Ҳужжат кучини йўқотган 13.08.2020 05.05.2014 йилдаги 114-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.05.2014 йилдаги 114-сон
Kuchga kirish sanasi
12.05.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 13.08.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг валюта маблағларини жалб этган ҳолда болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янада ривожлантириш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 481-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 августдаги ПФ-5787-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг талаб юқори бўлган ва замонавий сифат стандартларига жавоб берадиган спорт кийим-кечаклари, пойабзали, буюмлари ва анжомларининг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга доир фаолиятини кенгайтириш ва рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг валюта маблағларини жалб этган ҳолда болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларни тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) валюта маблағларини жалб этган ҳолда болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа умумий қийматининг 40 фоиздан ортиқ бўлмаган қисми Жамғарманинг валюта маблағлари ҳисобига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банки, «Асака» давлат акциядорлик тижорат банки орқали қайта молиялаштириш йўли билан кредитлар тарзида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
камида 60 фоизи — ташаббускорларнинг ўз маблағлари ва тижорат банкларининг кредитлари ҳисобига амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш, талаб юқори бўлган ва замонавий сифат стандартларига жавоб берадиган спорт кийим-кечаклари, пойабзали, буюмлари ва анжомларининг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш лойиҳаларини ҳар йили танлаб олсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъқулланган лойиҳаларнинг амалга оширилиши, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати ҳамда маҳсулотларнинг замонавий талабларга мувофиқлиги юзасидан назоратни таъминласин, кейинчалик унинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 5 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 5 майдаги
114-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг валюта маблағларини жалб этган ҳолда болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларни тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисида
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) валюта маблағларини жалб этган ҳолда болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларни тижорат банклари томонидан кредитлаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни Жамғарманинг валюта маблағлари ҳисобига кредитлаш «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик-тижорат банки, «Асака» давлат-акциядорлик тижорат банки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (кейинги ўринларда ваколатли банклар деб аталади) орқали қайта молиялаштириш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низомда қуйидаги атамалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг кредит линияси — болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларини молиялаштириш учун Жамғарманинг валюта маблағлари ҳисобига ваколатли банклар томонидан ажратиладиган мақсадли маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчилар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисобланадиган, болалар спорти учун спорт буюмлари, ускуналари ва анжомлари ишлаб чиқарувчи юридик шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит — ваколатли банкларнинг миллий валютада қайтариш шарти билан Жамғарманинг кредит линияси валюта маблағлари ҳисобига ажратиладиган узоқ муддатли кредитлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Жамғарманинг кредит линияси маблағлари ҳисобига кредитлар бериш шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жамғарманинг кредит линияси ҳисобига қарз олувчиларга кредитлар фақат болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни молиялаштиришга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жамғарманинг валюта маблағларини жалб этган ҳолда болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа умумий қийматининг 40 фоиздан ортиқ бўлмаган қисми Жамғарманинг валюта маблағлари ҳисобига, ваколатли банклар орқали қайта молиялаштириш йўли билан кредитлар тарзида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
камида 60 фоизи — ташаббускорларнинг ўз маблағлари ва тижорат банкларининг кредитлари ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қарз олувчиларга кредит бериш кредитни қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз, 2 йилгача бўлган имтиёзли давр билан, 7 йилдан кўп бўлмаган муддатга амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг валюта кредит линияси ҳисобига кредитдан фойдаланиш учун фоиз ставкаси, ваколатли банкнинг 0,5 фоиз миқдоридаги маржасини қўшган ҳолда, 2,5 фоиздан 4,5 фоизгача йиллик фоиз миқдорида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда фоиз ставкаси қуйидаги мезонлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш ҳисобига ишлаб чиқарилиши мўлжалланаётган маҳсулотнинг аниқ турига бўлган талаб ва эҳтиёжнинг ҳажми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг охирги 3 йилдаги рентабеллик даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг ўз харажатларини ўзи қопловчанлиги ва бошқалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли банклар томонидан, Жамғарманинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади)нинг лойиҳани амалга ошириш ҳисобига ишлаб чиқарилиши мўлжалланаётган маҳсулотларга эҳтиёжнинг мавжудлиги тўғрисидаги хулосаларини ҳисобга олган ҳолда, беш иш кун мобайнида лойиҳанинг комплекс молиявий-иқтисодий экспертизаси ўтказилади.
