Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 24.02.2014 йилдаги ПҚ-2134-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 24.02.2014 йилдаги ПҚ-2134-сон
Kuchga kirish sanasi
24.02.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқимиз учун шарқона янги йилнинг бошланиши, энг қадимий, асл миллий, энг ардоқли байрам бўлмиш Наврўз айёмини марказда ва жойларда ҳар томонлама пухта тайёргарлик билан кутиб олиш ва нишонлаш мамлакатимизда эзгу анъанага айланиб қолди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бугунги кунда ушбу умуммиллий байрамнинг маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва таъсири, инсоннинг табиат билан уйғун бўлиб яшаши, унинг қалбида эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик каби олийжаноб туйғуларни уйғотиш, жамиятимизда ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодимизни миллий қадрият ва анъаналаримиз руҳида камол топтириш борасидаги аҳамияти тобора ортиб бормоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ана шуларнинг барчасини инобатга олиб ҳамда Наврўз байрамини юксак савияда, муносиб тарзда нишонлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 1-иловага*, ижодий гуруҳ таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-2-иловалар берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилий қўмита ва унинг ҳудудий бўлимлари Наврўз байрамини пойтахтимиз Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, барча шаҳар, туман ва қишлоқларда умумхалқ сайиллари шаклида кўтаринки руҳда ўтказишга қаратилган, «Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!» деган шиорни асосий ғоя сифатида ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тадбирлар режасини тайёрлашда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Наврўз фаслида инсоннинг табиат билан ҳамоҳанг бўлиб, ўзини табиатнинг ажралмас бир қисми деб ҳис этишини ифода қиладиган, атроф-муҳитни, она заминни эъзозлаб, унинг неъматларини, бугунги тинч ҳаётни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшашга даъват этадиган маънавий-маърифий тадбирларни уюштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойларда бўлиб ўтадиган учрашув ва суҳбатларда, оммавий ахборот воситаларида Наврўз байрамининг тарихи, уни нишонлаш билан боғлиқ урф-одат, анъана ва қадриятларимизнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг ёритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимизда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, барча юртдошларимиз учун севимли байрамга айланган Наврўзнинг руҳи ва фалсафасида мужассам бўлган аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, меҳру саховат, кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, кўмакка муҳтож инсонларга беғараз ёрдам бериш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги деҳқончилик мавсумининг бошланиши, яшариш ва янгиланиш, қут-барака, ободлик ва фаровонлик рамзи бўлмиш Наврўз фаслида маҳаллаларда, шаҳар ва қишлоқларимизда ҳашарлар, кенг кўламдаги ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган байрам дастурларига фольклор гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, оилавий ансамбллар, бахши-шоирлар, шунингдек профессионал ижрочилар ва истеъдодли эстрада артистларини танлов асосида жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
байрам дастурларини тайёрлашда халқ ўйинлари, фольклор санъати намуналарига, эл-юртимизнинг дилидан чуқур жой олган, гўзал инсоний туйғуларни юксак пардаларда тараннум этадиган куй ва қўшиқлар, ўлан ва лапарларга кенг ўрин бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ҳамда жойлардаги ишлаб чиқариш корхоналари, хўжаликлар, жамғармалар ҳисобидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Жаҳон» ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 24 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-2134-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 й., 1-сон, 38-модда)