28.11.2003 йилдаги 534-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.11.2003 йилдаги 534-сон
Kuchga kirish sanasi
28.11.2003
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖАЛБ ЭТИЛАДИГАН ХОРИЖИЙ КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КАФОЛАТЛАРИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бериш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси кафолатлари фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий кредитлар ва қарзлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бериш тўғрисидаги таклифлар Вазирлар Маҳкамасига фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси кафолатлари берилганлиги учун тўлов ундириш тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар, бунда ушбу норманинг 2004 йил 1 январдан бошлаб жорий этилишини назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5 Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р. С. Азимов ва Э. М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2003 йил 28 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
534-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
28 ноябрдаги 534-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бериш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Жалб этиладиган хорижий кредитлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси резидентларининг мажбуриятлари бўйича кредиторларга Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бериш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Юридик шахслар – резидентлар мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатлари хорижий кредиторларга хорижий давлатлар, банклар ёки юридик шахслар билан тузилган ташқи қарзларни олиш тўғрисидаги шартномалар бўйича берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истисно ҳолларда Ўзбекистон Республикаси кафолатлари Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларига Ўзбекистон Республикаси кафолати остида олинган хорижий кредитларни қайта молиялаштириш ёки улар бўйича давлат бюджети маблағлари кредитларни қайтариш манбаи этиб белгиланган стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларнинг молиялаштирилишини таъминлаш учун берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси кафолатлари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган давлат ташқи қарзининг чекланган миқдори доирасида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси кафолатлари фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий кредитлар ва қарзлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бериш тўғрисидаги таклифлар Вазирлар Маҳкамасига фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича техник-иқтисодий асослашга доир материалларни, шунингдек уларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси резидентларининг норезидентлар олдидаги бирон-бир мажбуриятлари назарда тутиладиган ҳужжатларни олдиндан кўриб чиқади ва улар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хулоса киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси кафолатлари, қоидага кўра, устав жамғармаларидаги давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган юридик шахсларнинг лойиҳаларини таъминлаш учун берилмайди, Ҳукумат қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси кафолатлари хорижий кредиторларга қарз олувчи томонидан кредитор тўғрисида кейинги уч молия йили учун эълон қилинган йиллик ҳисоботлар асосида ахборот тақдим этилган тақдирда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси томонидан кафолатланган кредит (қарз битимлари шартларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек ушбу битимлар шартларининг ўзгартирилиши билан боғлиқ бўлган Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бериш, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ёки Бош вазирининг ёзма топшириғига кўра амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ўзбекистон Республикаси кафолатларини олиш учун мурожаат қилиш тартиби ва уларни бериш шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилингандан кейин Ўзбекистон Республикаси кафолатларини олиш учун қарз олувчи, хорижий кредит қайта молиялаштирилган тақдирда эса — субқарз олувчи билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) уларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси резидентларининг норезидентлар олдидаги бирон-бир мажбуриятлари назарда тутилган ҳужжатлар, улар асосида ташқи қарзлар жалб этиладиган ёки улар бўйича жалб этиладиган ташқи қарзлар олиниши муносабати билан қарз олувчи (субқарз олувчи) мажбуриятлари пайдо бўладиган ҳужжатларнинг асл нусха тилидаги нусхалари, шунингдек уларнинг расмий тасдиқланган давлат ёки рус тилига таржимаси, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит (қарз/субқарз) битими лойиҳалари, Ўзбекистон Республикаси кафолати ва кафолат битими матнлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг контрактлар бўйича хулосалари;
