Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 19-сон, 220-модда)
Жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни кенгайтириш ва тартибга солиш, Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни тарқатиш масалаларини йўлга қўйиш ва уларни ҳимоя қилиш, маълумотларни узатиш хизматларидан фойдаланишни тартибга келтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, шу жумладан, Интернетда тарқатиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 19-сон, 220-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Операторлар (провайдерлар) ва абонентлар бўлган вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва фуқаролар ахборотларни узатиш-қабул қилиш (айирбошлаш)да мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган Низомга қатъий амал қилсинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 19-сон, 220-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги кўрсатиб ўтилган ҳужжатда баён қилинган қоидалар ва талабларга риоя қилиниши устидан назоратни таъминласинлар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Л.А. Ахметов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни кенгайтириш ва тартибга солиш, ахборот ресурсларини муҳофаза қилишни таъминлаш, конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилувчи ахборотлар тарқатилишига, уруш, зулм ва порнографияни тарғиб қилишга, диний ва миллий низоларни қўзғашга, инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини поймол қилишга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик билан тарқатилиши тақиқланган бошқа ахборотларнинг тарқатилишига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ахборотларни тезкорлик билан айирбошлаш учун ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни тарқатиш масалаларини тартибга солади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
2. Мазкур Низом «Алоқа тўғрисида», «Ахборотлаштириш тўғрисида», «Радиочастота спектри тўғрисида», «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида», «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида», «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 10 июлдаги 293-сон, «Маълумотлар узатиш миллий тармоғини ташкил этиш ва жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 5 февралдаги 52-сон қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
3. Мазкур Низом давлат органларига, фуқароларга, мулкчилик шаклларидан ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, корхона, муассаса ва ташкилотларга, жамоат бирлашмаларига тадбиқ этилади.
4. Мазкур Низом «Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинадиган муносабатларга таъсир қилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатлаштирилган ахборот — идентификация қилиш имконини берувчи реквизитлари бўлган материал манбаида қайд этилган ахборот.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Махфий ахборот — Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ фойдаланиш чекланган, давлат сирларига мансуб ахборот мавжуд бўлмаган ҳужжатлаштирилган ахборот;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Оммавий ахборот — омма учун мўлжалланган ҳужжатлаштирилган ахборот, матбуот, аудио, аудиовизуал ҳамда бошқа хабарлар ва материаллар.
Ахборот ресурслари — ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборотлар, маълумотлар банклари, маълумотлар базаси.
Ахборот тизими — ахборотларни йиғиш, сақлаш, излаш, ишлаш ва улардан фойдаланиш имконини берувчи ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларининг ташкилий тартибга солинган йиғиндиси.
Ахборот маҳсулотлари (маҳсулот) — фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларига мувофиқ тайёрланган ва фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган ёки қўлланиладиган ҳужжатлаштирилган ахборот.
Ахборот хизматлари — фойдаланувчиларни ахборот маҳсулотлари билан таъминловчи субъектлар (мулкдорлар ва мулк эгалари)нинг ҳаракатлари.
Ахборот ресурслари ёки ахборот тизимлари эгаси — ахборот ресурслари ёки ахборот тизимларига эгалик қилишни, улардан фойдаланишни ва уларни тасарруф этишни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахслар.
Ахборотдан, ахборот айирбошлаш воситаларидан (кейинги ўринларда фойдаланувчи деб аталади) фойдаланувчи (истеъмолчи) — ўзига зарур бўлган ахборот маҳсулотларини ёки халқаро ахборот айирбошлаш воситаларидан фойдаланиш имкониятларини олиш учун мулкдорга ёки мулк эгасига мурожаат қилувчи ва ундан фойдаланувчи субъект.
Ахборот жараёнлари — ахборот тайёрлаш, тўплаш, қайта ишлаш, жамғариш, сақлаш, қидириш, тарқатиш ва фойдаланиш жараёнлари.
Ахборот айирбошлаш — ахборот маҳсулотларини узатиш ва уларни олиш, шунингдек, ахборот хизматлари кўрсатиш.
Ахборот айирбошлаш воситалари — ахборот айирбошлашда фойдаланиладиган ахборот тизимлари ва алоқа тармоқлари.
Ахборот соҳаси (муҳити) — субъектларнинг ахборот тайёрлаш, қайта ишлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган фаолият соҳаси.
Ахборот хавфсизлиги — ахборот соҳасида шахс, жамият ва давлат манфаатларининг ҳимояланганлиги ҳолати.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 19-сон, 220-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ахборот ресурслари давлат органларининг ахборот ресурсларидан; юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат бюджети маблағлари ҳисобига яратилган ахборот ресурсларидан; юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат сирларига ва махфий ахборотларга эга бўлган ахборот ресурсларидан; юридик ва жисмоний шахсларнинг белгиланган тартибда бериладиган ҳужжатлаштирилган ахборотларидан шакллантирилади.
