27.08.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2612
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи, 27.08.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2612
Kuchga kirish sanasi
02.09.2014
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ, САНОАТДА, КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи

Ядро физикаси корхоналарида ишлар хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 27 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2612]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сонли «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сонли «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига асосан буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ядро физикаси корхоналарида ишлар хавфсизлиги қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошлиқ Б. ГУЛЯМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 6 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
108-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 6 августдаги 108-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядро физикаси корхоналарида ишлар хавфсизлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚОИДАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.

Мазкур Қоидалар ядро физикаси корхоналарида ишлар хавфсизлиги қоидаларини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Қоидалар ядро физикаси корхоналарига — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти ва илмий-тадқиқот лабораторияларига (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Қоидалар ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, технологик жараёнларни ва цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Хавфсизликка қўйиладиган умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 6 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3831, 06.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 10/26/3831/0463-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш бўйича қоидаларни ўз ичига олган жамоа шартномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича назорат юритиш журнали (уч босқичли назорат);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларга ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир касб ва иш турлари учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2022 йил 31 январдаги 03/ЮБ-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2612-1, 10.02.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2022 й., 10/22/2612-1/0121-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятлари жумласига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2022 йил 31 январдаги 03/ЮБ-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2612-1, 10.02.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2022 й., 10/22/2612-1/0121-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ходимларни ўқитиш, уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ва уларга йўл-йўриқ беришни ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ходимлар ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, уларнинг билимлари синовдан ўтказилиши ва уларга йўл-йўриқ берилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 6 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3831, 06.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 10/26/3831/0463-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ҳар бир касб ва иш турлари учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 6 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3831, 06.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 10/26/3831/0463-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ташкилотлар ГОСТ 17.2.3.02-78 «Табиатни муҳофаза қилиш. Атмосфера. Саноат корхоналари зарарли моддаларининг йўл қўйиладиган чиқаришларини ўрнатиш қоидалари» бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ходимларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ҳамда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнат шароитларини аттестация қилиш орқали белгиланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгарганда, хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотларга ташкилот раҳбари томонидан тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ташкилотлар ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Лавозим йўриқномаларига мувофиқ, хавфли моддалар билан бажариладиган ишларни, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишларни, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган резервуарлар, электр қурилмаларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишларни ҳамда тегишли тармоқ тариф-малака маълумотномасига мувофиқ бошқа хавфли ишларни бажаришни назарда тутувчи касблар ўта хавфли касблар рўйхатига, мазкур вазифаларни бир марталик топшириқ асосида бажарилишини назарда тутувчи ишлар ўта хавфли ишлар рўйхатига киритилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўта хавфли ишларни бажариш фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжат (наряд-рухсатнома)га мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олишлари ва ишларни хавфсиз бажариш усулларини ўзлаштиришлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўта хавфли ишларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва хавфсиз бажариш белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилиши учун ташкилот раҳбарияти жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Жамоавий ва якка тартибда ҳимояланиш воситаларини қўллаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ходимлар хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларидан жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан ҳимояланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларидаги барча ходимларга таъсир қилган тақдирда қўлланилиши зарур ҳамда ташкилот биноларини қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Жамоавий ҳимоя воситаларига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини нормаллаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳарорати ва намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шовқиндан, тебранишдан, электр ва статик токлар уришидан ҳамда қурилмалар юзасини юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ходимлар Ядро хавфсизлиги хизматлари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий нормаларига (рўйхат рақами 2302, 2011 йил 21 декабрь) мувофиқ махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибдаги ҳимояланиш воситалари билан таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланадиган ходимлар уларни қўллаш, ҳимоя хусусиятлари ва амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ташкилотда қуйидагилар таъминланиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатураси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш ва улардан тўғри фойдаланиш устидан доимий назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфли ва заҳарли моддалар билан ишлашда фойдаланилган якка тартибдаги ҳимоя воситаларини дезинфекция қилиш, бир марта қўлланиладиган воситалар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Заҳарли моддалар билан ишлашда тери касалликларининг олдини олиш учун профилактик паста ва мазлардан фойдаланиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Касбий танлов
