Ҳужжат кучини йўқотган 11.05.2020 10.05.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2784
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 10.05.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2784
Kuchga kirish sanasi
17.08.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 11.05.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 10 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2784]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 26 декабрдаги 01-02/15-72-сонли ««Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2784-1, 10.02.2020 й.) асосан 2020 йил 11 майдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 266-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раис З. ДУСАНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 14 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
01-02/15-23-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 14 апрелдаги 01-02/15-23-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ҳамда «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ божхона юк декларациясини (бундан буён матнда — БЮД деб юритилади) ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза — ваколатли шахснинг БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш бўйича мурожаати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БЮДдаги хато — божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган ҳужжатлардаги ахборот ва (ёки) божхона органларида мавжуд ахборот билан БЮДдаги маълумотлар орасидаги тафовут, шунингдек БЮД графаларидаги нотўғри маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БЮДни бекор қилиш — БЮДни юридик ҳужжат сифатида амал қилишини тўхтатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БЮДни ўзгартириш — БЮДдаги маълумотларга тузатишлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БЮДга қўшимча киритиш — БЮДга янги маълумотларни киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БЮДни қайта расмийлаштириш — расмийлаштирилган БЮДни бекор қилиш ва унинг ўрнига янги БЮДни расмийлаштириш билан боғлиқ жараён;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БЮДни қайта рўйхатга олиш — рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДнинг ўрнига хато ва камчиликлари бартараф этилган янги БЮДни рўйхатга олиш билан боғлиқ жараён;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БЮДни қайтариб олиш — божхона постига тақдим этилиб, рўйхатга олинмаган ёки рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган ёхуд олиб чиқишга рухсат берилиб, амалда олиб чиқиб кетилмаган товар юзасидан расмийлаштирилган БЮДни декларант ёки божхона брокерининг мурожаатига асосан божхона пости томонидан қайтариш билан боғлиқ жараён;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
расмийлаштирилган БЮД — божхона пости мансабдор шахси томонидан рўйхатга олинган ва «D» графасига божхона постининг тегишли белгилари қўйилган БЮД;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮД — божхона пости мансабдор шахси томонидан БЮДнинг 7-графасига БЮД рақами ва қабул қилинган сана кўрсатилган, аммо «D» графасига божхона постининг тегишли белгилари қўйилмаган БЮД;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги БЮД — божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис томонидан божхона постига тақдим этилиб рўйхатга олинмаган ёки аввал рўйхатга олиниб, ундаги хато ва камчиликлари бартараф этилиб, қайта тақдим этилган БЮД;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта расмийлаштирилган БЮД — ўрнига янги БЮД расмийлаштирилиб, юридик ҳужжат сифатида ўз кучини йўқотган аввалги БЮД;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта рўйхатга олинган БЮД — ўрнига янги БЮД рўйхатга олиниб, юридик ҳужжат сифатида ўз кучини йўқотган аввалги БЮД;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий божхона органлари — Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона расмийлаштируви жараёнида йўл қўйилган хатоларни тузатиш зарурати туғилганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БЮД ёки унинг бир қисми бўйича расмийлаштирилган товарга эгалик қилиш ҳуқуқи ташқи иқтисодий фаолиятнинг бошқа субъектига берилганида (экспорт ва эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимларига расмийлаштирилиб, контракт (шартнома, келишув) шартлари тўлиқ бажарилган ва (ёки) шартли чиқарилмаган товарлар, шунингдек товардан фойдаланиш ҳуқуқи чекланган ҳолатлар бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контракт (шартнома, келишув) шартлари ўзгарганда (экспорт ва эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимларига расмийлаштирилиб, контракт (шартнома, келишув) шартлари тўлиқ бажарилган ва (ёки) шартли чиқарилмаган товарлар, шунингдек товардан фойдаланиш ҳуқуқи чекланган ҳолатлар бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарларни ташишга мўлжалланган транспорт воситалари техник жиҳатдан носоз бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона қиймати ва (ёки) божхона тўловлари суммасига таъсир этган БЮДга киритилаётган ўзгартиришларни божхона қийматини тўғрилаш (БҚТ-1 ва БҚТ-2) шаклларида акс эттириш имконияти бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
