Ҳужжат кучини йўқотган 26.03.2018 22.12.2014 йилдаги 352-сон
ONLINE TRANSLATE
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан, 22.12.2014 йилдаги 352-сон
Kuchga kirish sanasi
29.12.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 26.03.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 213-сонли «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 22 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
352-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 декабрдаги 352-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида» ва «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб аталади) томонидан ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш юридик шахслар бўлган тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда тадбиркорлик субъектлари деб аталади) дори воситалари ва тиббий буюмларнинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси деб аталади) берилишини назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси дори воситалари ва тиббий буюмларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббиёт амалиётида қўллаш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси 5 йил муддатга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш даврида дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларидаги маълумотлар ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъектлари томонидан Бош бошқармага тақдим этилган ариза ва ўзгаришларга тааллуқли ҳужжатлар асосида дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Хорижий дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда улар учун рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Рухсат беришга доир талаблар ва шартлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси асосида дори воситалари ва тиббий буюмларни тиббий амалиётда қўллашда тадбиркорлик субъекти томонидан бажарилиши шарт бўлган талаблар ва шартлар қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат қилган тадбиркорлик субъектлари томонидан уларни тиббий амалиётда қўллашда қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш даврида рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси эгаси томонидан рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш тўғрисида, мазкур ўзгартиришлар киритилишининг сабаблари, уларнинг дори воситалари ва тиббий буюмларнинг самарадорлиги, хавфсизлиги, сифат кўрсаткичларига таъсири ҳақида тўлиқ маълумот келтирилган ҳолда Бош бошқармага ахборот бериш, жумладан дори воситасининг фармакологик самарадорлиги ва хавфсизлигига доир янги маълумотлар тўғрисида Бош бошқармани мунтазам равишда хабардор қилиб туриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари ва тиббий буюмларга доир техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга (кейинги ўринларда норматив ҳужжатлар деб аталади), дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларида келтирилган маълумотларга қатъий риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспертлар томонидан кўрсатилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, шунингдек дори воситалари ва табиий буюмлар намуналарини ҳамда бошқа материалларни ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган муддатларда тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва намуналар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини олиш учун тадбиркорлик субъекти (ёки унинг номидан ҳаракат қилувчи ишончли шахс) Бош бошқармага қуйидагиларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) мазкур Низомнинг 2 (дори воситалари учун) ва 2а (тиббий буюмлар учун) — иловаларига* мувофиқ шакл бўйича ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тадбиркорлик субъектининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) мазкур Низомнинг 3 (дори воситалари учун) ва 3а (тиббий буюмлар учун) — иловаларида* назарда тутилган тартибда йиғилган, қисмлар бўйича гуруҳланган, бетлари қисмлар бўйича рақамланиб, тегишли равишда ариза берувчи тадбиркорлик субъекти раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган дори воситалари ёки тиббий буюмларнинг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларининг бир хилдаги икки нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) дори воситалари ва тиббий буюмларнинг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида дори воситаларининг учта саноат серияларида (хорижий дори воситалари учун битта серия) уч маротаба синовлар ўтказилиши учун зарур бўлган миқдордаги ва тиббий буюмларнинг норматив ҳужжатларига мувофиқ синовлар ўтказилиши учун зарур бўлган миқдордаги стандарт намуналари, субстанциялар (дори моддалари), ёт ва ўхшаш моддалар стандартлари, махсус реактивлар ва уларнинг сифат сертификатлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тадбиркорлик субъектидан ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва намуналарни тақдим этишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва тегишли намуналар Бош бошқармага бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақидаги хабарнома билан бирга тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар тадбиркорлик субъектининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда намуналар бевосита ёки почта алоқа воситаси орқали тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини олиш учун Бош бошқармага тақдим этилган ҳужжатлар ва тегишли намуналар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхат ҳужжатларнинг қабул қилинган санаси ва қабул қилган шахснинг лавозими, фамилияси, исми кўрсатилиб, имзоси қўйилган ҳолда дарҳол тадбиркорлик субъектига берилади (юборилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини олиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги махфий маълумотлар Бош бошқарма томонидан ошкор қилинмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш, гувоҳнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Бош бошқарма дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ишларини белгиланган тартибда, тегишли бўлимлар орқали амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Тадбиркорлик субъектларининг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Дори воситалари экспертизаси ва стандартизацияси давлат марказининг (кейинги ўринларда Давлат маркази деб аталади) ҳисоб рақамига ўтказилади. Тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тўғрисида берган аризасидан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий ишлаб чиқарувчининг (ёки унинг номидан ҳаракат қилувчи ишончли шахснинг) рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш, унга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, дубликат бериш, гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун йиғим суммаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан, Бош бошқарманинг кўрсатилган тартиботларни амалга оширишга харажатлари суммаси доирасида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Бош бошқарма тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тўғрисидаги аризасини ариза қабул қилинган санадан бошлаб 180 иш кунидан ошмайдиган муддатда кўриб чиқади, рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси беради ёки беришни рад этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтказиш учун умумий белгиланган 180 иш кунидан ошмайдиган муддатга қуйидагилар киритилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари ва тиббий буюмларни экспертизадан ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ариза берувчи томонидан тегишли ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган 45 иш кунидан ошмайдиган муддат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
клиник синовлар ўтказиш учун тегишли тартибда келишилган клиник базаларга ариза берувчи томонидан дори воситалари ва тиббий буюмлар намуналарини ҳамда клиник синовлар дастурларини тақдим этиш учун белгиланган 45 иш кунидан ошмайдиган муддат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бевосита клиник синовларнинг ўтказилиш муддатлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробари миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Давлат марказининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Бош бошқарма мазкур Низомга мувофиқ, амалга оширилган дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ишлари натижалари бўйича тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай тадбиркорлик субъектига рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериши ёки бундай ҳужжатни беришнинг рад этилганлиги тўғрисида уни ёзма шаклда хабардор қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Бош бошқарма дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини баҳолаш доирасида ишлаб чиқариш шароитларини, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини, сифати, самарадорлиги ва хавфсизлиги, қўллашда кутилаётган самаранинг инсон саломатлиги хавфига нисбатини дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш мақсадида мустақил равишда ёки учинчи томонни ёхуд холис экспертларни жалб этган ҳолда қуйидаги экспертиза ишлари, текширувлар, синовлар, таҳлиллар, тадқиқотлар, ўрганишлар ва илмий-техник баҳолашларни ўтказиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш шароитлари, ишлаб чиқарувчи муассасанинг ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва сифат назоратини олиб бориш қоидалари талабларига мувофиқлигини, сифатни бошқариш тизимини (дори воситаларининг сифатини мувофиқлаштирувчи халқаро стандартлар ишлаб чиқарувчи ташкилотда жорий этилган бўлса) баҳолаш, аниқлаш мақсадида инспекцион текширувлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари ва тиббий буюмларнинг лаборатория синовлари ва таҳлилларини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар бўлган дори воситалари ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармакологик, токсикологик тадқиқотлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
клиникадан олдинги тадқиқотлар, биоэквивалентлик синовлар ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Дори воситалари ёки тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказишда Бош бошқарма бўлимлари ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган тартибда ва муддатларда қуйидагиларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) рўйхатдан ўтказиш бўлими:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш учун ариза қабул қилингандан сўнг ариза ҳамда унга илова қилинган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг намуналари ва рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини бирламчи (дастлабки) экспертизадан (текширувдан) ўтказади. Экспертиза жараёнида ариза ва ҳужжатларни тақдим этишнинг мақсади, дорининг тури ва фармакотерапевтик гуруҳига мувофиқ мазкур Низомнинг 3 (дори воситалари учун) ва 3а (тиббий буюмлар учун) — иловаларида* талаб этилган ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи билан дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича тегишли ёзишмалар олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бирламчи (дастлабки) экспертизанинг ижобий натижалари асосида Давлат маркази ва аризачи ўртасида шартнома тузилишини таъминлайди ва ҳисоб варақасини расмийлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган йиғим суммаси тадбиркорлик субъекти томонидан тўлангандан кейин дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш учун ариза ҳамда илова қилинадиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг намуналарини ва рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун Давлат марказига, Фармакология, Фармакопея, Янги тиббий техника қўмиталарига, шунингдек Наркотикларни назорат қилиш қўмитасига (дори воситалари таркибида гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар мавжуд бўлган тақдирда) тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Давлат маркази лабораториялари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларининг маъмурий, кимёвий, фармацевтик, биологик ва техник қисмларини экспертизадан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив ҳужжатларни баҳолайди, дори воситалари ва тиббий буюмлар намуналарининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш бўйича синовлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