Жисмоний ва юридик шахслар ўзларининг маблағлари ҳисобига яратилган, улар томонидан қонуний асосларда сотиб олинган, ҳадя ёки мерос тарзида олинган, шахсий фойдаланиш учун давлат томонидан берилган ҳужжатлар, ҳужжатлар массивлари эгалари ҳисобланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ҳужжатлаштирилган ахборот давлат сири деб ҳисобланган ҳолларда ёки конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилувчи, уруш, зулм ва порнографияни тарғиб қилувчи, диний ва миллий низоларни қўзғовчи, инсон шаъни ва қадр-қимматини поймол қилувчи ҳамда Ўзбекистон Республикасида амалдаги қонунчилик билан тарқатилиши тақиқланган ахборотларни ва бошқа ахборотларни жисмоний ва юридик шахслардан белгиланган тартибда олиб қўйиш ҳуқуқига эгадир.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Давлат сирига киритилган маълумотлардан иборат бўлган ахборот ресурслари эгаси ушбу мулкни фақат давлат ҳокимияти тегишли органларининг рухсати билан тасарруф қилишга ҳақлидир.
(6-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 19-сон, 220-модда)
7. Ахборот ресурсларига эгалик қилиш ҳуқуқи, уларнинг эгалари ўртасидаги муносабатлар Фуқаролик кодекси ва Ахборотлаштириш тўғрисидаги қонун билан тартибга солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ахборотни давлат сирига киритиш «Давлат сирларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади, ахборотни махфий ҳисоблаш ва ундан фойдаланиш шартлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 19-сон, 220-модда)
9.1. Ҳужжатлаштирилган ахборот, ахборот ресурслари, ахборотни айирбошлаш воситаси мулкдорларнинг мулкий ҳуқуқлари объектлари ҳисобланади ва уларнинг мулки таркибига қўшилади. Ўзбекистон Республикасининг ахборот маҳсулотлари ва ахборот айирбошлаш воситаларига мулкий ҳуқуқи билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси билан тартибга солинади.
9.2. Ахборот хизмати кўрсатиш ёки уни олиш натижасида пайдо бўладиган мулкий ҳуқуқ билан боғлиқ муносабатлар ахборот маҳсулотлари мулкдори ёки эгаси ва фойдаланувчи ўртасидаги шартнома билан белгиланади. Ахборот хизмати кўрсатиш олинган ҳужжатлаштирилган ахборотга фойдаланувчи учун муаллифлик ҳуқуқини бермайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9.3. Ахборот маҳсулотлари, агар улар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига зид бўлмаса, товар ҳисобланади.
(9.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
10. Махфий ахборотни, оммавий ахборотни айирбошлаш мазкур Низомда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган бошқа меъёрий ҳужжатларда белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
11.1. Ахборот айирбошлаш воситаларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фақат уларнинг эгасининг ёки улар томонидан вакил қилинган шахснинг хоҳишига кўра фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11.2. Махфий ахборот Маълумотларни узатиш тармоғи бўйича тарқатилганда махфий ахборот билан ишлаш рухсатномасига эга бўлган ва ахборот айирбошлашнинг сертификатланган воситаларидан фойдаланувчи жисмоний ва юридик шахслар учун унинг муҳофаза қилиниши таъминланади.
(11-банднинг 11.1-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 19-сон, 220-модда)
11.3. Ахборот айирбошлаш воситалари фаолият кўрсатишининг штатдан ташқари вазиятлари аниқланганда — хато командалар, шунингдек, хизмат кўрсатувчи ходим ёки бошқа шахсларнинг рухсат этилмаган ҳаракатлари ёхуд ёлғон ахборот сабабли командалар пайдо бўлганда ушбу воситаларнинг эгаси ахборот айирбошлашни амалга ошириш учун назорат органларига ва ахборот айирбошлашнинг ўзаро ҳамкорлик қилувчи воситалар эгасига бу ҳақда ўз вақтида хабар бериши керак, акс ҳолда у етказилган зарар учун жавоб беради.
12.1. Ахборот тизимлари, тармоқларини ахборот айирбошлаш воситалари таркибига улаш Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг қарорига кўра берилган лицензиялар мавжуд бўлганда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12.2. Ахборот айирбошлаш воситалари таркибига ахборот ресурсларидан фойдаланишнинг алоҳида қоидалари белгиланган давлат ахборот тизимлари, тармоқларини улаш ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ аттестациядан ўтказилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан амалга оширилади.
(12.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 ноябрдаги 296-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 472-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Жисмоний ва юридик шахсларнинг айирбошлаш воситаларидан ва ахборот маҳсулотларидан фойдаланиши Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ушбу воситалар ва маҳсулотлар эгаси томонидан белгиланган қоидаларга кўра амалга оширилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ахборот айирбошлаш воситалари ва ахборот маҳсулотлари эгаси у томонидан белгиланган фойдаланиш қоидаларининг очиқлигини ва улар билан фойдаланувчининг танишиш имкониятини таъминлаши шарт.