расмийлаштирилган муайян товарнинг фақатгина бир қисми бўйича ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш зарурати юзага келганда (масалан, божхона тўловларидан имтиёз қўлланган ҳолда импорт қилинган товарнинг бир қисмидан божхона тўловлари ундириб олинадиган ҳолатларда ва ҳ.к.);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёки бекор қилиш учун етарли асос бўладиган ҳамда тақдим этилган ҳужжатлар билан тасдиқланган, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ҳолларда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Рўйхатга олинмаган БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ва (ёки) уни қайтариб олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. БЮД божхона постида рўйхатга олингунга қадар декларант ёки божхона брокери БЮДни ўзгартириши, унга қўшимча киритиши ва (ёки) уни қайтариб олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Рўйхатга олинмаган БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ва (ёки) уни қайтариб олиш зарурати юзага келганда декларант ёки божхона брокери божхона пости мансабдор шахсига мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Божхона пости мансабдор шахси декларант ёки божхона брокерининг мурожаати асосида рўйхатга олинмаган БЮДни қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қайтарилган БЮДнинг ўрнига янги БЮДни тақдим этиш муддати Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 261-моддасида белгиланган муддатлардан ошиб кетмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайтариб олиш ёки бекор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Декларант ёки божхона брокерининг мурожаатига асосан БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайтариб олиш ёки бекор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. БЮД божхона постида рўйхатга олингандан сўнг, БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш зарурати юзага келганда декларант ёки божхона брокери ушбу масала юзасидан БЮД рўйхатга олинган божхона постига мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Декларант ёки божхона брокери мурожаатда БЮДнинг божхона постида рўйхатга олинган рақами, мазкур БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш заруратининг аниқ сабабларини баён этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. БЮД рўйхатга олингандан кейин қайтариб олинадиган ёки бекор қилинадиган бўлса, мурожаат ёзма ёки электрон шаклда бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. БЮД рўйхатга олинган кундан эътиборан уч иш куни давомида қайтадан божхона постига бериладиган бўлса, декларант ёки божхона брокери қайта рўйхатга олинадиган БЮДни, унинг 7-графасида божхона постида рўйхатга олинган рақамини кўрсатган ҳолда тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Божхона пости мансабдор шахси мурожаатда баён этилган БЮДни:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БЮД рўйхатга олинган кундан эътиборан уч иш куни давомида қайтадан тақдим этиладиган бўлса — БЮДни қайта рўйхатга олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БЮД рўйхатга олинган кундан эътиборан уч иш куни давомида қайтадан тақдим этилмайдиган бўлса ёки мурожаат БЮДни қайтариб олиш ёки бекор қилиш ҳақида бўлса — БЮДни бекор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Божхона органи ташаббуси билан БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ёки уни бекор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Божхона органи томонидан БЮДда хато ва камчиликлар аниқланганда бу ҳақда божхона пости мансабдор шахси декларант ёки божхона брокерини хабардор қилади. Бунда божхона пости мансабдор шахси БЮДдаги хато ва камчиликлар тўғрисида аниқ маълумот бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Декларант ёки божхона брокери БЮД рўйхатга олинган кундан эътиборан уч иш куни давомида қайта рўйхатга олинадиган БЮДни, унинг 7-графасида божхона постида рўйхатга олинган рақами ва санасини кўрсатган ҳолда божхона постига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона пости мансабдор шахси тақдим этилган БЮДни қайта рўйхатга олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Декларант ёки божхона брокери БЮДни ўрнига у рўйхатга олинган кундан эътиборан уч иш куни давомида янги БЮДни тақдим этмаса божхона пости мансабдор шахси БЮДни бекор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДни бекор қилишда божхона пости мансабдор шахси рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДни бекор қилиш далолатномасини тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далолатномада БЮДнинг рўйхат