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ташкилотларда танлов ўтказилиши лозим бўлган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ходимлар ва ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли тармоқ тариф-малака маълумотномасига мувофиқ зарур маълумотга ва иш тажрибасига эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Босим остида ва бошқа ўта хавфли ишларда ишловчи ходимлар махсус курсларда тайёргарликдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар зарарли ва ноқулай меҳнат шароити мавжуд бўлган ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 6 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3831, 06.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 10/26/3831/0463-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2022 йил 31 январдаги 03/ЮБ-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2612-1, 10.02.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2022 й., 10/22/2612-1/0121-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-§. Ходимларни ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишга қўйиш шарт-шароитлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ходимларни ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишга қўйиш олдидан қуйидагилар текширилиши зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш жойининг мазкур Қоидаларда белгиланган санитария ва гигиена, хавфсизлик талабларига, шунингдек шовқин ва тебранишга, шамоллатиш ва иситишга қўйиладиган талабларга мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш, унга йўл-йўриқ бериш ва саломатлигини назорат қилиш даврийлигига амал қилинганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
технологик жараёнларда иштирок этувчи асбоб-ускуналар ва уларнинг ҳимоя воситалари созлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоавий ҳимоя воситаларининг созлиги, ходимнинг якка тартибдаги ҳимоя воситаларига эгалиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ташкилот раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш муассасаси билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши зарур.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш профилактика муассасалари томонидан, агар улар бўлмаган тақдирда ташкилот жойлашган жойдаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Ташкилот раҳбарияти ўз ходимларининг мажбурий тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши учун ва мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган шахсларни ишга қўйиш натижасида фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарарли оқибатлар учун жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ходимларни соғлиғининг ҳолати туфайли уларга рухсат этилмаган ишларга қўйиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-§. Санитария ва гигиенага қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ташкилот иш ҳудудидаги ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракатланиш тезлиги ГОСТ 12.1.005-88 «Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ташкилотнинг ишлаб чиқариш хоналари қуйидаги талабларга мувофиқ сақланиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракатланиш тезлиги иш жойларидаги ортиқча иссиқлик, бажарилаётган ишнинг оғирлик даражасига кўра тоифаси ва йил мавсумини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш, санитария-маиший, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарининг ёруғлиги ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари»га мувофиқ бўлиши ҳамда меҳнат шароитларини яратиш учун етарли ёруғлик кучини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёритиш асбоблари чанг тўпланишига имконият бермайдиган конструкцияга эга бўлиши, шунингдек синган тақдирда унинг парчалари сочилиб кетмаслиги учун ёпиқ бўлиши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Ноқулай омиллар таъсирига қарши ҳимоя тадбирларини амалга оширишда самарали ҳаво алмашинуви тизимини ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ ташкил қилиш лозим.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Ишлаб чиқариш, санитария-маиший, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарини гигиеник жиҳатдан тоза сақлаш ва ходимларнинг шахсий гигиенасига қўйиладиган талаблар тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган қоидаларга мувофиқ бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-§. Ташкилот майдонларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ташкилот майдонлари ва биноларининг жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос бўлиши керак.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Ташкилотда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ташкилот ҳудудида ҳаракатланиш чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши ҳамда ташкилотга кириш ва чиқиш жойлари ҳамда иш жойларининг кўринарли қисмига осиб қўйилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Ташкилот майдонлари кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоқлари билан таъминланган бўлиши лозим. Майдонлардаги ўтиш жойлари мустаҳкам ёпқичлар, сув оқиб кетадиган иншоотлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Ёзги мавсумда йўлаклар ва ўтиш жойларига сув сепилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Қишки мавсумда йўлаклар ва ўтиш жойлари қордан тозаланиб, қум сепилган ҳамда биноларнинг томлари қордан, карнизлари эса муздан тозалаб турилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Йўловчилар учун мўлжалланган йўлаклар ва ташкилотга кириш жойи текис, кенглиги камида 1,5 м бўлиб, ён томонлари деворча ва тўсиқларга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Ташкилот ҳудудида ҳар куни тозалаб ва дезинфекция қилиб туриладиган ахлат ташланадиган идишлар бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Ташкилотнинг ҳудуди чегара бўйлаб тўсилган ва унинг ҳудудига бегоналарнинг кириши чекланган ва назорат остига олинган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-§. Бино ва иншоотларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҳамда ёрдамчи бинолар ва хоналардаги ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракатланиш тезлиги ГОСТ 12.1.005-88 «Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Мунтазам ишлашга мўлжалланган хоналарнинг полларига ёғоч тўшамалар ва панжаралар ётқизилган бўлиши, мазкур пол тўшамалари зарарли моддалар, ишлаб чиқаришдаги кирлар ва чанглардан енгил тозаланган бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Бинонинг транспорт воситалари кириш жойларида дарвозалар ва сигнал асбоб-ускуналари ўрнатилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Дарвоза тавақалари дарвозанинг ёпиқ ва очиқ ҳолатида махсус мосламалар билан мустаҳкам тутиб турилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Транспорт воситаларининг бинога кириши учун дарвоза эни фойдаланилаётган транспорт воситалари энидан ортиқ бўлиши, дарвозаларнинг баландлиги транспорт воситаларининг баландлигидан камида 0,2 м ортиқ бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Ташкилотларда бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш ҳолатини мунтазам кузатиш ташкил этилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Барча ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари бир йилда камида икки марта (баҳорги ва кузги мавсумда) ташкилот раҳбари тайинлаган комиссия томонидан техник кўрикдан ўтказилиши лозим. Техник кўрик хулосалари аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ва уларни амалга ошириш муддатлари кўрсатилган далолатномалар билан расмийлаштирилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Ходимлар учун хавф туғдирувчи ҳалокат тусидаги бузилишлар тезда бартараф этилиши керак. Бунда хавфли ҳудудлардаги иш жараёни ҳалокат бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилиши ва у ердаги ходимлар хавфсиз