(7-банди «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34—36-сон, 264-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) жалб этиладиган кредитларни ўзлаштириш ва қайтаришнинг қарз олувчи томонидан имзоланган прогноз жадваллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) лойиҳани молиялаштиришнинг барча манбалари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) қарз олувчи (субқарз олувчи) ва/ёки Кафолатчи томонидан қабул қилинадиган мажбуриятларга тааллуқли бошқа ҳужжатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикаси кафолати базис (келишилган) кредит (қарз) битимлари бўйича бериладиган бўлса, у ҳолда фақат ушбу банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Базис (келишилган) кредит (қарз) битими дейилганда аниқ лойиҳалар кўрсатилмасдан, молиялаштиришнинг умумий шартлари белгиланадиган, банклар ўртасида имзоланадиган битим тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар олинган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулоҳазалар ва таклифлар мавжуд бўлган тақдирда уларни қарз олувчига (субқарз олувчига) пухта ишлаш учун ёзма равишда жўнатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулоҳазалар мавжуд бўлмаганда Ўзбекистон Республикаси кафолатини беришга тайёр эканлик тўғрисида тегишли тасдиқнома-хатни жўнатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Молия вазирлигининг тегишли тасдиқнома-хати олингач қарз олувчи хорижий кредитор билан кредит (қарз) битимини тузади, битимнинг асли ва нусхаси тақдим этилгандан кейин Молия вазирлиги қарз олувчи (субқарз олувчи) билан бир ҳафта муддатда кафолат битимини тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Кафолат битими тузилгач Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уч кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси кафолатини ва кредит (қарз) битимни расмийлаштиради ҳамда рўйхатдан ўтказади, сўнгра Ўзбекистон Республикаси кафолатини ва кредит (қарз) битимининг асл нусхасини хорижий кредиторга тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси кафолати ва кредит (қарз) битими алоҳида дафтарларда рўйхатдан ўтказилади, уларда кафолатнома беришга ва кредит (қарз) битимини имзолашга асос бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори чиққан сана ва унинг тартиб рақами, кафолатланган мажбуриятлар миқдори, кафолатнинг рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами ва берилган санаси, кредит (қарз) битимининг рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами, хорижий кредитор, хорижий кредит қайта молиялаштирилган тақдирда эса — республиканинг қайта молиялаштирувчи тижорат банки, қарз олувчи (субқарз олувчи) — Ўзбекистон Республикаси резиденти кўрсатилади. Кўрсатиб ўтилган дафтарлар тартиб рақами қўйилган , ип ўтказиб тикилган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан имзоланган ва Молия вазирлигининг гербли муҳри қўйилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва қарз олувчи (субқарз олувчи) ўртасида тузиладиган кафолат битимига мувофиқ қарз олувчи (субқарз олувчи):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тўловларни ўз вақтида амалга ошириши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси томонидан кафолатланган кредит (қарз/субқарз) битимида назарда тутилган барча мажбуриятларни бажариши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бошқа кредит (қарз)ларни Молия вазирлиги билан келишган ҳолда жалб этиши шарт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қарз олувчи томонидан Молия вазирлиги олдидаги шартнома мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда қарз олувчи Молия вазирлиги билан келишмасдан фойдани тақсимлаш ва бошқа қарзлар бўйича тўловларни амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Молия вазирлиги пул маблағларини қарз олувчининг ва субқарз олувчининг (субқарз олувчининг мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолати берилган тақдирда) исталган ҳисоб рақамидан исталган валютада сўзсиз ундириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарз олувчи (субқарз олувчи)нинг ҳисоб рақамларидан пул маблағларини кўчириш тўловларни бюджетга кўчириш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси томонидан кафолатланган хорижий кредитларни ҳисобга олиш ва уларнинг ҳаракатини кузатиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда мазкур кредитларга хизмат кўрсатувчи ваколатли банклар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қарз олувчи кафолат амалда бўлган муддат мобайнида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчи (субқарз олувчи)нинг Ўзбекистон Республикаси томонидан кафолатланган мажбуриятлари бажарилиши тўғрисида Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган шакл бўйича ҳисоботларни ҳар ойда, ойнинг бешинчи кунидан кечикмай;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчи (субқарз олувчи)нинг аудитор ташкилот томонидан тасдиқланган молиявий ҳисоботини ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 июлидан кечикмай тақдим этиши шарт.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 22-сон, 228-модда; 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)