Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 21.08.1998 йилдаги 360-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.08.1998 йилдаги 360-сон
Kuchga kirish sanasi
21.08.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил пахта ҳосилини йиғиштириб олишни рағбатлантириш ва уни уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил пахта ҳосили ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олинишини таъминлаш, пахта маҳсулоти ҳажмларини кўпайтириш ва сифатини яхшилашда қишлоқ хўжалиги ходимларининг моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказишга доир масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш учун 1-иловага мувофиқ таркибда Республика комиссияси тузилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси ва «Ўзқишлоқхўжаликмашхолдинг» компанияси хўжаликларнинг йиғим-теримга тайёрлигини пухта ўрганиб чиқсинлар ва моддий-техника базанинг йиғим-теримга ва пахта тайёрлашга 1 сентябргача тайёрлаб қўйилишини ва йиғим-терим мавсуми қисқа муддатларда ўтказилишини таъминловчи қўшимча чора-тадбирлар кўрсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Пахта етиштириш ва 1998 йил ҳосилидан пахта толаси давлат хариди ҳажми Вазирлар Маҳкамасининг «1998 йилда етиштириладиган пахта хом ашёси учун аванс бериш тўғрисида» 1998 йил 4 февралдаги 57-сон қарорига мувофиқ белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 1998 йил ҳосили пахта хом ашёсига ўртача харид нархлари харид бозорида пахта толасига нарх конъюнктурасидан келиб чиқиб пахтани қайта ишлаш ва толани транспортда ташиш харажатларини ҳисобга олиб 1 тоннаси учун 24 300 сўм миқдорида белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1998 йил ҳосили пахта хом ашёсининг ялпи харид нархлари прейскурантини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси топширилган пахта хом ашёси учун хўжаликлар билан унинг қийматининг 90 фоизи ҳисобидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилсин, узил-кесил ҳисоб-китоблар қайта ишлаш якунлари бўйича қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 31 январдаги 32-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳосилни йиғиштириб олишда моддий рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида хўжаликларга пахта терганлик учун қуйидаги чегараланган миқдорларда ҳақ тўлаш тавсия этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки қаторли вертикал шпинделли пахта териш машинасида терилган кондицион оғирлиги 1 тонна бўлган пахта учун — камида 135 сўм, тўрт қаторли машинада терилганда — 85 сўм, икки қаторли горизонтал шпинделли машинада терилганда — камида 45 сўм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўлда терилган 1 килограмм ўрта толали пахта учун — камида 5 сўм, ингичка толали пахта учун камида 6,5 сўм.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғим-терим ишларида банд бўлганлар билан пахта тайёрлаш тўғрисидаги статистика маълумотларига мувофиқ ҳар беш кунда ҳисоб-китоб қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжаликлар раҳбарларининг эътибори юқори навли пахта териб олиниши учун теримчиларни рағбатлантиришни назарда тутган ҳолда йиғим-терим мавсумининг дастлабки кунларидан бошлаб пахта терими учун энг юқори ҳақ белгиланиши зарурлигига қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси (Муллажонов) агросаноат комплексида меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий даражасини мазкур бандга мувофиқ қайта кўриб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Марказий банк, «Пахта-банк», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ўзтадбиркорбанк», «Мевасабзавотбанк» теримчилар ва пахта териш машиналарининг механик-ҳайдовчилари билан, шунингдек пахтани юклаш, тушириш, тайёрлаш, транспортда ташиш ва жойлаштириш ҳамда ишлов бериш, пахта териш техникасига техник хизмат кўрсатиш ва тузатиш билан банд бўлган ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг идора ички нормативлари бўйича ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш учун хўжаликларни, машина-трактор паркларини ва тайёрлов пунктларини, пахта тозалаш заводларини нақд пул билан таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Бобожонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари ғўза баргини тўкиш 2-иловага мувофиқ ҳажмларда ва муддатларда ўтказилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси (Рўзметов) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзагрокимётаъминот» давлат-акциядорлик бирлашмасининг буюртманомалари бўйича ғўза баргини тўкиш учун зарур миқдорда самолётлар ва вертолётлар ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси (Матчонов), «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси (Олимжонов), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Бобожонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шу йил 10 сентябргача машиналарни тракторларга тиркаган ҳолда, пахта териш техникасини, юклаш-транспортда ташиш воситаларини тўлиқ тайёр ҳолга келтирсинлар, териш-транспорт отрядларини механизаторлар билан бутласинлар. Двигателлар, узеллар ва агрегатларни, бошқа зарур материалларни алмаштириш фондлари ташкил этсинлар. Пахтани машинада теришни ташкил этиш ва ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тавсияларига мувофиқ амалга оширилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта териш машиналарини пахта йиғим-теримига 3-иловага мувофиқ миқдорларда чиқарсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта териш машиналаридан унумли фойдаланиш мақсадида уларни терим-транспорт отрядлари таркибида жамласинлар ва ишлашини ташкил этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси (Матчонов) пахта йиғим-терими мавсуми бошланишига қадар 500 та вертикал шпинделли, 141 та горизонтал шпинделли пахта териш машинаси, шунингдек «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси ташкилотлари билан тузилган шартномаларга мувофиқ тракторлар, прицеплар, кўрак териш машиналари, кўсак чувийдиган машиналар ва эҳтиёт қисмлар етказиб берилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси «Кейс-2022» горизонтал шпинделли пахта териш машиналари қийматини «Ўз Кейсмаш» қўшма корхонасига тўласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда Фарғона водийси вилоятларидан ҳосилни йиғиб-териб олишга пахта териш техникаси ва меҳнат ресурсларини сафарбар қилиш юзасидан шартномалар тузилишини ташкил этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси ва «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси пахта териш техникасини мавсумга тайёрлашни тугаллашда хўжаликларга ва машина-трактор паркларига техникавий ёрдам кўрсатиш ҳамда уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун саноат корхоналарини вилоятларга 4-иловага мувофиқ бириктирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси (Тожиев) ёнилғи-мойлаш материаллари, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси (Юсупбеков) эса дефолиантлар 1998 йил сентябрь — ноябрь ойларида хўжаликларга, машина-трактор паркларига ва пахта тозалаш корхоналарига йиғим-терим ишларини, тайёрлов пунктларида пахтага ишлов беришни, кузга шудгорлашни ва бошоқли дон экишни узлуксиз ўтказиш учун зарур бўлган ҳажмларда, улар қийматининг 15 фоизини олдиндан ундирмаган ҳолда, ҳисоб-китобларни пахта хом ашёсининг пахта тозалаш заводларига сотилишига қараб биринчи навбатда амалга ошириш шарти билан, етказиб берилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси (Эрметов) нефть, газ конденсати ва нефть маҳсулотлари улар қийматининг 15 фоизи олдиндан ундирилмаган ҳолда етказиб берилишини таъминласин ҳамда 1998 йил сентябрь — декабрь ойлари даврида «Ўзбекнефтгаз» миллий копорацияси корхоналарига пеня ҳисобламасин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекбирлашув, «Ўзбексавдо» компанияси, «Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси, «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси қишлоқ аҳолисини ва пахта терими қатнашчиларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масалаларини ўз вақтида ҳал этсинлар, жойларда кўчма савдо ташкил этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги пахта йиғим-теримида банд бўлган ходимларга тиббий хизмат кўрсатиш чора-тадбирларини белгиласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳосилни йиғиштириб олиш даврида теримчиларга маданий хизмат кўрсатишни ташкил этсин, санъат ва адабиёт усталарининг хўжаликларга боришларини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 21 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
360-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 21 августдаги
360-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказишга доир масалаларни кўриб чиқиш бўйича Республика комиссияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жўрабеков И.Ҳ. ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси‎
Алимов Т.А.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича)‎
Барноев Г.Л.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича)‎
Бобожонов И.О.‎ —‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари‎
Ғаниев Э.М.‎ —‎ Ташқи иқтисодий алоқалар вазири‎
Олимжонов Б.М.‎ —‎ «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси раиси‎
Зикриёев Э.‎ —‎ «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси раиси‎
Маҳмудхўжаев Н.‎ —‎ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори‎
Матчонов Р.Д.‎ —‎ «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси раиси‎
Юсупбеков Н.Р.‎ —‎ «Ўзкимёсаноат» уюшмаси раиси‎
Тошматов.‎ —‎ «Пахта-банк» бошқаруви раиси‎
Жумагелдиев М.Р.‎ —‎ Марказий банк бошқаруви раисининг ўринбосари‎
Рўзметов А.Ғ.‎ —‎ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси бош директори‎
Зинин В.И.‎ —‎ Молия вазирининг ўринбосари‎
Муҳамадалиев Ш.‎ —‎ Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадқиқотлар маркази директори‎
Тожиев Э.‎ —‎ «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси бош директори‎
Холиёров Ё.‎ —‎ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти директори‎
Эрметов Н.Э.‎ —‎ «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси раиси‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 21 августдаги
360-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йилда ғўза баргини тўкишнинг ҳисоблаб чиқилган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳажмлари ва муддатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Республика ва ‎вилоятлар

Дефолиация қилинадиган майдон,
‎минг гектар‎

Ғўза баргини тўкишнинг
‎ тахминий муддатлари ‎‎‎

бошланиши‎

тугалланиши‎

Қорақалпоғистон Республикаси ‎

100‎

1998.10.09‎ 1998.25.09‎

вилоятлар:‎

Андижон ‎ 70‎ 1998.10.09‎ 1998.25.09‎
Бухоро ‎ 104‎ 1998.10.09‎ 1998.25.09‎
Жиззах ‎ 88‎ 1998.15.09‎ 1998.25.09‎
Қашқадарё‎ 133‎ 1998.10.09‎ 1998.20.09
Навоий‎ 30‎ 1998.10.09‎ 1998.20.09‎
Наманган‎ 65‎ 1998.15.09‎ 1998.25.09‎
Самарқанд‎ 58‎ 1998.15.09‎ 1998.25.09‎
Сурхондарё‎ 92‎ 1998.15.09‎ 1998.20.09‎
Сирдарё‎ 113‎ 1998.15.09‎ 1998.25.09‎
Тошкент ‎ 84‎ 1998.10.09‎ 1998.20.09‎
Фарғона‎ 87‎ 1998.15.09‎ 1998.25.09‎
Хоразм‎ 65‎ 1998.10.09‎ 1998.20.09‎
Республика бўйича‎ 1089‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 21 августдаги
360-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1990 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олишга пахта терими машиналарини чиқариш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТОПШИРИҚ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Республика ва вилоятлар

Пахта теримида қатнашадиган
‎пахта териш машиналари, дона ‎‎

Машиналар билан пахта теришнинг ҳисоблаб чиқилган ҳажми, минг тонна‎

ҳаммаси

ш.ж. горизонтал
‎шпинделли машиналар ‎
Қорақалпоғистон Республикаси ‎ 1016‎ 4‎ 79‎

вилоятлар: ‎

Андижон‎ 243 4‎ 26‎
Бухоро‎ 282 9‎ 35‎
Жиззах‎ 1516 42‎ 114‎
Қашқадарё‎ 1737 13‎ 140‎
Навоий‎ 220 8‎ 25‎
Наманган‎ 414 4‎ 41‎
Самарқанд‎ 405 6‎ 39‎
Сурхондарё‎ 567‎ 7‎ 61‎
Сирдарё‎ 1770‎ 45‎ 131‎
Тошкент‎ 1051‎ 41‎ 91‎
Фарғона‎ 202‎ 4‎ 23‎
Хоразм‎ 448‎ 4‎ 48‎

Жами:‎

9871‎ 191‎ 853‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 21 августдаги
360-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси ва «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси заводларининг пахта териш техникасини тайёрлашни тугаллаш ва уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлашда ёрдам кўрсатиш учун вилоятларга
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БИРИКТИРИЛИШИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон
Республикаси ‎
«Тошкент трактор заводи» ишлаб чиқариш
‎бирлашмаси‎
Нукус «Дауит» акциядорлик жамияти ‎
Жиззах вилояти‎ Чирчиқ қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи‎
Асака таъмирлаш заводи‎
Тошкент агрегат заводи‎
Ўртаовул «Ўзгидравлика» акциядорлик жамияти‎
Ўзбекистон станоксозлик заводи‎
Қашқадарё вилояти ‎ Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ишлаб чиқариш бирлашмаси ‎
Тошкент кимё-қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи‎
Қарши таъмирлаш заводи
Тошкент тажриба-тузатиш механика заводи‎
Сирдарё вилояти ‎ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ишлаб чиқариш бирлашмаси ‎
Далварзин таъмирлаш заводи ‎
Қўқон таъмирлаш заводи ‎