жойга кўчирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Ташкилотнинг ишлаб чиқариш хоналари ва омборхоналари ёнғиндан хабар берувчи ва ёнғинни бартараф этувчи автоматик қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Кириш ва чиқиш йўллари турли жисмлар ва асбоб-ускуналар билан тўсиб қўйилмаслиги керак. Эвакуация чиқиш йўлларининг барча эшиклари бинодан чиқиш йўналиши бўйича очилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-§. Шовқин ва тебранишга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Иш жойларида, хоналарда ва ташкилот ҳудудида шовқин ва тебранишнинг даражаси СанҚваМ 0120-01 «Иш жойларида шовқиннинг йўл қўйилган даражасининг санитария меъёрлари», СанҚваМ 0122-01 «Иш жойларида умумий ва локал тебранишнинг санитария меъёрлари», ГОСТ 12.1.003-89 «Шовқин. Умумий хавфсизлик талаблари» ва ГОСТ 12.1.012-2004 «Тебранма. Умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Иш жойларида шовқин ва тебраниш даражаси мунтазам назорат қилиб турилиши керак. Агарда у белгиланган меъёрлардан юқори бўлса, уни пасайтириш учун қуйидаги тадбирлар қўлланиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деталларнинг зарбали ҳаракатларини зарбасиз ҳаракатларга, илгарилама-қайтма ҳаракатларни айланма ҳаракатларга ўзгартириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шовқин чиқарувчи агрегат ёки унинг айрим қисмларига шовқинни тўсувчи қобиқлар ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агрегатдан чиқаётган аэродинамик шовқинларга қарши самарали товуш сўндиргичлар қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шовқинли ускуналарни (парраклар, компрессор) тўсилган хоналарда ёки ишлаб чиқариш хоналаридан ташқарига жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тебраниш манбаларини (электр двигателлар, парраклар ва бошқалар) полдан ва бинонинг бошқа конструкцияларидан изоляцияланган мустақил пойдеворларда ёки махсус ҳисоблаб чиқилган амортизаторларга ўрнатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Шовқинни техник воситалар билан бартараф этиш имкони бўлмаса, эшитиш аъзоларини якка тартибдаги ҳимоя воситалари ва шовқинга қарши каскалардан фойдаланган ҳолда ҳимоялаш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Шамоллатиш ва иситиш тизими ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(66-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Оқимли шамоллатишларни ташқи ҳаво тизимидан олиш ердан камида 2 м баландликда бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Ўтиш жойларида жойлашган иситиш жиҳозлари ўтиш йўлакларининг кенглигига қўйилган талабларни бузмаслиги зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Иш жойларидаги ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 210 С, ўртача оғир ишда 170 С ва оғир ишда 160 С дан паст бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Ходимларнинг исиниши учун мўлжалланган хоналардаги ҳаво ҳарорати 220 С дан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Ходимларнинг исиниши учун мўлжалланган хоналаргача бўлган масофа биноларда жойлашган иш жойларидан 75 м дан ва бино ташқарисидаги иш жойларидан 150 м дан кўп бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-§. Сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига қўйиладиган талаблар
(14-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабига мос келиши зарур.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Ичимлик суви ОʻzDSt 950-2011 «Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифатини назорат қилиш» талабларига мувофиқ бўлиши, унинг ҳарорати 8 С дан 20 С гача бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Ичимлик сувидан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар ўрнатилиши ёки махсус идишларда қайнатилган сув бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Ташкилот ҳудуди ва ишлаб чиқариш хоналарини табиий ва сунъий ёритиш ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(75-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши зарур. Ёруғлик тушувчи ойналар ҳар йили камида икки маротаба тозаланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Ёруғлик тушувчи ойна ва эшиклар турли буюмлар билан тўсиб қўйилмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Сунъий ёритиш умумий ва бирлашган тизим орқали амалга оширилиши зарур. Биргина маҳаллий ёритишни қўллаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Ташкилот ҳудуди ва ишлаб чиқариш хоналарида ёритиш воситаларининг кўзни қамаштиришидан сақлаш чоралари кўрилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Иш жойлари ва хоналарда портлаш хавфи бўлган газ ва чанг концентрацияси йиғилиб қолиш эҳтимоли мавжуд бўлса, электр ёритиш тизими хонадан ташқарида ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кучланиши 36 V дан юқори бўлмаган кўчма электр ёритқичлар ишлатилиши керак. Ускуналар ва иншоотлар (бункерлар, қудуқлар, буғлантириш камералари, туннеллар ва бошқалар)нинг ички сиртини ёритиш учун ишлатиладиган кўчма электр ёритқичларнинг кучланиши 12 V дан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Кўчириб юрилувчи ёритқичлар шишали ҳимоя қопқоқлари ва металл тўр билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ушбу ёритқичлар ва бошқа кўчириб юрилувчи аппаратлар учун мис толали эгилувчан электр ўтказгичлар қўлланилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83.Эвакуация йўлаклари ва зинапояларда авария ёритқичлари бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84. Авария ёритқичлари бошқа ёритқичлардан тури, ўлчами ва махсус туширилган белгилари билан ажралиб туриши ва вақти-вақти билан чангдан тозалаб турилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85. Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларининг уланиши тақиқланади. Авария ёритилишларининг созлиги ҳар чоракда камида бир марта текширилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-§. Маиший иморатларга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86. Ташкилотларнинг маиший бино ва хоналари ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлиши лозим.
(86-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87. Кийим алмаштириш хоналари, душхоналарнинг ўлчамлари, душ сеткалари, оёқ ванналари, бет-қўл ювгичлар, ичимлик суви таъминоти қурилмалари, ҳожатхоналар ва бошқа маиший хона ва жиҳозларнинг сони сменадаги энг кўп ходимлар сони ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88. Душхоналар ва ҳожатхоналардаги тарновлар, каналлар, траплар, писсуарлар ва унитазлар мунтазам равишда тозаланиши, ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89. Барча маиший иморатлар озода сақланиши, мунтазам дезинфекция қилиниши ва сутканинг қоронғи пайтида ёритилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-§. Меҳнат ва дам олишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90. Ходимларнинг иш вақти, шу жумладан қисқартирилган иш вақти, дам олиш ва танаффуслар вақти ташкилот томонидан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(90-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ташкилотларда иш жараёнларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Иш жараёнларига қўйиладиган хавфсизликнинг умумий талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Янги қурилган ёки реконструкция қилинган лабораторияларни фойдаланишга қабул қилиб олиш ШНҚ 3.01.04.04 «Янги қурилган объектларни фойдаланиш учун қабул қилиш»га мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92. Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган ва ходимлар соғлиғига хавф туғдирадиган лабораторияларни фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93. Ташкилотлар ишни ташкил қилиш учун унинг фаолият йўналишига боғлиқ равишда керакли миқдорда хоналар билан таъминланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94. Лабораторияларда юқумли касалликларни келтириб чиқарувчи микроблар билан иш олиб бориладиган хоналар алоҳида бинода ёки бинонинг ажратиб олинган қисмида жойлаштирилиши ва унда камида иккита кириш жойи бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95. Заҳарли моддалар билан ишлаш учун мўлжалланган хоналар лабораториянинг бошқа хоналаридан ажратиб олинган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96. Лабораторияларда поллар металл плиткалари ёки бошқа сув ўтказмайдиган ва кислотага бардошли материал билан қопланиши керак. Махсус лабораторияларда ишнинг хусусиятларига қараб пол қопламаси сифатида бошқа материаллар ҳам ишлатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97. Лабораторияга кирмасдан лабораторияни кўздан кечириш учун унинг эшиклари (ўрта қисмида) шаффоф ойнали бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98. Лаборатория ишчи хоналарининг эшиклари ундан чиқиш томонига (лаборант хонасига, препаратлар тайёрланадиган хонага, коридорга) очиладиган бўлиши керак. Қолган хоналарнинг эшиклари ҳам иложи борича ташқарига (коридорга) очиладиган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99. Ёнғин жиҳатидан хавфли ва портловчи моддалар билан иш олиб бориладиган лабораторияларнинг ишчи хоналарида иккита чиқиш йўли бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100. Дераза ойналарини бўёқ билан бўяш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101. Лабораторияларнинг ишчи хоналари тоза ҳаво берувчи ва ҳавони сўриб олувчи шамоллатиш тизимидан ташқари, ҳавони тортувчи (вентиляцияли) алоҳида шкафлар бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102. Коррозияловчи моддалар билан иш олиб бориладиган хоналардаги шамоллатиш ускуналари коррозияга қарши материаллардан тайёрланган ёки коррозиядан ҳимоя қилувчи қопламали бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103. Ёнғин жиҳатидан хавфли ва портловчи моддалар билан иш олиб бориладиган хоналарда барча шамоллатиш ускуналарининг каналлари ёнмайдиган материаллардан тайёрланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
104. Ёнғин жиҳатидан хавфли ва портловчи моддалар билан иш олиб бориш учун мўлжалланган иш столлари ва ҳавони тортувчи (вентиляцияли) шкафлар ёнмайдиган материал билан тўлиқ қопланиши, кислота ва ишқорлар билан ишлаш учун эса, коррозияга қарши материаллар билан қопланиши ва ён девори ёнмайдиган материалдан бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
105. Лабораториялар электр энергияси (ўзгарувчан ва доимий ток), газ, совуқ ва иссиқ сув, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари, зарурат туғилганда эса, радиациядан, электромагнит майдонларидан, тебранишлардан ва шовқиндан ҳимоя қилиш мосламалари билан таъминланган бўлиши лозим. Бунда электр асбоб-ускуналар ерга уланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
106. Ҳар бир лабораторияда қуйидагилар бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паспорт (хоналар, асбоб-ускуналар, коммуникацияларнинг тавсифи);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун ичида керакли тиббий препаратлар, боғлаш воситалари ва асбоблари тўплами бўлган шкаф, тиббиёт қутиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин ва техника хавфсизлиги ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўриқнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин ва техника хавфсизлиги бўйича йўриқномаларни қайд этиш журнали.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
107. Лабораториялар хоналари таҳлиллар ўтказилиши жараёнига кўра жойлаштирилиши ва технологик жараённинг асосий оқимлари жиҳатидан рационал жойлаштириш билан таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
108. Бокс хонаси ойнабанд тўсиқ билан ажратилган икки бўлинмадан (бокс хонасининг ўзи ва бокс хонасининг олд (кириш) хонасидан) иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
109. Бокс хонасининг олд (кириш) хонаси кийим кийиш ва ёрдамчи ишларни бажариш учун хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
110. Лабораторияларнинг бино, қурилма, иншоотларга, омборхоналарга, ёнғин вақтида фойдаланиши мумкин бўлган сув ҳавзаларига, ёнғин хавфсизлиги анжомларига олиб борувчи йўллари ва йўлаклари тўсиб қўйилмаслиги керак ҳамда қиш кунлари қор ва музлардан тозалаб турилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111. Лабораторияларда ходимлар учун хона, кийим алмаштирадиган хона ва ходимлар овқатланадиган хона бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
112. Лабораториянинг ҳар бир ходими ўзига бириктирилган иш жойига эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113. Ходим иш бошлашдан олдин шахсий шкафларда сақланадиган махсус ҳимоя кийимини кийиши керак, ҳимоя кийимининг тури ва уни алмаштириш шартлари бажараётган ишнинг хусусиятларига кўра белгиланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114. Енгил алангаланувчи суюқликларни 1000С ҳароратгача қиздирилишини махсус сиғимларда амалга ошириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
115. Спирт лампаси ёки енгил алангаланувчи суюқликлар билан ишлашда алангани тез ўчириш ва авария ҳолатларининг олдини олиш учун қўл остида жун адёл ёки қалин мато бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ёнғин ва портлаш хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
116. Ишлаб чиқариш жараёнларини лойиҳалаштиришда, ташкиллаштиришда ва олиб боришда ёнғин ва портлаш хавфсизлиги ГОСТ 12.1.004-91 «Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблари» ва ГОСТ 12.1.010-90 «Портлаш хавфи. Умумий талаблари»га мувофиқ таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
117. Синовдан ўтказилмаган ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд ҳамда токсик хусусиятларга эга бўлган моддалар ва материалларни ишлаб чиқаришда қўллаш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
118. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналарининг портлаш жиҳатидан хавфлилик даражалари лойиҳа ташкилоти томонидан ШНҚ 2.01.19-22 «Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўлган хоналар, бинолар ва ташқи қурилмалар тоифаларини аниқлаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ҳар бир ҳолат учун алоҳида аниқланиши керак.
(118-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
119. Ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда ёнғинлар, портлашлар, авариялар, заҳарланишлар содир бўлиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
120. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналари ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан таъминланган бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121. Шамоллатиш тизими ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан бирлаштирилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
122. Сув манбаи йўлаклари ҳамда ёнғинни ўчириш воситаларига борадиган йўлаклар доимо бўш бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
123. Ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд бўлган ускуналар ва иш жойларида очиқ оловдан фойдаланишни тақиқловчи ҳамда алангаланувчи ва портловчи моддалар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирувчи белгилар бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
124. Аралашганда портловчи модда ҳосил қилиши мумкин бўлган газларни умумий коллекторга чиқариш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
125. Ишлаб чиқариш амалга ошириладиган бўлимларда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
126. Ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар ўтказилиши ва уларга ёнғиннинг олдини олиш бўйича йўл-йўриқлар берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Электр қурилмаларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
127. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиниши керак.
(127-банд Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2022 йил 31 январдаги 03/ЮБ-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2612-1, 10.02.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2022 й., 10/22/2612-1/0121-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
128. Электр энергиясидан фойдаланадиган ташкилотларда ташкилот раҳбарининг буйруғи билан муҳандис-техник ходимлардан электр хавфсизлиги учун масъул ходим тайинланган бўлиши ва бу ходим электр хавфсизлиги бўйича тегишли малака гуруҳига эга бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
129. Электр хавфсизлиги учун масъул ходим кучланиши 1000 V ва ундан юқори бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатиши учун электр хавфсизлиги бўйича V малака гуруҳига, кучланиши 1000 V гача бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатиш учун эса, IV малака гуруҳига эга бўлиши керак. Масъул ходим даврий равишда ва ўрнатилган тартибда ташкилотда тузилган электр хавфсизлиги бўйича комиссияда синовдан ўтиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
130. Электр хавфсизлиги учун масъул ходим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр қурилмаларининг ишончли, тежамли ва хавфсиз ишлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр қурилма ва тармоқларида режали таъмирлаш ишлари ҳамда профилактик синовларнинг белгиланган муддатларда ўтказилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергияси сарфининг ҳисоби олиб борилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя воситалари ва ёнғинга қарши жиҳозлар мавжудлиги ҳамда уларнинг ўз вақтида синовдан ўтказиб турилишини таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
131. Электр токи ўтказувчи қисмлар, тақсимловчи қурилмалар, аппаратлар ва ўлчаш асбоблари, шунингдек турли сақловчи қурилмалар, рубильниклар ва ишга туширувчи бошқа аппаратлар ва мосламалар фақат ёнмайдиган асосларда монтаж қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
132. Юқори намлик ва иссиқлик ажралиб чиқувчи хоналарда электр ёритқичлар намликдан, электр двигателлари эса, суюқлик сачрашидан ҳимояланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
133. Тақсимловчи қурилмалар изоляциясининг қаршилиги ва чидамлилиги текшириб турилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
134. Ишлаб чиқариш бинолари ва маиший хоналарда қўлланилувчи люминесцент ёритқичлар ёпиқ ҳолда намлик ва чанг ўтказмайдиган махсус арматурада бажарилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
135. Кабеллар ва электр симларининг изоляцияси, ташқи бирикмалар, электр токидан ҳимояловчи ерга уланган симлар, электр двигателларнинг ишлаш режими кўрикдан ўтказилиши ва ўлчаш асбоблари ёрдамида текшириб турилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
136. Электр аппаратлари ва агрегатларининг ноллаш ва ерга улаш симларининг бутунлиги камида 6 ойда бир марта текширилиши, текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
137. Қуйидаги электр қурилмалари нолланиши ёки ерга уланиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кучланиши 380 V ва ундан юқори бўлган ўзгарувчан ток ҳамда 440 V ва ундан юқори бўлган ўзгармас токда ишловчи барча электр қурилмалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номинал кучланиши 42 V дан юқори, лекин 380 V дан паст бўлган ўзгарувчан ток ва 110 V дан юқори, лекин 440 V дан паст ўзгармас токда ишловчи юқори хавфли ташқи қурилмалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
138. Номинал кучланиши 42 V гача бўлган ўзгарувчан токда ва 110 V гача бўлган ўзгармас токда ишлайдиган электр қурилмаларини ноллаш ёки ерга улаш талаб этилмайди, металл конструкцияга ўрнатилган назорат кабеллари, куч кабелларининг металл қобиқлари ҳамда портлаш хавфи бўлган хоналардаги электр қурилмалари, пайвандлаш трансформаторининг иккиламчи чўлғамалари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
139. Битта электр штепселига бир нечта истеъмолчиларни улаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
140. Чангларнинг статик электр разрядларидан алангаланиб кетмаслиги учун ускуналарнинг ғилофлари, асосий валлари ва ҳаво қувурлари ерга уланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
141. Ҳаво қувурларининг фильтрлари майда катакли металл тўр билан ўралган ва тўр ерга уланган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
142. Ташкилотнинг бино ва иншоотлари яшин қайтаргичлар ўрнатилган ҳолда тўғридан-тўғри яшин уришидан ҳимояланган бўлиши зарур. Яшин қайтаргичлар ҳар йили баҳорги мавсумда текшириб турилиши, аниқланган носозликлар бартараф этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Лабораторияларда ўювчи, заҳарли, ёнғин ва портлаш жиҳатидан хавфли моддаларнинг қўлланилишига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
143. Лаборатория ходимлари қўлланилаётган кимёвий моддалар, материалларнинг ёнғин жиҳатидан хавфлилик даражасини билишлари ва улар билан ишлаганда хавфсизлик талабларига риоя қилишлари шарт. Моддалар ва материаллар лабораторияда турлари бўйича сақланиши керак. Ўзаро кимёвий таъсири ёнғин ёки портлашни юзага келтириши мумкин бўлган моддаларни биргаликда сақлашга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
144. Лабораториядаги мебель ва ускуналар одамларнинг чиқишига тўсқинлик қилмайдиган тарзда жойлаштирилиши керак. Ускуналар оралиғидаги масофа 1 м дан кам бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
145. Заҳарли моддалар билан ишлашга мўлжалланган хоналар лабораториянинг бошқа хоналаридан ажратилган, тегишли тарзда жиҳозланган ва бошқа хоналарнинг вентиляциясига боғлиқ бўлмаган ҳаво тортувчи мосламаларга эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
146. Зарарли ва ёнувчи буғ ва газлар ажралиши билан кечадиган ишлар олиб борилаётган тортувчи шкафлар юқори ва қуйи сўрмалар, шунингдек суюқликнинг полга оқиб тушишининг олдини олувчи ён деворлар билан жиҳозланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шкафнинг 15 — 20 см га очиб қўйилган табақалари кўндаланг кесимида ҳавонинг тезлиги 0,5 дан 0,7 м/с атрофида бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўта зарарли моддалар (сариқ қонсимон туз) билан ишлаганда лабораторияда ҳавонинг тезлиги 1 дан 1,2 м/с оралиғида бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
147. Тортувчи шкафлар герметик газ ўтказмайдиган арматура ичига жойлаштирилган электр лампочкалар билан жиҳозланиши, уларнинг улагичлари тортувчи шкафдан ташқарида, штепсел розеткалари эса, иш столининг қисқа ён томони бўйлаб тортувчи шкафдан ташқарида жойлашиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
148. Олов ҳамда ёниш ва портлаш хавфи мавжуд моддалар билан ишлашга мўлжалланган иш столлари ва шкафлар ёнмайдиган материал билан тўлиқ қопланган бўлиши, кислота ва ишқорлар билан ишлашга мўлжалланган иш столлари ҳамда шкафлари эса, зангламайдиган материал билан қопланиб, ён девори ёнмайдиган материалдан бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
