30.04.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2669
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи, 30.04.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2669
Kuchga kirish sanasi
04.05.2015
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ, САНОАТДА, КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи

Донни сақлаш ва қайта ишлаш корхоналарида ишлар хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 30 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2669]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сонли «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сонли «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига асосан буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Донни сақлаш ва қайта ишлаш корхоналарида ишлар хавфсизлиги қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошлиқ Б. ГУЛЯМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 13 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 13 апрелдаги 29-сонли буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Донни сақлаш ва қайта ишлаш корхоналарида ишлар хавфсизлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.

Мазкур Қоидалар донни сақлаш ва қайта ишлаш ташкилотларида ишлар хавфсизлиги қоидаларини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Қоидалар донни сақлаш ва қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланадиган ташкилотларга (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) тааллуқлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Қоидалар талаблари ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, технологик жараёнларни ва цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши шартлигини истисно этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Хавфсизликка қўйиладиган умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш бўйича қоидаларни ўз ичига олган жамоа шартномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ юритиладиган иш жойининг меҳнат шароитлари харитаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича назорат юритиш журнали (уч босқичли назорат);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларга ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир касб ва иш турлари учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятлари жумласига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ходимларни ўқитиш, уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ва уларга йўриқнома беришни ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ходимлар ўз касблари ва иш турлари бўйича ўқишлари, уларнинг билимлари синовдан ўтказилиши ва уларга йўл-йўриқ берилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ҳар бир касб ва иш турлари учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ташкилотлар ГОСТ 17.2.3.02-78 «Табиатни муҳофаза қилиш. Атмосфера. Саноат корхоналари зарарли моддаларининг йўл қўйиладиган чиқаришларини ўрнатиш қоидалари» бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ходимларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ҳамда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнат шароитларини аттестация қилиш орқали белгиланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгарганда, хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотларга ташкилот раҳбари томонидан тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ташкилотлар ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Лавозим йўриқномаларига мувофиқ, хавфли моддалар билан бажариладиган ишларни, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишларни, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр қурилмаларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишларни ҳамда тегишли тармоқ тариф-малака маълумотномасига мувофиқ бошқа хавфли ишларни бажаришни назарда тутувчи касблар ўта хавфли касблар рўйхатига, мазкур вазифаларни бир марталик топшириқ асосида бажарилишини назарда тутувчи ишлар ўта хавфли ишлар рўйхатига киритилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўта хавфли ишларни бажариш фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжат (наряд-рухсатнома)га мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олишлари ва ишларни хавфсиз бажариш усулларини ўзлаштиришлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўта хавфли ишларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва хавфсиз бажариш белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилиши учун ташкилот раҳбарияти жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Жамоавий ва якка тартибда ҳимояланиш воситаларини қўллаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ходимлар хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларидан жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан ҳимояланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларидаги барча ходимларга таъсир қилган тақдирда қўлланилиши зарур ҳамда ташкилот биноларини қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Жамоавий ҳимоя воситаларига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини нормаллаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳарорати ва намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шовқиндан, тебранишдан, электр ва статик токлар уришидан ҳамда қурилмалар юзасини юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ходимлар тегишли ишларни бажариш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланадиган ходимлар уларни қўллаш, ҳимоя хусусиятлари ва амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ташкилотда қуйидагилар таъминланиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатураси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш ва улардан тўғри фойдаланиш устидан доимий назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфли ва заҳарли моддалар билан ишлашда фойдаланилган якка тартибдаги ҳимоя воситаларини дезинфекция қилиш, бир марта қўлланиладиган воситалар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Хавфли моддалар билан ишлашда тери касалликларининг олдини олиш учун профилактик паста ва мазлардан фойдаланиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Касбий танлов
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ташкилотларда танлов ўтказилиши лозим бўлган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ходимлар ва ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли тармоқ тариф-малака маълумотномасига мувофиқ зарур маълумотга ва иш тажрибасига эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Босим остида ва бошқа ўта хавфли ишларда ишловчи ходимлар махсус курсларда тайёргарликдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-§. Ходимларни ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишга қўйиш шарт-шароитлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ходимларни ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишга қўйиш олдидан қуйидагилар текширилиши зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш жойининг мазкур Қоидаларда белгиланган санитария ва гигиена, хавфсизлик талабларига, шунингдек шовқин ва тебранишга, шамоллатиш ва иситишга қўйиладиган талабларга мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш, унга йўл-йўриқ бериш ва саломатлигини назорат қилиш даврийлигига амал қилинганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
технологик жараёнларда иштирок этувчи асбоб-ускуналар ва уларнинг ҳимоя воситалари созлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоавий ҳимоя воситаларининг созлиги, ходимнинг якка тартибдаги ҳимоя воситаларига эгалиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ташкилот раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш муассасаси билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши зарур.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш профилактика муассасалари томонидан, агар улар бўлмаган тақдирда ташкилот жойлашган жойдаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ташкилот раҳбарияти ўз ходимларининг мажбурий тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши учун ва мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган шахсларни ишга қўйиш натижасида фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарарли оқибатлар учун жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Ходимларни соғлиғининг ҳолати туфайли уларга рухсат этилмаган ишларга қўйиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-§. Санитария ва гигиеник талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ташкилот иш ҳудудидаги ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракатланиш тезлиги ГОСТ 12.1.005-88 «Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ташкилотнинг хоналари қуйидаги талабларга мувофиқ сақланиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракатланиш тезлиги иш жойларидаги ортиқча иссиқлик, бажарилаётган ишнинг оғирлик даражасига кўра тоифаси ва йил мавсумини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш, санитария-маиший, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарининг ёруғлиги ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши ҳамда меҳнат шароитларини яратиш учун етарли ёруғлик кучини таъминлаши;
(40-банднинг учинчи ҳатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёритиш асбоблари чанг тўпланишига имконият бермайдиган конструкцияга эга бўлиши, шунингдек синган тақдирда унинг парчалари сочилиб кетмаслиги учун ёпиқ бўлиши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ноқулай омиллар таъсирига қарши ҳимоя тадбирларини амалга оширишда самарали ҳаво алмашинуви тизимини ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ ташкил қилиш лозим.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-§. Ташкилот майдонларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Ташкилотнинг ҳудуди чегара бўйлаб тўсилган ва унинг ҳудудига бегоналарнинг кириши чекланган ва назорат остига олинган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Ташкилотда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ташкилот ҳудудида ҳаракатланиш чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши ҳамда ташкилотга кириш ва чиқиш жойлари ҳамда иш жойларининг кўринарли қисмига осиб қўйилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ташкилот майдонлари кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоқлари билан таъминланган бўлиши лозим. Майдонлардаги ўтиш жойлари мустаҳкам ёпқичлар, сув оқиб кетадиган иншоотлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Ёзги мавсумда йўлаклар ва ўтиш жойларига сув сепилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Қишки мавсумда йўлаклар ва ўтиш жойлари қордан тозаланиб, қум сепилган ҳамда биноларнинг томлари қордан, карнизлари эса муздан тозалаб турилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Йўловчилар учун мўлжалланган йўлаклар ва ташкилотга кириш жойи текис, кенглиги камида 1,5 м бўлиб, ён томонлари деворча ва тўсиқларга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Ташкилот ҳудудида ҳар куни тозалаб ва дезинфекция қилиб туриладиган ахлат ташланадиган идишлар бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-§. Бино ва иншоотларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Ташкилотдаги бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Бинолар ва хоналардаги ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракатланиш тезлиги ГОСТ 12.1.005-88 «Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Мунтазам ишлашга мўлжалланган хоналарнинг полларига ёғоч тўшамалар ва панжаралар ётқизилган бўлиши, мазкур пол тўшамалари зарарли моддалар, ишлаб чиқаришдаги кирлар ва чанглардан енгил тозаланган бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Бинонинг транспорт воситалари кириш жойларида дарвозалар ва сигнал асбоб-ускуналари ўрнатилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Дарвоза тавақалари дарвозанинг ёпиқ ва очиқ ҳолатида махсус мосламалар билан мустаҳкам тутиб турилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Транспорт воситаларининг бинога кириши учун дарвоза эни фойдаланилаётган транспорт воситалари энидан ортиқ бўлиши, дарвозаларнинг баландлиги транспорт воситаларининг баландлигидан камида 0,2 м ортиқ бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Ташкилотларда бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш ҳолатини мунтазам кузатиш ташкил этилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Барча ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари бир йилда камида икки марта (баҳорги ва кузги мавсумда) ташкилот раҳбари тайинлаган комиссия томонидан техник кўрикдан ўтказилиши лозим. Техник кўрик хулосалари аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ва уларни амалга ошириш муддатлари кўрсатилган далолатномалар билан расмийлаштирилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Ходимлар учун хавф туғдирувчи ҳалокат тусидаги бузилишлар тезда бартараф этилиши керак. Бунда хавфли ҳудудлардаги ишлар ҳалокат бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилиши ва у ердаги ходимлар хавфсиз жойга кўчирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Ташкилотнинг бинолари ва иншоотлари ёнғиндан хабар берувчи ва ёнғинни бартараф этувчи автоматик қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Кириш ва чиқиш йўллари турли жисмлар ва асбоб-ускуналар билан тўсиб қўйилмаслиги керак. Эвакуация чиқиш йўлларининг барча эшиклари бинодан чиқиш йўналиши бўйича очилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-§. Шовқин ва тебранишга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Иш жойларида, хоналарда ва ташкилот ҳудудида шовқин ва тебранишнинг даражаси СанҚваМ 0120-01 «Иш жойларида шовқиннинг йўл қўйилган даражасининг санитария меъёрлари», СанҚваМ 0122-01 «Иш жойларида умумий ва локал тебранишнинг санитария меъёрлари», ГОСТ 12.1.003-89 «Шовқин. Умумий хавфсизлик талаблари» ва ГОСТ 12.1.012-90 «Тебранма. Умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Иш жойларида шовқин ва тебраниш даражаси мунтазам назорат қилиб турилиши керак. Агарда у белгиланган меъёрлардан юқори бўлса, уни пасайтириш учун қуйидаги тадбирлар қўлланиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деталларнинг зарбали ҳаракатларини зарбасиз ҳаракатларга, илгарилама-қайтма ҳаракатларни айланма ҳаракатларга ўзгартириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шовқин чиқарувчи агрегат ёки унинг айрим қисмларига шовқинни тўсувчи қобиқлар ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агрегатдан чиқаётган аэродинамик шовқинларга қарши самарали товуш сўндиргичлар қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шовқинли ускуналарни (парраклар, компрессор) тўсилган хоналарда ёки ишлаб чиқариш хоналаридан ташқарига жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тебраниш манбаларини (электр двигателлар, парраклар ва бошқалар) полдан ва бинонинг бошқа конструкцияларидан изоляцияланган мустақил пойдеворларда ёки махсус ҳисоблаб чиқилган амортизаторларга ўрнатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Шовқинни техник воситалар билан бартараф этиш имкони бўлмаса, эшитиш аъзоларини якка тартибдаги ҳимоя воситалари ва шовқинга қарши каскалардан фойдаланган ҳолда ҳимоялаш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Шамоллатиш ва иситиш тизими ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Оқимли шамоллатишларни ташқи ҳаво тизимидан олиш ердан камида 2 м баландликда бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Ўтиш жойларида жойлашган иситиш жиҳозлари ўтиш йўлакларининг кенглигига қўйилган талабларни бузмаслиги зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Иш жойларидаги ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21 oC, ўртача оғир ишда 17 oC ва оғир ишда 16 oC дан паст бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Ходимларнинг исиниши учун мўлжалланган хоналардаги ҳаво ҳарорати 22 oC дан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Ходимларнинг исиниши учун мўлжалланган хоналаргача бўлган масофа биноларда жойлашган иш жойларидан 75 м дан ва бино ташқарисидаги иш жойларидан 150 м дан кўп бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-§. Сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига қўйиладиган талаблар
(14-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабига мос келиши зарур.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Ичимлик суви О`zDSt 950-2011 «Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифатини назорат қилиш» талабларига мувофиқ бўлиши, унинг ҳарорати 8 oC дан 20 oC гача бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Ичимлик сувидан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар ўрнатилиши ёки махсус идишларда қайнатилган сув бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Ташкилот ҳудуди ва хоналарини табиий ва сунъий ёритиш ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши зарур. Ёруғлик тушувчи ойналар ҳар йили камида икки маротаба тозаланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Ёруғлик тушувчи ойна ва эшиклар турли буюмлар билан тўсиб қўйилмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Сунъий ёритиш умумий ва бирлашган тизим орқали амалга оширилиши зарур. Биргина маҳаллий ёритишни қўллаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Ташкилот ҳудуди ва хоналарида ёритиш воситаларининг кўзни қамаштиришидан сақлаш чоралари кўрилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Иш жойлари ва хоналарда портлаш хавфи бўлган газ ва чанг концентрацияси йиғилиб қолиш эҳтимоли мавжуд бўлса, электр ёритиш тизими хонадан ташқарида ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кучланиши 36 V дан юқори бўлмаган кўчма электр ёритқичлар ишлатилиши керак. Ускуналар ва иншоотларнинг ички сиртини ёритиш учун ишлатиладиган кўчма электр ёритқичларнинг кучланиши 12 V дан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Кўчириб юрилувчи ёритқичлар шишали ҳимоя қопқоқлари ва металл тўр билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ушбу ёритқичлар ва бошқа кўчириб юрилувчи аппаратлар учун мис толали эгилувчан электр ўтказгичлар қўлланилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Эвакуация йўлаклари ва зинапояларда авария ёритқичлари бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Авария ёритқичлари бошқа ёритқичлардан тури, ўлчами ва махсус туширилган белгилари билан ажралиб туриши ва вақти-вақти билан чангдан тозалаб турилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларининг уланиши тақиқланади. Авария ёритилишларининг созлиги ҳар чоракда камида бир марта текширилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-§. Маиший иморатларга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83. Ташкилотларнинг маиший бино ва хоналари ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(83-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84. Кийим алмаштириш хоналари, душхоналарнинг ўлчамлари, душ сеткалари, оёқ ванналари, бет-қўл ювгичлар, ичимлик суви таъминоти қурилмалари, ҳожатхоналар ва бошқа маиший хона ва жиҳозларнинг сони сменадаги энг кўп ходимлар сони ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85. Душхоналар ва ҳожатхоналардаги тарновлар, каналлар, траплар, писсуарлар ва унитазлар мунтазам равишда тозаланиши, ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86. Барча маиший иморатлар озода сақланиши, мунтазам дезинфекция қилиниши ва сутканинг қоронғи пайтида ёритилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-§. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87. Ташкилот фаолияти атроф табиий муҳитнинг (ҳаво, тупроқ, сув ҳавзалари) ифлосланишига ва зарарли омилларнинг тегишли нормалардан ортиқ даражада тарқалишига олиб келмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88. Донни сақлаш ва қайта ишлаш жараёнларини амалга оширишда атроф табиий муҳитни оқава сувлар, шамоллатиш тизими чиқиндилари ва бошқа чиқиндилар билан ифлосланиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89. Ташкилотларда чиқиндиларни йиғиш учун атрофи ўралган махсус жой ажратилиши ва чиқиндилар учун махсус идишлар билан таъминланиши керак. Ушбу идишлар чиқиндилар бўшатилганда хлорли оҳак эритмаси билан дезинфекция қилиниши ва ювилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-§. Меҳнат ва дам олишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90. Ходимларнинг иш вақти, шу жумладан қисқартирилган иш вақти, дам олиш ва танаффуслар вақти ташкилот томонидан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(90-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ишлаб чиқариш жараёнларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Ташкилотларнинг технологик жараёнлари ГОСТ 12.3.002-75 «Ишлаб чиқариш жараёнлари. Умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92. Технологик жараёнлар параметри ва уларни ўзгартириш мумкин бўлган диапазон ҳамда параметрлардан чиқмаслик усуллари ва воситалари ишлаб чиқувчи томонидан белгиланиб технологик регламентда кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93. Ташкилотларда технологик жиҳозларда синов ишларини олиб бориш учун хавфсизликни таъминлаш чоралари ва хавфсиз иш шароитларини яратиб беришни таъминловчи вақтинчалик синов-ишлаб чиқариш регламенти бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94. Назорат ўлчов асбоблари (термометр, манометр, ҳисоблагич) ва сигнал лампаларининг жойлашуви уларнинг кўрсаткичларини бемалол назорат қилиш имконини бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95 Бўлиниш чегараси бўлган моддаларнинг идишлардаги суюқлик сатҳини назорат қилиш юқори ва қуйи сатҳларни ўз ичига олган кўрсаткичлар ёрдамида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96. Даража кўрсаткичларида шаффоф элемент сифатида ойна ёки пластмассадан фойдаланилганда, ходимларни жароҳатланишдан сақловчи ускуналар қўлланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97. Аппарат ва идишлардаги босимни (вакуумни) назорат қилиш учун уларга монометрлар ва вакуумметрлар ўрнатилиши лозим. Манометр шкаласида идишнинг ишчи босими кўрсатилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98. Ишлаб чиқариш жараёнларини назорат-ўлчаш асбоблари, хавфсизлик панжаралари, ишга тушириш аппаратураси, технологик қурилмалари ва асбоблари бўлган созланган жиҳозларда ўтказиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ёнғин ва портлаш хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99. Ташкилотларда ёнғин ва портлаш хавфсизлиги ГОСТ 12.1.004-91 «Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблари» ва ГОСТ 12.1.010-90 «Портлаш хавфи. Умумий талаблари»га мувофиқ таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100. Синовдан ўтказилмаган ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд ҳамда токсик хусусиятларга эга бўлган моддалар ва материалларни ишлаб чиқаришда қўллаш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101. Ташкилот бинолари ва хоналарининг портлаш жиҳатидан хавфлилик даражалари лойиҳа ташкилоти томонидан ШНҚ 2.01.19-22 «Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўлган хоналар, бинолар ва ташқи қурилмалар тоифаларини аниқлаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ҳар бир ҳолат учун алоҳида аниқланиши керак.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналарининг портлаш жиҳатидан хавфлилик даражалари лойиҳа ташкилоти томонидан ШНҚ 2.01.19-22 «Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўлган хоналар, бинолар ва ташқи қурилмалар тоифаларини аниқлаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ҳар бир ҳолат учун алоҳида аниқланиши керак.
