1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.03.00 Банклар жамғармалари ва захиралари. Капиталлаштириш]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 6 июлда 2693-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 октябрдаги 21/6-сонли «Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3697, 28.10.2025 й.) асосан 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ–2344-сон «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 13 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14/3-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/3–сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низом

Мазкур Низом тижорат банклари (бундан буён матнда банклар деб юритилади) капиталининг монандлигига қўйиладиган талабларни белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 28 мартдаги 8/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-10, 05.04.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2023 й., 10/23/2693-10/0196-сон — 2023 йил 6 майдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом талаблари тижорат банклари капиталининг монандлигини аниқлашга нисбатан татбиқ қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк талаблари — банк олдидаги барча мажбуриятлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
капитал захиралар — солиқлар ва йиғимлар тўлангандан сўнг соф фойда ёки аввалги йилларнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан шаклланган захиралар. Улардан банк фаолиятида вужудга келадиган ҳар қандай зарарларни улар юзага келиши биланоқ ҳеч қандай чеклашларсиз қоплаш учун фойдаланилиши мумкин;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандарт активларга яратиладиган захиралар — банк фаолияти давомида умуман ёки бирор-бир фаолият тури натижасида эҳтимолий йўқотишларни қоплаш мақсадида ташкил қилинадиган захиралар;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 19 ноябрдаги 27/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-8, 10.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2021 й., 10/21/2693-8/1151-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус захиралар — «субстандарт», «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» сифатида таснифланган активлар бўйича эҳтимолий зарарларни қоплашга мўлжалланган захиралар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номоддий активлар — моддий-ашёвий кўринишга эга бўлмаган, бир йилдан ортиқ фойдали хизмат муддатига эга бўлган ва банк хизматларини кўрсатишда ёки маъмурий мақсадларда фойдаланиладиган номонетар, идентификацияланадиган активлардир (дастурий таъминот, фойдаланиш ҳуқуқи, маркетинг ва техник маълумотлари, гудвилл, муддати узайтирилган солиқ мажбуриятлари ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гудвилл — харидор томонидан банк сотиб олинишида унинг соф активлари (барча активларнинг бозор баҳоси ва барча мажбуриятларнинг бозор баҳоси ўртасидаги фарқ) қийматидан ортиқ тўланадиган сумма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
левераж — банк жами активларининг капитал билан таъминланганлик даражасини акс эттирувчи кўрсаткич;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
регулятив капитал — банк фаолиятини тартибга солиш ва пруденциал нормативлар ҳисоб-китобини амалга ошириш мақсадида ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланадиган банк капитали;
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-6, 25.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2693-6/4195-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитнинг қайта ҳисоблаш омили — бу балансдан ташқари активларни таваккалчилик даражасини ҳисоблашда уларга нисбатан қўлланиладиган коэффициент (фоиз).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Мамлакат, банк ёки корхона «Standard & Poor`s», «Fitch Ratings», «Moody`s Investors Service» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган бошқа рейтинг компанияларининг бир нечтаси томонидан берилган рейтинг баҳоларига эга бўлганда, ушбу низом ҳисоб-китобларида энг паст рейтинг баҳоси ҳисобга олинади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2–боб. Капиталнинг энг кам даражасига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Банк устав капиталининг энг кам миқдори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 1 сентябрга қадар юз миллиард сўмни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 1 сентябрдан эътиборан икки юз миллиард сўмни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 1 апрелдан эътиборан уч юз эллик миллиард сўмни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 1 январдан эътиборан беш юз миллиард сўмни ташкил этиши керак.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 6 июндаги 14/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-11, 18.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/2693-11/0493-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Банк I даражали капиталининг миқдори банк устав капиталининг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Бунда банк I даражали капиталининг миқдорини аниқлаш учун банк устав капиталининг миллий валютадаги эквиваленти Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ҳисобот ойининг охирги кунига валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш мақсадида белгиланган валюталар курси бўйича аниқланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-2 23.10.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/2693-2/0167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қуйидаги ҳолларда банкларга нисбатан регулятив капитал миқдорини ошириш тўғрисидаги талабларни қўйишга ҳақли:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфсиз бўлмаган ва носоғлом банк фаолиятининг юзага келишига олиб келиши мумкин бўлган қониқарсиз молиявий ҳолат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк фойдасининг қониқарсиз прогнози;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори даражадаги банк таваккалчилиги ва балансдан ташқари моддалар мавжудлиги ҳолатлари аниқланганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳар бир банкнинг регулятив капитали унинг монандлигини аниқлаш мақсадида мазкур Низом талабларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Капитал таркиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Регулятив капитал I даражали капитал ва II даражали капиталнинг йиғиндисидан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Регулятив капитал таркибига хавфсиз бўлмаган ва носоғлом банк фаолиятининг юзага келишига олиб келиши мумкин бўлган шартлар (ташкил қилинадиган жамғармалар/захиралардан белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланиш, қарз мажбуриятларини чиқариш шартлари ва бошқалар) билан чекланган капитал элементлари киритилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. I даражали капитал регулятив капиталнинг 50 фоизидан кам бўлмаслиги лозим. II даражали капитал миқдори I даражали капитал миқдорининг 100 фоизидан ошиб кетса, ошган сумма регулятив капитал таркибига киритилмайди.