28.12.2007 йилдаги 175-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қарори, 28.12.2007 йилдаги 175-сон
Kuchga kirish sanasi
28.12.2007
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Иқтисодий судлар товарларни танлаб олмаслик билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ва бошқа қонунчиликни қўллашлари лозим.
3. ФК 448-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида сотиб олувчи (олувчи)нинг етказиб берувчи жойлашган ерда товарларни танлаб олиши назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи (олувчи) ўзига топширилаётган товарларни улар топшириладиган жойда кўздан кечириши лозим. Товарларнинг шартномага номувофиқлиги аниқланганда, у бундай товарларни олишдан бош тортишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Товарларни танлаб олмаслик билан боғлиқ низоларни кўриб чиқишда иқтисодий судлар тарафлар учун мажбурий бўлган қоидалар ёки шартноманинг товарларни танлаб олиш (топшириш) тартиби тўғрисидаги шартларидан келиб чиқишлари ва тарафлар томонидан бу шартларга риоя қилинишини текширишлари лозим. Хусусан, агар товарларни танлаб олиш сотиб олувчи (олувчи) томонидан маҳсулот етказиб берувчининг товарларнинг топширишга тайёрлиги ҳақидаги билдириш хатида кўрсатилган маълум бир муддат ичида амалга оширилиши лозим бўлган ҳолларда, маҳсулот етказиб берувчи томонидан ушбу билдириш хатининг юборилганлиги текширилиши лозим. Агар сотиб олувчининг (олувчининг) товарни олиш учун келишининг аниқ муддатлари шартнома билан белгиланган бўлса ёхуд улар белгиланмаган ҳолларда ва маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарнинг топширишга тайёр эканлиги ҳақидаги билдириш хати ўз вақтида юборилган бўлиб, сотиб олувчи (олувчи) товарни олиш учун маҳсулот етказиб берувчининг омборига (базасига) келмаган бўлса, маҳсулот етказиб берувчи сотиб олувчининг (олувчининг) келмаганлик ҳолатини исботлашга мажбур эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ, товарларни танлаб олмаслик, шунингдек етказиб берувчи шартномада белгиланган муддатда (даврда) уларни етказиб берганда товарларни олишни асоссиз рад этганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига танлаб олинмаган (ўз муддатида олинмаган) товарлар қийматининг 5 фоизи миқдорида, тез бузиладиган товарлар бўйича эса 10 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
10. Сотиб олувчи томонидан товарларни бир неча бор танлаб олмаслик ФКнинг 455-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасини жиддий бузиш ҳисобланади ва маҳсулот етказиб берувчининг шартномани бажаришдан бир томонлама бош тортиши учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
11. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ, товарларни танлаб олмаслик учун жавобгарлик чораси қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, қўлланилади.