1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.12.00 Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти (шунингдек, 06.03.05.00га қаранг);
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2004 йил 21 декабрдаги 595-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармони)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2004 йил 21 декабрдаги 595-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 12-сон, 110-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 29 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
250-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 250-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2004 йил 21 декабрдаги 595-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисидаги низомда (1-илова):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 3-банднинг учинчи хатбошидаги «ягона маълумотлар электрон базаси» сўзлари «Халқ банкининг жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона маълумотлар электрон базаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«7. Иш берувчилар, шунингдек меҳнат фаолиятини меҳнат шартномаси асосида амалга ошираётган фуқаролар учун жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашиш мажбурий ҳисобланади, агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғариб бориладиган пенсия тизимида мажбурий тартибда қатнашаётган фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш иш берувчи томонидан иш берувчи солиқ рўйхатига олинган жойдаги Халқ банкининг филиалида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобга олиш учун иш берувчи ходимнинг паспортидаги маълумотлар асосида мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ходимнинг сўровномасини ихтиёрий тарзда ёзма шаклда ёки Интерактив давлат хизматлари ягона порталининг шахсий «тадбиркорлик субъекти кабинети»да электрон шаклда тўлдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўровнома босма ҳарфлар билан тўлдирилади ёки машинкада ёзилади. Сўровномада тузатишлар киритишга ва бандларнинг асоссиз бўш қолдирилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортида фуқаронинг идентификация рақами (шахсий коди) кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда иш берувчи яшаш жойи бўйича ички ишлар органларидан фуқаронинг идентификация рақамини (шахсий кодини) сўрайди ва у аниқлангандан кейин сўровноманинг тегишли устунига ёзувни қайд этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёзма равишда тўлдирилган сўровномада кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги иш берувчининг раҳбари имзоси билан тасдиқланади. Агар ходим узоқ муддат бўлмаганлиги (касаллик, хизмат сафари, таътил ёки бошқа сабабга кўра) муносабати билан сўровномадаги мавжуд маълумотларни шахсан тасдиқлаш имкониятига эга бўлмаса, иш берувчи ушбу сабабларни сўровномада кўрсатади ва уни ўз имзоси билан тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлдирилган сўровномалар иш берувчи томонидан иш берувчи солиқ рўйхатига олинган жойдаги Халқ банкининг филиалига ёзма тарзда тақдим этилади ёки Интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги шахсий «тадбиркорлик субъекти кабинети» орқали жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона маълумотлар электрон базасида ҳисобга қўйиш электрон шаклда юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ банкининг филиали:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёзма тарзда расмийлаштирилган сўровнома олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олади, унинг учун шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи очади ва жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини расмийлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги шахсий «тадбиркорлик субъекти кабинети» орқали олинган электрон шаклда расмийлаштирилган сўровномани олиш билан бир пайтда фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олади, унинг учун шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобварағи очади, шунингдек бир кун муддатда — жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини расмийлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағини очиш ҳамда жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини расмийлаштириш ва юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Агар иш берувчи томонидан ёзма тарзда юборилган сўровномада ҳисобга қўйилиши керак бўлган шахсни ишончли идентификациялаш имконини бермайдиган тушириб қолдиришлар, хатолар ёки тузатишлар аниқланган, ёхуд ягона маълумотлар электрон базасида ана шундай сўровнома маълумотларига эга бўлган шахс аниқланган ҳолларда, Халқ банки филиали сўровнома тақдим кундан бошлаб уч иш куни мобайнида уни аниқланган хатоларни кўрсатган ҳамда уларни аниқлаштириш ва тузатиш учун иш берувчига қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар иш берувчи томонидан Интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги шахсий «тадбиркорлик субъекти кабинети» орқали электрон шаклда тақдим этилган сўровномада шахсий маълумотларни идентификациялаш имкони бўлмаса, хатолар, ноаниқликлар бўлса ёхуд ягона маълумотлар электрон базасида ана шундай сўровнома маълумотларига эга бўлган шахс аниқланган ҳолларда, Халқ банки филиали Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали сўровнома тақдим кундан бошлаб бир иш куни мобайнида уни аниқланган хатоларни кўрсатган ҳамда уларни аниқлаштириш ва тузатиш учун иш берувчига қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш берувчи сўровномада кўрсатилган маълумотларнинг уч иш куни мобайнида аниқлаштирилишини ва тузатилишини таъминлайди ва уни Халқ банки филиалига қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйишда Халқ банки филиали уч иш куни мобайнида иш берувчига мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича унинг ходимлари жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги хабарномани ёзма ёки электрон шаклда, ҳисобга олинган ҳар бир ходимга жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари очиш тўғрисида хабарнома юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Иш берувчи тегишли хабарнома келган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Халқ банки филиалидан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаларини, илова қилинадиган ведомостни олади ва улар олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ходимларга беради. Ходим жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини олганлиги тўғрисида илова қилинадиган ведомостга имзо чекади. Илова қилинадиган ведомость тўлдирилгандан кейин беш кун муддатда Халқ банки филиалига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар иш берувчи ходим узоқ вақт бўлмаганлиги муносабати билан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини унга бериш имкониятига эга бўлмаса, иш берувчи жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасидаги ёзувларни текширади, илова қилинадиган ведомостда бўлмаган ходим учун имзо қўяди ва жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини бўлмаган ходимга топшириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсий ҳисобда турмаган (шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб рақамига ва жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасига эга бўлмаган) ходимни ишга қабул қилишда, иш берувчи ушбу Низомнинг 7-бандига мувофиқ иш бошланган кундан бошлаб беш кун муддатда Халқ банки филиалига жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш учун ишга қабул қилинган ходимнинг шахсий маълумотлари кўрсатилган сўровномани юбориши (тақдим этиши) шарт»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«16. Ҳар бир иш берувчи ҳисобот ойидан кейинги ойининг 15-кунигача ҳар ойда мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этаётган ходимлар реестрини жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона маълумотлар электрон базаси форматида электрон ҳужжат сифатида шакллантириши иш берувчи солиқ рўйхатига олинган жойдаги Халқ банки филиалига электрон манбаларда тақдим этиши ёки уни Интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги шахсий «тадбиркорлик субъекти кабинети» ёхуд Интернет тармоғининг реестрни юбориш имконини берувчи бошқа сайтлари орқали бевосита жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона маълумотлар электрон базасига юбориши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган электрон ҳужжат тушган пул маблағларини фуқароларнинг Халқ банкидаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизимига ўтказиш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш берувчи томонидан тузилган реестрнинг қоғоз манбасидаги асл нусхасини раҳбар ва бош бухгалтер имзолайди ва иш берувчида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Реестрни жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона маълумотлар электрон базасига киритиш жараёнида хатолар ва тафовутлар аниқланган тақдирда ушбу реестр қабул қилинмайди ва автоматик режимда хатоларни тузатиши ёки тафовутларни бартараф этиш учун иш берувчига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш берувчи қайтарилган реестрдаги хатоларни тузатади ёки тафовутларни бартараф этади ҳамда уч кун муддатда иш берувчи солиқ рўйхатига олинган жойдаги Халқ банки филиалига электрон манбаларда такроран тақдим этади ёки Интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги шахсий «тадбиркорлик субъекти кабинети» ёхуд Интернет тармоғининг реестрни юбориш имконини берувчи бошқа сайтлари орқали юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунигача иш берувчи реестрга тузатиш киритиш чораларини кўрмаса, Халқ банки филиали бу ҳақда давлат солиқ хизматининг тегишли ҳудудий органини чора кўриш учун хабардор қилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«22. Шахсий ҳисобга олиш ҳужжатлари раҳбарнинг имзоси ва муҳр (мавжуд бўлса) билан тасдиқланган ёзма шаклда тақдим этилади ёки Интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги шахсий «тадбиркорлик субъекти кабинети» орқали электрон шаклда юборилади. Электрон шаклда юборилган ҳужжатлар электрон рақамли имзо мавжуд бўлган тақдирда юридик кучга эга бўлади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) 23-банднинг иккинчи хатбошидаги «ҳисобга олишнинг электрон базасида» сўзлари «жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона маълумотлар электрон базасида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«24. Халқ банки иш берувчи томонидан реестр тақдим этилгандан кейин электрон тўлов ҳужжатида кўрсатилган суммаларни ва реестрда кўрсатилган бадалларнинг якуний суммасини солиштиради ҳамда жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона маълумотлар электрон базаси орқали фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тизимига ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрий равишда иштирок этаётган фуқаролардан тушган шахсий ҳисобга олиш маълумотлари тегишли мурожаат Халқ банки филиалига тушган кунда текширилади ва жамғариб бориладиган пенсия тизимига ўтказилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«28. Иш берувчи қуйидагиларга мажбурдир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомга мувофиқ жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашаётган шахслар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган муддатда Халқ банкига тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ банки филиалидан тегишли хабарнома тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ходимларнинг расмийлаштирилган жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаларини олиш ва уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобланган бадалларни шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизимига ўз вақтида ва тўғри ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказилган бадаллар суммаси тўғрисида Халқ банкига тақдим этилган маълумотлар нусхаларини ходимнинг талабига кўра бепул бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Халқ банкида фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш ва юритиш ҳамда уларга мажбурий ва ихтиёрий бадалларни киритиш тартиби тўғрисидаги низомда (2-илова):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«11. Халқ банки филиали сўровномани тўлдиришнинг тўлиқлигини текширади ва унда кўрсатилган маълумотларни Халқ банкининг жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона электрон маълумотлар базасига киритади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёзма тарзда расмийлаштирилган сўровномани олишда уч иш куни мобайнида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги шахсий «тадбиркорлик субъекти кабинети» орқали электрон шаклда расмийлаштирилган сўровномани олиш билан бир вақтда»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«18. Халқ банкининг жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона электрон базасига автоматик режимда реестр келиб тушгандан кейин реестрнинг якуний қаторида кўрсатилган бадалларнинг якуний суммасини электрон тўлов ҳужжатида кўрсатилган бадаллар суммаси билан солиштирилади, шунингдек реестрнинг ҳар бир қатори ва ҳар бир устуни бўйича якунларнинг тўғрилиги текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Реестр ва электрон тўлов ҳужжатининг якуний қаторида кўрсатилган бадаллар суммаси, шунингдек реестрнинг ҳар бир қатори ва ҳар бир устуни бўйича якунлар тафовути бўлмаганда, реестрнинг маълумотлари Халқ банкининг жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона электрон маълумотлар базасига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Реестрда кўрсатилган қаторлар ва устунлар бадаллари, якунлари мос келмаган тақдирда ушбу реестр қабул қилинмайди ва аниқлик киритиш учун бадал киритувчига автоматик режимда қайтарилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 21-банднинг учинчи хатбошидаги «ягона электрон маълумотлар базаси» сўзлари «Халқ банкининг жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона электрон маълумотлар базаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) 22-банднинг учинчи хатбошидаги «жамғариб бориладиган пенсия тизимининг ягона электрон маълумотлар базасига» сўзлари «Халқ банкининг жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона электрон маълумотлар базасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«25. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчилар календарь йилнинг охирги кунидаги ҳолати бўйича уларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги пенсия жамғармаси тўғрисида уларнинг манзилига мазкур Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича хабарнома юбориш йўли билан Халқ банкининг филиали томонидан мажбурий тартибда хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хабарнома жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчига муҳрланган конвертда почта орқали ёки Интернет тармоғи орқали электрон шаклда юборилади ёхуд Халқ банки филиалининг ходими томонидан олувчининг имзоси қўйдирилиб шахсан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олувчининг ихтиёрига кўра жамғариб бориладиган пенсия тўловлари хабарномаси шунингдек ушбу Низомга иловада келтирилган маълумотлар мавжуд бўлган СМС-хабарлар жўнатиш йўли билан юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хабар бериш ҳисобот давридан (календарь йилдан) кейинги йилнинг биринчи чораги мобайнида амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) 29-банддаги «жамғариб бориладиган пенсия тизимининг ягона электрон маълумотлар базасидаги» сўзлари «Халқ банкининг жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона электрон маълумотлар базасидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) 30-банднинг биринчи хатбошидаги «жойлашган жой бўйича» сўзлари «солиқ рўйхати олинган жойдаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«33. Мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларининг тўғрилиги, тўлиқлиги ва ўз вақтида тўланиши учун жавобгарлик мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини тўловчи хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизимига мажбурий жамғариб бориладиган бадаллар ўз вақтида ўтказилмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда пеня ундирилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидан маблағларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (3-илова):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 7-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ногиронлиги бўйича ёки боқувчисини йўқотганлик учун пенсия тайинлашда Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномада тўловларнинг бошланиш ва тугаш муддатлари кўрсатилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчиларга гувоҳномани уларнинг аризаси асосида шахсан беради, гувоҳнома олувчиларнинг яшаш жойи ўзгарганда ҳам амал қилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«11. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олинган ҳар қайси фуқаро учун, фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш учун зарур ҳужжатлар олинган ва Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Халқ банки филиали томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёзма равишда расмийлаштирилган ҳужжатлар олингандан кейин уч иш куни мобайнида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги шахсий «тадбиркорлик субъекти кабинети» орқали электрон шаклда расмийлаштирилган ҳужжатлар олинган пайтдан бошлаб бир кун муддатда расмийлаштирилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 35-сон, 466-модда)