23.03.2016 йилдаги 85-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.03.2016 йилдаги 85-сон
Kuchga kirish sanasi
28.03.2016
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республиканинг қайта ишлаш тармоқларини ривожлантириш мақсадида ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, озиқ-овқат ва фармацевтика тармоғига инвестицияларни жалб этиш, шунингдек маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқарилган қўшилган қийматли маҳсулотлар экспорти ҳажмини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда Ўзбекистон Республикасининг яланғоч қизилмия илдизидан экстракт ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш ташкилотлари билан етказиб беришга доир шартномалар мажбуриятларини бажариш юзасидан яланғоч қизилмия ғамланган (тўпланган) тақдирда, жисмоний ва юридик шахслар томонидан яланғоч қизилмияни ғамлаш (тўплаш) ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома олинмасдан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яланғоч қизилмияни ғамлаганлик (тўплаганлик) учун тўловлар бўйича имтиёзлар берилган ҳолда ғамланган (тўпланган) яланғоч қизилмиядан бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда, имтиёзлар берилиши муносабати билан тўланмаган тўловлар суммаси қонунчиликда белгиланган миқдорда ўсимлик дунёсига етказилган зарар қопланган ҳолда ундирилади.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 23 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 мартдаги 85-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб- таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«10. Юридик ва жисмоний шахсларга ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни ғамлаганлик (тўплаганлик) бўйича имтиёзлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда Ўзбекистон Республикасининг яланғоч қизилмия илдизидан экстракт ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш ташкилотлари билан тузилган яланғоч қизилмияни етказиб беришга оид шартномалар бўйича мажбуриятларни ижро этиш юзасидан яланғоч қизилмияни ғамлаш (тўплаш) шарти билан яланғоч қизилмияни ғамлашда (тўплашда) ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома олишдан озод этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ғамлаганлик (тўплаганлик) учун тўловларни камайтириш шаклида берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тўловларнинг 50 фоизи миқдорида камайтириш- Қизил китобга кирмайдиган ҳамда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар рўйхатига киритилган ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлардан (яланғоч қизилмиядан ташқари) экстракт тайёрланганда ёки Ўзбекистон Республикасининг экстракт ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш ташкилотлари билан уларни хомашё сифатида етказиб бериш юзасидан шартномалар мавжуд бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
плантациялар ташкил этиш мақсадида экиш материаллари (уруғлар, кўчатлар) учун белгиланган тўловларнинг 90 фоизи миқдорида камайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тўловларнинг 90 фоизи миқдорида камайтириш — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан бошқа ерларда яланғоч қизилмия ғамлаш (тўплаш) ва Ўзбекистон Республикасининг яланғоч қизилмия илдизидан экстракт ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш ташкилотлари билан тузилган яланғоч қизилмия илдизини хом ашё сифатида етказиб бериш юзасидан шартномалар мавжуд бўлганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар рўйхати, шунингдек республика бўйича ғамлаш (тўплаш) ҳажмлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси ва республиканинг ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлардан экстракт ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш ташкилотлари буюртманомалари асосида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлардан экстракт ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш ташкилотлари етказиб беришга шартномалар нусхаларини тегишли ҳисобни юритиш учун ёввойи ўсимликлар ғамланадиган (тўпланадиган) ҳудуд бўйича Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этадилар».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидаги мазмундаги 101-банд қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«101. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома олишдан озод этиш шаклида улар бўйича юридик ва жисмоний шахсларга имтиёз берилган ҳолда яланғоч қизилмия ғамланганлиги (тўпланганлиги) учун тўлов Ўзбекистон Республикасининг яланғоч қизилмия илдизидан экстракт ишлаб чиқарувчи, хом ашё шаклида яланғоч қизилмияни етказиб беришга юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузган қайта ишлаш ташкилотлари томонидан (рухсатнома олинмасдан) белгиланган тўловларнинг 3 фоизи миқдорида тўланади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 75-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ғамлашга (тўплашга) тўловлар бўйича имтиёзлар берилган ҳолда ғамланган (тўпланган) яланғоч қизилмиядан бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда, имтиёзлар берилиши муносабати билан тўланмаган тўловлар суммаси ўсимлик дунёсига етказилган зарар қопланган ҳолда ушбу банднинг биринчи хатбошига мувофиқ ундирилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 12-сон, 113-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)