Ҳужжат кучини йўқотган 28.12.2007 05.01.1994 йилдаги 20-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қарори, 05.01.1994 йилдаги 20-сон
Kuchga kirish sanasi
05.01.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 28.12.2007
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулот ва молларни ўз вақтида танлаб олиб кетмаслик билан боғлиқ низоларни ҳал қилиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 175-сонли «Товарларни танлаб олмаслик билан боғлиқ низоларни ҳал қилишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд амалиётининг бир хилда бўлишини таъминлаш мақсадида Олий хўжалик суди Пленуми «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 46-моддасига амал қилган ҳолда, қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар шарҳи тартибида тушунтирилсинки, ўз вақтида танлаб олиб кетмаслик деганда етказиб берувчининг омборидан маҳсулотни (молларни) шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда ташиб кетиш (олиш) юзасидан шартномада назарда тутилган мажбуриятларнинг сотиб олувчи томонидан бажарилмаслиги тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етказиб берувчи маҳсулот (моллар) ўз вақтида танлаб олиб кетилмаслиги учун сотиб олувчидан неустойка ундириш тўғрисида даъво қўзғатишда шартнома белгиланган муддатда унинг маҳсулот (моллар) олиб кетиладиган омборда ёки базасида мазкур етказиб бериш муддати учун шартномада назарда тутилган миқдорда ва ассортиментда маҳсулот (моллар) мавжуд бўлганини ҳамда бу маҳсулот (моллар) сифати, нави, қадоқланиши, ўраб жойлаши ва бошқа шу кабилар бўйича шартнома шартларига мувофиқлигини ҳамда даъво қилинаётган пайтда мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилиниши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай даъволарни кўриб чиқишда хўжалик судлари мазкур маҳсулотни ўз вақтида олиб кетиш (топшириш)нинг тарафлар учун мажбурий қоидалари ёки шартнома билан белгиланган тартибига асосланишлари ва тарафлар ушбу тартибга қандай риоя этганликларини текширишлари лозим. Чунончи маҳсулот (моллар)сотиб олувчи томонидан етказиб берувчининг маҳсулот топширишга тахтлиги ҳақидаги билдириш хатида кўрсатилган муайян муддат мобайнида олиб кетилиши лозим бўлган ҳолларда, етказиб берувчи томонидан мазкур билдириш хати жўнатилган ёки жўнатилмаганини текшириш зарур. Агар шартномада сотиб олувчининг маҳсулотини олиш учун аниқ келиш муддатлари белгиланган бўлса, ёхуд аниқ муддатлар белгиланмаган ва етказиб берувчи томонидан маҳсулот топширишга тахтлиги ҳақида билдириш хати ўз вақтида юборилган, сотиб олувчи (олувчи) эса маҳсулотни олиш учун етказиб берувчининг омборига (базасига) келмаган ҳолларда етказиб берувчи сотиб олувчининг (олувчининг) келмаганлиги фактини исботламаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сотиб олувчининг (олувчининг) маҳсулотининг олиш учун етказиб берувчининг омборига (базасига) ўз вақтида келганлиги, шунингдек сотиб олувчи келган пайтида шартномада шартлашилган маҳсулотнинг етказиб берувчининг омборида (базасида) йўқ эканлигини исботлаш мажбурияти ана шу сотиб олувчининг зиммасида бўлади, Агар шартнома шартларига кўра маҳсулот беришни рад қилиш ёки унинг етказиб берувчининг омборида (базасида) шартлашган ассортиментда йўқлиги далолатнома билан расмийлаштирилиши лозим бўлса, хўжалик суди бундай далолатнома тузилган ёки тузилмаганлигини текшириши керак бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сотиб олувчи махсус буюртма бўйича айнан шу сотиб олувчи учун етказиб берувчи тайёрланган маҳсулотни (молларни) танлаб олиб кетишдан воз кечган ва етказиб берувчи бундай маҳсулотни (молларни) бошқа харидорга сотиш имкони йўқлигини исботласа, у сотиб олувчи маҳсулотини танлаб олиб сотиб кетиш юзасидан шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги оқибатида кўрилган зарарни ундан ундириб олишга ҳақлидир. Бундай ҳолда етказиб берувчи зарарлар суммасига махсус буюртма бўйича тайёрланган маҳсулот (моллар) қийматини ҳам қўшишга ҳақлидир. Шартномада маҳсулотни (молни) сотиб олувчидан ўзга қабул қилиб олувчи танлаб олиб кетиш назарда тутилган ҳолларда танлаб олиб кетмаганлик учун шартнома бўйича сотиб олувчи жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1994 йил 5 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-сон