(102-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103. Донни сақлаш ва қайта ишлаш жараёнида олдиндан назарда тутилмаган ёнғинлар, портлашлар, авариялар, заҳарланишлар содир бўлиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
104. Ташкилот бинолари ва хоналари бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
105. Шамоллатиш тизимлари ёнғин автоматикаси тизимлари билан боғланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
106. Сув манбаи йўлаклари ҳамда ёнғинни ўчириш воситаларига борадиган йўлаклар доимо бўш бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
107. Ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд бўлган ускуналар ва иш жойларида очиқ оловдан фойдаланишни тақиқловчи ҳамда алангаланувчи ва портловчи моддалар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирувчи белгилар бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
108. Аралашганида портловчи модда ҳосил қилиши мумкин бўлган газларни умумий коллекторга чиқариш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
109. Ишлаб чиқариш амалга ошириладиган бўлимларда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
110. Ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар ўтказилиши ва уларга ёнғиннинг олдини олиш бўйича йўриқномалар берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Электр қурилмалари ва электр ускуналарини ишлатишда хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатишда ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиниши керак.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
112. Электр энергиясидан фойдаланадиган ташкилотларда ташкилот раҳбарининг буйруғи билан муҳандис-техник ходимлардан электр хавфсизлиги учун масъул ходим тайинланган бўлиши ва бу ходим электр хавфсизлиги бўйича тегишли малака гуруҳига эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113. Электр хавфсизлиги учун масъул ходим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр қурилмаларининг ишончли, тежамли ва хавфсиз ишлашини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр қурилма ва тармоқларда режали таъмирлаш ишлари ҳамда профилактик синовларнинг белгиланган муддатларда ўтказилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергия сарфининг ҳисоби олиб борилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя воситалари ва ёнғинга қарши жиҳозлар мавжудлиги ҳамда уларнинг ўз вақтида синовдан ўтказиб турилиши таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114. Электр хавфсизлиги учун масъул ходим кучланиши 1000 V ва ундан юқори бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатиши учун электр хавфсизлиги бўйича V малака гуруҳига, кучланиши 1000 V гача бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатиш учун эса IV малака гуруҳига эга бўлиши керак. Масъул ходим даврий равишда ва ўрнатилган тартибда ташкилотда тузилган электр хавфсизлиги бўйича комиссияда синовдан ўтиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
115. Электр токи ўтказувчи қисмлар, тақсимловчи қурилмалар, аппаратлар ва ўлчаш асбоблари, шунингдек турли сақловчи қурилмалар, рубильниклар ва бошқа ишга туширувчи аппаратлар ва мосламалар фақат ёнмайдиган асосларда монтаж қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
116. Юқори намлик ва иссиқлик ажралиб чиқувчи хоналарда электр ёритқичлар намликдан, электр двигателлари эса суюқлик сачрашидан ҳимояланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
117. Тақсимловчи қурилмалар изоляциясининг қаршилиги ва чидамлилиги текшириб турилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
118. Бинолари ва маиший хоналарда қўлланилувчи люминесцент ёритқичлар ёпиқ ҳолда, намлик ва чанг ўтказмайдиган махсус арматурада бажарилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
119. Кабеллар ва электр симларнинг изоляцияси, ташқи бирикмалар, электр токидан ҳимояловчи ерга уланган симлар, электр двигателларнинг ишлаш режими кўрикдан ўтказилиши ва ўлчаш асбоблари орқали текшириб турилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
120. Электр аппаратлари ва агрегатларининг ноллаш ва ерга улаш симларининг бутунлиги камида 6 ойда бир марта текширилиши, текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121. Қуйидаги электр қурилмалари нолланиши ёки ерга уланиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кучланиши 380 V ва ундан юқори бўлган ўзгарувчан ток ҳамда 440 V ва ундан юқори бўлган ўзгармас токда ишлайдиган барча электр қурилмалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номинал кучланиши 42 V дан юқори, лекин 380 V дан паст бўлган ўзгарувчан ток ва 110 V дан юқори, лекин 440 V дан паст ўзгармас токда ишлайдиган юқори хавфли ташқи қурилмалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Номинал кучланиши 42 V гача бўлган ўзгарувчан токда ва 110 V гача бўлган ўзгармас токда ишлайдиган электр қурилмаларини ноллаш ёки ерга улаш талаб этилмайди, металл конструкцияга ўрнатилган назорат кабеллари, кучланиш кабелларининг металл қобиқлари ҳамда портлаш хавфи бўлган хоналардаги электр қурилмалар, пайвандлаш трансформаторининг иккиламчи чўлғамалари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
122. Битта электр штепселига бир нечта истеъмолчиларни улаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
123. Чангларнинг статик электр разрядларидан алангаланиб кетмаслиги учун ускуналарнинг ғилофлари, асосий валлари ва ҳаво қувурлари ерга уланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
124. Ҳаво қувурларининг фильтрлари майда катакли металл тўр билан ўралган ва тўр ерга уланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
125. Ташкилотнинг бино ва иншоотлари яшин қайтаргичлар ўрнатилган ҳолда тўғридан-тўғри яшин уришидан ҳимояланган бўлиши зарур. Яшин қайтаргичлар ҳар йили баҳорги мавсумда текшириб турилиши, аниқланган носозликлар бартараф этилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Силос ва сиғимларда ишларни бажаришда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
126. Ходимларни силос ва сиғимларга тушириш, истисно тариқасида, ишлаб чиқариш заруриятига асосланганда амалга оширилиши мумкин. Бу ишлар цех бошлиғи ёки унинг ўринбосари иштирокида, иш бажариш учун бош муҳандис томонидан тасдиқланган наряд-рухсатнома бўлганда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
127. Ходимларни дон, ун, кепак, омихта ем ва бошқа маҳсулотларни сақлаш учун мўлжалланган силос ва сиғимларга тушириш фақат махсус тушириш ва кўтаришга мўлжалланган мослама ёрдамида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
128. Ходим силос ва сиғимларга тушишдан олдин, уларни шамоллатиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
129. Ходим силос ва сиғим ичида бўлган вақтда, унинг ичига дон ва бошқа маҳсулотларни тушириш ва чиқаришга йўл қўйилмайди. Силос ва сиғимга дон ва бошқа маҳсулотларни тушириш ва чиқариш мосламалари олдида «Очилмасин, силосда (сиғимда) ходимлар ишламоқда!» деган огоҳлантириш ёзуви осиб қўйилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
130. Иш бўйича жавобгар раҳбар (цех бошлиғи ёки ўринбосари) шахсан лебёдка, тросс, ўриндиқ, сақлагич камари, респираторнинг ҳолатини текшириб кўриши ва ҳар бир ходим томонидан силос ичига тушишда тайёргарлик кўришида ва силос ичида ишни бажаришида ишларни хавфсиз олиб борилишини кузатиб бориши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
131. Силос ва сиғимлар, зарур бўлганда, люк орқали электр ёритқичлар ёки аккумуляторли фонарлар билан ёритилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
132. Сақлагич камари ҳар 6 ойда 4000 Н (400 кг) юк билан синовдан ўтказилиши лозим. Камарни синовдан ўтказишда 400 кг статик юк 5 дақиқа давомида ушлаб турилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Пастки люк орқали силос ва сиғимларга киришда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
133. Ходимларни силос ва сиғимларга пастки люк орқали кириши фақат наряд-рухсатнома асосида, цех бошлиғи ёки смена бошлиғи рухсати билан ва унинг кузатуви остида амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
134. Силос ва сиғим пастки люклари ҳамда пастки ён люклари орқали кириш учун уларнинг ичида ва ён деворларида ёпишиб қолган маҳсулотлар мавжуд эмаслиги текширилиши, шундай маҳсулотлар бўлган ҳолларда, улардан тозалангандан сўнг, ходим силос ва сиғим ичига кириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Омборлар ва юклаш-тушириш ишлари учун хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
(135-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарорига (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
136. Юк ортиш ва тушириш ишлари қоидага кўра механизацияланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
137. Оғир ва улкан ягона юкларни ташиш, юк ортиш ва туширишнинг хавфсиз усуллари устидан кузатиш лозим бўлган маъмурий-техник ходимлардан махсус ажратилган шахс раҳбарлиги остида амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
138. Юк ортиш ва тушириш ишларини амалга оширишда мазкур Қоидалардан ташқари юк ортиш ва тушириш ишлари ва турли юкларни автомобиль транспортида ташишда хавфсизлик техникасининг қоидаларига амал қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
139. Корхоналар қуйидаги талабларга жавоб берадиган юк ортиш ва тушириш майдончалари билан жиҳозланиши зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
майдонча атмосфера ёғинларидан халос этиш учун 5% дан ошмаган қияликка эга бўлиб, текис, қаттиқ қопламага эга бўлиши (асфальт, бетон ва бошқалар) ва тоза сақланиши, қиш пайтида у қор, муздан тозаланиши ва қум ётқизилиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
майдонча юк ортиш ва тушириш ишларининг меъёрдаги майдони ҳажмини таъминлайдиган ҳудудга эга бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт-ташиш воситалари орасидаги масофа улар майдонча атрофида бир-бири ортидан қўйилганда (тубга) 1 м дан кам бўлмаслиги, улар қатор қилиб қўйилганда (фронт бўйлаб) 1,5 м дан кам бўлмаслиги лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
майдончада зарурий соз инвентарлар ва ёритқич бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
140. Барча турдаги пол усти қўл тележкалари, улар ҳаракатланиш жойларида, устунлар, колонналар ёнларида ва эшиклар орасидан ҳаракат қилинганда ҳимояловчи ускуналар билан жиҳозланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
141. Автоэлектрюклагич қўлланишига фақат қаттиқ қопламага (асфальт, бетон) эга бўлган текис майдончаларда рухсат берилади. Чуқурлар пайдо бўлганда уни тўлдирадиган шошилинч таъмир ўтказилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
142. Омборхоналар ички транспорти сифатида электроюклагичлар ва электрокаралар қўлланилиши мумкин. Ички ёнув двигателли автоюклагичлар ва автокараларни ишлаб чиқариш бинолари ва омборларга кириши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
143. Электрюклагичларнинг вилкали ушлагичлари битта текисликда туриши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
144. Юклагичга йўл қўйиладиган юк оғирлиги ва оғирлик маркази билан юклагичнинг паспорт маълумотлари мувофиқлигида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
145. Электрюклагич билан 0,5 м дан ортиқ юқорига кўтарилган юкни ташиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
146. Одамларни электрюклагичлар ва электрокараларда ташиш, кўтарилаётган ва ташилаётган юк (контейнерлар ва ҳоказолар) устида туриш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