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 1 апрелдаги 7/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-13, 21.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/2693-13/0369-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 23 май)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. I даражали капитал I даражали асосий капитал ва I даражали қўшимча капитални ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. I даражали асосий капитал банк регулятив капиталининг 60 фоизидан кам бўлмаслиги ва ўз ичига қуйидагиларни олиши зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) банкнинг тўлиқ тўланган оддий акциялари ёки банк акциядорлик жамиятидан бошқа шаклда ташкил этилганда оддий акцияга тенглаштирилган воситалар. Бундай акциялар ёки воситалар қуйидаги шартларни қаноатлантириши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк тугатилганда улар бўйича талаблар банкнинг барча талабларидан (депозиторлар ва банкнинг бошқа кредиторлари талаблари, субординар қарз, имтиёзли акциялар ва бошқалар) сўнг қондирилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эгалари банк тугатилганда барча талаблар қондирилгандан сўнг банк ихтиёрида қоладиган активларнинг ўзларига тегишли улушга мувофиқ қисмини олиш ҳуқуқига эга бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатсиз ва банкни тугатилишидан бошқа ҳолатларда тўлаб берилмаслиги, бундан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қайта сотиб олиш ҳолатлари мустасно;
(11-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқарилишида банк уни қайта сотиб олиш ёки бекор қилиш бўйича ҳаракат қилмаслиги ҳамда қонуний ва шартномавий талаблар бундай ҳолатни келтириб чиқариш хусусиятларига эга бўлмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эмитент ёки унга алоқадор шахслар томонидан кафолатланмаган ва таъминланмаган, шунингдек банк тугатилган тақдирда ҳеч қандай шартнома билан унинг тўлаш навбати (субординацияси) ўзгартирилмаган бўлиши;
(11-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қўшилган капитал — оддий акцияларни биринчи марта жойлаштирилишида уларнинг номинал нархидан юқори тўланган сумма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) тақсимланмаган фойда (зарар):
(11-банднинг «в» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк балансидаги аввалги йилларнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан шаклланган капитал захиралар ва бошқа захиралар (текинга олинган мулклар (30905) ва асосий воситалар ҳамда номоддий активларнинг бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси (30908) бундан мустасно);
(11-банднинг «в» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўланмаган дивиденд суммасидан ташқари ўтган йиллардан қолган тақсимланмаган фойда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтган йиллардаги қопланмаган зарарлар ва жорий йил зарарлари;
(11-банднинг «в» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) озчилик улуш эгаларининг банк йиғма балансига бирлашадиган корхоналардаги улушлари. Бу улуш шуъба корхоналари ҳисобварақлари банк молиявий ҳисоботларида бирлаштирилганда ва банк улуши бундай корхоналар капиталининг 100 фоиздан кам қисмини ташкил қилганда вужудга келади. Бунда ушбу улушлар мазкур банднинг «а» кичик банди иккинчи-олтинчи хатбошиларида белгиланган талабларга жавоб бериши лозим;
(11-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) девальвация захираси. Бу захира сезиларли даражада миллий валютанинг қадрсизланишида (девальвация) банкнинг ўз мажбуриятларини қоплаш учун тақсимланмаган фойда ҳисобидан ажратилган маблағлардан шаклланади.
(11-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. I даражали қўшимча капитал ўз ичига қуйидагиларни олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) мазкур Низом 12-1-бандида белгиланган талабларга жавоб берувчи тўлиқ тўланган нокумулятив муддатсиз имтиёзли акциялар ва (ёки) бошқа нокумулятив муддатсиз капитал воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қўшилган капитал — нокумулятив муддатсиз имтиёзли акциялар ва (ёки) бошқа нокумулятив муддатсиз капитал воситаларини биринчи марта жойлаштирилишида уларнинг номинал нархидан юқори тўланган сумма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) I даражали қўшимча капиталга қўшилиш шартларига жавоб берувчи шуъба корхоналари томонидан чиқарилган ва учинчи шахслар ихтиёрида бўлган капиталга тенглаштирилган воситалар, шунингдек мазкур Низомнинг 11-банди «г» кичик бандига киритилмаган озчилик улуш эгаларининг банк йиғма балансига бирлашадиган корхоналардаги улушлари.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 1 апрелдаги 7/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-13, 21.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/2693-13/0369-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 23 май)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-1. I даражали қўшимча капиталга киритилган тўлиқ тўланган нокумулятив муддатсиз имтиёзли акциялар ва (ёки) бошқа нокумулятив муддатсиз капитал воситалари қуйидаги шартларни қаноатлантириши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян сотиб олиш санаси ёки шартларига эга бўлмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк тугатилганда уларга доир талаблар банк депозиторлари, кредиторлари ва субординар қарзлар бўйича талаблари бажарилгандан сўнг қондирилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эмитент ёки унга алоқадор шахслар томонидан кафолатланмаган ва таъминланмаган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
улар чиқарилган санадан камида беш йилдан сўнг эмитент ташаббуси билан қайтариб сотиб олиниши мумкинлиги, бунда Марказий банкнинг эътирози мавжуд бўлмаслиги, шунингдек ўхшаш турдаги муддатсиз имтиёзли акциялар ва (ёки) бошқа нокумулятив муддатсиз капитал воситаларига ёхуд бошқа улардан юқорироқ турига алмаштирилиши ёки қайтариб сотиб олиниши натижасида банк I даражали капиталининг монандлик коэффициенти мазкур Низом талабларига мувофиқ ўрнатилган минимал талабдан камида икки фоиз бандга юқори бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк акциядорлари умумий йиғилиши қарорига мувофиқ уларга доир дивидендлар (фоизлар) тўланмаслиги мумкинлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
