Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 11.07.2014 йилдаги 190-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.07.2014 йилдаги 190-сон
Kuchga kirish sanasi
21.07.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 — 2016 йилларда Ўзбекистон Республикасига донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларининг беғараз техник кўмак маблағларини (грантларини) жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор лойиҳаларини амалга ошириш учун донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларининг беғараз техник кўмак маблағларини (грантларини) жалб этиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил учун олдиндан келишилган ҳамда донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари билан ишлаб чиқилаётган беғараз техник кўмак (грантлар) лойиҳалари рўйхати 1-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 — 2016 йиллар учун донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари билан ишлаб чиқилаётган беғараз техник кўмак (грантлар) лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари томонидан молиялаштириш ва биргаликда молиялаштириш учун таклиф этилаётган беғараз техник кўмак (грантлар)нинг устувор лойиҳалари йиғма рўйхати 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*1 — 3- иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Лойиҳаларнинг белгиланган муддатларда ўз вақтида ва ҳар томонлама ишлаб чиқилиши, сифатли ва самарали амалга оширилиши, уларни амалга оширишнинг бошланишини таъминлаш учун зарур тайёргарлик тадбирлари олиб борилиши, шунингдек беғараз техник кўмак маблағларидан (грантлардан) қатъий мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан шахсий жавобгарлик давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда ушбу қарорга 1, 2 ва 3-иловаларга киритилган беғараз техник кўмак (грантлар)нинг бошқа олувчилари раҳбарлари зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, халқаро молиявий институтлардаги Ўзбекистон Республикасидан бошқарувчилар идоралари манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарорнинг 1-иловасига киритилган лойиҳалар бўйича ҳужжатларнинг узил-кесил келишилиши, маъқулланиши ва расмийлаштирилишига оид зарур тартиб-қоидалар бажарилишини таъминласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарорнинг 2-иловасига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этиш юзасидан донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари билан ишларни фаоллаштирсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарорнинг 3-иловасига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш учун беғараз техник кўмак маблағларини (грантларни) жалб этиш масалаларини донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари билан пухта ишлаб чиқсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишган ҳолда, зарурият бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарор билан тасдиқланган рўйхатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2013 — 2015 йилларда Ўзбекистон Республикасига донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларининг беғараз техник кўмак маблағларини (грантларини) жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 29 мартдаги 90-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 11 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
190-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 29-сон, 359-модда)