147. Корхона ҳудудида амалга оширилувчи темир йўл тармоғининг изчил юк операциялари керакли механизм ва инвентарлар билан (тахта зина, кўприкчалар, ходачалар, ричаг-тиркагичлар) таъминланиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
148. Ташкилотнинг ёки станциянинг темир йўл тармоғида юк ортиш ва тушириш ишларини олиб боришда, бу ишларга раҳбарлик қилиш мазкур Қоидаларни биладиган ва темир йўл транспортида юк ортиш ва тушириш ишлари пайтида хавфсизлик техникасининг амалдаги қоидалари асосида ишни ташкил қиладиган шахсга юклатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
149. Омбор ёки юк сақлаш учун майдончалар ҳудудига кираверишда ҳаракат йўналиши, юклаш-тушириш жойи ёки транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойини кўрсатувчи чизма осилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарига қўйиладиган хавфсизликнинг умумий талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
150. Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарининг элементлари (электр ўтказгичлари, ўтказиш қувурлари, кабеллари ва бошқалар) уларнинг шикастланишига имкон бермайдиган ҳолатда тайёрланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
151. Катта ўлчамли (габаритли) ишлаб чиқариш ускуналари ва уларнинг қисмларига хизмат кўрсатиш, текшириш, таъмирлаш ва созлаш учун қулай ҳамда ердан 2 м ва ундан баланд жойлашган тўсиқлари ва зиналари бор майдонлар билан таъминланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
152. Асбоб-ускуналарни бошқариш хоналарида (пультли бошқарув) уларнинг вазифаси кўрсатилган аниқ ёзувлар ёки шартли белгилари бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
153. Ишлаб чиқарувчи асбоб-ускуналар ўткир учли, қиррали ва бошқа жароҳатлаши мумкин бўлган элементларга, тўсилмаган иссиқ ёки жуда ҳам совутилган қисм ва деталларга эга бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
154. Ишлаб чиқарувчи асбоб-ускуналарнинг тузилиши ва жойлашиши монтаж қилиш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда қулайлик ва хавфсизликни таъминлаши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
155. Асбоб-ускуналарнинг конструкцияси, унинг таркибий қисми бўлган буғ ўтказгичлар, электр симларининг бехосдан зарарланиш хавфини бартараф этиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
156. Асбоб-ускуналарнинг конструкцияси ходимларнинг жароҳат олишига сабаб бўладиган ўткир бўғинли, ҳошияли, ғадир-будур ва тиканли бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
157. Асбоб-ускуналарнинг ҳолатини текшириш ишлари ташкилотнинг техник раҳбари томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида олиб борилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
158. Асбоб-ускуналарни ўрнатиш, таъмирлаш, тозалаш, кўтариш ва ўрнини алмаштириш ишлари жавобгар шахс назорати остида механизация ёрдамида бажарилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
159. Ҳар бир асбоб-ускунанинг паспорти, коммуникацияларга уланиш чизмаси, конструкциясига киритилган ўзгартиришлар, фойдаланишга қабул қилиш ҳужжатлари, шунингдек хавфсиз фойдаланиш қўлланмаси бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
160. Ҳар бир асбоб-ускунадан фойдаланиш шароитларини ҳисобга олган ҳолда хизмат қилиш муддати белгиланиши ва бу муддат унинг паспортида қайд этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
161. Асбоб-ускуналарнинг барча ҳаракатланувчи қисмлари, келтирувчи, узатувчи механизмлари, унинг қисмлари (шкив, қайишлар, занжирлар, айланувчи валлар) асбоб- ускунанинг корпусида жойлашган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
162. Ҳимоялаш конструкцияси қўшимча шовқин, тебраниш, хавфли вазият юзага келтирмаслиги, ускунага хизмат кўрсатишни қийинлаштирмаслиги зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
163. Тез-тез кузатиладиган жойларнинг панжаралари тез ечиладиган (қопқоқ, люк, шит, тўр ва бошқалар) ёки тез очиладиган бўлиши керак. Панжаралар, эшиклар, шитлар, улар очилганида ёки олиб ташланганида автоматик равишда ускуналар ишини тўхтатиш блоклари билан таъминланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
164. Асбоб-ускуналарни бошқариш тизимида ходимларнинг жароҳатланиш хавфини бартараф этиш мақсадида хавфли вазиятларда тормозланиш ва ҳалокатни тўхтатиш воситалари, шунингдек ускунанинг бузилиши ҳақида огоҳлантирувчи сигнал бериш воситалари бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
165. Бошқарув органлари жойлашуви ва конструкцияси ускуналарнинг тўсатдан ҳаракатга келишининг олдини олиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
166. Ўтиш учун энг кам оралиқлар ускуналарнинг бўртиб турган қисмларини ҳисобга олган ҳолда қолдирилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
167. Ҳимоялаш қурилмалари йўқ ёки носоз бўлган асбоб-ускуналардан фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
168. Фойдаланиш жараёнида бир-бири билан ишқаланганда учқун чиқариши мумкин бўлган асбоб-ускуналарни газгольдернинг ички ярим ўралари ва газ киритиш камерасига ўрнатиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
169. Шарнирга маҳкамланган, илгакка илинган ёки сурилувчи панжаралар ишга тушириш қурилмаси билан блокланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
170. Вакуум ҳолатида ишловчи аппаратлар, вакумметр ва аппарат ичидаги босимни атмосфера босимига тенглаштирувчи қурилма билан жиҳозланиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
171. Қувур ўтказгич, аппарат ва тиқин арматураси флянци, люк ва тушиш ўраси қопқоғининг тешикларидан бирида маҳкамловчи болти бўлмаса ишлатишга рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
172. Иш вақтида аппаратни кўриш фонари ва люкларини очиш тақиқланади. Аппаратдан фойдаланиш вақтида ишлов берилаётган материалнинг технологик қўлланмада кўзда тутилган миқдори сақланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
173. Ҳарорат ва босимни кузатиш лозим бўлган ва иш жойидан узоқда жойлашган ёки тўғридан-тўғри кузатиш мумкин бўлмаган аппарат ва агрегатлар жойларда кўрсатиш ва масофадан кўрсатиш асбоблари билан таъминланиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
174. Ускуналарнинг 45oC дан юқори бўлган барча иссиқлик тарқатувчи ташқи деворлари ташқи таъсирлардан ҳимоя қилинган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ҳимоя тўсиқларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
175. Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарининг ҳаракатланувчи қисмлари ГОСТ 12.2.062-81 «Ишлаб чиқариш қурилмалари. Ҳимоя тўсиқлари» талабларига мувофиқ блокировкалаш, тўхтатиш, хабардор қилиш тизимлари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
176. Ускуна таркибига кирувчи ҳимоя воситалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускуна ишга туширилишидан олдин соз ҳолатда бўлиши, ҳимоя воситаси ўчириб қўйилган ёки носоз бўлса, ускунанинг ишлаши мумкин бўлмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз вазифаларини узлуксиз бажариши ёхуд хавф туғилган ёки одам хавфли зонага яқинлашган ҳолатларда ишлаб кетиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фақат хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсири тугагандан сўнггина ўзининг ҳимоя вазифасини тугатишни таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя воситаларининг айрим элементлари ишдан чиққан тақдирда, қўшимча хавф-хатарни юзага келтирмаган ҳолда бошқа ҳимоя воситаларининг ҳимоялаш вазифасини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатиш ва назорат қилиш учун қулай бўлган жойда ўрнатилган бўлиши, айрим ҳолларда уларнинг ишлашини автоматик равишда назорат қилувчи қурилмалар билан таъминланган бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
177. Ускунанинг, у ишлаётган пайтда хавф-хатарнинг олдини олишга мўлжалланган, кўтариб қўйилувчи ва икки томонга сурилувчи тўсиқлари, шунингдек улардаги ёки ускунанинг корпусидаги очилувчи эшикчалар, қопқоқлар, қалқончалар, уларнинг тасодифан очилиб ёки ечилиб кетишидан сақловчи мосламаларга (махсус асбоб билан очиладиган қулфлар ва шу кабиларга), зарур ҳолларда эса тўсиқ ечиб олинган ёки очилганда иш жараёнининг тўхтатиб қўйилишини таъминловчи блокировкаларга эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
178. Ускуналар ўткир учли, қиррали ва бошқа жароҳатлаши мумкин бўлган элементларга, шунингдек тўсилмаган иссиқ ёки жуда ҳам совутилган қисм ва деталларга эга бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
179. Ускуналарнинг конструкциясида қуйидаги асосий талабларга жавоб берувчи ходимнинг электр токидан зарарланишидан (шу жумладан ходимнинг хато ҳаракатлари натижасида) ҳимоялаш назарда тутилган бўлиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускунанинг хавф-хатар манбаи бўлган ток ўтказувчи қисми ишончли изоляцияланган ёки тўсилган ёхуд ходимлар тега олмайдиган жойларда ўрнатилган бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ ток ўтказувчи қисмлари бўлган электр ускуналари қулфланувчи эшикчалари бўлган корпусларнинг (шкафларнинг, блокларнинг) ичига жойланган ёки ҳимояловчи ғилоф билан ёпилган бўлиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускунанинг изоляция шикастланиши натижасида хавфли кучланиш остида қолиши мумкин бўлган металл қисмлари ерга (нолга) уланган бўлиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускунанинг электр занжирларининг схемасида уни таъминлаётган тармоқдан ўчириб қўювчи қурилма назарда тутилган бўлиши лозим. Ускуна ўзининг автоном электр энергияси манбаидан таъминланган ҳолларда кучланишни электр занжирини узмасдан таъминлаш манбаини ўчириб олиб ташлашга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Дон ва тайёр маҳсулотлар сақлаш омборхоналарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
180. Текис полли омборхоналарнинг баландлиги кўчма транспорт механизмларининг тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлаши ва бинонинг пастки конструктив элементдан кўчмас транспорт ва бошқа ускуналарнинг юқори қисмигача бўлган масофа 2,6 м дан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
181. Омборхоналарнинг поли текис, ёриқларсиз, қаттиқ қоплама билан қопланган бўлиши, қоида бўйича дон сақланадиган омборхоналарда асфальтнинг қалинлиги 25 мм, қопли юкларни сақлаш омборхоналарда асфальтнинг қалинлиги 50 мм бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
182. Донни сақлаш омборхоналарининг деворлари уларни тозалаш ва дезинфекция қилиш учун текис бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
183. Вертикал колонналарсиз ва пирамида шаклидаги панжараларсиз механизациялаштирилган донни сақлаш омборхоналаридан фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
184. Омборхонани дон билан тўлдиришда кўчма техникаларни жойлаштириш учун бўш майдон ва битта бўш чиқиш мосламасини қолдириш керак. Дон тўкилган омборхоналарнинг люклари ёки чиқиш мосламаларининг қопқоқлари ёпиқ ҳолда туриши зарур. Тўкилган донни чиқиш мосламасига кўчириш учун омборхонада маҳсулотдан бўшаган майдонда кўчма техникадан фойдаланиш лозим, бунда ходимлар маҳсулотдан бўшаган жойда туришлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
185. Дон ўзи оқиб чиқадиган ҳар бир механизациялаштирилган омборхонада, унинг ташқарисидан авария ҳолатида пастки галереядаги конвейерни тўхтатиш учун 2 тадан кам бўлмаган (тўхтатиш) тугмачалари ва унга эркин кириш йўли бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
