12.02.2014 йилдаги ПҚ-2126-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 12.02.2014 йилдаги ПҚ-2126-сон
Kuchga kirish sanasi
17.02.2014
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мобил алоқа миллий оператори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уяли алоқа бозорида миллий компанияларнинг кенг иштироки учун зарур шароитларни яратиш ҳамда мамлакатнинг кўчма уяли алоқа тармоқларини янада ривожлантириш, шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборот ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг «Ўзмобайл» филиали негизида мобил алоқа миллий операторини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар, мобил алоқа миллий операторининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари, шаҳарлараро ва халқаро тармоқлар ҳамда маълумотлар узатиш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва телекоммуникация хизматларини кўрсатиш, шу жумладан узоқ туманларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг барча ҳудудларида юқори тезликда маълумотларни узатишнинг энг замонавий технологияларини жорий этиш, жумладан шу орқали бутун жаҳон Интернет ахборот тизимига уланиш, мобил телевидение, электрон тўловлар ва коммерция хизматларини кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот хавфсизлиги талабларини ҳисобга олган ҳолда кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларининг ишончли ва барқарор фаолият юритишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг «Ўзмобайл» мобил алоқа миллий оператори тармоғини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш жадвали 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг «Ўзмобайл» мобил алоқа миллий оператори тармоғини ташкил этиш ва фойдаланишга топшириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳи 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин, унга лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш, мақбул технология ва ускуналарни танлаб олиш ишларини ташкиллаштириш, ускуналарни етказиб бериш ва объектларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш бўйича мониторингни амалга ошириш вазифалари юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг «Ўзмобайл» мобил алоқа миллий оператори тармоғини ташкил этиш бўйича лойиҳани молиялаш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
база станциялари, телекоммуникация ускуналари ва дастур таъминотини харид қилиш учун харажатлар қисмига оид - хорижий банклар ва молия институтларининг жалб этиладиган узоқ муддатли имтиёзли кредитлари, шунингдек ускуналарни етказиб берувчиларнинг товар кредитлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш-монтаж ва ишга тушириш, созлаш ишлари учун амалга ошириладиган харажатлар қисмига оид — Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг миллий валютадаги кредитлари ҳамда «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагиларга истисно тариқасида рухсат берилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида шартномаларни экспертиза қилишни олиб борган ҳолда телекоммуникация ускуналарини етказиб беришга етакчи жаҳон ишлаб чиқарувчиларини конкурс асосида танлаб олишни амалга оширишга:
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 25-модда, 13-сон, 202-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг «Ўзмобайл» мобил алоқа миллий оператори томонидан лойиҳа ва пудратчи ташкилотларни тендер савдоларини ўтказмасдан конкурс орқали танлаш асосида қурилиш- монтаж ишларини лойиҳалаш билан параллель равишда амалга оширишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг «Ўзмобайл» мобил алоқа миллий оператори томонидан тармоқни яратиш даврида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали мосламалардан фойдаланишга рухсатномалар олиш ҳамда ускуналарни фойдаланишга топширишни қабул қилиш далолатномаларини расмийлаштириш билан параллель равишда кўчма уяли алоқа хизматларини кўрсатишга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Молия вазирлиги 2014 йилнинг 1 майига қадар «Ўзбектелеком» АК «Ўзмобайл» мобил алоқа миллий оператори тармоғини ташкил этиш учун узоқ муддатли имтиёзли кредитларни жалб этиш бўйича хорижий молия институтлари билан битимга эришишни таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг талабномасига асосан зарур ҳолларда «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг «Ўзмобайл» мобил алоқа миллий операторига антенна мачталари ва технологик ускуналарни монтаж қилиш учун бинолар қуриш мақсадида доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер участкалари ўз вақтида ажратилишини таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 25-модда, 13-сон, 202-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар асосида «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг «Ўзмобайл» мобил алоқа миллий операторининг эҳтиёжлари учун олиб кириладиган технологик ускуналари бўйича 2018 йилнинг 1 январига қадар бож тўловлари тўлашдан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ш.М. Мирзиёев) Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Радиочастоталар бўйича республика кенгаши билан биргаликда «Ўзмобайл» мобил алоқа миллий операторини кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, улардан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензия олиш учун давлат божи тўлашдан, шунингдек радиочастота спектридан фойдаланиш тўловини тўлашдан, бунда бўшаган маблағларни тармоқни ривожлантиришга мақсадли йўналтирилиш шарти билан, 5 йил муддатга озод қилишни назарда тутадиган қарорни кўриб чиқиб, қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган тартибда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 12 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-2126-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 12 февралдаги ПҚ-2126-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг «Ўзмобайл» мобил алоқа миллий оператори тармоғини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖАДВАЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш шакли

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Мобил алоқа миллий оператори фаолиятини ташкил этиш

1.

«Ўзмобайл» мобил алоқа миллий оператори тармоғини ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда симсиз алоқа тизимларини бошқариш ва улар билан ишлаш кўникмаларига эга бўлган юқори малакали ходимлар билан бутлаш

Комплекс чора-тадбирлар

2014 — 2017 йиллар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК

2.