улар бўйича тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган дивидендлар (фоизлар) жамғариб борилмаслиги ва кейинчалик тўланмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
улар бўйича дивидендлар (фоизлар) тўланмаганлиги банк томонидан мажбуриятларнинг бажарилмаслиги (тўловга қобилиятсизлик) ҳолати деб баҳоланмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
улар бўйича тўланмаган дивидендлар (фоизлар) ҳисобидан шаклланган маблағлардан банк ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
улар бўйича дивидендлар (фоизлар) тўланмаслиги банк учун ҳеч қандай чекловларни келтириб чиқармаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
улар бўйича дивидендлар (фоизлар) миқдорлари (ставкалари) банкнинг молиявий ҳолати ва (ёки) кредит рейтинги ўзгариши натижасида ўзгармаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк улар қайтариб сотиб олинишига оид шартларни шакллантирмаслиги, шу жумладан шартнома шартларига бундай шартларни киритилмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк тўловга қобилиятсизликка учраганини баҳолашда банкнинг мажбуриятлари унинг активларидан ортиб кетиш ҳолатига олиб келмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳисоби мақсадларида мажбурият сифатида таснифланган капитал воситалари банк I даражали асосий капиталининг монандлик коэффициентини камида мазкур низомга мувофиқ талабдан (капиталнинг консервация буфери ҳисобга олинмаган ҳолда) бир фоиз бандга баландроқ даражага етказиш мақсадида банкнинг оддий акцияларига тўлиқ миқдорда ёки қисман конвертация қилиниши ва (ёки) ҳисобдан чиқарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкни қайта капиталлаштиришга тўсқинлик қилувчи шартлар, шу жумладан келгусида ушбу капитал воситалари аввалгиларига нисбатан пастроқ нархда чиқарилганда аввал жойлаштирилган капитал воситаларига эгалик қилувчи шахсларга компенсация тўланишини назарда тутувчи шартларнинг мавжуд эмаслиги.
(12-1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 1 апрелдаги 7/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-13, 21.04.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/2693-13/0369-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 23 май)
(Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 1 апрелдаги 7/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-13, 21.04.2025 й.) асосан 13-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 23 май — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/2693-13/0369-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. II даражали капитал қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) жорий йилдаги соф фойдаси;
(14-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) чегирмалардан сўнг таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активлар суммасининг 1,25 фоизидан юқори бўлмаган миқдордаги стандарт активларга яратиладиган захиралар;
(14-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 19 ноябрдаги 27/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-8, 10.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2021 й., 10/21/2693-8/1151-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) чегирмалардан сўнг I даражали капиталнинг учдан бир қисмидан ошмаган миқдорда аралаш турдаги мажбуриятлар (акциядорлик ва қарз капитали хусусиятларига эга бўлган воситалар). Аралаш турдаги мажбуриятлар, шунингдек I даражали капиталга киритилмаган имтиёзли акциялар, агар улар қуйидаги шартларга жавоб берса, II даражали капиталга киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ тўланган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаров билан таъминланмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк тугатилганда уларга доир талаблар банк депозиторлари ва банк бошқа кредиторлари талаблари бажарилгандан сўнг қондириладиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акция эгасининг ташаббуси билан ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг олдиндан берилган розилигисиз тўланиши мумкин бўлмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг барча захираларини қоплаши ва банкни тўловга қобилиятсиз деб эълон қилиш ҳуқуқини бермайдиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар банк охирги 3 та чорак мобайнида фойда олмаган бўлса ёхуд оддий ёки имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар (фоизлар) тўламаслик тўғрисидаги қарор қабул қилишда ушбу мажбуриятларга доир дивидендлар (фоизлар)ни тўлаш муддати эмитент хоҳишига кўра кечиктирилиши мумкин бўлган акциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) субординар қарз — бу банкнинг қарз мажбуриятлари шакли бўлиб, банк капиталини аниқлаш мақсадида ҳисоб-китоблардан сўнг I даражали капиталнинг учдан бир қисмидан ошмаслиги керак. II даражали капитал таркибига кирувчи субординар қарз қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахслардан жалб қилинган бўлиши;
(14-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 28 мартдаги 8/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-10, 05.04.2023 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2023 й., 10/23/2693-10/0196-сон — 2023 йил 6 майдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаров таъминотига эга бўлмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк тугатилаётганда ушбу мажбуриятлар бўйича талаблар депозиторлар ва банкнинг бошқа кредиторлари талаблари қондирилганидан сўнг амалга оширилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошланғич тўлов муддати 5 йилдан кейин бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздор банк ёки унга алоқадор шахслар томонидан бошқа активларга кафолат ва таъминот сифатида қўйилмаган, шунингдек банк тугатилган тақдирда ҳеч қандай шартнома билан унинг тўлаш навбати (субординацияси) ўзгартирилмаган, яъни банк депозиторлари ва кредиторлари талабларига тенглаштирилмаган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатидан аввал Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсати билан қайтарилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субординар қарзни банкнинг II даражали капитали сифатида тан олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошланғич тўлов муддати етиб келгунга қадар 5 йилдан ошган муддатда — тўлиқ ҳажмда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошланғич тўлов муддатидан олдинги 5 йил давомида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-йилда — субординар қарз қолдиғининг 80 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-йилда — субординар қарз қолдиғининг 60 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-йилда — субординар қарз қолдиғининг 40 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-йилда — субординар қарз қолдиғининг 20 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-йилда — 0.