186. Омборхоналарда маҳсулотлар турлари ва навлари бўйича сақланиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
187. Омборхоналарда маҳсулотларни сақлаш ҳарорати ва омборхонадаги намлик даражаси маҳсулотлар стандартларида белгиланган меъёрларда бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
188. Омборхоналар озода ҳолатда тутилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
189. Маҳсулотлар тахланган ёғоч тагликдан иссиқлик манбаи ва деворларгача бўлган масофа 1 м дан кам бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Донни сақлаш бункерларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
190. Дон, шоли, омихта ем ва кепакни сақлаш бункерлари (бундан буён матнда бункерлар деб юритилади) уларнинг жойлашишидан қатъи назар, зич ёпиладиган ва қулфланадиган панжарали сақлагич люклар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Бункерларга ходимлар тушиб кетишининг олдини олиш мақсадида улар кўчмас панжаралар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
191. Бункерларнинг ички деворлари ва уларнинг остки қисмлари маҳсулот тўлиқ чиқиши учун силлиқ бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
192. Бункерларда сақланаётган дон ва бошқа маҳсулотларнинг ҳарорати кўчма ва кўчмас мосламалар ёрдамида текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
193. Бункерлар маҳсулот тўлиқ оқиб тушишини таъминлайдиган мосламалар билан жиҳозланиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
194. Бункерлар люклари (қопқоқлари) пол сатҳида ёпилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
195. Бункерлар ва бошқа ускуналарнинг люклари уларнинг ўрнатилган жойидан қатъи назар, қопқоқларидан ташқари катаклари 250 х 75 мм ўлчамдаги мустаҳкам металл панжаралар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
196. Барча люклар панжаралари болтларда мустаҳкамланиши, ёпилиши учун эса, махсус мослама бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Дон тозалаш ускуналарига (сепараторлар, тошдан ажратиш ускуналарига) қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
197. Элаклари айланма илгарилама ҳаракатланувчи тошдан ажратиш ва сепараторларнинг мувозанатлаштириш мосламаларидаги юклар контрагайкали ва болтлар ва шпилинтлар билан мустаҳкамланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
198. Клапанлар, шлюзовиклар ва текшириш ойналари чанг ва ҳаво тортишга йўл қўймайдиган ишончли зич бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
199. Сепараторлар ва тошдан ажратиш ускуналарини ишга туширишда салт юришида кузовнинг мувозанатлаштирилганлигига, элакларнинг ишончли мустаҳкамланганлигига ва тақиллаган овоз ҳамда тебранишнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
200. Пневматик сепараторларнинг шамоллатиш каналининг кўчма девор созлаш механизми каналнинг энини аста-секин ўзгартиришни таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
201. Элаклари айланма илгарилама ҳаракатланувчи тошдан ажратиш ва сепараторларнинг кузовни осиш учун тросслар бир хил тарангликка эга бўлиши ва доимий равишда текшириб турилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
202. Сепараторлар корпуслари элакларининг мувозонатлаштириш ҳолати даврий текширилиб турилиши, вентилятор роторлари мувозанатлаштирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Дискли ва цилиндрли триерларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
203. Дискли триернинг ҳар бир диски ва ротори йиғилганда статистик мувозанатлаштирилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
204. Триер юзасидаги катакчаларда металл қириндилари ва қолдиқлари бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
205. Цилиндрли триернинг созлаш ва сектор мосламаси енгил айланиши ва талаб қилинган ҳолатга мустаҳкам ўрнатилган бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
206. Шнекнинг кўчмас қисмлари билан перонинг орасида, уларни бир-бири билан ишқаланишга йўл қўймайдиган масофа бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
207. Триерлар аспирация қилиниши, уларнинг корпуслари эса, зич бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
208. Цилиндрлар ишлаш вақтида мойлаш ишларини бажариши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-§. Дон юзасини чангдан тозалаш ускуналарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
209. Радиал ёки бўйлама бичлар валга ишончли мустаҳкамланиши лозим. Ҳар қайси розетка ва бичли барабан йиғма ҳолда статистик мувозанатлаштирилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
210. Розетка панжасига хавфсиз хизмат кўрсатиш учун бичлар ортиқча чиқиб турмаслиги, болтларнинг бош қисмлари ярим доирали бўлиб, бичлар томонидан жойлаштирилши, розетка панжаси томонидан гайкалар контргайкалар бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
211. Бичлар тенг юзали бир турдаги пўлатдан тайёрланиши лозим. Учқун чиқишидан сақлаш учун бичларни барабаннинг ички деворига тегишига рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
212. Барабанларнинг мувозонатлаштириш юклари розетка ички юзасига болтлар билан мустаҳкамланади. Бичларнинг орқаси эгри, ишчи қирралари ўткирсизлантирилган бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
213. Қайроқи барабанларнинг чархлаш диски мустаҳкам бўлиши, ёриқлари ёки гардишларидан ажралишлари бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
214. Донни дон сиртини тозалаш ускуналарига беришдан олдин металл ва минерал аралашмалардан тозаланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
215. Ускунанинг эшиклари, кўриш тешиклари ва чиқариш мосламалари чангни ўтказмайдиган зич бўлиши лозим. Иш жараёнида ускуналарнинг сеткалар рамкалари, чархлаш диски ва металл барабанларини очиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
216. Шундай қоидалар дон юзасини чангдан, енгил металл магнит аралашмаларидан тозалаш ва дон қобиғининг қолдиғидан қўшимча эндосперма ажратиш ускуналарининг барчаси учун тегишлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-§. Донга сув ва иссиқлик билан ишлов бериш ускуналарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
217. Донни намлаш ускуналарининг ғилдираклари текис айланиши, сув оқими бир хилда тарқалиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
218. Дон ювиш ускуналари иситиладиган хонада ён деворларининг баландлиги 50 — 75 мм бўлган металл ёки бетонли ҳовузчага ўрнатилиши лозим. Дон ювиш ускунасининг атрофидаги пол қуруқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
219. Дон ювиш ускунасининг сувни сиқиб чиқариш колонкалари мустаҳкам бўлиши ва сув чиқариб юбормаслиги ҳамда мустаҳкамланган жойларини ечиш имконияти бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
220. Дон иситиш колонкалари тўсиқларга мустаҳкам ўрнатилган бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-§. Магнит аралашмаларни ушлаб қолувчи ускуналар, электромагнит сепараторлар, магнит колонкаларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
221. Магнит аралашмаларини ушлаб қолувчи ускуналар донни майдалаш станоклари, дробилкалар, дон юзасини чангдан, енгил металл магнит аралашмаларидан тозалаш ва дон қобиғининг қолдиғидан қўшимча эндосперма ажратиш, силлиқлаш ускуналари, энтолейторлар ва ускуналарда ўрнатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
222. Электромагнитли сепараторлар изоляцияланган бўлиши лозим. Электр майдоннинг кучланиши ишлаб чиқарган ташкилот паспортида кўрсатилган кўрсаткичдан ошмаслиги ва электромагнит ўрамлари изоляциясининг қаршилиги 0,5 м Ом дан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
223. Электромагнитли сепараторлар, уларнинг деталлари (магнит ўтказгичлар, подшипниклар) 60oC дан юқори бўлмаган даражада қиздирилганда, маҳсулот билан ишқаланиш натижасида деталларнинг ҳарорати 50oC дан юқори бўлмаганда ишга туширишга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
224. Электромагнитли сепараторда бегона товуш ва бошқа носозликлар пайдо бўлганда, зудлик билан уни тўхтатиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
225. Магнит аралашмаларини ушлаб қолувчи ускуналар уларга хизмат кўрсатиш ва текшириб туриш учун қулай жойларда ўрнатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
226. Магнит колонкаларнинг тузилиши магнит аралашмалардан енгил физик куч билан тозалаш ва блокларни енгил чиқариб олишни таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
227. Электромагнитли сепараторлар ва магнит колонкаларига маҳсулотни узлуксиз ва бир текисда магнит майдон бўйича тушишини хизмат кўрсатувчи ходим доимий равишда текшириб туриши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-§. Тегирмоннинг дон майдалаш бўлими ускуналарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
228. Донни майдалаш валининг умумий цапфа юзасининг оғиши ҳар қайси ярим станокда 1000 мм узунлик бўйича 0,25 мм дан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
229. Валлар орасидаги масофа ўзгартириладиган ва 0,1 мм дан 1,0 мм гача бўлган чегараларда бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
230. Дон билан таъминловчи мослама валларнинг барча узунлиги бўйича бир текисда маҳсулот тушишини таъминлаши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
231. Станокнинг тузилиши ичи бўш бочкали валларнинг орасидан 5 мм дан кам бўлмаган ва ичи бўш бўлмаган бочкали валларнинг орасидан 8 мм бегона предметларни ўтишни таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
232. Станоклар салт ишлашида лампочкали сигнализацияга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
233. Дон майдалаш станокларининг тасмали узатмалари ва шкивлари ҳамда электродвигателлари ички ва ташқи томонларида (станок томонида) тўсиқлари бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
234. Валлараро узатиш шестерняларининг тўсиқлари кожухларининг конструкцияси картерда мойнинг сатҳи меъёрида бўлганда, мойни ташқарига сачраб кетишига йўл қўймаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
235. Валларни сув билан совитиш тизими майдаланган маҳсулот ҳароратининг тушишини 12oC дан ошмаган ҳолда таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
236. Станокда айланаётган валлар орасига ходимларнинг қўл панжалари тушиб қолмаслигининг олдини олиш мақсадида панжарали сақлагичлар билан таъминланган бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
237. Тўсиқ билан таъминловчи вал, аспирация қувурлари, каналлари ва материал ўтказгичлар орасини тозалаш учун хавфсиз қулай мослама тақдим этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
238. Валларни станокдан олиш ва бошқа жойга суриш ҳамда ўрнатиш фақат махсус мослама ёрдамида (кранлар, тележкалар, таллар ва бошқалар) амалга оширилиши керак. Чиқариб олинган валлар ёғочдан тайёрланган мосламага ўрнатилиши ва махсус пирамидаларда сақланиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-§. Элаклар ва ситовейкаларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
239. Ўрнатилган элак корпусининг пастки юзаси билан пол сатҳи орасидаги баландлик 0,35 м дан кам бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
240. Элакларнинг кузовлари ва тошни ажратиш ускуналарининг чиқиш патрубкалари билан барча эгилувчан бирлаштиришлар чанг ўтказмайдиган, ишончли мустаҳкамланадиган материаллар ва штуцерлар ёрдамида амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
241. Элакни ишга туширишдан олдин ускунада бегона предметларнинг йўқлигини синчиклаб текшириш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
