11.12.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2739
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг қарори, 11.12.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2739
Kuchga kirish sanasi
14.03.2016
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Ҳисобга олиш регистрларидаги электрон ёзувларнинг бут сақланишини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 11 декабрда 2739-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳисобга олиш регистрларидаги электрон ёзувларнинг бут сақланишини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Х. МИРЗАХИДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,

2015 йил 12 ноябрь,

139-мҳ-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директори Б. АТАХАНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 12 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015-20-сон

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2015 йил 12 ноябрдаги 139-мҳ, 2015-20-сонли қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобга олиш регистрларидаги электрон ёзувларнинг бут сақланишини таъминлаш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги ва «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва инвестиция воситачисининг ҳисобга олиш регистрларидаги электрон ёзувларнинг бут сақланишини таъминлаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул ходим — электрон ёзувларни киритиш, кўриб чиқиш ва ўзгартириш, шунингдек ҳисобга олиш регистрлари, маълумотлар узатиш локал тармоғини маъмурий бошқариш, ахборотни муҳофаза қилиш ва антивирус таъминоти учун ваколатли ҳамда масъул бўлган Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ёки инвестиция воситачисининг ходими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон ёзув — Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва инвестиция воситачисининг ҳисобга олиш регистрларидаги электрон шаклдаги ёзув;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобга олиш регистрлари — инвестиция воситачисида ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида қимматли қоғозларни сақлаш ҳамда қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш бўйича депозитар операциялар стандартлари билан белгиланган ёзувлар тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастурий-техник мажмуа — ҳисобга олиш регистрларидаги электрон ёзувларнинг бут сақланишини таъминлаш бўйича Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва инвестиция воситачиси томонидан уларга юклатилган вазифаларни бажариш учун фойдаланиладиган техник ва дастурий воситалар тўплами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастурий-техник мажмуа фойдаланувчилари (бундан буён матнда фойдаланувчилар деб юритилади) — ҳисобга олиш регистрларидан фойдаланиш ва улардаги ахборотни узатиш ҳуқуқларидан фойдаланувчи масъул ходимлар ва бошқа шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъсирчан ахборот — ошкор этилиши, модификацияланиши, йўқ қилиниши ёки яширилиши оқибатида қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчиларига зарар етказилиши мумкинлиги туфайли муҳофаза қилиниши лозим бўлган ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар бозорида инсайдер ахборотидан фойдаланиш — қимматли қоғозларни олиш ёки реализация қилиш учун ошкор қилинмаган (тарқатилмаган) ва ошкор қилиниши (тарқатилиши) қимматли қоғозлар қийматининг ўзгаришига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлганлиги туфайли қимматли қоғозлар бозорининг бир иштирокчисига бошқасига нисбатан устунлик бериши мумкин бўлган ахборотдан фойдаланиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Электрон ёзувларнинг бут сақланишини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва инвестиция воситачисининг раҳбари (бундан буён матнда раҳбар деб юритилади) масъул ходимларни тайинлайди ва электрон ёзувларнинг бут сақланиши, махфийлиги, яхлитлиги ва ишончлилигини таъминлаш бўйича бошқа ташкилий чораларни кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Раҳбар ҳар бир масъул ходим билан ахборот билан ишлаш талаблари ва қоидаларига риоя қилиш учун ҳамда махфий, таъсирчан ва ошкор қилиниши (тарқатилиши) қимматли қоғозлар бозорида инсайдер ахборотидан фойдаланишга олиб келиши мумкин бўлган бошқа ахборотнинг ошкор қилинганлиги учун жавобгарлик тўғрисида ёзма келишув — мажбурият тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва инвестиция воситачилари асосий қоидалар, мақсад ва вазифалар, ҳимоя объектлари, ахборот хавфсизлигига таҳдидлар, ахборот хавфсизлиги бузилгандаги хатти-ҳаракатлар тартиби, мажбуриятлар тақсимоти, ахборот хавфсизлиги соҳасидаги сиёсатни қайта кўриб чиқиш ва актуаллаштириш тартибини назарда тутувчи тасдиқланган