(14-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бирлашмаган хўжалик юритувчи субъектлар капиталига барча инвестициялар суммаси, шу жумладан бундай хўжалик юритувчи субъектлар капиталини ташкил қилувчи қарз мажбуриятлари. Бундан, қайта тикланадиган (энергия тежовчи) энергия манбаларини, жумладан йирик қуёш ва шамол электр станциялари, қуёш панеллари ҳамда кичик фотоэлектр станцияларини ишга туширишни молиялаштириш учун 2023 йилнинг 1 декабрига қадар қилинган инвестициялар мустасно;
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 2 мартдаги 4/12-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-9, 17.03.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2023 й., 10/23/2693-9/0155-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа банкларнинг капиталига қилинган инвестициялар.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активлар суммаси ҳар бир активнинг жами қийматини унга тегишли бўлган таваккалчилик даражасига кўпайтириш ва таваккалчилик бўйича аниқланган активлар йиғиндиси орқали топилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, активнинг жами қиймати деганда — активнинг банк балансида акс эттирилган асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизлари, пеня, комиссион ва бошқа фоизсиз тўловлари қолдиғининг улар бўйича яратилган захира айрилган миқдори тушунилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 28 мартдаги 8/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-10, 05.04.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2023 й., 10/23/2693-10/0196-сон — 2023 йил 6 майдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
181. Таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активлар ҳисоб-китоби мазкур Низомнинг 1 — 6-иловаларида белгиланган таваккалчилик даражалари, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга ажратиладиган кредитларнинг йиллик фоиз ставкасидан келиб чиқиб Марказий банк томонидан ўрнатиладиган таваккалчилик даражалари асосида амалга оширилади.
(181-банд Ўзбекистон Республикаси марказий банки бошқарувининг 2024 йил 31 январдаги 42/14-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-12, 27.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2024 й., 10/24/2693-12/0162-сон — 2024 йил 29 мартдан кучга киради)
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 28 мартдаги 8/11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-10, 05.04.2023 й.) асосан 2023 йил 6 майдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2023 й., 10/23/2693-10/0196-сон)
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
(241-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
(242-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Балансдан ташқари воситалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Таваккалчилик даражаси ҳисобга олинган активлар суммаси ҳисоб-китоб қилинганда, балансдан ташқари барча моддалар ҳисобга олинади, ички бозорда тузилган хосилавий (дереватив) воситалар (форвард, своп, опционлар ва бошқалар) бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Балансдан ташқари моддаларнинг таваккалчилик тоифаси балансдан ташқари модданинг тўланмаган қолдиғи кредитни ҳисоблаш омилига кўпайтирилади ва олинган натижа балансдан ташқари модданинг баланс эквиваленти бўлиб, унга баланс ҳисоб рақамлари қоидаларига мувофиқ тегишли таваккалчилик даражаси белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар балансдан ташқари модда ёки унинг қисми мазкур Низомнинг 4-бобида назарда тутилган тартибда кафолатланган ёки гаров билан таъминланган бўлса, таваккалчилик даражасини белгилаш контрпартнёрга эмас, балки кафолатчи тури ва кафолат тавсифига боғлиқ бўлади. Паст таваккалчилик омили балансдан ташқари модданинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки учун мақбул гаров ёки кафолат билан таъминланган ёки кафолатланган маълум бир қисмига қўлланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номидан кафолатлар ёки захира аккредитиви берилган банк мижози битим ва бошқа мажбуриятларга мувофиқ ҳолда учинчи томон мажбуриятларни қоплашга лаёқатсиз бўлса, банкнинг учинчи томонга тўловлар тўғрисидаги юридик жиҳатдан чақириб олинмайдиган мажбуриятларини ўзида акс этган бевосита кредит ўрнини босувчилар, жумладан, умумий кафолатлар, захира аккредитивлари ва бошқа шунга ўхшаш битимлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта сотиб олиш ҳақидаги келишув ёки белгиланган шартларда активларни банкка қайтариш ҳақидаги келишувга мувофиқ сотилган активлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