242. Ситовейкаларда элак рамкалари иш жараёнида сурилиб кетмаслиги ва тушиб кетмаслигига йўл қўймаслик мақсадида ишончли мустаҳкамланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
243. Ситовейкалар ишлаш жараёнида йиғма шнекни маҳсулот уюмларидан қўл билан тозалаш, мойлаш ва эксцентрик тебраткични таъмирлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-§. Силлиқлаш ва валларга тиш очиш станокларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
244. Силлиқлаш ускунасининг асосий қисми бўлган силлиқлаш доираси, кесиш суппорти ва электр узатмаси енгил ечиб олинадиган тўсиқлар билан таъминланган бўлиши керак. Станок совитиш мосламаси билан таъминланган бўлиши лозим. Валларга тиш очиш ва бошқа деталларни силлиқлашда ишлов бериш услуби ёки силлиқлаш доирасининг қопқоғидан ҳавони сўриб олиш мосламаси ишлатилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
245. Силлиқлаш ва валларга тиш очиш станоги устида валларни кўтариб кўчиб юриш ва жойига ўрнатиш учун таль ўрнатилган монорельс бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
246. Ходимнинг столи станок атрофидаги бўш майдоннинг энг чекка жойида жойлашиши керак. Столнинг бирор-бир жойга тегиб ағдарилиб кетиши билан боғлиқ бўлган оғир оқибатларнинг олдини олиш учун столнинг узунлиги бўйича амортизацияли тўхтатиш ва чегараловчи мослама бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-§. Оқлаш ускуналарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
247. Оқлаш ускуналари тебраниши изоляция қилинган пойдеворларда ўрнатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
248. Оқлаш ускуналарини уларнинг таранг тортиш мосламаси носоз бўлганда, силлиқлаш доираси бўлмаганда ва чархлаш диски бўш мустаҳкамланганда ишга тушириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
249. Оқлаш ускунасининг резина вали енгил чиқадиган ва кийдириладиган бўлиши лозим. Резина валларнинг қизиб кетишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-§. Дон ва ёрмага иссиқлик бериш ускуналарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
250. Буғлантириш, буғ қуритиш, қайнатиш ва буғ қозонларида қуйидагиларга риоя этилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат ва ўлчов асбоблари ҳамда сақлагич клапанларнинг (манометрлар, термометрлар ва ҳоказо) созлигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходим хоналарга буғнинг киришига йўл қўймаслик учун ускуналар, буғ ва иссиқлик қувурлари ва уларнинг зич ва ишончли уланишига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча ускуналарнинг иссиқ қисмлари, аппаратлар, буғ ва иссиқлик ўтказгичларнинг пухта термоизоляция қилинганлигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буғ ва иссиқликни очиш-ёпиш ҳамда маҳсулотнинг келиб тушиши ва чиқиши учун шлюзли мосламаларнинг ишончли ишлашига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасмали узатмалар тўсиқларининг созлигига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
251. Буғнинг босими манометр шкаласида кўрсатилган назорат белгисидан юқори бўлмаслиги, ҳарорати эса аппаратда кўрсатилган меъёрдан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
252. Босим остида ишлайдиган (буғ, сув) ускуналарнинг манометрлари ва бошқа назорат-ўлчов асбоблари кузатиш учун бемалол кириб борадиган қулай жойда ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
253. Буғлантириш, қуритиш ва қайнатиш аппаратлари ўрнатилган хоналари шамоллатиш мосламалари билан жиҳозланган бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
254. Сув ва буғни чиқариб юборишга йўл қўймаслик учун буғ ва иссиқ сувни очиш ёки ёпиш мосламаларининг қопқоқлари зич бўлиши ва жойида мустаҳкам ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
255. Таъмирлаш ишларини бажаришга фақат буғни узатиш тўхтатилгандан ва аппарат ичидаги буғ тўлиқ чиқариб юборилгандан сўнг амалга оширилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
256. Аппаратни буғ тизимидан узиш учун очиш ва ёпиш мосламаси ўрнатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
257. Берилган босимни таъминлаб туриш ва калориферларнинг қувур ўтказгичларининг ёрилишига йўл қўймаслик учун буғли қуритишдан олдин манометр билан бирга редукционли клапан ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
258. Буғли қуритиш қувур ўтказгичнинг чиқиш қопқоғидан намуна фақат ёғочдан тайёрланган мослама ёрдамида олиниши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-§. Кунжара ва маккажўхори сўтаси дробилкаларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
259. Кунжара майдалаш мосламаси ва маккажўхори сўтаси дробилкаларида майдаланган кунжара ва маккажўхори маҳсулотларини дробилка оғзидан чиқиб кетмаслиги учун клапанлар бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
260. Маккажўхори сўтаси ёки кунжара парчасини қўл ёки бирор бир асбоб билан дробилка ичига тиқиш тақиқланади. Уларни чиқариш учун ускунани тўхтатиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
261. Кунжарани майдалаш учун у конвейер орқали юборилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-§. Ҳажмли, барабанли ва тарелкали дозаторларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
262. Ҳажмли, барабанли ва тарелкали дозаторларнинг барча айланадиган елкали бирлаштиргичлари, тасмали ва занжирли узатмалар валларининг учи ва эркин жойлари мустаҳкам тўсилган бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-§. Аралаштиргичларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
263. Дон ўз оқими билан оқиш қувурларида донни тушириш мосламаларидан кейин маҳсулот тошиб кетганда ўзи очиладиган сақлагичли клапанлар бўлиши лозим. Ходим қўлини ускунанинг аралаштириш зонасига тиқмаслиги учун намуна олиш мақсадида ускунадан кейин махсус мослама бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
264. Аралаштиргични ишга туширишдан олдин қуйидагилар текширилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча зичлаштириш мосламаларининг болтлар билан тортилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
редуктор ва мой тақсимлагичда мойнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори ва пастки қопқоқларнинг зич ёпилишини фиксация қилинишини назорат қилиш блокировкаларининг созлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
265. Аралаштиргичларнинг юқори қопқоқлари зич ёпилиши ва мустаҳкамланиши лозим. Аралаштиргичлардан қопқоқлари очиқ ҳолда фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
266. Аралаштиргичларда маҳсулотнинг тошиб кетиши ва содир бўладиган барча носозликлар фақат электродвигатель электр манбаидан узилиб, ускуна тўлиқ тўхтатилгандан сўнг бартараф этилиши лозим. Аралаштиргичларни маҳсулотдан тозалаш ишларида фақат махсус сидиргичлардан фойдаланиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-§. Гранулланган омихта ем ишлаб чиқариш ускуналарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
267. Гранулланган омихта ем ишлаб чиқариш гранулятор ускуналари ёрдамида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
268. Ускунани ишга туширишдан олдин бегона предметларнинг йўқлиги, механизм ва асбобларнинг созлиги текширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
269. Грануляторнинг иш жараёнида матрицанинг штифт кесиш жойида бошқа ишларни амалга ошириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
270. Металл стерженли сақлагич штифтни бошқа бирор-бир мослама билан алмаштириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
271. Матрицаларни алмаштириш учун махсус кўтариш мосламаси ёрдамида амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
272. Матрицалар билан роликларнинг орасидаги масофани ўзгартириш ва созлаш ишлари фақат гранулятор тўхтатилгандан сўнг амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
273. Бошқарув пульти, арматура ва асбоблар хизмат кўрсатиш учун қулай жойга жойлаштирилиши ва уларга бемалол кириб бориш имконияти бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
274. Совутиш ускунасини фақат вентилятор ва шлюзли очиш ва ёпиш механизми ишлаганда ишга туширишга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-§. Бошоқли уруғлик маккажўхори сўтасини қуритиш ускунасига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
275. Маккажўхори сўтасини қуритиш ускунасининг кириш олдида «Агрегат тўлиқ тўхтамагунча камерага кирманг!» деган ёзув осиб қўйилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
276. Маккажўхори сўтасини қуритиш вақтида камерага иссиқликни ҳайдаш зонасида ходимларнинг туриши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
277. Иссиқлик йўналишини ўзгартириш учун мўлжалланган эшиклар, қопқоқлар ва деворлар мустаҳкам жойлаштирилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
278. Қуритиш камерасининг юқори ҳаво оқими билан тозалаш қопқоғи, ходимларнинг камера ичига тушиб кетишининг олдини олиш учун ечиб олинадиган панжаралар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Қуритиш камерасига кириш учун тўсиқли нарвонлар бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-§. Дон ўз оқими билан оқиш қувурлари (самотеки), материал ва ҳаво ўтказгичларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
279. Дон ўз оқими билан оқиш қувурларининг оғиш бурчаги тегишли маҳсулотлар учун рухсат этиладиган миқдордан кам бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
280. Қувурлар ва дон ўз оқими билан оқиш қувурларининг деталлари ишончли мустаҳкамланган, бир-бири билан зич бирлаштирилган ва чанг киритмайдиган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
281. Дон ўз оқими билан оқиш қувурлари элементлари, материал ва ҳаво ўтказгичларнинг бирлаштирилган жойларида зичлаштириш мосламалари уларнинг ички томонидан чиқиб қолмаслиги зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
282. Тозалаш ва намуна олиш тешиклари хизмат кўрсатиш учун қулай жойда ўрнатилиши ва қопқоқлари зич беркитилиши лозим. Тиқилиб қолган маҳсулотларни қувурларга қаттиқ предметлар ёрдамида зарба уриш йўли билан бартараф этиш тақиқланади. Маҳсулот ҳаракатланиши вақтида тешикни очиқ қолдириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
283. Ташлаб юборувчи клапанлар, бўлувчилар хизмат кўрсатиш учун қулай жойда ўрнатилиши ва хизмат кўрсатиш учун тешиги бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
284. Материал ўтказгичлар осиб қўйилганда, бино орасида ёки таянчларда очиқ ўтказилганда, қувурларнинг фланецли бирлаштиргичларига хизмат кўрсатиш имконияти бўлиши зарур. Материал ўтказгичларнинг иссиқлик изоляциясини қуруқ йўл билан амалга ошириш назарда тутилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
285. Материал ўтказгичларни горизонтал равишда ўтказишда уларни аэро аралашма ҳаракатининг йўналиши бўйича кичик қиялик билан ўрнатиш тавсия этилади. Материал ўтказгичларнинг деталлари зич бирлаштирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
286. Материал ўтказгичлар, тўсиқлар ёки деворлар орқали ўтказилганда, ҳарорат ўзгариши билан қувурларнинг сурилиши имконини берадиган патрубка (диаметри катта бўлган бир бўлак қувур) орқали ўтказилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
287. Материал ўтказгичларда маҳсулотнинг ҳаракатланишини назорат қилиш учун қулай жойда (пол сатҳидан 1,6 м баландликда) кўриниши яхши бўлган органик ойнадан қилинган, қувурларда зич беркитиладиган вставкалар бўлиши лозим. Материал ўтказгичларнинг атрофидаги статик электр токини олиш учун вставкалар қадами 200 мм бўлган органик ойнани ўраб олувчи эгилувчан металл ўтказгич билан уланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