ахборот хавфсизлиги сиёсатига эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва инвестиция воситачилари масъул ходимларнинг хатти-ҳаракатларини тартибга солувчи, махфий, таъсирчан ва ошкор этилиши (тарқатилиши) қимматли қоғозлар бозорида инсайдер ахборотидан фойдаланишга олиб келиши мумкин бўлган бошқа турдаги ахборотни муҳофаза қилиш ва ошкор қилмасликка, шунингдек ахборот хавфсизлигига таҳдид солувчи кутилмаган ҳолатлар юзага келганда дастурий-техник мажмуа тизимининг (бундан буён матнда тизим деб юритилади) ишлашини тезкор тиклашга ва бундай вазиятлар оқибатларини бартараф этишга қаратилган тасдиқланган чора-тадбирлар режалари, йўриқномаларга эга бўлишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Раҳбар ҳисобга олиш регистрларидан рухсатсиз фойдаланиш ва уларнинг таркибидаги ахборотни бундай ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга узатилишининг олдини олишни қуйидаги чораларни кўриш йўли билан таъминлаши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланувчилар доирасини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир фойдаланувчи учун турли фойдаланиш даражаларини ва рухсат этилган функцияларни қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланувчиларнинг фойдаланиш паролларини алмаштириш даврийлиги ва тартибини белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Раҳбар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси давлат стандартларига мувофиқ ахборот хавфсизлиги бошқарилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобга олиш регистрларининг иши бузилишига олиб келадиган уларни қайта ишлаш ва сақлашнинг техник воситаларига таъсир кўрсатилишига йўл қўйилмаслигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур техник воситалар, аппарат ресурслари ва захиралаш тизимларининг мавжудлигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул ходимларни ахборот хавфсизлиги соҳасидаги сиёсат, ахборот хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳолатлар юз берганда масъул ходимларнинг хатти-ҳаракатларини тартибга солувчи йўриқномалар талабларига даврий ўқитилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобга олиш регистрларининг муҳофазаланганлик даражасини таъминлашнинг доимий назоратини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операцион кун давомида дастурий-техник мажмуанинг узлуксиз ишлашини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизимдан рухсатсиз фойдаланган шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш чоралари кўрилишини таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Электрон ёзувларнинг бут сақланишини таъминлашнинг техник чоралари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Электрон ёзувлар дастурий-техник мажмуадан фойдаланган ҳолда ҳисобга олиш регистрларида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Дастурий-техник мажмуа қуйидагиларни таъминлаши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобга олиш регистрларидан фойдаланганда фойдаланувчиларни шахсий электрон рақамли имзо ва (ёки) логин ва пароль орқали идентификациялаш, аутентификациялаш, авторизациялаш ва рўйхатга олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланувчиларга ҳисобга олиш регистрларидан фойдаланиш имкониятини уларнинг фойдаланиш даражасига ва ҳисобга олиш регистрларида операцияларни ўтказиш бўйича функцияларига мувофиқ бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобга олиш регистрларидан фойдаланишни фақат муайян автоматлаштирилган иш жойларидан ташкил қилиш имконияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир ҳодисанинг вақтини қайд қилган ҳолда тизимга кириш ва (ёки) тизимдан чиқиш, ҳисобга олиш регистрларида операцияларни ўтказиш факти бўйича фойдаланувчиларни автоматлаштирилган рўйхатга олиш, шунингдек тизимдан рухсатсиз фойдаланишга уринишларни қайд қилиш журналини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобга олиш регистрларидан рухсатсиз фойдаланишга уринишлар ва рухсатсиз фойдаланиш фактларини ўз вақтида аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизимдан рухсатсиз фойдаланишга уриниш ҳолатларида тизимни блоклаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизим маъмури томонидан ёки унинг талабига кўра ўрнатиладиган муайян даврийлик билан паролни ўзгартириш учун сўровни фойдаланувчиларга автоматлаштирилган тарзда юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобга олиш регистрларининг захираланган нусхаларини шифрланган кўринишда сақлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобга олиш регистрларидан рухсатсиз фойдаланиш оқибатида ёки дастурий-техник мажмуа ишидаги бузилиш оқибатида модификацияланган ёки йўқ қилинган ҳисобга олиш регистрларини тезкорлик билан тиклаш имконияти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Дастурий-техник мажмуанинг сервер ускуналари жойлаштирилган хоналар уларга киришни назорат қилиш тизими билан жиҳозланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Электрон ёзувларнинг бут сақланишини таъминлаш мақсадида Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ҳисобга олиш регистрларини захиралашнинг қуйидаги уч даражали схемасидан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи даража — захиралаш асосий серверда ҳисобга олиш регистрларининг аксини реал вақт режимида яратган ҳолда амалга оширилади. Захиралашнинг ушбу даражаси тизим иши бузилганда уни автоматик ва тезкорлик билан тиклаш учун хизмат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи даража — захиралаш алоҳида хонада жойлашган, асосий сервернинг тўлиқ нусхаси бўлган репликация серверида реал вақт режимида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи даража — захиралаш асосий сервердан камида уч километр масофада жойлашган алоҳида серверда амалга оширилади, бунда ҳисобга олиш регистрларининг архив нусхаси операцион куннинг якунида бир суткада бир маротаба автоматик тарзда яратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Захиралашнинг ҳар бир кейинги даражаси аввалги захиралаш даражасининг самарасизлигида тизим ишини тиклаш учун хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Захиралашнинг ҳар бир даражасида ушбу даражанинг захиралаш схемаси талабларига жавоб берувчи бир нечта захира сервери яратилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Тизимнинг ишдан чиқишга чидамлилиги ва ишончлилигини ошириш мақсадида захиралашнинг қўшимча даражаларидан фойдаланишга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ҳисобга олиш регистрларини захиралаш бўйича ишларнинг ҳолатини ўрганиш мақсадида раҳбарнинг қарорига кўра масъул ходимлардан иборат тегишли комиссия тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссиянинг шахсий таркиби, аъзоларининг ҳуқуқ, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, ўрганиш ўтказиш тартиби раҳбар қарори билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Комиссия ҳар чоракда, шу жумладан захиралаш масофада жойлашган алоҳида серверда амалга оширилганда, жойига борган ҳолда, захиралаш бўйича ишларнинг ҳолатини ўрганади ва ўрганиш натижаларига кўра баённома тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баённома ўрганиш тугаганидан сўнг икки иш куни давомида тузилади ва комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баённомада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссия таркиби, унинг аъзоларининг тўлиқ Ф.И.О.;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баённома тузилган сана ва жой;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрганиш учун асос бўлган ҳужжат номи, санаси ва рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
захиралашнинг турли даражаларида сақланадиган захираланган ахборот ҳажми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрганиш натижалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар акс эттирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Асосий серверни жойлаштириш ва исталган даражадаги захиралаш фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ишчи станциялари ва сервер ускунаси талаб этилган қувват ва захира электр таъминотига ўтиш вақтини ҳисобга олган ҳолда зарур бўлган автоном ишлаш вақтига эга бўлган маҳаллий узлуксиз таъминот манбалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция воситачисининг сервер ускунаси ва ишчи станциялари талаб этилган қувват ва 30 дақиқадан кам бўлмаган автоном ишлаш вақтига эга бўлган маҳаллий узлуксиз таъминот манбалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси сервер ускунасининг узлуксиз таъминот манбаи иккинчи айнан шундай узлуксиз таъминот манбаи кўринишидаги тезкор захирага эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси дастурий-техник мажмуасининг электр таъминотини захиралаш кичик электр станциядан келувчи асосий электр таъминот кириши ва автоном захира генераторидан келувчи захира электр таъминот киришининг мавжудлиги билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Захира генератори бошқа манбалардан электр таъминоти йўқолганда ўттиз минут вақт ичида электр таъминоти узатилишини таъминлаши ва генераторнинг камида бир сутка давомида ишлаши учун етарли бўлган ёнилғи захираси билан таъминланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Раҳбарлар ва масъул ходимлар электрон ёзувларнинг бут сақланиши, махфийлиги, бутунлиги ва ишончлилиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 49-сон, 617-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)