активларни келажакда маълум бир муддатга сотиб олиш мажбурияти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битим кафолатлари ёки муайян битимга нисбатан аккредитивлар сингари битимлар билан боғлиқ мажбуриятлар. Бу мажбуриятлар, агар унинг номидан мажбуриятлар чиқарилган банк мижози номолиявий тижорат мажбуриятларини амалга ошира олмаган бўлса, банкнинг учинчи шахсга компенсация тўлаш бўйича чақириб олинмайдиган мажбуриятлари ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошланғич тўлов муддати бир йилдан ортиқ бўлган кредит линияси ёки шунга ўхшаш келишув сингари кредит беришга доир мажбуриятларнинг ишлатилмаган қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарларни етказиб бериш билан таъминланган ҳужжатли аккредитив сингари савдо билан боғлиқ қисқа муддатли ёки ўзини-ўзи тугатувчи мажбуриятлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошланғич тўлов муддати бир йил ва ундан кам бўлган кредит линияси ёки шунга ўхшаш келишув сингари кредит беришга доир мажбуриятларнинг ишлатилмаган қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Ҳосилавий (дереватив) воситалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Банк томонидан форвард келишувлари, своплар, опционлар ва шунга ўхшаш ҳосилавий шартномалар амалга оширилганда, у битимлар тўлиқ номинал қийматида кредит таваккалчилигига учрамайди. Шартнома мажбуриятлари контрагент томонидан бажарилмаганлиги, банк учун пул оқимини алмаштиришнинг потенциал қиймати таваккалчилик ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ҳосилавий (дереватив) воситанинг баланс эквиваленти ҳисоблаш омилини ҳар бир воситанинг номинал қийматига кўпайтириш орқали қуйидаги жадвалга асосан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлов муддатлари
Ҳосилавий воситалар (%)
Фоиз ставкаси асосланган
Валюта алмашув курсларига асосланган
Бир йилгача
0,5
2,0
Бир йилдан икки йилгача
1,0
5,0 (масалан 2+3)
Кейинги йил учун
1,0
3,0
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоблаш омили миқдори восита тавсифи ва барча воситалар бўйича қолган қоплаш муддатига боғлиқ, бошланғич қоплаш муддати қўлланиладиган валютавий шартномалар ва олтин бундан мустасно. Юқоридаги усул бўйича ҳисобланган эквивалентларга қарздор тури, кафолат табиати ва таъминотига қараб баланс воситалари сингари таваккалчилик қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Капиталнинг монандлигининг ҳисобланиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг умумий суммаси (ТАУС) чегирмалар ажратилган ҳолда таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги баланс ва балансдан ташқари активлар йиғиндиси сифатида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. 2015 йил 1 сентябридан бошлаб таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг умумий миқдори (ТАУС) қуйидаги тарзда ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАУС = Чегирмалар чиқарилган таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги баланс ва балансдан ташқари активлар суммаси + Операцион таваккалчиликлар суммаси (ОТ) + Бозор таваккалчиликлари суммаси (БТ);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОТ = (100 / белгиланган К1 нинг энг кичик даражаси) Х (Банкнинг охирги уч йилдаги ялпи даромадининг ўртача суммаси Х 15 фоиз);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(33-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ялпи даромад қайсидир йилда нолга тенг ёки салбий кўринишда бўлганда, ўртача кўрсаткични ҳисоблашда у махраждан ва суратдан чиқариб ташланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БТ = (100 / белгиланган К1 нинг энг кичик даражаси) Х (Очиқ валюта позицияларининг жами миқдори Х 10 фоиз).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Очиқ валюта позицияларининг умумий суммасини ҳисоблашда хорижий валюталарнинг умумий узун ёки умумий қисқа кўрсаткичлари йиғиндисининг мутлоқ кўрсаткичининг энг каттаси олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Регулятив капиталнинг таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг умумий суммасига нисбати 13 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Регулятив капиталнинг монандлик коэффициенти К1 қуйидаги тарзда ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
К1 = РК / ТАУС.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. I даражали капиталнинг монандлик коэффициенти К2 = I даражали капитал/ТАУС сифатида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Капиталнинг консервация буфери таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги барча активларнинг 3,0 фоизи сифатли I даражали капитал бўлишини ҳисобга олган ҳолда К2 коэффициенти 0,10 (10,0 фоиз) миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Капиталнинг консервация буфери таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг 3,0 фоизи миқдоридаги қўшимча захирадан иборат. Бундай захирадан мақсад банклар томонидан молиявий ва иқтисодий қийинчилик даврларида зарарларни қоплаш учун ишлатилиши мумкин бўлган капитал захирасининг таъминланишини кафолатлаш ҳисобланади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. I даражали асосий капиталнинг монандлик коэффициенти К3 = I даражали асосий капитал/ТАУС сифатида аниқланиб, унинг энг кичик даражаси 0,08 (8,0 фоиз) миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Капиталнинг монандлик даражаси талаблари билан бир қаторда банклар I даражали капитални номоддий активларни чегириб ташланган ҳолда мазкур Низомнинг 5 ва 6-бобларда назарда тутилган активлар қўшилган умумий активлар суммасига нисбати сифатида аниқланадиган левераж коэффициентига риоя этишлари керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
К4 = I даражали капитал / (Умумий активлар + мазкур Низомнинг 5 ва 6-бобларидаги активлар — мазкур Низомнинг 16-бандида келтирилган активлар). Левераж коэффициентининг энг кичик даражаси 0,06 (6 фоиз)га тенг.
