Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 23.08.1994 йилдаги 432-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.08.1994 йилдаги 432-сон
Kuchga kirish sanasi
23.08.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1994 йилги пахта ҳосили йиғим-теримини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни иқтисодий рағбатлантириш чоралари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, пахта ҳосили йиғим-теримини қисқа муддатларда уюшқоқлик билан ўтказиш, пахтакорларнинг пахта ялпи ҳосилини кўпайтириш ва унинг сифатини яхшилашдан моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Моддий-техникавий базани пахта ҳосилини йиғиб-териб олишга тайёрлашни ўз вақтида тугаллаш ва йиғим-терим мавсумини муваффақиятли ўтказиш, техникадан тўлиқ фойдаланиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг, республика деҳқончилик саноати мажмуи вазирликлари ва идораларининг энг муҳим вазифаси ҳисоблансин. Пахта ҳосилини машинада териш топшириғи 1-иловага* мувофиқ белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Пахта ҳосили йиғим-теримида моддий рағбатлантиришни кучайтириш учун хўжаликларга пахта ҳосили терими учун қуйидаги миқдорларда ҳақ тўлаш тавсия этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки қаторли пахта териш машинаси билан терилган кондицион вазндаги бир тонна пахта ҳосили учун — камида 8.0 сўм, тўрт қаторли машинада терилгани учун — 6,5 сўм, қўлда терилган 1 килограмм пахта ҳосили учун — камида 40 тийин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғим-терим ишларида банд бўлганлар билан ҳисоб-китоблар ҳар беш ва ўн кунда ўтказилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк, «Ўздеҳқончиликсаноатбанк» ва «Ўзсаноатқурилишбанк» теримчилар билан ҳисоб-китобларни ўз вақтида ўтказиш учун хўжаликларни нақд пул билан таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 1994 йилги пахта ҳосилининг сорти ва типлари бўйича харид нархлари 2-иловага* мувофиқ бир тонна пахта толаси учун 3750 сўм ҳисобидан тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўн кун муддатда пахта ҳосилининг янги харид нархлари прейскурантларини нашр этсин ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки, давлат буюртмасидан ортиқча ишлаб чиқарилган пахта толаси, линт, ўлик пахта ва чигит (топшириқдагининг 33 фоизи ва топшириқдан ортиқчасининг ҳаммаси) эркин бозор нархлари бўйича хўжаликлар томонидан мустақил равишда сотилади. Ушбу маҳсулотларни эркин сотиш ҳуқуқи фақат пахта тайёрлаш ҳажми ва сифати бўйича топшириқларни бажарган хўжаликларга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Қаюмов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари «Ўзкимёсаноат» уюшмаси билан биргаликда хўжаликларга дефолиантлар етказиб беришни ҳамда ғўзалар дефолиациясини 3-иловага* мувофиқ ҳажмларда ва муддатларда ўтказишни таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси (Рафиқов) «Ўзагрокимёсервис» уюшмаси талабномаларига биноан ғўзаларни дефолиация қилиш учун зарур миқдорда самолёт ва вертолётлар ажратсин, зарур ёнилғи захиралари ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Қаюмов), «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» (Ҳусанов) шу йилнинг 1 сентябригача пахта йиғим-терими техникаси, юклаш-ташиш воситаларини тўлиқ тайёрласинлар, йиғим-терим-транспорт отрядларини механизаторлар ва тузатувчи-хизмат кўрсатувчилар билан таъминласинлар. Хўжаликларда ва тузатиш корхоналарида двигателлар, узеллар, агрегатлар, бошқа зарур материалларнинг алмаштириш фондлари ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Ўзмашсаноат» уюшмаси (Собиров):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» талабномаларига мувофиқ ва хўжаликлар билан тўғридан-тўғри алоқалар бўйича эҳтиёт қисмлар ва техника етказиб беришни таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта йиғим-терим мавсуми даврида машинасозлик корхоналари кучи билан, шартномалар асосида Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятлари хўжаликларига ҳамда тузатиш корхоналарига техникавий ёрдамни ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси (Тожиев) белгиланган лимитлар ҳисобидан 1994 йилнинг сснтябрь — ноябрида қишлоқ хўжалигига йиғим-терим ишларини узлуксиз ўтказишни таъминлайдиган ҳажмларда ёнилғи-мойлаш материаллари етказиб беришни амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекбирлашув, «Ўзбексавдо» уюшмаси, «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси, «Ўзозиқовқатсаноат» концерни қишлоқ аҳолисини ва пахта йиғим-терими қатнашчиларини ун, гуруч, қанд-шакар, ўсимлик ёғи, бошқа энг зарур товарлар билан белгиланган тартибга мувофиқ таъминлаш масалаларини ўз вақтида ҳал этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Каримов) йиғим-терим мавсумининг барча қатнашчиларига тиббий хизмат кўрсатишга доир зарур чора-тадбирларни кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1994 йил 23 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
432-сон