149. Иш столлари ва шкафлардаги газ ва сув кранлари уларнинг олд деворлари томонида жойлаштирилиши ва кранни тасодифан очиб юборишнинг имкони бўлмайдиган тарзда ўрнатилиши керак. Катта миқдордаги кимёвий лаборатория идишларини ювиш учун алоҳида ажратилган ювиш хонаси мавжуд бўлиб, имкон қадар лабораториянинг марказида жойлашиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
150. Ювиш хонаси ювиш столлари билан жиҳозланиши керак. Улардан бири зарарли ва ҳиди кучли моддаларни йўқотиш ҳамда хромли аралашма билан ювиш учун тортувчи шкафли, иккитаси эса, содали ва тоза сув билан ювиш учун мосланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
151. Кислота ва ишқорлар кимёвий моддалар омборида жойлаштирилиши керак. Кислота ва ишқорларни майдончаларда сақлаганда уларга ҳаво ёғинлари ва қуёш нурлари тушишининг олдини олиш учун соябон қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
152. Кислота ва ишқорларни подвал хоналарда сақлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
153. Кислота ва ишқорлар тўлдирилган шиша идишлар қўйиладиган поллар кислотага чидамли материалдан ишланиши ҳамда тўкилган кислотани махсус идишга йўналтирадиган тарновлар томон қияликда бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
154. Кимёвий моддалар алоҳида вентиляцияга эга бўлган хонада сақланиб, рўйхатга олинган бўлиши шарт. Бунда кимёвий моддаларнинг амал қилиш муддатларига алоҳида эътибор берилиши, муддати ўтган кимёвий моддалар ўрнатилган тартибда утилизация қилиниши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
155. Кимёвий моддалар омборлари тўкилган ишқор ёки кислотани нейтраллаш учун етарли даражада воситалар билан таъминланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
156. Кислота ва ишқорлар тўлдирилган шиша идишлар дастали мустаҳкам тўқилган саватларга ёки махсус яшикларга жойланиши лозим, уларсиз мазкур суюқликларни ташиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
157. Кислота ва ишқорлар тўлдирилган шиша идишларни қўлда икки киши узоғи билан 25 м масофага текис юза бўйлаб ташишга йўл қўйилади, бунда суюқлик сачрашига қарши зарур эҳтиёт чоралари кўрилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кислота ва ишқорлар тўлдирилган шишаларни фақат ичига асбест тўшалган махсус (тахтадан ёки металлдан ясалган) яшикларда ташишга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
158. Кислота ва ишқорлар билан ишлайдиган барча ходимлар сақлагич кўзойнаклар (гардиши теридан ёки резинадан ишланган) ва резина қўлқоплардан, зарур ҳолларда эса, резинали (ёки резина қопланган) фартук ва резина этиклардан фойдаланишлари лозим. Кислота ва ишқорлар билан сақлагич кўзойнакларсиз ишлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
159. Кислота ва ишқорларни шиша идишлардан кичик идишларга сифон ёки қўл насослари воситасида қуйиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
160. Олтингугурт кислотасига сув қуйиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
161. Қаттиқ ҳолатдаги ўювчи натрийли барабанлар (бочкалар) махсус кескичлар ёрдамида, йўл-йўриқ олган тажрибали ходимлар томонидан очилиши керак. Бунда темир искана ва болға ишлатиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
162. Бўшаган барабан натрийнинг кристалли қаттиқ қолдиқларидан тозаланиши лозим. Барабанни бакка жойлаш ва уни сохта тубга ўрнатиш кўтарма механизмлар (тельфер, тал ва шу каби) ёрдамида бажарилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўшаган барабанларни бакдан, уларни фақат сув билан ювгандан кейин чиқариш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
163. Ишқор эритишда тинмай аралаштирилаётган сувга модданинг кичик бўлакларини аста-секин қўшиб бориш зарур, бунда ишқор бўлакларини фақат қисқич билан ушлаш лозим. Ўювчи ишқорларнинг катта бўлакларини махсус ажратилган жойда, устини зич мато (бельтинг) бўлаги билан ёпиб, майда бўлакларга майдалаш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
164. Тўкилган кислота ва ишқорлар устига дарҳол қум тўкилиши, нейтралланиши ва шундан сўнггина йиғиштирилиши лозим. Шиша синиқларини чўтка ва хокандоз ёрдамида йиғиб олиш зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
165. Ишлатилган кислота ва ишқорлар махсус идишларга алоҳида тўпланиши ва нейтралланганидан сўнг оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига, лойли ўрага ёки шароитдан келиб чиқиб, шу мақсадга мўлжалланган бошқа жойга тўкилиши керак.
(165-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
166. Кислота ва ишқорлардан бўшаган идишлар зарарсизлантирилиб, пухта ювилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Қозонхонага қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
167. Қозонхонанинг иситиш ва шамоллатиш тизими ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш» талабларига мувофиқ бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
168. Қозонхона қурилмаси қисмларини кўрикдан ўтказиш, тартибга солиш, созлаш пайтида фойдаланиладиган ечиб олинадиган ускуналарини жипс ўрнатиш учун уларга бўёқ ёки лак суртиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
169. Қозонхона биносидаги биринчи қават полининг баландлиги бино атрофидаги ҳудуд баландлигидан паст бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
170. Қозонхонадан чиқадиган эшиклар ташқарига очилиши лозим. Эшикларда ичкаридан беркитиладиган мослама бўлмаслиги керак. Қозонхонадан чиқадиган эшиклар қозонлар ишлаб турганда беркитилмаслиги зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
171. Қозонхона қурилмасининг конструкцияси уни монтаж қилишда, синаш ва таъмирлашда ҳамда хизмат муддати давомида ишлатишда хавфсизликни таъминлаши лозим. Тўсиқларнинг ғилоф ва эшикларида уларнинг ишончли берк ҳолатда туришини таъминлайдиган мосламалар бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
172. Қозондаги сувнинг сатҳини кўрсатувчи ускуна ясси, силлиқ ёки қўтир шаффоф шиша пластинкадан иборат бўлиб, камида 8 мм ли кўриш тирқишига эга бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
173. Мазкур тўғри ҳаракатланувчи кўрсатиш мосламаси кўпи билан 2 м баландликда, олд томонга кўпи билан 300 қия қилиб, тик ҳолатда ўрнатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
174. Қозонга умумий буғ ўтказиш қобилияти қозоннинг бир соатлик унумдорлигидан паст бўлмаган камида иккита буғ сақлагич клапанлар ўрнатилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
175. Сақлагич клапанлари хизмат кўрсатувчи ходимларнинг тегиб кетишидан ҳимояловчи тўсиқларга (ғилоф) эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
176. Қозон ўрнатилган бинода тез алангаланадиган ёқилғи солинган идишлар ҳамда ёнувчи мойлаш материалларининг захирасини сақлашга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
177. Суюқ ёқилғини ёндиришда форсункалардан томадиган ёқилғини қозонхона полига тушишига йўл қўймаслик керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
178. Суюқ ёқилғи келадиган ўтказгич қувурларига зарур ҳолларда қозонларга боришини тўхтатадиган, беркитиш жўмраклари ўрнатилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
179. Қозонхонада соат фавқулодда вазиятлар учун овозли сигнализация тизими, ташкилот раҳбарияти ва буғ истеъмолчилари билан алоқа ўрнатиш учун алоқа воситалари бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
180. Ходимга қозон ичида ишлаш учун наряд-рухсатнома қозон ичидаги ҳарорат 600 С дан ортиқ бўлмаганда берилиб, ушбу наряд-рухсатнома белгиланган тартибда расмийлаштирилган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