(38-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Левераж коэффициентини ҳисоблашда келгусида баланс активларида акс этиши эҳтимоли бўлган банк балансининг «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварақларидаги активлар ҳам ҳисобга олинади. Буларга капитални монандлигини ҳисоблашда қўлланиладиган активлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Балансдан ташқари активлар леверажнинг асосий манбаси ҳисобланади. Шунинг учун банклар левераж коэффициентини ҳисоблашда юқорида қайд этилган балансдан ташқари активларни, кредитнинг қайта ҳисоблаш омилини (100 фоиз) қўллаган ҳолда, қуйидаги икки ҳолатдан ташқари, ҳисоблашлари лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк ҳар доим ўзи томонидан сўзсиз бекор қиладиган барча мажбуриятлар учун 10 фоизлик кредитнинг қайта ҳисоблаш омилини қўллаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банклардан уларнинг фаолиятига хос таваккалчилик, иқтисодий шарт-шароит ва молиявий аҳволидан келиб чиқиб, капитал монандлигининг янада юқори коэффициенти таъминланишини талаб қилиши мумкин. Бундай таваккалчиликлар муаммоли кредитларнинг катта ҳажми, соф зарарлар, активларнинг юқори даражада ўсиши, фоиз ставкалари бўйича юқори даражали таваккалчиликнинг юзага келиши ёки таваккалчиликка асосаланган фаолиятга жалб қилиниш кабиларни ўз ичига олади, бироқ улар билан чекланиб қолмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Банк молиявий йил натижалари бўйича ва оралиқ дивиденд тўланаётган давр учун молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда ҳамда капитални оширишга ажратмалар амалга оширилгандан сўнг акциядорларига дивидендлар тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Дивидендлар эҳтимолий йўқотишларни қоплаш резервлари шакллантирилгандан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки талабларига мувофиқ тузатишлар амалга оширилгандан сўнг тўланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банклар қуйидаги ҳолларда дивиденд тўлаш (эълон қилиш) тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дивидендлар тўлаш пайтида банк иқтисодий ночорлик (тўловга қобилиятсизлик) аломатларига эга бўлса ёки кўрсатилган аломатлар банкда дивидендлар тўлаш натижасида пайдо бўлса;
(41-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 27 майдаги 14/10-сонли қарори (рўйхат рақами 3442, 09.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 10/23/3442/0359-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк соф активлари қиймати унинг устав ва захира капитали суммасидан кам бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган иқтисодий нормативларни бузиш, шунингдек агар дивидендлар тўлаш натижасида иқтисодий нормативлар бузилиб, бунинг оқибатида омонатчилар ва кредиторлар манфаатларига жиддий хавф туғилиши мумкин бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг дивидендлар тўлашни тўхтатиш тўғрисида талаби мавжуд бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Банк Кенгаши ҳар йили банкнинг кредит ва инвестиция сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш чоғида фойдадан капитални оширишга йўналтириладиган ажратмалар миқдорини эътиборга олиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Капитали мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлмаган банклар қуйидагиларни ўз ичига олувчи капиталга қўйиладиган талабларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишлари керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк капиталини монандлик даражасигача кўтариш учун зарур бўлган стратегия ва хатти-ҳаракатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
режанинг амал қилиш даври мобайнида белгиланадиган капиталнинг чекланган миқдорлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг фаолиятига белгиланган чекловлар таъсири остида режа билан қамраб олинадиган давр учун тадбирлар режаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки талабларига мувофиқ бошқа ахборот.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Чора-тадбирлар режаси ижро муддатлари кўрсатилган ҳолда, капиталнинг монандлигига қўйиладиган талабларда номувофиқлик юзага келган ва у банкнинг молиявий ҳисоботида акс эттирилган пайтдан бошлаб 30 кун ичида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига кўриб чиқиш учун тақдим этилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Мазкур Низом талаблари банклар томонидан бузилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган чора ва санкцияларни қўллашга ҳақли.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-6, 25.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2693-6/4195-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк активларининг бир қисми бўйича таваккалчилик даражалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Тавсифи
Таваккалчилик даражаси
1.
Банкда ва унинг филиалларида нақд пул кўринишида сақланаётган миллий ва чет эл валютаси (жумладан, банк омборларида ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки омборларида сақланаётган тижорат банкларига тегишли олтин қуймалар)
0%
2.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вакиллик ва захира ҳисобварақларидаги миллий валютадаги маблағлар
0%
3.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банкига тўғридан-тўғри талаблар ва улар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар ҳамда ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари томонидан чиқарилган таъминланган қарз муносабатларини тасдиқловчи қимматли қоғозлар
0%
4.
Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Халқаро инвестицияларни кафолатлаш агентлиги, Халқаро тараққиёт ассоциацияси) ҳамда Осиё тараққиёт банки, Осиё инфраструктура инвестиция банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа инвестиция жамғармаси, Ислом тараққиёт банки ва Европа Кенгашининг тараққиёт банкига нисбатан талаблар, уларнинг қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар, шунингдек улар томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозлар билан таъминланган ёки кафолатланган банк активлари ва балансдан ташқари моддалари. Шу билан бирга, мазкур ташкилотлар томонидан таваккалчиликларни тўлиқ қоплаш мажбурияти билан уларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилган банк операциялари қисми. Бунда:
таъминотга қабул қилинган қимматли қоғозлар банк тасарруфида бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим;
кафолатлар ва таваккалчиликларни тўлиқ қоплаш мажбурияти тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яъни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак.
0%
5.
Таъминотига депозит қабул қилинган ҳамда таъминот валютаси ўзаро мос бўлган активларнинг ёки балансдан ташқари моддаларнинг қисми. Бунда таъминот учун қабул қилинган депозит мазкур банкда шакллантирилган бўлиши, шунингдек мижоз шартнома шартларини ўз вақтида бажармаганда банк депозитни ҳеч қандай шартларсиз ишлатиши мумкин эканлиги белгилаб қўйилиши лозим.
0%
51.
Қайта тикланадиган (энергия тежовчи) энергия манбаларини, жумладан йирик қуёш ва шамол электр станциялари, қуёш панеллари ҳамда кичик фотоэлектр станцияларини ишга тушириш учун жисмоний ва юридик шахсларга 2023 йилнинг 1 декабрига қадар ажратилган кредитлар
0%
6.
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 16-бандида келтирилган активлар
0%
7.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вакиллик ва захира ҳисобварақларидаги чет эл валютасидаги маблағлар
20%
8.