288. Аспирация ҳаво ўтказгичлар вертикал шаклда, 600 дан кам бўлмаган горизонт қияликда минимал горизонтал участканинг узунлиги бўлган ҳолатда ва хизмат кўрсатиш учун қулай бўлган 3 м дан ортиқ бўлмаган баландликда ўтказилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
289. Ҳаво ўтказгичларнинг ичида чангни ушлаб ва чўкиб қолишига хизмат қиладиган ҳеч қандай нотекислик ва ғадир-будурликка йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
290. Горизонтал участкаларда ҳаво ўтказгичларни тозалаш учун тешиклар 4 м дан ошмаган масофада ўрнатилади.Тешиклар ҳаво ўтказгичларнинг деталларида (отвод, тройник, крестовина) ҳам бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
291. Ҳаво ўтказгичларни тозалаш учун тешиклар, аэродинамик ўлчаш учун штуцерлар жойлашган жойлари, хавфсиз хизмат кўрсатиш, аспирация ва пневматик транспорт ускуналарини синаш ҳамда созлаш ишларини бажариш хавфсизлигини таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-§. Пневматик транспортёр ускунасига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
292. Пневматик транспортёр тизимининг шлюзли очиш ва ёпиш мосламалари, тезликни назорат қилиш рельси (бу талаб юқори ишлаб чиқариш ускуналари комплектидаги шлюзли очиш ва ёпиш мосламаларига тегишли эмас) билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
293. Мосламанинг парраги айланишини текшириш учун валнинг орқа қисмидан амалга оширилади, қўл билан парракни айлантириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-§. Пневматик қабул қилгичларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
294. Пневматик қабул қилгичнинг таг қисми қулай ечилишини таъминлайдиган мослама билан жиҳозланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
295. Механик қўзғатиш билан ишлайдиган қабул қилгичларда, маҳсулот тиқилиб қолганда роторни тўхтатиш учун блокировка мосламаси билан жиҳозланган бўлиши лозим. Мазкур қабул қилгичларда ҳаво бериш тешиги панжара билан ўралган бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-§. Марказдан қочма чанг ажратгичлар — циклонларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
296. Марказдан қочма чанг ажратгичлар — циклонларнинг фланец улагичлари ва деталлари ҳаво чиқариб юборилишига йўл қўймаслик учун зич бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
297. Марказдан қочма чанг ажратгичлар — циклонлар люклари ёнига бориш йўли хавфсиз бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
298. Сўриб олинган чанг ушлагичлардан узлуксиз равишда чиқариб ташланиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-§. Сўриб олиш фильтрлари ва импульсли сиқилган ҳаво билан тозалаш фильтр-циклонларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
299. Фильтр қутиси, чанг учун корпус, қабул қилгич коробкаси, чиқариш коллекторлари ва эшиклар зич ҳамда ҳаво сўрилишига йўл қўйилмаслиги лозим. Фильтрларда корпус тешиклари билан енглар учун осма рамаларнинг болтлари орасидаги масофанинг зич бўлиши назарда тутилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
300. Сўриб олиш фильтрларининг енглари бутун, узилмаган ва ҳавони тозалашни таъминлайдиган ҳамда зич фильтрлайдиган матодан тайёрланиши лозим. Енгларни тортиш бир хилда бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
301. Тишли ғилдиракнинг цилиндрик, конусли-занжирли ва тасмали узатмалар, айланадиган кулачоклар, бошқа режимга ўтказиш мосламаларининг хавфсиз хизмат кўрсатишни таъминлайдиган тўсиқлари бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
302. Фильтрлар ишлаш жараёнида тасмаларни кийдириш ва силкитиш механизмида таъмирлаш, жумладан шнек, йиғиш ва чиқариш клапанларини тозалаш ҳамда созлаш ишларини амалга ошириш тақиқланади. Шнек парракларини тарновнинг таг қисмига тегишига рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
303. Импульсли сиқилган ҳаво билан тозалаш фильтр-циклонларида, импульсли сиқилган ҳаво билан тозалаш ва электр пневматик клапанли бошқариш асбобларининг созлиги текширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
304. Енгларга хизмат кўрсатиш эшиклари зич бўлиши лозим. Енгларга хизмат кўрсатишда хавфсизлик талабларига жавоб берадиган нарвондан фойдаланишга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
305. Фильтрли енгларнинг симдан қилинган каркаслари текис фольга билан ерга уланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-§. Лентали ковшли норияларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
306. Дон ва уни қайта ишлашдан ҳосил бўлган маҳсулотлар учун лентали ковшли норияларнинг тузилиши ташкилотнинг стандартларига мувофиқ бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
307. Нориялардаги ковшлар ва мустаҳкамлаш деталлари узатилаётган маҳсулотга тушиб кетмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
308. Нория лентаси барабандан чиқиб кетмаслиги учун эни бўйича бир хилда тортилган бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
309. Узатиш барабанининг ўқи бўйича полдан 1,5 м баландликда жойлашган нориялар бош қисми(головка)ларига хизмат кўрсатиш учун, баландлиги 1 м ва пастдан 0,15 м баландликдан тўлиқ ўралган тутқич ва тўсиқлар билан жиҳозланган махсус майдонча назарда тутилиши лозим. Майдончага кўтарилиш учун эни 0,7 м дан кам бўлмаган тутқич билан жиҳозланган зинапоя ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
310. Нория башмакларини чуқурлаштириш тавсия этилмайди. Агарда бунинг иложи бўлмаса, нория чуқурларида баландлиги 1 м дан кам бўлмаган тўсиқлар ўрнатилиши ва нория чуқурига эни 1 м дан кам бўлмаган йўлак бўлиши лозим. Чуқурларга кириб бориш учун кўчмас зинапоя ўрнатилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
311. Нория қувурларида кўриш ва ленталарни тортиш учун люклар ўрнатилиши лозим. Ленталарнинг ҳаракатланишини кузатиш учун полдан 1,6 м баландликда кўриш люклари ўрнатилиши лозим. Ленталарни тортиш учун люкларнинг ўртача ўқи полдан 1,3 м дан кам бўлмаган баландликда жойлашиши керак. Нориянинг иш вақтида кўриш ва лентани тортиш люклари ҳамда нориянинг бош қисми (головка) ва башмакининг эшиклари зич беркитилиши лозим. Норияларнинг башмаклари ва қувурлари чанг киритмайдиган бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
312. Норияларни ишга туширишни масофадан бошқаришда фақат огоҳлантириш товуши берилгандан сўнг амалга оширилиши мумкин. Жойида бошқаришда ишга тушириш тугмаси нория бош қисми(головка)нинг ёнида, электродвигатель яқинида жойлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
313. Норияни тўхтатиш унинг бош қисми(головка) ва башмаки ёнидаги «Тўхтатиш» тугмаси орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
314. Барча турдаги норияларнинг башмакларида маҳсулот тиқилиб қолишидан сақлаш датчиклари ва тезлигини назорат қилиш релеси назарда тутилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
315. Нория қийин сочиладиган маҳсулотларда ишлаганда, норияларда маҳсулот тошиб кетишининг олдини оладиган ва башмакларнинг қабул қилиш жойининг юқори қисмида таъминлаш мосламалари назарда тутилиши лозим. Бошоқли ва гранулланган маҳсулотлардан ташқари хом ашёлар лентанинг ҳаракат йўналиши бўйича берилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
316. Ковшларнинг орқа деворидаги болтлар учун мўлжалланган тешикларда ўткир металл учлари ва металл қириндилари бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-§. Лентали, занжирли конвейерлар, роликсиз, винтли ва аэротарновларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
317. Маҳсулотни ташлаш ва тушириш мосламалари конвейернинг ҳаракатланиш йўналиши бўйича маҳсулотни бир меъёрда ва марказга ташлашни таъминлаши керак. Маҳсулотни ташлаш ва тушириш мосламалари маҳсулотнинг тошиб кетиши ёки тушиб кетиши ва конвейернинг ортиқча юкланишига йўл қўймаслиги зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
318. Транспортировка қилинаётган маҳсулотни бир конвейердан иккинчи конвейерга ёки машинага беришда маҳсулотнинг конвейердан ёки машинадан тушиб кетишига йўл қўймайдиган мосламалар назарда тутилиши лозим. Қопли юклар учун конвейерларнинг ён томонлари барча узунлиги бўйича баландлиги 200 мм дан кам бўлмаган деворлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
319. Қия қилиб ўрнатилган конвейерларда (конвейерларнинг оғма участкаларида) донали юкларни транспортировка қилишда (қоплар маҳсулот билан) лентанинг текислигига нисбатан ҳаракатсиз ҳолатда ва юклашда эгаллаган ҳолатини ўзгартирмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
320. Қия қилиб ўрнатилган конвейерларда узатма тўхтатилганда, юкни кўтариб турувчи элементнинг ўз-ўзидан юриб кетишига йўл қўймаслик имконияти бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
321. Сочма юклар учун мўлжалланган кўчмас лентали конвейерларнинг юксиз лентасини тозалаш мосламаси бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
322. Лентанинг барабанда сирпанишига йўл қўйилмайди. Лента сирпаниши пайдо бўлганда, ушбу носозликни конвейернинг тузилишида назарда тутилган йўл билан бартараф этилиши керак. Кўчмас лентали конвейерларда тезликни назорат қилиш релени ўрнатмасдан улардан фойдаланишга рухсат этилмайди. Лента таранглиги бўшаб қолганда, узатма барабанларни мойлаш тақиқланади. Лентанинг пастки қисмидан полгача бўлган масофа 150 мм дан кам бўлмаслиги зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
323. Кўчма юклаш ёки тушириш мосламалари билан жиҳозланган конвейерлар йўналишида блокировкалар ва юклаш-тушириш мосламаларининг юришини чеклайдиган таянчлари бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
324. Конвейернинг ҳаракатланадиган қисмларига (узатма, таранг тортиш барабанлари, таянч роликлари ва пастки роликлар, тасмали ва бошқа турдаги узатишлар, шкивлар, муфталар, валлар учлари ва бошқалар) хизмат кўрсатиш персонали ва конвейерлар олдида ишлаётган шахслар ишлайдиган жойларда тўсиқлар ўрнатилган бўлиши керак. Вертикал таранг тортиш юклари полдан 2 м дан кам бўлмаган баландликда тўсиқ билан жиҳозланган бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
325. Конвейерларнинг бош ва орқа қисмларида конвейерни тўхтатиш учун авария тугмалари бўлиши лозим. Умумий узунлиги бўйича очиқ конвейерларнинг хавфли жойларда конвейерни авария вазиятларида хоҳлаган жойда тўхтатиш учун қўшимча тўхтатиш мосламалари билан жиҳозланган бўлиши керак. Омборхоналарнинг пастки ва юқори силосларда пастки ва юқори конвейерларнинг узунлиги бўйича ҳар 10 м масофада «Тўхтатиш» тугмаси бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
326. Конвейерларни бошқариш чизмасида авария вазияти бартараф этилгунга қадар узатмани қайта ишга туширишга йўл қўймайдиган блокировка назарда тутилиши лозим. Автоматлаштирилган транспорт ёки технологик линиялар таркибига кирадиган конвейерларда авария вазияти пайдо бўлганда, автоматик равишда тўхтатиш мосламаси назарда тутилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Таъмирлаш тузатиш ишларини бажариш чоғида хавфсизликни таъминлаш талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Таъмирлаш ишларини бажаришда хавфсизликнинг умумий талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
327. Ташкилотнинг таъмирлаш хизмати асбоб-ускуналарнинг меҳнат хавфсизлиги талаблари, уларнинг техник паспортлари, техник йўриқномалари ва ишлаб чиқарувчи заводнинг бошқа ҳужжатларининг талабларига мослигини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