181. Газ юриш йўлларида ишлашга ундаги ҳарорат 600 С дан ортиқ бўлмаганда рухсат берилади. Иш бошлашдан олдин мазкур жойлар шамоллатилиши, ишлаб турган қозонлар газ ва чанглар кирмайдиган қилиб заслонкалар зичланиб қулфлаб қўйилиши ҳамда вақтинчалик ғишт девор билан ажратиб қўйилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Газ юриш йўлларидаги ҳарорат 500 — 600 С бўлганда, ходимлар унинг ичида 20 дақиқадан ортиқ бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
182. Зулфинлар орқали узиб қўйилган ўтказгич қувурлари, буғ ўтказгичлари ва газ ўтказгичлари участкаларида ҳамда қозон қурилмасининг газ юриш йўлларини ажратилган қисмида ишлар олиб борилаётганда, уларнинг тегишли зулфинларига ва қопқоқларига ҳамда тутун сўргични, ҳаво ҳайдовчи шамоллатгични ва ёқилғи таъминлагични ишга тушириш қурилмаларига «Уламанг, одамлар ишламоқда!» деган ёзув осиб қўйиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
183. Қозонхона биносида қозон қурилмаси ва экономайзерларига хизмат кўрсатишга, қозонхона ускуналарини таъмирлашга ёки буғ ва иссиқ сув олиш технологиясига бевосита алоқаси бўлмаган машина ва асбобларни ўрнатиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
184. Қозонлар ишлаб турганда қуйидагилар тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўчоқда ёниш жараёни тугаб, босим атмосфера босими даражасига тушмагунча қозонни қаровсиз қолдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қозоннинг босим остидаги элементларида таъмирлаш ишларини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
навбатчиликда турган машинистга (ўт ёқувчи) унинг ишлаб чиқариш йўриқномасида кўзда тутилмаган ишни бажаришни топшириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
185. Арматураси, таъминот асбоблари, автоматикаси, ёнғинни ўчириш воситалари ва сигнализацияси носоз қозонларни ишга тушириш ва ишлатиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
186. Қозон ишини аварияли тўхтатишда хавфсизликни таъминлаш учун қуйидаги чора-тадбирлар қўлланиши зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи ва ҳаво келишини тўхтатиб, тутун йўлини тортиш кучини тезда сустлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зудлик билан ўчоқдаги ёқилғини олиб ташлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўчоқда ўт ёниши тўхтагандан кейин тутун заслонкасини, қўл билан ёқиш ўчоқларида эса, унинг эшикчаларини очиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сақлагич клапанларини сал кўтариб қўйиш ёки авария жўмраги орқали буғларни чиқариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
187. Қозоннинг ишлаши тўхтатилганда, зудлик билан ўчоққа ёқилғи ва ҳаво беришни тўхтатиш, мўрилар ва шамоллатгичларни беркитиш орқали тутун сўрилишини тўхтатиш ҳамда барча ҳаво ва газ заслонкаларини беркитиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
188. Қозонхонада ёнғин содир бўлганда, ёнғиндан сақлаш хизматини тезда чақириб, қозон ҳолатининг назоратини давом эттириш ва ёнғинни ўчириш тадбирларини қўллаш лозим. Қозонхонада ёнғин рўй берганда, қозонхона биносининг ташқарисидаги зулфин ёрдамида газ келиши тўхтатилиши керак. Ёнғин қозонларга хавф солаётган бўлса ва уни ўчиришнинг иложи бўлмаса, қозонларни авария тартибида тезда тўхтатиш, унга сув юбориб, ичидаги буғни атмосферага (бино ташқариси) чиқариб юбориш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
189. Қозонхоналарда ускуналар, арматуралар, назорат ва созлаш асбобларини жорий таъмирлаш учун таъмирлаш участкаси ёки хонаси ажратилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
190. Қозонларга ва қозонхона қурилмаси ишига бевосита алоқаси бўлмаган шахсларни қозонхонага кириши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Лабораторияларда асбоб-ускуналарни таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширишда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширишда хавфсизликнинг умумий талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
191. Асбоб-ускуналарни таъмирлаш хизмати асбоб-ускуналарни меҳнат хавфсизлиги талаблари, уларнинг паспортлари, техник йўриқномалари ва ишлаб чиқарувчи заводнинг бошқа ҳужжатлари талабларига мослигини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
192. Асбоб-ускуналарни зарур техник ҳолатда сақлаб туриш учун ташкилотда унга хизмат кўрсатишни яхшилаш, режавий таъмирлаш ишларининг бажарилиши ва уларнинг сифатини яхшилаш бўйича чоралар кўрилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
193. Таъмирлаш ишларини бажариш тартиби ва усуллари бу ишларга масъул раҳбар билан келишилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
194. Асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатишда қуйидаги тадбирлар бажарилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ток манбаидан ўчирилган бўлиши ҳамда эҳтиётсизлик туфайли ёки ўз-ўзидан ишлаб кетишининг олдини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқариш тизимига «Уланмасин, одамлар ишламоқда!» деган тақиқловчи белгиларни осиб қўйиш ва зарурат бўлганда тўсиқлар қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш бошлаш олдидан ток ўтувчи қисмларда кучланишнинг йўқлигини кучланишни кўрсатувчи асбоб ёки олиб юриладиган вольтметр ёрдамида текшириб кўриш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
195. Таъмирлаш ишлари бошланишидан аввал ташкилот раҳбарияти томонидан таъмирлашда банд бўлган барча ходимларни ишларни ташкил этиш лойиҳаси билан таништирилиши ва таъмирлаш ишларини бажаришда хавфсизлик чораларига риоя қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказилишини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
196. Таъмирлашда банд бўлган ходимлар белгиланган меъёрлар бўйича махсус кийим, пойабзал ва ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
197. Оғир юкларни жойидан кўчириш ишлари юк ортиш ва тушириш ишлари учун жавобгар шахсларнинг рухсати билан бажарилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
198. Носоз юк кўтарувчи механизм ва мосламаларда, шунингдек муддати тугаган механизмларда ишлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
199. Ечиб олинган агрегатлар, деталлар ва металл конструкциялар йиғиштириб қўйилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
200. Таъмирлаш пайтида иш жойларини, йўлларни, йўлакларни ва зинапояларни турли нарсалар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
201. Таъмирлаш ишлари баландликда бажарилаётганда, ҳавоза ва тахта тўшамаларнинг ўрнатилиши хавфсизлик талабларига жавоб бериши ҳамда ходимлар камарлар ва арқонлардан фойдаланишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
202. Барча таъмирлаш ишлари ташкилот раҳбари томонидан тайинланган шахсларнинг раҳбарлиги ва назорати остида бажарилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
203. Таъмирлаш ишлари тугагач, барча кераксиз конструкциялар, ускуналар, материаллар, асбоблар ва чиқиндилар олиб кетилиши ҳамда тўсиқлар, сақловчи мосламалар ва блокировкалар ўз жойига ўрнатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
204. Асбоб-ускуналарни даврий техник кўрикдан ўтказиш ишлари ташкилотнинг таъмирлаш хизмати томонидан муҳандис-техник ходимнинг раҳбарлиги остида ўтказилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
205. Техник кўрикдан ўтказиш пайтида асбоб-ускуналарнинг ишлашида нуқсонлар топилса, уларнинг сабабини аниқлаш ва бартараф қилиш учун дарҳол тўхтатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