Жорий бозор қийматида баҳоланган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан эмиссия қилинган ёки кафолатланган қимматли қоғозлар кўринишидаги гаров билан таъминланган ёки кафолатланган активлар, уларнинг қисмлари ва балансдан ташқари мажбуриятлар. Бунда:
таъминотга қабул қилинган қимматли қоғозлар банк тасарруфида бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим;
кафолатлар ва таваккалчиликларни тўлиқ қоплаш мажбурияти тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яъни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак.
Таъминотига депозит қабул қилинган ҳамда таъминот валютаси ўзаро мос бўлмаган активларнинг ёки балансдан ташқари моддаларнинг қисми. Бунда таъминот учун қабул қилинган депозит мазкур банкда шакллантирилган бўлиши, шунингдек мижоз шартнома шартларини ўз вақтида бажармаганда банк депозитни ҳеч қандай шартларсиз ишлатиши мумкин эканлиги белгилаб қўйилиши лозим.
20%
101.
Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари томонидан чиқарилган корпоратив облигациялар
20%
102.
2024 йил 1 апрелдан бошлаб 2025 йил 1 июнга қадар доимий даромадга эга бўлган, шунингдек камида олти ой давомида банк ҳисобварағида, шу жумладан банк картасида маблағлар айланмасига эга бўлган ўзини ўзи банд қилган шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиялаштириш фаолияти доирасида кўрсатилган хизматлар, бундан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар мустасно
75%
103.
2024 йил 1 апрелдан бошлаб 2025 йил 1 июнга қадар доимий даромадга эга бўлган, шунингдек камида олти ой давомида банк ҳисобварағида, шу жумладан банк картасида маблағлар айланмасига эга бўлган ўзини ўзи банд қилган шахсларга ва кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиялаштириш фаолияти доирасида хизматлар кўрсатиш мақсадида банклар томонидан микромолия ташкилотларига ажратилган кредитлар
75%
104.
2025 йил 1 июндан бошлаб доимий даромадга эга бўлган ёки камида охирги узлуксиз олти ой давомида ҳар ой банк ҳисобварағида, шу жумладан банк картасида маблағлар айланмасига эга бўлган ҳамда қарз юки кўрсаткичи 50 фоиз ва ундан паст бўлган ўзини ўзи банд қилган шахсларга ажратилган 300 миллион сўм ва ундан кам миқдордаги кредитлар, бундан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар мустасно.
Бунда:
доимий даромадга эга бўлган ёки камида охирги узлуксиз олти ой давомида ҳар ой банк ҳисобварағида, шу жумладан банк картасида маблағлар айланмасига эга бўлган ҳамда қарз юки кўрсаткичи 50 фоиз ва ундан паст бўлган ўзини ўзи банд қилган шахсларга ажратилган 300 миллион сўмдан ошадиган кредитлар йиллик фоиз ставкасидан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан ўрнатиладиган таваккалчилик даражалари асосида таваккалчиликка тортилади;
ўзини ўзи банд қилган шахслар доимий даромадга эга бўлмаган ёки камида охирги узлуксиз олти ой давомида ҳар ой банк ҳисобварағида, шу жумладан банк картасида маблағлар айланмасига эга бўлмаган ёки қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошган бўлса ёхуд мазкур кўрсаткични аниқлаш имкони бўлмаган бўлса, мазкур қарз олувчиларга ажратилган кредитлар ушбу илованинг 13-2-позициясига мувофиқ таваккалчиликка тортилади.
75%
105.
2025 йил 1 июндан бошлаб кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган жами қолдиқ суммаси банк регулятив капиталининг 0,2 фоизидан ошмаган, бироқ энг кўпи билан 15 млрд. сўмгача кредитлар, бундан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар мустасно.
Бунда, кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган жами қолдиқ суммаси банк регулятив капиталининг 0,2 фоизидан ёки 15 млрд. сўмдан ошган кредитлар йиллик фоиз ставкасидан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан ўрнатиладиган таваккалчилик даражалари асосида таваккалчиликка тортилади.
75%
11.
Банкнинг асосий воситалари ва бошқа хусусий мулклари
Миллий валютага деноминация қилинмаган ва миллий валютада молиялаштириш суммасидан ошиб кетган активлар
100%
131.
2024 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи 60 фоиз (ушбу кўрсаткич 2025 йил 1 январдан бошлаб 50 фоиз) ва ундан паст ҳолда жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар (микроқарзлар), бундан жисмоний шахсларга автомобиль сотиб олиш учун ажратилган ва ипотека кредитлари ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва таълим дастурлари асосида ажратилган кредитлар мустасно
100%
132.
2024 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи 60 фоиздан (ушбу кўрсаткич 2025 йил 1 январдан бошлаб 50 фоиз) юқори бўлган ҳолда ёки ушбу кўрсаткични аниқлаш имкони бўлмаган жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар (микроқарзлар), бундан жисмоний шахсларга автомобиль сотиб олиш учун ажратилган ва ипотека кредитлари ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва таълим дастурлари асосида ажратилган кредитлар мустасно
150%
14.
Қарзини тўлиқ ёки қисман ундириш учун банк балансига олинган кўчмас мулк
150%
15.
Икки йилдан кўп бўлган муддатда фойдаланилмаётган банкнинг кўчмас мулклари
150%
16.
Сифати «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» деб таснифланган активлар (мазкур илованинг бошқа позицияларидаги шартларни бажаришидан қатъий назар)
200%
17.
