Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 19.10.2015 йилдаги 297-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.10.2015 йилдаги 297-сон
Kuchga kirish sanasi
26.10.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 — 2017 йилларда пенсия таъминотининг ягона идоралараро интеграциялаштирилган ахборот тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури тўғрисида» 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия ва ижтимоий нафақалар оладиган 2,7 миллиондан ортиқ пенсионерлар ва 237 минг фуқаролар бўйича ягона маълумотлар базасини ифодалайдиган, унинг воситасида пенсиялар ва ижтимоий нафақаларни тайинлаш, ҳисоб-китоб қилиш, қайта ҳисоб-китоб қилиш, шунингдек ҳар ойда тайинлаш жараёнларини автоматлаштириш таъминланадиган автоматлаштирилган ахборот тизими — «Пенсия» дастурий мажмуи жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг «Пенсия» дастурий мажмуи негизида уни янада такомиллаштириш ва функционал кенгайтириш йўли билан кекса кишилар учун пенсиялар ва ижтимоий нафақаларни тайинлашнинг энг қулай тизимини назарда тутувчи, маълумотномалар ва тасдиқловчи ҳужжатларни қоғоз шаклида олишни истисно этувчи, шунингдек пенсиялар ва нафақалар тўлашга маблағларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминлайдиган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси пенсия таъминотининг ягона идоралараро интеграциялаштирилган ахборот тизимини (кейинги ўринларда «Нафақа» ягона ахборот тизими деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 2015 — 2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси пенсия таъминотининг ягона идоралараро интеграциялаштирилган ахборот тизимини жорий этиш режа-жадвали иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирликлар ва идоралар тасдиқланган 2015 — 2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси пенсия таъминотининг ягона идоралараро интеграциялаштирилган ахборот тизимини жорий этиш режа-жадвали тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини ташкил этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси «Нафақа» ягона ахборот тизимини жорий этиш тугаллангандан кейин 2018 йил мобайнида «Нафақа» ягона ахборот тизими фаолият кўрсатишини янада қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган сервер асбоб-ускуналарини харид қилиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тендер савдолари ўтказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 19 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
297-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 42-сон, 536-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда)