 809-сонли қарорига асосан учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2018 й., 09/18/809/2017-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
портловчи моддалар махсус жиҳозланган автотранспорт воситалари ва темир йўл вагонларида фақат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қуролланган бўлинмалари соқчилиги остида ташилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
портловчи моддаларни Ўзбекистон Республикаси ҳаво кенглигида фуқаро авиациясининг ҳаво кемалари билан ташиш қатъиян тақиқланади. Истисно ҳолларда бундай ташиш фуқаро авиациясининг ҳаво кемалари билан хавфсизликнинг зарур чора-тадбирларига риоя қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори бўйича амалга оширилиши мумкин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
узоқ вақт сақланадиган портловчи материаллар омборлари Ички ишлар вазирлигининг бўлинмалари томонидан қўриқланади, қисқа муддатли, кўчма сарфлаш ва ер ости омборлари Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари ёки идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати томонидан қўриқланиши мумкин;
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.11.2022 й., 09/22/630/0980-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
портловчи моддаларни ҳисобга олиш, сақлаш, транспортда ташиш ва улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя қилиниши устидан назорат Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аввал чиқарилган қарорларига мувофиқ тузилган портловчи материалларни харид қилиш ва олиб киришга контрактлар улар бўйича мажбуриятлар бажарилгунга қадар амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Зарядни масофадан туриб (контактсиз) портлатиш қурилмаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва улардан портлатиш ишларини бажаришда фойдаланиш тақиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Навоий кон-металлургия комбинатига Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси билан келишув бўйича Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Электромагнит мослик маркази томонидан рухсат берилган частотада ишлаш шарти билан Мурунтов конида қудуқ зарядлари блокларини масофадан туриб бошқаришга махсус мўлжалланган «Друза-М» типидаги портлатиш аппаратини олиб киришга истисно тариқасида рухсат берилсин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Навоий кон-металлургия комбинати раҳбариятига (Н.И. Кучерский) хавфсизлик чора-тадбирларига риоя қилган ҳолда мазкур аппаратни олиб кириш, ҳисобга олиш, сақлаш ва ундан мақсадли фойдаланиш учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ички ишлар вазирлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда Навоий кон-металлургия комбинатидаги мавжуд «Друза-М» типидаги зарядни масофадан туриб (контактсиз) портлатиш қурилмалари сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун қатъий назоратни таъминласин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 809-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2018 й., 09/18/809/2017-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси (Р.Т. Саидов) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Давлат божхона қўмитаси, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, Давлат геология қўмитаси, «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» очиқ акциядорлик жамияти, «Навоий кон-металлургия комбинати» очиқ акциядорлик жамияти, «Ўзбекпортлатишсаноат» очиқ акциядорлик жамияти билан биргаликда замонавий талабларни ва шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда — Портловчи материалларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сақлаш, транспортда ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида портловчи материалларни ташиш қоидаларини (уларда мутахассисларга қўйиладиган ишлаб чиқариш талаблари ва ишга қўйишни расмийлаштириш тартиби назарда тутилсин);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 1 январгача — Портлатиш ишларини бажаришда хавфсизликнинг ягона талабларини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Икки ой муддатда портловчи материалларни ишлаб чиқарадиган ёки улардан фойдаланадиган корхоналарда портловчи материаллар, портлатиш қурилмаларини ташиш, сақлаш ва портлатиш ишларини амалга оширишга қўйилган ходимлар аттестациядан ўтказилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Адлия вазирлиги (А.А. Полвон-зода) вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарор талабларига мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши Котиби Р. Мирзаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил 6 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
213-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 6 майдаги 213-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасига олиб киришда назорат қилинадиган саноат мақсадидаги портловчи материаллар рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р‎

Номи‎

ТИФ ТН‎

1.‎

Тетрил (аммоний нитрити) ва портловчи моддалар хоссаларига эга бўлган бошқа нитритлар‎ 283410000 дан‎

2.‎

Тэн (пентаэритриттетранитрат) ва портловчи моддалар хоссаларига эга бўлган бошқа нитритлар‎ 283429800 дан‎

3.‎

Cимобли портловчи модда (симоб фульминати) ва портловчи моддалар хоссаларига эга бўлган бошқа фульминатлар‎ 283800000 дан‎

4.‎

Тротил, гранутол, тринитротолуол ва портловчи моддалар хоссаларига эга бўлган бошқа нитритлашган ёки нитритлаштирилган ҳосила углеводородлар‎ 290420000 дан‎

5.‎

Тринитрофенол (пикрин кислотаси) ва бошқа портловчи моддалар хоссаларига эга бўлган нитритлаштирилган ҳосила феноллар ёки фенол спиртлар‎ 290890000 дан‎

6.‎

Гексоген, триметилентринитрамин ва портловчи моддалар хоссаларига эга бўлган бошқа гетероциклик бирикмалар‎ 293369100 дан‎

7.‎

Порох‎ 360100000‎

8.‎

Тайёр портловчи моддалар, порохдан ташқари‎ 360200000‎

9.‎

Бикфорд пилтаси; портловчи пилталар;‎ 360300100‎

10.‎

Бикфордларнинг бошқа пилталари; портловчи пилталар; зарбали ёки портлатувчи пистонлар; запаллар; электродетонаторлар‎ 360300900‎

11.‎

Бошқа сигнал ракателари, ёмғир ёғдириладиган ракеталар, туманга қарши сигналлар ва мушакбозликнинг бошқа бумлари‎ 360490000‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:‎ Рўйхатда товарлар фақат Ўзбекистон Республикасининг ТИФ ТН бўйича товар коди билан белгиланади. ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг ТИФ ТН бўйича товар кодига «дан» қўшимчаси қўшилса, бу портловчи материалларга тегишли деб топиш фақат иккинчи устунда номма-ном қайд этилган товарларга нисбатан қўлланилишини кўрсатади. ‎‎‎‎‎
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 809-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2018 й., 09/18/809/2017-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 19-сон, 219-модда; 2008 й., 19-сон, 161-модда; 2010 й., 51-сон, 486-модда; 2012 й., 38-сон, 436-модда, 44-сон, 507-модда; 2013 й., 34-сон, 458-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; 2016 й., 25-сон, 308-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон, 09.10.2018 й., 09/18/809/2017-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.11.2022 й., 09/22/630/0980-сон; 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)