синовлар баённомаларини, дори воситалари ёки тиббий буюмлар ҳужжатларини Фармакопея, Фармакология ва Янги тиббий техника қўмиталарига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Фармакопея қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларининг маъмурий, кимёвий, фармацевтик ва биологик қисмларини, лаборатория синовлари баённомаларини экспертизадан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фан ва техниканинг замонавий ютуқларини, шунингдек таъсир этувчи ва ёрдамчи моддаларнинг физик-кимёвий хоссаларини ҳисобга олган ҳолда, ариза берувчидан норматив ҳужжатларга муқобил усулларни, қўшимча таҳлил қилиш кўрсаткичлари ва усулларини киритишни ёки уларни алмаштиришни талаб қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мустақил экспертларни жалб этган ҳолда рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини экспертизадан ва такрорий экспертизадан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текшириш усулларини такрорлаш мумкин бўлмаганда, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, сезгирлиги ва аниқлиги етарли бўлмаганда қўшимча синовлар, шунингдек норматив ҳужжатлар усулларига синовдан ўтказиш талаб қиладиган ўзгартиришларни киритиш учун Давлат марказининг тегишли лабораторияларига дори воситаларининг намуналарини ва ҳужжатларини юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари ва тиббий буюмларнинг норматив ҳужжатларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилган ҳужжатлар ва экспертлар хулосалари асосида дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида Экспертлар кенгашига тавсиялар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Фармакология қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармакология ва (ёки) дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларининг маъмурий, фармакологик, токсикологик ва клиник қисмларини экспертизадан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мустақил экспертларни жалб этган ҳолда фармакологик ва (ёки) дори воситаларининг ҳужжатларини экспертизадан ёки қайта экспертизадан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
синовлар турларини белгилайди, клиник синовлар ўтказиш учун тегишли клиник базаларни маъқуллайди, клиник синовлар дастурларини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар беради ва уларни маъқуллайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилган маълумотлар ва экспертлар хулосалари асосида Экспертлар кенгашига клиник синовларсиз ёки клиник синовлар асосида дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида тавсиялар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситаларини қўллаш бўйича йўриқномани ёки уларга киритиладиган ўзгартиришларни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармокологик огоҳлик бўйича фаолиятни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Янги тиббий техника қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларининг маъмурий, кимёвий, биологик, техник қисмларини, лаборатория таҳлиллари баённомаларини, шунингдек клиник (тиббий) синовлар материалларини экспертизадан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мустақил экспертларни жалб этган ҳолда тиббий буюмларнинг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини экспертизадан ва такрорий экспертизадан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий буюмларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, аккредитациядан ўтган лабораторияларда ёки тиббий буюмларнинг ўрнатилган жойида синовларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
клиник (тиббий) синовлар дастурларини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар беради ва клиник (тиббий) синовлар дастурларини келишади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
синовлар турларини белгилайди, клиник (тиббий) синовлар ўтказиш учун тегишли клиник базаларни маъқуллайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий буюмларнинг клиник синовлари ўтказилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий буюмларни қўллаш ва маркировка қилиш бўйича йўриқномаларни ёки уларга киритиладиган ўзгартириш ёки қўшимчаларни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий буюмларнинг норматив ҳужжатларини келишишга ёки тасдиқлашга тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилган ҳужжатлар ва экспертларнинг хулосалари асосида Экспертлар кенгашга тиббий буюмларни клиник синовларсиз ёки клиник (тиббий) синовлар асосида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида тавсиялар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибида гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар мавжуд бўлган дори воситаларининг рўйхат ўтказиш ҳужжатларини экспертизадан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибида гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар мавжуд бўлган дори воситаларини экспертизадан ўтказишда давлат назоратида бўлган гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар рўйхатида ушбу моддаларнинг мавжудлигини, уларни тиббиётда қўллашга рухсатномаларни, шунингдек уларни шифокор рецепти бўйича бериш зарурлигини кўриб чиқади ҳамда Фармакология ва Фармакопея қўмиталарига таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) Фарминспекция:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги дори шакли ёки тиббий буюмнинг