рақами, мазкур БЮДни бекор қилишнинг аниқ сабаблари кўрсатилади. Далолатнома божхона пости бошлиғи ва божхона постининг мансабдор шахси томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Расмийлаштирилган БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш бўйича ариза бериш ва уни кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Божхона расмийлаштируви тугалланганидан ва товарлар муайян божхона режимига жойлаштирилганидан кейин, БЮД қабул қилинган кундан эътиборан уч йил ичида БЮДни божхона органининг талаби билан ёки ваколатли шахснинг аризасига кўра, мазкур Низом талаблари асосида ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёки бекор қилиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш талаб этилганида ваколатли шахс БЮД расмийлаштирилган ҳудудий божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосарига ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади. Аризада БЮДнинг рўйхат рақами, мазкур БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш заруриятининг аниқ сабабларини кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризага БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш заруриятини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳақиқийлиги учун жавобгарлик аризачи зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. БЮД қоғоз шаклда расмийлаштирилган бўлса, аризага БЮДнинг декларант ва божхона брокери учун тайёрлаб берилган дастлабки расмийлаштирилган асл нусхалари илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БЮДнинг асл нусхаларидан бирини ҳудудий божхона органига тақдим этишнинг имкони бўлмаган тақдирда, аризачи томонидан ёзма равишда тақдим этмаслик сабаби кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ариза ҳудудий божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосарининг резолюцияси билан тегишлилиги бўйича Божхона статистикаси ва таҳлил, Божхона назоратини ташкил этиш, Божхона қийматини аниқлаш ва тўловлар ҳисобини юритиш, Валюта назорати бўлимларига (бўлинма, гуруҳларига), зарур ҳолларда ҳудудий божхона органининг бошқа тузилмаларига (бундан буён матнда — масъул таркибий тузилмалар деб юритилади) юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Аризани кўриб чиқишда масъул таркибий тузилмалар томонидан барча зарур ҳужжатлар ҳамкорликда ўрганиб чиқилади. Бунда БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш сабабларига алоҳида эътибор қаратилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Божхона органи мансабдор шахси аризани тўлиқ ва холисона кўриб чиқиш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни ҳамда ёзма тушунтиришларни сўраб олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризачидан аризани кўриб чиқиш учун зарур бўлмаган, шунингдек божхона органларида ёки давлат хизматларини кўрсатувчи бошқа давлат органларида ва ташкилотларда мавжуд бўлган қўшимча маълумот ва ахборотларни талаб қилиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ариза ҳудудий божхона органига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддат ичида кўриб чиқилади. Аризани кўриб чиқиш учун қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда уни кўриб чиқиш муддати ҳудудий божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан кўпи билан бир ойгача муддатга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда аризачига хабар қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича аризачига ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб берилади. Жавоб хати ҳудудий божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ҳудудий божхона органи аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича БЮДни ўзгартириш, унга қўшимчалар киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш учун етарли асослар мавжуд эмас ёхуд тақдим этилган ҳужжатлар етарли эмас деб топса, БЮДни ўзгартириш, унга қўшимчалар киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилишни рад этишга ҳақли. Бундай ҳолатларда БЮДни ўзгартириш, унга қўшимчалар киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилишни рад этишнинг асосланган сабаблари жавоб хатида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий божхона органи томонидан аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича БЮДни ўзгартириш, унга қўшимчалар киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш учун етарли асослар мавжуд деб топилса, жавоб хатининг нусхаси божхона постига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Расмийлаштирилган БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёки бекор қилиш бўйича божхона органлари мансабдор шахслари томонидан аниқланган ҳолатларни кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Расмийлаштирилган БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёки бекор қилиш зарурати юзага келганда божхона органи мансабдор шахси бу ҳақда ҳудудий божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосарига билдирги билан ёзма мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билдиргида БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёки бекор қилиш заруриятининг аниқ сабаблари БЮДнинг рўйхат рақами, ўзгартириш, қўшимча киритилиши лозим бўлган графалари кўрсатилади. Билдиргига хатоси бўлган БЮДнинг нусхаси (агар БЮД қоғоз шаклда расмийлаштирилган бўлса) ва БЮДда хатолар борлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билдирги ҳудудий божхона органининг масъул таркибий тузилмалари билан келишилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёки бекор қилиш ҳудудий божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосарининг билдиргига резолюцияси асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёки бекор қилиш масаласи бўйича билдиргини кўриб чиқишда мунозарали ҳолатлар юзага келганда масъул таркибий тузилма ходими масала юзасидан эътирозини билдиргида ёзма равишда баён этиб, билдиргини имзолайди. Бундай ҳолатларда ҳал қилувчи қарор ҳудудий божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёки бекор қилиш зарурати тасдиқланган тақдирда божхона органи мансабдор шахси бу ҳақда декларант ва божхона брокерини хабардор қилади, зарур ҳолларда ҳудудий божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланган хат юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хатда кўриб чиқилган БЮДнинг рўйхат рақами, аниқ графалари кўрсатилган ҳолда БЮДда аниқланган хатолар, БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш бўйича кўрилиши лозим бўлган чоралар акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Декларант ёки божхона брокери ҳудудий божхона органининг БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш бўйича хатни олгандан сўнг уч иш кунидан кечиктирмай:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш учун БЮД ва унга тегишли ҳужжатларни божхона постига тақдим этиши шарт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш учун БЮД ва унга тегишли ҳужжатларни тақдим қила олмаса ёки БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш учун етарли асос мавжуд эмас деб ҳисобласа, бу ҳақида ёзма равишда ҳудудий божхона органига ўзининг асослантирилган хатини юбориши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ўзгартирилаётган, қўшимча киритилаётган ёки қайта расмийлаштирилаётган БЮДни дастлаб тақдим этган декларант ёки божхона брокери томонидан асосли сабабларга кўра ушбу БЮДни ўзгартириш, қўшимча киритиш ёки қайта расмийлаштириш учун божхона постига тақдим этиш имконияти мавжуд бўлмаса, декларантнинг топшириғига кўра БЮД бошқа божхона брокери томонидан ўзгартириш, қўшимча киритиш ёки қайта расмийлаштириш учун божхона постига тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Божхона органи мансабдор шахси билдиргиси асосида расмийлаштирилган БЮДни бекор қилиш фақатгина хатоликлар туфайли битта товар юзасидан бир нечта БЮД қабул қилинган ҳолатларда амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Расмийлаштирилган БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Божхона пости мансабдор шахси томонидан қоғоз шаклдаги расмийлаштирилган БЮДни ўзгартириш БЮДнинг барча нусхаларидаги (статистик нусхадан ташқари) тегишли графалари матнини «X» белгиси билан ўчириш ва янги матнни ёзиш, қўшимча киритиш эса тегишли графага қўшимча маълумотларни киритиш йўли билан амалга оширилади. БЮДнинг ўзгартириш ва қўшимча киритилиши лозим бўлган графаларида ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш учун етарли жой бўлмаган тақдирда, киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимча ҳақидаги ёзув БЮДнинг орқа томонига қайд қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда БЮД нусхаларининг орқа томонида ким томонидан, қачон, нимага асосланиб, қайси графада ва нима ўзгартирилганлиги ҳақида ёзув қайд қилинади. Ёзув ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг имзоси ва ахборот штампи ҳамда божхона пости мансабдор шахсининг имзоси ва шахсий муҳри билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. БЮДнинг фақат божхона пости мансабдор шахси томонидан тўлдириладиган графаларидаги ёзувларга ўзгартириш киритиш зарур бўлган тақдирда, ўзгартириш киритиш божхона пости мансабдор шахси томонидан амалга оширилади ҳамда унинг имзоси ва шахсий рақамли муҳри билан (электрон БЮДда унинг электрон рақамли имзоси билан) тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Қоғоз шаклдаги БЮДга киритилган ўзгартиришларнинг умумий сони (тўлдириш вақтида божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис томонидан киритилган ўзгартиришлар билан бирга) тўрттадан ошган тақдирда, мазкур БЮД қайта расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Қоғоз шаклдаги БЮД қайта расмийлаштирилганда қайта расмийлаштирилган БЮДнинг барча нусхаларида (статистика нусхасидан ташқари) пастки чап бурчакдан бошлаб