206. Янги ишга туширилаётган асбоб-ускуналарнинг хавфсизлик талабларига мослигини таъминлаш бўйича қуйидагилар амалга оширилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга тушириш-созлаш ишларидан сўнг, ташкилот раҳбари (раҳбар ўринбосари), меҳнат муҳофазаси хизмати вакили, бош мутахассислардан иборат комиссия томонидан ускунанинг меҳнат хавфсизлиги стандартлари ва ушбу лаборатория асбоб-ускуналарига тааллуқли бошқа норматив техник ҳужжатларнинг талабларига мослигини текшириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган камчиликлар бартараф этилгач, техника такроран комиссияга қабул қилиш учун тақдим этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилиш тугагач, техникани фойдаланишга топшириш далолатномаси тузилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Лабораторияларнинг асбоб-ускуналарини созлашда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
207. Асбоб-ускуналарнинг ишга яроқлилигини таъминлаш ишларининг хавфсизлиги учун жавобгарлик ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тегишли касб малакасига эга бўлган инженер-техник ходимларга юклатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
208. Асбоб-ускуналар билан ишлаш жараёнида иштирок этадиган ходимлар хавфсизлик қоидаларига амал қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
209. Лабораторияларда ишлатиладиган барча машиналар, механизмлар ва мосламалар бажарилаётган ишнинг характерига мос ва ҳамиша соз ҳолда бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
210. Юқори кучланишда бўлган электр лаборатория асбоб-ускуналарини созлашда хавфсизликни таъминлаш учун қуйидаги тадбирлар бажарилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кучланишда бўлган электр токи ўтган қисмлари созловчининг рўпарасида ёки фақат бир ёнбош томонида жойлаштирилган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаш жараёнида аппаратурани созловчи устидан доимий назорат ўрнатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
211. Асбоб-ускуналарни бошқариш ишлари бошлангунга қадар, ишлаш учун қуйидаги зарур бўлган асбобларнинг мавжудлиги ва ҳимоя воситаларининг яроқлилиги текшириб кўрилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр кавшарлагичнинг корпусида қисқа туташиш йўқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
изоляцияланган дасталарнинг мавжудлиги ва изоляция ҳолати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
диэлектрик қўлқоплардан фойдаланишдан унинг яроқлилиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
диэлектрик резина гиламчадаги штамп бўйича яроқлилик муддати ва механик нуқсонларнинг йўқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ток ўтказувчи симларда изоляция нуқсонларининг йўқлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
212. Асбоб-ускуналарни созловчини юқори кучланишда бўлган ва изоляцияланмаган электр токи қисмига тўсатдан тегиб кетишининг олдини олиш мақсадида ҳимояловчи, изоляцияланган воситалардан ва мосламалардан фойдаланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
213. Асбоб-ускуналардаги носозликларни аниқлашда назорат-ўлчов асбобларининг (бундан буён матнда НЎА деб юритилади) барча турдаги ўчириш-ёқиш ишлари (жиҳозлар таркибий қисмлари режимини ўлчаш) электр кучланишдан тўлиқ узилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
214. Кучланишда бўлган аппаратларни текшириш ва созлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
215. Асбоб-ускуналарни электр манбаидан ўчирмасдан туриб, шунингдек аппарат корпусларини очиб қўйган ҳолда электр токи ўтувчи қисмларга тегиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
216. Электр асбоб-ускуналарни созлашда, техник хизмат кўрсатишда ва бошқа ишларда кучланиш берилишидан олдин унинг металл корпуслари ерга сим орқали уланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
217. Асбоб-ускуналарни розеткага вилкасиз, очиқ симлар ёрдамида улаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
218. Электр асбоб-ускуналарда кучланишни ўчирмасдан туриб ишларни амалга оширишнинг иложи бўлмаган ҳолларда (созлаш, режимларни ўлчаш, ўчириб-ёқиш ускунасида яхши контакт бўлмаслиги, токнинг йўқолиб қолишини ўлчаш) кучланиш остида ишлашга рухсат берилади. Бундай ҳолларда, ходим кучланиш остидаги қисмга тегиб кетишдан эҳтиёт бўлиши, хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. НЎА автоматика воситаларини таъмирлашда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
219. НЎАни таъмирлаш ишлатувчи ташкилот ёки ихтисослаштирилган ташкилот ходимлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
220. НЎАларнинг бино ичига кирган, чиққан ёки тамбур ва коридор деворлари орқали ўтган кабеллари доимо соз ҳолатда бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
221. НЎАларни монтаж, демонтаж қилиш ва таъмирлаш уларни технологик, импульсли тармоқлардан ажратган ва электр кучланишини узиб қўйган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
222. Ёнғин ва портлаш хавфи бўлган биноларнинг бевосита ўзида НЎАларни таъмирлаш ишларини пайвандлаш, кавшарлаш, бошқа очиқ олов ва юқори ҳарорат қўлламасдан ўтказиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
223. НЎАларни таъмирлаш ишларида қўлланиладиган, ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд бўлган ҳудудлардаги очиқ ҳолда (конструкциялар, деворлар, шифтлар, каналлар ва тоннелларда) ётқизилган (жойлаштирилган) кабелларнинг устки қопламаси ёнувчи материаллардан (каноп, битум, пахта-қоғозли ўрамлар) бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
224. Ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд бўлган ҳудудга жойлаштирилган, кучланиши 1 kW дан ортиқ бўлган кабелларнинг узунлиги имкон даражасида қисқартирилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
225. Ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда таъмирлаш ишлари олиб борилганда, уловчи ва тақсимловчи кабель муфталарининг қўлланилиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Фавқулодда вазиятларда хавфсиз ишлашга қўйиладиган талаб
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
226. Ташкилотларда эҳтимол тутилган аварияларни бартараф этиш режаси ишлаб чиқилиши лозим. Унда мавжуд шароитларни ҳисобга олган ҳолда аварияларнинг олдини олиш ва авария вазиятларини бартараф этиш, авария содир бўлганда эса, унинг оқибатларини чегаралаш ва енгиллаштириш, алангаланиш ва портлашнинг олдини олиш, аварияни бартараф этишда банд бўлмаган одамларни эвакуация қилиш юзасидан ходимларнинг тезкор вазифалари назарда тутилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
227. Мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
228. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(228-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
229. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗОКИРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 4 август

Фанлар академияси президенти Ш. САЛИХОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 4 август
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 4 август
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 4 август
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 4 август
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 4 август
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори А. ҚУРБОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 4 август
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 4 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 35-сон, 448-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 10.02.2022 й., 10/22/2612-1/0121-сон; 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон; 07.05.2026 й., 10/26/3831/0463-сон)