328. Асбоб-ускуналарни зарур техник ҳолатда тутиб туриш учун ташкилотда унга хизмат кўрсатишни яхшилаш, режали ва олдини олувчи таъмирлашнинг қатъий бажарилиши ҳамда таъмирлаш ишларининг сифатини яхшилаш бўйича чоралар кўрилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
329. Асосий ускуналарни капитал ва жорий таъмирлаш ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ишларни ташкил этиш лойиҳасига мувофиқ амалга оширилиши лозим. Ишларни ташкил этиш лойиҳаларида таъмирлашни ўтказишга жавобгар шахслар, шунингдек таъмирлаш ишларининг тартиби ва ходимларнинг хавфсизлигини таъминловчи чоралар кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
330. Ишлаётган цехларда пудратчи ташкилотлар томонидан бажарилувчи таъмирлаш, қурилиш ва монтаж ишлари наряд-рухсатнома билан расмийлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
331. Барча ҳолларда таъмирлаш ишларининг бажарилиш тартиби ва усуллари бош муҳандис ёки унинг ўринбосари билан келишилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
332. Таъмирлаш ишлари бажариладиган ҳудуд тўсилган ҳолатда бўлиши ва у ерда хавфсизлик плакати ва белгилари ўрнатилган бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
333. Таъмирлаш ишлари бошланишидан аввал таъмирлашда банд бўлган барча ходимлар ишларни ташкил этиш лойиҳаси билан таништирилиши ва таъмирлаш ишларини бажариш пайтида хавфсизлик чораларига риоя қилиш бўйича йўриқномадан ўтказилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
334. Носоз юк кўтарувчи механизм ва мосламаларда, шунингдек шаҳодатланган муддати тугаган механизмларда ишлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
335. Ечиб олинган агрегатлар, деталлар ва металл конструкциялар йиғиштириб қўйилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
336. Таъмирлаш пайтида иш жойларини, йўлларни, йўлакларни ва зинапояларни турли нарсалар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
337. Ҳавоза ва тўшамаларида ишлаш учун эҳтиёт камарлари ва арқонларидан фойдаланилиши шарт. Эҳтиёт камарлари арқонининг маҳкамланиш жойи конструкцияларда аввалдан белгилаб қўйилган бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
338. Таъмирлаш ишлари бажарилаётган ҳудуддаги электр ўтказгичлари ёки ускуналарнинг кучланиш остида бўлган очиқ қисмлари олдиндан электр токидан ўчириб қўйилган ёки махсус изоляцияловчи воситалар билан ишончли ҳимояланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
339. Ходимларнинг қизиган ускунанинг ичига кирган ҳолда таъмирлаш ишларини олиб боришига ускунани шамоллатиб, ичидаги газлар бутунлай чиқариб юборилгандан ва ҳавонинг ҳарорати кўпи билан 40oC гача пасайтирилгандан сўнг рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
340. Барча таъмирлаш ишлари цех ёки ташкилот раҳбари томонидан тайинланган шахсларнинг раҳбарлиги ва назорати остида бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
341. Материалларни ускунанинг иш майдончасига узатиш механизациялашган бўлиши ва улар тушиб кетмайдиган усулда бажарилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
342. Таъмирлаш олиб борилаётган жой ва барча ўтиш жойлари белгиланган меъёрларга мувофиқ ёритилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
343. Таъмирлаш тугагач кераксиз конструкциялар, асбоб-ускуналар, материаллар ва чиқиндилар цехдан олиб кетилиши, тўсиқлар, сақловчи мосламалар ва блокировкалар ўз жойига ўрнатилиши зарур. Барча турдаги таъмирлаш ишлари ташкилот бош муҳандиси томонидан тасдиқланган режавий-эҳтиёт таъмирлаш жадвалига мувофиқ бажарилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
344. Барча зарарли ва портловчи газлар бўлган ҳамда газлар йиғилиш эҳтимоли бор хоналарда таъмирлаш ишларини бошлашдан аввал, шунингдек таъмирлаш ишлари ҳамда аппаратлар ва қурилмаларни тозалаш вақтида хонадаги шамоллатиш тизимини ишлатиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
345. Таъмирлаш ишлари вақтида портловчи газ ва буғлар ажралиб чиқарувчи жараёнларни бажариш ишлари тақиқланади. Таъмирлаш ишларини бошлашдан олдин ва уларни бажараётганда бинодаги ҳавода портловчи буғ, газ бор йўқлигини текшириш лозим. Полга, майдончага, зинага ва бошқа жойларга металл асбобларни ташлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
346. Таъмирлаш ишларини амалга оширишда панжара, арматура, қувур ўтказгич ва муфта қобиғида туриш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
347. Ходимларнинг ўтиши, шунингдек асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмларини олиб ўтиш учун мўлжалланган йўллар сирпанчиқ бўлмаслиги зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
348. Зарарли ва портловчи моддалар ишлатилувчи асбоб-ускуна ва қувур ўтказгичлар деворининг қалинлиги (техник кўрикдан ўтказиш, пармалаш, ультратовуш ёрдамида) бош муҳандис томонидан режавий-эҳтиёт таъмирлаш жадвали асосида текшириб турилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
349. Асбоб-ускуна ва қувур ўтказгичларда ортиқча босим борлигида болтларни ва шпилкаларни тортиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
350. Барча портлаб ёниш хавфи бўлган биноларда тортиш шамоллатиш тизими ўчирилганда, режали ва огоҳлантириш таъмирлаш ишларини олиб бориш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
351. Асбоб-ускуна (резервуар)да таъмирлаш ишлари бошланишидан олдин, унга уланган барча қувур ўтказгичлардан тўсқич билан тўсилган ва технологик маҳсулотларнинг қолдиқларидан тозаланган ҳамда ўткир буғ билан буғлантирилган, сув билан ювилган ва шамоллатилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
352. Оловли ишлар ёрдамида ёки бошқа таъмирлаш ишлари уларни бажариш жараёнида кўрилган чора-тадбирларга қарамай хавфли вазият юзага келтириш шароитлари аниқланганда тўхтатилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Аппарат, сиғим ва қудуқлар ичида таъмирлаш ишларини бажаришда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
353. Аппарат, сиғим ва қудуқларни очиш, уларни текширувдан ўтказиш, тозалаш ва таъмирлаш ишлари цех бошлиғининг ёзма кўрсатмасига асосан (авария ҳолларидан ташқари) муҳандис-техник шахсларнинг узлуксиз назоратида ва ишга киришиш рухсатномаси тўлдирилгандан сўнг амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
354. Ходимларни аппарат (резервуар) ичига туширишдан олдин унга уланган барча қувур ўтказгичлар тўсқичлар билан беркитилган, технологик маҳсулотларнинг қолдиқларидан тозаланган, ўткир ҳидли қолдиқлар нейтраллаштирувчилар билан хавфсизлантирилган, сув билан ювилган ёки буғланган ҳамда 400 С га қадар совутилган ва шамоллатилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
355. Ўз тузилишида ҳаракатланувчи қисмлари бўлган аппаратларга ходимлар туширилишидан олдин у ўчириш билан қувватсизлантирилиши, хавфсизлик қўшимчаси олиниб, «Ёқилмасин, ходимлар ишламоқда!» деган огоҳлантириш ёзуви илиб қўйилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
356. Аппарат, сиғим ва қудуқларнинг ичидаги ҳаводан олинган намунанинг таҳлили уларнинг ичидаги ҳавода ҳажми бўйича камида 20 фоиз кислород борлигини ва аммиак, сирка кислотаси ва бошқа зарарли аралашмалар йўқлигини кўрсатган тақдирдагина уларнинг ичида ишларни бажаришга рухсат этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
357. Ишлар масъул муҳандис-техник ходимнинг раҳбарлигида камида уч ходим томонидан бажарилиши, улардан бири аппарат, идиш ёки қудуқнинг ичида бўлиши, иккинчиси эса юқорида туриб қутқариш арқонини ушлаган ҳолда ичкарида ишлаётган ходимни кузатиб туриши ва қудуқнинг ёнидан кетмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
358. Аппаратнинг ичида ишлаётган ходимнинг соғлиғи ёмонлашса, у дарҳол ишни тўхтатиб, ташқарига чиқиши лозим. Зарур ҳолларда кузатиб турувчи ва иш раҳбари жабрланган ходимни ташқарига чиқариб олишлари зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
359. Ходим авария ҳолатларида ичида газ бор ёки ҳаво алмашинуви етишмайдиган аппаратлар, сиғимлар, қудуқларда таъмирлаш ишларини бошлашидан олдин шлангли противогазни кийиши лозим. Шлангнинг орқа учи тоза ҳаволи ҳудудга чиқариб, маҳкамланиб қўйилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
360. Шлангли противогазда танаффуссиз ишлаш муддати 15 дақиқадан ошмаслиги шарт, шундан сўнг ходим 15 дақиқа очиқ ҳавода дам олиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
361. Идишларни, уларнинг ичига ходимларнинг тушиши билан боғлиқ ишларга тайёрлаш ҳамда ишлаш пайтидаги кўриладиган хавфсизлик чоралари наряд-рухсатномада баён қилинган бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
362. Таъмирлаш жараёнида ёнғин хавфсизлиги чораларини таъминлаш учун жавобгарлик оловли ишлар олиб бориладиган цех, тажрибахона, устахона, омборхона, бўлим раҳбарларига юклатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
363. Вақтинчалик пайвандлаш ишлари ва бошқа оловли ишлар бажариладиган жойлар объектнинг ёнғин хавфсизлиги учун жавобгар шахсининг (муассаса, цех, лаборатория, устахона, омборхонанинг раҳбари) ёзма рухсати билан аниқланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
364. Оловли ишлар билан боғлиқ таъмирлашга ёнғин хавфсизлиги талабларини биладиган, текширувдан ўтган ва махсус рухсатнома берилган ходимлар қўйилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
365. Оловли ишларни бошлашдан олдин ушбу ишларни бажарувчи ходимлар мазкур ишлаб чиқаришда ишларни бехатар бажариш қоидалари билан таништирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
366. Ишлаб турган портлаш хавфи бор объектлар ва ишлаб чиқариш қурилмаларига 25 м гача бўлган масофадаги ҳудудларда оловли ишларни бажариш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
367. Оловли ишлар бажарилаётган иш жойларида хавф юзага келган заҳотиёқ иш тўхтатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Фавқулодда вазиятларда хавфсиз ишлашга қўйиладиган талаб
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
368. Ташкилотларда эҳтимол тутилган аварияларни бартараф этиш режаси ишлаб чиқилиши лозим. Унда мавжуд шароитларни ҳисобга олган ҳолда аварияларнинг олдини олиш ва авария вазиятларини бартараф этиш, авария содир бўлганда эса, унинг оқибатларини чегаралаш ва енгиллаштириш, алангаланиш ва портлашнинг олдини олиш, аварияни бартараф этишда банд бўлмаган одамларни эвакуация қилиш юзасидан ходимларнинг тезкор вазифалари назарда тутилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
369. Мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
370. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
(370-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
371. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қўрилиш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗАКИРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 10 апрель

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. АБДУҲАКИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 10 апрель
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 10 апрель
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 10 апрель
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 10 апрель
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 10 апрель
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори А. ҚУРБОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 10 апрель
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси раиси Э. ҚУДРАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 10 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 17-сон, 213-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)