диагонал бўйича «ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИЛДИ» ёзуви қайд қилинади. Нусхаларнинг орқа томонида мазкур БЮД ким томонидан ва нима асосида қайта расмийлаштирилганлиги кўрсатилади. Бунда янги БЮДга қайта расмийлаштирилган аввалги БЮДнинг рўйхат рақами ва юк чиқариш санаси берилади. Янги БЮДнинг 50-графасида БЮДни қайта расмийлаштиришга асос бўлган ҳудудий божхона органи хатининг рақами ва санаси кўрсатилади. Ушбу графада жой бўлмаган тақдирда бундай ёзув БЮДнинг орқа томонига қайд қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Расмийлаштирилган БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, ёки қайта расмийлаштириш декларант ёки божхона брокери томонидан БЮД ва унга тегишли зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни ичида божхона органи мансабдор шахси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Қоғоз шаклдаги БЮД бекор қилинаётганда божхона пости мансабдор шахси томонидан мазкур БЮДнинг барча нусхаларида (статистика нусхасидан ташқари) пастки чап бурчакдан бошлаб диагонал бўйича «БЕКОР ҚИЛИНДИ» ёзуви қайд қилинади. Нусхаларнинг орқа томонида мазкур БЮД ким томонидан ва нима асосида бекор қилинганлиги кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Олиб чиқишга рухсат берилиб, амалда олиб чиқиб кетилмаган товарга тааллуқли БЮДни қайтариб олиш уни бекор қилиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Қоғоз шаклдаги қайта расмийлаштирилган ёки бекор қилинган БЮДнинг биринчи нусхаси ҳудудий божхона органининг хати ёки божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосарининг резолюцияси бўлган билдирги билан бирга божхона пости йиғма жилдига тикиб қўйилади, мазкур БЮДнинг қолган нусхалари ҳудудий божхона органи божхона статистикаси ва таҳлил бўлимининг (бўлинмасининг, гуруҳининг) алоҳида йиғма жилдида сақланади («экспорт» режимида юк мўлжалланган мамлакатга юбориш учун тайёрлаб берилган нусха бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Бекор қилинган ва қайтариб олинган БЮДнинг рўйхат рақамини бошқа БЮДга бериш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Электрон БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ёки қайта расмийлаштириш божхона органи мансабдор шахси томонидан Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида аввалги БЮДнинг ўрнига янги БЮДни расмийлаштириш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Электрон БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ёки қайта расмийлаштиришда декларант ёки божхона брокери қайта расмийлаштирилаётган янги БЮДнинг 7-графасида қайта расмийлаштирилган аввалги БЮДнинг рўйхат рақами ва санасини кўрсатган ҳолда божхона постига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Электрон БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ёки уни қайта расмийлаштиришда декларант ёки божхона брокери томонидан божхона постига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритилган янги БЮД билан бирга мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ёки қайта расмийлаштириш варағи тақдим этилади ҳамда ушбу варақ божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Электрон БЮД бекор қилинаётганда божхона органи мансабдор шахси ҳудудий божхона органининг БЮДни бекор қилиш тўғрисидаги хатини олгандан сўнг ёки билдиргига ҳудудий божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосарининг резолюциясидан кейин уч иш куни давомида Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида электрон БЮДни бекор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Декларант ҳудудий божхона органининг БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш бўйича хати юзасидан эътироз билдириб Давлат божхона қўмитасига шикоят қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ёки қайта расмийлаштириш варағи

‎‎БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ёки қайта расмийлаштириш учун асос (ҳудудий божхона органига тегишли ҳужжат номи, рақами ва санаси) _________________________даги _________________-сонли
‎‎БЮДнинг рўйхат рақами: 99999/99.99.99/999999
‎‎Товарнинг тартиб рақами (ўзгартириш ёки қўшимча киритилиши лозим бўлган маълумот товарга тегишли бўлса) ______________________
‎‎Мисол учун:

БЮД графаси рақами‎‎

Аввалги маълумот‎‎

Янги маълумот‎‎

‎‎15а-графа

‎‎398

‎‎643

‎‎33-графа

‎‎8415100009

‎‎8415100001

‎‎...

‎‎...

‎‎...

‎‎Божхона брокери ёки декларант номи ‎‎_____________________________________________________
‎‎Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ‎‎_____________________________________________________

‎‎(Ф.И.О)

‎‎Телефон: ‎‎_____________________________________________________
‎‎Электрон манзил: ‎‎_____________________________________________________
Сана‎ ‎‎_____________________________________________________

‎‎(кун, ой, йил)

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 19-сон, 215-модда)