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жамғарманинг кредит линияси ҳисобига кредитлар фақат Вазирликнинг ижобий тавсияси ҳамда ваколатли банк кредити қўмитанинг (ёки банк бошқаруви тегишли ваколатли органининг) ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган мақсадлар учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган қарори мавжуд бўлган тақдирдагина ажратилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Жамғарманинг кредит линияси ҳисобига кредитлар қайтарилувчанлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш тамойиллари бўйича берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш лойиҳаларини кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш лойиҳаларини молиялаштириш учун Жамғарманинг кредит линияси ҳисобига кредитлар ажратиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш лойиҳалари бўйича тавсиялар олиш учун қарз олувчилар Вазирликка ёзма ариза билан мурожаат қиладилар, аризага қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар илова қилинади:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит олиниши зарур бўлган мақсад, унинг суммаси ва муддати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг (бизнес-режанинг) техник-иқтисодий асосланиши, ўз харажатларини ўзи қоплаши шартлари, лойиҳани амалга ошириш ҳисобига болалар спорти учун ишлаб чиқарилиши мўлжалланаётган спорт буюмлари, ускуналари ва анжомларининг турлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилинадиган асбоб-ускуналарнинг тавсифи, кредит ҳисобига харид қилиниши мўлжалланаётган ускуналардан фойдаланишдан кутилаётган иқтисодий самара;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитдан фойдаланиш ва уни қайтариш муддатининг ҳисоб-китоби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитни қайтариш манбалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда, Вазирлик томонидан, унга юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, қарз олувчилардан, лойиҳаларнинг параметрларига, жалб этилган кредитдан мақсадли фойдаланишга, уни қайтаришга ва импорт қилинаётган товарлар ва ускуналарнинг самарадорлигига тааллуқли бўлган қўшимча маълумотлар талаб қилиниши мумкин.
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ҳужжатлар Жамғармага қарз олувчи томонидан бевосита тақдим этилади ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги хабарнома билан почта алоқа воситаси орқали етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатлар Жамғарманинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда ариза берувчига тақдим этилади (юборилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлик мурожаатни қарз олувчидан ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлар олингандан кейин беш иш куни мобайнида кўриб чиқади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қарз олувчиларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича Вазирлик томонидан Жамғарманинг валюта маблағлари ҳисобига молиялаштириш учун лойиҳани тавсия этиш ёки молиялаштиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади, қарор тегишли протокол шаклида расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма Вазирлик протоколи имзоланган кундан бошлаб икки кун муддатда қарз олувчини ва тегишли ваколатли банкни қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик мажлислари заруриятга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Кредитларни ваколатли банклар томонидан расмийлаштириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қарз олувчи Вазирликнинг тавсияси билан бирга, тегишли протокол асосида кредит маблағлари олиш учун ваколатли банкларга қуйидаги ҳужжатларни (кредит пакетини) тақдим этган ҳолда мурожаат қилади:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит олишга буюртманома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг таъсис ҳужжатлари нусхаси;
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк ҳисоб рақамларига пул тушумлари прогнози мажбурий тартибда кўрсатилган ҳолда лойиҳанинг (бизнес-режанинг) техник-иқтисодий асосланиши. Бунда қарз олувчилар томонидан кредит маблағларини жалб этган ҳолда амалга ошириладиган болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш учун лойиҳалар ва шартлар ҳамда бошқа зарур ахборотлар тақдим этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
потенциал қарз олувчининг рўйхатдан ўтказилган жойидаги давлат солиқ инспекциясининг балансга қабул қилганлик тўғрисидаги белгиси қўйилган охирги ҳисобот санаси учун бухгалтерия баланси (1-шакл), шунингдек 90 кундан кўп бўлган муддат учун қарздорликни таққослаш далолатномалари, ҳисобот санаси учун молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-шакл);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган кредитни таъминлашнинг бир неча туридан биттаси тақдим этилгани тўғрисидаги ҳужжат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли банклар, кредит сиёсатидан келиб чиққан ҳолда, қарз олувчидан ваколатли банк томонидан кредитлар ажратишга бевосита тааллуқли бўлган бошқа зарур ҳужжатларнинг қўшимча равишда тақдим этилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарз олувчи ваколатли банкка тақдим этилаётган ҳужжатлар ва маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги, бизнес-режада кўрсатилган лойиҳаларни амалга ошириш параметрларига мувофиқлиги юзасидан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ваколатли банклар томонидан кредитлар беришда аризаларни электрон тизим орқали қабул қилиш учун дастурий таъминот тизими жорий этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Олинган кредитнинг қайтарилмаслиги