Антенна минораларини қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқида ер участкаларини, технологик ускуналарини монтаж қилиш учун бинолар тақдим этиш

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари

2014 — 2017 йиллар давомида жадвал бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.

«Ўзмобайл» мобил алоқа миллий оператори тармоғини яратиш учун зарур бўлган радиочастота полосаларини ажратиш

Радиочастоталар бўйича республика кенгаши қарорлари

буюртманомага мувофиқ

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК

II. Мобил алоқа миллий операторини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш

4.

«Ўзмобайл» мобил алоқа миллий оператори тармоғини яратиш бўйича лойиҳанинг техник топшириғини ишлаб чиқиш

Лойиҳанинг техник топшириғини тасдиқлаш

2014 йил январь-февраль

Алоқа, ахборот ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, «Ўзбектелеком» АК, Давархитектқурилиш, Иқтисодиёт вазирлиги

5.

Телекоммуникация ускуналарини етказиб берувчилар билан музокаралар олиб бориш

Меморандумлар тузиш, техник-тижорат таклифларини олиш

2014 йил февраль-март

Алоқа, ахборот ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, «Ўзбектелеком» АК

6.

Лойиҳани амалга ошириш учун имтиёзли хорижий кредитларни жалб қилиш бўйича чет эл молия институтлари билан музокаралар ўтказиш

Ҳукумат қарори лойиҳаси, қарз битимлари лойиҳалари

2014 йил март

ТИАСВ, Алоқа, ахборот ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Ўзмиллийбанк

7.

Технологик ускуналарни етказиб бериш бўйича энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчилари билан шартномалар тузиш

Телекоммуникация ускуналарини етказиб бериш бўйича шартномалар

жадвал бўйича

Алоқа, ахборот ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, ТИАСВ, «Ўзбектелеком» АК

8.

«Ўзмобайл» мобил алоқа миллий оператор тармоғини яратиш бўйича ТИА лойиҳасини ишлаб чиқиш, ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш

Ҳукумат қарори лойиҳаси

2014 йил апрель

Алоқа, ахборот ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, ваколатли органлар

III. Мобил алоқа миллий операторини яратиш босқичлари

9.

Мобил алоқа тармоғи билан Тошкент шаҳрини қамраб олиш, бунинг учун қуйидагиларни ўрнатиш:

2014 йил

Алоқа, ахборот ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, «Ўзбектелеком» АК

базавий станциялар (дона);

1 020

базавий станциялар контроллёрлари (дона);

1

радиореле ускуналари (комплект);

500

коммутация станцияси ва биллинг тизими (млн та номерлар);

2,0

қуёш фотоэлектр автоном тизимлари (дона)

5

10.

Мобил алоқа тармоғи билан республиканинг вилоят марказларини қамраб олиш, бунда қуйидагиларни ўрнатиш:

2015 й.

Алоқа, ахборот ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, «Ўзбектелеком» АК

базавий станциялар (дона)

1 994

базавий станциялар контроллёрлари (дона)

11

радиореле ускуналари (комплект)

2 000

коммутация станцияси ва биллинг тизими (млн та номерлар)

8,0

автоном қуёш фотоэлектр тизимлари (дона)

25

11.

Мобил алоқа тармоғи билан республиканинг қолган аҳоли пунктларини қамраб олиш, бунинг учун қуйидагиларни ўрнатиш:

2017 й.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК

базавий станциялар (дона)

3 986

радиореле ускуналари (комплект)

4 000

автоном қуёшли фотоэлектр тизимлари (дона)

70

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 12 февралдаги ПҚ-2126-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг «Ўзмобайл» мобил алоқа миллий оператори тармоғини ташкил этиш ва фойдаланишга топшириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Х.М. Мирзохидов

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, ишчи гуруҳ раҳбари

Ш.А. Тўлаганов

ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири ўринбосари

Ж.Т. Мирзамахмудов

иқтисодиёт вазири ўринбосари

М.Р. Абдуллаев

молия вазири ўринбосари

М.И. Шодиев

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси ўринбосари

У.Б. Аъламов

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари

М.М. Сангилов

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари

А.И. Ахмедхўжаев

Ўзмиллийбанк бошқаруви раиси ўринбосари

А.А. Абдумўминов

«Ўзбектелеком» АК бош директори

К.Н. Ирисбекова

«Алоқабанк» АТБ бошқаруви раиси

Ж.Т. Махсудов

«Ўзбектелеком» АК бош директори ўринбосари

А.Т. Гаюпов

«Алоқалойиҳа» ДУК директори

Т.М. Бикметов

«ЎзАлоқаКонсалтинг» МЧЖ директори

К.А. Юлдашев

Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари бўйича АТД шуъбаси мудири, ишчи гуруҳ котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ишчи гуруҳ таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари лавозими бўйича киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 7-сон, 73-модда; 2017 й.,2-сон,25-модда)