турини ишлаб чиқариш, сифатини назорат қилиш ташкил этилган тақдирда дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқариш ва сифатни назорат қилиш шароитларининг ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда сифатни назорат қилиш қоидаларига мувофиқлигини текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текшириш натижаларига кўра дори воситаси ва тиббий буюмнинг тегишли турини ишлаб чиқариш ва сифатини назорат қилиш шароитларининг мавжудлиги тўғрисида маълумотнома беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) Халқаро стандартларни фармацевтика соҳасига жорий этишни мувофиқлаштириш бўлими текшириш натижаларига кўра дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш корхонасининг халқаро стандартлар талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текшириш Экспертлар кенгашининг Фармакопея ва Фармакология қўмиталари экспертларининг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича хулосалари асосида қабул қилинадиган қарорига биноан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Экспертлар кенгаши Фармакопея, Фармакология, Янги тиббий техника қўмиталари, шунингдек Бош бошқарманинг бошқа бўлинмалари хулосалари асосида тиббиёт амалиётида дори воситаларини ва тиббий буюмларни қўллашга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида етти иш куни мобайнида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Бош бошқарма Экспертлар кенгаши қарори қабул қилингандан кейин бир иш куни мобайнида рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Рўйхатдан ўтказиш бўлими Бош бошқарма буйруғига мувофиқ бир иш куни мобайнида субъектга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини ушбу Низомнинг 4 (дори воситалари учун) ва 4а (тиббий буюм учун) — иловаларига* мувофиқ расмийлаштиради ва беради (ёки юборади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2 — 4а-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Қуйидагилар рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси беришни рад этиш учун асос бўлиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг, дори воситалари ва тиббий буюмлар намуналарининг ва бошқа талаб қилинадиган материалларнинг тадбиркорлик субъекти томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектининг рухсат бериш талаблари ва шартларига номувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларни ўрганиш, тадқиқ қилиш, текшириш ёки бошқа илмий-техник баҳолаш (дори воситалари ва тиббий буюмларнинг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сифати, хавфсизлиги ва самарадорлигини характерловчи лаборатория ёки клиник (тиббий) синовларнинг) якунлари бўйича асослантирилган салбий хулосалар олиниши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси беришнинг бошқа асосларга кўра, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаблари бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини беришнинг рад этилганлиги тўғрисидаги хабарнома тадбиркорлик субъектига ёзма шаклда, рад этишнинг сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ҳамда тадбиркорлик субъекти кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади ёки берилади (тақдим этилади). Тадбиркорлик субъекти рад этиш сабабларини бартараф этишга ва такрорий кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этишга ҳақли бўлган муддат рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда тадбиркорлик субъекти томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш ва экспертиза жараёнини давом эттириш Бош бошқарма томонидан субъектнинг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ҳамда рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади, ушбу банднинг учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъекти аризасининг такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар рад этиш сабабларининг тадбиркорлик субъекти томонидан бартараф этилиши дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сифати, самарадорлиги ва хавфсизлиги хоссаларининг ўзгаришига олиб келса, у ҳолда ариза янгидан берилган ҳисобланади ва Бош бошқарма томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда Бош бошқарма томонидан илгари ариза берувчига ёзма шаклда баён қилинмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабабларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ бўлган рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси беришнинг рад этилгани тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин тадбиркорлик субъекти томонидан берилган ариза янгидан берилган ҳисобланади ва Бош бошқарма томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Тадбиркорлик субъекти рухсат бериш тусидаги ҳужжатни беришнинг рад этилиши, шунингдек Бош бошқарма мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларида келтирилган маълумотлар рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати давомида ўзгарган тақдирда тадбиркорлик субъекти Бош бошқармага тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади ҳамда зарурат бўлганда намуналар ва стандартларни тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ўзгартиришлар дори воситаси ва тиббий буюмнинг сифати, самарадорлиги ва хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатларда Бош бошқарма ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни асосли равишда рад этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги аризаси Бош бошқарманинг тегишли бўлинмалари ваколатлари доирасида 90 иш кунидан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилади. Тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасида келтирилган маълумотларни ўзгартиришни талаб қилган тақдирда, рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳам ушбу Низом VI бўлимининг 33, 34 ва 35-бандларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликатлар бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Тадбиркорлик