Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 23.09.1998 йилдаги 407-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.09.1998 йилдаги 407-сон
Kuchga kirish sanasi
23.09.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли - Огаҳий таваллудининг 190 йиллигини нишонлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқимизнинг миллий маданияти, маънавияти ва маърифати тараққиётига улкан ҳисса қўшган атоқли шоир, тарихнавис, таржимон, давлат арбоби Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли - Огаҳийнинг адабий-илмий меросини янада кенг тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Фанлар академияси, республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг 1999 йилда республикамизда Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли - Огаҳий таваллудининг 190 йиллигини кенг нишонлаш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Огаҳий таваллудининг 190 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитаси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилий қўмита тегишли вазирликлар, идоралар, ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда юбилейга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш тадбирлари режасини ишлаб чиқсин ва амалга оширишга киришсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Фанлар Академияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хоразм Маъмун академияси билан биргаликда 1999 йил декабрь ойида «Шарқ халқларининг маънавий-маърифий тараққиётида Огаҳий адабий-илмий меросининг аҳамияти» мавзуида илмий-амалий анжуман ўтказсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси ва тегишли вазирликлар билан биргаликда 1998-1999 йиллар давомида шоирнинг бадиий, илмий-тарихий меросидан «Танланган асарлари»ни ҳамда Огаҳий ҳақидаги рисола, мақолалар тўпламини тайёрласин ва чоп этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Хоразм вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази билан биргаликда 1999 йил декабрь ойида Урганч шаҳрида Огаҳий юбилейига бағишланган тантаналарни ташкил қилсин ва ўтказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Хоразм вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳамда тегишли идоралар билан биргаликда маҳаллий бюджет ва ҳомийларнинг маблағлари ҳисобига Огаҳий номи билан аталувчи мажмуа таркибига кирган иншоотларни, жумладан, Хива туманидаги шоир мақбарасини, музей ҳамда боғини таъмирлаш, янги экспонатлар билан бойитиш, ободонлаштириш ишларини амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Огаҳий сурати тасвирланган почта маркалари, конвертлар чиқаришни ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзтелерадио» компанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Огаҳийнинг ўзбек адабиёти ва тарих илмини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси, ҳаёт йўли акс этган кўрсатувлар, эшиттиришлар ташкил этиш, мақолалар уюштириш ҳамда шоир асарлари асосида видеофильмлар яратиш топширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилаб қўйилсинки, Огаҳий юбилейини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар вазирликлар ва идораларнинг режадаги ўз, маҳаллий бюджет ва ҳомийлар маблағлари ҳисобига қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 23 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
407-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 23 сентябрдаги
407-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли - Огаҳий таваллудининг 190 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Азизхўжаев А.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси‎
Жўраев Н. —‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари (келишувга мувофиқ)‎
Юсупов И. —‎ ‎‎ Хоразм вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари
Жўраев Х.‎ —‎ Маданият ишлари вазири, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари ‎
Жўраев Т.‎ —‎ Ўзбекистон Фанлар академиясининг президенти
Орипов А.‎ —‎ Ёзувчилар уюшмасининг раиси
Аминов Н. —‎ ‎‎ Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази раҳбари‎
Ғуломов С.‎ —‎ Республика олий ва ўрта махсус таълим вазири
Йўлдошев Ж. —‎ ‎‎ Халқ таълими вазири
Кўчимов А. —‎ «Ўзтелерадио» компанияси раиси
Сайфиддинов Ж. —‎ Молия вазири‎
Шоғуломов Р. —‎ Давлат мабуот қўмитаси раиси‎
Юнусов Т. —‎ «Ўзбеккино» ДАК раиси‎
Қўзиев Т. —‎ ‎‎ Бадиий академия раиси
Назаров А.‎ —‎ «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси бош директори
Абдуқундузов М.‎ —‎ «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори‎
Тўхтабоев Х.‎ —‎ «Олтин мерос» жамғармаси раиси