Бошқа барча активлар, бундан Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 2 — 6-иловаларида кўрсатилган ҳамда йиллик фоиз ставкасидан келиб чиқиб таваккалчиликка тортилган активлар мустасно
100%
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 1 апрелдаги 7/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-13, 21.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/2693-13/0369-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 23 май)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Контрагентларнинг рейтинг баҳолари асосида таваккалчилик даражалари*
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Тавсифи
Рейтинг баҳолари асосида таваккалчилик даражаси бўйича ажратилган гуруҳлар
«Standard & Poorʼs» ва «Fitch Ratings» рейтинг компанияларининг рейтинг баҳолари**
Хорижий давлатларнинг ҳукуматлари ва Марказий банкларига нисбатан талаблар, уларнинг қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар, шунингдек улар томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозлар билан таъминланган ёки кафолатланган банк активлари ва балансдан ташқари моддалари. Бунда:
таъминотга қабул қилинган қимматли қоғозлар банк тасарруфида бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим;
кафолатлар тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яъни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак.
0%
20%
50%
100%
150%
100%
2.
Хорижий мамлакатлардаги давлат сектори ташкилотлари (Ҳукумат ва Марказий банкдан ташқари)га нисбатан талаблар, уларнинг қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар, шунингдек улар томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозлар билан таъминланган ёки кафолатланган банк активлари ва балансдан ташқари моддалари. Бунда:
таъминотга қабул қилинган қимматли қоғозлар банк тасарруфида бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим;
кафолатлар ва таваккалчиликларни тўлиқ қоплаш мажбурияти тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яъни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак.
20%
50%
50%
100%
150%
150%
3.
Банклар билан боғлиқ таваккалчиликлар: банкларга қўйилган барча талаблар, шу жумладан қарзлар ва пул бозори воситалари, шунингдек ушбу банклар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар ва банк кафолати билан таъминланган бошқа барча активлар:
90 кун ёки ундан кам
20%
20%
20%
50%
150%
150%
90 кундан юқори
20%
50%
50%
100%
150%
150%
4.
Хорижий мамлакатлардаги компанияларнинг қимматли қоғозлари, уларга нисбатан талаблар ва уларнинг кафолатлари. Бунда:
таъминотга қабул қилинган қимматли қоғозлар банк тасарруфида бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим;
кафолатлар ва таваккалчиликларни тўлиқ қоплаш мажбурияти тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яъни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак.
20%
50%
100%
100%
150%
150%
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 1-иловасида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлганда, мазкур талаблар қўлланилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳо даражасига тенг бўлган рейтинг баҳолари.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Агар Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 ва 2-иловаларида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлса, мазкур талаблар қўлланилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур илова ҳамда йиллик фоиз ставкасидан келиб чиққан ҳолда таваккалчилик даражаларига тортилганда, чиққан натижанинг энг юқориси ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Жисмоний шахсларга автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитнинг гаровга нисбати коэффициенти кредит суммасининг гаров қийматига нисбати орқали ҳисоб-китоб қилинади, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит суммаси — жисмоний шахсларга автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитнинг сўндирилмаган қолдиғини ўз ичига олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль гаров қиймати — гаров шартномасида келишилган нарх.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 6 июндаги 14/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-11, 18.07.2023 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/2693-11/0493-сон)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 28 мартдаги 8/11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-10, 05.04.2023 й.) асосан 2023 йил 6 майдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2023 й., 10/23/2693-10/0196-сон)
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 28 мартдаги 8/11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-10, 05.04.2023 й.) асосан 2023 йил 6 майдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2023 й., 10/23/2693-10/0196-сон)
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 28 мартдаги 8/11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-10, 05.04.2023 й.) асосан 2023 йил 6 майдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2023 й., 10/23/2693-10/0196-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Агар Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлса, мазкур талаблар қўлланилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Жисмоний шахсларнинг қарз юки кўрсаткичи Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3618, 2025 йил 22 апрель) талабларига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.
(изоҳнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 13 июндаги 12/4-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-14, 21.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2025 й., 10/25/2693-14/0639-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 24 июль)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*** Ушбу кўрсаткич 2025 йил 1 январдан бошлаб 50 фоизни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
**** Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3618, 2025 йил 22 апрель) 3-бобига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.
(изоҳнинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 13 июндаги 12/4-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-14, 21.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2025 й., 10/25/2693-14/0639-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 24 июль)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний шахсларга автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитларнинг таваккалчилик даражалари*
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Агар Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлса, мазкур талаблар қўлланилмайди, бундан 1-илова 102 ва 103-позицияларида кўрсатилган мезонлар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Жисмоний шахсларнинг қарз юки кўрсаткичи Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3618, 2025 йил 22 апрель) талабларига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.
(изоҳнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 13 июндаги 12/4-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-14, 21.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2025 й., 10/25/2693-14/0639-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 24 июль)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*** Ушбу кўрсаткич 2025 йил 1 январдан бошлаб 50 фоизни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Жисмоний шахсларга автомобил сотиб олиш учун ажратилган кредитнинг гаровга нисбати коэффициенти Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3618, 2025 йил 22 апрель) 3-бобига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.
(изоҳнинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 13 июндаги 12/4-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-14, 21.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2025 й., 10/25/2693-14/0639-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 24 июль)
(Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 13 июндаги 12/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-14, 21.07.2025 й.) асосан изоҳ қисми бешинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси 2025 йил 24 июль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2025 й., 10/25/2693-14/0639-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 13 июндаги 12/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-14, 21.07.2025 й.) асосан изоҳ қисми олтинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси 2025 йил 24 июль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2025 й., 10/25/2693-14/0639-сон)