хавфининг олдини олиш мақсадида қарз олувчи олинган кредитнинг таъминланишига қодир бўлиши керак. Қарз олувчи кредитни таъминлашнинг қуйидаги турларидан биттасини ёки бир нечтасини банкка тақдим этиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаров мулки;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг ёки суғурта ташкилотининг кафолати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи шахсларнинг кафиллиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчи томонидан олинган кредит тўланмаган тақдирда банк фойдасига хавф суғурта қилинганлиги тўғрисида суғурта компаниясининг суғурта полиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа таъминлаш турлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган ускуналар ҳам улар қийматининг 80 фоизга тенг миқдорда гаров предмети бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Ваколатли банкларда Жамғарма кредит линияларини очиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Жамғарма кредит линиясини очиш учун Жамғарма билан ваколатли банк ўртасида бош битим тузилади. Бош битим кредит бериш тўғрисида ваколатли банк томонидан ижобий қарор қабул қилингандан кейин икки иш куни мобайнида тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Бош битимда Жамғарманинг очиладиган кредит линияси томонидан хизмат кўрсатишнинг асосий шартлари, шу жумладан ўзаро мажбуриятлар, лойиҳанинг ўз харажатларини ўзи қоплаши, имтиёзли давр беришнинг шартлари, банк маржаси миқдори ва бошқалар ҳисобга олинган ҳолдаги кредитлаш муддатлари белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Жамғарма томонидан Жамғарманинг кредит линияларини очишга ваколатли банклар билан бир ёки бир неча бош битимлар тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Бош битим тузилгандан кейин Жамғарма ва ваколатли банк ўртасида Жамғарма кредит линияси очиш тўғрисида кредит шартномаси тузилади. Унда қуйидаги асосий шартлар мавжуд бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма кредит линиясининг маблағлари миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли банк маржаси чегирилган ҳолда фоиз ставкасининг миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма кредит линияси маблағларидан фойдаланишнинг мақсади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма кредит линияси маблағларидан ваколатли банк томонидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма кредит линиясининг амал қилиш муддати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма кредит линияси маблағларини ваколатли банк томонидан қайтариш муддатлари ва шартлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Жамғарма кредит линиясини очиш тўғрисидаги кредит шартномаси имзолангандан кейин Вазирликнинг ижобий тавсияси, шунингдек ваколатли банк кредит қўмитасининг тегишли хулосаси асосида тегишли сумма кредит шартномаси кучга кирган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ваколатли банкнинг вакиллик ҳисоб рақамига ўтказилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Жамғарма кредит линияси ҳисобига ажратилган кредит маблағлари ҳисоби 22005-«Бюджетдан ташқари жамғармаларга тўлаш учун узоқ муддатли кредитлар» баланс ҳисоб рақамида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Кредит шартномасининг амал қилиш муддати тугагач ваколатли банк Жамғарма кредит линияси маблағларини миллий валютада, тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича, уларнинг қарз олувчилар томонидан амалда қайтарилишидан қатъи назар, кредит шартномасида назарда тутилган муддатларда Жамғарманинг махсус ғазначилик шахсий ҳисоб рақамига ўтказилган фоизларни ҳисобга олган ҳолда қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Кредитларни расмийлаштириш ва бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ваколатли банк қарз олувчидан ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатлар олингандан кейин ўн иш куни мобайнида (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — уч банк куни мобайнида) кредит бериш ёки кредит беришни рад этиш тўғрисида ёзма тарзда асосли қарор чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг ижобий тавсияси мавжуд бўлган тақдирда ваколатли банк томонидан қарз олувчига кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда ваколатли банк Вазирликнинг тегишли хулосасини кредит ажратишни рад этишнинг асосланган сабабларини асослаган ҳолда юборади.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ваколатли банк кредит қўмитасининг (ёки банк бошқаруви тегишли ваколатли органининг) қарори Жамғарма кредит линияси ҳисобига кредит бериш ёки кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Қарз олувчининг ваколатли банк томонидан кредитлар ажратиш учун аризасини кўриб чиқишда қуйидаги кўрсаткичлар таҳлил қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг молиявий ҳолати ва кредит олишга қодирлигининг баҳоси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчи томонидан тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги ва бир-бирига мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчида қабул қилинган мажбуриятларини ўз вақтида бажариши учун имкониятларнинг мавжудлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Жамғарма кредит линияси ҳисобига кредит бериш тўғрисида қабул қилинган қарор асосида ваколатли банк билан қарз олувчи ўртасида қарз олувчига кредит бериш тўғрисидаги кредит шартномаси уч иш куни мобайнида расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли банклар кредит шартномасида кўрсатилган маблағлар суммасини, Жамғарма кредит линияси бўйича ваколатли банкнинг вакиллик ҳисоб рақамига маблағлар тушишини