Ахборот айирбошлаш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш ва тартибга солиш Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси томонидан амалга оширилади.
15. Ахборот маҳсулотларини, ахборот хизмати кўрсатишни, ахборот айирбошлаш воситаларини сертификатлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15.1. Сертификатланиши шарт бўлган ахборот маҳсулотлари ва хизматларини Ўзбекистон Республикасига олиб киришда импортёр мазкур маҳсулотлар ва хизматлар белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи сертификатни тақдим этади.
(15.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сон қарори — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
15.2. Давлат сиридан иборат бўлган ахборотни тайёрлаш ва тарқатишда фойдаланиладиган ахборот айирбошлаш воситасини, шунингдек, ахборотни муҳофаза қилиш воситасини мажбурий равишда сертификатлаш зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан жўнатилиши (чиқарилиши) чекланиши мумкин бўлган ҳужжатлаштирилган ахборот тоифасига киритилган бошқа ахборотни Ўзбекистон Республикасидан жўнатиш (чиқариш) чекланади.
(16.1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16.2. Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилувчи, уруш, зулм ва порнографияни тарғиб қилувчи, диний ва миллий низоларни қўзғовчи, инсон шаъни ва қадр-қимматини поймол қилувчи ахборотлар ҳамда амалдаги қонунчилик билан тарқатилиши тақиқланган бошқа ахборотларнинг олиб кирилиши ва тарқатилиши тақиқланади.
(16.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
16.3. Ҳужжатлаштирилган ахборот, ахборот ресурслари, ахборот маҳсулотлари, халқаро айирбошлаш воситалари эгаси мансабдор шахсларнинг ахборот айирбошлашни чеклаш бўйича хатти-ҳаракатлари устидан, агар ушбу хатти-ҳаракатлар асосланмаган ва унинг ҳуқуқини бузаётган бўлса, судга шикоят қилишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ахборот айирбошлашни амалга оширишда қонунга хилоф равишдаги хатти-ҳаракатлар учун жисмоний ва юридик шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ жавоб берадилар.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
18. Давлат ахборот ресурсларини ва ахборот ресурсларини давлат билан биргаликда шакллантиришга ихтисослашган ташкилотлар маълумотларни узатиш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланиш бўйича фаолиятнинг бу турига рухсатнома олишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва уларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва банклари қонунчиликка мувофиқ сертификатланиши керак.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фойдаланиш чекланган ахборот мавжуд бўлган давлат ахборот ресурсларини шакллантириш учун мўлжалланган ахборот тизимлари ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ мажбурий аттестациядан ўтказилиши керак.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 ноябрдаги 296-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 472-модда)
20. Давлат, жамоат органлари, фуқаролар, мулкчилик шакллари ва қайси идоравий бўйсунишидан қатъи назар, корхона, муассаса ва ташкилотлар давлат ахборот ресурсларини шакллантириш учун зарур бўлган тегишли шаклда ҳужжатлаштирилган ахборотни давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш учун масъул бўлган органларга ва (ёки) ташкилотларга тақдим этишлари шарт.
Мажбурий тартибда тақдим этиладиган ҳужжатлаштирилган ахборот рўйхати ва давлат ахборот ресурсларини тўплаш ва қайта ишлаш учун жавобгар бўлган органлар ва ташкилотлар рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
ахборот тақдим этиш шаклларини тартибга солувчи халқаро стандартларни, фойдаланувчиларнинг ўзларининг охирги қурилмалари билан халқаро алоқа тизимлари ва телекоммуникацияларга, шу жумладан, Интернетга ҳам киришларини таъминлаш учун алоқа ва телекоммуникациялар протоколларини жорий қилиш билан таъминланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Ахборот ресурслари эгаси ахборот билан ишлаш қоидаларини бузганлик учун қонунчиликда кўзда тутилган тартибда жавоб беради.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Ахборот ресурсларини маълумотлар узатиш тармоғида тарқатиш шартнома асосида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Ахборот ресурсларини Интернет тармоғида тарқатиш Интернет тармоғининг провайдерлари орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаёти тўғрисидаги ахборотларни Интернет орқали тарқатишни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги мувофиқлаштириб боришади.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
Интернет билан ишлаш учун Х.25, Frame Relay ва АТМ шунингдек, коммутация қилинган телефон тармоғидан коммутация қилинган каналлар РРР/SLIP (Point protocol IP protocol) бўйича маълумотларни узатиш каналларидан фойдаланган ҳолда фойдаланиш мумкин.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сонли қарори таҳрирда— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 19-сон, 220-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 19-сон, 220-модда)