субъекти қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи ўзгарганда, фаолият кўрсатиш жойини (почта манзилини) ўзгартирмасдан тадбиркорлик субъекти ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин етти иш куни мобайнида Бош бошқармага рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисида, кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатлар тадбиркорлик субъекти томонидан Бош бошқармага бевосита ёхуд почта алоқа воситаси орқали, уларнинг етказиб берилганлиги ёки электрон шаклда олинганлиги тўғрисидаги хабарнома билан бирга тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар тадбиркорлик субъектининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси қайта расмийлаштирилгунгача, рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган тадбиркорлик субъекти ёки унинг ҳуқуқий вориси дори воситаси ва тиббий буюмни қўллашни рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган ариза асосида, ваколатли органнинг аризани қабул қилиш санаси тўғрисидаги белгиси билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштиришда Бош бошқарма берилган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномалари реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш ва бериш рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда Бош бошқарма томонидан олинган кундан бошлаб 5 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштирганлик учун тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш тўғрисидаги аризаси Бош бошқарма томонидан кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Давлат марказининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати тадбиркорлик субъекти томонидан Бош бошқармага зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда берилган аризасига биноан узайтирилиши мумкин. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза Бош бошқармага унинг амал қилиш муддати тугашидан олдин уч ой мобайнида берилиши керак. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Давлат марказининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси йўқолган ёки яроқсиз бўлиб қолган тақдирда тадбиркорлик субъектининг аризасига биноан унинг дубликати берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош бошқарма рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси дубликатини ариза, шунингдек рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси яроқсиз ҳолга келганда — унинг асл нусхаси ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси дубликати берилганлиги учун тадбиркорлик субъекти томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда бериши ёки юбориши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси дубликати берилганлиги учун Бош бошқарма томонидан тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун дубликат бериш тўғрисидаги ариза берилган санада тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Давлат марказининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Қуйидагилар рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилинишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган, рухсат бериш талаблари ва шартларининг бир маротаба қўпол равишда бузилишига киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош бошқарма томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя этилишини текширувлардан бош тортиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
улар учун рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси берилган ҳаракатларни ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш натижасида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиш ёхуд зарар етказилишининг реал хавфини пайдо қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Берилган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномалари реестри
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Бош бошқарма берилган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномалари реестрини юритади ва уни ўз сайтларида жойлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Берилган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномалари реестрида тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектининг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, манзили, телефони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситасининг савдо, халқаро патентланмаган номи, дорининг шакли, дозаси, чиқарилиш шакли ва тиббий буюмларнинг номи, модели, шакли, тури, сарфлаш ва бутловчи қисмлари ва бошқалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг берилган санаси ва тартиб рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш, уни бекор қилиш ва унинг дубликатини беришнинг асоси ва санаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Берилган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномалари реестридаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқ ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситалари ва тиббий буюмларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтказиш учун умумий белгиланган 180 иш кунигача бўлган муддатга қуйидагилар киритилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари ва тиббий буюмларни экспертизадан ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликларни ариза берувчи томонидан бартараф этиш ва тегишли ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган 45 иш кунидан ошмайдиган муддат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари ва тиббий буюмларнинг намуналарини, клиник синовлар ўтказиш учун ариза берувчи томонидан тегишли тартибда келишилган клиник базаларда ўтказиладиган клиник синовлар дастурларини тақдим этиш учун белгиланган 45 иш кунидан ошмайдиган муддат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бевосита клиник синовларнинг ўтказилиш муддати.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 620-модда)