ҳисобга олган ҳолда, кредит шартномаси кучга кирган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида қарз олувчининг депозит ҳисоб рақамларига ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ваколатли банк билан қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси имзолангандан кейин кредит бўлимининг масъул ходими банк бухгалтериясига кредитнинг муддатини ва фоиз ставкасини кўрсатган ҳолда махсус ҳисоб рақами очиш тўғрисидаги қарорни тақдим этади. Бунда қарз олувчига кредит бериш маъқулланган вақтдан бошлаб кредит карточкаси очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Қарз олувчилар ваколатли банклар билан тузилган кредит шартномасига биноан асосий қарзни ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни миллий валютада, кредитни тўлаш кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича тўлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Жамғармадан маблағлар тушгандан кейин Жамғарма кредит линияси ҳисобига кредитлар бериш қарз олувчиларнинг рўйхатига мувофиқ навбатга қатъий риоя этган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Кредит маблағлари мижозларга қарз олувчининг хорижий валютадаги депозит ҳисоб рақамлари очилган ваколатли банклар томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредитларни бериш алоҳида ссуда ҳисоб рақами очиш ҳамда болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш лойиҳаларини амалга оширишга харажатларни ушбу ҳисоб рақамидан, қарз олувчининг тўлов топшириқномалари асосида, нақд пул шаклида тўлаш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ажратилган кредитлар бўйича муддатли мажбуриятлар расмийлаштирилади ва тегишли баланс ҳисоб рақамларида маблағлар ҳисоби амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Кредитни қайтариш муддатлари бошланган даврда талаб қилиб олинадиган асосий депозит рақамида кредитни қайтариш учун маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда ушбу кредитлар тўлов муддати ўтган кредитлар ҳисоб рақамига ўтказилади ва тўлов расмийлаштирилган муддатли мажбуриятлар бўйича қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Назорат ва мониторингни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Жамғарма кредит линиясидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш мақсадида Жамғарма қуйидагиларга ҳақлидир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш лойиҳаларини амалга ошириш учун қарз олувчиларга берилган кредитлар бўйича ваколатли банк ҳужжатларини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли банк вакиллари билан биргаликда лойиҳанинг амалга оширилиши ҳолатини жойига борган ҳолда текшириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Валюта кредит линиясининг ажратилган маблағларидан ваколатли банк томонидан мақсадли фойдаланилмаганлиги ҳолатлари Жамғарма томонидан аниқланган тақдирда Жамғарма ваколатли банкдан Жамғарма кредит линиясининг мақсадли фойдаланилмаган қисмини муддатидан олдин тўлашни талаб қилишга ва кредит шартномасида назарда тутилган жавобгарлик чорасини қўллашга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли банк Жамғарма талабларини ваколатли банк билан Жамғарма ўртасида тузилган кредит шартномасида белгиланган шартларга мувофиқ бажариши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ваколатли банклар ҳар чоракда Жамғарма кредит линиялари маблағларининг ўзлаштирилиши тўғрисидаги ахборотни, унга қарз олувчилар рўйхатини илова қилган ҳолда Жамғармага тақдим этадилар. Жамғарма ва ваколатли банк томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ҳар чоракда Жамғарма кредит линияси маблағларидан фойдаланиш тўғрисида ўзаро таққослаш далолатномаси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ваколатли банк Жамғарма билан биргаликда Жамғарма кредит линияси маблағларининг ўзлаштирилиши ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида доимий мониторингни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Мониторингни олиб бориш давомида қуйидагилар амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш, маҳсулотлар, технологик ускуналар етказиб бериш, ишлаб чиқариш ҳажмлари, ноишлаб чиқариш харажатларининг таркиблари, фойда, айланма маблағлар динамикаси бўйича шартнома мажбуриятларини бажаришнинг ҳолати, товар-моддий бойликлар захираларининг ҳолатини ва лойиҳани амалга ошириш доирасида бошқа зарур омилларни ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг кредитни тўлашга қодирлигини мунтазам таҳлил қилиш. Бунда ваколатли банкка тақдим этилган гаров предметининг ҳолатини, шунингдек кредит маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини жойига борган ҳолда ўрганиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мониторинг натижалари қарз олувчининг ваколатли банкда очилган кредит йиғмажилдида тизимлаштириб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Берилган кредитдан мақсадли фойдаланилмаганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда ваколатли банк кредитлашни рад этишга ва қарз олувчидан, хорижий валютада ҳисобланган фоизларни ҳисобга олган ҳолда, кредит суммасини муддатидан олдин тўлашни талаб қилишга, шунингдек кредит шартномасида назарда тутилган молиявий ва бошқа жавобгарлик чораларини қўллашга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болалар спорти учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни янгидан қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун Жамғарманинг кредит линияси ҳисобига кредитлар ажратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 19-сон, 213-модда; 2017 й., 20-сон, 367-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)